

<!DOCTYPE html>
<html lang="uz-Cyrl-UZ">
<head>
   <!-- Global site tag (gtag.js) - Google Analytics -->
   <script async src="https://www.googletagmanager.com/gtag/js?id=UA-2682682-1"></script>
   <script>
      window.dataLayer = window.dataLayer || [];
      function gtag() { dataLayer.push(arguments); }
      gtag('js', new Date());
      gtag('config', 'UA-2682682-1');
   </script>
<title>
	
</title><meta charset="UTF-8" /><meta http-equiv="content-type" content="text/html; charset=UTF-8" /><meta name="viewport" content="width=device-width, initial-scale=1.0, minimum-scale=0.3, maximum-scale=3.0" /><link href="/css/mactform.css" rel="stylesheet" type="text/css" />
    <script src="/assets/js/jquery.min.js"></script>

    <style type="text/css">
        body, html {
            height: 100%
        }

        body {
            margin: 0;
            padding: 0;
            background-color: #fff;
            font-family: Ubuntu;
            font-family: Montserrat
        }

        /* .OFFICIAL_SOUR_TEXT, .PUBLICATION_ORIGIN {
            display: none;
        }*/

        .act_warning {
            color: red;
        }

        .night-mode {
            -webkit-filter: grayscale(100%) !important;
            filter: grayscale(100%) !important;
        }

        #divCont > div {
            /*overflow-y:  auto;*/
            overflow-x: auto;
            max-width: calc(100vw - 4px);
        }

        /*.TABLE_STD .BY_DEFAULT {
            overflow-y: auto;
            max-height: 80vh;
        }*/
    </style>
    <script>
        function toggle_night_mode() {
            $("body").toggleClass("night-mode")
        }
    </script>
</head>
<body>
    <a href="#" onclick="toggle_night_mode()" style="display: none;">toggle_night_mode</a>
    <div id="page">
        <table style="width: 100%; font-family: Arial; font-size: 14px; font-weight: bold;">
            <tr>
                <td style="width: 50%">
                    
                        <div class="act_warning">
                            Ҳужжат кучини йўқотган&nbsp;04.09.2003
                        </div>
                    
                    
                    
                </td>
                <td style="width: 50%" align="right">
                    
                    
                </td>
            </tr>
        </table>
        <div id="divBody" style="padding: 2px;">
            <div id="divCont" style="background:#ffffff;border:none;margin:auto;"><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC804341" id="onLBC804341">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6242"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.05 Контрактация (шунингдек, 09.14.17.01га қаранг);</span></div><div id="LBC6965"><span class="iorRN">2.</span><span class="iorVal">09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.01 Контрактация. Давлат эҳтиёжи учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш ва етказиб бериш (шунингдек, 03.11.01.05 га қаранг)]</span></div></div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5988"></label><div name="onLS804341" id="onLS804341">[<b>ТСЗ:</b><div id="LS3721"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мажбурият ҳуқуқи. Мажбуриятларнинг алоҳида турлари;</span></div><div id="LS3740"><span class="iorRN">2.</span><span class="iorVal">Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]</span></div></div></div><div class="ACCEPTING_BODY"><div name="863980" id="863980">Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг</div></div><div class="ACT_FORM"><div name="863981" id="863981">қарори</div></div><div class="ACT_TITLE"><div name="863983" id="863983">ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ КОНТРАКТАЦИЯ ШАРТНОМАЛАРИНИ ТУЗИШ ВА БАЖАРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА</div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif"> LexUZ шарҳи</img></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div name="865142" id="865142">Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сонли «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида шартномавий муносабатларни такомиллаштириш ва мажбуриятлар бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги <a href="/mact/246039?ONDATE=04.09.2003 00#294247">қарорига</a> асосан ўз кучини йўқотган.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="863984" id="863984"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="863986" id="863986">Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="863988" id="863988">Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш ва бажариш тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган <a href="/mact/804341#864009">Низом</a> тасдиқлансин.</div></div><div class="SIGNATURE"><div name="863993" id="863993">Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.МУТАЛОВ </div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="863995" id="863995">Тошкент ш.,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="863997" id="863997">1994 йил 29 август,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS_NUM"><div name="863999" id="863999">438-сон</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="864001" id="864001"></div></div><div class="APPL_BANNER_LANDSCAPE_TITLE"><div name="864006" id="864006">Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил <br />29 августдаги 438-сон <a href="/mact/804341#863980">қарорига </a><br />ИЛОВА </div></div><div class="ACT_TITLE_APPL"><div name="864007" id="864007">Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш ва бажариш тартиби тўғрисида</div></div><div class="ACT_FORM"><div name="864009" id="864009">НИЗОМ</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="864010" id="864010"></div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="864011" id="864011">I. Умумий қоидалар</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="864369" id="864369"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864377" id="864377">1. Мазкур Низом Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш ва бажаришда, мулкчилик шаклларидан ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишни амалга оширувчи ташкилотлар, корхоналар (тайёрлов, caвдо, қайта ишловчи ва бошқалар)<a href="/mact/804341#864379">*</a> билан қишлоқ хўжалиги корхоналари, шу жумладан, фермер хўжаликлари<a href="/mact/804341#864383">** </a>ўртасида пайдо бўладиган муносабатларни тартибга солади. </div></div><div class="FOOTNOTE"><div name="864379" id="864379">*Кейинги ўринларда «тайёрловчи» деб аталади. </div></div><div class="FOOTNOTE"><div name="864383" id="864383">** Кейинги ўринларда «хўжалик» деб аталади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864385" id="864385">Контрактация шартномалар бўйича хўжаликлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотини шартномада, назарда тутилган миқдорда, сифатда, ассортиментда ва муддатларда етиштириш мажбуриятини, тайёрловчи эса уни қабул қилиб олиш, қийматини белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича тўлаб ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил этиш, аванс бериш ва маҳсулотни транспортда ташишда хўжаликка ёрдам кўрсатиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864387" id="864387">Юридик ва жисмоний шахслар контрактация шартномалари тузишда эркиндирлар, ушбу шартномаларни тузишда мажбур қилиш тақиқланади (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари) ҳамда уларнинг шартлари қонун ҳужжатлари ва ушбу Низомга мувофиқ ихтиёрий асосда белгиланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864389" id="864389">Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан контрактация шартномаси тузишда хўжалик, тайёрловчи ва уларга хизмат кўрсатувчи банклар томонлар бўлишади. Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етказиб бериш юзасидан контрактация шартномасини тузиш ва бажариш тартиби қонунчилик билан белгиланади.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="864417" id="864417">(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли <a href="/mact/277685?ONDATE=30.04.1999 00#277731">қарори</a> таҳририда)</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="864709" id="864709"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864724" id="864724">2. Мазкур Низом билан белгиланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш ва бажариш тартиби хўжаликлар томонидан ушбу шартномалар бўйича сотиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом ашёнинг барча турларини харид қилишга, уларда маҳсулот сотишга давлат буюртмаси бор-йўқлигидан қатъи назар, тааллуқлидир ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг <a href="/mact/111189#155631">366-моддасига </a>мувофиқ албатта ёзма шаклда расмийлаштирилиши керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864737" id="864737">Контрактация шартномаси томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864741" id="864741">Шартномани тузиш ва бажаришда томонларнинг ҳар бири бошқа томоннинг хўжалик ҳисоби манфаатларига риоя қилиши, ўз мажбуриятларини энг тежамли тарзда бажариши, мажбуриятнинг зарур даражада бажарилмаслиги муносабати билан пайдо бўлиши мумкин бўлган зарарнинг олдини олиш ёки камайтириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриши, бу чора-тадбирлар тўғрисида иккинчи томонни ўз вақтида хабардор қилиши ҳамда мажбуриятларни бажаришда унга кўмаклашиши керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864743" id="864743">Шартнома, агар томонлар ўз зиммаларига олган барча мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаган тақдирда бажарилган ҳисобланади.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="864749" id="864749">(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 мартдаги 160-сонли <a href="/mact/305578?ONDATE=30.03.2001 00#305622">қарори</a> таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 6-сон, 35-модда) </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864066" id="864066">3. Шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонлар қонунчилик ҳужжатлари, шартнома ва мазкур Низом билан назарда тутилган мулкий жазоларни қўллайдилар. Жазолар ўзаро ҳисобга ўтказишларсиз қўлланилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864069" id="864069">Тайёрловчилар ва хўжаликларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги учун қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортиладилар. Жумладан, мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги сабабли келиб чиққан зарар етказилишида айбдор бўлган шахсларга амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва доирада мулкий жавобгарлик юклатилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864076" id="864076">4. Тайёрловчилар қуйидагиларни таъминлайдилар:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864078" id="864078">хўжаликлар билан ўз вақтида шартномалар тузиш ва шартнома мажбуриятларини бажариш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864082" id="864082">хўжаликлар томонидан тақдим этилган барча маҳсулотни шартномада назарда тутилган муддатларда харид қилишларни ва узлуксиз қабул қилиб олишни таъминлашни ташкил этиш. Тақдим этилган маҳсулот деганда тайёрловчининг қабул пунктига топшириш-қабул қилиб олиш учун келтирилган маҳсулотни, маҳсулот бевосита жойнинг ўзида — хўжаликнинг топшириш-қабул қилиб олиш пунктига қабул қилинганда эса бу ерга келтирилган маҳсулотни тушуниш керак;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864085" id="864085">қайта ишлаш саноати ва савдо корхоналарининг хўжаликлар билан тўғридан-тўғри ва узоқ муддатли алоқаларини ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бевосита хўжаликларда қабул қилиб олишни ҳамда ўзининг ихтисослаштирилган транспорти, умумий фойдаланиладиган транспорт ёки хўжалик ижарага олган транспорт билан келишилган график бўйича ташишни таъминлаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864088" id="864088">харид қилинаётган маҳсулотнинг сифатини тўғри аниқлаш, маҳсулот учун ҳисоб- китобларни тўғри ва ўз вақтида амалга ошириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864091" id="864091">тайёрланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, тайёрлаш, транспортда ташиш, сақлаш ва дастлабки қайта ишлашда унинг нобуд бўлишини қисқартириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864093" id="864093">хўжаликлар билан шартномалар бўйича идиш, ўраш материаллари ва норматив-техник ҳужжатлар билан таъминлаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864095" id="864095">маҳсулот қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳар бир турини етиштиришнинг ўзига хослигига мувофиқ муддатларда сотилганда кейинчалик ҳисобга ўтказилган ҳолда, хўжаликларга дон қийматининг камида 40 фоизидан, шунингдек, бошқа маҳсулотларнинг шартномада назарда тутилган қийматининг камида 25 фоизидан келиб чиққан ҳолда ўз вақтида аванс тўлаш, эксперимент тариқасида ишловчи хўжаликларга эса — уюшмалар томонидан эркин сотиладиган пахтанинг 40 фоизи ҳисобидан аванс тўлаш.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864098" id="864098">5. Хўжаликлар қуйидагиларни таъминлайдилар:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864102" id="864102">қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига шартномада назарда тутилган маҳсулотлар турлари бўйича ҳажмларда ва ассортиментда, тегишли сифат ва муддатларда сотиш бўйича шартнома мажбуриятларини бажариш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864104" id="864104">қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчининг бевосита хўжаликдаги топшириш-қабул қилиб олиш пунктига ўз вақтида тайёрлаб қўйиш ёки уни келишилган график бўйича тайёрловчининг қабул қилиш пунктларига олиб келиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864107" id="864107">илова қилинадиган ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш ва маҳсулот топширишга қўйиладиган бошқа талабларга (ўраш-жойлаш, идиш, маркировка, чорва молларини биркалаш ва бошқалар) риоя қилиш.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864110" id="864110">6. Хом ашё зонасини ва тайёрловчилар билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш учун хўжаликлар рўйхатини аниқлаш, маҳаллий қишлоқ хўжалиги органлари томонидан, хўжаликлар ва тайёрловчининг истаклари ҳисобга олинган ҳолда навбатдаги йил бошланишидан икки ойдан кечикмай амалга оширилади.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="864114" id="864114">II. Контрактация шартномаларини тузиш тартиби ва муддатлари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864119" id="864119">7. Контрактация шартномаларини тузиш ва бажаришда томонлар, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига, мазкур Низомга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартномаларига, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини харид қилиш тартибини тартибга солувчи бошқа норматив ҳужжатларга амал қиладилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864122" id="864122">8. Шартномаларни тузиш бевосита хўжаликларда амалга оширилади, тайёрловчи хўжаликка ваколатли вакилини юборишга мажбурдир, шартномалар томонларнинг келишувига кўра 1 йилдан 5 йилгача муддатга тузилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864124" id="864124">Тайёрловчи контрактация шартномаси лойиҳаларини хўжаликларга, агар улар турли вилоятларда бўлсалар ҳамда шартнома тузишга рози бўлсалар, почта орқали юборишга ҳақлидир.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864126" id="864126">Хўжалик тайёрловчининг вакили хўжаликка келган кундан бошлаб ёки шартнома лойиҳаси почта орқали олингандан кейин 7 кун мобайнида шартномани имзолашга ва уни тайёрловчига қайтаришга мажбурдир.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="864668" id="864668"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864675" id="864675">Агар шартнома шартлари бўйича хўжаликда эътирозлар пайдо бўлса, хўжалик худди ўша муддатда келишмовчиликлар баёнини тузади ва имзо чекилган шартномани келишмовчиликлар баёнининг икки нусхаси билан биргаликда тайёрловчига юборади. Контрактация шартномасида у келишмовчиликлар билан имзоланганлиги кўрсатилади, бу ҳақда Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекциясига албатта маълум қилиниши керак. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864680" id="864680">Тайёрловчи келишмовчиликлар баёнини олгач 5 кун мобайнида уни кўриб чиқишга (зарур ҳолларда иккинчи томон ва Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси вакили билан биргаликда), қабул қилинган барча таклифларни шартномага киритишга, низоли масалаларни эса худди ўша муддатда кўриб чиқиш учун низо тегишли бўлган хўжалик судига беришга мажбурдир. </div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="864694" id="864694">(8-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 мартдаги 160-сонли <a href="/mact/305578?ONDATE=30.03.2001 00#305625">қарори</a> таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 6-сон, 35-модда) </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864130" id="864130">Агар тайёрловчи келишмовчиликлар баёнини олгач 5 кун мобайнида тартибга солинмаган қолган келишмовчиликларни хўжалик судининг ҳал этишига бермаса, хўжаликнинг таклифлари қабул қилинган ҳисобланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864131" id="864131">Шартнома уч нусхада тузилади ва имзоланади.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="864629" id="864629"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864634" id="864634">Томонлар имзо чеккан шартномани хўжалик рўйхатга олиш учун 3 кун мобайнида Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекциясига тақдим этишга мажбурдир.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864637" id="864637">Давлат томонидан белгиланган ҳажмларда назарда тутилмаган ва давлат буюртмасига кирмаган маҳсулотларга тузилган шартномалар ҳам Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекциясида албатта рўйхатга олиниши керак. </div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="864655" id="864655">(8-банднинг саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 мартдаги 160-сонли <a href="/mact/305578?ONDATE=30.03.2001 00#305625">қарори</a> таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 6-сон, 35-модда)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864134" id="864134">9. Тайёрловчи шартномага стандартларни, техникавий шартларни, маҳсулотларнинг айрим турларини харид қилиш тартибини, харид қилинадиган маҳсулотни қабул қилиш ва унинг сифатини баҳолашни тартибга солувчи қоидалар (йўриқномалар) ни, маҳсулотлар учун ҳисоб-китобларни ҳамда, агар улар илгари хўжаликка тақдим этилмаган бўлса, бошқа норматив ҳужжатларни маҳсулот тайёрлаш бошланишидан камида бир ой олдин илова қилишга, хўжаликни тамом бўлган йилда бу ҳужжатларга киритилган ўзгартиришлар билан таништиришга, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш масалалари бўйича қонунчиликка ва норматив ҳужжатларга бундан кейин киритиладиган ўзгартиришлар тўғрисида хўжаликни тезликда хабардор қилишга ва хўжаликнинг илтимосига кўра ходимларга кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича йўл-йўриқлар ва маслаҳат беришга мажбурдир. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864135" id="864135">10. Шартномани бажаришни бир томонлама рад этишга ва унинг шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан истиснодир.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864136" id="864136">Шартномани бекор қилиш ёки унинг шартларини ўзгартириш тўғрисида таклиф олган томон таклиф олингандан кейин 5 кундан кечикмай жавоб беришга мажбурдир. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864137" id="864137">Агар томон 5 кун мобайнида жавоб бермаса, таклиф қабул қилинган деб ҳисобланади. Томонлар шартномани бекор қилиш ёки унинг шартларини ўзгартириш тўғрисида бир қарорга келмасалар, томонлар ўртасидаги низо ҳал этиш учун белгиланган тартибда хўжалик судига берилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864138" id="864138">11. Шартномада қуйидагилар кўрсатилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864139" id="864139">маҳсулотнинг номи, ассортименти, миқдори (маҳсулотлар турлари бўйича), сифати, нархи, шартноманинг умумий суммаси, етказиб бериш тартиби ва шартлари, маҳсулотни топшириш-қабул қилиш пунктлари ва даврлари (муддатлари);</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864140" id="864140">тайёрловчи томонидан бевосита хўжаликнинг ўзида қабул қилиб олиб ўзининг ёки жалб этилган транспорт билан ташиб кетиладиган маҳсулот миқдори, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш ҳажмларига мувофиқ контрактация шартномаси бўйича сотилиши керак бўлган маҳсулотнинг хўжаликда қайта ишланган миқдори;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864141" id="864141">идишга, маркировку қилишга, ўраш-жойлашга қўйиладиган талаблар;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864143" id="864143">тайёрловчининг маҳсулотни ўз вақтида қабул қилиш ва белгиланган нархлар бўйича тўлашга доир мажбуриятлари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864144" id="864144">ҳисоб-китоблар тартиби, хўжалик ва тайёрловчининг тўлов, почта ва юклаш реквизитлари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864154" id="864154">қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ташкил этишда ва тайёрловчининг қабул пунктига транспортда ташишда хўжаликларга ёрдам кўрсатиш бўйича тайёрловчининг мажбуриятлари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864155" id="864155">улар томонидан шартнома бўйича мажбуриятларнинг, шунингдек, томонлар шартномада Ўзбекистон Республикасининг белгиланган қонунчилигига зид бўлмаган бошқа шартларни назарда тутишни зарур деб тан олган бошқа шартларнинг бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонларнинг ўзаро мулкий жавобгарлиги.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="864159" id="864159">III. Маҳсулот турлари, ассортименти, миқдори ва сифати, шартномани бажариш муддатлари ва тартиби</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864161" id="864161">12. Тайёрловчи хўжалик томонидан шартномага назарда тутилган ҳажмлардан ортиқча топширилган маҳсулотнинг ҳаммасини (ностандарт мева-сабзавотлар ва бошқа тез айнийдиган маҳсулотлардан ташқари) унда белгиланган шартларда қабул қилиб олишга мажбурдир.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864163" id="864163">Янги ёки қайта ишланган ҳолда фойдаланишга яроқли ностандарт мева-сабзавотни ва бошқа тез айнийдиган маҳсулотларни ҳамда шартномаларда назарда тутилган ҳажмлардан ортиқча топширилган тез айнийдиган стандарт маҳсулотни тайёрловчи томонлар келишган шартлар ва нархлар бўйича қабул қилиб олади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864165" id="864165">Хўжалик тайёрловчини шартномада назарда тутилган ассортиментда сотишга мўлжалланаётган маҳсулотнинг миқдори ва уни топшириш муддатлари тўғрисида ўз вақтида (мавсумий маҳсулотлар бўйича эса тайёрлов бошлангунгача 15 кундан кечикмай) маълум қилиши ҳамда маҳсулотни топширишнинг календарь (суткалик) графигини келишиши керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864167" id="864167">Хўжаликдан харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ассортименти ва миқдорини томонлар шартномада белгилайдилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864171" id="864171">13. Хўжалик томонидан тайёрловчига юклаб жўнатиладиган (етказиб бериладиган) маҳсулотга белгиланган шаклдаги ҳужжатлар илова қилиниши керак, маҳсулот тайёрловчи томонидан бевосита хўжаликда қабул қилиб олинганда эса қабул қилиш-топшириш ҳужжати тузилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864174" id="864174">Хўжалик томонидан тайёрловчига шартнома бўйича сотиладиган маҳсулотнинг сифатини аниқлаш стандартларга, техник шартларга, ветеринария ва санитария назорати қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864177" id="864177">14. Маҳсулотларни сотиш муддатлари экинларнинг етилиш вақтини, етиштириш вақтларини, қайта ишлашни ва уларни сақлашни ҳисобга олган ҳолда, чорвачилик маҳсулотлари бўйича эса — хўжаликларга белгиланган тартибда етказилган харидларнинг йил чораги ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда шартномаларда назарда тутилади. Хўжаликда қайта ишланган маҳсулот тайёрловчи томонидан тасдиқланган эквивалентлар (коэффициентлар) бўйича харид ҳажмлари бажарилиши ҳисобига ўтказилган ҳолда қабул қилинади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864179" id="864179">15. Тайёрлов пунктларга жўнатишда маҳсулотни транспорт воситаларига юклаш ва қайтариладиган идишни тушириб олиш хўжаликнинг кучлари, маблағлари ва унинг ҳисобидан амалга оширилади, маҳсулотни тушириб олиш ва маҳсулотни топшириш пунктида хўжаликка жўнатиш учун идишни юклаш эса тайёрловчининг кучлари, маблағлари ва унинг ҳисобидан амалга оширилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864182" id="864182">Агар томонлардан бири бошқа томонга юклатилган юклаш ёки тушириш ишларини бажарса, бошқа томон иккинчи томонга бажарилган ишларнинг қийматини юклаш-тушириш ишлари тарифлари бўйича, улар бўлмаганда эса томонларнинг келишуви бўйича қоплайди. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864184" id="864184">Қабул қилиб олинган маҳсулотни тайёрловчининг энг яқин пунктига ёки корхонасига етказиб беришда унга ёрдам кўрсатиш мақсадида имконият бўлганда хўжалик транспортидан томонлар келишган шартларда контрактация шартномасида ана шундай йўл билан ташиб кетиладиган маҳсулотнинг миқдори кўрсатилган ҳолда фойдаланилиши мумкин. Бундай ҳолларда етказиб бериш ҳақини тўлаш тайёрловчи томонидан маҳсулотнинг ҳақини тўлаш билан бир вақтда амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864185" id="864185">16. Маҳсулотни тайёрловчига топшириш ёки уни бевосита хўжаликда қабул қилиб олиш томонлар ўртасида келишилган ҳамда шартноманинг таркибий қисми ҳисобланган график бўйича амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864188" id="864188">Томонлар ўзаро келишувга кўра шартномани бажариш жараёнида графикни ва маҳсулотни етказиб бериш пунктини ўзгартиришга ҳақлидирлар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864190" id="864190">Хўжалик бир кеча-кундузда тайёрловчини маҳсулотни юклаш вақти тўғрисида хабардор қилиши керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864193" id="864193">17. Хўжалик тайёрловчи билан келишув бўйича маҳсулотни контрактация шартномасига кўра навбатдаги топшириш даврида топширилиши керак бўлган маҳсулот миқдори ҳисобига ўтказган ҳолда маҳсулотни муддатидан олдин топшириши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864194" id="864194">18. Хўжалик томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилган кун деб маҳсулотни хўжаликда қабул қилиш-топшириш ҳужжати тузилган сана ёки тайёрловчининг қабул қилиш-топшириш пунктида қабул қилиш-топшириш ҳужжати тузилган сана ҳисобланади, маҳсулот олувчига юклаб жўнатилганда эса — маҳсулот транспорт органига топширилган сана ҳисобланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864196" id="864196">Тайёрловчининг маҳсулот ҳақини тўлаш бўйича мажбуриятлари бажарилган кун деб ҳисоб-китоб ҳужжатида банк муассасаси штампида кўрсатилган сана ҳисобланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864197" id="864197">19. Тайёрловчи ва хўжалик товар-транспорт накладнойида транспортнинг келиш вақтини ва маҳсулотни юклаш (тушириш) тамом бўлган вақтни қайд этишлари шартдир.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864198" id="864198">Маҳсулотни миқдори ва сифати бўйича қабул қилиш муддатлари томонлар учун мажбурий бўлган қоидалар ёки йўриқномалар билан белгиланади.</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi864759" id="edi864759"><a href="/mact/804341?ONDATE=29.08.1994 00#864199">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864759" id="864759">Харид қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатини баҳолаш ва миқдорини аниқлашда томонлар ўртасида, уларнинг идоравий бўйсунишлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юзага келадиган низоли масалалар Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси томонидан ҳал қилинади.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="864779" id="864779">(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 мартдаги 160-сонли <a href="/mact/305578?ONDATE=30.03.2001 00#305625">қарори</a> таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 6-сон, 35-модда) </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864200" id="864200">Маҳсулотни қабул қилишдан бош тортганда тайёрловчи бу ҳақда хўжаликка ёзма шаклда хабар бериши керак (товар-транспорт накладнойига белги қўйиш, телеграф орқали ва шу кабилар). Агарда тайёрловчи маҳсулотни қабул қилишни рад этганлигини ёзма ифодалашдан бош тортса, хўжалик Маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича давлат инспектори ёки тумандаги юқори турган бошқа ташкилот вакили иштирокида рад этганликни тасдиқловчи далолатнома тузади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864203" id="864203">Тайёрловчи унга контрактация шартномаси ва келишилган топшириш-қабул қилиш жадвалига мувофиқ тақдим этилган тез бузиладиган маҳсулотни қабул қилишни рад этган тақдирда хўжалик бу маҳсулотни, уни қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги ҳужжат мавжуд бўлса, маҳсулот топшириш ҳажмларининг бажарилишига киритиб, давлат, кооператив ва бошқа ташкилотларга ҳамда деҳқон бозорида сотиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864204" id="864204">Бунда тайёрлов ташкилотлари мазкур Низомда, шартнома ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган маҳсулотни қабул қилишдан бош тортганлик учун мулкий жавобгарликдан озод этилмайдилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864205" id="864205">20. Хўжаликларда сақланаётган маҳсулотлар (картошка, сабзавот, полиз, мева-резавор, узум) га ҳақ контрактация шартномасида белгиланган шартларда тўланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864206" id="864206">21. Хўжалик томонидан шартномада белгиланган даврлар (муддатлар) да топширилмаган маҳсулот миқдори томонлар келишган бошқа муддатларда топширилиши ва у ҳақиқий топшириш даврида ҳисобга олиниши керак, бундан маҳсулотларнинг етиштирилиши мавсумий тусда бўлган ҳамда уларнинг топширилмаган миқдорининг ўрнини тўлдириш мумкин бўлмаган турлари истиснодир. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864207" id="864207">22. Агар стандартлар, техник шартлар ёки тузилган шартномаларда маҳсулотнинг идиш (тара) да ёки ўрам (упаковка) да етказиб берилиши назарда тутилган бўлса, тайёрловчи зарур идиш (тара), мих ва ўраш материаллари билан хўжаликни томонлар контрактация шартномасида белгилаган миқдорда ва муддатларда таъминлайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864208" id="864208">Хўжаликларни мева-сабзавот маҳсулотларини жойлаш учун идиш, мих ва ўраш материаллари билан таъминлаш йиллик эҳтиёжнинг камида 80 фоизи миқдорида (шартномада белгиланган ҳажмларни ҳисобга олиб) ҳар бир йилнинг биринчи ярим йиллигида, аммо тайёрлов мавсуми бошланишидан камида бир ой олдин, қолган маҳсулотлар учун эса уларни юклаб жўнатишдан бир ой олдин амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864209" id="864209">Хўжаликларнинг тайёрловчилардан ва тайёрловчиларнинг хўжаликлардан оладиган идишлари (тара) учун ҳақ томонлар келишувига кўра тўланади ва улардан белгиланган мақсаддагина фойдаланилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864210" id="864210">Айрим маҳсулот турларига мўлжалланган идиш (тара) ва ўраш (жойлаш) материалларини сотиш ва улардан фойдаланиш хусусиятлари, шунингдек, уларни қайтариш тартиби ҳамда муддатлари тегишли маҳсулот турларини харид қилишни тартибга солувчи йўриқномаларда, қоидаларда ёки тузиладиган шартномаларда назарда тутилади.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="864211" id="864211">IV. Нархлар ва ҳисоб-китоблар тартиби </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864212" id="864212">23. Маҳсулотни ташиш, жўнатиш ва тушириш бўйича барча харажатлар тайёрловчи зиммасида бўлади. Маҳсулот хўжалик транспортида етказиб берилса, тайёрловчи хўжаликка маҳсулотни ташиш харажатларини (ҳақиқий вазни (идишни ҳам қўшиб) бўйича) қоплайди. Маҳсулотни ташиш харажатлари маҳсулотни хўжаликдаги жўнатиш жойи (саралаш пункти, бригада, бўлинма, чорвачилик фермаси, яйлов, марказий омбор, хўжаликнинг марказий қўрғони ва шу кабилар)дан шартномада назарда тутилган қабул пунктигача бўлган масофа учун қопланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864213" id="864213">Ташиш ва тушириш харажатлари амалдаги норма ва тарифларга ёки томонлар келишувига кўра маҳсулотни етказиб бериш амалга оширилган транспорт тури учун эркин нархларда аниқланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864215" id="864215">Тайёрловчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом ашёни хўжаликлар, жамоа хўжалиги аъзолари ва бошқа фуқаролардан қабул қилиб олиш, шунингдек, бу маҳсулотни тайёрлов пунктларига етказиб бериш харажатларини томонлар келишувига кўра қоплайди. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864217" id="864217">Маҳсулотни темир йўл, ҳаво ва сув транспорти ёки аралаш алоқа воситаларида етказиб бериш харажатларини қоплаш юкларни шу транспорт турларида ташишнинг амалдаги тарифлари бўйича (йиғимлар ва бошқа харажатларни ҳам қўшиб) амалга оширилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864219" id="864219">Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчининг қўшимча талабларига риоя қилиб жўнатишга алоқадор харажатлар тайёрловчи ҳисобидан тўланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864223" id="864223">24. Хўжаликлар ва тайёрловчилар ўртасида ҳисоб-китоблар тайёрловчи томонидан хўжалик топширган маҳсулот қийматини унинг шартномада кўрсатилган ҳисоб-китоб, махсус ҳисоб-китоб ёки махсус ссуда счётига тўлов топшириқлари билан ҳисоблаб ўтказиш, чеклар билан тўлаш орқали амалга оширилади. Ҳисоб-китоблар маҳсулот қабул қилиб олингандан сўнг уч календарь кундан кечиктирмай, тайёрловчи ва унга хизмат кўрсатувчи банк муассасаси аҳоли яшайдиган ҳар хил жойларда жойлашган бўлса, шунингдек, алоқа шарт-шароитларини ҳисобга олиб маҳсулот қабул қилиб олингандан кейин беш кундан кечиктирмай амалга оширилиши керак. </div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="864225" id="864225">V. Мулкий жавобгарлик</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864228" id="864228">25. Барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини шартномада белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда топширишдан асоссиз бўйин товлаган хўжалик тайёрловчига топширилмаган маҳсулот қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Жарима миқдори ўтган давр (ой, чорак, йил) да маҳсулотнинг шаклланган ўртача нархидан келиб чиқиб, харид нархларига белгиланган устамалар тўлашни ҳисобга олмасдан ҳисоблаб чиқилади. Бундан ташқари, зарарнинг маҳсулот етказиб берилмаганлиги туфайли юзага келган, жарима билан қопланмаган қисми ҳам тўланади. </div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="864548" id="864548"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864551" id="864551">26. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини шартномада белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда бевосита хўжаликнинг ўзида қабул қилиб олиш рад этилган ҳap бир ҳол учун тайёрловчи хўжаликка белгиланган устамалар тўлашни ҳисобга олмасдан шаклланган ўртача нархдан келиб чиқиб қабул қилинмаган маҳсулот қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлайди, тез бузилувчи маҳсулот бўйича эса — унинг тўлиқ қийматини тўлайди. Бундан ташқари, маҳсулотни қабул қилиш рад этилганлиги туфайли хўжалик кўрган зарарнинг жарима билан қопланмаган қисми ҳам тўланади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864554" id="864554">Қабул қилиш-топшириш жойига етказиб келтирилган маҳсулотни қабул қилиш асоссиз рад этилганда тайёрловчи хўжаликка уни етказиб келиш харажатларини қоплайди. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864557" id="864557">Хўжалик маҳсулотни ўз жойида топшириш-қабул қилишга тайёрлаб қўймаган ва бу ҳақда тайёрловчини огоҳлантирмаган, тайёрловчи эса қабул қилиш жойига транспорт юборган бўлса, хўжалик тайёрловчига транспорт ва транспортнинг бекор туриб қолиши бўйича барча харажатларни қоплайди.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="864564" id="864564">(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли <a href="/mact/277685?ONDATE=30.04.1999 00#277736">қарори</a> таҳририда) </div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="864791" id="864791"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864816" id="864816">27. Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси томонидан маҳсулот сифати, миқдорини нотўғри аниқлаш, қабул қилинган қишлоқ хўжалик маҳсулотига нотўғри ҳaқ тўлаш ҳоллари аниқланса, тайёрловчи хўжаликка тўланмаган суммани ва тўланмаган сумманинг 10 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Бу жарима агар хўжалик жун ва мўйнани топшириш-қабул қилиш натижалари бўйича кейинчалик ҳисоб-китоб қилиш шарти билан хўжаликнинг дастлабки баҳосида юклаб жўнатса тўланмайди. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864826" id="864826">Ювилмайдиган бўёқ билан қўйилган белгили («тавро» жун) ёки чет нарсалар (ип, арқон, газлама қийқимлари) аралашлари билан ифлосланган жун юклаб жўнатганлиги учун хўжалик бундай жун қийматининг 5 фоизи миқдорида жарима тўлайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864829" id="864829">Шартномада келишилгандан пастроқ сифатли маҳсулотни сотганлик учун хўжалик жавобгар бўлади, паст сифатли маҳсулотни топшириш хўжаликларга рухсат этилган ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="864835" id="864835">(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 мартдаги 160-сонли <a href="/mact/305578?ONDATE=30.03.2001 00#305625">қарори</a> таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 6-сон, 35-модда) </div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="956242" id="956242"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="956248" id="956248">28. Контрактация шартномасига мувофиқ топширилган (юклаб жўнатилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулоти учун ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортилганда (хўжаликка тегишли суммаларни, белгиланган устамаларни ҳам қўшиб, ўз вақтида ҳисоблаб ўтказмаганлик, ҳисоб-китобларнинг акцепт шаклида эса тўлов топшириғи акцептини асоссиз тўлиқ ёки қисман рад этганда) тайёрловчи хўжаликка тўланмаган суммани, ўзи тўлашдан бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдоридаги жаримани тўлайди. Тайёрловчи жаримадан ташқари хўжаликка муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун белгиланган муддатда тўланмаган сумманинг 0,4 фоизи миқдорида, лекин белгиланган муддатда тўланмаган сумманинг кўпи билан 50 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти контрактация шартномасига мувофиқ топширилган (юклаб жўнатилган) маҳсулот учун хўжаликка ҳақ тўлашдан тайёрловчи олти ой муддат мобайнида асоссиз бўйин товлаганлиги аниқланса, Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси тегишли материалларни «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг <a href="/mact/65991#68647">5-моддасига </a>мувофиқ банкрот тўғрисида хўжалик судида иш қўзғаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиш учун прокуратура органларига юборади. </div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="956253" id="956253">(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 мартдаги 160-сонли <a href="/mact/305578?ONDATE=30.03.2001 00#305625">қарори </a>таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 6-сон, 35-модда) </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864245" id="864245">29. Тайёрловчи ёки хўжалик томонидан маҳсулот учун ҳисоб-китобларда (айни бир маҳсулотга такрор ҳақ тўланганда, маҳсулот нархи нотўғри қўлланганда, товарсиз тўлов талабномасига ҳақ тўланганда ва шу кабиларда) ортиқча олинган пул суммалари қайтарилмаган ҳолда айбдор томон бу суммани қайтаради ва бошқа томонга бу пул маблағларидан фойдаланилган барча давр учун йилига 25 фоиз даромад тўлайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864247" id="864247">30. Товар-транспорт ҳужжатларини расмийлаштиришдан бош тортганлик ёки нотўғри расмийлаштирганлик учун айбдор томон бошқа томонга ҳар бир товар-транспорт ҳужжатига энг кам ойлик иш ҳақининг 1/3 миқдорида жарима тўлайди.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="865067" id="865067"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="865071" id="865071">31. Хўжаликни стандартлар талаблари ва техник шартларга жавоб берадиган идиш ва ўраш материаллари билан, маҳсулотнинг тегишли турларини харид қилишни тартибга солувчи йўриқномалар ва қоидаларда ёки шартномада белгиланган миқдор ва муддатларда таъминламаганлиги учун тайёрловчи хўжаликка етказиб берилмаган идиш, мих ва ўраш материалларининг етказиб бериш вақтида амалда бўлган қийматининг 2 баравари миқдорида жарима тўлайди. Тайёрловчининг хўжаликни идиш билан таъминламаганлиги маҳсулот сифатининг пасайишига ёки тез бузилувчи маҳсулотнинг бузилишига олиб келган бўлса, тайёрловчи кўрсатилган жаримадан ташқари хўжаликка кўрган зарарининг жарима билан қопланмаган қисмини ҳам тўлайди. Сифатнинг пасайганлиги ва маҳсулотнинг бузилганлигини Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси аниқлайди. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="865074" id="865074">Тайёрловчи хўжаликка етказиб берган идишни йиллик контрактация шартномаси амалда бўлиш муддати тугагандан сўнг қайтармаганлик учун хўжалик тайёрловчига қайтарилмаган идиш қийматининг 2 баравари миқдорида жарима тўлайди. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="865076" id="865076">Идиш ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда тайёрловчи — хўжаликлар идиш қийматининг 2 баравари миқдорида жарима тўлайдилар.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="865086" id="865086">(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 мартдаги 160-сонли <a href="/mact/305578?ONDATE=30.03.2001 00#305625">қарори</a> таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 6-сон, 35-модда)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864255" id="864255">32. Хўжаликка томонлар ўртасида келишилган жадвалга мувофиқ маҳсулотга келган транспортнинг белгиланган муддатдан ортиқча (асосий ва қўшимча вақт нормаларидан ортиқча бекор туриш) бекор туриб қолганлиги учун хўжалик тайёрловчи олдида амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864260" id="864260">Тайёрловчи маҳсулотни етказиб келган транспортни тортиш, маҳсулот сифатини аниқлаш, топшириш-қабул қилиш ҳужжатларини расмийлаштириш, маҳсулотни тушириш ва қабул қилиш учун белгиланган вақт нормасидан ортиқча бекор туриб қолганлиги учун хўжалик олдида худди шундай жавобгар бўлади.</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi865093" id="edi865093"><a href="/mact/804341?ONDATE=29.08.1994 00#864261">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="865093" id="865093">33. Хўжалик шартнома бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги учун жавобгарликдан, агар улар табиий офатлар ва бошқа ноқулай шароитлар туфайли ёки тайёрловчи айби билан содир бўлган бўлса, тегишли асослашлар ва Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси хулосаси бўлган тақдирда, озод этилади.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="865099" id="865099">(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 мартдаги 160-сонли <a href="/mact/305578?ONDATE=30.03.2001 00#305625">қарори</a> таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 6-сон, 35-модда)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864263" id="864263">34. Жаримани тўлаш томонларни шартнома бўйича мажбуриятларни бажаришдан озод қилмайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864265" id="864265">35. Контрактация шартномасини тузиш муддатини ўтказиб юборганлик ёки асоссиз бўйин товлаганлик учун томонлар муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида, аммо энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима тўлайдилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="864267" id="864267">36. Шартномада иккала томоннинг келишувига кўра мажбуриятларни бажармаганлик ёки тегишлича бажармаганлик учун амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган бошқача жазо чоралари назарда тутилиши мумкин.</div></div></div>
        </div>
    </div>
    <div style="display: none;">
<!-- START WWW.UZ TOP-RATING -->
<SCRIPT language="javascript" type="text/javascript">
		<!--
		top_js = "1.0"; top_r = "id=4079&r=" + escape(document.referrer) + "&pg=" + escape(window.location.href); document.cookie = "smart_top=1; path=/"; top_r += "&c=" + (document.cookie ? "Y" : "N")
		//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.1" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.1"; top_r += "&j=" + (navigator.javaEnabled() ? "Y" : "N")
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.2" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.2"; top_r += "&wh=" + screen.width + 'x' + screen.height + "&px=" + (((navigator.appName.substring(0, 3) == "Mic")) ? screen.colorDepth : screen.pixelDepth)
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.3" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.3";
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="JavaScript" type="text/javascript">
		<!--
		top_rat = "&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900"; top_r += "&js=" + top_js + ""; document.write('<a href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank"><img src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/cnt.png?' + top_r + top_rat + '" width=88 height=31 border=0 alt="Топ рейтинг www.uz"></a>')//-->
</SCRIPT>
<NOSCRIPT>
		<A href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank">
				<img height="31" src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/nojs_cnt.png?id=4079&pg=http%3A//lex.uz&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900" width="88" border="0" alt="Топ рейтинг www.uz">
		</A>
</NOSCRIPT>
<!-- FINISH WWW.UZ TOP-RATING --></div>
</body>
</html>
<script>
    function scrollText(hash) {
        location.href = "#" + hash;
        if (window.location.hash) {
            var y = $(window.location.hash).offset().top - 3;
            window.scrollTo(0, y);
        }
    }
</script>
