1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.02 Қўшимча фойдаланиш (пичан ўриш, мол боқиш, асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ёввойи ўсимликлар ва техник хом ашё, доривор хом ашёларини тайёрлаш, йиғиш ва озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ўсимликларни тайёрлаш]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.01 Ўсимликшунослик;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.02 Қўшимча фойдаланиш (пичан ўриш, мол боқиш, асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ёввойи ўсимликлар ва техник хом ашё, доривор хом ашёларини тайёрлаш, йиғиш ва озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ўсимликларни тайёрлаш]
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Фойдаланиш тақиқланган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.07.00 Электрон тижорат. Электрон рақамли имзо (шунингдек, 12.03.02.02, 12.03.02.03ларга қаранг);
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.05.00 Ноёб, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимликлар ва ҳайвонлар. Қизил китоб]
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлашга ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ҳуқуқи тасдиқланган квоталар доирасида «E-auksion» электрон савдо платформасида ўтказиладиган электрон онлайн-аукцион савдолари орқали берилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё]
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлашга ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома электрон онлайн-аукцион савдолари натижалари бўйича аукцион ғолибларига уларнинг мурожаатисиз «проактив» тарзда расмийлаштириб берилади ҳамда бир йил давомида амал қилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 2026 йил 1 июндан бошлаб:
қизилмия ўсимлиги популяциясини қайта тиклаш ҳамда унинг муҳофазасини таъминлаш чораларини кўрсин;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.06 Ўрмон хўжалиги]
қизилмия ўсимлигининг давлат ўрмон хўжаликлари ҳудудларидаги табиий ареалларини, захирасини ҳамда фойдаланиш мумкин бўлган миқдорини аниқласин;
қизилмия ўсимлиги генофондини сақлаш ва уни кўпайтириш мақсадида табиий ареалларидаги захираси етарли бўлган ўрмон хўжаликлари ҳудудларида камида 2 гектардан оналик плантацияларини ташкил этсин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.01 Ўсимликшунослик]
қизилмия ўсимлигининг уруғлик материалларини етиштириш, тайёрлаш, кўпайтириш ҳамда хомашёсини қайта ишлаш бўйича илмий тадқиқот ишларини амалга оширсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга3-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси икки ой муддатда:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.02 Қўшимча фойдаланиш (пичан ўриш, мол боқиш, асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ёввойи ўсимликлар ва техник хом ашё, доривор хом ашёларини тайёрлаш, йиғиш ва озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ўсимликларни тайёрлаш]
Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлашга ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдолари орқали беришни йўлга қўйсин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчиликка тушунтирилишини таъминласин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 15 май,
245-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 245-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.02 Қўшимча фойдаланиш (пичан ўриш, мол боқиш, асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ёввойи ўсимликлар ва техник хом ашё, доривор хом ашёларини тайёрлаш, йиғиш ва озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ўсимликларни тайёрлаш]
1. Ушбу Низом ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом питомниклар, плантациялар, томорқа, хусусий боғлар ва дала ҳовлиларда етиштирилган ўсимликларга нисбатан татбиқ этилмайди.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.07.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўрмонлар ва ўсимлик дунёсини жонлантириш. Ўрмонлар яратиш, ўрмонлар маҳсулдорлигини ошириш]
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар — маданийлаштирилмаган дарахтлар, буталар, ўтсимонлар, қирққулоқсимонлар, йўсинсимонлар, сув ўтлари, лишайниклар ва замбуруғлар;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.23.00 Тиббий саноат. Микробиология саноати. Фармацевтика]
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор хомашёси — маданийлаштирилмаган ва табиий муҳитда ўсадиган ёвввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг тиббиётда ва фармацевтикада дори-дармон тайёрлаш, шунингдек, биологик актив моддалар, эфир ёғларини олиш учун ишлатиладиган қисмлари (илдизи, барги, гули, меваси, пўстлоғи, елими, суви);
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник хомашёси — маданийлаштирилмаган ва табиий муҳитда ўсадиган ёвввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг саноатда эфир ёғи, ошловчи, бўёқ моддалари, техник толаларни олиш учун ишлатиладиган қисмлари (илдизи, барги, гули, меваси, пўстлоғи, елими, суви);
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.02 Қўшимча фойдаланиш (пичан ўриш, мол боқиш, асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ёввойи ўсимликлар ва техник хом ашё, доривор хом ашёларини тайёрлаш, йиғиш ва озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ўсимликларни тайёрлаш]
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланишнинг йиллик квотаси — ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни махсус фойдаланиш тартибида йиғиш ва тайёрлашнинг Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси) томонидан тасдиқланган йиллик миқдори;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
оператор — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги электрон савдо платформасида аукционларни ташкил этадиган ва ўтказадиган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти;
ўсимлик дунёси — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида табиий муҳитда ўсадиган ёки сунъий яратилган шароитларда етиштириладиган барча турдаги ёввойи ўсимликлар мажмуи;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
«E-auksion» электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда — электрон савдо платформаси) — электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, истаги бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг бундай аукцион ва танловлар жараёнига кириш ҳамда уларда қатнашиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими.
4. Жисмоний ва юридик шахслар ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар объектларининг фойдаланувчилари бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.02 Қўшимча фойдаланиш (пичан ўриш, мол боқиш, асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ёввойи ўсимликлар ва техник хом ашё, доривор хом ашёларини тайёрлаш, йиғиш ва озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ўсимликларни тайёрлаш]
5. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар объектларининг фойдаланувчилари томонидан ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни умумий ҳамда махсус фойдаланиш тартибида йиғишга ва тайёрлашга йўл қўйилади.
6. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни жисмоний шахслар томонидан бепул, ҳаётий зарур эҳтиёжларни қаноатлантириш учун чекланган ҳажмларда йиғиш ва тайёрлашга умумий фойдаланиш тартибида йўл қўйилади.
Ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш нормалари ва тартиби Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармалари билан келишилган ҳолда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан белгиланади.
7. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни уларнинг фойдаланувчилари томонидан йиғиш ва тайёрлашга ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома (кейинги ўринларда — рухсатнома) асосида ҳақ эвазига йўл қўйилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.02 Қўшимча фойдаланиш (пичан ўриш, мол боқиш, асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ёввойи ўсимликлар ва техник хом ашё, доривор хом ашёларини тайёрлаш, йиғиш ва озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ўсимликларни тайёрлаш]
8. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёси, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлашга ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида рухсатнома берилади.
2-боб. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланишнинг йиллик квотасини шакллантириш тартиби
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.02 Қўшимча фойдаланиш (пичан ўриш, мол боқиш, асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ёввойи ўсимликлар ва техник хом ашё, доривор хом ашёларини тайёрлаш, йиғиш ва озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ўсимликларни тайёрлаш]
9. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни махсус фойдаланиш тартибида йиғиш ва тайёрлашнинг захирасини аниқлайди. Бунда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ўсадиган ер участкаларининг умумий майдони 0,1 гектардан ҳамда ўт қопламаси 10 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.
10. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳар йили 15 апрелга қадар туман (шаҳар) кесимида ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни махсус фойдаланиш тартибида йиғиш ва тайёрлашнинг захираси тўғрисидаги хулосани (кейинги ўринларда — хулоса) Экология қўмитасига тақдим этади.
11. Экология қўмитаси хулосани бир ҳафта муддатда кўриб чиқиб, келишиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига юборади.
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари хулоса юзасидан уч кун муддатда Экология қўмитасига таклифлар киритади.
13. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланишнинг йиллик квотаси ҳар йили 10 майга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг таклифлари асосида Экология қўмитаси раисининг буйруғи билан тасдиқланади.
3-боб. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдолари орқали бериш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
14. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланиш ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион савдолари орқали берилади, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар бундан мустасно.
15. Экология қўмитаси ҳар йили 20 майга қадар ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланишнинг йиллик квотаси доирасида ҳудудлар кесимида ўсимликларнинг турлари ва ҳажмлари бўйича лотларни шакллантиради ҳамда электрон савдо платформасига жойлаштириш учун операторга ушбу Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ электрон буюртмани тақдим этади.
16. Лотларда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш ҳудуди;
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар тури ва ўсимлик қисми;
йиғиладиган ва тайёрланадиган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ҳажми;
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланиш ҳуқуқини савдога қўйишнинг бошланғич нархи;
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш муддати;
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш учун рухсат беришга оид талаблар ва шартлар.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
17. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдосига қўйишнинг бошланғич нархлари ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ белгиланади.
18. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланиш ҳуқуқини бериш бўйича электрон онлайн-аукцион савдолари Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
19. Аукцион ғолиби ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланиш ҳуқуқининг қийматини тўлиқ тўлагандан кейин бир иш куни ичида аукцион натижалари бўйича оператор томонидан баённома расмийлаштирилади ҳамда аукцион ғолиби ва Экология қўмитасининг электрон савдо платформасидаги шахсий кабинетларига электрон шаклда юборилади.
Бунда ушбу аукцион объекти бўйича аввал тўланган закалат пули аукцион объектининг 100 фоиз қийматига қўшиб ҳисобланади.
20. Аукцион натижалари бўйича баённома аукцион ғолибига рухсатномани расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
21. Экология қўмитаси аукцион натижалари бўйича баённомани олган кундан бошлаб бир иш куни ичида рухсатномани расмийлаштиради ҳамда аукцион ғолибининг электрон савдо платформасидаги шахсий кабинетига юборади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
Бунда аукцион ғолибидан рухсатнома берилгани учун йиғим ундирилмайди.
22. Экология қўмитаси аукцион ғолиби ва расмийлаштирилган рухсатнома ҳақида маълумотларни ўзининг ҳудудий бошқармаларига тақдим этади.
23. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланиш ҳуқуқини аукцион орқали беришдан келиб тушган маблағлар оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда Экология жамғармасига йўналтирилади.
24. Экология жамғармасига келиб тушган маблағлар қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:
ўсимлик дунёсидан оқилона фойдаланиш, уни муҳофаза қилиш, тиклаш ва такрор кўпайтириш;
ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш ҳамда ўсимлик дунёси мониторингини амалга ошириш;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш.
26. Рухсатнома берилган кундан бошлаб бир йил давомида амал қилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
27. Аукцион ғолиби рухсатномадан қисман фойдаланган ёки фойдаланмаганидан қатъи назар, ушбу рухсатнома билан боғлиқ бўлган барча харажатлар қайтарилмайди.
4-боб. Қизил китобга киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.05.00 Ноёб, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимликлар ва ҳайвонлар. Қизил китоб;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
28. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, шунингдек, уларни озиқ-овқат мақсадлари учун йиғиш ва тайёрлаш ушбу турдаги ўсимликларни сақлаш, муҳофаза қилиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида табиий муҳитдан ажратиб олган ҳолда ҳақ эвазига фойдаланиш мумкин.
29. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланишнинг йиллик квотаси ушбу Низомнинг 2-бобида белгиланган тартибда тасдиқланади ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда Экология қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга мувофиқ рухсатнома берилади.
30. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг айрим турлари ва уларнинг қисмларини табиий муҳитдан ажратиб олган ҳолда фойдаланиш учун рухсатнома бериш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси ҳамда Экология қўмитасининг таклифи асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан муайян муддатга чекланиши мумкин.
5-боб. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни сақлаб қолиш ва қайта тиклаш шартлари
31. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар объектларининг фойдаланувчилари ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш ишлари амалга оширилган ҳудудларда уларнинг ўсиш жойларини сақлаб қолиш учун биотехник ҳамда қайта тиклаш тадбирларини амалга ошириши, шу жумладан, фойдаланиш жараёни натижасида бузилган ўсимлик ва тупроқ қопламини рекультивация қилиши, ёнғин ва техника хавфсизлиги ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этишлари шарт.
32. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар объектларининг фойдаланувчилари Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаларининг сўровига мувофиқ ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш ҳажмлари ва турлари тўғрисида ҳисобот йили якуни бўйича маълумот тақдим этади.
6-боб. Якунловчи қоида
33. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ҳамда тайёрлашга ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномани бериш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Фанлар академияси
Туман (шаҳар) кесимида ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни махсус фойдаланиш тартибида йиғиш ва тайёрлашнинг захираси тўғрисидаги хулосани (кейинги ўринларда — хулоса) Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси) тақдим этади.
Ҳар йили 15 апрелга қадар
2-босқич
Экология қўмитаси
Хулосани кўриб чиқиб, келишиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига юборади.
Бир ҳафта муддатда
3-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
1. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланишнинг йиллик квотасини буйруқ билан тасдиқлайди.
Ҳар йили 10 майга қадар
2. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланишнинг йиллик квотаси доирасида ҳудудлар кесимида ўсимликларнинг турлари ва ҳажмлари бўйича лотларни шакллантиради ҳамда «E-auksion» электрон савдо платформасига жойлаштириш учун Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖга электрон буюртмани тақдим этади.
Ҳар йили 20 майга қадар
5-босқич
«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» АЖ
Аукцион савдосини ташкил этади, аукцион ғолиби ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланиш ҳуқуқи қийматини тўлиқ тўлагандан кейин аукцион натижалари бўйича баённомани расмийлаштиради ҳамда аукцион ғолиби ва Экология қўмитасининг «E-auksion» электрон савдо платформасидаги шахсий кабинетларига электрон шаклда юборади.
Бир иш куни ичида
6-босқич
Экология қўмитаси
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномани расмийлаштиради ҳамда аукцион ғолибининг «E-auksion» электрон савдо платформасидаги шахсий кабинетига юборади.
Аукцион натижалари бўйича баённомани олган кундан бошлаб бир иш куни ичида
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдолари орқали бериш бўйича
ЭЛЕКТРОН БУЮРТМА
20___ йил «____» ____________да ________ Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» АЖ ўртасида тузилган ____-сон шартномага мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раисининг 20___ йил «_____» ____________ даги буйруғига биноан ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдолари орқали бериш учун ушбу буюртмани тақдим этади:
1) рухсатнома рақами ___________________;
2) ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш жойи ____________________________________________________________________;
3) йиғиладиган ва тайёрланадиган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ҳажми______________________________________________________________;
4) ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланиш ҳуқуқини савдога қўйишнинг бошланғич нархи (сўмда) _____________________________;
5) ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш муддати _____;
6) ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланиш ҳуқуқини беришдан тушган маблағлар ўтказилиши мумкин бўлган банк реквизитлари:
банк номи _______, банк МФО _______, банк ҳисобварағи ______________;
7) Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг манзили ва боғланиш учун маълумотлари (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқалар).
Буюртма 20 ___ йил «____» _______________ да тақдим этилди.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдосига қўйишнинг
БОШЛАНҒИЧ НАРХЛАРИ
Фойдаланиш объектлари
Базавий ҳисоблаш миқдорига коэффициентларда
Қизил китобга киритилмаган ўсимликлар турлари, доривор ва озиқабоп ўсимликларнинг ёввойи турлари (қуруқ оғирлиги 1 кг) ҳамда тайёрлаш учун мўлжалланган ўсимликлар техник хомашёси (ўрганиш вақтида пиёзбошчадан ташқари, елим, шарбат, маймунжон меваси, малина, қорағат, чаканда, замбуруғ — ҳисоб хом ҳолда амалга оширилади)
Дўлана (гули, меваси), қора андиз, кийик ўт, илонпечак, каданопсис, икки уяли қичитқи ўт, лимон ўт, йирик япроқли алқор, Осиё ялпизи, очамбити, минг япроқли тоғ дасторбоши, катта баргизуб, дала қирқбўғини, доривор маврак, тиканли ковул, афсонак, Максимович равочи, наъматакнинг барча турлари, Анзура пиёзи
0,005
Арча (меваси), оддий исириқ, сув қалампири, қуш торон, майда гулли жамбил (тоғ райҳони), дағал қизилпойча, оқ қалдирмоқ, эрманнинг барча турлари, оддий минг япроқ, чебрец, уч бўғимли иттиканак, Туркистон арслон қуйруғи, оддий қамиш (м3), шўравор цистанхе ва ўсимликларнинг бошқа турлари ҳамда уларнинг қисмлари
0,004
Ўсимлик шарбати (елим) ва коврак барча турларининг (Қизил китобга киритилган турлар бундан мустасно) илдизи, уруғлигини олиш учун 1 кг хомашё миқдори — шу мақомдаги ўсимлик қийматининг 5 баравари миқдорида
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 245-сон қарорига 2-ИЛОВА
Фойдаланиш тақиқланган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг
Tulipa kaufmanniana Regel subsp tschimganica (Botschantz) Tojibaev
88.
Королков лоласи
Тюльпан Королькова
Tulipa korolkowii Regel
89.
Сертук лола, Сурхон лоласи
Тюльпан шерстистый
Tulipa lanata Regel
90.
Леман лоласи, Жовқосин лола
Тюльпан Лемана
Tulipa lehmanniana Merckl ex Bunge
91.
Михел лоласи, дилбанд лола
Тюльпан Михели
Tulipa micheliana Th.M.Hoog
92.
Оқ лола, Орития лола, оритиясимон лола
Тюльпан оритиевидный
Tulipa orithyioides Vved
93.
Шарипов лоласи, гулбарра
Тюльпан Шарипова
Tulipa scharipovii Tojibaev
94.
Туберген лоласи
Тюльпан Тубергена
Tulipa tubergeniana Т.М.Hoog
95.
Ўзбекистон лоласи
Тюльпан Узбекистанский
Tulipa uzbekistanica Botschantz & Scharipov
96.
Введенский лоласи
Тюльпан Введенского
Tulipa vvedenskyi Botschantz.
97.
Холмон исирғагули, Эдуард петилиуми
Рябчик Эдуарда
Fritillaria eduardii Regel
98.
Олатоғ зафарони
Шафран алатавский
Crocus alatavicus Regel & Sem
99.
Ипполит гулсафсари
Ирис солелюбивый
Iris hippolyti (Vved) Kamelin ex Takht
100.
Антиқа гулсафсар
Ирис великолепный
Iris magnifica (Vved) F.O.Khass & Rakhimova
101.
Орхидеянамо гулсафсар
Ирис орхидный
Iris orchioides Carrière
102.
Светлана гулсафсари
Ирис Светланы
Iris svetlanae (Vvel ex Tscherneva) F.O.Khass
103.
Винклер гулсафсари
Ирис Винклера
Iris winklerii Regel
104.
Виктор гулсафсари
Ирис Виктора
Iris victoris F.O.Khass, Khuzhan & Rakhimova
105.
Италия гладиолуси, екма илонгул
Шпажник итальянский
Gladiolus italicus Mill
106.
Афлотун пиёзи
Лук афлатунский
Allium aflatunense B.Fedtsch
107.
Олой пиёзи
Лук алайский
Allium alaicum Vved
108.
Бакхоуз пиёзи
Лук Бакхауза
Allium backhousianum Regel
109.
Бочанцов пиёзи
Лук Бочанцева
Allium botschantzevii Kamelin
110.
Пуштигулли пиёз
Лук розовоцветный
Allium rhodanthum Vved
111.
Йирик пиёз
Лук гигантский
Allium giganteum Regel
112.
Исоқул пиёзи
Лук Исакула
Allium isakulii R.M. Fritsch & F.O. Khass
113.
Катта пиёз
Лук крупный
Allium majus Vved
114.
Аралаш пиёз
Лук смешанный
Allium praemixtum Vved
115.
Писком пиёзи
Лук пскемский
Allium pskemense B. Fedtsch
116.
Анзур пиёз
Лук стебельчатый
Allium stipitatum Regel
117.
Фишер штернбергияси
Штернбергия Фишера
Sternbergia fischeriana (Herb.) M. Roem
118.
Сариқ штернбергия
Штернбергия желтая
Sternbergia lutea (L) Spreng
119.
Эчисон ширачи
Эремурус Эчисона
Eremurus aitchisonii Baker
120.
Алберт ширачи
Эремурус Альберта
Eremurus alberti Regel
121.
Бойсун ширачи
Эремурус байсунский
Eremurus baissunensis O. Fedtsch
122.
Яшилгулли ширач
Эремурус зеленоцветный
Eremurus chloranthus Popov
123.
Ия ширачи, бештомир ширач
Эремурус Ии
Eremurus iae Vved
124.
Королков ширачи
Эремурус Королькова
Eremurus korolkowii Regel
125.
Коровин ширачи
Эремурус Коровина
Eremurus korovinii B. Fedtsch
126.
Оқгулли ширач
Эремурус молочноцветковый
Eremurus lactiflorus O. Fedtsch
127.
Сариқ ширач
Эремурус желтый
Eremurus luteus Baker
128.
Нурота ширачи
Эремурус нуратавский
Eremurus nuratavicus A.P. Khohkr
129.
Момик ширач
Эремурус пушистый
Eremurus pubescens Vved
130.
Нор ширач
Эремурус мощный
Eremurus robustus (Regel) Regel
131.
Суворов ширачи
Эремурус Суворова
Eremurus suworowii Regel
132.
Мартиус қиличўти
Меч-трава Мартиуса
Cladium martii (Roem & Schult) K. Richt
133.
Оқтоғ чалови
Ковыль актавский
Stipa aktauensis Roshev
134.
Гнездилло чалови
Ковыль Гнездилло
Stipa gnezdilloi Pazij
135.
Қоратоғ чалови
Ковыль каратавский
Stipa karataviensis Roshev
Изоҳ. Ушбу Рўйхат питомниклар ва плантацияларда етиштирилган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 245-сон қарорига 3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга киритилаётган ўзгартириш
1. Ўсимлик дунёси объектларидан тасдиқланган квоталар доирасида махсус фойдаланилади.
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлашга квоталар ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан тасдиқланади.
2. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлашга ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ҳуқуқи тасдиқланган квоталар доирасида электрон онлайн-аукцион савдолари орқали берилади.
Бунда:
аукцион натижалари бўйича баённома аукцион ғолибига рухсатномани расмийлаштириш учун асос ҳисобланади;
мазкур паспортнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этиш аукцион ғолибидан талаб этилмайди;
мазкур паспортнинг 6 ва 7-бандларида назарда тутилган йиғимлар аукцион ғолибидан ундирилмайди.
3. Питомниклар ва плантацияларда етиштирилган ўсимликларни йиғиш (тайёрлаш) учун рухсатномани олиш талаб этилмайди.
».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2026 й., 09/26/245/0491-сон)