toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 31.01.2008
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ВА ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 2004 ЙИЛ 13 ЯНВАРДАГИ «САМАРҚАНД ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТЛАРИНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТОВАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИ ТОМОНИДАН ЯГОНА ЕР СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ 11, 2004-10-СОНЛИ ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 8 февралда 1324-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги 610-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 52-сон, 87 модда) мувофиқ қарор қиламиз:
1 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2004 йил 13 январдаги «Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида вақтинчалик низомини тасдиқлаш тўғрисида»ги 11, 2004-10-сонли қарорига (2004 йил 15 март, рўйхат рақами 1324 — Ўзбекистон Республикасининг Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 11-сон, 132-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 17 январь,
6-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 17 январь,
2005-5-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 53-модда)