1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.07.00 Консуллик вазифалари (паспорт-виза ишлари, консуллик легализацияси) ва йиғимлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқаролик. Аҳоли. Паспорт тизими]
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А. КОМИЛОВ «ТАСДИҚЛАЙМАН» 15.04.1999 й.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги З. АЛМАТОВ «КЕЛИШИЛГАН» 15.04.1999 й.
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига паспортларни бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисида
Йўриқнома
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 11 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 726]
LexUZ шарҳи
Мазкур йўриқнома Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг 2020 йил 28 февралдаги 49-сонли «Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига паспортларни бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 726-2, 16.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сонли «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 27 декабрдаги 624-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларига паспортлар, хорижий шахсларга, фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш гувоҳномалари ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари бериш ҳамда алмаштиришни ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ва уни эгасининг шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
2. Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга етган барча фуқаролари Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортига эга бўлишлари шарт.
3. Ўзбекистон Республикасининг хорижда истиқомат қиладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини қўлга киритган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан берилади.
4. Ўзбекистон Республикаси фуқаросини паспорти Ўзбекистон Республикаси учун ягона намунада ўзбек, рус ва инглиз тилларида, Қорақалпоғистон Республикаси учун эса қорақалпоқ, ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланади ва 32 саҳифага эга бўлади.
II. ПАСПОРТДАГИ ЁЗУВЛАР. ПАСПОРТНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ
6. Паспортга фуқаронинг миллати тўғрисидаги ёзув унинг ота-онаси миллатига қараб киритилади. Агар фуқаронинг ота-онаси турли миллатга мансуб бўлса, биринчи марта паспорт берилаётганда паспорт олувчининг истагига кўра отаси ёки онасининг миллати ёзилади. Кейинчалик миллат тўғрисидаги ёзув фуқаронинг ёзма аризасига мувофиқ отаси ёки онасининг миллатига алмаштирилиши мумкин, аммо фақат бир марта ўзгартирилади.
7. Паспортда унинг эгасининг имзоси, паспорт берган масъул шахс имзоси бўлиши, шунингдек паспорт берилган вақт ва амал қилиш муддати кўрсатилиши лозим.
паспорт эгасининг яшайдиган ва доимий қайд этилган жойи ҳақидаги;
вақтинча қайд этилгани тўғрисидаги;
хорижий давлатларга кириш учун визалар ҳақидаги маълумотлар ёзилади.
9. Фуқароларнинг розилиги билан уларнинг паспортига паспорт эгаларининг қони гуруҳи ва резуси тўғрисидаги белгилар қўйилади. Фуқаронинг паспортига Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низомда кўзда тутилмаган ёзувларни киритиш тақиқланади.
10. 16 ёшга тўлган шахсга паспорт берилади ва у 25 ёшга тўлгунига қадар ҳақиқий ҳисобланади.
Фуқаролар 25 ёшга ва 45 ёшга тўлганда уларга янги паспорт берилади, унга олдинги паспортдаги маълумотларнинг янги паспорт бериш вақтида ҳақиқий бўлганларининг ҳаммаси киритилади.
Паспорт хорижда унда кўрсатилган муддатда ҳақиқий ҳисобланади.
III. ПАСПОРТ БЕРИШ ВА УНИ АЛМАШТИРИШ ТАРТИБИ
11. Хорижда доимий истиқомат қиладиган ёки Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилган фуқароларга паспорт бериш ва алмаштириш Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхоналари ёхуд консуллик муассасалари томонидан амалга оширилади.
Хорижда доимий истиқомат қиладиган ёки Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилган фуқаро паспорт олишда илгари олган паспортини Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхоналари ёхуд консуллик муассасаларига қайтариши шарт.
Бекор қилинган паспортлар кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига топширилиши учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига юборилади.
12. Паспорт олиш учун фуқаро Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига қуйидагиларни тақдим этади:
туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (паспортни биринчи марта олиш чоғида);
35х45 миллиметр катталикдаги иккита оқ-қора ёки рангли фотосурат;
зарурат бўлса, шахсини ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.
13. Дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг мансабдор шахси олинган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва паспорт бериш ёки алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаментига юборади.
Паспорт Ўзбекистон Республикаси ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаментининг паспорт бўлимида «Дилетта — 230 i» паспортни босиш машинкасида тўлдирилади.
Паспорт бланкалари қатъий ҳисобда турадиган бланкалар ҳисобланади.
Уларни ҳисобини юритилиши, сақланиши ва берилиши учун Ўзбекистон Республикаси ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаментининг паспорт бўлими мудири жавобгар бўлади.
14. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг мансабдор шахси фуқарога паспортни беришда бир пайтнинг ўзида Келувчи паспортларни ҳисобини юритиш ва уларни фуқароларга бериш Китоби бўйича паспортни чиқимга чиқаради (2-шакл).
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини олган барча шахслар тўғрисида маълумотлар компьютерга киритилади ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига юборилади.
15. Паспортни амал қилиш муддати тугашидан бир ой аввал фуқаро паспортни ва ёшига мос келадиган 35х45 миллиметр катталикдаги иккита оқ-қора ёки рангли фотосуратларни тақдим этиши шарт.
16. Қуйидаги ҳолларда паспорт алмаштирилади:
паспортнинг амал қилиш муддати тугаганда;
фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганида;
миллатини, туғилган йилини ўзгартирганда;
ёзувлардаги чалкашлик аниқланганда;
виза ва алоҳида белгилар учун мўлжалланган варақлар тўлганда;
фойдаланишга яроқсиз ҳолга келганда.
17. Паспортни алмаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
35х45 миллиметр катталикдаги иккита оқ-қора ёки рангли фотосурат.
Фамилияси, исми, отасининг исмини ўзгартириш, миллатини, туғилган йилини ўзгартиш ёки ёзувдаги чалкашликка аниқлик киритиш мақсадида паспортни алмаштириш учун шу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам тақдим этилади.
18. Фуқаро тегишли ёшга тўлгандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исмини, туғилган йили ва миллатини ўзгартирган, ёзувдаги чалкашлик аниқланган ва паспорт фойдаланиш учун яроқсиз бўлгандан сўнг бир ой муддатдан кечиктирмай, паспорт аниқ муддатга берилган ҳолларда эса — паспортнинг амал қилиш муддати тугаган пайтдан бошлаб уч кун муддатда паспорт олиш ёки уни алмаштириш учун ҳужжатларни ва фотосуратларни тақдим этиши керак.
19. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонаси ёхуд консуллик муассасаси томонидан алмаштириш тарзида ёки йўқолган паспорт ўрнига бериладиган паспортга балоғатга етмаган болалари, шунингдек, никоҳдан ўтиш, доимий яшаш жойи, ҳарбий хизматга мажбурияти тўғрисидаги маълумотлар киритилиши керак.
20. Паспорт бериш учун Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда консуллик йиғими олинади.
21. Фуқаро паспортни авайлаб асраши шарт. Хорижда паспорт йўқолгани ҳақида фуқаро Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонасига ёхуд консуллик муассасасига дарҳол хабар қилиши лозим, улар эса фуқаронинг аризасига биноан белгиланган намунадаги маълумотнома беради (3-шакл).
Фуқаронинг паспорт йўқолгани тўғрисидаги аризасини шикоят ва аризалар журналида қайд этган консуллик мансабдор шахс ушбу аризани, тегишли тартибда текширишни амалга ошириш мақсадида, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига топширилиши учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига юборади.
Паспорт йўқолган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхоналари ёхуд консуллик муассасалари жойлашган давлатининг ваколатли органларини, шунингдек, жойлашган давлатида аккредитацция қилинган бошқа давлатларнинг ваколатхоналарини Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини бекор қилингани тўғрисида хабардор қиладилар.
22. Фуқаро паспортини йўқотган тақдирда унга ушбу Низомда белгиланган тартибда паспорт йўқолгани ҳақида ариза берган кундан бошлаб бир ой ичида янги паспорт берилади.
23. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққан шахс паспортини Ўзбекистон Республикасининг шахс борган хориждаги дипломатия ваколатхонасига ёхуд консуллик муассасасига топшириши шарт.
Вафот этганларнинг паспортлари Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонасига ёхуд консуллик муассасасига топширилади, улар эса ўлим рўйхатга олинганидан сўнг бир ой муддатдан кечиктирмай, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига топширилиши учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига юборишади.
Топиб олинган паспорт Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонасига ёхуд консуллик муассасасига топширилиши лозим.
IV. ПАСПОРТ БЛАНКАЛАРИ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ, САҚЛАШ, ЙЎҚ ҚИЛИШ
24. Паспорт бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, уларни ҳисобини юритилиши ва сақланиши тўлиқ бутлигини таъминлайдиган тарзда ташкил этилади.
25. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг паспорт бланкалари Ўзбекистон Республикаси ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаментининг паспорт бўлимида сақланади.
Берилган паспортларнинг ҳисобини юритиш ихтисослаштирилган компьютер тизимида белгиланган тартибга мувофиқ Консуллик-ҳуқуқий департаментининг паспорт бўлими томонидан амалга оширилади.
26. Ўрнига янгиси берилган паспортлар Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари тарафидан Ўзбекистон Республикаси ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаментига юборилади. Консуллик-ҳуқуқий департаменти ўз навбатида, паспорт қайси орган тарафидан берилганига қараб паспортларни йўқ қилади ёки йўқ қилиш учун КЧваФБ га юборади.
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари тарафидан берилган паспортлар Ўзбекистон Республикаси ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти томонидан йилда камида бир марта Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти тарафидан тасдиқланган далолатнома бўйича йўқ қилинади. Ушбу далолатномада паспорт эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, серия ва тартиб рақами кўрсатилади.
Ички ишлар органлари тарафидан берилган паспортлар Консуллик-ҳуқуқий департаменти томонидан йўқ қилиш учун ИИВ нинг КЧваФБ га юборилади.
Ўзбекистон Республикаси ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти 1-сон шакл
АРИЗА паспорт бериш ҳақида (сақлаш муддати Ф № 1 — 80 йил)
16 дан 25 ёшгача бўлган аризачининг 35мм х 45мм катталикдаги расми учун жой
Паспорт __________________________________________ асосан берилган номи _____________________________________________________ ҳужжат, серия рақами, ким томонидан ва қачон берилган