1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ МУАССАСАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида» 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фарғона вилоятида соғлиқни сақлашнинг бошланғич бўғинини ислоҳ қилиш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида» 1999 йил 5 мартдаги 100-сон қарорига мувофиқ «Саломатлик-1» лойиҳасини амалга ошириш доирасида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида Фарғона, Сирдарё, Навоий вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг уч туманида қишлоқ врачлик пунктларини, қишлоқ врачлик амбулаториялари ва фельдшер-акушерлик пунктлари комплексларини (кейинги ўринларда матнда «бошланғич тиббий-санитария ёрдами-БТСЁ қишлоқ муассасалари» деб юритилади) бир киши ҳисобига харажатлар нормативидан келиб чиқиб молиялаштириш механизми жорий этилган.
Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бошланғич тиббий-санитария ёрдами барча қишлоқ муассасаларида молиялаштиришнинг янги механизмини ёйиш ва уни БТСЁ айрим шаҳар муассасаларида эксперимент сифатида жорий этиш, шунингдек «Саломатлик-2» ва «Аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш» дастурлари доирасида бошланғич тиббий-санитария ёрдами муассасаларини бошқаришни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.04.00 Қишлоқ жойларида ижтимоий соҳани ривожлантириш;
Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида — 2007 йил 1 январдан бошлаб бир киши ҳисобига харажатлар нормативидан келиб чиқиб молиялаштириш шароитларига босқичма-босқич ўтказиш назарда тутилсин.
2. 2006 йил 1 январдан бошлаб 1-иловага мувофиқ Самарқанд, Сирдарё, Фарғона вилоятлари шаҳарлари ва Тошкент шаҳрида БТСЁ муассасаларини бир киши ҳисобига харажатлар нормативидан келиб чиқиб молиялаштириш бўйича эксперимент ўтказилсин.
бошланғич тиббий-санитария ёрдами экспериментал шаҳар муассасасининг намунавий уставини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
«Саломатлик-2» (ХТУ) ва «Аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш» (ОТБ) лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қўшма бюро билан биргаликда молиялаштиришнинг янги тартиби шароитларида қишлоқ ва экспериментал шаҳар муассасалари тиббиёт ходимлари ва маъмурий-бошқарув ходимларини, шунингдек даволаш ва молия-хўжалик фаолиятини ташкил этиш бўйича барча даражалардаги соғлиқни сақлаш бошқарув органлари раҳбарларини тайёрлашни таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда, 2006 йил 1 мартгача, «Аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш» лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси билан ОТБ ўртасидаги қарз битимига мувофиқ, туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш турғун муассасаларини бир тўлиқ даволанган ҳолат ҳисобидан келиб чиқиб молиялаштиришга ўтказишга доир таклифларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.04.00 Қишлоқ жойларида ижтимоий соҳани ривожлантириш]
эксперимент тариқасида Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний, Қонликўл ва Нукус туманларида ҳамда Хоразм вилоятининг Боғот, Янгиариқ ва Хонқа туманларида марказлаштирилган бухгалтерия ташкил этиш йўли билан бошланғич тиббий-санитария ёрдами қишлоқ муассасаларини молиялаштириш моделини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
2007 йил 1 январгача бир киши ҳисобига харажатлар нормативидан келиб чиқиб бошланғич тиббий-санитария ёрдами шаҳар муассасаларини молиялаштириш бўйича эксперимент натижаларини умумлаштирсин ва молиялаштиришнинг ушбу моделини республика бошланғич тиббий-санитария ёрдами бошқа шаҳар муассасаларига жорий этишга доир таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фарғона вилоятида соғлиқни сақлашнинг бошланғич бўғинини ислоҳ қилиш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида» 1999 йил 5 мартдаги 100-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 28 сентябрь,
217-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 28 сентябрдаги 217-сон қарорига 1-ИЛОВА
Бир киши ҳисобига харажатлар нормативидан келиб чиқиб молиялаштириш шартларига ўтаётган бошланғич тиббий-санитария ёрдами шаҳар муассасалари рўйхати
I. Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри
3-поликлиника
6-поликлиника
8-поликлиника
12-поликлиника
II. Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри
1-марказий поликлиника
2-поликлиника
3-поликлиника
4-поликлиника (болалар учун)
III. Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри
1-поликлиника (катта ёшдагилар учун)
2-поликлиника (катта ёшдагилар учун)
3-поликлиника
1-поликлиника (болалар учун)
2-поликлиника (болалар учун)
6 -поликлиника
«Ипакчи» ҳудудий поликлиникаси
«Янги Марғилон» ҳудудий поликлиникаси
IV. Тошкент шаҳри
1. Учтепа тумани
6-поликлиника
8-поликлиника
56-поликлиника
10-поликлиника
30-поликлиника
Марказий поликлиника
2. Юнусобод тумани
31-оилавий поликлиника
Марказий поликлиника
3. Яккасарой тумани
17-оилавий поликлиника
19-оилавий поликлиника
23-оилавий поликлиника
45-оилавий поликлиника
Марказий поликлиника
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 28 сентябрдаги 217-сон қарорига 2-ИЛОВА
Мазкур Низом бошланғич тиббий-санитария ёрдами қишлоқ муассасаларининг бир киши ҳисобига харажатлар нормативидан ва уларни молиялаштириш шартларидан келиб чиқиб молиялаштиришга ўтиши тартиб-қоидасини белгилайди.
I. Бошланғич тиббий-санитария ёрдами қишлоқ муассасаларининг молиялаштириш ва бошқаришнинг янги шарт-шароитларига ўтиши тартиб-қоидаси
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
1. БТСЁ қишлоқ муассасаларининг бир киши ҳисобига харажатлар нормативидан келиб чиқиб молиялаштиришга ўтиши учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари уларни молиялаштиришни Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ва вилоят ҳокимликлари соғлиқни сақлаш бошқармаларига беради.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.04.00 Қишлоқ жойларида ижтимоий соҳани ривожлантириш]
2. Маҳаллий соғлиқни сақлаш органлари улар ҳудудида қишлоқ врачлик пунктларига айлантирилмаган қишлоқ врачлик амбулаториялари (ҚВА) қишлоқ участка касалхоналари (ҚУК) ва фельдшер-акушерлик пунктлари (ФАП) мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг негизида ҚВП-ФАП, ҚВА-ФАП-комплекслари ташкил этадилар.
ҚВП, ҚВП-ФАП ва ҚВА-ФАП-комплекслари юридик шахс шаклида ташкил этилади ва бошланғич тиббий-санитария ёрдами (БТСЁ)нинг муассасалари ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.04.00 Қишлоқ жойларида ижтимоий соҳани ривожлантириш]
3. Қайта ўзгартириш йўли билан БТСЁ қишлоқ муассасаларини ташкил этишда илгари ҚВА, ФАП ва ҚУКга тегишли бўлган барча мол-мулк, шу жумладан бинолар белгиланган тартибда уларнинг балансига берилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
4. Қайта ўзгартирилган БТСЁ қишлоқ муассасалари штатларини шакллантириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишув бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган штат нормативларига мувофиқ амалга оширилади.
5. Аҳолини БТСЁ қишлоқ муассасаларига бириктириш мазкур Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича режалаштирилаётган давр бошида мавжуд бўлган участкалар асосида тегишли туман марказий касалхонасининг бош врачи буйруғига биноан амалга оширилади.
БТСЁ муассасаларига бириктирилган аҳолининг сони ва таркиби тўғрисидаги ахборот туман марказий касалхонаси бош врачи томонидан тузилади, аҳолининг умумий сони эса туман статистика органининг раҳбари томонидан тасдиқланади.
Бунда ҳар қандай фуқаро туман марказий касалхонаси бош врачини ёзма равишда хабардор қилиб, тиббий ёрдам олиш учун бошқа БТСЁ муассасасини ўз хоҳишича танлашга ҳақлидир.
II. БТСЁ қишлоқ муассасалари бюджетини белгилаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.04.00 Қишлоқ жойларида ижтимоий соҳани ривожлантириш]
6. БТСЁ қишлоқ муассасалари бюджетини режалаштириш бир киши ҳисобига харажатларнинг базавий нормативи асосида амалга оширилади.
7. Бир киши ҳисобига харажатларнинг базавий нормативи ҳар йили белгиланади ва Қорақалпоғистон Республикаси ёки вилоятлар ҳудудий доирасида ягона ҳисобланади ҳамда қуйидаги формула бўйича аниқланади:
ХБНс =ВСБх ЎУс/АСс, бунда:
ХБНс — режалаштирилаётган йилга бир киши ҳисобига харажатларнинг базавий нормативи;
ВСБ — санитария-эпидемиология назорати хизмати, капитал қўйилмалар ва марказлаштирилган тадбирлар харажатларидан ташқари режалаштирилаётган йилга Қорақалпоғистон Республикаси ёки вилоятлар соғлиқни сақлашининг умумий бюджети;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
Бунда қишлоқ БТСЁ бюджетининг ўртача улуши Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш муассасаларини қайта ташкил этиш ҳисобига кўпайтирилиши керак.
8. Алоҳида олинган БТСЁ муассасасини молиялаштиришнинг йиллик ҳажми тузатиш коэффициентларидан (жинс-ёш таркиби ва аҳоли зичлиги) фойдаланилган ҳолда бир киши ҳисобига харажатларнинг базавий нормативи ва БТСЁ муассасасига бириктирилган аҳоли сони ҳисобидан келиб чиқиб белгиланади.
9. Ҳар бир кейинги режалаштириладиган йилга бир кишига харажатларнинг базавий нормативи белгиланган тартибда аниқланадиган индексация коэфициентлари ҳисобга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқилади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
10. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ҳокимликлари молия бошқармалари ва соғлиқни сақлаш бошқармалари БТСЁ қишлоқ муассасалари бюджетларини ҳисоблаб чиқади ва уларни белгиланган тартибда туманлар молия органларига ва БТСЁ муассасаларига етказади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)
11. БТСЁ қишлоқ муассасалари белгиланган тартибда молия органларида рўйхатдан ўтказиладиган харажатлар сметаси, штат жадвалини ажратилган бюджет доирасида мустақил ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
12. БТСЁ муассасаларининг ҳисобланган бюджети жорий фаолият бўйича уларнинг харажатларини қоплаши лозим.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
БТСЁ қишлоқ муассасаларининг имтиёзли рецептлар бўйича бериладиган дори-дармонлар учун харажатлари туман марказий касалхонаси бюджетида назарда тутилади. БТСЁ муассасалари учун капитал қурилиш ва қиммат турадиган ускуналарни сотиб олиш харажатлари бир киши ҳисобига харажатлар нормативи бўйича молиялаштириш тизими доирасидан ташқарида назарда тутилади.
III. БТСЁ қишлоқ муассасаларини молиялаштириш тартиби
14. БТСЁ муассасаси тиббий, иқтисодий ва маъмурий фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш мудир томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
15. Мудир штат жадвалини мустақил шакллантиради, штат нормативлари ва ажратилган маблағ билан таъминлаш миқдорига мувофиқ уни мутахассислар билан тўлдиради.
16. Мудир лавозимга Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки тегишли вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси билан келишилган ҳолда туман марказий касалхонаси бош врачи томонидан тайинланади.
17. БТСЁ қишлоқ муассасаларининг молия-хўжалик фаолиятини туман марказий касалхонаси бош врачи билан келишув бўйича БТСЁ муассасаси мудири томонидан лавозимга тайинланадиган молиявий менежерлар юритади. Агар эксперемент тартибида бир нечта БТСЁ муассасаларига хизмат кўрсатиш учун битта молиявий менежер белгиланган тақдирда (Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний, Қонликўл ва Нукус туманлари, Хоразм вилоятининг Боғот, Янгиариқ ва Хонқа туманлари), у Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки Хоразм вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси билан келишув бўйича туман марказий касалхонаси бош врачи томонидан лавозимга тайинланади.
Ушбу Низом Марғилон, Самарқанд, Гулистон шаҳарларида ва Тошкент шаҳрининг Яккасарой, Учтепа, Юнусобод туманларидаги бошланғич тиббий-санитария ёрдами шаҳар муассасаларининг (кейинги ўринларда матнда «БТСЁ ШЭ муассасалари» деб юритилади) эксперимент тартибида бир киши ҳисобига харажатлар нормативи бўйича молиялаштиришга ва уларнинг фаолият кўрсатиш шароитларига ўтиши тартиб-қоидасини белгилайди.
I. Бошланғич тиббий-санитария ёрдами шаҳар экспериментал муассасаларининг молиялаштириш ва бошқаришнинг янги шароитларига ўтиши тартиб-қоидаси
1. БТСЁ ШЭ муассасаларининг бир киши ҳисобига харажатлар нормативидан келиб чиқиб молиялаштиришга ўтиши учун Самарқанд, Сирдарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари уларни молиялаштиришни ушбу вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари соғлиқни сақлаш бошқармаларига берадилар.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар]
3. БТСЁ ШЭ муассасалари штатларини шакллантириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишув бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган штат нормативларига мувофиқ амалга оширилади.
Тошкент шаҳрида — тегишли туман соғлиқни сақлаш органи раҳбарининг буйруғи бўйича амалга оширилади.
Бириктириш режалаштириладиган давр бошига БТСЁ ШЭ муассасаларига хизмат кўрсатадиган участкалар асосида ушбу Низомга иловага асосан шакл бўйича амалга оширилади.
БТСЁ ШЭ муассасаларига бириктирилган аҳоли сони ва таркиби бўйича ахборотлар Марғилон, Самарқанд, Гулистон шаҳарлари шаҳар марказий касалхонаси бош врачи, Тошкент шаҳрининг тегишли туман соғлиқни сақлаш органи раҳбари томонидан тайёрланади, аҳолининг умумий сони эса ҳудудий (туман/шаҳар) статистика органи раҳбари томонидан тасдиқланади.
Бунда ҳар бир фуқаро тегишли равишда Марғилон, Самарқанд, Гулистон шаҳарларининг шаҳар марказий касалхонаси бош врачини ёки Тошкент шаҳрининг тегишли туман соғлиқни сақлаш органини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда тиббий ёрдам олиш учун бошқа экспериментал БТСЁ ШЭ муассасасини танлаш ҳуқуқига эгадир.
II. БТСЁ шаҳар экспериментал муассасалари бюджетини белгилаш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
5. БТСЁ ШЭ муассасалари бюджетини режалаштириш бир киши ҳисобига харажатларнинг базавий нормативи асосида амалга оширилади.
6. Бир киши ҳисобига харажатларнинг базавий нормативи ҳар йили экспериментда иштирок этувчи вилоятларнинг ҳар бир тумани (Тошкент шаҳар тумани) учун алоҳида белгиланади.
Харажатларнинг базавий нормативи қуйидаги формула бўйича аниқланади:
ХБНй = ВСБй x ЎУй / АСй, бунда:
ХБНй — режалаштирилаётган йил учун бир киши ҳисобига харажатларнинг норматив базаси;
ВСБй — санитария-эпидемиология шохобчалари, капитал қўйилмалар ва режалаштирилаётган йил учун марказлаштирилган тадбирлар харажатларидан ташқари, вилоятлар, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш умумий бюджети;
АСй — режалаштирилаётган йилнинг 1 январдаги ҳолатига кўра БТСЁ ШЭ муассасаларига бириктирилган вилоят шаҳарлари/Тошкент шаҳри аҳолиси сони;
Бунда БТСЁ ШЭ муассасалари бюджети ўртача улуши вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш муассасаларини қайта ташкил этиш ҳисобига кўпайтирилиши керак.
7. БТСЁ ШЭ муассасалари алоҳида олинган йиллик маблағ билан таъминлаш миқдори бир кишига базавий харажатлар нормативи ҳисобидан ҳамда БТСЁ ШЭ муассасаларига бириктирилган аҳоли сонидан келиб чиқиб, тузатиш коэффициентларидан (жинс-ёш таркиби ва аҳоли зичлиги) фойдаланган ҳолда аниқланади.
8. Ҳар бир кейинги режалаштирилаётган йил учун бир кишига харажатларнинг базавий нормативи белгиланган тартибда аниқланадиган индексация коэффициентларини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқилади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
9. Фарғона, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари молия ва соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси БТСЁ ШЭ муассасалари бюджетларини ҳисоблаб чиқади ва белгиланган тартибда туманлар (шаҳарлар) молия органларига етказади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)
10. БТСЁ ШЭ муассасалари ажратилган бюджет доирасида молия органларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиладиган харажатлар сметаси, штат жадвалини мустақил равишда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
11. БТСЁ ШЭ муассасаларининг ҳисоблаб чиқилган бюджети уларнинг жорий фаолияти бўйича харажатларини қоплаши керак.
Имтиёзли рецептлар бўйича дори-дармонлар билан таъминлаш харажатлари тегишли равишда Марғилон, Гулистон, Самарқанд шаҳарларининг шаҳар марказий касалхоналари ҳамда Тошкент шаҳар тегишли тумани соғлиқни сақлаш органи бюджетларида назарда тутилади.
БТСЁ ШЭ муассасалари учун капитал қурилиш ва қиммат турадиган ускуналарни сотиб олиш харажатлари бир киши ҳисобига харажатлар нормативи бўйича маблағ билан таъминлаш тизими доирасидан ташқарида назарда тутилади.
III. БТСЁ шаҳар экспериментал муассасаларини молиялаштириш тартиби
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
14. Ҳисобот йилининг охирида муассасалар ҳисоб рақамларида қоладиган маблағлар олиб қўйилмайди ва уларни ривожлантириш учун фойдаланилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 26 июндаги 129-сонли қарорига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 25-26-сон, 263-модда)
IV. БТСЁ шаҳар экспериментал муассасаларини бошқариш ва улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати устидан назорат қилиш
15. Бошланғич тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг даволаш, иқтисодий ва маъмурий фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш БТСЁ ШЭ муассасаси бош врачи томонидан амалга оширилади.
Марғилон, Самарқанд, Гулистон шаҳарларида — вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси билан келишув бўйича шаҳар марказий касалхонаси бош врачи томонидан;
Тошкент шаҳрида — Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси билан келишув бўйича туман соғлиқни сақлаш бошқармаси органи томонидан лавозимга тайинланади.
Агар бир нечта БТСЁ ШЭ муассасасига хизмат кўрсатиш учун битта молиявий менежер белгиланган бўлса, у тегишли вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси ёки Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан лавозимга тайинланади.