toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Касбий таълим тизими бошқарув ва педагог кадрларини касбий ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 23 октябрдаги ПҚ-316-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда касбий таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларининг касбий билимлари ва амалий кўникмаларини узлуксиз ривожлантириб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 23 октябрдаги ПҚ-316-сон қарорига мувофиқ:
а) умумтаълим фанлари ўқитувчиларининг малакаси А. Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти ва ҳудудий педагогик маҳорат марказларида оширилиши;
махсус фан ўқитувчиларининг малакаси олий таълим ташкилотлари ва уларнинг ҳузуридаги малака ошириш марказларида оширилиши;
ишлаб чиқариш таълими усталарининг малакаси ҳудудий илғор касбий маҳорат техникумлари ва белгиланган тартибда тегишли соҳа бўйича малака ошириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга ташкилотларда оширилиши;
б) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб менежерлик сертификати асосида касбий таълим ташкилотлари директорига мос равишда лавозим маошининг 50 фоизи ва унинг ўринбосарларига 30 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама бериш орқали рағбатлантириш тизими жорий этилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Касбий таълим ташкилотлари директорлари ва директор ўринбосарларини менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
касбий таълим ташкилотлари директорлари ва директор ўринбосарларининг менежерлик ўқув курсларини ташкил этиш тартиби;
менежерлик ўқув курсларини молиялаштириш;
менежерлик ўқув курслари тингловчилари учун якуний синовларни ўтказиш ва уларни баҳолаш тартиби;
менежерлик ўқув курслари тингловчиларига сертификат бериш.
3. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги:
касбий таълим ташкилотлари директорлари ва директор ўринбосарларининг менежерлик ўқув курсларида ўқишини режа-график асосида ташкил этсин;
ҳар йили 1 декабрга қадар касбий таълим ташкилотларининг бошқарув ва педагог кадрлари малакасини ошириш бўйича давлат буюртмасини тасдиқласин;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг таълим дастурларини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириб борсин;
хорижий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларда касбий таълим тизими ходимлари учун малака ошириш ва стажировка дастурларини ташкил этиш чораларини кўрсин.
4. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарор ижроси билан боғлиқ харажатлар 2026 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида идоравий мансублигига кўра тегишли вазирлик ва идораларга ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилади, 2027 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 26 февралдаги 106-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов ҳамда мактабгача ва мактаб таълими вазири Э.Г. Каримова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 20 август,
451-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 августдаги 451-сон қарорига
1-ИЛОВА
Касбий таълим ташкилотлари директорлари ва директор ўринбосарларини менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом касбий таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — техникум) директорлари ва директор ўринбосарларини менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартибини белгилайди.
2. Техникумларда фаолият юритаётган директорлар (кейинги ўринларда — директорлар) ва директор ўринбосарлари (кейинги ўринларда — ўринбосарлар) ушбу Низом талабларига мувофиқ менежерлик сертификатини оладилар.
3. Менежерлик ўқув курсини муваффақиятли якунлаган директорлар ва ўринбосарларга давлат намунасидаги менежерлик сертификати электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳамда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда электрон шаклда берилади.
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
менежерлик ўқув курси (кейинги ўринларда — ўқув курси) — директорлар ва ўринбосарларнинг раҳбарлик ва бошқарув соҳасидаги билим ва кўникмаларини ривожлантириш учун ишлаб чиқилган машғулотлар тизими;
менежерлик сертификати (кейинги ўринларда — сертификат) — стратегик режалаштириш, кадрлар билан ишлаш, молиявий ресурсларни бошқариш, таълим сифати назорати ҳамда замонавий бошқарув қарорларини қабул қилиш салоҳияти ва касбий тайёргарлик даражасини тасдиқловчи ҳужжат;
махсус портал — директорлар ва ўринбосарларни рўйхатдан ўтказиш, ўқув курси талаблари ва муддатлари ҳақида ҳамда ўқув курси билан боғлиқ бошқа маълумотлар жойлаштириладиган рақамли дастурий тизим;
тингловчи — ўқув курсига қабул қилинган директорлар ва ўринбосарлар;
якуний синов — ўқув курси охирида ўтказиладиган якуний назорат, берилган амалий топшириқларни баҳолаш жараёни;
ўқув ташкилоти — директорлар ва ўринбосарларнинг раҳбарлик ва бошқарув соҳасидаги билим ва кўникмаларини ривожлантириш учун ўқув курсларини ташкил этиш ваколатига эга таълим ташкилотлари.
2-боб. Ўқув курсларини ташкил этиш
5. Ўқув курси ўқув ташкилоти томонидан ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ ташкил этилади.
6. Ўқув курси тўғрисидаги маълумотлар махсус порталга жойлаштирилади.
7. Директорлар ва ўринбосарлар махсус портал орқали рўйхатдан ўтади ҳамда ўқув курсида ўқиш учун ариза топширади.
8. Директорлар ва ўринбосарлардан аризалар календарь йил давомида узлуксиз қабул қилинади.
9. Илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган директорлар ва ўринбосарлар учун сертификат уларнинг аризасига асосан тўғридан-тўғри уч йил муддатга берилади.
Улар кейинги муддатга сертификат олиш учун умумий тартибда ўқув курсида ўқиши талаб этилади.
10. Ўқув курси 25 — 30 нафар тингловчидан иборат академик гуруҳларда ташкил этилади.
Тингловчилар контингенти етарли бўлмаган тақдирда, шу жумладан, рус тилида дарс олиб бориладиган гуруҳларда тингловчилар сони, истисно тариқасида, 10 — 15 нафар этиб белгиланиши мумкин.
11. Ҳар йили 1 декабрга қадар ўқув курсининг ўқув режаси ва дастурлари ўқув ташкилоти томонидан ишлаб чиқилади ҳамда тасдиқлаш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) киритилади.
Ҳар йили 25 декабрга қадар ўқув курсининг ўқув режаси ва дастурлари Агентлик томонидан тасдиқланади.
12. Ўқув курсининг давомийлиги 144 соатни ҳамда бир ҳафталик аудитория ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми 36 соатни ташкил этади.
13. Ўқув машғулотлари ишдан ажралган ҳолда назарий ва амалий машғулотлар ҳамда кўчма амалиёт шаклида ташкил этилади. Назарий ва амалий машғулотлар ўқув ташкилотида, кўчма амалиёт Агентлик ёки унинг ҳузуридаги ташкилотларда ёхуд тегишли ташкилот ва идораларда ўтказилади.
Бунда:
кўчма амалиётлар ташкил этиладиган ташкилотлар рўйхати Агентлик билан келишилган ҳолда ўқув ташкилоти томонидан тасдиқланади;
имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус техникумларнинг директори ва директор ўринбосарлари учун кўчма амалиётлар инклюзив касбий таълимга ихтисослашган ташкилотларда, шу жумладан, «INTERNATIONAL INCLUSIVE HUB» халқаро таянч инклюзив касбий таълим марказида ташкил этилади.
14. Ўқув курсларини ташкил қилиш, ўтказиш, таълим сифатини таъминлаш ҳамда тингловчиларнинг яшаши учун шарт-шароитлар яратиш (тингловчилар турар жойи мавжуд бўлса) ўқув ташкилоти раҳбари зиммасига юкланади.
Бунда ўқув курсида биринчи марта ўқиганда ёки амалдаги сертификат муддати тугаб, ўқув курсида қайта ўқиганда, тингловчилардан турар жой учун тўлов ундирилмайди.
15. Тингловчилар қуйидаги ҳолатларда ўқув курсининг тингловчилари сафидан чиқарилади:
ўз хоҳишига биноан;
ўқув интизомини ва ўқув ташкилоти ички тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузганда;
узрли сабабларсиз (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажаргани, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этгани, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлгани, яқин қариндошининг вафот этгани бундан мустасно) дарс машғулотларини 18 академик соатдан ортиқ қолдирганда;
саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
суд томонидан озодликдан маҳрум этилганда;
вафот этганда.
16. Ўқув курсининг тингловчиси тингловчилар сафидан чиқарилганда, ўз ҳисобидан белгиланган тўлов миқдорини тўлаган ҳолда, навбатдан ташқари ўқув курсида ўқиши мумкин.
17. Ўқув курсини ўзлаштирган тингловчилар якуний синовларга қўйилади.
3-боб. Ўқув курсини молиялаштириш
18. Қуйидаги ҳолларда директорлар ва ўринбосарларнинг ўқиш даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича лавозими ва амалдаги ўртача иш ҳақи миқдорлари сақлаб қолинади:
ўқув курсида биринчи марта ўқиганда;
амалдаги сертификат муддати тугаб, ўқув курсида қайта ўқиганда (сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш бундан мустасно).
Менежерлик сертификатини олиш билан боғлиқ бошқа ҳолларда, директорлар ва ўринбосарларнинг ўқиш даврида уларнинг амалдаги ўртача иш ҳақи миқдорлари сақлаб қолинмайди.
19. Ўқув ташкилотида:
2026 йилда директорлар ва ўринбосарларни ўқув курсларида ўқитиш Агентлик томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан;
2027 йилдан бошлаб директорлар ва ўринбосарларни ўқув курсларида ўқитиш улар ҳамда ўқув ташкилоти ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
20. Ўқув курсларида бир нафар тингловчи учун ўқитиш харажатларининг миқдори асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ Агентлик билан келишилган ҳолда ўқув ташкилоти томонидан тасдиқланади. Бунда молия йили давомида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ иш ҳақи миқдорлари ва шартлари ўзгарган ҳолларда, бир нафар тингловчи учун тўлов миқдори қайта кўриб чиқилиши мумкин.
21. Тингловчиларни ўқитиш харажатлари учун ундириладиган тўлов маблағлари ўқув ташкилотининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади.
4-боб. Тингловчиларга сертификат бериш учун якуний синовларни ташкил этиш ва ўтказиш
22. Тингловчилар учун якуний синовларни ўтказиш жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, синовларни ўтказиш ҳамда уларнинг натижаларини эълон қилиш ўқув ташкилоти томонидан амалга оширилади.
23. Якуний синовларни ўтказиш санаси синовлар ўтказиладиган кундан камида етти кун олдин эълон қилинади.
Ўқув ташкилоти якуний синов ўтказиладиган сана ва жой тўғрисидаги маълумотни махсус портал орқали тингловчининг шахсий кабинетига юборади.
24. Тингловчи узрли сабабларга кўра якуний синовда иштирок эта олмайдиган бўлса, ўқув ташкилотига якуний синов ўтказиладиган кундан камида уч кун олдин ёзма ёки электрон шаклда мурожаат этиши лозим.
Узрли сабабга кўра (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажаргани, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этгани, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлгани, яқин қариндошининг вафот этгани) якуний синовларда қатнаша олмаган тингловчи якуний синов бошланган кундан бошлаб беш иш куни ичида ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни ўқув ташкилотига бевосита ёки электрон шаклда тақдим этиши лозим.
Бунда тингловчининг навбатдаги якуний синовга (ҳеч қандай тўловларсиз) киритилиши таъминланади.
25. Якуний синов топшириқлари Агентлик томонидан тасдиқланган дастурлар асосида ўқув ташкилоти томонидан етакчи олимлар ва малакали мутахассислар, шунингдек, нодавлат ташкилотлар вакилларини шартнома асосида жалб қилган ҳолда ишлаб чиқилади.
26. Ишлаб чиқилган якуний синов топшириқлари асосида ўқув ташкилоти томонидан якуний тест ва кейс топшириқлари базаси шакллантирилади.
27. Якуний синовлар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилади.
28. Тингловчилар учун якуний синовлар уларнинг бевосита иштирокида махсус жиҳозланган хоналарда ёзма ёки электрон шаклда ўтказилади.
29. Якуний синовлар 25 та тест, кейс ҳамда амалий топшириқлардан иборат бўлади.
30. Тест синовлари учун 50 балл, кейс топшириқлари учун 10 балл ва амалий топшириқлар учун 40 балл — жами 100 балл берилади.
70 балл ва ундан юқори натижа кўрсатган тингловчилар якуний синовни муваффақиятли топширган ҳисобланади ва уларга сертификат берилади. Бунда тингловчилар ҳар бир синов (тест, кейс ва амалий топшириқлар) бўйича камида 50 фоиз балл йиғиши талаб этилади.
Тест ва кейс топшириқларини бажариш учун умумий 80 дақиқа вақт берилади.
Амалий топшириқлар тингловчи томонидан ижодий иш шаклида тақдим этилади ва имтиҳон комиссияси томонидан баҳоланади.
Амалий топшириқларни баҳолаш, имтиҳон комиссиясини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби Агентлик билан келишилган ҳолда ўқув ташкилоти томонидан тасдиқланади.
31. Белгиланган баллни тўплай олмаган тингловчилар икки ой ичида навбатдаги битта якуний синовда (тўлов асосида) иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Директорлар ва ўринбосарлар навбатдаги якуний синовда иштирок этиш учун махсус портал орқали электрон шаклда ариза беради.
Навбатдаги якуний синовда иштирок этиш учун директорлар ва ўринбосарлардан ўқув ташкилоти ҳисобига базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Ушбу муддат ичида якуний синовда иштирок этмаган ёки иккинчи якуний синовда ҳам белгиланган баллни тўплай олмаган директорлар ва ўринбосарлар сертификат олиш учун ўқув курсида қайта ўқиши лозим.
Бунда уларнинг асосий иш жойи бўйича лавозими ва амалдаги ўртача иш ҳақи миқдорлари сақлаб қолинмайди.
32. Тингловчилар якуний синовларни топширишга паспорт (идентификация ID-картаси) ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат асосида қўйилади.
Паспорти (идентификация ID-картаси) ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжати бўлмаган ёхуд якуний синовга кечиккан тингловчилар якуний синовга келмаган деб ҳисобланади ва навбатдаги якуний синовни топширишга рухсат этилган тингловчилар рўйхатига киритилади.
33. Тингловчи узрли сабабларсиз якуний синовда иштирок этмаган бўлса, у якуний синовдан ўтмаган ҳисобланади.
34. Якуний синовлар жараёнида Агентлик ва унинг тизим ташкилотлари масъул ходимлари иштирок этишлари мумкин.
35. Якуний синов бошланишидан олдин ўқув ташкилотининг масъул ходими қуйидагиларни амалга ошириши лозим:
тингловчиларни синовларни ўтказиш тартиби ва давом этиш вақти ҳақида хабардор қилиш;
тингловчилар томонидан барча турдаги алоқа воситаларини ўчиришлари ва топширишларини таъминлаш;
синов жараёнида фойдаланиш тақиқланган барча предметларни ўз ихтиёрлари билан топширишларини таклиф этиш;
синов ўтказилаётган тўлиқ вақт давомида белгиланган тартибларга қатъий риоя қилинишини таъминлаш;
синовни ўтказиш тартибини бузган тингловчиларни тегишли далолатнома тузган ҳолда синовдан четлаштириш.
36. Якуний синов вақтида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан, маълумот ва махсус адабиётдан фойдаланиш, сўзлашиш, ўзаро ахборот алмашиш, алоқа воситаларидан фойдаланиш, синов материаллари ёки уларнинг мазмунига оид бўлган маълумотларни олиб чиқиш тақиқланади.
Мазкур талабларни бузган тингловчилар синовни топширмаган деб ҳисобланади ва уларнинг кўрсатган натижалари баҳоланмайди.
37. Якуний синовни ўтказиш жараёни видеоёзувда қайд қилинади. Видеоёзув ўқув ташкилотида бир йил давомида сақланади.
38. Тингловчиларнинг якуний синов натижалари синовлар ўтказилган куни махсус портал орқали эълон қилинади.
39. Сертификат уч йил давомида амал қилади, ушбу муддатда директорлар ва ўринбосарлар сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш мақсадида менежерлик сертификатини олиш бўйича якуний синовларда қайта иштирок этишлари мумкин.
40. Ўқув ташкилоти менежерлик сертификатларининг электрон ҳисобини юритиш юзасидан жавобгар ҳисобланади.
41. Тест ва кейс топшириқлари базаси ўқув курсининг ўқув дастурлари асосида шакллантирилади.
Якуний синовлар ўқув ташкилоти базасида ўтказилади.
Ўқув ташкилотига якуний синовлар (тест ва кейс топшириқлари)ни белгиланган тартибда ушбу фаолиятни амалга ошириш ваколатига эга ташкилотда ўтказишга ҳамда якуний синовларда иштирок этган ҳар бир тингловчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида маблағларни ушбу ташкилотга ўтказишга рухсат этилади.
5-боб. Якуний синов натижалари юзасидан апелляция бериш
42. Якуний синов натижаларидан норози бўлган тингловчилар натижалар эълон қилинган вақтдан бошлаб беш иш куни ичида апелляция комиссиясига махсус портал орқали электрон шаклда ариза (шикоят) беришлари мумкин.
43. Апелляция комиссияси якуний синов бошлангандан кейин икки кун ичида ўқув ташкилоти раҳбарининг буйруғи асосида 3 ёки 5 нафардан иборат таркибда тузилади.
Апелляция комиссияси аъзолигига ўқув ташкилотининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида малакали мутахассислар жалб этилади.
44. Апелляция комиссиясининг таркиби ва иш тартиби апелляция комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқда белгиланади.
Апелляция комиссиясининг мурожаатларни масофадан туриб онлайн тарзда кўриб чиқиш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар махсус порталга жойлаштирилади.
45. Апелляция комиссияси ариза (шикоят)ни рўйхатга олингандан сўнг икки ҳафта ичида кўриб чиқади ва кўриб чиқиш натижаси бўйича ариза (шикоят) берувчини махсус портал орқали хабардор қилади.
46. Апелляция комиссияси таркибига якуний синов жараёнларини ўтказишда иштирок этган шахслар киритилмайди.
47. Апелляция комиссияси муаммоли ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни жалб этиши мумкин.
48. Апелляция комиссияси йиғилишида комиссия аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этса, унинг қабул қилган қарори қонуний кучга эга бўлади.
49. Ариза (шикоят) бўйича апелляция комиссиясининг якуний хулосаси билан ариза (шикоят) берувчи бевосита ёки масофадан туриб танишиши мумкин.
50. Апелляцияни кўриб чиқиш натижаси бўйича апелляция комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
тўпланган балларни ўзгаришсиз қолдириш;
тўпланган балларни ўзгартириш;
якуний синовни қайта ўтказиш.
51. Апелляция комиссияси қарори нусхаси ариза (шикоят) берувчига апелляция комиссияси қарори чиққан кундан эътиборан уч кун муддатда махсус портал орқали юборилади.
52. Такрорий апелляцияга йўл қўйилмайди.
Тингловчилар апелляция комиссиясининг қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
53. Ўқув ташкилоти апелляция жараёнлари якунлангандан сўнг ҳар ўқув курси якуни бўйича менежерлик сертификатини олган ва курсни салбий натижа билан якунлаган тингловчилар тўғрисида Агентликка ахборот киритиб боради.
6-боб. Сертификатни бериш тартиби
54. Якуний синовда ижобий натижага эришган тингловчига якуний синов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафта ичида ўқув ташкилоти раҳбарининг буйруғи асосида сертификат берилади.
Тингловчи сертификатни махсус порталдаги шахсий кабинети орқали юклаб олиши мумкин.
55. Сертификатлар реестри ўқув ташкилоти томонидан махсус портал орқали юритилади.
Сертификатлар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
тингловчининг фамилияси, исми, отасининг исми;
ўқув ташкилотининг сертификат бериш тўғрисидаги буйруғининг санаси ва тартиб рақами;
ҳисобга олиш серияси ва тартиб рақами;
берилган санаси;
амал қилиш муддати.
56. Сертификатнинг ҳақиқийлиги тўғрисидаги маълумотларни махсус портал орқали текшириш имконияти яратилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
57. Ўқув ташкилоти томонидан тингловчилар тўғрисидаги шахсий маълумотлар махфийлиги таъминланади. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан расмий мурожаат бўлган тақдирда, ариза берувчилар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.
58. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
59. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Касбий таълим ташкилотлари директорлари ва директор ўринбосарларини менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Менежерлик ўқув курсини ташкил этиш
СХEМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ўқув ташкилоти

1. Ўқув курси тўғрисидаги маълумотларни махсус порталга жойлаштиради.

2. Директорлар ва ўринбосарлардан аризаларни қабул қилади.

Йил давомида

2-босқич

Директорлар ва директор ўринбосарлари

Махсус портал орқали электрон шаклда рўйхатдан ўтади ҳамда ўқув курсида ўқиш учун ариза топширади.

Йил давомида

3-босқич

Ўқув ташкилоти

1. Ўқув курсининг ўқув режаси ва дастурларини ишлаб чиқади.

2. Ўқув курсининг ўқув режаси ва дастурларини тасдиқлаш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) киритади.

Ҳар йили 1 декабргача

4-босқич

Агентлик

Ўқув курсининг ўқув режаси ва дастурларини тасдиқлайди.

Ҳар йили 25 декабргача

5-босқич

Ўқув ташкилоти

1. Менежерлик ўқув курсларини ўтказиш жадвалини тасдиқлайди ва эълон қилади.

2. Менежерлик ўқув курсларини ташкил этади.

3. Менежерлик ўқув курслари учун якуний синовни ўтказиш жадвалларини тасдиқлайди.

4. Якуний синовлардан муваффақиятли ўтган тингловчиларга электрон рақамли имзо билан тасдиқланган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган менежерлик сертификатини беради.

Режага асосан

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 августдаги 451-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 26 февралдаги 106-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Номидаги «Профессионал таълим муассасаларининг» сўзлари «Касбий таълим ташкилотларининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Муқаддима қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 23 октябрдаги ПҚ-316-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, касбий таълим ташкилотларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини замонавий таълим стандартлари талабларидан келиб чиққан ҳолда янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:».
биринчи хатбошидаги «Профессионал таълим муассасаларининг» сўзлари «Касбий таълим ташкилотларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «профессионал таълим муассасаларининг» сўзлари «касбий таълим ташкилотларининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
номидаги «Профессионал таълим муассасаларининг» сўзлари «Касбий таълим ташкилотларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Мазкур Низом касбий таълим ташкилотларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Нодавлат касбий таълим ташкилотлари бошқарув ва педагог кадрлари мазкур Низом асосида ихтиёрий равишда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиши мумкин.
Бунда курсларни ташкил этиш ва ўқитиш билан боғлиқ харажатлар қайта тайёрлаш ва малака ошириш ташкилотлари билан тузилган шартнома асосида тингловчи ёки буюртмачи томонидан қопланади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
анъанавий малака ошириш — ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим дастурлари бўйича бевосита қайта тайёрлаш ва малака ошириш ташкилотларида ташкил этиладиган ўқитиш шакли;
аралаш малака ошириш — қайта тайёрлаш ва малака ошириш ташкилотларида 2+2 схемаси (2 ҳафта анъанавий, 2 ҳафта масофавий) ёки 3+1 схемаси (3 ҳафта анъанавий, 1 ҳафта масофавий) асосида ташкил этиладиган малака ошириш шакли;
аралаш қайта тайёрлаш — қайта тайёрлаш ва малака ошириш ташкилотларида 3+1 схемаси (3 ой масофавий, 1 ой анъанавий) асосида ташкил этиладиган қайта тайёрлаш шакли;
бошқарув кадрлари — касбий таълим ташкилотининг раҳбарияти, таркибий бўлинма (ўқувчилар турар жойи, техник-фойдаланиш ва хўжалик бўлими бундан мустасно) бошлиқлари ва ходимлари;
буюртмачи — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), тизимида касбий таълим ташкилотлари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда нодавлат касбий таълим ташкилотлари;
малака ошириш курси — касбий билим, кўникма ва компетенцияларни чуқурлаштириш ҳамда янгилаб боришга қаратилган ўқув жараёни;
масофавий малака ошириш — ўқув режа ва дастурларига мувофиқ, тингловчилар томонидан зарур билим, кўникма ва малакаларни рақамли технологиялар ҳамда ахборот-коммуникация воситалари орқали масофадан туриб ўзлаштириш шакли;
мустақил малака ошириш — таълим даражаси ва сифатига қўйиладиган давлат таълим талабларига мувофиқ янги билимлар, малака ва кўникмаларни бошқарув ва педагог кадрлар томонидан мустақил ўзлаштириш, ўзини ўзи касбий ривожлантириш шакли;
муқобил малака ошириш — бошқарув ва педагог кадрларнинг индивидуал касбий маҳорат натижаларини тасдиқлашга асосланган ҳамда амалдаги бевосита малака ошириш шаклларига тенглаштирилган малака ошириш шакли;
педагог кадрлар — касбий таълим ташкилотларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи ҳамда тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган умумтаълим ва махсус фан ўқитувчилари ҳамда ишлаб чиқариш таълими усталари;
тингловчи — қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларига белгиланган тартибда қабул қилинган шахслар;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш ташкилотлари — касбий таълим ташкилотларининг бошқарув ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш режаси ҳамда таълим дастурлари асосида фаолият юритадиган, Агентлик ҳузуридаги Касбий таълимни ривожлантириш институти (кейинги ўринларда — Институт), олий таълим ташкилотлари ҳузуридаги малака ошириш марказлари, илғор касбий маҳорат техникумлари, белгиланган тартибда тегишли соҳа бўйича малака ошириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга ташкилотлар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 февралдаги 106-сон «Касбий таълим ташкилотларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
қайта тайёрлаш курси — таянч мутахассисликлар ва касбларга мувофиқ бўлган йўналишлар бўйича фаолиятни амалга ошириш учун қўшимча педагогик ва касбий билим, малака ва кўникмаларнинг зарур ҳажмини эгаллашга қаратилган ўқув жараёни;
электрон портфолио — бошқарув ва педагог кадрларнинг касбий фаолияти ютуқлари, компетенциялари ва тажрибаларини рақамли муҳитда жамлаб, тизимли тарзда тақдим этувчи электрон ҳужжатлар тўплами;
якуний аттестация — курс якунлари бўйича таълим дастурига киритилган фан (модуль)лар кесимида тингловчиларнинг назарий билим ва амалий кўникмаларни ўзлаштириш даражасини баҳолаш жараёни»;
4-банддаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик)» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбошидаги «профессионал таълим муассасалари» сўзлари «касбий таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «профессионал таълим муассасаларининг» сўзлари «касбий таълим ташкилотларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банддаги «Профессионал таълим муассасалари» сўзлари «Касбий таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Касбий таълим ташкилотлари бошқарув ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини оширишда қуйидаги шакллардан фойдаланилади:
анъанавий;
аралаш;
масофавий;
мустақил;
муқобил.»;
19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Малака ошириш шакллари қуйидагича амалга оширилади:
а) анъанавий малака ошириш:
тингловчилар қайта тайёрлаш ва малака ошириш ташкилотларида ташкил этиладиган ўқув машғулотларида ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда, реал вақт режимида бевосита иштирок этади;
ўқув машғулотлари маъруза, амалий машғулот, семинар, тренинг, тажриба алмашиш, кўчма амалиёт ҳамда амалиётга йўналтирилган бошқа шаклларда ўтказилади;
б) аралаш малака ошириш:
ўқув машғулотлари онлайн ва оффлайн шаклларда, рақамли таълим платформалари ва анъанавий аудитория машғулотлари уйғунлигида ташкил этилади ҳамда назарий модуллар асосан масофавий шаклда, амалий машғулотлар ва компетенцияларни баҳолаш босқичлари офлайн шаклда амалга оширилади;
в) масофавий малака ошириш ўқув режа ва дастурларига мувофиқ, тингловчилар томонидан зарур билим, малака ва кўникмаларни рақамли технологиялар воситалари орқали масофадан ўзлаштиришни назарда тутади;
г) мустақил малака ошириш:
бошқарув ва педагог кадрларнинг сўнгги уч йил давомида амалга оширган касбий фаолияти ва эришилган натижалари асосида қуйидаги шакллар орқали амалга оширилади:
очиқ дарсларни ташкил этиш;
маҳорат дарсларини ташкил этиш;
касбий таълим учун таълим контентларини ишлаб чиқиш;
республика ишчи гуруҳларида иштирок этиш;
ўз фани бўйича ўқувчиларни фан олимпиадалари ёки касбий танловларга тайёрлаш;
семинар-машғулотлар ўтиш;
илмий мақолалар чоп этиш;
мутахассислиги бўйича танловларда иштирок этиш;
мустақил касбий ривожланиш;
ўқув адабиётларини ҳаммуаллифликда (дарслик, ўқув қўлланма, методик қўлланма) нашр этиш;
тизим аълочиси кўкрак нишонини олиш.»;
қуйидаги мазмундаги 191-банд билан тўлдирилсин:
«191. Уч ёшга тўлмаган ёш боласи бўлган аёллар, ёшга доир пенсия ёшидаги ёки ногиронлиги бўлган бошқарув ва педагог кадрларга уларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш ташкилотлари раҳбарларига ёзма мурожаатига мувофиқ, аралаш ёки масофавий шаклда малака оширишга рухсат этилади.»;
20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Муқобил малака ошириш бошқарув ва педагог кадрларнинг сўнгги уч йил давомидаги касбий фаолият самарадорлиги асосида, қуйидаги шакллар орқали амалга оширилади:
ўз фани бўйича якка муаллиф сифатида дарслик ёки ўқув қўлланмани нашрдан чиқариш;
ўз фани бўйича фан олимпиадалари ёки касбий танловларнинг халқаро ва республика босқичи совриндор (1 — 3-ўрин эгалари)ларини тайёрлаш;
мутахассислиги бўйича танловларнинг халқаро ва республика босқичи совриндор (1 — 3-ўрин эгаллаш)и бўлиш;
докторлик (PhD, DSc) диссертациясини ҳимоя қилиш ёки илмий унвон олиш;
илмий даража (PhD ёки DSc) олган мутахассиснинг илмий-тадқиқот олиб бориш ва белгиланган тартибда диссертация ишини тайёрлаб, ҳимояга тақдим этиш даврида илмий раҳбари бўлиш;
якка муаллиф сифатида расмий рўйхатдан ўтказилган патент гувоҳномасига эга бўлиш.»;
биринчи хатбошидаги «Профессионал таълим муассасаларининг» сўзлари «Касбий таълим ташкилотларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«а» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «профессионал таълим муассасасининг» сўзлари «касбий таълим ташкилотининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 221-банд билан тўлдирилсин:
«221. Бошқарув ва педагог кадрлар учун малака ошириш курсининг давомийлиги диагностика натижалари ва компетенциялар мураккаблигидан келиб чиқиб, Агентлик томонидан тасдиқланган ўқув режаси асосида ишлаб чиқилган 144 соат ҳажмдаги ўқув дастурлари бўйича амалга оширилади.
Малака ошириш курслари ўқув дастурига мувофиқ ташкил этилиб, тингловчиларни якуний аттестациядан ўтказиш билан якунланади.
Малака оширишнинг бир ҳафталик аудитория ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми 36 соатни ташкил этади.»;
24-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «профессионал таълим муассасасида» сўзлари «касбий таълим ташкилотида» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 241-банд билан тўлдирилсин:
«241. Малака ошириш курси тингловчилари ўқиш мобайнида узрли сабабларга (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажаргани, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этгани, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлгани, яқин қариндошининг вафот этгани) кўра курсни давом эттира олмаган тақдирда, навбатдаги малака ошириш курсларида ўқишга рухсат берилади.»;
25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Муқобил малака оширишнинг ихтиёрий бирини амалга оширган бошқарув ва педагог кадрларга малака оширганлик тўғрисидаги сертификат берилади.»;
26-банднинг биринчи хатбошисидаги «Профессионал таълим муассасалари» сўзлари «Касбий таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
27-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
28-банднинг иккинчи хатбошисидаги «профессионал таълим муассасаларига» сўзлари «касбий таълим ташкилотларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Малака оширишдан ўтадиган тингловчилар (тингловчилар сафидан чиқарилган ёки ўз ҳисобидан малака оширишга келганлар бундан мустасно)нинг малака ошириш даврида асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади ва хизмат сафари билан боғлиқ харажатлар белгиланган тартибда асосий иш жойидан қоплаб берилади.
Бунда турар жой учун тўлов фақатгина таълим ташкилотларининг турар жойлари учун тўлаб берилади.»;
31-банднинг биринчи хатбошисидаги «профессионал таълим муассасаларидан» сўзлари «касбий таълим ташкилотларидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
33 ва 34-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Қайта тайёрлаш ва узлуксиз малака оширишнинг вертикал тизимига қуйидагилар киради:
Агентлик;
Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касбий таълим бошқармалари (кейинги ўринларда — Ҳудудий бошқармалар);
Касбий таълимни ривожлантириш институти (кейинги ўринларда — Институт);
қайта тайёрлаш ва малака ошириш ташкилотлари;
касбий таълим ташкилотлари.
Агентлик:
қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини мувофиқлаштиради;
малака оширишда таълим жараёнини такомиллаштириш механизмлари ва услубларини белгилайди, тегишли ҳужжатларни (масофадан ўқитиш таълим усул-шаклларини ташкил этиш ва ўтказиш, тингловчиларнинг малакавий ишни тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда қайта тайёрлаш ва малака ошириш ташкилотлари педагог кадрларининг меҳнатига ҳақ тўлаш меъёрларини) тасдиқлайди;
малака ошириш йўналишларининг касб стандартлари ва малака талабларига мутаносиблигини таъминлайди;
малака ошириш курслари тингловчилари контингентини белгилайди;
касбий таълим ташкилотлари бошқарув ва педагог кадрларининг талаб қилинадиган малакасини таъминлаш бўйича мақсадли топшириқлар беради ва уларнинг фаолияти натижаларини белгиловчи мезонлар (портфолио)га ўзгартириш ва қўшимчалар киритади;
ҳар йили 1 декабрга қадар навбатдаги календарь йили учун бошқарув ва педагог кадрларининг узлуксиз малака ошириши бўйича давлат буюртмасини тасдиқлайди ҳамда унинг ижросини назорат қилади;
ҳар йили 25 декабрга қадар кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг намунавий ўқув режа ва ўқув дастурларини тасдиқлайди;
бошқарув ва педагог кадрларининг хорижий таълим ва илмий ташкилотларга малака ошириш ва стажировкаларга юборилишини ташкил этади.
34. Институт:
қайта тайёрлаш ва малака ошириш ташкилотлари учун бош муассаса ҳисобланади ҳамда уларнинг ўқув ва методик фаолиятига раҳбарлик қилади;
ҳар йили 1 ноябрга қадар касбий таълим ташкилотларининг навбатдаги календарь йилида малакаси оширилиши режалаштирилган бошқарув ва педагог кадрларини касбий компетенцияларини диагностик баҳолаш учун тестларни ишлаб чиқади ва Институтнинг my.moqt.uz рақамли платформаси (кейинги ўринларда — рақамли платформа)га жойлаштиради;
ҳар йили 15 декабрга қадар кадрларни қайта тайёрлаш ва узлуксиз малака ошириш курсларининг намунавий ўқув режа ва ўқув дастурларини илғор хорижий тажрибалар асосида ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Агентликка киритади;
узлуксиз малака оширишнинг анъанавий, аралаш, масофавий, мустақил ва муқобил шаклларини амалиётга жорий этади;
буюртма асосида узлуксиз малака ошириш курсларини ташкил қилади;
эҳтиёждан келиб чиқиб, қайта тайёрлаш курсларини ташкил қилади;
қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги маълумотларни рақамли платформага жойлаштиради;
қайта тайёрлаш ва узлуксиз малака ошириш жараёнларининг сифатли ташкил этилишини таъминлайди;
қайта тайёрлаш ва узлуксиз малака оширишнинг рақамли платформасини юритади ва унинг фаолиятини такомиллаштириб боради;
тингловчиларга рақамли платформадан фойдаланиш имкониятини яратади;
малака ошириш жараёнларида тингловчиларнинг рақамли платформадан фойдаланишини назорат қилади;
якуний аттестация комиссияси таркибини шакллантиради, унинг фаолият муддатини белгилайди ва тасдиқлайди;
курс якуни бўйича якуний аттестацияни ўтказади;
якуний аттестациядан муваффақиятли ўтган тингловчиларга электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган, электрон шаклдаги давлат намунасидаги ҳужжат (сертификат ёки диплом) беради;
тингловчиларнинг якуний аттестация натижаларини рақамли платформага киритади;
ҳар йили малака ошириш жараёнида энг яхши натижа кўрсатган педагог кадрлар орасидан малакасини ошириш учун хорижга юбориладиган номзодларни саралайди ва Агентликка тавсия этади.»;
қуйидаги мазмундаги 341-банд билан тўлдирилсин:
«341. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш ташкилотлари:
буюртмага мувофиқ, тасдиқланган намунавий ўқув режа ва дастурлари асосида узлуксиз малака ошириш курсларини ташкил қилади;
узлуксиз малака оширишнинг анъанавий, аралаш, масофавий, мустақил ва муқобил шаклларини амалиётга жорий этади;
малака ошириш жараёнларида тингловчиларнинг рақамли платформадан фойдаланишини назорат қилади;
педагог кадрларнинг узлуксиз малака ошириш жараёнларининг сифатли ташкил этилишини таъминлайди;
якуний аттестация комиссияси таркибини шакллантиради, унинг фаолият муддатини белгилайди ва тасдиқлайди;
курс якуни бўйича якуний аттестацияни ўтказади;
якуний аттестациядан муваффақиятли ўтган тингловчиларга электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган, электрон шаклдаги давлат намунасидаги ҳужжат (сертификат) беради;
тингловчиларнинг якуний аттестация натижаларини рақамли платформага киритади;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш ташкилотида тингловчилар турар жойи мавжуд бўлганда, тингловчиларни бепул турар жой билан таъминлайди (ўз ҳисобидан малака оширишга келганлар бундан мустасно);
педагог кадрлар учун узлуксиз малака ошириш курсларининг намунавий ўқув режа ва дастурларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Институтга таклифлар киритади.»;
35-банднинг биринчи хатбошисидаги «профессионал таълим муассасалари» сўзлари «касбий таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
36 ва 37-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Ҳудудий бошқармалар:
ҳар йили 10 ноябрга қадар навбатдаги календарь йили учун касбий таълим ташкилотларининг бошқарув ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш бўйича эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда (йўналишлар кесимида), ҳудуд бўйича буюртмани шакллантиради ва Агентликка тасдиқлаш учун киритади;
ҳар йили 25 ноябрга қадар касбий таълим ташкилотларининг навбатдаги календарь йилида малакаси оширилиши режалаштирилган бошқарув ва педагог кадрларини касбий компетенцияларини тест синовлари орқали диагностик баҳолашни ташкил этади;
Агентлик томонидан тасдиқланган буюртма асосида бошқарув ва педагог кадрларининг узлуксиз малака ошириш курсларига ўз вақтида жалб қилинишини таъминлайди;
бошқарув ва педагог кадрлари тўғрисидаги маълумотларни малака ошириш шакллари бўйича рақамли платформага киритилишини мувофиқлаштиради;
бошқарув ва педагог кадрларнинг малака ошириш натижаларини мониторинг қилади ҳамда уларнинг ҳар уч йилда камида бир маротаба малака ошириш курсларига жалб этилишини мувофиқлаштиради;
узлуксиз малака ошириш курсларининг намунавий ўқув режа ва ўқув дастурлари, ўқув-методик ва бошқа ҳужжатларини тайёрлаш, ўқув курсларининг давомийлиги ҳамда уларни ташкил этиш шакллари бўйича Институтга таклифлар киритади.
37. Касбий таълим ташкилотлари:
ҳар йили 1 ноябрга қадар бошқарув ва педагог кадрларини узлуксиз малака ошириш курсларига бўлган эҳтиёжни шакллантиради ва таълим ташкилоти буюртмасини ҳудудий бошқармага киритади;
бошқарув ва педагог кадрларининг касбий фаолият натижаларининг рақамли платформага тўғри ва ўз вақтида киритилишини таъминлайди;
навбатдаги календарь йилида малакаси оширилиши режалаштирилган бошқарув ва педагог кадрларини касбий компетенцияларини диагностик баҳолаш учун тест синовларида иштирок этишини таъминлайди;
бошқарув ва педагог кадрларининг узлуксиз малака ошириш курслари натижаларини таҳлил қилади ҳамда уларнинг ҳар уч йилда камида бир маротаба малака ошириш курсларига жалб этилишини таъминлайди.»;
38-банднинг иккинчи хатбошисидаги «профессионал таълим муассасасининг» сўзлари «касбий таълим ташкилотининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
51-боб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Касбий таълим ташкилотларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Малака ошириш шакллари бўйича бошқарув ва педагог кадрларининг фаолиятини баҳолаш
МEЗОНЛАРИ

Т/р

Баҳолаш мезони

Кўрсаткичлар

Балл

I. Мустақил малака ошириш

1.

Очиқ дарсларни ташкил этганлиги

«Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган миқдор 9 баллни ташкил этади.

Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага касбий таълим ташкилотининг очиқ дарсларни ташкил этиш бўйича буйруқлари ҳамда ўтказилганлиги бўйича баённомалари нусхалари киритилади.

Ҳар ўқув йилида 1 та дарс учун

3

2.

Маҳорат дарсларини ташкил этганлиги

«Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган миқдор 15 баллни ташкил этади.

Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага касбий таълим ташкилотининг маҳорат дарсларини ташкил этиш бўйича буйруқлари ҳамда ўтказилганлиги бўйича баённомалари нусхалари киритилади.

Ҳар ўқув йилида 1 та дарс учун

 

5

3.

Касбий таълим учун таълим контентларини ишлаб чиққанлиги

«Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган миқдор 10 баллни ташкил этади.

Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага Касбий таълимни ривожлантириш институти томонидан берилган ҳужжат (сертификат, маълумотнома ва бошқа) нусхаси юкланади.

Рақамли таълим ресурси учун

5

Фанлар (модуль)ни ўқитиш материаллари тўпламлари учун

5

4.

Республика ишчи гуруҳларида иштирок этганлиги

«Кўрсаткичлар» бўйича жами тўплаш мумкин бўлган миқдор 6 баллни ташкил этади.

Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага тегишли ташкилот томонидан ишчи гуруҳга жалб этилганлик тўғрисидаги ҳужжат (буйруқ, рўйхат ва бошқа) нусхаси юкланади.

Касбий таълим тизимида стратегия ва стандартларни ишлаб чиқиш, инновацион метод ва амалиётларни таҳлил қилиш, касбий таълим ташкилотлари фаолиятини ўрганиш учун ишчи гуруҳ таркибига жалб этилганлиги учун

6

 

5.

Ўз фани бўйича ўқувчиларни фан олимпиадалари ёки касбий танловларга тайёрлагани

«Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган миқдор 10 баллни ташкил этади.

Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага ўқувчиларни фан олимпиадалари ёки касбий танловларга тайёрлаш учун устоз этиб тайинлангани тўғрисида касбий таълим ташкилотининг буйруғи ҳамда ўқувчиларнинг совринли ўринни эгаллаганлигини тасдиқловчи тегишли ташкилот томонидан берилган ҳужжат (сертификат, гувоҳнома ва бошқа) нусхаси юкланади.

Ўқувчиларнинг ҳудуд босқичидаги совринли (1, 2, 3-ўрин) ўрини учун

8

Ўқувчиларнинг ҳудуд босқичида иштироки учун

2

6.

Семинар-машғулотлар ўтказганлиги

«Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган миқдор 10 баллни ташкил этади.

Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага тегишли ташкилот томонидан тасдиқланган ҳужжат (буйруқ, рўйхат ва бошқа) нусхаси юкланади.

Республика миқёсида ўтказганлиги учун

6

Ҳудуд миқёсида ўтказганлиги учун

3

Туман миқёсида ўтказганлиги учун

1

7.

Илмий мақолалар чоп этганлиги

«Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган миқдор 10 баллни ташкил этади.

Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага илмий конференция тўпламларида чоп этган тезиси ёки илмий журналларда нашр қилинган мақолалари (тезис ёки мақола файли) нусхаси юкланади.

Scopus ва Web of Science маълумотлар базаларида индексация қилинган журналларда мақола чоп этган бўлса

7

Маҳаллий ва халқаро журналларда мақола чоп этган бўлса

3

8.

Мутахассислиги бўйича танловларда иштирок этганлиги

«Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган миқдор 10 баллни ташкил этади.

Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага тегишли ташкилот томонидан совринли ўринни эгаллагани тасдиқловчи ҳужжат (сертификат, гувоҳнома ва бошқа), иштирокини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси юкланади.

Ҳудудий босқичдаги совринли 1 — 3-ўринларни эгаллаганлиги учун

8

Ҳудудий босқичдаги иштироки учун

2

9.

Мустақил касбий ривожланиш

«Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган миқдор 8 баллни ташкил этади.

Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага ўқув курсининг сертификати нусхаси юкланади.

72 соатдан кам бўлмаган

5

36 соатдан кам бўлмаган

3

10.

Ўқув адабиётларини ҳаммуаллифликда (дарслик, ўқув қўлланма, методик қўлланма) нашр этганлиги

«Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган миқдор 10 баллни ташкил этади.

Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага ҳаммуаллифликда дарслик, ўқув қўлланма, методик қўлланма (чоп этгани) учун берилган гувоҳноманинг нусхаси юкланади.

Дарслик

5

Ўқув қўлланма

3

Методик қўлланма

2

11.

Тизим аълочиси кўкрак нишонини олганлиги

«Кўрсаткичлар» бўйича жами тўплаш мумкин бўлган миқдор 2 баллни ташкил этади.

Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага электрон платформага таълим аълочиси кўкрак нишони гувоҳномасининг нусхаси юкланади.

Тегишли вазирлик ва идоралар томонидан берилган кўкрак нишонлари мавжуд бўлса

2

 

II. Муқобил малака ошириш

12.

Якка муаллиф сифатида дарслик ёки ўқув қўлланмани нашрдан чиқарганлиги учун

Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага якка муаллифликда дарслик ёки ўқув қўлланма (чоп этгани) учун берилган гувоҳноманинг нусхаси юкланади.

13.

Ўз фани бўйича фан олимпиадалари ёки касбий танловларга тайёрлаган ўқувчиларининг халқаро ва республика босқичидаги совринли 1 — 3-ўринларни эгаллаганлиги учун

Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага ўқувчиларни фан олимпиадалари ёки касбий танловларга тайёрлаш учун устоз этиб тайинлангани тўғрисида касбий таълим ташкилотининг буйруғи ҳамда ўқувчиларнинг совринли ўринни эгаллаганлигини тасдиқловчи тегишли ташкилот томонидан берилган ҳужжат (сертификат, гувоҳнома ва бошқалар) нусхаси юкланади.

14.

Мутахассислиги бўйича танловларнинг халқаро ва республика босқичидаги совринли 1 — 3-ўринларни эгаллаганлиги учун

Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага тегишли ташкилот томонидан совринли ўринни эгаллаганини тасдиқловчи ҳужжат (сертификат, гувоҳнома ва бошқа) нусхаси юкланади.

15.

Докторлик (PhD, DSc) диссертациясини ҳимоя қилганлиги ва илмий унвон олганлиги учун

Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан берилган ҳужжат нусхаси юкланади.

16.

Илмий даража (PhD ёки DSc) олган мутахассиснинг илмий-тадқиқот олиб бориш ва белгиланган тартибда диссертация ишини тайёрлаб, ҳимояга тақдим этиш даврида илмий раҳбар бўлгани учун

Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага диссертантнинг тасдиқланган автореферати нусхаси юкланади.

17.

Якка муаллиф сифатида расмий рўйхатдан ўтказилган патент гувоҳномасига эга бўлганлиги учун

Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага патент гувоҳномаси нусхаси юкланади.

Изоҳ.
касбий таълим ташкилотлари бошқарув ва педагог кадрларининг малака ошириш шаклларини баҳолаш мезонларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалга оширилади;
очиқ дарслар — педагогик фаолият самарадорлигини намойиш этиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш, илғор педагогик тажрибани оммалаштириш ҳамда педагогларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган махсус ташкил этилган таълимий машғулотлар шакли;
маҳорат дарслари — педагогик ва касбий фаолиятда инновацион ёндашувлар, самарали усуллар ва илғор амалиётни жорий қилиш орқали иштирокчиларнинг касбий компетенциялари, амалий маҳорати ва профессионал тафаккурини ривожлантиришга қаратилган махсус таълимий машғулотлар шакли;
таълим контентлари — таълим ва тарбия жараёнини амалга ошириш ҳамда ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини шакллантириш учун мўлжалланган мазмун, материаллар ва манбалар жиҳатидан тартибланган, турли форматдаги (матн, видео, аудио, интерактив воситалар ва бошқа ресурслар) маълумотлар мажмуи;
республика ишчи гуруҳи аъзоси — Агентлик ва ундан юқори турувчи ташкилотлар томонидан (буйруқ асосида) касбий таълим тизимида белгиланган вазифаларни ҳал этиш, стратегия ва стандартларни ишлаб чиқиш, инновацион метод ва амалиётларни таҳлил қилиш, касбий таълим ташкилотлари фаолиятини ўрганиш мақсадида жалб этилган малакали ва тажрибали мутахассис;
ўқувчиларни фан олимпиадалари ёки касбий танловларга тайёрлаш — иқтидорли ўқувчиларни республика ва халқаро миқёсидаги фан олимпиадалари, спорт мусобақалари, кўрик танловларда юқори натижаларга эришишга йўналтирилган педагогик фаолиятни амалга ошириш;
семинар-машғулот — иштирокчиларнинг касбий таълим соҳасидаги билим, кўникма ва компетенцияларини ривожлантириш мақсадида маъруза, муҳокама, амалий машқ ва интерактив усулларни уйғунлаштирган ҳолда ташкил этиладиган ўқув-методик машғулотлар мажмуи;
илмий мақола чоп этиш — муаллиф томонидан мутахассислиги доирасида олиб борилган илмий-тадқиқот ишининг янги илмий натижалари, назарий хулосалари ва амалий аҳамиятини илмий ҳамжамиятга тақдим этиш ҳамда илмий билимлар ривожига ҳисса қўшишга қаратилган илмий фаолият шакли;
мутахассислиги бўйича танловларда иштирок этиш — мутахассиснинг ўз касбий билим, амалий кўникма ва компетенцияларини белгиланган мезонлар асосида баҳолаш, таққослаш ва намоён этиш мақсадида касбий соҳасига мос равишда ташкил этилган илмий, амалий ёки инновацион танлов жараёнларида фаол қатнашишидир;
мустақил касбий ривожланиш — мутахассиснинг ташқи мажбурловсиз, ўз ташаббуси асосида касбий билим, кўникма ва компетенцияларини мунтазам равишда янгилаш, чуқурлаштириш ва такомиллаштиришга қаратилган узлуксиз фаолият;
ўқув адабиётларини ҳаммуаллифликда нашр этиш — бир неча мутахассисларнинг ўзаро ҳамкорлиги асосида таълим стандартлари ва ўқув дастурларига мос ҳолда тайёрланган ўқув қўлланмалар, дарсликлар ёки ўқув-услубий материалларни илмий-методик талаблар асосида яратиш ва расмий тартибда чоп этиш жараёни;
тизим аълочиси кўкрак нишони — таълим тизимида юқори касбий маҳорат, самарали меҳнат фаолияти ва намунавий натижаларга эришган ходимларни рағбатлантириш мақсадида белгиланган тартибда бериладиган идоравий фахрий белги.».
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 августдаги 451-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 10 августдаги 242-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига 1-илованинг 119-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон ҳамда «Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 16 январдаги ПҚ-4119-сон қарорлари)» 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сон қарорига илованинг 12-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 26 февралдаги 106-сон қарорига илованинг 2-иловаси.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Профессионал таълимда кредит-модуль тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 7 декабрдаги 648-сон қарорининг 1-банди тўртинчи хатбошиси, 3-банди «б» кичик банди ва қарорга 2-илованинг 2-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2026 й., 09/26/451/0866-сон)