1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ОЗИҚ-ОВҚАТСАНОАТ» ҚАНДОЛАТЧИЛИК, ЧОЙ ВА ПИВО-АЛКОГОЛСИЗ ИЧИМЛИКЛАР САНОАТИ КОРХОНАЛАРИ УЮШМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 30 майдаги ПҚ-359-сонли «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Озиқ-овқат саноатининг «Ўзозиқовқатсаноат» давлат-акционерлик концернини қайта ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 26 сентябрдаги ПФ-945-сон Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қандолатчилик, чой ва пиво-алкоголсиз ичимликлар корхоналари, шунингдек, мулкчиликнинг, турли шаклларидаги хизмат кўрсатувчи ташкилотлар негизида «Озиқовқатсаноат» уюшмаси 1-иловага мувофиқ ташкил этилсин.
юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган уюшма ҳисобланади ҳамда қандолатчилик, чой ва пиво-алкоголсиз ичимликлар саноатининг мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхона ва ташкилотларини ихтиёрий асосда бирлаштиради;
ўз фаолиятини таъсисчиларнинг пай ва бошқа бадаллари ҳамда улар томонидан берилган ваколатлар ва функциялар асосида ташкил этади;
ўз фаолияти масалаларини мустақил равишда ҳал этади, марказлаштирилган суғурта, захира ва бошқа жамғармаларни ташкил қилади;
«Ўзозиқовқатсаноат» давлат-акционерлик концернининг қандолатчилик, чой ва пиво-алкоголсиз ичимликлар саноати тармоқларига доир шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
3. «Озиқовқатсаноат» уюшмаси бир ой муддатда ўз фаолияти уставини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда қабул қилсин.
4. «Озиқовқатсаноат» уюшмаси ижро этувчи аппарати тузилмасининг 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ бўлишига ҳамда ходимлари чекланган сонининг 32 нафардан иборат бўлишига розилик берилсин.
«Озиқовқатсаноат» уюшмасига раиснинг икки нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлиши тавсия этилсин.
Уюшма раиси ва унинг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 17 декабрдаги 525-сонли қарори таҳририда)
«Озиқовқатсаноат» уюшмаси билан биргаликда 1994 йилда унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларни давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда хусусийлаштириш ишларини тугалласин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ.Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 26 сентябрь,
483-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 сентябрдаги 483-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Озиқовқатсаноат» уюшмаси таркибига кирувчи акционерлик жамиятлари, корхона ва ташкилотлар