1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Замонавий талаблар ва жамият эҳтиёжларига жавоб берадиган янги ўқув режалари, дастурлари ва ўқув-методик адабиётларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга киритиш муносабати билан Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари хавфсизлиги талабларини белгилашнинг умумий техник регламентига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Сўнгги йилларда таълим ташкилотларида ўқитиш методикасини такомиллаштириш, замонавий талаблар ва илғор хорижий тажриба асосида янги дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр қилиш, уларни тажриба-синовдан ўтказиш ҳамда экспертиза қилишни ташкиллаштириш борасида салмоқли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, таълим жараёнига инновацион педагогик технологияларни жорий қилиш, замонавий талаблар ва жамият эҳтиёжларига жавоб берадиган янги ўқув режалари, дастурлари ва ўқув-методик адабиётларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илмий-методик ва тадқиқот ишлари сифатини ошириш орқали таълим тизимини комплекс ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 20 апрелдаги ПҚ-128-сон қарори билан илмий-методик ва тадқиқот ишлари сифатини ошириш орқали таълим тизимини комплекс ривожлантиришни жадаллаштириш чоралари белгиланди.
Шу муносабат билан, ушбу қарорга Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илмий-методик ва тадқиқот ишлари сифатини ошириш орқали таълим тизимини комплекс ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 20 апрелдаги ПҚ-128-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 декабрдаги 726-сон қарори билан тасдиқланган Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари хавфсизлиги талабларини белгилашнинг умумий техник регламентигаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 20 май,
209-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 майдаги 209-сон қарорига ИЛОВА
Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари хавфсизлиги талабларини белгилашнинг умумий техник регламентига киритилаётган ўзгартиришлар
«17. Ўқув нашрлари ҳамда ўқитувчилар учун методик қўлланмалар параметрлари ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган талабларга жавоб бериши керак.
Ўқув нашрларини ишлаб чиқаришда фақат ушбу мақсадлар учун мўлжалланган қоғоздан, шу жумладан офсет, типографик, китоб-журнал, машинада енгил бўрланган (Machine Finished Coated) ва шунга ўхшаш турдаги қоғозлардан фойдаланишга йўл қўйилади.
Ўқув нашрларини ишлаб чиқаришда газета қоғози ва ялтироқ (тўлиқ бўрланган) қоғоздан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Қуйидагиларга:
ўқув нашрларининг муқовасини ишлаб чиқаришда ялтироқ (тўлиқ бўрланган) қоғоздан фойдаланишга;
қайта фойдаланиш учун мўлжалланмаган босма маҳсулотларни (имтиҳон билетлари, топшириқли карточкалар, тест саволлари, кроссвордлар ва шу турдагилар) ишлаб чиқаришда газета қоғози ва ялтироқ (тўлиқ бўрланган) қоғозлардан фойдаланишга;
ўқув нашрлари ҳамда қўшимча таълим учун нашрларнинг муқовалари ва матнида рангли расм, коллаж ёки композицион тасвир, иллюстрация ва дизайн элементларини ҳосил қилишда тўрт хилгача рангли бўёқлар (CMYK)дан фойдаланишга рухсат этилади».
«б) рангли (кулранг) фонда 200 белгидан кўпроқ ҳажмдаги матнни чоп этишда оқ қолип-плашкадан (нашр қоғозининг белгиланган оқлик даражаси) фойдаланилади — шрифтнинг қўшимча ажратилиши талаб этилмайди;
в) сўзлараро оралиқ асосий матн шрифти баландлигининг 110 фоиздан 150 фоизгача қисмини ташкил этиши керак;
г) 1 — 4-синфлар нашрларидаги шрифтли ажратишда ранглардан фойдаланишда 4 хил рангдан, шунингдек, уларнинг тусларидан ошишига йўл қўйилмайди. Матнни қолип-плашкали ажратишда ранглар интенсивлиги 70 фоиздан кам бўлмаслиги зарур. Ушбу талаблар билан методик материалларни (схемалар, диаграммалар, жадваллар) тартибга солиниши мажбурий эмас. 5 — 11-синфлар нашрлари учун иккидан кўп ранг бўёғидан, ўрта махсус таълим нашрлари учун умуман ранг бўёқларидан фойдаланиш тавсия этилмайди;
д) расм остига ёзув қўйиш учун баландлиги асосий матн шрифти баландлигидан 4 пунктдан кўп бўлмаган шрифтдан фойдаланиш тавсия этилади».
«Таълим муассасалари учун ўқув нашрлари ПАРАМЕТРЛАРИ
Номланиши
Саҳифалар учун ишлатиладиган қоғоз тури
Қоғознинг оқлиги, %
Бичими*
Қоғознинг зичлиги g/m2
Ношаффофлик, %
Муқова билан бириктириш**
Ўқув нашрлари
Мактабгача таълим учун ўқув нашрлари
Офсет қоғози
84 дан кам бўлмаган
60 х 84 1/8, 60 х 84 1/16, 60 х 90 1/8, 60 х 90 1/16,
62 х 84 1/8,
62 х 90 1/16,
70 х 90 1/16,
70 х 1001/16,
70 х 1081/16, 84 х 1081/16, 84 х 1081/32,
70,0 ± 3,0 дан кам бўлмаган
86 — 91
1. Муқова 13мкм ± 3 ламинация плёнкаси билан қўшиб бириктирилади1.
Саҳифаларни блокларга ва блокларни муқова билан бириктириш учун notch ёки burst binding технологияси бўйича махсус кучайтирилган елимланган чоксиз бирикмалардан фойдаланилади.
Шунингдек, саҳифаларни блокларга ва блокларни муқова билан бириктириш учун ўқув нашрлар капрон (ёки армирланган) ипда камида 5 та чок2 билан тикилиши ёки белгиланган елимлаш технологиясидан фойдаланган ҳолда бириктирилиши мумкин.
2. Блокни жамлашда корешок ва унинг икки томонидаги биговка учун ажратилган қаттиқ муқова учун 10 mm, юмшоқ муқова учун 5-6 mm гача қисмлари тўлиқ муқовага елимланади.
Муқова орқа ва олд томонидан биговкақилинади.
3. Дарсликлар ва амалий қўлланмалар уч томонидан тўғри ва текис қирқилади.
Дарсликларнинг тепадаги ўнг ва пастдаги ўнг бурчаклари радиуси 5 — 10 ммга тенг бўлган юмалоқ шаклга келтирилади.
4. Амалий қўлланмалар учун муқова ва саҳифалар ўртадан (букилган ҳолатда) иккита сим ҳалқа билан мустаҳкамланади.
1-синф учун машқ, ҳуснихат, иш ва ижодий вазифалар дафтарлари
Офсет қоғози
86 дан кам бўлмаган
70,0 ± 3,0 дан кам бўлмаган
88 дан кам бўлмаган
2- ва ундан юқори синфлар учун машқ, ҳуснихат, иш ва ижодий вазифалар дафтарлари
Офсет қоғози
86 дан кам бўлмаган
70,0 ± 3,0 дан кам бўлмаган
86 дан кам бўлмаган
* Бичим (ўлчам) бўйича чегаравий фарқланишлар ±2 mm дан кўп бўлмаслиги керак.
** Ўқув қўлланмаларининг муқоваси учун 190±5 g/m2 дан кам бўлмаган қоғоздан фойдаланилади.
*** Енгил вазнли қоғознинг ғоваклилик даражаси 1,4 — 1,8 sm3/g., зичлиги 70 g\м² ва 80 g\м² бўлган офсет қоғознинг ғоваклилик даражаси — 1,2 sm3/g, зичлиги 80 g\м² бўлган машинада енгил бўрланган китоб-журнал қоғозининг (Machine Finished Coated Paper) ғоваклилик даражаси — 1,0 sm3/g бўлиши керак.
Машқ дафтарлари муқоваси плёнка билан қопланмайди.
Бичими 70 х 1081/16, 70 х 1001/16, 70 х 90 1/16, 60 х 90 1/16 бўлган ва бошқа кичик форматдаги ўқув нашрлар камида 4 та чок билан тикилган ёки белгиланган елимлаш технологиясидан фойдаланган ҳолда бириктирилган бўлиши лозим».
* Ҳажми 200 белгидан кўп бўлмаган қўшимча матн учун рухсат этилади.
** Қавсларда лотин алифбосида чиқариладиган нашрлар учун шрифт сиғими кўрсатилган.
Катта бичимлардан, яъни 60 х 90 1/8, 70 х 90 1/8, 60 х 84 1/8 форматлардан фойдаланганда, саҳифада қатор узунлиги максимум 185 mm дан ошмаслиги керак».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2023 й., 09/23/209/0290-сон)