1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.04.00.00 Меҳнат стажи / 06.04.03.00 Махсус меҳнат стажи;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.02.00 Ёшга доир пенсия]
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ИМТИЁЗЛИ ШАРТЛАРДА ПЕНСИЯГА ЧИҚИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАР, МУАССАСАЛАР, ИШЛАР, КАСБЛАР, ЛАВОЗИМЛАР ВА КЎРСАТКИЧЛАРНИНГ РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 октябрдаги 637-сонли «Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини ҳамда ушбу рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинижорий этиш тартиби ҳақида» 1993 йил 3 сентябрдаги қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда ёшидан қатъи назар, пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар ва лавозимларнинг 1-рўйхати*;
талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 10 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 2- рўйхати*;
талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 3-рўйхати*.
Қаранг: «Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома (рўйхат рақами 2337, 12.03.2012 й.).
2. Белгилаб қўйилсинки:
2-рўйхатнинг 1-қисми ва 3-рўйхатнинг 1-қисми иш ўрнини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказишни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда татбиқ этилади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
мулкчилик шакллари ва қайси идорага қарашлиликларидан қатъи назар, корхоналарда имтиёзли пенсия таъминоти бўйича рўйхатларнинг тўғри қўлланилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги амалга оширадилар.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ёши бўйича имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар Рўйхатини татбиқ қилиш тартиби тўғрисида тушунтиришлар бериш, шунингдек, келишган ҳолда ушбу Рўйхатга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг буюртманомаси бўйича 1994 йилнинг 1 июнигача имтиёзли пенсия таъминоти ҳақидаги норматив ҳужжатлар тўпламининг нашр этилишини таъминласин.Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўпламнинг нашр қилиниши учун керакли маблағларни излаб топсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 20-модда)
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар, фан ва маданият бўлими зиммасига юклансин.