1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЁҒ-МОЙТАМАКИСАНОАТ» ЁҒ-МОЙ ВА ТАМАКИ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИ УЮШМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 30 майдаги ПҚ-359-сонли «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Озиқ-овқат саноатининг «Ўзозиқовқатсаноат» давлат-акционерлик концернини қайта ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 26 сентябрдаги ПФ-945-сон Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ёғ-мой ва тамаки корхоналари, шунингдек, мулкчиликнинг турли шаклларидаги хизмат кўрсатувчи ташкилотлар негизида 1-иловага мувофиқ «Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси ташкил этилсин.
юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган уюшма ҳисобланади ҳамда ёғ-мой ва тамаки саноатининг мулкчиликнинг турли шаклларидаги корхоналари ва ташкилотларини ихтиёрийлик асосида бирлаштиради;
ўз фаолиятини муассисларнинг пай ва бошқа бадаллари ҳамда улар томонидан берилган ваколатлар ва функциялар асосида ташкил этади;
ўз фаолияти масалаларини мустақил ҳал этади, марказлаштирилган суғурта, захира ва бошқа жамғармалар ташкил этади;
«Ўзозиқовқатсаноат» давлат-акционерлик концернининг ёғ-мой ва тамаки саноати тармоқларига оид шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади ҳамда ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
3. «Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси бир ой муддатда ўз фаолияти Уставини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда уни қабул қилсин.
4. «Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси ижроия аппаратининг тузилмасига 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ ҳамда унинг ходимларининг чекланган сони 43 нафар бўлишига розилик берилсин.
«Ёғмойтамакисаноат» уюшмасига раиснинг икки ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлиши тавсия қилинсин.
Уюшма раиси ва унинг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
давлатга тегишли бўлган акциялар (улушлар, пайлар) бўйича бошқариш ҳуқуқини «Ёғмойтамакисаноат» уюшмасига берсин;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 17 декабрдаги 525-сонли қарори таҳририда)
«Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси билан биргаликда уюшма таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ишини 1994 йилда тугалласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон озиқ-овқат саноати («Ўзозиқовқатсаноат») давлат-акционерлик концернини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари» тўғрисида 1993 йил 24 майдаги 245-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ.Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 26 сентябрь,
482-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 сентябрдаги 482-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси таркибига кирувчи акционерлик жамиятлари, корхоналар ва ташкилотлар