1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.13.00 Қазилма хом ашёларни қазиб олиш саноати;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН ОЛТИН ҚАЗИБ ОЛИШ ВА ОЛМОСГА ИШЛОВ БЕРИШ КОРХОНАЛАРИ («ЎЗОЛМОСОЛТИН») УЮШМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 1994 ЙИЛ 19 МАРТДАГИ 150-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 апрелдаги 145-сонли «Республика олтин қазиб олиш саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитаси таркибидаги «Фонон» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг фаолияти масалалари тўғрисида» 1997 йил 24 декабрдаги 566-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон олтин қазиб олиш ва олмосга ишлов бериш корхоналари («Ўзолмосолтин») уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 19 мартдаги 150-сон қарорига ўзгартиришлар киритилсин:
«Ўзолмосолтин» уюшмаси ижро этувчи аппаратининг 2-иловага мувофиқ тузилмаси ва ходимлари сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 42 нафар, шу жумладан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган уюшма раиси ҳамда унинг икки нафар ўринбосари бўлишига розилик берилсин»;
б) қарорга 1 ва 2-иловалар Янги таҳририда баён қилинсин (илова қилинади).
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 20 апрель,
165-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 мартдаги 150-сон қарорига 1-ИЛОВА (Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 20 апрелдаги 165-сон қарори таҳририда)
«Ўзолмосолтин» уюшмасига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар