Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотларни илғор халқаро амалиёт асосида жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотларни илғор халқаро амалиёт асосида жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сон Фармонига асосан:
миллий сифат инфратузилмаси иштирокчиларининг мустақил фаолиятини йўлга қўйиш соҳани ислоҳ қилишнинг ташкилий асоси сифатида эътироф этилгани;
техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида амалдаги самарасиз назорат тизими бекор қилингани ва унинг ўрнига маҳсулотнинг бозор назорати амалиёти жорий этилиши белгилангани;
ҳар қандай даражадаги стандартлардан фойдаланишга ихтиёрий тус берилгани ва халқаро (минтақавий, хорижий) стандартларни республика ҳудудида қабул қилишнинг халқаро амалиёти жорий этилгани ҳамда стандартларнинг расмий рўйхати миллий стандартлар даражасида шакллантирилиши;
Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ҳамда унинг таркибидаги маҳсулотларни сертификатлаштириш идоралари фаолияти тугатилгани ҳамда Ўзбекистон стандартлар институти Марказни қўшиб олиш орқали қайта ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Ўзбекистон стандартлар институтининг устави 1-иловага мувофиқ;
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва метрология йўналиши бўйича касбий қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
Ўзбекистон стандартлар институти Марказнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Марказ томонидан серияли ишлаб чиқаришга расмийлаштирилган ва амалда бўлган барча мувофиқлик сертификатлари устидан даврий баҳолаш уларнинг амал қилиши тугагунига қадар Ўзбекистон стандартлар институти томонидан ўтказилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 7 сентябрь,
472-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Ўзбекистон стандартлар институтининг
УСТАВИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Ўзбекистон стандартлар институтининг (кейинги ўринларда — Институт) ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Институт стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш, кадрларни қайта тайёрлаш соҳасида давлат муассасаси ҳисобланади.
Институт Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ стандартлаштириш бўйича миллий орган ҳисобланади.
3. Институт ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, Агентликнинг буйруқлари ва қарорларига ҳамда ушбу Уставга амал қилади.
4. Институт юридик шахс ҳисобланади, ўзининг алоҳида мулкига, ҳудудий филиалларига, мустақил балансига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва давлат тилида ўз номи ёзилган муҳрга, миллий ва чет эл валютасидаги ҳисобварақларга эга бўлади.
5. Институтнинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти давлат муассасаси;
қисқартирилган номи — Ўзбекистон стандартлар институти ДМ;
б) инглиз тилида:
тўлиқ номи — state institution Uzbek Institute of Standards of the Agency for Technical Regulation of Uzbekistan under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan;
қисқартирилган номи — Uzbek Institute of Standards SI;
в) рус тилида:
тўлиқ номи — государственное учреждение Узбекский институт стандартов Узбекского агентства по техническому регулированию при Кабинете Министров Республики Узбекистан;
қисқартирилган номи — ГУ Узбекский институт стандартов.
7. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
манфаатдор тарафларнинг ташаббусларига кўра стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарни ташкил этиш, уларнинг фаолиятини бирлаштириш, тўхтатиб туриш ва тугатиш ҳақида қарорлар қабул қилиш, мувофиқлаштириш ҳамда халқаро амалиёт асосида уларни ривожлантиришга кўмаклашиш;
стандартлаштириш фаолиятини тартибли ташкил этиш ва бошқаришни назарда тутувчи техник қўмиталар тўғрисидаги намунавий низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳаларида кадрларни қайта тайёрлаш;
стандартлаштириш бўйича ҳужжатларни, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг буюртмалари бўйича шартнома асосида тарқатиш;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳаларида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, илмий-техник ахборотни тарқатиш, шунингдек, уларни халқаро тизим билан уйғунлаштириш;
стандартлаштириш бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ифодалаш;
очиқ бозор тамойилларга мувофиқ ҳолда мувофиқликни баҳолаш (маҳсулотларни сертификатлаштириш бундан мустасно), лаборатория синовларини ўтказиш ҳамда стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳаларида кадрлар малакасини ошириш;
хорижий мамлакатларнинг стандартлаштириш бўйича миллий органлари билан битимлар тузиш ва улар билан ҳамкорлик қилиш;
савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот марказининг фаолиятини амалга ошириш.
8. Институт ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) манфаатдор тарафларнинг ташаббусларига кўра стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарни ташкил этиш, уларнинг фаолиятини бирлаштириш, тўхтатиб туриш ва тугатиш ҳақида қарорлар қабул қилиш, мувофиқлаштириш ҳамда халқаро амалиёт асосида уларни ривожлантиришга кўмаклашиш соҳасида:
стандартлаштиришнинг янги фаолият йўналишлари тўғрисидаги таклифларни, стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар ташкил этиш ташаббусларини кўриб чиқади;
стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолият йўналишларини ва соҳаларини белгилайди;
стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолиятини ташкил этади, бирлаштиради, мувофиқлаштиради ва тугатишда иштирок этади;
лойиҳа бошқаруви тамойили асосида стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолиятини режалаштириш, юритиш, мониторинг ўтказиш тизимини яратади ва доимий такомиллаштириб боради;
стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарни ташкил этиш, уларнинг фаолиятини тўхтатиб туриш, бирлаштириш ва тугатиш ҳақида манфаатдор тарафларнинг мурожаатларига биноан қарорлар қабул қилади;
стандартлаштириш бўйича халқаро техник қўмиталар ва минтақавий ташкилотлар фаолиятида ҳамда миллий стандартларни халқаро даражада тарқатишда фаол иштирок этади;
б) стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳаларида кадрларни қайта тайёрлаш соҳасида:
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳаларида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, шунингдек, таснифлаш ҳамда кодлаш ишларини амалга оширади;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология, таснифлаш ва кодлаш масалалари бўйича кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш юзасидан ўз ўқув режаларини тузади ва тасдиқлайди;
кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича дастурларни, ҳар бир дастурнинг мазмуни, мақсади, қоидаларидан иборат дастур йўриқномаларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва очиқ манбаларда жойлаштиради;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида малакасини оширилган ва қайта тайёрлашдан ўтган кадрларнинг, таснифлаш ва кодлашнинг ахборот-маълумот базасини яратади ва қўллаб-қувватлайди;
олий таълим ташкилотлари, илмий-тадқиқот муассасалари, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар, шунингдек, хусусий сектор билан стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳаларида инновацияларни жорий этишга йўналтирилган ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари учун тегишли таълим йўналишларида янги ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмаларини яратишга кўмаклашиш орқали ўқув-методик ишларнинг сифати ва даражасини оширади;
бакалавр ва магистрларни тайёрлашда илмий-методик кўмаклашади, шунингдек, Институт базасида стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология мутахассисликлари бўйича олий таълимдан кейинги таълимни ташкил этиш орқали билан олий малакали илмий кадрлар тайёрлашни амалга оширади;
иқтисодиёт тармоқлари учун стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнларига замонавий инновацион педагогик технологияларни, ўқитишнинг самарали шакл ва усулларини жорий этади;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида мутахассислар тайёрловчи таълим ташкилотлари учун илмий, ўқув, ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини нашр этишга тайёрлаш ишларида иштирок этади;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳаларида дастурлар, ўқув қўлланмалари, илмий асарлар тўпламлари, илмий-амалий конференциялар материаллари, методик кўрсатмалар, шунингдек, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича қўлланмалар тайёрлайди ва нашр қилади;
мутахассисларнинг аттестация ишларини ташкил этади;
корхоналарда менежмент тизимлари бўйича стандартлар талаблари асосида ўқув курс, семинар ва конференциялар ташкил этади;
в) стандартлаштириш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тарқатиш соҳасида:
стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар таклифига асосан миллий стандартларни қабул қилиш, бекор қилиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда реализация қилиш ишларини ташкил қилади;
стандартлаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқишда ҳамда илмий-методик кўрсатмалар беришда кўмаклашади;
маҳсулотлар ва технологияларнинг янги турларини ишлаб чиқишни ўзлаштиришга кўмаклашадиган, шу асосда маҳаллий маҳсулотларнинг ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминлайдиган, шунингдек, белгиланган тартибда мувофиқлик призумциясини таъминлайдиган илғор стандартлар стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар орқали ишлаб чиқилишини ташкил этади;
техник регламентларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
стандартларнинг ягона ахборот базасини юритади ва долзарблаштиради, шунингдек, назорат нусхалари сақланишини таъминлайди;
стандартлаштириш ҳужжатларининг ягона ахборот-маълумот базасини яратади ва кузатиб боради, ундан барча манфаатдор томонларнинг шартнома асосида фойдаланиш имкониятини беради;
стандартлаштириш ҳужжатлари бўйича ахборот маълумотлар базаларини шакллантириш, сақлаш ва фойдаланишнинг ягона тизимини яратади;
стандартлаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
манфаатдор томонларнинг буюртмаларига кўра стандартлаштириш бўйича ҳужжатларини шартнома асосида таржима қилади;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар ва манфаатдор томонларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси миллий стандартларини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқишнинг ҳар йилги дастурини шакллантиради;
халқаро стандартлаштириш ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг стандартлаштириш идораларининг қоидалари ва шартномаларига мувофиқ халқаро ва хорижий давлатлар стандартларини тарқатади;
стандартларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва қўллашда Жаҳон савдо ташкилоти Савдодаги техник тўсиқлар келишувининг Стандартларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва қўллашда зарур амалиёт кодекси талабларининг бажарилишини таъминлайди;
стандартлаштириш тартиб-таомилларига тааллуқли зарур ахборотни ўзининг расмий веб-сайти орқали эркин олиш имкониятини яратади;
штрихли кодлаш ишларини амалга оширади;
стандартларни ишлаб чиқиш вазифаларни энг яхши амалиётларга мувофиқ сифатли бажариш мақсадида мустақил маслаҳатчилар ва экспертларни, шу жумладан, хорижий маслаҳатчилар ва экспертларни шартнома асосида ўз маблағлари ҳисобидан молиявий имкониятдан келиб чиқиб жалб қилади;
халқаро тажрибадан келиб чиқиб, стандартларни қабул қилиш, ишлаб чиқиш, келишиш, кўриб чиқиш (текшириш), қайта кўриб чиқиш, уларга ўзгартириш ва тузатиш киритиш ва уларни бекор қилиш тартиб-таомилни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
г) стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳаларида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, илмий-техник ахборотларни тарқатиш, шунингдек, уларни халқаро тизим билан уйғунлаштириш соҳасида:
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳаларида илмий материалларни нашр этади;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳаларида устувор йўналишларни шакллантиришда, фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар ўтказишда, инновацион лойиҳаларни амалга оширишда, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ривожланишининг замонавий жаҳон тенденцияларини таҳлил қилишда иштирок этади;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳалари бўйича янги қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалдагиларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳаларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, стратегияси, истиқболли дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида халқаро амалиётни доимий равишда ўрганади, унинг натижалари бўйича илғор амалиётларни жорий қилиш бўйича таклифлар киритади;
маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш бюросининг самарали фаолият кўрсатишини ташкил этади;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳаларида эришилган ютуқларнинг илмий-техник тарғиботини амалга оширади;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳаларида, шу жумладан, манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, олий таълим ташкилотлари, вазирликлар ва идораларнинг тасарруфида бўлган бошқа илмий муассасалар билан илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳаларида илмий конференциялар, семинарлар, ҳамкорликдаги тадқиқотлар, лойиҳалар, ходимларнинг тажриба алмашиши ва уларни ўқитиш бўйича халқаро, хорижий илмий-тадқиқот муассасалари, институтлар ва марказлар билан ҳамкорликни ривожлантиради;
хорижий мамлакатларнинг стандартлаштириш бўйича миллий институтлари билан яқин ва фаол ҳамкорликни амалга оширади;
халқаро, минтақавий ва давлатлараро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантиради;
хорижий давлатларда амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш ишлари натижаларини Ўзбекистон ҳудудида белгиланган тартибда эътироф этиш ишларини ташкил этиш ва амалга оширишда иштирок этади;
д) стандартлаштириш бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ифодалаш соҳасида:
халқаро ва минтақавий стандартлаштириш ташкилотларига Ўзбекистон Республикаси номидан аъзо бўлади, уларнинг ишида доимий иштирок этади ва миллий манфаатларни ҳимоя қилади;
халқаро стандартлар лойиҳаларини таҳлил қилади, улар бўйича таклифлар тайёрлайди;
илғор хорижий тажрибани ўрганади ва миллий стандартлаштириш тизимига жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
миллий техник қўмиталар фаолиятини мувофиқлаштиради ва улар орқали халқаро техник қўмиталар ишида иштирокни таъминлайди;
е) мувофиқликни баҳолаш ва лаборатория синовларини ўтказиш соҳасида:
белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган ҳолда синовларни, лабораториялар малакасини баҳолаш бўйича малака тестларини (провайдерлик) ўтказиш, ходимларни сертификатлаштириш, мустақил инспекция, валидация ва верификация хизматларини кўрсатади;
миллий ва халқаро стандартларни жорий этишда, шунингдек, мувофиқликни баҳолаш идораларини аккредитация қилиш, лабораторияларни мақуллаш бўйича ҳужжатларни тайёрлашда консалтинг хизматларини кўрсатади;
белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган ҳолда маҳсулот ва хизматларни «ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш ишларини ташкил этади, ушбу йўналишда даврий баҳолаш ишларини ўтказади, сертификатларни рўйхатга олади, сертификатлаштирилган маҳсулотлар ва хизматлар реестрини юритади;
стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш тизимини халқаро талабларга уйғунлаштириш мақсадида транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро идентификация кодини (WMI-кодини) беради ва транспорт воситаларини турини (шасси) тасдиқлаш ҳужжатини рўйхатдан ўтказади;
ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ ТН) бўйича товар кодларини аниқлайди;
маҳсулотларни синаш соҳасида илмий ва услубий тадқиқотлар ўтказади;
тадбиркорларга мувофиқликни баҳолаш ишларида амалий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этади;
ж) хорижий мамлакатларнинг стандартлаштириш бўйича миллий органлари билан битимлар тузиш ва улар билан ҳамкорлик қилиш соҳасида:
стандартлаштириш бўйича хорижий мамлакатларнинг миллий органлари билан икки томонлама ва кўп томонлама битимлар тузади;
стандартларни ўзаро мувофиқлаштириш ва уйғунлаштириш бўйича ҳамкорлик қилади;
қўшма илмий-техник лойиҳалар ва тадқиқотларни ташкил этади ҳамда мувофиқлаштиради;
мутахассислар тажриба алмашиши, малака ошириш бўйича қўшма семинар ҳамда конференциялар ўтказади;
техник тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ҳамкорликни ривожлантиради;
з) савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот марказининг фаолиятини амалга ошириш соҳасида:
Жаҳон савдо ташкилотига (кейинги ўринларда — ЖСТ) аъзо давлатларни Ўзбекистон Республикасида халқаро стандартларга асосланмаган ёки мавжуд халқаро стандартлардан сезиларли даражада фарқ қиладиган, қонуний мақсадларга эришиш учун зарур ва ЖСТга аъзо бошқа давлатлар билан товарлар савдосига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган янги техник регламентлар ёки мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари ишлаб чиқилаётгани ёхуд мавжуд техник регламентлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилларига ўзгартиришлар киритилаётгани тўғрисида ўз вақтида уларни ишлаб чиқиш босқичида хабарномалар бериш орқали хабардор қилади;
ЖСТга аъзо давлатларнинг ишлаб чиқилаётган техник регламентлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари тўғрисидаги хабарномаларга шарҳларини ва (ёки) эътирозларини тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органларига уларни муҳокама қилиш, ишлаб чиқилаётган техник регламентлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари лойиҳаларига зарур ўзгартиришлар киритиш учун юборади;
ЖСТга аъзо давлатларнинг савдодаги техник тўсиқлар соҳасида режалаштирилган ёки қабул қилинган чоралари тўғрисидаги хабарномаларни тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналар ва бошқа манфаатдор томонларга уларнинг сўровига кўра тақдим этади.
3-боб. Институтнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
9. Институт ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлардан ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарни ташкил этиш, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталарини ташкил этишда иштирок этиш;
Институтга юкланган вазифаларни бажариш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг мутахассисларини, шу жумладан, хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
Институт ходимларини соатбай ҳақ тўлаш асосида ўқув машғулотларига жалб этиш;
ўз ваколатларини бажариш доирасида халқаро, минтақавий ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни, жумладан, ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология тизимини ривожлантиришнинг долзарб ва истиқболли вазифаларини амалга ошириш учун ташкил этилган ишчи гуруҳлар йиғилишларида иштирок этиш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида эксперт кенгашлари ҳамда комиссиялар ишида иштирок этиш;
ўз ваколатлари доирасида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича йўриқномалар, чора-тадбирлар режалари ва бошқа ҳужжатларни тасдиқлаш;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳаларида халқаро лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
маҳсулотлар, хизматлар, ходимларни сертификатлаштириш, маҳсулотни синаш усуллари, ўлчаш ва синов воситалари ҳамда стандарт намуналари бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳаларида ноширлик фаолиятини амалга ошириш, илмий-техник ахборотни тарқатиш;
аҳоли ва турли ташкилотларга пулли таълим хизматларини кўрсатиш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турдаги фаолиятни амалга ошириш;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳаларида минтақавий ва халқаро ташкилотларнинг ишчи кенгашларида ва йиғилишларида иштирок этиш;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология масалалари бўйича илмий-амалий конференциялар, семинарлар, форумлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
халқаро стандартлаштириш ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг стандартлаштириш идораларининг қоидалари ва шартномаларига мувофиқ ушбу ташкилотларга бадалларни тўлаб бериш;
энг яхши амалиётларга мувофиқ мустақил маслаҳатчилар ва экспертларни, шу жумладан, хорижий маслаҳатчилар ва экспертларни шартнома асосида жалб қилиш.
Институт қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
10. Институт ўзига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун жавоб беради.
4-боб. Институт фаолиятини ташкил этиш
11. Институт ўз фаолиятида бевосита Агентликка бўйсунади ва унга ҳисобот беради.
12. Институт фаолиятига Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор умумий раҳбарлик қилади.
13. Институт директори:
Институт ваколатига кирадиган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади ва Институтга юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради;
Институтда илмий-тадқиқот ва илмий-методик ишларни бажариш учун шарт-шароитлар яратади;
Институт Илмий кенгашининг тавсиялари асосида ўқув дастурлари ҳамда илмий-методик ишлар режаларини тасдиқлайди;
Институт фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, дастурлар ва комплекс тадбирлар бажарилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилади;
директор ўринбосарлари, Институтнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилайди;
Институт ходимлари, шунингдек, малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари тингловчилари учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва кўрсатмалар беради;
Институтнинг ташкилий тузилмаси ва штат жадвалини тасдиқлайди, уларга ўзгартиришлар киритади;
Институт ходимларини меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Институт номидан хўжалик шартномалари тузади, ишончномалар беради.
Директор қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа ваколатларни амалга оширади.
14. Институт директори Агентлик директори билан келишган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ўринбосарларга эга бўлади.
15. Директор ўринбосарлари:
таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этади;
Агентлик қарорлари, Институт директорининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;
таркибий бўлинмалар фаолияти бўйича қонунчиликни такомиллаштириш тўғрисида таклифларни ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун директорга киритади;
директорга Институтнинг таркибий бўлинмаларида ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича таклифларни киритади, уларнинг касбий маҳоратини, малакасини, амалий тажрибасини, ишчанлик ва ахлоқий фазилатларини юқори даражада таъминлайди, уларнинг касбий малакаларини оширишга кўмаклашади, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантиради;
Институтнинг таркибий бўлинмалари ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли таҳлил қилади, ҳисоботларини эшитади, якунлари бўйича зарур чораларни кўради.
16. Директор бўлмаган даврда унинг ваколатларини директорнинг биринчи ўринбосари амалга оширади.
17. Институт ҳузурида директор (Илмий кенгаш раиси), фаолиятнинг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), Институт таркибий бўлинмалари раҳбарлари, Фанлар академияси вакиллари, шунингдек, турдош илмий-тадқиқот институтларида ва ташкилотларда ишловчи етакчи олимлар, малакали мутахассислардан иборат таркибда Илмий кенгаш ташкил этилади.
Институт Илмий кенгашининг шахсий таркиби, аъзолари сони ва низоми Институт директори томонидан тасдиқланади.
Институт Илмий кенгашининг иш тартиби Институтнинг иш режаларига мувофиқ ташкил этилади.
5-боб. Институт фаолиятини баҳолаш мезонлари ҳамда унинг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигининг ишчи индикаторлари
18. Институт фаолияти самарадорлиги мунтазам равишда баҳоланади.
19. Институт фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Агентлик томонидан тасдиқланадиган Институт фаолиятини баҳолаш мезонларига ҳамда унинг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигининг ишчи индикаторларига асосланади.
20. Институт фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Институт раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш (тақдирлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари;
Институт фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
21. Институт фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
6-боб. Институт фаолиятини молиялаштириш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш
22. Институт фаолиятини молиялаштириш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
23. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:
Институт томонидан шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлардан, реализация қилинган стандартлардан тушадиган пул маблағлари;
бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
қонунчиликка зид бўлмаган бошқа манбалар.
24. Институт ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди лавозим маоши, узоқ муддат узлуксиз хизмати учун устама ҳақлар, мукофотлар, қўшимча ҳақлар ва устамалар, рағбатлантириш тўловларидан, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат. Институтнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби қонунчилик ҳамда ички ҳужжатларда белгиланади.
25. Институт ходимлари учун (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) узоқ йиллик хизмати учун қўшимча устама коэффициенти миқдорлари қуйидагича белгиланади:
1 йилдан 3 йилгача — 0,3;
3 йилдан 5 йилгача — 0,6;
5 йилдан 10 йилгача — 0,8;
10 йилдан 15 йилгача — 1,0;
15 йилдан 20 йилгача — 1,2;
20 йилдан ортиқ — 1,5.
Бунда кўп йиллик хизмати учун ойлик устама ҳақлари коэффициентини ҳисоблашда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар (якка тартибдаги тадбиркор ва ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ишлаган давридан ташқари), барча ташкилотлардаги меҳнат фаолияти даври ҳисобга олинади.
26. Институт ходимларининг лавозим маоши Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашга доир тасдиқланган разрядлар ставкасининг 1,8 баравари миқдоридаги коэффициентни қўлланган ҳолда белгиланади.
27. Институт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари қуйидагича белгиланади:
ходимларнинг KPI (энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини) бажаргани учун кўрсаткичларидан келиб чиқиб, лавозим маошининг уч бараваригача миқдорда ойлик устамалар;
иш участкасининг мураккаблиги ва муҳимлигини ҳисобга олиб, шунингдек, мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида шахсий ҳиссасини қўшган, меҳнатда юқори натижаларга эришган, алоҳида муҳим вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажараётган (ҳар бир бажарилган иш учун) раҳбар ва ходимларга лавозим маошининг икки бараваригача миқдорда шахсий устамалар;
умумхалқ байрамлари, чорак ва йил якунлари муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг саккиз бараваригача миқдорда мукофотлар;
Институтда фаолият юритаётган фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) (ёки хорижий мамлакатларда уларга тенглаштирилган даражалар) илмий даражасига эга ходимлар лавозим маошига 30 фоизгача, шунингдек, фан доктори (DSc) (ёки хорижий мамлакатларда унга тенглаштирилган даража) илмий даражасига эга ходимлар лавозим маошига 60 фоизгача қўшимча ҳақ;
транспорт харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваригача миқдорида ойлик тўловлар;
ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларнинг меҳнати самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда овқатланиш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваригача миқдорида тўловлар;
ходим вафот этганда — вафоти тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси тақдим этилганда бир йўла меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн бараваригача миқдорда моддий ёрдам тўловлари;
ходимнинг яқин қариндоши (ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда — вафоти тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси тақдим этилганда, бир марта меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн бараваригача миқдорда моддий ёрдам тўловлари;
алоҳида заруратга кўра (юбилей саналарида, ходимлар 50, 55 ва 60 ёшга тўлганда, бахтсиз ҳодиса, оғир касаллиги сабабли даволаниш, соғлиғини тиклаш, оиланинг кам таъминлангани ва молиявий ҳолатининг оғирлиги) бир марта меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн бараваригача миқдорда моддий ёрдам тўловлари;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун ходимларга бир йилда бир марта меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг етти бараваригача миқдорда моддий ёрдам тўловлари.
Мазкур Уставда ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш учун белгиланган барча тўловлар (қўшимча ҳақ, устама, мукофот, ижтимоий ҳимоя тўловлари ва бошқалар) кафолатланган тўлов ҳисобланмайди ҳамда Институтнинг молиявий шароитидан келиб чиққан ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
7-боб. Якунловчи қоида
29. Институт қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сон қарорига 2-ИЛОВА
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва метрология йўналиши бўйича касбий қайта тайёрлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳалари бўйича фаолият юритадиган, олий маълумотга эга бўлган мутахассисларни стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш йўналиши (кейинги ўринларда — йўналиш) бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институтида (кейинги ўринларда — Институт) касбий қайта тайёрлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
буюртмачи — қайта тайёрлаш курсларида таълим олиш учун мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс;
олий маълумотга эга бўлган мутахассисларни йўналиш бўйича касбий қайта тайёрлаш курслари (кейинги ўринларда — қайта тайёрлаш курслари) — корхона ва ташкилотларнинг стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш йўналиши бўйича маълумот ҳамда билим талаб этадиган касб ва лавозимларида фаолият юритиш учун етарли даражада билим олиш ва кўникма шакллантиришни назарда тутадиган олий таълимдан кейинги ўқитиш шакли;
педагог-маслаҳатчи — таълим жараёнида тегишли ўқув курси (модули) бўйича тингловчилар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва йўналтирувчи, методик ёрдам кўрсатувчи, ўқиши ва билимини назорат қилувчи субъект;
тингловчи — қайта тайёрлаш курсларига қабул қилинган жисмоний шахс;
ўқув дастури — қайта тайёрлаш курсларининг таълим мазмунини, унинг тингловчилар томонидан ўзлаштирилишининг мақсадга мувофиқ усулларини ташкил этишни назарда тутадиган, ахборот манбаи бўлган, мутахассисликларнинг малака талаблари, ўқув курсининг асосий мазмуни ва методик тузилишини аниқлаб берувчи асосий ҳужжат;
ўқув режаси — блоклар ва ўқув фанлари (курслар)нинг номларини, уларни ўзлаштириш учун ажратилган соатлар ҳажмини ҳамда тингловчиларнинг билимларини назорат қилиш шаклларини белгилаб берувчи асосий ҳужжат;
қайта тайёрлаш — стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида халқаро стандартлар ва талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ўқув дастурлари асосида зарур билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш орқали янги касбий фаолиятга йўналтиришга қаратилган ўқитиш шакли;
қайта тайёрлашнинг анъанавий шакли — ўқув дастурларини ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда, қайта тайёрлаш курсларида бевосита иштирок этиш орқали ўзлаштириш;
қайта тайёрлашнинг масофавий шакли — ўқув дастурларини ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда, онлайн (реал вақт режимида) ҳамда офлайн (видеомаърузалар, мавзуга доир маърузалар матни, ассесмент топшириқлари, амалиёт материаллари таҳлили, кичик назорат ишини бажариш орқали тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) тарзда ўзлаштириш.
3. Йўналиш бўйича қайта тайёрлаш курслари ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ташкил этилади.
2-боб. Қайта тайёрлаш курсларида ўқиш тартиби
4. Институт томонидан қайта тайёрлаш курслари ҳар йили йилнинг бошида қайта тайёрлаш курсларини ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган ҳамда тасдиқланган режа-жадвал асосида ташкил этилади.
5. Режа-жадвалда кўрсатилган саналар бўйича қайта тайёрлаш курсларини ўтказиш ҳақида корхона ва ташкилотларга мурожаатлар юборилади.
6. Буюртмачи қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш учун онлайн тарзда (Институтнинг расмий веб-сайти ёки Edu.tris.uz платформаси орқали) ёки бевосита Институтга ариза билан ёзма мурожаат қилади.
7. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
қайта тайёрлаш курсларида ўқиш учун буюртмачининг ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича анкетаси;
буюртмачи хорижий давлатларда таълим олган бўлса, хорижий давлатларда таълим олганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг ва ваколатли давлат органи томонидан берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатнинг тан олингани ёки эквивалентлиги қайд этилган гувоҳнома нусхаси;
иш жойидан тавсифнома.
8. Аризалар икки кун муддатда кўриб чиқилиб, буюртмачи билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома расмийлаштирилади.
9. Қуйидагилар аризанинг рад этилиши учун асос ҳисобланади:
зарур даражада расмийлаштирилмаган ҳужжатларни тақдим этганлик ёки ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим этмаслик;
Ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатларни бартараф этиш юзасидан тингловчи икки иш куни ичида хабардор қилинади, унга қайта тайёрлаш курси бошланиши санасигача имконият берилади.
10. Мутахассислар Институт билан буюртмачилар ўртасида тузиладиган шартномалар асосида тўлов эвазига қайта тайёрланади.
11. Институтда қайта тайёрлаш курслари тингловчининг асосий иш жойидан ажралган ёки ажралмаган ҳолда қайта тайёрлаш шаклларида (анъанавий, масофавий) ташкил этилади.
Қайта тайёрлаш курслари анъанавий шаклда ташкил этилганда, тингловчиларнинг асосий иш жойидаги ўртача иш ҳақи меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда сақлаб қолинади.
Қайта тайёрлаш курслари масофавий шаклда ташкил этилганда, ўқув режаси ва дастурига мувофиқ таълимнинг назарий қисми Институт базасида (тегишли таълим платформаларида), амалий қисми тингловчининг асосий иш жойида (таълим жараёни билан бирга) ташкил этилишини назарда тутган ҳолда ишлаб чиқилади.
Институтда ташкил этиладиган қайта тайёрлаш курсларида аудитория ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми, қоида тариқасида, ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.
Ўқитиш давомийлиги, қоида тариқасида, камида 576 соат (16 ҳафта)ни ташкил этади.
12. Қайта тайёрлаш курслари тингловчилари қуйидаги ҳолларда тингловчилар сафидан четлаштирилади:
ўз хоҳишига биноан;
ўқув интизоми ва Институт тингловчиларининг ички тартиб-қоидаларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда;
узрли (яқин қариндошининг вафоти, тингловчининг меҳнатга лаёқатсизлик даври, фарзандининг бетоблиги, тингловчининг никоҳ маросими, судларда иштирок этган даври) сабабларсиз қайта тайёрлаш курслари бўйича ўқув машғулотларини ўттиз академик соатдан ортиқ қолдирганда;
13. Тингловчи қайта тайёрлаш курси тингловчилари сафидан чиқарилганда, Институт бу ҳақида буюртмачига хабар беради.
14. Тингловчи ўз хоҳиши билан таълим олишни рад этганда, тўланган тўлов миқдори Институт томонидан қуйидаги тартибда қайтариб берилади:
қайта тайёрлаш курслари бошланмаган ҳолда буюртмачи томонидан тўланган тўловнинг тўлиқ миқдорида;
бошланган ҳолда буюртмачи томонидан тўланган тўловнинг қайта тайёрлаш курслари қолган муддатига нисбатан мос миқдорда.
Ушбу Низомнинг 12-банди учинчи — бешинчи хатбошиларидаги ҳолларда тингловчи тингловчилар сафидан чиқарилган тақдирда, тўланган тўлов миқдори қайтарилмайди.
15. Айрим сабабларга кўра (меҳнат таътили, хизмат сафари, тингловчининг меҳнатга лаёқатсизлик даври, фарзандининг бетоблиги) қайта тайёрлаш курсларида қатнаша олмаган тингловчилар ташкилот раҳбарининг мурожаатига асосан кейинги қайта тайёрлаш курсларига аввалги тўланган тўловлар эвазига киритилади.
3-боб. Қайта тайёрлаш курсларининг ўқув жараёнини ташкил этиш механизмлари
16. Тингловчилар ўқув жараёнларига гуруҳларга киритилган ҳолда жалб этилади.
17. Ўқув жараёни белгиланган тартибда тасдиқланган давлат таълим талаблари ва буюртмачи билан келишилган ҳолда, Институт илмий кенгашида маъқулланган ҳамда Институт директори томонидан тасдиқланган ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ ташкил этилади.
18. Тингловчи қайта тайёрлаш курсларига буюртмачининг мурожаатига асосан Институт директорининг буйруғи билан қабул қилинади.
19. Институтда ўқув жараёни, қоида тариқасида, 25 кишидан ортиқ бўлмаган тингловчилардан иборат гуруҳларда ташкил қилинади.
20. Барча турдаги аудитория машғулотларининг давомийлиги 80 дақиқани, ўқув машғулотлари ўртасидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.
21. Ўқув жараёнида ўқув машғулотларининг асосий турлари, жумладан, маъруза, семинар ва амалий (лаборатория) машғулотлардан фойдаланади.
22. Ўқув машғулотларининг қўшимча турлари сайёр машғулотлар ва дарс машғулотларини ташкил этишнинг амалиётга йўналтирилган замонавий усуллари (кейс-стади, илмий тақдимотлар, жамоада ишлаш ва бошқалар) қўлланилиши мумкин.
23. Масофавий шаклдаги қайта тайёрлаш курсларида ўқув жараёни махсус таълим платформаларида онлайн (реал вақт режимида) ва оффлайн (тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) режимда ташкил қилинади.
24. Қайта тайёрлаш курслари тингловчиларнинг билими, қоида тариқасида, жорий назорат, оралиқ назорат ва якуний назорат турлари бўйича баҳоланади.
25. Масофавий шаклда ташкил этилган қайта тайёрлаш курслари якуний назорат, қоида тариқасида, тингловчининг бевосита иштирокида Институт аудиторияларида ўтказилади.
26. Тингловчилар билимини баҳолаш шакллари ҳамда уларни ўтказиш тартибига доир талаблар Институт томонидан тасдиқланади. Бунда тингловчиларнинг фанлар (курслар)ни ўзлаштириш даражаси электрон тизим орқали назорат қилинади.
27. Муайян назорат турларидан (синовлардан, имтиҳонлардан) ўтолмаган тингловчиларга фақат бир марта тўловсиз қайта топшириш имконияти берилади.
4-боб. Масофавий таълимни ташкил этиш
28. Масофавий таълимнинг давомийлиги тегишли қайта тайёрлаш курслари учун ажратилган академик соатларда белгиланади.
29. Онлайн шаклдаги масофадан ўқитиш усули махсус жиҳозланган ўқув хоналарида реал вақт режимида амалга оширилади.
Тингловчиларнинг масофавий ўқишда иштироки буюртмачи ташкилотлар томонидан таъминланади.
30. Масофавий ўқиш бошланишидан уч кун олдин Институт томонидан тингловчиларни OneID ягона идентификация тизими орқали Институт расмий веб-сайтидан махсус бўлимига киришлари таъминланади.
31. Тингловчилар OneID ягона идентификация тизими орқали Институт расмий веб-сайтидаги махсус бўлимга кирадилар ва унда ўзининг шахсий кабинетига эга бўладилар.
32. Тингловчилар ўзларининг логин ва пароли ҳамда шахсий кабинетини бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериши тақиқланади.
33. Масофавий таълим давомида тингловчилар қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш режаси, ўқиш давомийлигига амал қилиши, шунингдек, онлайн ва оффлайн режимдаги таълим жараёнида шахсан ўзи иштирок этиши талаб этилади.
34. Масофавий ўқиш жараёнида тингловчилар фаолияти, таълим жараёнини мувофиқлаштириш ва йўналтириш Институт директорининг буйруғи билан бириктириладиган педагог-маслаҳатчи томонидан амалга оширилади.
35. Тингловчилар билан доимий алоқани йўлга қўйиш, тингловчиларга зарур методик ёрдам бериш, якка тартибдаги машғулотни ўтказиш юзасидан назоратни амалга ошириш ва тингловчилар билимларини баҳолаш педагог-маслаҳатчининг вазифаларига киради. Педагог-маслаҳатчи якка тартибдаги топшириқнинг тингловчи томонидан бажарилиши холисона баҳоланиши учун жавоб беради.
Педагог-маслаҳатчи билан алоқа электрон почта, телефон ва бошқа электрон алоқа воситалари ёрдамида амалга оширилади. Педагог-маслаҳатчи билан алоқа сессиялар (бевосита юзма-юз мулоқот) тарзида ҳам амалга оширилиши мумкин.
5-боб. Қайта тайёрлаш курслари тингловчиларини давлат аттестациясидан ўтказиш
36. Институт буйруғи билан қайта тайёрлаш курслари тингловчиларининг давлат аттестациясини ўтказиш бўйича давлат аттестация комиссияси тузилади.
37. Тингловчиларнинг аттестациясини ташкил этиш ва ўтказишга доир талаблар Институт кенгаши томонидан тасдиқланади.
38. Давлат аттестация комиссиясининг қарори Институт директори томонидан тингловчиларга белгиланган намунадаги дипломларни бериш тўғрисидаги буйруқ қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
39. Давлат аттестацияси якунлари бўйича қониқарсиз баҳо олган тингловчиларга фақат бир марта, кейинги қайта тайёрлаш курслари якунлари бўйича давлат аттестациясини такроран топшириш имконияти берилади.
41. Қайта тайёрлаш курсларининг ўқув режасига киритилган ўқув фанларини (курсларни) ўзлаштирмаган тингловчилар давлат аттестациясига қўйилмайди.
42. Қайта тайёрлаш курсини тамомлаган, аттестациядан муваффақиятли ўтган тингловчиларга ушбу Низомга 3-иловада белгиланган намунадаги (QR-код билан тасдиқланган) қайта тайёрлаш ҳақидаги диплом берилади.
Қайта тайёрлашга иккинчи олий таълим сифатида қаралмайди. Қайта тайёрлаш натижасида бериладиган ҳужжат (диплом) фақат муайян лавозимда белгиланган талабларга кўра фаолият кўрсатиш ҳуқуқини беради.
6-боб. Тингловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
43. Тингловчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўқув жараёнини янада яхшилаш, қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича Институт раҳбариятига таклифлар киритиш;
маънавий-маърифий ва маданий тадбирларда қатнашиш;
қайта тайёрлаш билан боғлиқ бўлган қўшимча маълумотлар ва маслаҳатлар олиш;
Институтнинг ахборот-ресурс маркази, ўқув хоналари ва компьютер техника воситаларидан фойдаланиш;
Институт ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят қилиш.
Тингловчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
44. Тингловчилар:
белгиланган тартибда ўқув режаси ва дастурлари асосида ўқиши;
ўқув машғулотларига ўз вақтида шахсан ўзлари иштирок этиши ва онлайн ўқув машғулотларида қатнашиши;
ўз назарий билимларини, касбий кўникмалари ва маҳорат даражасини ошириши;
ўқув жараёнида берилган топшириқларни ўз вақтида бажариши;
Институтга тегишли бўлган мол-мулкни асраб-авайлаши, Институт тингловчиларининг ички тартиб-қоидаларга қатъий риоя этиши лозим.
7-боб. Апелляцияларни кўриб чиқиш
45. Тингловчилар аттестация натижаларидан норози бўлса, якуний назорат имтиҳони ўтган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида Институтга онлайн (Институтнинг расмий веб-сайти ёки Еdu.tris.uz орқали) ёки ёзма шаклда апелляция бериш ҳуқуқига эга.
46. Апелляция комиссияси ҳар бир апелляцияни кўриб чиқиш учун заруратга кўра, шакллантирилади. Бунда Институт директорининг буйруғи билан уч нафардан кам бўлмаган таркибда соҳанинг етук мутахассислари ва олий таълим ташкилотининг тажрибали ходимлари, профессор-ўқитувчиларидан иборат апелляция комиссияси ташкил этилади.
Апелляция комиссияси таркибига давлат аттестациясида иштирок этган имтиҳон комиссияси аъзоларининг киритилишига йўл қўйилмайди.
Имтиҳонни қабул қилган имтиҳон комиссияси аъзоси апелляция жараёнида қатнашиб, ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга.
Апелляция шикоятлари имтиҳон натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида қабул қилинади ва апелляция комиссияси томонидан уч кун муддат ичида кўриб чиқилади.
Тингловчи апелляция шикоятини кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Апелляция шикоятининг кўриб чиқилиш вақти ва жойи ҳақида тингловчига камида бир кун олдин онлайн (Институтнинг расмий веб-сайти ёки Еdu.tris.uz орқали) ёки ёзма шаклда хабар берилади.
Апелляция комиссияси апелляцияни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисида тингловчига онлайн (Институтнинг расмий веб-сайти ёки Edu.tris.uz орқали) ёки ёзма шаклда маълум қилади.
47. Кўриб чиқилган апелляция натижалари бўйича апелляция комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
якуний назорат имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш;
апелляцияни қаноатлантириш.
48. Апелляцияда келтирилган сабаблар тасдиқланмаган тақдирда, якуний назорат имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади.
49. Апелляцияни қаноатлантириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда, Институт томонидан мазкур Низомга 3-иловада кўрсатилган намунадаги диплом берилади.
50. Институт икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарномани апелляция берган буюртмачига онлайн (Институтнинг расмий веб-сайти ёки Еdu.tris.uz орқали) ёки ёзма шаклда юборади.
51. Айнан бир масала бўйича апелляцияни такроран беришга йўл қўйилмайди.
52. Апелляция комиссиясининг қарори юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин.
8-боб. Қайта тайёрлаш курсларини битирганлик ҳақидаги диплом дубликатларини қайта расмийлаштириш ва тақдим этиш
53. Диплом йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳолларда дипломнинг дубликати (кейинги ўринларда — дубликат) берилади. Бунда Институт директори номига дипломнинг йўқолиш, яроқсиз ҳолга келиш ҳолати тўлиқ баён этилган ариза қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган жисмоний шахс томонидан Институтнинг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда юборади.
54. Дубликат мурожаат қилинган санадан бошлаб ўн беш кун муддат мобайнида берилади.
_____________________________ sohasida ______________________ yoʻnalishida kasbiy faoliyat yuritish huquqi berildi.
QT № 000000
Qayd raqami: ________________
Berilgan sana: 20___-yil «___» _________
Berilgan joy: ______________
Rahbar __________________________________
QR-kod
_____________ (imzo) ___________ (familiyasi, ismi, otasining ismi)
Қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги дипломнинг
ТАВСИФИ
Олий маълумотга эга бўлган мутахассисларни метрология ва стандартлаштириш йўналиши бўйича касбий қайта тайёрлаш ҳақидаги давлат намунасидаги диплом А5 форматдаги оқ қоғозда, офсет усулида, беш хил рангдан: матн учун — қора ранг, расмлар тасвири учун — яшил, кўк ва қизил ранглардан, фон учун — оч пушти рангдан фойдаланган ҳолда босиб чиқарилади.
Варақнинг чап юқори қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ва давлат тилида лотин ёзуви билан қуйидагилар жойлаштирилади:
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ГЕРБИ
ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАР ИНСТИТУТИ
Қайта тайёрлаш ҳақида
ДИПЛОМ
QT № 000000
Қайд рақами: ____________
Берилган жой: ____________
Берилган сана: 20__ йил «___» _________
QR-код жойи
Дипломнинг ўнг қисмида давлат тилида лотин ёзуви билан қуйидагилар кўрсатилади:
тингловчининг фамилияси, исми, отасининг исми;
ўқиш даври;
ташкилот номи;
қайта тайёрлаш курсининг умумий соати ва номи;
Аттестация комиссияси қарорининг санаси ва рақами;
ташкилот раҳбарининг электрон имзоси ва фамилияси, исми, отасининг исми;
Диплом:
тартиб рақами иккита лотин ҳарфидан «QT» ва олти рақамли сондан иборат бўлиши;
барча матн ва тасвирлар нақшли растрдан иборат оч — пушти ранг фонда акс эттирилиши;
такрорланмайдиган рақамлардан, олтита ҳимояга эга ва кетма-кет ўзгарувчи рақамлардан иборат бўлиши;
юқори сифатли офсет қоғозда чоп этилиши;
QR-код дипломнинг чап қисми ўнг томонига жойлаштирилади.
Мазкур диплом босма қоғоз ёки электрон шаклда берилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси тўғрисидаги низомда:
«1. Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси (кейинги ўринларда — Бюро) Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти (кейинги ўринларда — Институт) таркибий бўлинмаси ҳисобланади ҳамда Институтнинг ҳудудий филиалларида биттадан вакилга эга»;
б) 3-банддаги «давлат ва хўжалик бошқаруви органлари» сўзлари «республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 7-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» сўзлари «Институт» сўзи билан алмаштирилсин;
«10. Бюро бошлиғи Низом билан юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва ўз вақтида бажарилиши учун шахсан жавоб беради».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 237-сон қарори билан рус тилида тасдиқланган Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентда:
а) 34-банддаги «Национальным органом по сертификации» сўзлари «Узбекским институтом стандартов Узбекского агентства по техническому регулированию» сўзлари билан алмаштирилсин;
«42. Сертификация единичного транспортного средства и малой партии транспортных средств проводится на соответствие требованиям, предусмотренным пунктами 1, 21, 23 — 26, 32, 38, 39, 41, 46, 47, 49, 52, 53, 55 — 61 приложения № 3, а также приложений № 2 и 6 к Техническому регламенту»;
«44. При представлении заявителем протоколов испытаний на конкретную модель, тип, марку, коммерческое наименование автотранспортного средства, подтверждающие соответствие требованиям, указанным в пунктах 1, 21, 23-24, 32, 38, 47, 49, 52, 53, 55 — 61 приложения № 3 к Техническому регламенту, не проводятся.
При этом, срок давности протоколов испытаний не должен превышать срока, указанного в пункте 26 настоящего Технического регламента».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 14 мартдаги 220-сон қарорида:
бешинчи хатбошидаги «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига» сўзлари «Стандартлаштириш бўйича миллий органга» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги таҳрирдаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Халқаро, минтақавий стандартларни, хорижий мамлакатларнинг стандартларини, шунингдек, уларга киритилган ўзгартишларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга киритиш ва уларнинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар ушбу Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда, Стандартлаштириш бўйича миллий орган томонидан тасдиқланадиган тартиб-таомилларга мувофиқ қабул қилинади»;
«5. Республикада халқаро стандартлар ISO/IEC Guide 21 талабларига мувофиқ қабул қилинади.
6. Республикада халқаро стандартлар қуйидаги мувофиқлик даражалари бўйича қабул қилинади:
халқаро стандартлар билан айнан ўхшаш (IDT);
халқаро стандартга нисбатан модификацияланган (MOD);
халқаро стандартларга нисбатан эквивалент бўлмаган (NEQ).
Бунда халқаро стандартларни қабул қилишнинг мувофиқлик даражалари ISO/IEC Guide 21 талабларида белгиланган мезонларга мувофиқ тегишли стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг хулосаси асосида белгиланади»;
«10. Халқаро стандартлар тегишли стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар томонидан аниқлик киритилган мувофиқлик даражасидан келиб чиқиб миллий стандарт сифатида қабул қилинади»;
18-банддаги «ҳудудий ёки давлатлараро стандартларда республикада қабул қилинмаган бошқа халқаро, минтақавий ёки давлатлараро» сўзлари «минтақавий стандартларда республикада қабул қилинмаган бошқа халқаро ёки минтақавий» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Амалдаги миллий стандарт ўрнига стандарт қабул қилинган тақдирда ўтиш даври назарда тутилади. Бунда амалга киритилмаган стандарт талаблари ўтиш даври мобайнида қўлланилиши мумкин»;
31-банддаги «техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг Давлат фонди таркибига» сўзлари «ягона ахборот базасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
56-банднинг учинчи хатбошисидаги «халқаро (давлатлараро, минтақавий)» сўзлари «халқаро, минтақавий» сўзлари билан алмаштирилсин;
58-бандда «халқаро (давлатлараро, минтақавий)» сўзлари «халқаро, минтақавий» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 январдаги 43-сон қарори билан тасдиқланган Мажбурий тартибда мувофиқлиги баҳоланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатида:
а) 46-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
46.
Автотранспорт воситалари учун хавфсиз шиша, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дориларни қадоқлаш учун шиша идиш, емакхона ва ошхона идишлари, лаборатория, гигиеник ва фармацевтик вазифалар учун шиша идиш
7008 00,
7009 91 000 0,
7009 92 000 0,
7010, 7013,
7016 10 — 7016 90 700 9,
7017, 7019
»;
б) қуйидаги мазмундаги 911-банди билан тўлдирилсин:
«
911.
Ойналар (шиша)
7003 12 — 7003 30 000 0,
7004 20 — 7004 90,
7005 10 — 7005 30 000 0,
7006 00 100 0,
7006 00 900 0,
7007
».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматбаҳо металларни биржа савдолари ва тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишда заргарлик соҳасида иш ўринларини яратган тадбиркорлик субъектларига чегирмалар бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2024 йил 4 мартдаги 109-сон қарорида:
«1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳаллий заргарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 22 декабрдаги ПҚ-452-сон ҳамда «Заргарлик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 15 октябрдаги ПҚ-303-сон қарорларида:
а) 2029 йил 1 февралга қадар «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металларни биржа савдолари ва тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишда заргарлик соҳасида 75 дан 125 тагача иш ўринларини яратган тадбиркорлик субъектларига — Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинг нархининг 1 фоизи миқдорида, 125 дан 200 тагача иш ўринларини яратганларга — 2 фоизи миқдорида, 200 дан 300 тагача иш ўринларини яратганларга — 3 фоизи миқдорида, 300 та ва ундан ортиқ иш ўринларини яратганларга — 4 фоизи миқдорида чегирма бериш жорий этилгани;
б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси билан биргаликда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини ва улар томонидан яратилган заргарлик соҳасидаги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ҳамда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖга киритиб борилиши ва янгилаб борилиши;
в) чегирмалардан фойдаланадиган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхати (кейинги ўринларда — рўйхат) қуйидаги мезонларни инобатга олган ҳолда шакллантирилиши:
заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилган иш ўринлари сони;
яратилган иш ўринларига ишга қабул қилинган ходимлар билан белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузилганлиги, уларга камида олти ой давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг тўрт бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи ҳисоблангани ҳамда ушбу ҳолат солиқ органлари томонидан тасдиқлангани;
заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларида юқори қўшилган қийматли заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий-техника базаси, ускуналар ва бошқа техника воситалари, шунингдек, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган ишлаб чиқариш майдонлари ва шароитларининг мавжудлиги;
тадбиркорлик субъекти заргарлик марказида камида бир ой давомида фаолият юритаётган бўлиши;
г) Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин»;
г) қарорга 1-илова билан тасдиқланган Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:
ҳар ойнинг 10-санасига қадар тадбиркорлик субъектларининг аризаларини ва улар юзасидан тегишли ташкилотларнинг хулосалари асосида тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириб, келишиш учун Комплаенс назорат хизматига киритади;
ҳар ойнинг 15-санасига қадар Комплаенс назорат хизмати билан келишилган тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ, «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ҳамда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖга киритилади»;
д) Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловада:
«Тадбирлар» устунининг «2-босқич» бўлимидаги «Тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган имтиёзларнинг тўғри қўлланилишини мувофиқлаштириш бўйича Комиссияга маъқуллаш учун» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосарига келишиш учун» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Субъектлар» устунининг «3-босқич» бўлимидаги «Комиссия» сўзи «Иқтисодиёт ва молия вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Тадбирлар» устунининг «3-босқич» бўлимидаги «маъқуллайди» сўзи «келишади» сўзи билан алмаштирилсин;
«Тадбирлар» устунининг «4-босқич» бўлимидаги «Комиссия томонидан маъқулланган» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари билан келишилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Тадбирлар» устунининг «5-босқич» бўлимидаги «Комиссия томонидан маъқулланган» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари билан келишилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
«5. Ягона ахборот базаси стандартларнинг электрон вариантларини ўз ичига олувчи қуйидаги платформалардан ташкил топади:
миллий стандартлар базаси — халқаро стандартларни адаптация (мослаштириш) қилиш орқали қабул қилинган миллий стандартлар ва миллий техник қўмиталар томонидан ишлаб чиқилган ҳамда стандартлаштириш бўйича миллий орган томонидан тасдиқланган миллий стандартлар тўғрисидаги маълумот;
стандартлар каталоги — халқаро, минтақавий, хорижий мамлакатларнинг стандартлари, шунингдек, бошқа тоифадаги стандартлар, стандартлаштиришга оид ҳужжатлар ҳамда улар ҳақидаги маълумотлар мажмуаси»;
9-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Стандартларнинг расмий рўйхати миллий стандартлар базасида мавжуд стандартлар асосида шакллантирилади ҳамда юритилади»;
15-банддаги «, хорижий мамлакатларнинг стандартларини» сўзлари «стандартларни» сўзи билан алмаштирилсин;
«18. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси назорат давомида айнан Стандартлар институтининг расмий веб-сайтидан олинган стандартлардан фойдаланишни назорат қилади»;
2-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«таълим ташкилотлари — техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш, шунингдек, ветеринария, карантин ва санитария соҳалари мутахассисларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс»;
«12. Ишга қабул қилинган мутахассис бир йилдан сўнг Стандартлар институти ёки таълим ташкилотларида малакасини оширганидан сўнг Стандартлар институтида аттестациядан ўтказилиши шарт.
Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш, шунингдек, ветеринария, карантин ва санитария соҳалар билан боғлиқ соҳаларда аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган шахслар мазкур гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашига икки ойдан кам бўлмаган муддатда Стандартлар институти ёки таълим ташкилотларида қайтадан малакаси оширилиб, Стандартлар институтида қайта аттестациядан ўтказилади»;
«Стандартлар институти директорининг ўринбосари (Малака ошириш фаолиятига алоқадор бўлмаган) лавозими бўйича аттестация комиссиясининг раиси ҳисобланади.
Аттестация комиссияси таркибига келишувга кўра Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Стандартлар институтининг комплаенс назорати хизмати ходимлари, мутахассислари, малакали профессор-ўқитувчилар, баҳоловчилар, экспертлар, малакаси баҳоланаётган ташкилотнинг соҳа мутахассислари киритилади, бунда айни бир мутахассиснинг малакаси оширилишида иштирок этган комиссия аъзоси ушбу ходимнинг аттестациясига киритилмайди»;
«Ташкилотлар аттестация саволлари таркибига ўз таклифларини беришлари мумкин. Саволлар Стандартлар институти томонидан тасдиқланади ва манфаатдор томонлар танишиши учун ўзининг расмий веб сайтида жойлаштирилади»;
«28. Аттестациядан муваффақиятли ўтган талабгорларнинг 3-иловага мувофиқ шакл бўйича гувоҳномалари беш кун муддатда «Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизими базасидаги ягона реестрга киритилади.
Талабгор аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномасини ўзининг шахсий кабинетидан олиши мумкин»;
29-банднинг биринчи хатбошисидаги «бир ой ўтгач,» сўзлари «бошлаб» сўзи билан алмаштирилсин;
«37. Стандартлар институти техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш билан боғлиқ соҳалар мутахассисларининг малакаси оширилганлиги ва аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги ахборот киритилган реестрни (кейинги ўринларда — Реестр) юритади.
Реестр электрон шаклда «Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизими орқали юритилади»;
«43. Аттестациядан муваффақиятли ўтган мутахассиснинг гувоҳномасида унинг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарган тақдирда, ташкилотнинг ёки ўзининг аризасига асосан аттестация комиссияси томонидан «Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизими базасидаги ягона реестрдаги гувоҳномага ўзгартириш киритилади»;
«47. Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш, шунингдек, ветеринария, карантин, санитария ва улар билан боғлиқ соҳалар мутахассислари аттестациядан ўтказилади Стандартлар институти томонидан аттестациядан ўтказилади. Соҳа бўйича функциялари мулкчилик шаклидан қатъи назар, бошқа ташкилотларда аттестациядан ўтказишга йўл қўйилмайди»;
2-иловада «Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвири» ҳамда «Ўзбекистон стандартлар институтида» сўзлари чиқариб ташлансин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 августдаги 502-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларининг харажатларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-бандида:
иккинчи хатбошидаги «ва Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармасида камида 25 фоизи» сўзлари «, Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармасида, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясида камида 25 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «соғлиқни сақлаш тизимидаги барча давлат тиббиёт муассасаларида 75 фоиз» сўзлари «соғлиқни сақлаш тизимидаги барча давлат тиббиёт муассасаларида, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясида» сўзлар билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига 2-илованинг 43-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2007 йил 18 майдаги 104-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда рухсатномалар олиш тартиботларини такомиллаштириш ва соддалаштириш тўғрисида» 2009 йил 10 июндаги 158-сон қарори.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарори 5-банднинг иккинчи хатбошиси ва қарорга 7-илова.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармони)» 2012 йил 31 июлдаги 232-қарорига илованинг 6-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 66-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сон Қонуни)» 2014 йил 3 мартдаги 45-сон қарорига 1-илованинг 19-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг ««Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон қарорига 3-илованинг 2-банди.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари ўқув хоналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 10 майдаги 265-сон қарори.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўқув асбоб-ускуналари ва анжомларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 2 июндаги 345-сон қарори.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2935-сон қарори)» 2017 йил 2 июндаги 348-сон қарорига илованинг 5-банди.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ветеринария дори воситалари ва озуқа қўшимчаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 11 ноябрдаги 905-сон қарори.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарори, «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарори)» 2018 йил 7 декабрдаги 995-сон қарорига 1-илованинг 40-банди.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 14 мартдаги 220-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошиси ва қарорга 1-илова ҳамда 3-илованинг 11 — 15-бандлари.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 52-банди.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарорига 5-илованинг 7-банди.
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 апрелдаги ПҚ-4297-сон қарори)» 2019 йил 18 сентябрдаги 787-сон қарорига илованинг 2-банди.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Экологик хавфсизлик тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 18 февралдаги 95-сон қарори.
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2020 йил 20 майдаги 302-сон қарори.
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон ва «Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 9 июндаги ПФ-6244-сон фармонлари)»2021 йил 16 ноябрдаги 683-сон қарорига илованинг 2-банди.
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон Фармони)» 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сон қарорига 1-илованинг 12-банди.
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 11 мартдаги 114-сон қарорига 3-илованинг 7, 16, 18-бандлари ҳамда 22-банди «а» ва «б» кичик бандлари.
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 119 ва 788-бандлари.
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари хавфсизлиги талабларини белгилашнинг техник регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 28 декабрдаги 726-сон қарори.
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ветеринария назорати соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 10 апрелдаги 148-сон қарорига 3-илованинг 2-банди.
27. Вазирлар Маҳкамасининг «Замонавий талаблар ва жамият эҳтиёжларига жавоб берадиган янги ўқув режалари, дастурлари ва ўқув-методик адабиётларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга киритиш муносабати билан Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари хавфсизлиги талабларини белгилашнинг умумий техник регламентига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2023 йил 20 майдаги 209-сон қарори.
28. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилиги Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2023 йил 21 августдаги 407-сон қарорига илованинг 4-банди.
29. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2024 йил 25 мартдаги 153-сон қарорига 3-илованинг 6-банди.
30. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш чоралари тўғрисида» 2024 йил 1 июлдаги 370-сон қарорига 3-илованинг 3-банди «е» кичик банди.
31. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва мувофиқликни баҳолаш тартибларига оид низомларни тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 14 августдаги 502-сон қарорига 6-илованинг 1-банди.
32. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2025 йил 21 октябрдаги 662-сон қарорига 1-илованинг 3-банди.
33. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сон қарорига 1-илованинг 20-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)