қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиқиб ТОВАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИ ТОМОНИДАН ЯГОНА ЕР СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(Қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитасининг 2005 йил 17 январдаги 6, 2005-5-сон қарори таҳририда (рўйхат № 1324-1, 08.02.2005 й.) — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 53-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 15 мартда 1324-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги 567-сон қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан қарор қиламиз:
1. Илова* қилинаётган Қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиқиб қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқлансин.