1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.05.00 Биржа орқали алоҳида маҳсулот ва мол-мулк турларини сотиш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.08.00.00 Асиллик даражаси ишлари. Қимматбаҳо металлар ва тошлар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
Қимматбаҳо металларни биржа савдолари ва тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишда заргарлик соҳасида иш ўринларини яратган тадбиркорлик субъектларига чегирмалар бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги 591-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳаллий заргарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 22 декабрдаги ПҚ-452-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда заргарлик соҳасида иш ўринларини яратган тадбиркорлик субъектларига чегирмалар бериш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 октябрдаги «Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 834-сон қарори.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.06.00 Ишга қабул қилишда кафолатлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.08.00 Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолияти кафолатлари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.05.00 Биржа орқали алоҳида маҳсулот ва мол-мулк турларини сотиш;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.08.00.00 Асиллик даражаси ишлари. Қимматбаҳо металлар ва тошлар]
1 .Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳаллий заргарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 22 декабрдаги ПҚ-452-сон қарорининг 2-бандида:
а) 2026 йил 1 февралга қадар «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металларни биржа савдолари ва тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишда заргарлик соҳасида 75 дан 125 тагача иш ўринларини яратган тадбиркорлик субъектларига — Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинг нархининг 1 фоизи миқдорида, 125 дан 200 тагача иш ўринларини яратганларга — 2 фоизи миқдорида, 200 дан 300 тагача иш ўринларини яратганларга — 3 фоизи миқдорида, 300 та ва ундан ортиқ иш ўринларини яратганларга — 4 фоизи миқдорида чегирма бериш жорий этилганлиги;
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги 591-сонли қарори таҳририда)
б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси билан биргаликда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини ва улар томонидан яратилган заргарлик соҳасидаги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ҳамда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖга киритиб борилиши ва янгилаб борилиши;
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги 591-сонли қарори таҳририда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги «Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳаллий заргарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-452-сон қарорининг 2-банди.
в) чегирмалардан фойдаланадиган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхати (кейинги ўринларда — рўйхат) қуйидаги мезонларни инобатга олган ҳолда шакллантирилиши:
заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилган иш ўринлари сони.
(1-банд «в» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги 591-сонли қарорига асосан чиқарилган)
яратилган иш ўринларига ишга қабул қилинган ходимлар билан белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузилганлиги, уларга камида олти ой давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи ҳисобланганлиги ҳамда ушбу ҳолат солиқ органлари томонидан тасдиқланганлиги;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 12-боби.
заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларида юқори қўшилган қийматли заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий-техника базаси, ускуналар ва бошқа техника воситалари, шунингдек, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган ишлаб чиқариш майдонлари ва шароитларининг мавжудлиги;
г) Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.08.00 Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолияти кафолатлари]
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қимматбаҳо металларни биржа савдолари ва тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги 591-сонли қарори таҳририда)
қимматбаҳо металларни биржа савдолари ва тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини ҳар ойнинг 5-санасига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ваколатли орган) томонидан қабул қилиш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги 591-сонли қарори таҳририда)
манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини ҳар ойнинг 10-санасига қадар белгиланган мезонларга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш, шу жумладан, юқори қўшилган қийматли заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ҳамда замонавий технологиялар жорий этилганлигини баҳолаш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги 591-сонли қарори таҳририда)
заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш тартиби;
заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхати Комиссия томонидан ҳар ойнинг 15-санасига қадар кўриб чиқилиши ва маъқулланиши, шунингдек, чегирмаларнинг тўғри қўлланилиши мувофиқлаштирилиши;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги 591-сонли қарори таҳририда)
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхати ҳар ойнинг 15-санасига қадар чегирмалар қўллаш учун «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ҳамда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖга киритиб борилиши.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги 591-сонли қарори таҳририда)
3. Заргарлик соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган имтиёзларнинг тўғри қўлланилишини мувофиқлаштириш комиссияси 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
имтиёзлардан фойдаланиш натижасида заргарлик соҳасидаги тадбиркорлик субъектларида яратиладиган қўшилган қиймат миқдорини ўрганиш, шу жумладан юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
имтиёзлардан фойдаланишда заргарлик соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан иш ўринларини яратиш бўйича мавжуд талабларга риоя этилишини ўрганиш.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчкоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 4 март,
109-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 мартдаги 109-сон қарорига
Қимматбаҳо металларни биржа савдолари ва тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги 591-сонли қарори таҳририда)
1. Мазкур Низом қимматбаҳо металларни биржа савдолари ва тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги 591-сонли қарори таҳририда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 мартдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотиш тартиби тўғрисидаги низом.
2. Ушбу Низомда куйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
тадбиркорлик субъектлари — белгиланган мезон ва талабларга мувофиқ фаолиятини йўлга қўйган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари;
тадбиркорлик субъектларининг рўйхати — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳаллий заргарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 22 декабрдаги ПҚ-452-сон қарорининг 2-бандида назарда тутилган чегирмалардан фойдаланиш мақсадида шакллантирилган белгиланган мезон ва талабларга мувофиқ фаолиятини йўлга қўйган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхати;
чегирма — «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металларни биржа савдолари ва тўғридан-тўғри шартномалар сотишда заргарлик соҳасида 75 дан 125 тагача иш ўринларини яратган тадбиркорлик субъектларига — Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинг нархининг 1 фоизи миқдорида, 125 дан 200 тагача иш ўринларини яратганларга — 2 фоизи миқдорида, 200 дан 300 тагача иш ўринларини яратганларга — 3 фоизи миқдорида, 300 та ва ундан ортиқ иш ўринларини яратганларга — 4 фоизи миқдорида чегирма;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги 591-сонли қарори таҳририда)
Комиссия — Вазирлар Маҳкамаси томонидан таркиби тасдиқланадиган заргарлик соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган имтиёзларнинг тўғри қўлланилишини мувофиқлаштириш комиссияси;
Ваколатли орган — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёни — заргарлик соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан баҳолаш мезонлари асосида аниқланадиган ишлаб чиқариш жараёнлари.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.06.00 Ишга қабул қилишда кафолатлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.01.00 Умумий қоидалар;
4.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.05.00.00 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар / 10.05.03.00 Экспорт вақтида қўшилган қиймат солиғининг қўлланилиши (шунингдек, 07.10.03.00га қаранг)]
3. Тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритишнинг асосий мақсади қуйидагилардан иборат:
тадбиркорлик субъектлари томонидан заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металл буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишчилар учун янги иш ўринлари яратилишини рағбатлантириш;
тадбиркорлик субъектлари томонидан замонавий технологияларни жорий қилган ҳолда юқори қўшилган қийматли экспортга йўналтириладиган заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилишини кенгайтириш;
тадбиркорлик субъектлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, чегирмаларни тўғри қўллаш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.
2-боб. Тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби
4. Тадбиркорлик субъектлари рўйхатининг шакли Ваколатли орган томонидан ишлаб чиқилади ва Комиссия томонидан тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.03.00.00 Давлат тили;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.06.00 Ишга қабул қилишда кафолатлар]
5. Тадбиркорлик субъектларининг рўйхати давлат тилида шакллантирилади ва юритилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.19.00 Меҳнат шартномаси тузишнинг бошқа масалалари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.05.00 Саноат ускуналари, машиналари ва асбобларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш. Асосий фондларнинг амортизацияси]
7. Тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик субъектларининг рўйхатига кириш учун Ваколатли органга ҳар ойнинг 5-санасига қадар қуйидаги маълумотларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади:
чегирма бериш мезонларига мувофиқ яратилган иш ўринлари сони ҳақидаги маълумот (бунда 1 фоиз миқдорида чегирма олувчилар учун ушбу иш ўринларининг камида 50 таси, 2 фоиз миқдорида чегирма олувчилар учун — 80 таси, 3 фоиз миқдорида чегирма олувчилар учун — 140 таси ҳамда 4 фоиз миқдорида чегирма олувчилар учун — 210 таси Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторида (МХСК — 08 бўйича коди 7313) белгиланган заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металл буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишчилар ташкил этиши лозим);
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги 591-сонли қарори таҳририда)
тадбиркорлик субъектларида яратилган иш ўринларига ишга қабул қилинган ва қонунчилик ҳужжатлари асосида меҳнат шартномаси тузилган ходимларга камида олти ой давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи ҳисобланганлиги ҳақидаги маълумот;
мазкур Низомга 2-иловада келтирилган мезонларга мувофиқ юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёни жорий этилганлиги тўғрисида маълумот;
юқори қўшилган қийматли заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий-техника базаси, ускуналар ва бошқа техника воситалари, шунингдек, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган ишлаб чиқариш майдонлари ва шароитларнинг мавжудлиги ҳақидаги маълумот.
Тадбиркорлик субъектлари ўз хоҳишига кўра ўзида яратилган имкониятлар ҳақидаги бошқа маълумотларни ҳам тақдим этиши мумкин.
8. Ваколатли орган томонидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси ҳамда «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси билан биргаликда ҳар ойнинг 10-санасига қадар мазкур Низомнинг 7-бандига асосан тақдим этилган ариза ва маълумотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги ўрганиб чиқилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги 591-сонли қарори таҳририда)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.02.00 Иш ҳақининг энг кам миқдори;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.08.00.00 Асиллик даражаси ишлари. Қимматбаҳо металлар ва тошлар]
9. Ўрганиш жараёнида мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган муддат доирасида Ваколатли органга қуйидаги хулосалар тақдим этилади:
а) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан — тадбиркорлик субъектлари томонидан белгиланган талабларга мувофиқ иш ўринлари яратилганлиги тўғрисидаги хулоса.
Бунда хулосада 1 фоиз миқдорда чегирма олувчилар учун ушбу иш ўринларининг камида 50 таси, 2 фоиз миқдорда чегирма олувчилар учун — 80 таси, 3 фоиз миқдорда чегирма олувчилар учун — 140 таси ҳамда 4 фоиз миқдорда чегирма олувчилар учун — 210 таси Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторида (МХСК — 08 бўйича коди 7313) белгиланган заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металл буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишчилар ташкил этиши таҳлил қилинади;
(9-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги 591-сонли қарори таҳририда)
б) Солиқ қўмитаси томонидан — яратилган иш ўринларига ишга қабул қилинган ва қонунчилик ҳужжатлари асосида меҳнат шартномаси тузилган ходимларга тадбиркорлик субъектлари томонидан камида олти ой давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи ҳисобланганлигини тасдиқлаш тўғрисида хулоса;
в) Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси билан биргаликда қуйидагиларни назарда тутувчи хулоса:
мазкур Низомга 2-иловада келтирилган мезонларга мувофиқ юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёни жорий этилганлигини баҳолаш натижалари;
юқори қўшилган қийматли заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий-техника базаси, ускуналар ва бошқа техника воситалари, шунингдек, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган ишлаб чиқариш майдонлари ва шароитларнинг мавжудлиги.
10. Ваколатли орган ҳар ойнинг 10-санасига қадар тадбиркорлик субъектларининг аризаларини ва улар юзасидан тегишли ташкилотларнинг хулосалари асосида тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириб, кўриб чиқиш учун Комиссияга киритади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги 591-сонли қарори таҳририда)
11. Комиссия ҳар ойнинг 15-санасига қадар тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини коллегиал тарзда кўриб чиқади ва уни маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги 591-сонли қарори таҳририда)
Комиссиянинг тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини маъқуллаш тўғрисидаги қарори баён кўринишида расмийлаштирилади.
12. Комиссия томонидан маъқулланган тадбиркорлик субъектларининг рўйхати Ваколатли орган томонидан ҳар ойнинг 15-санасига қадар «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ҳамда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖга киритилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
13. Тадбиркорлик субъектларининг рўйхатига киритишни рад этиш ва ундан чиқариш учун қуйидагилар асос бўлади:
тадбиркорлик субъектларининг ўз аризаларига асосан;
тадбиркорлик субъектлари ушбу Низомнинг 7 ва 9-бандларида белгиланган мезон ва талабларга мос келмаслиги аниқланганда;
тадбиркорлик субъектлари томонидан сохта ҳужжатлар, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этилганда;
тадбиркорлик субъектлари тугатилганда.
Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича тадбиркорлик субъектларининг рўйхатига киритиш рад этилиши ва рўйхатдан чиқарилишига йўл қўйилмайди.
14. Ваколатли орган тадбиркорлик субъектларининг рўйхатига киритиш рад этилган тақдирда тадбиркорлик субъектини бир кун муддатда рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда хабардор қилади.
15. Тадбиркорлик субъектларининг рўйхатига киритиш рад этилган тадбиркорлик субъектлари кўрсатилган рад этиш сабабларини бартараф этган ҳолда Ваколатли органга умумий асосларда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
3-боб. Якунловчи қоидалар
16. Тадбиркорлик субъектларига мазкур Низомда белгиланган чегирмалар тўғри қўлланилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Комиссия томонидан амалга оширилади.
17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг XVI1 боби.
18. Мазкур Низом 2026 йил 1 февралга қадар амал қилади.
Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида ва тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш
Тадбиркорлик субъектларининг рўйхатига киритиш тўғрисида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига (кейинги ўринларда — Ваколат орган) ариза билан мурожаат қилади.
Ҳар ойнинг 5-санасига қадар
2-босқич
Ваколатли орган
Тадбиркорлик субъектларининг аризасини Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси ҳамда «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси билан биргаликда белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади хамда Тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган имтиёзларнинг тўғри қўлланилишини мувофиқлаштириш бўйича Комиссияга маъқуллаш учун киритади.
Ҳар ойнинг 10-санасига қадар
3-босқич
Комиссия
Тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини кўриб чиқади ва маъқуллайди.
Ҳар ойнинг 15-санасига қадар
4-босқич
Ваколатли орган
Комиссия томонидан маъқулланган рўйхатни «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ҳамда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖга» киритиб боради.
Ҳар ойнинг 15-санасига қадар
5-босқич
«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ҳамда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ
Комиссия томонидан маъқулланган рўйхатга киритилган тадбиркорлик субъектларига қонунчиликда назарда тутилган чегирмаларни қўллаган ҳолда қимматбаҳо металларни биржа савдолари ва тўғридан-тўғри шартномалар асосида реализация қилади.
Белгиланган муддатларда
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)
Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини баҳолаш
МЕЗОНЛАРИ
Т/р
Кўрсаткичлар
Салмоқ ўлчови
Минимал меъёр
1.
Корхонанинг ишлаб чиқариш технологиялари билан жиҳозланганлиги, шундан:
1.1.
Хомашё тайёрлаш бўлими (умумлаштирилган тарзда ҳисобланади):
30
5 балл
1.1.1.
Узлуксиз уйиш ускунаси
10
1.1.2.
Сим ва пластина тортиш дастгоҳлари
5
1.1.3.
Шакл бериш, прокатлаш ускуналари
5
1.1.4.
Сим ва прокатни тоблаш печи
10
1.2.
Автоматлаштирилган занжир тўқиш технологияси асосида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш йўналишида (умумлаштирилган тарзда ҳисобланади):
20
5 балл
1.2.1.
Автоматлаштирилган занжир тўқиш дастгоҳи
5
1.2.2.
Тунелсимон пайвандлаш печи ёки лазер ускунаси
5
1.2.3.
Олмос ёрдамида жило бериш ускунаси
5
1.2.4.
Занжирга шакл бериш дастгоҳлари
5
1.3.
Ичи бўш заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш йўналишида (умумлаштирилган ҳолда ҳисобланади):
10
5 балл
1.3.1.
Трубкалар ва найчаларни тортиш ва букиш дастгоҳи
5
1.3.2.
Тортиш дастгоҳлари
5
1.4.
Штамплаш технологияси асосида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш йўналишида (умумлаштирилган ҳолда ҳисобланади):
6
6 балл
1.4.1.
Штамплаш ускунаси
6
1.5.
Қуйма заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш йўналишида (умумлаштирилган ҳолда ҳисобланади):
20
4 балл
1.5.1.
Мумдан қолип ясаш ускунаси
4
1.5.2.
3D технологияси ёрдамида қолип ясаш ускунаси
4
1.5.3.
Автоматлаштирилган гипс қолипларни тобловчи печ
4
1.5.4.
Вакуум ёрдамида қуйиш ускунаси
4
1.5.5.
Айлана ҳаракат асосида қуйиш ускунаси
4
2.
Синов лабораториянинг мавжудлиги (асиллик даражасини белгилаш юзасидан техник жиҳатдан тартибга солиш органларида ёки халқаро ташкилотлар томонидан аккредитациядан ўтган, аттестация қилинган бўлиши)
10
10 балл
3.
Аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия мавжудлиги
5
5 балл
4.
Ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотда экспортнинг улуши (контракт асосида экспорт қилинган маҳсулотнинг қиймати бўйича ҳисобланади)
10 балл
4.1.
0 дан 5 фоизгача
10
4.2.
6 дан 10 фоизгача
12
4.3.
11 дан 15 фоизгача
14
4.4.
16 дан 20 фоизгача
16
4.5.
21 дан 30 фоизгача
18
4.6.
31 фоиз ва ундан юқори
20
5.
Кўргазма зали (show room) мавжудлиги
10
10 балл
Жами:
201
60 балл
Изоҳ. Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини баҳолашда тегишли кўрсаткичлар натижалари улар бўйича белгиланган минимал меъёрлардан кам бўлган ҳолатларда бошқа кўрсаткичлар натижалари ҳисобидан шаклланган баллар умумий баллни ҳисоблашда инобатга олинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 мартдаги 109-сон қарорига
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раҳбари
2.
Б.Б. Ходжаев
—
иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари
3.
Келишув асосида
—
Бош прокурор ўринбосари
4.
М.М. Мирзаев
—
Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
5.
А.Р. Жуманазаров
—
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори
6.
А.А. Кадирходжаев
—
тоғ-кон саноати ва геология вазирининг ўринбосари
7.
Р.Э. Турдибоева
—
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари
8.
Д.Т. Ахмедов
—
инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари
9.
Д.Н. Саматов
—
«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси раиси
10.
Ш.Х. Ортиқов
—
Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси бошлиги, Комиссия котиби
Изоҳлар.
Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига уларнинг ўрнига лавозимга тайинланган ёки зиммасига тегишли функциялар юклатилган шахслар киритилади.
Комиссия томонидан Комиссия ишига бошқа давлат органларининг ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тегишли мутахассислари жалб қилиниши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2024 й., 09/24/109/0181-сон; 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)