toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги «Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-190-сон Фармони ижросини таъминлаш, касбий таълимда кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, иш берувчилар билан ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда жамиятда касбий таълимнинг нуфузини оширишга қаратилган ислоҳотларни изчил амалга ошириш мақсадида қарор қиламан:
I. Мақсадли кўрсаткичлар
1. Қуйидагилар касбий таълим тизимини 2030 йилга қадар ислоҳ қилишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгилансин:
(а) халқаро ва қўшма таълим дастурлари жорий этилган техникумлар сонини камида 250 тага етказиш;
(б) 9-синф битирувчиларининг касбий таълим билан қамровини амалдаги 29 фоиздан 50 фоизга етказиш;
(в) касбий таълим тизимида дуал таълим улушини амалдаги 9 фоиздан 40 фоизга етказиш;
(г) касбий сертификатга эга ишлаб чиқариш таълими усталари улушини 30 фоизга етказиш;
(д) хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ дастурларида иштирок этган педагоглар сонини 100 нафардан 2 500 нафарга етказиш.
II. Касбий таълимни оммалаштириш
2. Белгилансинки, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ёшларни касб-ҳунарга йўналтиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
(а) «Атрофимиздаги касблар» дастури асосида мактабгача таълим ташкилотларида 5 ёшдан бошлаб болаларда ўйинлар орқали турли касблар ҳақида илк тасаввурлар шакллантирилади;
(б) «Касблар алифбоси» дастури асосида умумий ўрта таълим ташкилотларининг 1 — 4-синф ўқувчиларига турли касблар аҳамияти ҳақида тушунчалар берилади ва уларнинг дастлабки касбий қизиқишлари ривожлантирилади;
(в) «Касблар олами» дастури асосида 5-6-синф ўқувчиларининг касбий фаолият ва меҳнат соҳаларига қизиқишлари ривожлантирилади ва келажакдаги касбий танловга тайёргарликнинг асоси яратилади;
(г) «Менинг келажакдаги касбим» дастури асосида мактаб маслаҳатчилари томонидан 7 — 9-синф ўқувчиларининг касбий қизиқишлари, қобилиятлари ва иқтидорлари аниқланиб, уларни академик таълим ёки касб-ҳунарга йўналтириш ишлари ташкил этилади. Бунда:
(i) ўқувчиларга видеороликлар намойиши, корхоналарга экскурсияга олиб бориш ва касб эгалари билан учрашувлар ташкил этиш орқали касблар ҳақида тўлиқроқ маълумотлар берилади;
(ii) мактаб психологлари билан биргаликда 7-синфдан бошлаб ўқувчиларнинг қизиқишлари, қобилиятлари, шахсий хусусиятлари ва темпераменти асосида касбга қизиқиши аниқланади;
(iii) ўқувчиларнинг касбга қизиқишига оид маълумотлар асосида ҳар бир ўқувчи учун шахсий касбга йўналтириш тавсияси ишлаб чиқилади ҳамда бу масала ўқувчиларнинг ота-онаси билан муҳокама қилинади;
(iv) 2028 йилдан бошлаб техникумга йўналтириш 9-синф якуни бўйича ўтказиладиган имтиҳон натижасига кўра амалга оширилади;
(д) мактабнинг 10-синф ўқувчиларига ўқишини техникумларга кўчиришга рухсат берилади.
3. 2026 йилдан бошлаб 5 май куни «Касб ва меҳнат куни» сифатида ҳар йили кенг нишонлансин ҳамда унинг доирасида жамоатчилик, айниқса, ёшлар орасида касблар жозибадорлигини ошириш ва касбий таълимни оммалаштиришга қаратилган тадбирлар тизимли равишда амалга оширилсин.
III. Касбий таълим мазмуни ва сифатини ошириш
4. Техникумлар педагоглари малакасини оширишнинг шундай тартиби ўрнатилсинки, унга кўра:
(а) умумтаълим фанлари ўқитувчиларининг малакаси А. Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти ва ҳудудий педагогик маҳорат марказларида оширилади;
(б) махсус фан ўқитувчиларининг малакаси етакчи олий таълим ташкилотларида оширилади. Бунда малака ошириш режаси олий таълим ташкилоти имконияти ва салоҳиятидан келиб чиқиб Касбий таълим агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан тасдиқланади;
(в) ишлаб чиқариш таълими усталарининг малакаси ҳудудий илғор касбий маҳорат техникумлари ва белгиланган тартибда тегишли соҳа бўйича малака ошириш фаолиятини олиб бориш ҳуқуқига эга ташкилотларда оширилади;
(г) ҳар йили малака ошириш жараёнида энг яхши натижа кўрсатган 50 нафардан ишлаб чиқариш таълими устаси, умумтаълим фанлари ва махсус фан ўқитувчилари малакасини ошириш учун Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан хорижга юборилади.
5. Ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини шакллантириш самарадорлигини ошириш бўйича шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:
(а) техникумларда бир нафар ишлаб чиқариш таълими устасига тўғри келадиган ўқувчилар сони нисбатининг чекланган нормативи 1:20 нисбатда белгиланади. Бунда ушбу тизим:
(i) 2026/2027 ўқув йилида Агентлик томонидан танланадиган 50 та техникумда;
(ii) 2027/2028 ўқув йилида қолган барча техникумларда жорий этилади;
(б) 2026 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқариш таълими устаси штат бирликлари учун ажратиладиган иш ҳақи фондини ҳисоблашда ишлаб чиқариш таълими устаси базавий тариф ставкаси умумий ўрта таълим ташкилоти биринчи малака тоифали ўқитувчисининг базавий тариф ставкасига тенг миқдорларда олинади;
(в) техникум директорига ишлаб чиқариш таълими устаси штат бирликлари учун ажратилган иш ҳақи фонди доирасида:
(i) ишлаб чиқариш таълими устаси штат бирликлари сонини тасдиқлаш;
(ii) меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, умумий ўрта таълим ташкилоти биринчи малака тоифали ўқитувчисининг тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик устама ва қўшимчаларни мустақил белгилаш ҳуқуқи берилади. Бунда бир нафар ходимнинг ойлик иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 бараваригача белгиланишига рухсат берилади.
6. Белгилансинки:
(а) 2028 йилдан бошлаб касбий таълим дастурларининг сифати ҳар йили Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан танлов асосида қуйидаги тартибда ўрганилади:
(i) иш берувчилар, техникум ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари, шунингдек, педагог ходимлар ўртасида сўровномалар ўтказиш;
(ii) қонунчилик ҳужжатлари асосида ўтказилган давлат аккредитацияси натижаларини таҳлил қилиш;
(iii) таълим дастурларининг ички ва ташқи меҳнат бозори талабларига мослигини ўрганиш.
(б) Касбий таълимни ривожлантириш институти (кейинги ўринларда — Институт) фаолияти касбий таълим тизими ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаси асосида трансформация қилинади. Бунда:
(i) барча касбий таълим дастурлари босқичма-босқич халқаро стандартлар асосида янгидан ишлаб чиқилади;
(ii) таълим контентлари (ўқув қўлланмалар, рақамли таълим ресурслари, дидактик материаллар) янгиланган дастурлар асосида яратилади;
(iii) Институтда директорнинг таълим мазмунини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади ва унга хорижий мутахассис жалб этилади;
(в) Институтга қуйидаги йўналишларга оид вазифаларни самарали бажариш учун халқаро ташкилотлар ҳамда уларнинг экспертларини Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси ҳамда бошқа халқаро грантлар ҳисобидан тўғридан-тўғри шартномалар асосида жалб қилиш ҳуқуқи берилади:
(i) маҳаллий ва хорижий меҳнат бозорларида касбларга бўлган эҳтиёжларни таҳлил қилиш;
(ii) касб эгаллашнинг замонавий технологияларини ва халқаро илғор тажрибаларни ҳамда уларни миллий касбий таълим тизимига татбиқ қилиш имкониятларини ўрганиш;
(iii) халқаро таълим дастурлари асосида касбий таълим дастурларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва амалиётга жорий этиш.
IV. Дуал таълимни ривожлантириш
7. Белгилансинки:
(а) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб дуал таълим шаклида таҳсил олаётган ўқувчиларга махсус платформа орқали стипендия тўлаш йўлга қўйилади. Бунда:
(i) ҳар ойлик стипендия базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўланади;
(ii) стипендия техникумларга дуал таълим шаклида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг сонига нисбатан Агентлик томонидан ажратилади;
(iii) иш берувчи томонидан ўқувчининг касбий кўникмаларни ўзлаштириши ва интизоми қониқарсиз баҳоланган тақдирда, стипендияни тўлаш тўхтатилади. Бунда дуал таълим шаклида таҳсил олаётган ўқувчиларга стипендия тўлаш билан боғлиқ харажатлар ўқувчиларнинг амалиёт ўташ харажатлари учун ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади;
(б) ўқувчининг дуал таълим шаклида таҳсил олган даври унинг умумий меҳнат стажини ҳисоблашда инобатга олинади.
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
(а) давлат харидларида иштирокчилар таклифларини баҳолашда техникум томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларга нисбатан 15 фоиз миқдорида преференция берилади;
(б) давлат органлари ва ташкилотларига қуйидаги фаолият йўналишларини техникумларни жалб этган ҳолда аутсорсинг асосида ташкил этишга рухсат берилади:
(i) компьютер техникаларига хизмат кўрсатиш;
(ii) иситиш ва совутиш, электр энергияси тизимларига хизмат кўрсатиш;
(iii) автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш;
(iv) оммавий ахборот воситаларида тарғибот ишларини амалга ошириш;
(v) Агентлик билан келишган ҳолда буюртмачилар таклифи асосида ташкил этиладиган бошқа йўналишлар.
9. Белгилансинки, техникумлар билан дуал таълим дастурларини ташкил этган иш берувчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-61-сон қарори билан ажратилган маблағлар доирасида 2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада кредит берилади. Бунда:
(а) имтиёзли кредит ҳар бир миллиард сўм қийматгача бўлган маблағ учун камида 5 нафар ўқувчини икки ўқув йиллик дуал таълим дастури асосида жалб этиш ва камида 1 нафар битирувчини бир йил давомида иш билан таъминлаш шарти билан ажратилади;
(б) имтиёзли кредит ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларга асосий воситалар сотиб олиш ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун ажратилади;
(в) имтиёзли кредит олиш учун асос бўлган ушбу банднинг «а» кичик бандидаги шартларга иш берувчи томонидан амал қилинмаган тақдирда, кредит фоизи тижорат ставкасига ўзгартирилади.
V. Ҳудудларда илғор касбий маҳорат техникумларини ташкил этиш
10. Агентлик тизимида 1-иловага мувофиқ илғор касбий маҳорат техникумлари ташкил этилсин.
11. Белгилаб қўйилсинки:
(а) илғор касбий маҳорат техникумлари ҳудудларнинг ўрта бўғин кадрларига бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда, замонавий лаборатория (устахона) жиҳозлари билан таъминланади ҳамда ҳудуддаги бошқа техникумлар учун етакчи амалиёт базаси ҳисобланади;
(б) илғор касбий маҳорат техникумларида ишлаб чиқариш таълими усталарининг малакаси оширилади. Бунда ишлаб чиқариш таълими усталари малакаси илғор касбий маҳорат техникумларининг жорий фаолияти доирасида оширилади;
(в) илғор касбий маҳорат техникумларидаги малака ошириш курслари Институт томонидан ташкил этилади;
(г) ўқиш даврида амалий машғулотларни илғор касбий маҳорат техникумларида ўтайдиган бошқа техникум ўқувчилари бепул ётоқхона, озиқ-овқат ва транспорт билан таъминланади. Бунда ўқувчиларни бир кунлик озиқ-овқат билан таъминлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида маблағ ажратилади, транспорт хизмати кўрсатиш аутсорсинг асосида амалга оширилади;
(д) илғор касбий маҳорат техникумлари фаолиятини молиялаштириш ҳамда ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорлари Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактаблари учун белгиланган шартларда амалга оширилади;
(ж) илғор касбий маҳорат техникумлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари 2-иловага мувофиқ 2026-2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида молиялаштирилади.
VI. Техникумларда таълим сифатини таъминлаш
12. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
(а) техникумлар Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан юритиладиган миллий рейтинг натижалари асосида рағбатлантирилади. Бунда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(i) миллий рейтинг 2026 йилдан бошлаб ҳар йили бўйича юритилади ҳамда унда битирувчилар бандлиги кўрсаткичига устуворлик берилади;
(12-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
(ii) миллий рейтингда энг юқори ўринни эгаллаган 50 та техникумнинг ҳар бири базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 000 баравари миқдорида рағбатлантирилади;
(б) рағбатлантириш тўлови сифатида ажратилган маблағларни қуйидаги мақсадлар учун йўналтиришга рухсат берилади:
(i) 80 фоизи моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан, зарур жиҳозларни харид қилиш, лаборатория ва устахоналар барпо этиш;
(ii) 20 фоизи техникум педагогик кенгаши қарорига мувофиқ раҳбар ва ходимларни моддий рағбатлантириш, шу жумладан, уларга устама тўловларни тайинлаш, ходимларни малака ошириш ва тажриба алмашиш учун хорижга юбориш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. 2026 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган 16 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган техникум ўқувчилари, ёшлар, талабалар ҳамда банд бўлмаган аҳоли (банд бўлмаган шахслар) ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Касбий маҳорат миллий танлови» (кейинги ўринларда — Танлов) ўтказилсин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
14. Белгилансинки:
(а) Танлов касб бўйича халқаро мусобақалар мезонлари асосида Агентлик томонидан ташкил этилади;
(б) Танловни ўтказиш ва ғолибларни рағбатлантириш 3-иловага мувофиқ амалга оширилади.
VII. Касбий таълим тизимини молиялаштиришни такомиллаштириш
15. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
(а) 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб техникумларни сақлаш харажатлари Давлат бюджети ва тўлов-контракт ҳисобидан шаклланган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда:
(i) 9-синфни тамомлаган битирувчилар орасидан ўқишга қабул қилинган ўқувчилар тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан;
(ii) умумий ўрта маълумотга эга бўлган талабгорлар орасидан ўқишга қабул қилинган ўқувчилар тўлов-контракт асосида ўқитилади, бундан қонунчилик ҳужжатларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўқитиш белгиланган касб ва мутахассисликлар мустасно;
(iii) тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган ўқувчиларни ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар тўлиқ тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан қопланади. Бунда тўлов-контракт тушумларининг ортиб қолган қисми ташкилотнинг бошқа харажатларига йўналтирилади;
(б) Агентлик Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда иқтисодиёт тармоқларининг реал эҳтиёжидан келиб чиқиб, техникумларда тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўқитиладиган ўқувчилар қабул параметрларини тасдиқлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Касбий таълим агентлиги тизимидаги техникумларга:
(i) ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар (товарлар, хизматлар)ни бошқа техникумларга тўғридан-тўғри шартнома асосида сотишга;
(ii) қонунчиликда назарда тутилган тартибда Касбий таълим агентлиги билан келишган ҳолда «спин-офф» корхоналарини ташкил этишга рухсат берилсин;
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан «б1» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
(в) техникумларда иш берувчи корхона ва ташкилотларнинг буюртмаларига мувофиқ қабул параметрларидан ташқари тўлов-контракт асосида ўқитишга рухсат берилади. Бунда тасдиқланган параметрдан ташқари қабул қилинган ўқувчилар тўлиқ тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан ўқитилади ва тўлов-контракт миқдорлари Агентлик томонидан белгиланади;
(г) 2026 йил 1 январдан бошлаб ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш шартларига кўра:
(i) Агентликнинг ҳудудий бошқармалари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига;
(ii) техникумнинг раҳбар, педагог ва бошқа ходимлари умумий ўрта таълим ташкилотининг тегишли ходимларига тенглаштирилади. Бунда умумтаълим фани ўқитувчилари учун уларнинг иш ҳақи фондига нисбатан 10 фоиз, бошқа ходимлар учун эса 20 фоиз миқдорида рағбатлантириш жамғармаси шакллантирилади;
(д) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникум директори ва унинг ўринбосарларини менежерлик сертификати асосида мос равишда лавозим маошининг 50 ва 30 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама бериш орқали рағбатлантириш тизими жорий этилади. Бунда:
(i) менежерлик ўқув курси А. Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти томонидан ташкил этилади;
(ii) менежерлик ўқув курсининг ўқув режаси ва дастурлари Агентлик билан биргаликда тасдиқланади;
(ж) Агентлик тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш умумий ўрта таълим ташкилотлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
VIII. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
16. Қуйидагилар:
(а) Касбий таълим тизимини 2026 — 2030 йилларда ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» 4-иловага мувофиқ;
(б) Касбий таълимни ривожлантириш институти ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шарт-шароитларига кўра олий таълим ва илмий ташкилотларнинг ходимларига тенглаштирилаётган лавозимлари рўйхати 5-иловага мувофиқ;
(в) Касбий таълим моддий-техника таъминоти маркази фаолиятини ташкил этиш ва техникумларнинг моддий-техника базасини такомиллаштириш чора-тадбирлари 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
17. Белгилансинки, техникумларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва ободонлаштириш 7-иловага мувофиқ 2026 — 2030 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
(а) 2030 йилга қадар техникумлар фаолиятини тугатиш, уларга тегишли ер участкалари, бино ва иншоотлар ҳамда бошқа кўчмас мулк объектларини хусусийлаштиришга мораторий жорий этилади;
(б) техникумларнинг ер участкалари ва кўчмас мулкини Касбий таълим агентлиги билан келишмасдан ижарага бериш, сотиш ёки тасарруфдан чиқариш тақиқланади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
19. Давлат органларига техникумларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш ва уларни таълим жараёни билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга жалб қилиш тақиқлансин.
20. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
21. Мазкур қарор ижросини мониторинг қилиб бориш режаси 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда:
(а) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қарор ижросини мониторинг режасига асосан ҳар йили 15 сентябрга қадар мониторингдан ўтказсин ҳамда мониторинг натижаларини Ҳисоб палатаси ва Адлия вазирлигига киритиб борсин;
(б) Ҳисоб палатаси Адлия вазирлиги билан биргаликда мониторинг режаси асосида қарор ижросини назорат қилсин ҳамда ҳар йили 1 октябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин;
(в) «Ijro.gov.uz» тизимида қарор ижросини назоратдан ечишда мониторинг режасида кўрсатилган мақсадларга эришилганлиги инобатга олинсин.
22. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш учун масъул ва шахсий жавобгар этиб олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов белгилансин.
23. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Х.У. Умарова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 23 октябрь,
ПҚ-316-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПҚ-316-сон қарорига
1-ИЛОВА
Касбий таълим агентлиги тизимидаги илғор касбий маҳорат техникумлари
РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудуд

Илғор касбий маҳорат техникумлари номи

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус илғор касбий маҳорат техникуми

2.

Андижон вилояти

Андижон илғор касбий маҳорат техникуми

3.

Бухоро вилояти

Бухоро илғор касбий маҳорат техникуми

4.

Жиззах вилояти

Жиззах илғор касбий маҳорат техникуми

5.

Қашқадарё вилояти

Қашқадарё илғор касбий маҳорат техникуми

6.

Навоий вилояти

Навоий илғор касбий маҳорат техникуми

7.

Наманган вилояти

Наманган илғор касбий маҳорат техникуми

8.

Самарқанд вилояти

Самарқанд илғор касбий маҳорат техникуми

9.

Сирдарё вилояти

Сирдарё илғор касбий маҳорат техникуми

10.

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё илғор касбий маҳорат техникуми

11.

Тошкент вилояти

Тошкент вилояти илғор касбий маҳорат техникуми

12.

Фарғона вилояти

Фарғона илғор касбий маҳорат техникуми

13.

Хоразм вилояти

Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми

14.

Тошкент шаҳри

Тошкент шаҳар илғор касбий маҳорат техникуми

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПҚ-316-сон қарорига
2-ИЛОВА
2026-2027 йилларда илғор касбий маҳорат техникумлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва ободонлаштириш бўйича
ДАСТУР
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Таълим ташкилоти номи

Ўқув биносини капитал таъмирлаш

Ўқувчилар турар жойи биносини қуриш

Ўқувчилар турар жойи биносини капитал таъмирлаш

Устахона биносини қуриш

Устахона биносини капитал таъмирлаш

Амалга ошириладиган йили

қуввати

қуввати

қуввати

сони

сони

2026 йил

2027 йил

Жами

12 149

2 450

1 820

27

4

7

7

Нукус илғор касбий маҳорат техникуми

1 050

150

150

2

1

1

-

Андижон илғор касбий маҳорат техникуми

810

100

180

2

1

-

1

Бухоро илғор касбий маҳорат техникуми

900

-

590

2

1

1

-

Жиззах илғор касбий маҳорат техникуми

720

250

50

2

1

1

-

Қашқадарё илғор касбий маҳорат техникуми

900

150

150

2

1

1

-

Навоий илғор касбий маҳорат техникуми

700

300

-

2

1

-

1

Наманган илғор касбий маҳорат техникуми

700

150

100

2

1

-

1

Самарқанд илғор касбий маҳорат техникуми

900

150

150

2

1

1

-

Сирдарё илғор касбий маҳорат техникуми

600

150

150

2

1

-

1

Сурхондарё илғор касбий маҳорат техникуми

750

150

100

2

-

-

1

Тошкент вилояти илғор касбий маҳорат техникуми

600

300

-

1

2

-

1

Фарғона илғор касбий маҳорат техникуми

735

50

50

2

1

1

-

Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми

1 100

150

150

2

1

1

-

Тошкент шаҳар илғор касбий маҳорат техникуми

1 984

300

-

2

1

-

1

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги ПҚ-390-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2025 й., 07/25/390/1228-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПҚ-316-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Касбий маҳорат миллий танлови»ни ўтказиш ва ғолибларни рағбатлантириш тартиби
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Касбий маҳорат миллий танлови» (кейинги ўринларда — Танлов) Касбий таълим агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан ташкил этилади.
2. Танлов Агентлик томонидан танлаб олинадиган 10 та долзарб касб бўйича ўтказилади.
3. Танлов қуйидаги босқичларда ташкил этилади:
(а) 1-босқич — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида;
(б) 2-босқич — республика даражасида.
4. 1-босқичда ҳар бир касб бўйича 5 нафар иштирокчи (1 — 5-ўринлар бўйича), жами 700 нафар иштирокчи ғолиб сифатида 2-босқичга саралаб олинади.
5. 2-босқич натижасига кўра ҳар бир касб бўйича 2 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза медаллари ғолиблари аниқланади ҳамда жами 120 нафар иштирокчи ғолиб деб топилади.
6. Танлов ғолиблари ва уларнинг амалиёт устозлари қуйидаги тартибда рағбатлантирилади:

(базавий ҳисоблаш миқдори)

Эгаллаган ўрни

Рағбатлантириш миқдори

Ўқувчи

Ишлаб чиқариш таълими устаси

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражаси

1-ўрин

12

70

2-ўрин

10

60

3-ўрин

8

50

4-ўрин

6

40

5-ўрин

4

30

Республика даражаси

Олтин

20

100

Кумуш

15

80

Бронза

10

60

7. Танловни ташкил этиш, ўтказиш ва рағбатлантириш тўловлари Давлат бюджетининг тегишли даражадаги бюджетлари ҳисобидан молиялаштирилади.
8. 2-босқич ғолиблари тегишли касблар бўйича Агентлик томонидан юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда қўшимча ўқитилади.
9. 2-босқич ғолибларига «WorldSkills International» ташкилотининг «WorldSkills» халқаро чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқи берилади. Бунда жойлар чекланган тақдирда, Агентлик томонидан қўшимча саралаш ўтказилади.
10. «WorldSkills» халқаро чемпионати ғолиблари ва уларнинг устозларига мос равишда умумтаълим фанлари бўйича халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг устозларига белгиланган имтиёзлар қўлланилади.
11. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш, «WorldSkills» халқаро чемпионатига тайёргарлик кўриш ва унга иштирокчиларни юбориш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда давлат органлари ва ташкилотларига ўз маблағлари ҳисобидан қўшимча иштирокчиларни юборишга рухсат берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПҚ-316-сон қарорига
4-ИЛОВА
Касбий таълим тизимини 2026 — 2030 йилларда ривожлантириш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Ташкилий масалалар

Касбий таълим агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ва унинг ҳузурида ташкил этилган ташкилотларни етарли малака ва кўникмаларга эга ходимлар билан тўлдириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил декабрь

-

Агентлик

Агентлик фаолиятини ташкил этиш учун зарур шароитларга эга маъмурий бинони оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ажратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил ноябрь

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Агентликни зарур мебель, жиҳоз, компьютер ва бошқа воситалар билан таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил ноябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Агентлик

Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил январь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Агентлик тизими ташкилотларининг барча ходимлари, жумладан, техникумларнинг раҳбарлари ва бошқа ходимлари (педагоглари)ни босқичма-босқич аттестациядан ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил якунига қадар

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Агентлик

Агентлик учун 4 та хизмат автотранспорт воситаси, шу жумладан, 4 та шахсий бириктирилган ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасини белгиланган тартибда харид қилиш ҳамда автотранспорт воситаларини сақлаш учун лимит ажратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил ноябрь

Давлат бюджети маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Агентлик

Миллий техник малакани баҳолаш ва малака ошириш марказини Агентлик тизимига ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

-

Агентлик,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

II. Касбий таълим мазмунини яхшилаш ва сифатини ошириш

Касбий таълимни ривожлантириш институти (кейинги ўринларда — Институт) ҳузурида Халқаро малака ва касбий стандартлар кенгашини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил март

-

Агентлик,

Институт

Институт директорининг таълим мазмунини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси лавозимига касбий таълим соҳасида юқори малакага эга бўлган хорижий мутахассисни жалб қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил март

-

Агентлик,

Институт

Касбий стандартлар ва халқаро таълим дастурлари асосида касбий таълим дастурларини янгилаш.

Бунда 2026 йилда 60 та, 2027 йилда 150 та ва 2028 йилда қолган барча таълим дастурларини ишлаб чиқишни якунлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 — 2028 йиллар

Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Агентлик,

Институт

Маҳаллий ва хорижий меҳнат бозорларида касбларга бўлган эҳтиёжларни таҳлил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йилдан бошлаб ҳар йили

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Миграция агентлиги,

Агентлик

Касбий таълим дастурларини барча учун очиқ платформага жойлаштиришни йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йилдан бошлаб доимий

-

Агентлик,

Институт

Касбий таълим дастурларининг сифатини танлов асосида ўрганиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил май

-

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги

Техникумларда ўқув-амалий машғулотларни ўтказиш учун сарфланадиган хомашё ва ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш меъёрларини замон талабларига мослаштириш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил сентябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

III. Касбий таълим тизими ходимлари салоҳиятини ҳамда уларнинг иш ҳақи ва моддий рағбатлантириш тўловлари миқдорини ошириш

Техникум директори ва унинг ўринбосарларига менежерлик сертификати бериш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил июнь

-

Агентлик,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Техникумлар педагогларига чет тилида махсус фанларни ўқитганлик учун уларнинг лавозим маошига нисбатан B2 сертификати учун 50 фоиз, C1 сертификати учун 100 фоиз миқдорда ойлик устамалар белгилаш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил декабрь

Давлат бюджети маблағлари

Агентлик,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Техникумларнинг илмий даража ва унвонларга эга бўлган раҳбар, педагог ва бошқа ходимларига олий таълим ташкилотларининг мос ва турдош лавозимлари учун белгиланган тартибда иш ҳақи ва устамалар тўлашни йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил август

-

Агентлик,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Техникумлар педагоглари малакасини оширишда энг яхши натижа кўрсатган педагогларни хорижга юборишнинг шаффоф ва адолатли тизимини йўлга қўйиш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил апрель

Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Агентлик

Техникумларга 100 нафаргача хорижий «тил эгалари» бўлган мутахассисларни жалб этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ҳар ўқув йили

Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Агентлик

Техникумларнинг ишлаб чиқариш таълими усталарига касбий сертификат бериш тизимини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил август

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Агентлик

Академик лицей ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини қайта кўриб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил июль

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Касбий таълим тизимини ривожлантириш ва тубдан ислоҳ қилиш бўйича қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Давлат бюджетидан қўшимча талаб этиладиган маблағлар ҳисоб-китобини қайта кўриб чиқиш.

Бунда ишлаб чиқилган ҳисоб-китоблар асосида қўшимча талаб этиладиган маблағларни ажратиш бўйича Давлат бюджети параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича таклиф киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил давомида

Давлат бюджети маблағлари

Агентлик,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Техникумлар педагогларининг малакасини ошириш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил март

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Агентлик

IV. Ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини ошириш, дуал таълимни ривожлантириш ва битирувчиларни иш билан таъминлаш

Илғор касбий маҳорат техникуми жойлашган ҳудуд салоҳияти, драйвер соҳалари ва имкониятларидан келиб чиқиб, ҳар бир илғор касбий таълим техникумининг концепцияси, шу жумладан, фаолият йўналишлари, йўлга қўйиладиган ишлаб чиқариш усталарининг малака ошириш соҳалари, шунингдек, ривожлантириш босқичларини ишлаб чиқиш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил май

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Агентлик,

Касбий таълимни ривожлантириш ҳудудий тадбиркорлар кенгашлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Касбий маҳорат миллий танлови»ни ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил март

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Агентлик

Техникумларда бир нафар ишлаб чиқариш таълими устасига тўғри келадиган ўқувчилар сони бўйича ўрнатилган нормативни амалиётга қўллаш бўйича ўқув қўлланма ишлаб чиқиш, техникумлар раҳбарлари ва ходимлари учун кенг кўламда тушунтириш ишларини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025-2026 йиллар

-

Агентлик

2025 йилда «WorldSkills» халқаро чемпионатига иштирокчиларни юбориш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил декабрь

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Дуал таълим шаклида таҳсил олаётган ўқувчиларга стипендия тўлаш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил август

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Агентлик

Дуал таълим шаклида таҳсил олаётган ўқувчиларга стипендия тўлаш ҳамда амалиёт ўташ тизимини ташкил этиш учун махсус платформа ишлаб чиқиш.

Бунда ўқувчини корхона раҳбари томонидан баҳолаш имкониятини назарда тутиш.

Амалий чора-тадбирлар

Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси

Техникумларда дуал таълим шаклида таълим олаётган ўқувчилар, шунингдек, битирувчилар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга «Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги» платформасида рағбатлантирувчи баллар бериш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил март

-

Савдо-саноат палатаси,

Солиқ қўмитаси, Агентлик

Давлат техникумларига уларнинг комплекс давлат аккредитацияси натижаларига кўра аниқланган камчиликларини бартараф этиш учун, истисно тариқасида, 2 йилгача муддат бериш. Бунда ушбу давр мобайнида давлат аккредитациясидан ўтмаган тегишли таълим дастури бўйича ўқув фаолияти давом эттирилади.

Амалий чора-тадбирлар

2028 йилга қадар

-

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги,

Агентлик

Техникумларни миллий рейтинг натижалари асосида рағбатлантириш тизимини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил май

Давлат бюджети маблағлари

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги

Мактабгача ва мактаб таълим ташкилотларида «Атрофимиздаги касблар», «Касблар алифбоси», «Касблар олами», «Менинг келажакдаги касбим» дастурларини жорий этиш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил август

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Агентлик

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПҚ-316-сон қарорига
5-ИЛОВА
Касбий таълимни ривожлантириш институти ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шарт-шароитларига кўра олий таълим ва илмий ташкилотларнинг ходимларига тенглаштирилаётган лавозимлари
РЎЙХАТИ

1.

Директор

олий таълим ташкилоти ректори

2.

Директор ўринбосари

олий таълим ташкилоти проректори

3.

Таркибий бўлинма бошлиғи

олий таълим ташкилоти факультет декани

4.

Бош мутахассис

олий таълим ташкилоти катта ўқитувчиси

5.

Етакчи мутахассис

олий таълим ташкилоти ассистент ўқитувчиси

6.

Профессор-ўқитувчи, техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар

олий таълим ташкилотининг тегишли ходимлари

7.

Илмий ходим

Фанлар академияси тизимидаги илмий ташкилотнинг илмий ходими

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПҚ-316-сон қарорига
6-ИЛОВА
Касбий таълим моддий-техника таъминоти маркази фаолиятини ташкил этиш ва техникумларнинг моддий-техника базасини такомиллаштириш чора-тадбирлари
1. Техникумларнинг моддий-техника базаси, жумладан, лаборатория жиҳозлари ва асбоб-ускуналар ҳамда сарфланадиган хомашё (материал)лар билан таъминланганлик ҳолати Касбий таълим моддий-техника таъминоти маркази (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан ўрганилади.
2. Марказ томонидан ўрганиш натижалари асосида техникумларнинг моддий-техника базасини такомиллаштириш чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, Касбий таълим агентлигига киритилади.
3. Техникумлар учун жиҳоз, асбоб-ускуна ва бошқа моддий қимматликлар марказлашган ҳолда Марказ томонидан харид қилинади.
4. Марказ ходимларининг умумий чекланган штатлар сони 32 та штат бирлигидан иборат бўлади. Бунда 14 та штат бирлиги қўшимча равишда Давлат бюджети ҳисобидан ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПҚ-316-сон қарорига
7-ИЛОВА
2026 — 2030 йилларда техникумларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва ободонлаштириш
ДАСТУРИ

Т/р

Ҳудуд

Сони

шундан

Йиллар кесимида

2026 йилда

2027 йилда

2028 йилда

2029 йилда

2030 йилда

реконструкция

мукаммал таъмирлаш

реконструкция

мукаммал таъмирлаш

реконструкция

мукаммал таъмирлаш

реконструкция

мукаммал таъмирлаш

реконструкция

мукаммал таъмирлаш

реконструкция

мукаммал таъмирлаш

Жами

452

124

328

26

76

26

66

26

63

23

61

23

62

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

43

14

29

2

7

2

5

3

5

3

5

4

7

2.

Андижон вилояти

39

7

32

1

7

2

6

1

6

1

6

2

7

3.

Бухоро вилояти

30

11

19

2

5

2

3

2

3

2

3

3

5

4.

Жиззах вилояти

28

16

12

3

3

3

3

4

2

2

2

4

2

5.

Қашқадарё вилояти

44

13

31

2

7

2

6

3

6

3

6

3

6

6.

Навоий вилояти

19

3

16

1

4

1

4

1

3

3

2

7.

Наманган вилояти

31

9

22

2

5

2

5

2

4

2

4

1

4

8.

Самарқанд вилояти

32

9

23

2

5

2

5

2

5

2

4

1

4

9.

Сирдарё вилояти

22

11

11

3

3

3

2

2

2

2

2

1

2

10.

Сурхондарё вилояти

36

4

32

1

7

1

7

1

7

1

7

4

11.

Тошкент вилояти

50

7

43

2

9

2

9

1

9

1

8

1

8

12.

Фарғона вилояти

32

6

26

2

6

1

5

1

5

1

5

1

5

13.

Хоразм вилояти

35

9

26

2

6

2

5

2

5

2

5

1

5

14.

Тошкент шаҳри

11

5

6

1

2

1

1

1

1

1

1

1

1

Изоҳ. Техникумларни жиҳозлаш ишлари Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПҚ-316-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини мониторинг қилиш
РЕЖАСИ

Т/р

Индикатор (субиндикатор) номи

Ўлчов бирлиги

Жорий ҳолат

(йиллик)

Мақсадли кўрсаткичлар

Маълумот беришга масъул идоралар

2026 й.

2027 й.

2028 й.

2029 й.

2030 й.

I. Ташкилий масалалар

1.1

Илғор касбий маҳорат техникумлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш

та

-

7

7

-

-

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

1.2

Касбий таълим муассасаларини реконструкция қилиш

та

-

26

26

26

23

23

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

1.3

Касбий таълим муассасаларини капитал таъмирлаш

та

-

76

66

63

61

62

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

II. Амалиёт кўрсаткичлари

Касбий таълим мазмунини яхшилаш ва сифатини ошириш

2.1

Халқаро таълим дастурлари асосида касбий таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш

та

-

60

150

200

-

-

Касбий таълим агентлиги

2.1.1

Малака тоифасига ёки касбий сертификатга эга педагоглар улуши

фоиз

35,8

38,5

42,5

46,8

48,2

50

Касбий таълим агентлиги

2.1.2

Хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ дастурларида иштирок этган педагоглар улуши

нафар

100

300

400

520

630

650

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2.1.3

Кредит-модуль тизими жорий этилган касбий таълим ташкилотлари улуши

фоиз

40

50

60

70

80

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Касбий таълим тизими ходимлари салоҳиятини ошириш

2.2

Раҳбар ходимлар малакасини ошириш

нафар

250

690

785

917

-

-

Касбий таълим агентлиги

2.2.1

Педагог ходимлар малакасини ошириш

нафар

2 500

9 200

11 350

11 882

-

-

Касбий таълим агентлиги

2.2.2

Малака ошириш жараёнида энг яхши натижа кўрсатган педагог ходимларнинг малакасини ошириш учун хорижга юбориш

нафар

-

150

150

150

150

150

Касбий таълим агентлиги

2.2.3

Касбий таълим муассасаларига хорижий «тил эгалари» бўлган мутахассисларни жалб этиш

нафар

-

100

100

100

100

100

Касбий таълим агентлиги

Ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини ошириш ва дуал таълимни ривожлантириш

2.3

Касбий таълим тизимида дуал таълим улуши

фоиз

8

20

25

30

35

40

Касбий таълим агентлиги

2.3.1

Касбий таълим муассасалари, иш берувчилар, вазирлик ва идораларнинг мутахассисларини дуал таълим ривожланган давлатларга стажировкага юбориш

нафар

-

20

25

35

40

50

Касбий таълим агентлиги

2.3.2

Дуал таълим шаклида таҳсил олаётган ўқувчиларга стипендия тўлаш бўйича махсус платформани ишга тушириш

-

-

жорий этиш

-

-

-

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

III. Натижадорлик кўрсаткичлари

3.1

9-синф битирувчиларини касбий таълим билан қамраб олиш

фоиз

29

34

38

43

47

50

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

3.2

Касбий таълим ташкилотларида халқаро ва қўшма таълим дастурларини жорий қилиш

та

40

80

100

150

200

250

Касбий таълим агентлиги

3.3

Халқаро ва қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш

нафар

4 000

8 000

10 000

15 000

20 000

25 000

Касбий таълим агентлиги,

маҳаллий ҳокимликлар

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2025 й., 07/25/316/0986-сон; 29.12.2025 й., 07/25/390/1228-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)