1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдолари орқали реализация қилиш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдолари орқали реализация қилишни самарали йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.02.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат ва бошқарув. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.04.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш. Фойдаланиш турлари / 11.04.04.05 Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш]
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 25 мартдаги 133-сон қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.04.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш. Фойдаланиш турлари / 11.04.04.05 Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш]
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдоларга чиқаришнинг бошланғич нархларини қайта тасдиқлаш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.03 Рухсат бериш тартиб-таомиллари (шунингдек, 09.01.05.03га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномани «биринчи келган биринчи олади» тамойилига асосан расмийлаштирганда, электрон онлайн-аукцион савдоларга чиқаришнинг бошланғич нархлари миқдорида тўловни ундириш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.08.00.00 Асиллик даражаси ишлари. Қимматбаҳо металлар ва тошлар]
қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқаришнинг бошланғич нархини ҳар бир гектарига базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 бараваридан 100 бараваригача ошириш.
2. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.03 Рухсат бериш тартиб-таомиллари (шунингдек, 09.01.05.03га қаранг);
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.04.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш. Фойдаланиш турлари / 11.04.04.05 Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш]
2026 йил 1 октябрга қадар қазиб олиш фаолияти учун ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг бошланғич нархини аниқлашда фойдали қазилмалар захиралари баҳосини ҳисоблаш тартиби тасдиқланишини;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
2027 йил 1 мартга қадар кон ва истиқболли майдонларни ўзлаштириш ишларини жадаллаштириш учун республикадаги ер қаъри участкалари кадастр квадратларига оид маълумотлар «Геомониторинг» ахборот тизимига жойлаштирилишини таъминласин.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 30 июль,
421-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июлдаги 421-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 25 мартдаги 133-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига мувофиқ. Бунда ушбу қарор ва фармойишларга асосан Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар расмийлаштирилганда, талабгор томонидан савдога чиқаришнинг бошланғич нархи миқдорида маблағлар тўланади ҳамда мазкур маблағлар «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибига мувофиқ тақсимланади»;
а) 25-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Бундай ҳолларда аукционга қўйилган норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаси бўйича «биринчи келган биринчи олади» тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш ташаббус қилинганда, у Кон-геология вазирлигининг қарорига асосан аукциондан чиқарилиши мумкин. Бунда ушбу аризаларга асосан рухсатнома расмийлаштирилганда ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога қўйишнинг бошланғич нархи миқдоридаги тўловни амалга оширади. Ушбу маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори бўйича тақсимланади»;
учинчи хатбошидаги «базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш икки баравари» сўзлари «қазиб олинадиган ҳажмининг баҳосига нисбатан 0,3 фоиз» сўзлари билан алмаштирилсин;