Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ер
кодексини, «
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида», «
Фермер хўжалиги тўғрисида», «
Деҳқон хўжалиги тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунларини ҳаётга татбиқ этиш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш бўйича Республика комиссияси томонидан мулкий пайларни жорий этиш ва Қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил қилиш, мулкий пайларни шакллантириш ҳамда улар бўйича дивидентлар тўлаш механизмини яратиш, оилавий (жамоа) пудратни кенг жорий этиш, фермер ва деҳқон хўжаликларини янада ривожлантириш асосида қишлоқ хўжалиги корхоналарини қайта ўзгартириш шарт-шароитларини ва тартибини белгилаб берувчи ҳукумат норматив ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзшаробсаноат» АЖ, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари раҳбарлари қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қабул қилинган қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларнинг оғишмай амалга оширилишини таъминласинлар.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат матбуот қўмитаси қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир барча қонун ҳужжатлари ҳамда низомлар тўпламини кўплаб нусхада нашр қилсинлар ва уни барча хўжаликларга етказсинлар.
2. Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш соҳасида қабул қилинган қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларнинг амалда рўёбга чиқарилишини назорат қилиш ҳамда ташкилий-услубий ёрдам кўрсатиш учун қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Республика комиссияси 1-иловага
* мувофиқ таркибда тузилсин.
Республика комиссияси ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ва «Ўзвиносаноат холдинги» компанияси ходимларидан 5 кишидан иборат доимий ишловчи ишчи гуруҳи тузилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг агросаноат комплекси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, давлат мулки қўмитаси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат холдинги» компанияси бир ҳафта муддатда ишчи гуруҳини тасдиқланган штатлар жадвали доирасида, гуруҳ фаолияти кўрсатадиган даврда уларнинг жорий харажатларини таъминлаган ҳолда юқори малакали мутахассислар билан бутласин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ҳокимликларининг агросаноат комплексини ривожлантириш масалалари билан шуғулланувчи биринчи ўринбосарлари раислигида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш бўйича ҳудудий комиссияларни тузсинлар.
5. Республика комиссияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 1998 йилда қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)га айлантириладиган жамоа хўжаликларининг аниқ рўйхати бир ой муддатда белгилансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 майдаги 212-сон қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.