

<!DOCTYPE html>
<html lang="uz-Cyrl-UZ">
<head>
   <!-- Global site tag (gtag.js) - Google Analytics -->
   <script async src="https://www.googletagmanager.com/gtag/js?id=UA-2682682-1"></script>
   <script>
      window.dataLayer = window.dataLayer || [];
      function gtag() { dataLayer.push(arguments); }
      gtag('js', new Date());
      gtag('config', 'UA-2682682-1');
   </script>
<title>
	
</title><meta charset="UTF-8" /><meta http-equiv="content-type" content="text/html; charset=UTF-8" /><meta name="viewport" content="width=device-width, initial-scale=1.0, minimum-scale=0.3, maximum-scale=3.0" /><link href="/css/mactform.css" rel="stylesheet" type="text/css" />
    <script src="/assets/js/jquery.min.js"></script>

    <style type="text/css">
        body, html {
            height: 100%
        }

        body {
            margin: 0;
            padding: 0;
            background-color: #fff;
            font-family: Ubuntu;
            font-family: Montserrat
        }

        /* .OFFICIAL_SOUR_TEXT, .PUBLICATION_ORIGIN {
            display: none;
        }*/

        .act_warning {
            color: red;
        }

        .night-mode {
            -webkit-filter: grayscale(100%) !important;
            filter: grayscale(100%) !important;
        }

        #divCont > div {
            /*overflow-y:  auto;*/
            overflow-x: auto;
            max-width: calc(100vw - 4px);
        }

        /*.TABLE_STD .BY_DEFAULT {
            overflow-y: auto;
            max-height: 80vh;
        }*/
    </style>
    <script>
        function toggle_night_mode() {
            $("body").toggleClass("night-mode")
        }
    </script>
</head>
<body>
    <a href="#" onclick="toggle_night_mode()" style="display: none;">toggle_night_mode</a>
    <div id="page">
        <table style="width: 100%; font-family: Arial; font-size: 14px; font-weight: bold;">
            <tr>
                <td style="width: 50%">
                    
                    
                        
                        <div class="act_warning">
                            Ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган
                        </div>
                    
                    
                </td>
                <td style="width: 50%" align="right">
                    
                    
                </td>
            </tr>
        </table>
        <div id="divBody" style="padding: 2px;">
            <div id="divCont" style="background:#ffffff;border:none;margin:auto;"><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC65991" id="onLBC65991">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6827"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.01.00 Умумий қоидалар]</span></div></div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5988"></label><div name="onLS65991" id="onLS65991">[<b>ТСЗ:</b><div id="LS3729"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини тугатиш. Санация ва банкротлик]</span></div></div></div><div class="ACT_FORM"><div name="66152" id="66152">Ўзбекистон Республикасининг қонуни</div></div><div class="ACT_TITLE"><div name="66155" id="66155">«БАНКРОТЛИК ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА</div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif"> LexUZ шарҳи</img></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div name="6793869" id="6793869">Мазкур Қонун Ўзбекистан Республикасининг 2022 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-763-сонли «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги <a href="/mact/5957612?ONDATE=13.04.2022 00#5963403">Қонунига</a> асосан ўз кучини йўқотган.</div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif"> LexUZ шарҳи</img></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div name="855670" id="855670">Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелдаги 474-II-сонли «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги <a href="/mact/955375">Қонунига </a>мувофиқ янги таҳрирда қабул қилинган.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="66159" id="66159"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="66164" id="66164">Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="66171" id="66171">Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги <a href="/mact/65969">Қонунига </a>(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 130-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин.</div></div><div class="SIGNATURE"><div name="66175" id="66175">Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="66177" id="66177">Тошкент ш.,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="66180" id="66180">1998 йил 28 август,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="66181" id="66181">668-I-сон</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="66215" id="66215"></div></div><div class="ACT_FORM"><div name="66218" id="66218">ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ</div></div><div class="ACT_TITLE_APPL"><div name="66219" id="66219">БАНКРОТЛИК ТЎҒРИСИДА</div></div><div class="NEW_EDITION"><div name="66220" id="66220">(янги таҳрирда)</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="66221" id="66221"></div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="68618" id="68618">I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="68619" id="68619">1-модда. Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68620" id="68620">Юридик ва жисмоний шахсларнинг банкрот бўлиши жараёнида юзага келадиган муносабатлар ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68621" id="68621">Ушбу Қонун ўз фаолиятини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширадиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга нисбатан татбиқ этилмайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68622" id="68622">Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="68623" id="68623">2-модда. Асосий тушунчалар</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68624" id="68624">Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилмоқда:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68625" id="68625">банкротлик (иқтисодий ночорлик) — хўжалик суди томонидан эътироф этилган ёки қарздор ихтиёрий равишда тугатилаётганида унинг ўзи эълон қилган қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондиришга қодир эмаслиги, шу жумладан бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларни таъминлашга қодир эмаслиги;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68626" id="68626">қарздор — пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловларни ушбу Қонунда белгиланган муддат ичида тўлаш бўйича мажбуриятларни бажаришга қодир бўлмаган юридик шахс ёки тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга ошираётган жисмоний шахс;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68627" id="68627">пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар (бундан буён матнда кредиторлар деб юритилади) — шундай юридик ёки жисмоний шахсларни, қарздор уларнинг олдида мажбуриятлар бўйича жавобгар бўлади, ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказганлик учун қарздор жавобгар бўлган фуқаролар, шунингдек ўз иштирокидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бўйича қарздор-юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари) бундан мустасно;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68628" id="68628">пул мажбуриятлари — қарздорнинг фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга кўра кредиторга муайян пул суммасини тўлаш мажбуриятлари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68629" id="68629">мажбурий тўловлар — бюджетга ҳамда бюджетдан ташқари фондларга тўланадиган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68630" id="68630">судгача санация қилиш — қарздорнинг мол-мулки эгалари, қарздор-юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари), қарздорнинг кредиторлари ва бошқа шахслар томонидан банкротликнинг олдини олиш мақсадида, қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68631" id="68631">ташқи бошқарув — хўжалик суди томонидан банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш чоғида тайинланадиган ҳамда қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ваколатларини ташқи бошқарувчига ўтказган ҳолда қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мақсадида қўлланиладиган банкротлик таомили;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68632" id="68632">мораторий — қарздор томонидан пул мажбуриятлари ижросини ҳамда мажбурий тўловлар тўланишини тўхтатиб қўйиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68633" id="68633">ташқи бошқарувчи — ташқи бошқарувни ҳамда ушбу Қонунда белгиланган бошқа ваколатларни амалга ошириш мақсадида хўжалик суди томонидан тайинланадиган шахс;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68634" id="68634">тугатишга доир иш юритиш — кредиторларнинг талабларини мутаносиб равишда қондириш ҳамда қарздорни қарзлардан қутулган деб эълон қилиш, тарафларни бир-бирига муносабатда ғайриқонуний хатти-ҳаракатлардан ҳимоялаш мақсадида банкрот деб топилган қарздорга нисбатан қўлланиладиган банкротлик таомили;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68635" id="68635">ишончли шахс — тугатишга доир иш юритиш ҳамда ушбу Қонунда белгиланган бошқа ваколатларни амалга ошириш учун хўжалик суди томонидан тасдиқланадиган шахс;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68636" id="68636">келишув битими — тарафлар ўртасида суд низосини ўзаро ён бериш йўли билан тугатишга асос бўладиган битим;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68637" id="68637">қарздорнинг ходимлари вакили — банкротлик таомили ўтказилаётганда ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун қарздорнинг ходимлари ваколат берган шахс;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68638" id="68638">шаҳарни ташкил этувчи корхона — ходимлари уларнинг оила аъзоларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда тегишли аҳоли пункти аҳолисининг камида ярмини ташкил этувчи юридик шахс;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68639" id="68639">қишлоқ хўжалиги корхоналари — қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва фермер хўжаликлари.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="68640" id="68640">3-модда. Банкротлик аломатлари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68641" id="68641">Юридик шахснинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбурияти юзага келган кундан эътиборан олти ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломати деб эътироф этилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68642" id="68642">Жисмоний шахснинг (тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга ошираётган шахснинг) пул маблағлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбурияти уларни бажариш санаси бошланган пайтдан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, агар мажбуриятларнинг суммаси унга тегишли мол-мулкнинг қийматидан ошиб кетган бўлса, унинг банкротлик аломати деб эътироф этилади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="68643" id="68643">4-модда. Банкротлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68644" id="68644">Банкротлик тўғрисидаги ишлар хўжалик суди томонидан кўриб чиқилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68645" id="68645">Банкротлик тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг <a href="/mact/65991#68640">3-моддасида </a>назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда хўжалик суди томонидан қўзғатилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68646" id="68646">Банкротлик тўғрисидаги иш кўрилаётганда қарздор-юридик шахсга тегишли мол-мулкнинг қиймати ундирилишини умид қилиб бўлмайдиган дебиторлик қарзига айланган айланма маблағларни қайтармай бошқа мақсадларга ишлатиш ҳисобга олинмаган ҳолда белгиланади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="68647" id="68647">5-модда. Хўжалик судига мурожаат қилиш ҳуқуқи</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68648" id="68648">Пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳуқуқига қарздор, кредитор, прокурор эга.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68649" id="68649">Мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятини бажармаганлиги муносабати билан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳуқуқига қарздор, прокурор, солиқ органлари ва бошқа ваколатли органлар эга.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68650" id="68650">Қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза хўжалик судига банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи ҳамда ўзга шахслар томонидан ҳам берилиши мумкин.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="68651" id="68651">6-модда. Қарздорнинг хўжалик судига мурожаат этиши асослари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68652" id="68652">Қарздор пул мажбуриятларини бажариш ва (ёки) мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятини белгиланган муддатда бажаришга қодир бўлмаслигидан далолат берувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этишга ҳақли.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68653" id="68653">Агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздор-юридик шахс қарздор мол-мулки эгасининг (эгаларининг) юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарори ёки қарздорнинг мол-мулки эгаси томонидан вакил қилинган органнинг юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарори асосида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68654" id="68654">Қарздор ўзининг мол-мулки суд харажатларини қоплашга етарли даражада бўлган тақдирда, агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида хўжалик судига ариза бериши мумкин.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="68655" id="68655">7-модда. Кредиторлар йиғилиши</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68656" id="68656">Банкротлик таомили қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини ушбу Қонунга мувофиқ ташкил этиладиган кредиторлар йиғилиши (қўмитаси) ҳимоя қилади. Хўжалик суди қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани иш юритиш учун қабул қилиб олган пайтдан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини қондириш мақсадида якка тартибда мурожаат этишга ҳақли эмас.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68657" id="68657">Қарздорга нисбатан барча хатти-ҳаракатлар ҳамма кредиторлар номидан кредиторлар йиғилиши (қўмитаси) томонидан амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68658" id="68658">Кредиторлар, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, мажбурий тўловлар талаблари қисми бўйича — солиқ органлари ва бошқа ваколатли органлар кредиторлар йиғилишининг овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган қатнашчиларидир. Кредиторлар йиғилишида қарздорнинг ходимлари вакили иштирок этади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68659" id="68659">Қуйидагиларни қабул қилиш кредиторлар йиғилиши ваколати доирасига киради:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68660" id="68660">келишув битими тузиш тўғрисидаги қарор;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68661" id="68661">кредиторлар қўмитаси аъзоларини сайлаш, унинг сон таркибини белгилаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги қарор;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68662" id="68662">ташқи бошқарувни жорий этиш ва унинг муддатини узайтириш ҳамда тегишли илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш тўғрисидаги қарор;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68663" id="68663">қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳақидаги қарор;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68664" id="68664">ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа масалаларга доир қарор.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68665" id="68665">Кредиторлар йиғилишини ташкил этиш ва ўтказиш ташқи бошқарувчи ёки ишончли шахс томонидан амалга оширилади, кредиторларнинг биринчи йиғилиши бундан мустасно.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68666" id="68666">Кредитор ёки солиқ органлари ва бошқа ваколатли органлар кредиторлар йиғилишида кредитор, солиқ органи ёки бошқа ваколатли органнинг пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича қарздорга нисбатан кредиторлар йиғилишини ўтказиш санасида белгиланган талаблари жами суммасига мутаносиб тарздаги қоғозларга эга бўладилар.</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi126086" id="edi126086"><a href="/mact/65991?ONDATE=01.11.1998 00#68667">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="126086" id="126086">Агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, кредиторлар йиғилишида қарздор мажбуриятлари умумий суммасининг камида учдан икки қисми миқдорида талабномалар билдираётган, овоз бериш ҳуқуқи бор кредиторлар ҳозир бўлган тақдирда, йиғилиш ваколатли ҳисобланади. Кредиторларнинг манфаатларини йиғилишда ишончли шахс ифодалаши мумкин. Кредиторлар йиғилишида кворум бўлмаса, ўн кунлик муддат ичида кредиторларнинг такрорий йиғилиши чақирилади, бу йиғилиш ўтказиладиган жой ва вақт тўғрисида кредиторлар тегишли равишда хабардор этилган тақдирда, ҳозир бўлган кредиторлар овозидан қатъи назар, йиғилиш ваколатли ҳисобланади.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="126087" id="126087">(7-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон <a href="/mact/44853?ONDATE=28.09.1999 00#64289">Қонуни</a> таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="68668" id="68668">Агар кредитор қарздорнинг эътироф этилган талабларига эга бўлса ва мазкур ишда унинг бошқа манфаатлари бўлмаса, бундай кредитор кредиторлар йиғилишида овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="68669" id="68669">8-модда. Кредиторлар йиғилишини чақириш тартиби</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi126088" id="edi126088"><a href="/mact/65991?ONDATE=01.11.1998 00#78245">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="126088" id="126088">Ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги тўғрисида хўжалик суди томонидан ажрим чиқарилган пайтдан эътиборан уч кун ичида кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган жой ва вақт ҳақидаги хабар матбуотда эълон қилинади. Кредиторларнинг биринчи йиғилиши ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги тўғрисидаги ажрим асосида хўжалик суди томонидан чақирилади ҳамда кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган жой ва вақт ҳақидаги хабар матбуотда эълон қилинган пайтдан эътиборан бир ҳафта ичида бўлиб ўтиши керак. Эълон қилиш харажатлари қарздор ҳисобидан қопланади.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="126089" id="126089">(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон <a href="/mact/44853?ONDATE=28.09.1999 00#64294">Қонуни </a>таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78248" id="78248">Кредиторларнинг кейинги йиғилишлари ташқи бошқарувчи, ишончли шахс ташаббуси билан, пул мажбуриятлари ва (ёки) қарздорнинг мажбурий тўловлари бўйича талаблари кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган талаблар умумий суммасининг камида учдан бир қисмини ташкил этадиган кредиторлар қўмитасининг, кредиторнинг (кредиторларнинг) ва (ёки) солиқ органлари ҳамда бошқа ваколатли органларнинг талабларига биноан ёхуд кредиторларнинг учдан бир қисми ташаббуси билан чақирилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78249" id="78249">Кредиторлар йиғилиши кредиторлар қўмитасининг ёки кредиторнинг (кредиторларнинг) ташаббуси билан ташқи бошқарувчи, ишончли шахс томонидан ташқи бошқарувчига, ишончли шахсга тегишли ариза билан мурожаат этилган пайтдан бошлаб икки ҳафталик муддат ичида чақирилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78251" id="78251">Агар кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан бошқача қоида белгиланган бўлмаса, кредиторлар йиғилиши қарздор жойлашган манзилда ўтказилади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78252" id="78252">9-модда. Кредиторлар йиғилиши томонидан қарор қабул қилиш тартиби</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78255" id="78255">Овозга қўйилган масалалар юзасидан кредиторлар йиғилиши қарори, агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, йиғилишда ҳозир бўлган кредиторларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78256" id="78256">Ҳар бир кредитор умумий кредиторлик қарзидаги ўз улушига мутаносиб овоз сонига эга бўлади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78258" id="78258">Кредиторлар йиғилиши томонидан барча кредиторлар умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан қуйидагилар қабул қилинади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78259" id="78259">ташқи бошқарувни жорий этиш ва (ёки) унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78260" id="78260">қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир ишни юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳақидаги қарор;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78262" id="78262">ташқи бошқарувчининг, ишончли шахснинг ўзгартирилиши ёки ваколатларини бекор қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳақидаги қарор.</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi126091" id="edi126091"><a href="/mact/65991?ONDATE=01.11.1998 00#126090">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="126091" id="126091">Агар кредиторларнинг йиғилишида ушбу модданинг <a href="/mact/65991#78258">учинчи қисмида</a> назарда тутилган қарорларни қабул қилиш учун зарур кредиторлар овози сони етарлича ҳозир бўлмаган бўлса, кредиторларнинг такрорий йиғилиши чақирилади, бу йиғилиш ўтказиладиган жой ва вақт тўғрисида кредиторлар тегишли равишда хабардор этилган тақдирда бундай қарорларни йиғилиш ҳозир бўлган кредиторлар овози сонига нисбатан кўпчилик овоз билан қабул қилишга ваколатлидир.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="126092" id="126092">(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон <a href="/mact/44853?ONDATE=28.09.1999 00#64297">Қонунига</a> мувофиқ қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда).</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78264" id="78264">10-модда. Кредиторларнинг талаблари реестри</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78265" id="78265">Кредиторларнинг талаблари реестрини ташқи бошқарувчи, ишончли шахс юритади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78266" id="78266">Кредиторларнинг талаблари реестрида ҳар бир кредитор, пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича кредитор талабларининг миқдори, ҳар бир талабнинг қондирилиш навбати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78267" id="78267">Кредиторларга талаблар реестри билан танишиш имконияти таъминланиши лозим.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78268" id="78268">11-модда. Кредиторлар қўмитаси</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78270" id="78270">Кредиторлар қўмитаси кредиторларнинг манфаатларини ҳимоя қилади ҳамда ташқи бошқарувчи ва ишончли шахснинг хатти-ҳаракатлари устидан ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда назорат олиб боради.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78272" id="78272">Кредиторлар қўмитаси таркибига кредиторлар вакиллари кредиторлар йиғилиши томонидан белгиланадиган миқдорда киритилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78273" id="78273">Агар қарздорнинг кредиторлари сони йигирматадан кам бўлса, кредиторлар йиғилишининг қарорига биноан кредиторлар қўмитасининг вазифалари кредиторлар йиғилиши зиммасига юкланиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78275" id="78275">Кредиторлар қўмитаси ўз зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширишда қуйидагиларга ҳақлидир:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78277" id="78277">ташқи бошқарувчидан қарздорнинг молиявий аҳволи ва ташқи бошқарувнинг бориши тўғрисидаги ахборотни тақдим этишни талаб қилиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78278" id="78278">ишончли шахсдан тугатишга доир иш юритишнинг бориши тўғрисидаги ахборотни тақдим этишни талаб қилиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78279" id="78279">ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда ташқи бошқарувчи ва ишончли шахснинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан хўжалик судига шикоят қилиш.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78280" id="78280">Кредиторлар қўмитаси қуйидагиларни қабул қилишга ҳақлидир:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78281" id="78281">кредиторлар йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарор;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78282" id="78282">кредиторлар йиғилишининг ташқи бошқарувчини вазифасидан озод этиш ҳақидаги тавсияси тўғрисидаги қарор;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78284" id="78284">қарздорнинг йирик битимларини ҳамда амалга оширилишидан қарздор манфаатдор бўлган битимларни тасдиқлаш ёки тасдиқлашни рад этиш тўғрисидаги қарор.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78285" id="78285">Кредиторлар қўмитасининг қарори кредиторлар қўмитаси аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78287" id="78287">12-модда. Кредиторлар қўмитасини сайлаш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78288" id="78288">Кредиторлар қўмитасининг аъзолари кредиторлар йиғилиши томонидан ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритиш амалга ошириладиган давр учун сайланади. Кредиторлар йиғилишининг қарорига биноан кредиторлар қўмитаси барча аъзоларининг ваколатлари муддатидан илгари бекор қилиниши мумкин. Бундай қарор кредиторлар қўмитаси барча аъзоларига нисбатан фақат бир пайтнинг ўзида қабул қилиниши мумкин. Кредиторлар қўмитаси сайлови кредиторлар йиғилишида овоз бериш орқали амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78290" id="78290">Энг кўп овоз олган номзодлар кредиторлар қўмитаси таркибига сайланган деб ҳисобланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78291" id="78291">Кредиторлар қўмитасининг аъзолари ўз таркибидан кредиторлар қўмитасининг раисини сайлаши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78292" id="78292">Агар кредиторлар қўмитаси аъзоси беш кишидан ортиқ бўлса, албатта кредиторлар қўмитасининг раиси сайланади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78294" id="78294">13-модда. Манфаатдор шахслар</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78300" id="78300">Қуйидагилар қарздорга нисбатан манфаатдор шахслар деб эътироф этилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78301" id="78301">қонун ҳужжатларига мувофиқ қарздорга нисбатан бош ёки тобе ҳисобланмиш юридик шахс;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78302" id="78302">қарздорнинг раҳбари, шунингдек кузатувчи кенгаш таркибига кирувчи шахслар, коллегиал ижроия органи, бош бухгалтер (бухгалтер), шу жумладан банкротлик тўғрисидаги иш юритиш қўзғатилгунга қадар бир йил давомида ўз вазифасидан озод этилган шундай шахслар;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78303" id="78303">юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари).</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78304" id="78304">Ушбу Қонунда жисмоний шахсга нисбатан манфаатдор шахс дейилганда унинг хотини (эри), ота-онаси, бува-бувилари, ака-укалари, опа-сингиллари ҳамда боласи, невараси, чевараси, эвараси, опа-сингил ва ака-укаларининг боласи, невараси, чевараси, эвараси, хотинининг (эрининг) опа-сингиллари ва ака-укалари тушунилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78305" id="78305">Ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда ташқи бошқарувчи, ишончли шахс, кредиторларга нисбатан манфаатдор шахслар ушбу моддада назарда тутилган тартибда белгиланади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78306" id="78306">14-модда. Ташқи бошқарувчи, ишончли шахснинг жавобгарлиги</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78307" id="78307">Ушбу Қонунга мувофиқ ташқи бошқарувчи, ишончли шахс зиммасига юкланган мажбуриятларнинг қарздорга ёки кредиторларга зарар етказилишига олиб келган тарзда бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги ташқи бошқарувчини, ишончли шахсни ўз вазифаларини бажаришдан четлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78309" id="78309">Қарздор ва унинг кредиторлари ташқи бошқарувчидан, ишончли шахсдан ташқи бошқарувчи, ишончли шахснинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилишга ҳақлидир.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78310" id="78310">Бошқа шахсларнинг ишларини бошқариш ва (ёки) мол-мулкини бошқаришга доир фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи чекланган шахслар (дисквалификация қилинган шахслар), шунингдек ушбу Қонуннинг <a href="/mact/65991#78294">13-моддасида</a> кўрсатилган манфаатдор шахслар ташқи бошқарувчи, ишончли шахс бўлиши мумкин эмас.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78311" id="78311">15-модда. Ташқи бошқарувчига, ишончли шахсга ҳақ тўлаш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78312" id="78312">Ўз вазифасини бажарганлиги учун ташқи бошқарувчига, ишончли шахсга тўланадиган ойлик ҳақ миқдори кредиторлар йиғилиши томонидан белгиланади ҳамда хўжалик суди томонидан тасдиқланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78313" id="78313">Ташқи бошқарувчига, ишончли шахсга, шунингдек улар фаолият кўрсата олишини таъминлаш учун жалб этиладиган шахсларга ҳақ, агар кредитор билан келишувда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздор мол-мулки ҳисобидан тўланади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78314" id="78314">16-модда. Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78315" id="78315">Мол-мулкининг таркибида давлат мулки улуши бўлган қарздорнинг иқтисодий ночорлиги тўғрисидаги масала ҳал этилаётганда давлат манфаатларини корхоналарнинг иқтисодий ночорлиги тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли орган (бундан буён матнда банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи деб юритилади) ҳимоя қилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78316" id="78316">Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78317" id="78317">ушбу Қонунга мувофиқ банкротлик таомилларининг амалга оширилишини таъминлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78318" id="78318">тўловга қобилиятсиз ва зарар кўриб ишлаётган корхоналар ҳисобини юритади;</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi126135" id="edi126135"><a href="/mact/65991?ONDATE=01.11.1998 00#78319">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="126135" id="126135">хўжалик юритувчи субъектларнинг (кичик ва ўрта корхоналар, микрофирмалар бундан мустасно) раҳбарларига ёки бошқа мансабдор шахсларга корхонанинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этмаганлик ёхуд ўз вақтида тақдим этмаганлик учун жарима солади; </div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="126136" id="126136">(16-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон <a href="/mact/55653?ONDATE=09.07.2000 00#84796">Қонуни</a> таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="126094" id="126094"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="126095" id="126095">ташқи бошқарувчилар ва ишончли шахслар тариқасида фаолият олиб бораётган жисмоний шахсларга нисбатан малака ва касбга оид талабларни белгилайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="126096" id="126096">Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган бошқа ваколатларни амалга оширади</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="126097" id="126097">(16-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон <a href="/mact/44853?ONDATE=28.09.1999 00#64303">Қонунига</a> мувофиқ бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78321" id="78321">17-модда. Корхоналарнинг иқтисодий қодирлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш мажбурияти </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78322" id="78322">Банкротлик аломатлари аниқланган тақдирда солиқ органлари, иқтисодиёт ва статистика органлари банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига мол-мулкида давлат мулки улуши бўлган корхоналар тўғрисида маълумотлар тақдим этишлари, шунингдек банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг сўровига биноан корхоналарнинг иқтисодий қодирлиги тўғрисидаги бошқа маълумотларни тақдим этишлари шарт.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78323" id="78323">18-модда. Банкротлик таомиллари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78324" id="78324">Қарздор-юридик шахснинг банкротлиги тўғрисидаги иш кўрилаётганда қуйидаги таомиллар қўлланилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78325" id="78325">келишув битими;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78326" id="78326">ташқи бошқарув;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78327" id="78327">тугатишга доир иш юритиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78328" id="78328">банкротликнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таомиллари.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78329" id="78329">Қарздор-жисмоний шахснинг банкротлиги тўғрисидаги иш кўрилаётганда қуйидаги таомиллар қўлланилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78330" id="78330">келишув битими;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78331" id="78331">тугатишга доир иш юритиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78332" id="78332">банкротликнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таомиллари.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78333" id="78333">19-модда. Суддан ташқари бажариладиган таомиллар</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78350" id="78350">Суддан ташқари бажариладиган таомиллар судгача санация қилиш ёки ихтиёрий тугатилиш бўлиши мумкин.</div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC78352" id="onLBC78352">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6829"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.03.00 Судгача санация]</span></div></div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="78352" id="78352">II БОБ. СУДГАЧА САНАЦИЯ ҚИЛИШ</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78353" id="78353">20-модда. Судгача санация қилиш асоси</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78356" id="78356">Судгача санация қилиш қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги иш юритиш қўзғатилгунга қадар амалга оширилади ҳамда қарздорнинг тўлов қобилиятини, иқтисодий жиҳатдан қодирлигини тиклаш ҳамда келгусида самарали фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратиб беришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78358" id="78358">Банкротликнинг олдини олиш мақсадида қарздорнинг муассислари (қатнашчилари), мол-мулк эгаси банкрот деб эълон қилиш тўғрисидаги ариза хўжалик судига тақдим этилгунга қадар қарздорни молиявий жиҳатдан соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни кўради. Қарздорни молиявий жиҳатдан соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар қарздор билан тузилган келишувга асосан кредиторлар ёки бошқа шахслар томонидан ҳам кўрилиши мумкин.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78361" id="78361">21-модда. Судгача санация қилишнинг объекти ва субъектлари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78363" id="78363">Судгача санация қилишнинг объекти қарздор шахсдир.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78364" id="78364">Судгача санация қилишнинг субъектлари қарздор-юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари), қарздорнинг мол-мулки эгаси, давлат органлари ва бошқа шахслар бўлиши мумкин.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78367" id="78367">22-модда. Судгача санация қилишнинг асосий чора-тадбирлари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78370" id="78370">Судгача санация қилишнинг асосий чора-тадбирлари қуйидагилардан иборат:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78371" id="78371">қарздорликни ўзаро ҳисобга олишни ташкил этиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78372" id="78372">тўлаш муддати ўтказиб юборилган қарзларни тўлиқ ёки қисман сотиб олиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78373" id="78373">ишлаб чиқаришни рақобатбардош маҳсулот чиқаришга мослаб қайта ихтисослаштириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78375" id="78375">четдан юқори малакали мутахассисларни жалб этиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78376" id="78376">ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78377" id="78377">қарздорнинг тўлов қобилияти тикланиши ва фаолиятини давом эттиришидан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан молиявий ёрдам кўрсатиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78379" id="78379">қарздорнинг фаолиятни давом эттириши учун қарздор билан кредитор (кредиторлар) ўртасида кредиторларга тўланадиган тўловлар муддатини кечиктириш ва (ёки) уни бўлиб-бўлиб тўлаш ёки қарзлардан сийлов бериш тўғрисидаги аҳдлашувга эришишга қаратилган келишув;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78381" id="78381">мажбурий тўловларни тўлаш ва давлат кредитларини қайтаришни санация муддатига кечиктириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78383" id="78383">қарздор-юридик шахсни қайта ташкил этиш.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78384" id="78384">Судгача санация қилиш таомили бошқа чора-тадбирларни ҳам қамраб олиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78386" id="78386">Судгача санация қилишни давлат маблағларини жалб этган ҳолда ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган орган амалга оширади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78387" id="78387">Судгача санация қилиш чоғида давлат томонидан ёрдам кўрсатиш қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78389" id="78389">23-модда. Судгача санация қилишни ўтказиш муддати</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78390" id="78390">Қарздорни судгача санация қилиш ўн икки ойдан йигирма тўрт ойгача муддатга жорий этилади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78392" id="78392">24-модда. Судгача санация қилишни бекор қилиш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78394" id="78394">Судгача санация қилиш уни ўтказишнинг белгиланган муддати тугаганлиги ёки унинг самарасизлиги аниқланганлиги муносабати билан бекор қилиниши мумкин.</div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC78396" id="onLBC78396">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6830"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.04.00 Банкротлик тўғрисида ихтиёрий равишда эълон қилиш]</span></div></div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="78396" id="78396">III БОБ. ҚАРЗДОРНИ ИХТИЁРИЙ РАВИШДА БАНКРОТ ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИШ</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78411" id="78411">25-модда. Қарздорни ихтиёрий равишда банкрот деб эълон қилиш асослари ва шартлари </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78413" id="78413">Қарздорнинг банкротлик аломатлари мавжуд бўлган тақдирда қарздор-юридик шахснинг раҳбари, қарздор-жисмоний шахс кредиторлар ҳамда қарздорнинг мол-мулки эгаси розилиги билан, шунингдек қарздорнинг мол-мулкида давлат мулкининг улуши бўлган ҳолларда эса банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг рухсати билан қарздорни банкрот деб эълон қилиши ва унинг тугатилишини маълум қилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78415" id="78415">Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг ёки мазкур қарздорнинг кредиторларидан бирортасининг қарздорни ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги қарорга рози бўлмаганлиги хўжалик судида банкротлик тўғрисидаги иш юритиш қўзғатилишига олиб келади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78416" id="78416">Қарздорни ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги қарорни қарздорнинг мол-мулки эгаси, қарздор мол-мулкида давлат мулкининг улуши бўлган ҳолларда эса, шунингдек банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи тасдиқлаган пайтдан бошлаб қарздор тугатилиш жараёнида деб ҳисобланади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78418" id="78418">26-модда. Банкрот деб эълон қилиш ҳамда қарздорнинг ихтиёрий равишда тугатилиш тартиби </div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi126098" id="edi126098"><a href="/mact/65991?ONDATE=01.11.1998 00#78420">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="126098" id="126098">Ушбу Қонун 25-моддасининг <a href="/mact/65991#78413">биринчи қисмида </a>белгиланган шартларга риоя этган ҳолда қарздор-юридик шахснинг раҳбари, қарздор-жисмоний шахс матбуотда қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги ёки унинг ихтиёрий равишда тугатилиши ҳақидаги эълонни чоп этади.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="126099" id="126099">(26-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон <a href="/mact/44853?ONDATE=28.09.1999 00#64310">Қонуни</a> таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78421" id="78421">Эълонда кредиторлар томонидан талаблар тақдим этиш ҳамда қарздорнинг ихтиёрий равишда тугатилишига қарши кредиторларнинг эътирозларини билдириш муддати кўрсатилади, бу муддат эълон чиққан пайтдан эътиборан икки ойдан кам бўлмаслиги керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78422" id="78422">Қарздор-юридик шахснинг раҳбари, қарздор-жисмоний шахс кредиторларнинг талабларини кўриб чиқиши, уларни кредиторлар талабларининг реестрига киритиши ҳамда ушбу Қонуннинг <a href="/mact/65991#79792">VI-бобида </a>назарда тутилган тартибда кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилишга киришиши шарт, ушбу бобнинг хўжалик судларининг тугатишга доир иш юритишдаги фаолиятини тартибга солиб турувчи қоидалари бундан мустасно.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78423" id="78423">Қарздор ихтиёрий равишда тугатилаётганда ишончли шахснинг мажбуриятларини қарздорнинг мол-мулки эгаси (эгалари) томонидан тайинланадиган тугатиш комиссиясининг раиси (тугатувчи) бажаради.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78424" id="78424">27-модда. Қарздорнинг тугатилишига қарши кредиторлар томонидан эътироз билдирилиши </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78425" id="78425">Қарздорнинг ихтиёрий равишда тугатилишига қарши ақалли битта кредиторнинг ёзма эътирози мавжуд бўлган тақдирда ҳам қарздор-юридик шахснинг раҳбари, қарздор-жисмоний шахс кредиторлар талабларини ҳамда қарздорнинг ихтиёрий равишда тугатилишига қарши кредиторлар эътирозларини билдириш муддати тугаган пайтдан бошлаб икки ҳафталик муддат ичида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этиши шарт.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78426" id="78426">Кредиторларнинг ҳар бири қарздорнинг ихтиёрий равишда тугатилиши якунлангунга қадар қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78427" id="78427">Хўжалик суди томонидан банкротлик тўғрисидаги иш юритишни қўзғатиш тўғрисида ажрим чиқарилган тақдирда тугатиш жараёни тўхтатилиши керак.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78428" id="78428">28-модда. Ихтиёрий равишда тугатиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78430" id="78430">Ушбу Қонуннинг <a href="/mact/65991#78411">25—27-моддаларида </a>назарда тутилган талаблар бузилган ҳолларда, қарздор ўз мол-мулкини яширганда, учинчи шахсларга ноқонуний тарзда ўтказганда қарздор-юридик шахснинг раҳбари, қарздор-жисмоний шахс, қарздорнинг муассислари (иштирокчилари), қарздорнинг мол-мулки эгаси қондирилмаган талаблар миқдорида кредиторлар олдида жавобгар бўладилар. Бундай талаблар қарздор тугатилган пайтдан бошлаб уч йил давомида тақдим этилиши мумкин.</div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC78431" id="onLBC78431">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6831"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.05.00 Судда банкротлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартиби]</span></div></div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="78431" id="78431">IV БОБ. БАНКРОТЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ ХЎЖАЛИК СУДИДА КЎРИШ </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78433" id="78433">29-модда. Банкротлик тўғрисидаги иш юритишни қўзғатиш асослари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78434" id="78434">Банкротлик тўғрисидаги иш юритиш ушбу Қонуннинг <a href="/mact/65991#68647">5-моддасига </a>мувофиқ хўжалик судига мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг аризаси асосида хўжалик суди томонидан қўзғатилади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78435" id="78435">30-модда. Қарздорнинг аризаси</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78436" id="78436">Қарздорнинг аризаси хўжалик судига ёзма равишда берилади ва тегишинча қарздор-юридик шахснинг раҳбари ёки унинг ўрнини босувчи шахс ёхуд қарздор-жисмоний шахс томонидан имзоланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78437" id="78437">Қарздорнинг аризасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78438" id="78438">ариза берилаётган хўжалик судининг номи;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78439" id="78439">пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларининг қарздор томонидан эътироз билдирилмаётган миқдордаги суммаси;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78440" id="78440">қарздорнинг ходимларига тўланиши керак бўлган, уларнинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарни қоплаш, меҳнатига ҳақ тўлаш ва ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш бўйича қарз суммаси;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78441" id="78441">муаллифлик шартномаси бўйича тўланиши керак бўлган ҳақ суммаси;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78442" id="78442">мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик миқдори;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78443" id="78443">кредиторларнинг талабларини тўла ҳажмда қондириш имконияти йўқлигининг асослари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78444" id="78444">умумий судлар, хўжалик судлари кўриш учун қабул қилган қарздорга нисбатан даъво аризалари тўғрисидаги, шунингдек сўзсиз (акцептсиз) ҳисобдан чиқариш учун тақдим этилган ижро ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78445" id="78445">қарздордаги бор мол-мулк, шу жумладан дебиторлик қарзининг пул маблағлари тўғрисидаги маълумотлар;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78446" id="78446">қарздорнинг банкдаги ҳисобварағи рақамлари, банкнинг почта манзили;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78447" id="78447">банкротлик тўғрисидаги иш бўйича суд харажатларини тўлаш учун етарли мол-мулк борлиги тўғрисидаги маълумотлар;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78448" id="78448">илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78449" id="78449">Қарздорнинг аризасида банкротлик тўғрисидаги ишни тўғри ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар, шунингдек қарздорда илтимосномалар бўлса, улар ҳам кўрсатилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78450" id="78450">Қарздор-жисмоний шахснинг аризасида тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган унинг мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78451" id="78451">Кредиторларга ҳамда ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга қарздор ўз аризасидан нусхалар юбориши шарт.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78452" id="78452">31-модда. Қарздорнинг аризасига илова қилинадиган ҳужжатлар</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78568" id="78568">Қарздорнинг ўзини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал <a href="/mact/185986">кодексида </a>назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагилар ҳам илова қилинади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78571" id="78571">қарз борлигини, шунингдек кредиторларнинг талабини қарздор тўла ҳажмда қондиришга қодир эмаслигини тасдиқловчи ҳужжатлар;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78575" id="78575">қарздорнинг аризасига асос бўлган бошқа ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78579" id="78579">Қарздорнинг аризасига қуйидагилар ҳам илова қилинади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78583" id="78583">кредиторлик ва дебиторлик қарзларини изоҳлаган ҳамда кредиторлар ва аризачининг қарздорлари почта манзилини кўрсатган ҳолда тузилган кредиторлар ва аризачи қарздорларининг рўйхати;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78587" id="78587">сўнгги ҳисобот санасигача бўлган даврга тааллуқли бухгалтерлик баланси ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатлар;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78592" id="78592">қарздор-жисмоний шахснинг мол-мулки таркиби ва қиймати тўғрисидаги ҳужжатлар;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78594" id="78594">қарздорнинг мол-мулки эгаси ёки қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат қилиш ҳақидаги қарори;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78596" id="78596">агар йиғилиш қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза берилгунга қадар ўтказилган бўлса, банкротлик тўғрисидаги ишни кўришда иштирок этиш учун қарздорнинг ходимлари вакили сайланган йиғилиш баённомаси.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78601" id="78601">32-модда. Кредиторнинг аризаси</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78606" id="78606">Кредиторнинг аризаси хўжалик судига ёзма шаклда берилади. Кредитор-юридик шахснинг аризаси унинг раҳбари ёки вакили томонидан, кредитор-жисмоний шахснинг аризаси эса шу жисмоний шахснинг ўзи ёки унинг вакили томонидан имзоланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78608" id="78608">Кредиторнинг аризасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78612" id="78612">ариза берилаётган хўжалик судининг номи;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78614" id="78614">аризачининг номи (фамилияси, исм-шарифи) ва унинг почта манзили;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78618" id="78618">қарздорнинг номи (фамилияси, исм-шарифи) ва унинг почта манзили;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78620" id="78620">тўланиши керак бўлган фоизлар ва неустойкалар (жарималар, пенялар) миқдори кўрсатилган ҳолда қарздорга аризачи қўяётган талабларнинг миқдори;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78623" id="78623">қарздорнинг талаб келиб чиқишига сабаб бўлган кредитор олдидаги пул мажбурияти, шунингдек уни бажариш муддати;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78624" id="78624">кредитор талабларининг асослилигини тасдиқловчи далиллар, шу жумладан суднинг қонуний кучга кирган қарори, кўрсатилган талаблар қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хати;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78627" id="78627">илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78630" id="78630">Кредиторнинг аризасида банкротлик тўғрисидаги ишни тўғри ҳал қилиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилади, шунингдек кредиторда илтимосномалар бўлса, улар ҳам акс эттирилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78632" id="78632">Кредитор аризанинг нусхасини қарздорга юбориши шарт.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78635" id="78635">33-модда. Кредиторлар талабларини бирлаштириш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78637" id="78637">Қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги кредиторнинг аризаси турли мажбуриятлар бўйича бирлаштирилган қарздорликка асосланган бўлиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78640" id="78640">Кредиторлар қарздорга нисбатан ўз талабларини бирлаштиришга ҳамда судга битта ариза билан мурожаат этишга ҳақлидирлар. Бундай ариза ўз талабларини бирлаштирган кредиторлар томонидан имзоланади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78664" id="78664">34-модда. Кредиторнинг аризасига илова қилинадиган ҳужжатлар</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78666" id="78666">Кредиторнинг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал <a href="/mact/185986">кодексида </a>назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагилар ҳам илова қилинади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78668" id="78668">қарздорнинг кредитор олдидаги пул мажбуриятлари, шунингдек бу мажбуриятлар бўйича қарз мавжудлигини ва унинг миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78671" id="78671">кредиторнинг аризасига асос бўлган бошқа ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78673" id="78673">Кредиторнинг вакили томонидан имзоланган аризага аризани имзолаган шахснинг ариза беришга ваколати борлигини тасдиқловчи ишончнома ҳам илова қилинади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78675" id="78675">Кредиторнинг аризасига, агар бор бўлса, қуйидагилар ҳам илова қилинади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78677" id="78677">кредиторнинг қарздорга нисбатан талабларини кўрган умумий суд ёки хўжалик судининг қарори;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78678" id="78678">ижро ҳужжати (ижро варақаси, қарздор томонидан акцептланган тўлов талаблари, нотариуснинг ижро хати ва бошқалар) ёки кредиторнинг талаблари қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78680" id="78680">35-модда. Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг аризаси</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78681" id="78681">Мол-мулкида давлат мулкининг улуши бўлган қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги иш юритишни қўзғатиш тўғрисидаги ариза хўжалик судига банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи томонидан ёзма шаклда, ушбу қарздор-субъектнинг иқтисодий ночорлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар илова этилган ҳолда берилади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78684" id="78684">36-модда. Солиқ органининг ва бошқа ваколатли органларнинг аризаси</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78685" id="78685">Солиқ органи ва бошқа ваколатли органлар қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида хўжалик судига берадиган ариза кредиторнинг аризаси учун назарда тутилган талабларга жавоб бериши керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78687" id="78687">Солиқ органи ва бошқа ваколатли органларнинг қарздор-юридик шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий тўловлар бўйича қарзни олишга доир чора-тадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78690" id="78690">37-модда. Прокурорнинг аризаси</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78693" id="78693">Прокурор қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига қуйидаги ҳолларда мурожаат этишга ҳақлидир:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78696" id="78696">у банкротлик яширилган ҳолатларни аниқлаганда;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78698" id="78698">мажбурий тўловлар бўйича қарздорнинг қарзи бўлганда ёки айланма маблағлари қайтарилмай бошқа мақсадларга ишлатилганда;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78699" id="78699">Ўзбекистон Республикаси олдидаги пул мажбуриятлари бўйича кредитор манфаатларини кўзлаб;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78701" id="78701">қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўзга ҳолларда.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78704" id="78704">Прокурорнинг аризаси хўжалик судига, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ушбу Қонунда кредиторнинг аризасига нисбатан назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда берилади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78706" id="78706">38-модда. Кредиторларнинг талабларини таъминлашга доир чора-тадбирлар</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78821" id="78821">Хўжалик суди банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахснинг аризасига биноан Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал <a href="/mact/185986">кодексига </a>мувофиқ кредиторларнинг талабларини қондириш чора-тадбирларини кўришга ҳақлидир.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78824" id="78824">Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал <a href="/mact/185986">кодексида </a>назарда тутилган чора-тадбирлардан ташқари хўжалик суди ташқи бошқарувчи, ишончли шахс розилигисиз битимларни амалга оширишни тақиқлаб қўйиши, қарздорга қимматли қоғозларни, валюта қимматликларини ва бошқа мол-мулкни учинчи шахсларга сақлаш учун топширишни юклаши ҳамда қарздорнинг мол-мулки сақланишини таъминлашга қаратилган бошқа чора-тадбирларни кўриши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78826" id="78826">Кредиторларнинг талабларини таъминлашга доир чора-тадбирлар тегишинча ташқи бошқарув жорий этилгунга ва ташқи бошқарувчи тайинлангунга қадар ёки хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида, тугатишга доир иш юритишни бошлаш ва ишончли шахс тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар ёки хўжалик суди томонидан келишув битими тасдиқлангунга қадар ёхуд хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилингунга қадар амал қилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78828" id="78828">Хўжалик суди ушбу модда <a href="/mact/65991#78826">учинчи қисмида</a> назарда тутилган ҳолатлар юзага келгунга қадар кредиторларнинг талабларини таъминлашга доир чора-тадбирларни бекор қилишга ҳақлидир.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78830" id="78830">39-модда. Қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза юзасидан қарздор томонидан билдирилган ёзма фикр </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78833" id="78833">Кредитор, прокурор, солиқ органи ёки бошқа ваколатли органнинг аризаси қабул қилинганлиги тўғрисидаги ажримни олган кундан эътиборан қарздор беш кунлик муддат ичида хўжалик судига, аризачига, ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга ариза юзасидан ёзма фикрини йўллаши, шунингдек аризада кўрсатилмаган барча кредиторларни ўзига нисбатан уни банкрот деб топиш тўғрисидаги иш юритиш қўзғатилганлигидан хабардор қилиши шарт. Қарздорнинг хўжалик судига юборилаётган ёзма фикрига ариза юзасидан билдирилаётган ёзма фикрнинг нусхаси, кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар аризачига ҳамда ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилиниши керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78838" id="78838">Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал <a href="/mact/185986">кодексида </a>назарда тутилган маълумотлардан ташқари қуйидагилар ҳам қарздорнинг ёзма фикрида кўрсатилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78840" id="78840">аризачининг талабига қарши қарздордаги мавжуд эътирозлар;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78843" id="78843">пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар олдидаги, қарздорнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича, мажбурий тўловлар бўйича қарзнинг умумий суммаси;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78846" id="78846">қарздордаги бор мол-мулк, шу жумладан унинг банк ҳисобварағида турган пул маблағлари тўғрисидаги маълумотлар, банкдаги ҳисобварақларининг тартиб рақамлари ва банкнинг почта манзили;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78848" id="78848">аризачининг қарздор тан олган талабларини қондириш далиллари.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78850" id="78850">Қарздорнинг ёзма фикри йўқлиги банкротлик тўғрисидаги иш кўрилишига монелик қилмайди.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78855" id="78855">40-модда. Банкротлик тўғрисидаги ишни судда кўришга тайёрлаш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78857" id="78857">Банкротлик тўғрисидаги ишни судда кўришга тайёрлаш судья томонидан, Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал <a href="/mact/185986">кодексида </a>назарда тутилган тартибда амалга оширилади.</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi126100" id="edi126100"><a href="/mact/65991?ONDATE=01.11.1998 00#78936">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="126100" id="126100">Банкротлик тўғрисидаги ишни судда кўришга тайёрлаш пайтида, шунингдек банкротлик тўғрисидаги иш кўрилаётганда хўжалик суди қарздорнинг молиявий аҳволини аниқлаш учун экспертиза тайинлашга ҳақли.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="126101" id="126101">(40-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон <a href="/mact/44853?ONDATE=28.09.1999 00#64311">Қонуни </a>таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi126103" id="edi126103"><a href="/mact/65991?ONDATE=01.11.1998 00#126102">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="126103" id="126103">40<sup>1</sup>-модда. Банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш муддати </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="126104" id="126104">Хўжалик судининг мажлисида банкротлик тўғрисидаги иш ариза кўриб чиқишга қабул қилинганлиги ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши лозим.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="126105" id="126105">(40<sup>1</sup>-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон <a href="/mact/44853?ONDATE=28.09.1999 00#64313">Қонунига</a> мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78940" id="78940">41-модда. Қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги ёки кредиторларнинг талабларини рад этиш тўғрисидаги қарор </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78942" id="78942">Хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг <a href="/mact/65991#68640">3-моддасида</a> назарда тутилган банкротлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Қарздор-юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги хўжалик судининг қарорида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78944" id="78944">Хўжалик судининг қарздор-жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарорида қарздорнинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлиги ўз кучини йўқотганлиги кўрсатилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78946" id="78946">Хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори, агар хўжалик суди томонидан бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, дарҳол ижро этилиши керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78948" id="78948">Кредиторларнинг қарздорга нисбатан тақдим этган талаблари рад этилган тақдирда хўжалик суди маънавий зиён ва моддий зарар компенсацияси миқдорини белгилашга ҳамда уни қарздорнинг фойдасига ундириб олишга ҳақли.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78950" id="78950">42-модда. Қарздор банкрот деб топилганлиги тўғрисидаги хабарнинг хўжалик суди томонидан эълон қилиниши </div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi126106" id="edi126106"><a href="/mact/65991?ONDATE=01.11.1998 00#78958">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="126106" id="126106">Қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги хабар қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилган хўжалик суди томонидан ўн кунлик муддат ичида матбуотда эълон қилинади. </div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="126107" id="126107">(42-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон <a href="/mact/44853?ONDATE=28.09.1999 00#64316">Қонуни </a>таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78961" id="78961">Эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78963" id="78963">банкрот деб топилган қарздорнинг номи ва бошқа реквизитлари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78966" id="78966">қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги ишни юритаётган хўжалик судининг номи;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78968" id="78968">хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган сана;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78971" id="78971">кредиторларнинг талаблари билдирилиши учун белгиланган муддат, бу муддат эълон берилган санадан эътиборан икки ойдан кам бўлмаслиги керак;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78974" id="78974">ишончли шахс тўғрисидаги маълумотлар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78976" id="78976">Хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарори бекор қилинганлиги ҳақидаги хабар ушбу модданинг <a href="/mact/65991#78961">иккинчи қисмида </a>назарда тутилган тартибда эълон қилинади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="78980" id="78980">43-модда. Хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78985" id="78985">Хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78988" id="78988">банкротлик аломатлари аниқланмаганда;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78992" id="78992">хўжалик суди банкротлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунга қадар кредиторларнинг арз қилган талаблари қаноатлантирилганда;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78993" id="78993">сохта банкротлик аниқланганда;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="78997" id="78997">ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79001" id="79001">Қарздорда етарли миқдорда ликвид мол-мулк борлигидан шоҳидлик берувчи далиллар бўлган тақдирда хўжалик суди қарздорнинг илтимосномасига биноан банкротлик тўғрисидаги ишни кўришни кейинга қолдиришга, қарздорга кредиторларнинг талабларини суд томонидан белгиланган муддатда қондиришни таклиф этишга ҳақли, бу муддат ўттиз кундан ошмаслиги керак.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79005" id="79005">44-модда. Қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш оқибатлари </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79010" id="79010">Хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиниши қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризанинг қабул қилиниши оқибати бўлган ҳаракатларнинг тугатилиши учун асос бўлади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79013" id="79013">45-модда. Банкротлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш асослари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79016" id="79016">Қарздорнинг тўлов қобилияти тикланган ёки келишув битими тузилган ҳолларда хўжалик суди банкротлик тўғрисидаги иш юритишни тугатади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79019" id="79019">46-модда. Мол-мулкида давлат мулкининг улуши бўлган қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги иш юритишнинг хусусиятлари </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79046" id="79046">Қарздорнинг мол-мулкида давлат мулкининг улуши бўлган тақдирда хўжалик суди иш юритиш қўзғатилганлиги ҳақида банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органини белгиланган муддатда хабардор қилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79049" id="79049">Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи хабарни олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида хўжалик судига санацияни ўтказиш мақсадга мувофиқ эканлиги ёки мувофиқ эмаслиги хусусидаги ўз қарорини маълум қилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79052" id="79052">Кредиторлар санация қилишга рози бўлган тақдирда банкротлик тўғрисидаги иш тугатилади.</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi126108" id="edi126108"><a href="/mact/65991?ONDATE=01.11.1998 00#79056">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="126108" id="126108">Кредиторлар санация қилишга рози бўлмаган тақдирда ишни кўриш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="126109" id="126109">(46-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон <a href="/mact/44853?ONDATE=28.09.1999 00#64317">Қонуни</a> таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)</div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC79059" id="onLBC79059">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6834"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.08.00 Ташқи бошқарув]</span></div></div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="79059" id="79059">V БОБ. ТАШҚИ БОШҚАРУВ</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79061" id="79061">47-модда. Ташқи бошқарувни жорий этиш тартиби</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79064" id="79064">Ташқи бошқарув хўжалик суди томонидан кредиторлар йиғилишининг қарори, қарздорнинг мол-мулки эгаси ёки банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг аризаси асосида жорий этилади, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79067" id="79067">Хўжалик судининг ташқи бошқарувни жорий этиш тўғрисидаги ажрими дарҳол ижро этилиши керак ҳамда унинг устидан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79071" id="79071">Ташқи бошқарув, агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ўн икки ойдан йигирма тўрт ойгача муддатга жорий этилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79074" id="79074">Кредиторлар йиғилишининг илтимосномасига, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг қарорига ёки ташқи бошқарувчининг аризасига биноан ташқи бошқарув учун белгиланган муддат хўжалик суди томонидан ушбу модданинг <a href="/mact/65991#79071">учинчи қисмида </a>белгиланган муддатлар доирасида қисқартирилиши ёки узайтирилиши мумкин.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79079" id="79079">48-модда. Ташқи бошқарувни жорий этиш оқибатлари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79282" id="79282">Ташқи бошқарув жорий этилган пайтдан эътиборан:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79283" id="79283">қарздорнинг раҳбари ўз вазифаларини бажаришдан четлаштирилади, қарздорнинг ишларини бошқариш ташқи бошқарувчи зиммасига юкланади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79284" id="79284">қарздорнинг бошқарув органлари ваколатлари бекор қилинади. Қарздорнинг раҳбари ва қарздорнинг бошқа бошқарув органлари ваколатлари ташқи бошқарувчига ўтади, ушбу Қонунга мувофиқ бошқа шахсларга (органларга) ўтадиган ваколатлар бундан мустасно. Қарздорнинг бошқарув органлари ташқи бошқарувчи тайинланган пайтдан эътиборан уч кунлик муддат ичида юридик шахснинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматли ашёлари ташқи бошқарувчига топширилишини таъминлаши шарт;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79285" id="79285">кредиторларнинг талабларини таъминлаш юзасидан илгари кўрилган чора-тадбирлар бекор қилинади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79286" id="79286">қарздорнинг мол-мулкини хатлаш ва ўзига тегишли мол-мулкни тасарруф этиш юзасидан қарздорга нисбатан барча чеклашлар фақат банкротлик жараёни доирасида қўлланилиши мумкин;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79287" id="79287">ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, пул мажбуриятлари ва қарздорнинг мажбурий тўловлари бўйича кредиторлар талаблари қондирилишига нисбатан мораторий жорий этилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79288" id="79288">Ташқи бошқарув тугаганидан кейин қарздор пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар бўйича кредиторларга тўлаши шарт бўлган неустойкалар (жарималар, пенялар), шунингдек етказилган зарар суммаларини ташқи бошқарувни жорий этиш пайтидаги миқдорларда тўлаш талаб қилиниши мумкин.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79289" id="79289">49-модда. Кредиторларнинг талабларини қондиришга нисбатан мораторий жорий этиш </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79290" id="79290">Кредиторларнинг талабларини қондиришга нисбатан мораторий ташқи бошқарув жорий этилгунга қадар бажарилиш муддати келган пул мажбуриятларига ва мажбурий тўловларга татбиқ этилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79291" id="79291">Ушбу модданинг <a href="/mact/65991#79290">биринчи қисмида </a>назарда тутилган пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар юзасидан мораторийнинг амал қилиш муддати мобайнида:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79292" id="79292">ундирув сўзсиз (акцептсиз) тарзда содир этиладиган ижро ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар бўйича ундирувни амалга оширишга йўл қўйилмайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79296" id="79296">пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун, шунингдек тўланиши лозим бўлган фоизлар учун неустойкалар (жарималар, пенялар) ва бошқа молиявий (иқтисодий) санкциялар қўлланилмайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79298" id="79298">Ташқи бошқарув жорий этилган пайтдаги пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар бўйича кредиторлар талабларининг суммасига қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва миқдорда фоизлар ҳисоблаб қўшилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79299" id="79299">Ташқи бошқарувчи шартномани бажаришдан ушбу Қонуннинг <a href="/mact/65991#79375">56-моддасига </a>мувофиқ бош тортганлиги натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги кредиторларнинг талабларига ҳам мораторий татбиқ этилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79301" id="79301">Ушбу модданинг <a href="/mact/65991#79291">иккинчи</a> ва <a href="/mact/65991#79298">учинчи</a> қисмларида назарда тутилган қоидалар бажарилиш муддати ташқи бошқарув жорий этилганидан кейин келган пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловларга нисбатан қўлланилмайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79303" id="79303">Мораторийнинг амал қилиши фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган, алиментлар ундириш ҳамда муаллифлик шартномалари асосида ҳақ тўлаш бўйича талабларига, шунингдек ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарздор жавобгар бўлган фуқароларнинг талабларига татбиқ этилмайди.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79304" id="79304">50-модда. Ташқи бошқарувчи номзодини тақдим этиш тартиби</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79305" id="79305">Ташқи бошқарувчининг номзоди ташқи бошқарувни жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилган кредиторлар йиғилиши томонидан маъқулланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79306" id="79306">Ташқи бошқарувчининг номзоди кредиторлар йиғилишига кредиторларнинг ҳар бири томонидан, солиқ органи ёки бошқа ваколатли орган, қарздор ёки қарздорнинг мол-мулки эгаси томонидан таклиф этилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79307" id="79307">Кредиторлар йиғилиши томонидан қарор қабул қилишнинг ушбу Қонуннинг <a href="/mact/65991#78252">9-моддасида</a> назарда тутилган тартибига мувофиқ кредиторлар овозини энг кўп олган шахснинг номзоди хўжалик судига таклиф этилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79308" id="79308">Ташқи бошқарув хўжалик суди томонидан кредиторлар йиғилишининг қарори бўлмаган ҳолда жорий этилаётган бўлса, хўжалик суди ташқи бошқарувни жорий этиш тўғрисида ажрим чиқарган пайтдан эътиборан бир ҳафталик муддат ичида кредиторлар йиғилиши ташқи бошқарувчи номзодини кўриб чиқиш, маъқуллаш ва уни хўжалик судига тақдим этишга ҳақлидир.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79309" id="79309">Ташқи бошқарувчининг номзоди тақдим этилмаган тақдирда, хўжалик суди ташқи бошқарувчини банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи томонидан таклиф этилган номзодлар орасидан тайинлайди.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79310" id="79310">51-модда. Ташқи бошқарувчини тайинлаш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79311" id="79311">Ташқи бошқарувчи хўжалик суди томонидан ташқи бошқарувни жорий этиш билан бир пайтда тайинланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79312" id="79312">Ташқи бошқарувчини ташқи бошқарувни жорий этиш билан бир пайтда тайинлашнинг имкони бўлмаса, хўжалик суди ташқи бошқарувчини ташқи бошқарув жорий этилган пайтдан эътиборан ўн кунлик муддат ичида тайинлайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79313" id="79313">Ташқи бошқарувчини тайинлаш тўғрисида хўжалик суди ажрим чиқаради.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79315" id="79315">Ташқи бошқарувчини тайинлаш тўғрисидаги ажрим дарҳол ижро этилиши керак ва унинг устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79316" id="79316">52-модда. Ташқи бошқарувчини ваколатларидан озод этиш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79322" id="79322">Ташқи бошқарувчини ваколатларидан хўжалик суди қуйидаги ҳолларда озод этиши мумкин:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79323" id="79323">зиммасига юкланган вазифаларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторлар йиғилишининг қарори асосида. Бундай ҳолда кредиторлар йиғилишининг қарорида янги ташқи бошқарувчи номзоди тўғрисида маълумотлар бўлиши керак;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79324" id="79324">банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг қарори асосида;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79326" id="79326">унинг ўз аризасига биноан;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79327" id="79327">унинг ташқи бошқарувчи этиб тайинланишига монелик қиладиган ҳолатлар аниқланган тақдирда;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79328" id="79328">ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79329" id="79329">Ташқи бошқарувчини ваколатларидан озод этиш тўғрисидаги ажрим дарҳол ижро этилиши керак ва унинг устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79330" id="79330">53-модда. Ташқи бошқарувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79336" id="79336">Ташқи бошқарувчи раҳбар ваколатларини амалга оширади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79337" id="79337">Ташқи бошқарувчи қуйидагиларга ҳақли:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79339" id="79339">кредиторлар йиғилишини ҳамда кредиторлар қўмитасини чақириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79340" id="79340">ушбу Қонунда назарда тутилган чеклашларни ҳисобга олган ҳолда қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79342" id="79342">қарздор номидан келишув битими тузиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79343" id="79343">ушбу Қонунда назарда тутилган миқдорда ва тартибда ҳақ олиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79344" id="79344">агар ушбу Қонунда ёки кредиторлар билан келишувда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ўз вазифаларини амалга оширишни таъминлаш учун бошқа шахсларни уларнинг фаолиятига қарздор маблағларидан ҳақ тўлаган ҳолда шартнома асосида ишга жалб этиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79346" id="79346">ўз мажбуриятларини бажаришни муддатидан илгари тугатиш тўғрисида хўжалик судига ариза тақдим этиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79347" id="79347">ушбу Қонуннинг <a href="/mact/65991#79375">56-моддасида </a>белгиланган тартибда қарздорнинг шартномаларини бажаришдан бош тортганлигини билдириш.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79348" id="79348">Ўз ваколатларини амалга ошириш чоғида ташқи бошқарувчи қарздорни банкротликка олиб борганлиги муносабати билан унинг пул мажбуриятлари бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ субсидиар жавобгар бўлган учинчи шахсларга нисбатан талаблар қўйишга ҳақлидир.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79350" id="79350">Ташқи бошқарувчи:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79351" id="79351">қарздорнинг мол-мулкини ўз тасарруфига қабул қилиши ва уни инвентаризация қилиши;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79352" id="79352">қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидиришга, аниқлашга ва қайтариб олишга қаратилган чора-тадбирлар кўриши;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79353" id="79353">ташқи бошқарувни юритиш ҳамда кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун махсус ҳисобварақ очиши;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79354" id="79354">ташқи бошқарув режасини ишлаб чиқиши ва уни тасдиқ учун кредиторлар йиғилишига (қўмитасига) тақдим этиши;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79355" id="79355">бухгалтерлик, статистика ҳисобини ва ҳисоботини юритиши;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79356" id="79356">қарздорга кредиторлар қўйган талаблар юзасидан белгиланган тартибда эътирозлар билдириши;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79358" id="79358">қарздорнинг қарзини ундириш бўйича чора-тадбирлар кўриши;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79359" id="79359">кредиторлар талабларининг реестрини юритиши;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79360" id="79360">ташқи бошқарув режасини амалга ошириш якунлари бўйича кредиторлар йиғилишига ҳисобот тақдим этиши;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79362" id="79362">ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириши шарт.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79363" id="79363">Ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш чоғида ташқи бошқарувчи қарздор ҳамда унинг кредиторлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ҳаракат қилиши шарт.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79364" id="79364">54-модда. Кредиторларнинг талаблари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79365" id="79365">Кредиторлар қарздорга нисбатан ўз талабларини ташқи бошқарув амал қилаётган муддатнинг исталган вақтида тақдим этишга ҳақлидир. Мазкур талаблар ташқи бошқарувчига қарздорнинг почта манзили бўйича юборилади. Кредиторларнинг ушбу модда <a href="/mact/65991#79368">тўртинчи қисмига</a> мувофиқ белгиланган деб эътироф этиладиган талаблари бу талабларни белгиланган деб билиш имконини берувчи ҳужжатлар илова этилган ҳолда ташқи бошқарувчига юборилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79366" id="79366">Ташқи бошқарувчи кредиторларнинг тақдим этилган талабларини кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли талаб олинганидан кейин узоғи билан икки ҳафта ичида кредиторлар талабларининг реестрига тегишли ёзув киритади. Кўриб чиқиш натижаларини ташқи бошқарувчи тегишли кредиторга кредитор талаби олинган пайтдан эътиборан узоғи билан бир ойлик муддат ичида маълум қилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79367" id="79367">Ташқи бошқарувчининг кредиторлар талабларини кўриб чиқиши натижалари юзасидан эътирозлар бу эътирозлар олинган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида кредитор томонидан банкротлик тўғрисидаги ишни кўраётган хўжалик судига билдирилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79368" id="79368">Кредиторларнинг ушбу модданинг <a href="/mact/65991#79367">учинчи қисмида </a>назарда тутилган муддатда эътирозлар билдирилмаган талаблари қондирилиш миқдори, таркиби ва навбати ташқи бошқарувчи томонидан аниқланадиган белгиланган талаблар деб ҳисобланади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79369" id="79369">55-модда. Қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79370" id="79370">Қарздорнинг мол-мулки эгаси ёки таъсис ҳужжатларида ваколат берилган органлар қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш бўйича қарор қабул қилишга ёки ташқи бошқарувчининг ваколатларини бошқача тарзда чеклашга ҳақли эмас, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79371" id="79371">Агар ушбу Қонунда ёки ташқи бошқарув режасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, йирик битимлар ва манфаатдорлик назарда тутилган битимлар ташқи бошқарувчи томонидан фақат кредиторлар йиғилишининг (қўмитасининг) розилиги билан амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79372" id="79372">Йирик битимлар жумласига баланс қиймати қарздорнинг кўчмас мол-мулкини ёки битим тузиш пайтидаги активлари баланс қийматининг 10 фоизидан кўпроғини ташкил этувчи бошқа мол-мулкини тасарруф этишга олиб келувчи битимлар киради.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79374" id="79374">Ташқи бошқарувчига ёки кредиторга нисбатан манфаатдор шахслар тараф бўлган битимлар манфаатдорлик назарда тутилган битимлар деб эътироф этилади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79375" id="79375">56-модда. Қарздорнинг шартномаларини бажаришдан бош тортиш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79395" id="79395">Ташқи бошқарувчи ташқи бошқарув жорий этилган пайтдан эътиборан уч ойлик муддат ичида қарздорнинг ташқи бошқарув жорий этилгунга қадар тузилган шартномаларини бажаришдан бош тортишга ҳақлидир.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79396" id="79396">Қарздорнинг шартномаларни бажаришдан бош тортиш фақат барча тарафлар томонидан тўлиқ ёки қисман бажарилмаган шартномаларга нисбатан, қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлган тақдирда билдирилиши мумкин:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79397" id="79397">қарздорнинг шартномасини бажариш ўхшаш ҳолатларда тузиладиган айни шундай шартномаларга солиштирганда қарздор учун зарар келтирадиган бўлса;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79398" id="79398">шартнома узоқ муддатли (бир йилдан ортиқ муддатга тузилган) ёки фақат узоқ истиқболда қарздор учун ижобий натижалар олишга мўлжалланган бўлса;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79399" id="79399">қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашга монелик қилувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79400" id="79400">Қарздорнинг контрагенти қарздордан шартномаларни бажаришдан бош тортганлик оқибатида келиб чиққан реал зарарнинг ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақлидир.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79401" id="79401">57-модда. Қарздор тузган битимларнинг ҳақиқий эмаслиги</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79402" id="79402">Қарздор тузган битим, шу жумладан қарздор томонидан ташқи бошқарув жорий этилгунга қадар тузилган битим қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўйича ташқи бошқарувчининг аризасига биноан хўжалик суди томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79403" id="79403">Қарздор билан манфаатдор шахс ўртасида тузилган битим, агар мазкур битимнинг бажарилиши натижасида кредиторларга зарар етказилган ёки етказиладиган бўлса, ташқи бошқарувчининг аризасига биноан хўжалик суди томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79405" id="79405">Қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза қабул қилинганидан кейин қарздор билан муайян кредитор ёки ўзга шахс ўртасида тузилган битим, агар мазкур битим қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича айрим кредиторларнинг талабларини бошқалариникига нисбатан афзалроқ қондирилишига олиб келса, ташқи бошқарувчининг ёки кредиторнинг аризасига биноан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79407" id="79407">Банкротлик тўғрисидаги иш юритиш қўзғатилгандан кейин ёки қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида ариза беришдан олдин, қарздорнинг иштирокчиси қарздорнинг иштирокчилари таркибидан чиққанлиги муносабати билан унга мол-мулкдаги улушини тўлаш (ажратиб бериш) билан боғлиқ бўлган олти ойлик муддат ичида қарздор-юридик шахс томонидан тузилган битим ташқи бошқарувчининг ёки кредиторнинг аризасига биноан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин, шундай битим бўйича олинган барча нарсалар қарздорга қайтарилади. Бундай ҳолда ушбу Қонуннинг <a href="/mact/65991#79988">83-моддасига </a>мувофиқ иштирокчи олтинчи навбатдаги кредитор деб эътироф этилади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79408" id="79408">58-модда. Қарздорнинг ташқи бошқарув чоғида юзага келган пул мажбуриятлари </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79410" id="79410">Қарздорнинг ташқи бошқарув жорий этилганидан кейин юзага келган пул мажбуриятлари миқдори кредиторлар талабларининг реестрига мувофиқ кредиторлар талаблари суммасининг 20 фоизидан ортиқроқни ташкил этган ҳолларда қарздорнинг янги пул мажбуриятларини келтириб чиқарувчи битимлар, ташқи бошқарув режасида назарда тутилган битимларни истисно этганда, ташқи бошқарувчи томонидан фақат қарздорнинг мол-мулки эгаси ва кредиторлар йиғилишининг (қўмитасининг) розилиги бўлганда тузилиши мумкин.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79411" id="79411">59-модда. Қарздорнинг харажатларини тартибга солиш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79412" id="79412">Қарздорнинг истеъмолга, шу жумладан қарздор ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашга сарфланадиган харажатларининг кўпайишига олиб келувчи қарорлар ташқи бошқарувчи томонидан кредиторлар йиғилишининг (қўмитасининг) розилиги билангина қабул қилиниши мумкин, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79414" id="79414">60-модда. Ташқи бошқарув режаси</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79415" id="79415">Ташқи бошқарувчи бу ишга тайинланганидан кейин бир ойлик муддат ичида ташқи бошқарув режасини ишлаб чиқиб, тасдиқ учун қарздорнинг мол-мулки эгасига ва кредиторлар йиғилишига (қўмитасига) тақдим этиши керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79416" id="79416">Ташқи бошқарув режасида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш чора-тадбирлари назарда тутилиши керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79417" id="79417">Қарздорнинг тўлов қобилияти ушбу Қонуннинг <a href="/mact/65991#68640">3-моддасида </a>белгиланган банкротлик аломатлари бўлмаган тақдирда тикланган деб эътироф этилади. Ташқи бошқарув режасида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш муддати назарда тутилиши керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79418" id="79418">Ташқи бошқарувчи кредиторлар йиғилишининг (қўмитасининг) талабига биноан ташқи бошқарувнинг бориши ҳақида кредиторлар олдида ҳисобот беради.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79419" id="79419">61-модда. Ташқи бошқарув режасини кўриб чиқиш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79420" id="79420">Ташқи бошқарув режаси кредиторларнинг йиғилиши (қўмитаси) томонидан кўриб чиқилади, йиғилиш ташқи бошқарувчи томонидан ташқи бошқарув жорий этилган пайтдан эътиборан икки ойдан кечиктирмай чақирилади. Ташқи бошқарувчи барча кредиторларга кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган сана ва жойни ёзма равишда хабар қилади ҳамда мазкур йиғилиш ўтказиладиган кундан камида бир ҳафта олдин уларга ташқи бошқарув режаси билан танишиб чиқиш имкониятини беради.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79421" id="79421">Кредиторлар йиғилишининг овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган иштирокчилари қарзни ундириб олиш ҳуқуқига эга бўлган кредиторлардир.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79432" id="79432">Кредиторлар йиғилишида ташқи бошқарувчи ҳамда қарздорнинг ходимлари вакили овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этиш ҳуқуқига эга.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79434" id="79434">Ташқи бошқарув режаси йиғилишда иштирок этаётган кредиторларнинг ярмидан кўпроқ овозини олган бўлса, тасдиқланган деб ҳисобланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79435" id="79435">Кредиторлар йиғилиши қуйидагилардан бирини қабул қилишга ҳақли:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79437" id="79437">ташқи бошқарув режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79438" id="79438">ташқи бошқарув режасини рад этиш ҳамда қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳақидаги қарор;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79440" id="79440">ташқи бошқарув режасини рад этиш ҳамда ташқи бошқарувчини четлаштириб, айни бир пайтнинг ўзида янги ташқи бошқарувчининг номзодини тасдиқлаш ҳамда тегишли илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш тўғрисидаги қарор. Ушбу қарор ташқи бошқарувнинг янги режасини кўриб чиқиш учун кредиторларнинг навбатдаги йиғилиши чақириладиган муддатни назарда тутган бўлиши ва бу муддат Кредиторлар йиғилиши ушбу қарорни чиқарган кундан эътиборан бир ойдан ошиб кетмаслиги керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79441" id="79441">Кредиторлар йиғилиши (қўмитаси) томонидан тасдиқланган ташқи бошқарув режаси ва кредиторлар йиғилишининг (қўмитасининг) баённомаси кредиторлар йиғилиши (қўмитаси) ўтказилган кундан сўнг беш кундан кечиктирмай ташқи бошқарувчи томонидан хўжалик судига тақдим этилади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79442" id="79442">62-модда. Ташқи бошқарув муддатини узайтириш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79444" id="79444">Кредиторларнинг йиғилиши ташқи бошқарув режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилган бўлса ва унда назарда тутилган ташқи бошқарув муддати белгиланган дастлабки муддатдан ортиқ бўлса, агар ташқи бошқарув муддатини узайтириш ёки ташқи бошқарувнинг тасдиқланган режасини амалга ошириш қарздорнинг тўлов қобилияти тикланишига олиб келади дейиш учун етарли асослар бўлса, хўжалик суди ташқи бошқарув муддатини узайтиради. Бундай ҳолда умумий муддат йигирма тўрт ойдан ошиб кетмаслиги лозим.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79445" id="79445">63-модда. Қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш чора-тадбирлари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79447" id="79447">Қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш учун қуйидаги чора-тадбирлар кўрилиши мумкин:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79448" id="79448">ишлаб чиқаришни қайта ихтисослаштириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79450" id="79450">норентабел ишлаб чиқаришларни ёпиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79451" id="79451">дебиторлик қарзларини ундириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79453" id="79453">қарздор мол-мулкининг бир қисмини сотиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79454" id="79454">қарздорнинг талабидан ўзганинг фойдасига воз кечиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79456" id="79456">қарздор мажбуриятларининг учинчи шахслар томонидан бажарилиши;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79457" id="79457">қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг бошқа усуллари.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79458" id="79458">Ушбу модданинг <a href="/mact/65991#79447">биринчи қисмида </a>назарда тутилган чора-тадбирлардан ташқари банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг тақдимномасига биноан хўжалик суди мол-мулкида давлат мулкининг улуши бўлган қарздорнинг фаолият кўрсатмаётган объектларини консервация қилиш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79460" id="79460">64-модда. Қарздорнинг корхонасини (бизнесини) мулкий мажмуа сифатида сотиш </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79532" id="79532">Кредиторларнинг талабларини қондириш мақсадида ташқи бошқарув режасида қарздорнинг корхонасини (бизнесини) сотиш назарда тутилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79533" id="79533">Қарздорнинг корхонаси (бизнеси) сотилаётганида қарздорнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга мўлжалланган барча турдаги мол-мулки, шу жумладан ер участкалари, иморатлари, бинолари, ускуналари, инвентари, хом ашёси, маҳсулоти, талаб қилиш ҳуқуқи, шунингдек қарздорнинг, унинг товарлари, иши ва хизматининг ўзига хослигини кўрсатувчи воситалари (фирма номи, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари), қарздорга тегишли бўлган бошқа мутлақ ҳуқуқлари унинг тасарруфидан чиқарилади, ўзга шахсларга ўтказилиши мумкин бўлмаган ҳуқуқ ва мажбуриятлар бундан мустасно.</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi126111" id="edi126111"><a href="/mact/65991?ONDATE=01.11.1998 00#126110">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="126111" id="126111">Ташқи бошқарувчи корхонани кредиторлар йиғилишининг розилиги билан, харидор ўзига хизмат кўрсатувчи банкнинг тегишли кафолатини тақдим этган тақдирда, бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан реализация қилишга ҳақли</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="126112" id="126112">(64-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон <a href="/mact/44853?ONDATE=28.09.1999 00#64318">Қонунига</a> мувофиқ учинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79534" id="79534">Ушбу моддага мувофиқ қарздорнинг корхонаси (бизнеси) сотилаётганида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза хўжалик суди томонидан қабул қилинган санагача бўлган қарздорнинг пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлари корхона (бизнес) таркибига киритилмайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79535" id="79535">Корхона (бизнес) сотилаётганда корхона (бизнес) сотилаётган пайтда амал қилиб турган барча меҳнат шартномалари ўз кучини сақлаб қолади; иш берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари корхонани (бизнесни) сотиб олувчи ихтиёрига ўтади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79537" id="79537">Корхонани (бизнесни) сотишдан келган тушум суммаси қарздор мол-мулкининг таркибига киритилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79539" id="79539">Корхонани (бизнесни) сотиш, агар ташқи бошқарув режасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, очиқ кимошди савдоси ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Ташқи бошқарувчи кимошди савдосини ташкил этувчи сифатида иш кўради ёки ушбу мақсад учун ихтисослаштирилган ташкилотни жалб этиб, унинг хизматига қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ҳақ тўлайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79540" id="79540">Ташқи бошқарувчи корхона (бизнес) очиқ кимошди савдосида сотилиши тўғрисидаги эълонни расмий нашрларда, кимошди савдоси ўтказиладиган санадан камида ўттиз кун олдин эълон қилиши шарт. Эълонда савдо объекти тўғрисидаги маълумотлар ҳамда савдо объекти билан танишиш тартиби, корхонани (бизнесни) сотиб олиш учун ариза беришнинг эълон чиққан кундан эътиборан икки ҳафтадан кам ва бир ойдан ортиқ бўлиши ҳақиқий ҳисобланмайдиган муддат чегараси ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79541" id="79541">Агар эълонда кўрсатилган муддат давомида бир қатнашчидан ариза тушган бўлса, корхонани (бизнесни) сотиш бўйича кимошди савдоси ўтказилмайди. Кредиторлар йиғилишининг (қўмитасининг) розилиги бўлган тақдирда корхона (бизнес) кимошди савдоси ўтказилмаган ҳолда сотилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79542" id="79542">Кимошди савдоси аукцион шаклида ўтказилади, ушбу Қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79543" id="79543">Кимошди савдоси танлов асосида ўтказилган тақдирда эса, танлов шартлари кредиторлар йиғилиши (қўмитаси) томонидан маъқулланиши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79544" id="79544">Аукцион ғолиби бўлган шахс ҳамда кимошди савдоси ташкилотчиси аукцион ўтказилган куни баённомани имзолайдилар, бу баённома шартнома кучига эга бўлади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79545" id="79545">Агар кимошди савдоси танлов шаклида ўтказилган бўлса, танлов ғолиби ва кимошди савдоси ташкилотчиси танлов ўтказилган куни имзолаган баённома асосида, ушбу санадан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай шартнома имзоланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79547" id="79547">Кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс ва кимошди савдоси ташкилотчиси аукцион ёки танлов ўтказилган куни кимошди савдоси натижалари тўғрисида шартнома кучига эга бўлган баённомани имзолайдилар. Кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда тўлаган закалатидан маҳрум бўлади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79548" id="79548">Кимошди савдосида ғолиб чиққан шахснинг баённомани ёки шартномани имзолашдан бош тортганлиги муносабати билан мазкур шахс маҳрум бўлган закалат суммаси кимошди савдоси ташкилотчисининг ушбу тадбирни ўтказишга кетган чиқимлари чегириб ташланган ҳолда қарздор мол-мулкининг таркибига киритилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79550" id="79550">Корхонани (бизнесни) сотишдан келган тушум суммаси ҳисобидан кредиторларнинг талабларини қарздор тўла ҳажмда қондириш имкониятига эга бўлган ҳолларда ташқи бошқарувчининг аризасига биноан хўжалик суди томонидан банкротлик тўғрисидаги иш юритиш тугатилиши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79551" id="79551">Агар корхонани (бизнесни) сотишдан келган тушум суммаси кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондиришга етарли бўлмаса, ташқи бошқарувчи кредиторларга келишув битими тузишни таклиф этади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79552" id="79552">Корхонани (бизнесни) мулкий мажмуа сифатида сотишдан келган тушум суммаси тугатиш массасини ташкил этади ҳамда ушбу Қонунда назарда тутилган навбат тартибида тақсимланиши керак.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79554" id="79554">65-модда. Қарздор мол-мулкининг бир қисмини сотиш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79560" id="79560">Қарздорнинг мол-мулки инвентаризация қилинганидан ва баҳоланганидан кейин ташқи бошқарувчи, агар ташқи бошқарув режасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, мол-мулкни очиқ кимошди савдосида сотишга киришишга ҳақли.</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi126113" id="edi126113"><a href="/mact/65991?ONDATE=01.11.1998 00#79561">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="126113" id="126113">Кимошди савдоси аукцион шаклида ўтказилади, ушбу модданинг <a href="/mact/65991#79562">учинчи</a> ва <a href="/mact/65991#126120">ўнинчи</a> қисмларида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно. </div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="126114" id="126114">(65-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон <a href="/mact/44853?ONDATE=28.09.1999 00#64329">Қонуни </a>таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79562" id="79562">Муомала қобилияти чекланган мол-мулк фақат ёпиқ кимошди савдосида сотилиши мумкин. Ёпиқ кимошди савдосида қонун ҳужжатларига мувофиқ мулк ҳуқуқида ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларда мазкур мол-мулкка эга бўла оладиган шахслар иштирок этадилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79563" id="79563">Ташқи бошқарувчи кимошди савдоси ташкилотчиси сифатида иш кўриши ёки кимошди савдосини ўтказишни ихтисослаштирилган ташкилотга шартнома асосида топшириши мумкин. Кимошди савдосини ўтказаётган ихтисослаштирилган ташкилот қарздорга ва ташқи бошқарувчига нисбатан манфаатдор шахс бўлиши мумкин эмас.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79564" id="79564">Кимошди савдосига қўйилган мол-мулкнинг бошланғич баҳоси ташқи бошқарувчи томонидан белгиланади ва у баланс (қолдиқ) қийматидан кам бўлиши мумкин эмас.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79565" id="79565">Кимошди савдоси ғолиби сотиш нархини танлов якунлари бўйича тузилган баённома ёки олди-сотди шартномасида назарда тутилган муддатда, лекин кимошди савдоси ўтказилган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай тўлаши шарт.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79568" id="79568">Қарздорнинг биринчи кимошди савдосида сотилмай қолган мол-мулки такрорий кимошди савдосига қўйилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79571" id="79571">Қарздорнинг такрорий кимошди савдосида сотилмай қолган мол-мулки кимошди савдоси ўтказмай тузилган олди-сотди шартномаси асосида ташқи бошқарувчи томонидан реализация қилиниши мумкин.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="126118" id="126118"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="126119" id="126119">Ташқи бошқарувчи мол-мулкнинг бир қисмини кредиторлар йиғилишининг розилиги билан, харидор ўзига хизмат кўрсатувчи банкнинг тегишли кафолатини тақдим этган тақдирда, бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан реализация қилишга ҳақли.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="126120" id="126120">Ташқи бошқарувчи арзонбаҳо ва тез ишдан чиқадиган мол-мулкни, шунингдек хом ашё ва тайёр маҳсулот қолдиқларини ташқи бошқарув жараёнида кредиторлар йиғилишининг розилиги билан, аукцион савдоси ўтказмасданоқ олди-сотди шартномалари асосида сотишга ҳақли.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="126121" id="126121">(65-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон <a href="/mact/44853?ONDATE=28.09.1999 00#64331">Қонунига</a> мувофиқ тўққизинчи ва ўнинчи қисмлар билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда).</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79573" id="79573">66-модда. Қарздорнинг талабидан ўзганинг фойдасига воз кечиш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79575" id="79575">Қарздорнинг талабидан ўзганинг фоидасига воз кечиш ташқи бошқарувчи томонидан кредиторлар йиғилишининг (қўмитасининг) розилиги билан талаб қилиш ҳуқуқларини очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилиши мумкин.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79578" id="79578">67-модда. Қарздор пул мажбуриятларининг Қарздорнинг мол-мулки эгаси ёки учинчи шахс томонидан бажарилиши </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79579" id="79579">Қарздорнинг мол-мулки эгаси ташқи бошқарув тугагунга қадар исталган вақтда кредиторлар талабларининг реестрига мувофиқ барча кредиторларнинг талабларини бир йўла қондиришга ҳақлидир.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79580" id="79580">Қарздорнинг пул мажбуриятлари учинчи шахс (учинчи шахслар) томонидан бажарилишига, бундай бажариш кредиторлар талабларининг реестрига мувофиқ барча кредиторларнинг талабларини бир йўла қопланган тақдирда, йўл қўйилади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79581" id="79581">68-модда. Ташқи бошқарув якунлари бўйича ташқи бошқарувчининг ҳисоботи</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79619" id="79619">Ташқи бошқарувнинг белгиланган муддати тугашидан камида ўн беш кун олдин, шунингдек ташқи бошқарувни муддатидан илгари тугатиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда ташқи бошқарувчи кредиторлар йиғилишига ҳисобот тақдим этиши шарт.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79623" id="79623">Ҳисоботда қуйидагилар бўлиши керак:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79627" id="79627">қарздорнинг сўнгги ҳисобот даври учун баланси;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79629" id="79629">қарздор фойда ва зарарларининг ҳисоби;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79631" id="79631">қарздорнинг пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлари бўйича кредиторларнинг талабларини қондиришга қаратилиши мумкин бўлган эркин пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумот;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79634" id="79634">қарздорнинг қолган дебиторлик қарзи тафсилоти ҳамда қарздорнинг амалга оширилмай қолган талаб қилиш ҳуқуқлари тўғрисидаги маълумот;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79638" id="79638">қарздорнинг қолган кредиторлик қарзини тўлаш имконияти тўғрисидаги бошқа маълумотлар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79642" id="79642">Ташқи бошқарувчининг ҳисоботига кредиторлар талабларининг реестри илова қилинган бўлиши керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79645" id="79645">Ташқи бошқарувчи ҳисоботни тақдим этиш билан бир вақтда кредиторлар йиғилишига қуйидаги таклифлардан бирини киритади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79649" id="79649">қарздорнинг тўлов қобилияти тикланганлиги муносабати билан ташқи бошқарувни тугатиш тўғрисидаги таклиф;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79651" id="79651">келишув битими тузиш тўғрисидаги таклиф;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79655" id="79655">ташқи бошқарув муддатини узайтириш тўғрисидаги таклиф;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79659" id="79659">ташқи бошқарувни тугатиш ҳамда қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳақидаги таклиф.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79662" id="79662">69-модда. Ташқи бошқарувчининг ҳисоботини кўриб чиқиш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79675" id="79675">Ташқи бошқарувчининг ҳисоботи ташқи бошқарувнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг ўн кундан кечиктирмай ёки ташқи бошқарувни муддатидан илгари тугатиш учун асослар юзага келганидан кейин ўн беш кундан кечиктирмай чақириладиган кредиторлар йиғилиши томонидан кўриб чиқилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79677" id="79677">Ташқи бошқарувчи ташқи бошқарувнинг белгиланган муддати тугашига камида ўн беш кун қолганда барча кредиторларга кредиторлар йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабарни юбориши шарт.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79681" id="79681">Кредиторлар йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабарда кредиторлар йиғилишини ўтказиш вақти, жойи, шунингдек ташқи бошқарувчининг ҳисоботи билан танишиш тартиби ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79683" id="79683">Ташқи бошқарувчининг ҳисоботини кўриб чиқиш натижалари бўйича кредиторлар йиғилиши қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилишга ҳақли:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79686" id="79686">қарздорнинг тўлов қобилияти тикланганлиги ва у кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилишга киришганлиги муносабати билан ташқи бошқарувни тугатиш тўғрисидаги қарор;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79689" id="79689">ташқи бошқарувнинг белгиланган муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳақидаги қарор;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79692" id="79692">қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳақидаги қарор;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79695" id="79695">келишув битими тузиш тўғрисидаги қарор.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79699" id="79699">70-модда. Ташқи бошқарувчи ҳисоботининг хўжалик суди томонидан тасдиқланиши </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79702" id="79702">Ташқи бошқарувчининг кредиторлар йиғилиши томонидан кўриб чиқилган ҳисоботи ва кредиторлар йиғилишининг баённомаси кредиторлар йиғилиши ўтказилган санадан кейин беш кундан кечиктирмай хўжалик судига юборилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79704" id="79704">Ташқи бошқарувчининг ҳисоботига кредиторлар талабларининг реестри ва кредиторлар йиғилиши қабул қилган қарорга қарши овоз берган ёки овоз беришда иштирок этмаган кредиторларнинг шикоятлари илова қилинган бўлиши керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79709" id="79709">Ташқи бошқарувчининг ҳисоботи ҳамда кредиторларнинг шикоятлари хўжалик суди томонидан мажлисда кўриб чиқилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79715" id="79715">Мажлис ўтказиладиган вақт ва жой тўғрисида ташқи бошқарувчи ҳамда шикоят берган кредиторлар хабардор қилинадилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79717" id="79717">Агар кредиторлар йиғилиши қарздорнинг тўлов қобилияти тикланганлиги ва у кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилишга киришганлиги муносабати билан ташқи бошқарувни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган бўлса, ташқи бошқарувчининг ҳисоботи хўжалик суди томонидан тасдиқланиши керак, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79720" id="79720">Агар хўжалик суди томонидан кредиторларнинг шикоятлари асослилиги ёки қарздорнинг тўлов қобилияти тикланганлиги аломатлари йўқлиги аниқланса, хўжалик суди ташқи бошқарувчининг ҳисоботини тасдиқлашни рад этади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79722" id="79722">Ташқи бошқарувчининг ҳисоботини тасдиқлаш ёки тасдиқлашни рад этиш ёхуд ташқи бошқарув муддатини узайтириш ёки келишув битими тузиш тўғрисида ажрим чиқарилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79723" id="79723">Кредиторлар йиғилишининг қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида илтимосномаси бўлганда, шунингдек ташқи бошқарувчининг ҳисоботини тасдиқлашни хўжалик суди рад этган ёки бу ҳисобот ташқи бошқарувнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг бир ой муддат ичида тақдим этилмаган тақдирда хўжалик суди қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79726" id="79726">71-модда. Ташқи бошқарувчи ҳисоботининг хўжалик суди томонидан тасдиқланиши оқибатлари </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79729" id="79729">Ташқи бошқарувчи ҳисоботининг хўжалик суди томонидан тасдиқланиши банкротлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асос бўлади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79732" id="79732">Кредиторлар йиғилиши томонидан қабул қилинган илтимоснома бўлганда хўжалик суди кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш тугалланадиган муддатни белгилашга ҳақлидир.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79734" id="79734">Хўжалик суди ташқи бошқарувчининг ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида ажрим чиқаради ҳамда кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш тугалланадиган муддатни белгилайди, бу муддат ажрим чиқарилган кундан бошлаб олти ойдан ошмаслиги керак. Бундай ҳолда банкротлик тўғрисидаги ишни юритиш кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиб бўлинганидан кейин тугатилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79737" id="79737">Агар хўжалик суди томонидан белгиланган муддатда кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинмаган бўлса, хўжалик суди қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79739" id="79739">72-модда. Кредиторлар билан ҳисоб-китоб</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79741" id="79741">Ушбу Қонун 70-моддасининг <a href="/mact/65991#79717">бешинчи қисмида </a>назарда тутилган ҳолларда кредиторлар билан ҳисоб-китоблар ташқи бошқарувчи томонидан кредиторлар талабларининг реестрига мувофиқ, хўжалик суди ташқи бошқарувчининг ҳисоботини тасдиқлаган кундан бошлаб амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79744" id="79744">Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар ушбу Қонуннинг <a href="/mact/65991#79988">83-моддасида </a>назарда тутилган тартибда амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79747" id="79747">Қарздорнинг пул мажбуриятларини бажарган пайтдан бошлаб ташқи бошқарувчи кредиторлар талабларининг реестрига тегишли ёзувни киритади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79752" id="79752">73-модда. Кредиторлар талабларининг қондирилиши</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79755" id="79755">Кредиторларнинг қондирилган талаблари, шунингдек воз кечиш ҳақи ёки мажбуриятнинг янгиланиши ёхуд пул мажбуриятлари ўзгача тарзда тугатилганлиги тўғрисида келишувга эришилган талаблар, шунингдек ушбу Қонун бўйича қондирилган деб эътироф этиладиган бошқа талаблар қондирилган деб ҳисобланади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79774" id="79774">74-модда. Ташқи бошқарувчининг ваколатларини тугатиш тартиби</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79776" id="79776">Ташқи бошқарувнинг тугатилиши ташқи бошқарувчининг ваколатлари тугатилиб, қарздорнинг ва қарздор мол-мулки эгасининг бошқа бошқарув органлари ваколатлари қайта тикланишига олиб келади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79778" id="79778">Агар ташқи бошқарув келишув битими қабул қилиниши ёки кредиторларнинг талаблари тугалланиши орқали тугалланса, ташқи бошқарувчи янги раҳбар тайинлангунга (сайлангунга) қадар ўз вазифаларини қарздорнинг раҳбари ваколатлари доирасида бажаришни давом эттириб туради.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79781" id="79781">Агар хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳамда бошқа шахс ишончли шахс этиб тайинланган бўлса, ташқи бошқарувчи ишларни ишончли шахсга топширгунга қадар ўз вазифаларини бажаришни давом эттириб туради.</div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC79792" id="onLBC79792">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6835"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.09.00 Тугатиш жараёни]</span></div></div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="79792" id="79792">VI БОБ. ТУГАТИШГА ДОИР ИШ ЮРИТИШ</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79795" id="79795">75-модда. Тугатишга доир иш юритишни бошлаш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79799" id="79799">Хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига олиб келади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79801" id="79801">Қарздор банкрот деб эълон қилинган пайтдан бошлаб қарздорнинг ўз мол-мулкини тасарруфидан чиқариши, ўзга шахсга бериши ва пул мажбуриятларини тўлаши тақиқланади, ҳисоб-китоб ҳисобварағи бўйича операциялар, дивидендлар ва мажбурий тўловлар тўлаш тўхтатиб қўйилади. Қарздорнинг барча қарз мажбуриятлари муддати ўтиб кетган деб ҳисобланади, унга янги талабларни тақдим этишга йўл қўйилмайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79803" id="79803">Қарздор қарзларининг барча турлари бўйича пенялар ва фоизлар ҳисоблаш бекор қилинади. Қарздорнинг мол-мулкига ундирувни қаратишга нисбатан барча чеклашлар олиб ташланади. Агар қабул қилинган қарорлар қонуний кучга кирмаган бўлса, хўжалик судида кўрилаётган қарздор иштирокидаги барча мулкий низолар тугатилади. Шу пайтдан бошлаб мулкий ёки молиявий тусдаги барча талаблар қарздорга фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида қўйилиши мумкин.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79809" id="79809">76-модда. Тугатишга доир иш юритиш иштирокчилари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79811" id="79811">Ишончли шахс, кредиторлар йиғилиши (қўмитаси), қарздор ва бошқа манфаатдор тарафлар тугатишга доир иш юритишнинг иштирокчиларидир.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79813" id="79813">77-модда. Тугатиш комиссияси</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi126122" id="edi126122"><a href="/mact/65991?ONDATE=01.11.1998 00#79842">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="126122" id="126122">Хўжалик суди банкротлик тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда айни шу суд томонидан ишончли шахс бошчилигида тугатиш комиссияси тузилади. Мол-мулкида давлат мулкининг улуши бўлган қарздор банкрот деб эълон қилинган тақдирда, ишончли шахс бошчилигидаги тугатиш комиссиясини банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи тузади. Ишончли шахсни хўжалик суди томонидан тасдиқлаш ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="126123" id="126123">(77-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон <a href="/mact/44853?ONDATE=28.09.1999 00#64337">Қонуни</a> таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79845" id="79845">Тугатиш комиссияси:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79848" id="79848">қарздор-банкрот жойлашган ердаги расмий матбуотда унинг тугатилиши тўғрисидаги ҳамда кредиторларнинг талабномалар билдириш тартиби хусусидаги эълонни чоп этиши;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79852" id="79852">қарздор-банкротнинг тугатилишини кредиторларга ва манфаатдор тарафларга маълум қилиши;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79854" id="79854">қарздор-банкротнинг пул маблағларини битта банкда ягона сўм ва ягона валюта ҳисобварақларида жамлаши;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79855" id="79855">қарздор-банкротнинг мол-мулки, шу жумладан гаровдаги мол-мулки тўғрисидаги ҳисоботни тузиши;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79856" id="79856">тугатиш балансини тузиши ва уни хўжалик судига тақдим этиши;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79857" id="79857">қарздор-банкротни тугатиш режасини тайёрлаши;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79858" id="79858">жорий ишларни тугаллаши;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79860" id="79860">қарздор-банкротни тугатишни манфаатдор тарафлар фойдасини кўзлаб босқичма-босқич амалга ошириши;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79861" id="79861">кредиторларга, хўжалик судига, солиқ органлари ва бошқа ваколатли органларга, ўзга манфаатдор ташкилотларга ва шахсларга қарздорнинг мол-мулки ҳамда қарздорни тугатиш жараёнининг бериши ҳақидаги зарур ахборотни бериб туриши;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79862" id="79862">қарздор-банкротни тугатиш ўтказилганлиги тўғрисидаги якунловчи ҳисоботни тайёрлаши ва уни хўжалик судига тақдим этиши шарт.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="126125" id="126125"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="126126" id="126126">Мол-мулкида давлат мулкининг улуши бўлган қарздор-банкрот тугатиш комиссиясининг энг кўп иш муддати, қоида тариқасида, бир йилдан ошиши мумкин эмас. Тугатиш комиссиясининг иш муддати алоҳида ҳолларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўпи билан яна олти ойга узайтирилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="126127" id="126127">Қарздор-банкротни тугатиш билан боғлиқ ишлар тугатиш комиссияси томонидан белгиланган муддатда тугалланмаган ва кредиторлар мол-мулкнинг бир қисмини қарзни қоплаш ҳисобига олишдан бош тортган тақдирда мол-мулкнинг реализация қилинмаган қисми қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат мулкига ўтади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="126128" id="126128">Тугатиш комиссиясининг хатти-ҳаракатлари устидан хўжалик судига шикоят қилиш мумкин.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="126129" id="126129">(77-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон <a href="/mact/44853?ONDATE=28.09.1999 00#64344">Қонунига</a> мувофиқ учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79876" id="79876">78-модда. Ишончли шахснинг ваколатлари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79877" id="79877">Ишончли шахс тасдиқланган пайтдан бошлаб қарздорнинг ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар, шу жумладан қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш ваколатлари унинг ихтиёрига ўтади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79891" id="79891">Қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи) ишончли шахс тасдиқланган пайтдан бошлаб уч кун ичида қарздорнинг бухгалтерлик ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматли нарсалари ишончли шахсга берилишини таъминлайди. Кўрсатиб ўтилган мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи), шу жумладан қарздор-юридик шахснинг раҳбари, қарздор-жисмоний шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79893" id="79893">Ишончли шахс:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79894" id="79894">қарздорнинг мол-мулкини ўз тасарруфига қабул қилиб олади, уни инвентаризация қилади ва баҳолайди ҳамда уни сақлаш чора-тадбирларини кўради;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79896" id="79896">кредиторлар йиғилиши ва кредиторлар қўмитасини чақиради;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79897" id="79897">кредиторлар талабларининг реестрини юритади ва бу талабларни кўриб чиқади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79899" id="79899">қарздорнинг қарзини ундириш чора-тадбирларини кўради;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79901" id="79901">қарздор тугатилганда қарздорнинг ходимлари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79902" id="79902">кредиторларнинг қарздорга нисбатан билдирган талаблари бўйича белгиланган тартибда эътирозлар билдиради;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79903" id="79903">қарздорнинг шартномаларини бажаришни ушбу Қонуннинг <a href="/mact/65991#79375">56-моддасида </a>белгиланган тартибда рад этади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79905" id="79905">қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга қаратилган чора-тадбирлар кўради;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79907" id="79907">қонун ҳужжатларига мувофиқ қарздорнинг сақланиши шарт бўлган ҳужжатларини сақлаш учун топширади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79908" id="79908">ушбу Қонунда белгиланган бошқа ваколатларни амалга оширади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79910" id="79910">Ўз ваколатларини амалга ошириш чоғида ишончли шахс қарздорни банкротликка олиб келганлиги муносабати билан қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгар бўлган учинчи шахсларга талаблар тақдим этишга ҳақли.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79912" id="79912">Ундирилган суммалар тугатиш массасига киритилади ва улар ушбу Қонунда белгиланган навбат тартибида фақат кредиторларнинг талабларини қондириш учун ишлатилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79913" id="79913">Ўз ваколатларини амалга ошириш чоғида ишончли шахс қарздорнинг ҳамда унинг кредиторларининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ҳаракат қилиши шарт.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79914" id="79914">79-модда. Банкротни тугатиш режаси</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79916" id="79916">Қарздор-банкротни тугатиш режасида қуйидагилар акс эттирилиши лозим:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79918" id="79918">қарздор-банкротнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги маълумот;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79919" id="79919">кредиторларнинг талабномаларини қондириш шартлари, тартиби, навбати ва мутаносиблиги;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79921" id="79921">қарздор-банкрот мол-мулки эгасининг, меҳнат жамоасининг манфаатлари ҳисоби;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79923" id="79923">сотилиши керак бўлган мол-мулкнинг рўйхати;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79924" id="79924">мол-мулкни сотиш усули, жойи ва вақти;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79925" id="79925">суд харажатларини тўлаш, экспертлар, тугатиш комиссияси аъзолари, ишончли шахс ва бошқа шахсларнинг фаолиятига ҳақ тўлаш шартлари.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79927" id="79927">Қарздор-банкротни тугатиш режаси кредиторлар билан келишиб олиниши керак ва у, агар талаблар жами суммасининг камида учдан икки қисмини ифода этувчи кредиторлар томонидан қўллаб-қувватланса, маъқулланган деб ҳисобланади. Агар тугатиш режаси маъқулланмаса, кредиторлар эса қарздор-банкротни тугатишга доир ўз режаларини белгиланган муддатда тақдим этмасалар, ишончли шахс тугатиш комиссияси таклиф этган режани тасдиқлайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79929" id="79929">Қарздорнинг ўзи иш қўзғатиш ташаббускори бўлган тақдирда, у ўз тугатиш режасини тақдим этишга ҳақли.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79930" id="79930">Тасдиқланган тугатиш режаси асосида мол-мулк сотилади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарздорга билдирилган талабномалар қондирилади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79932" id="79932">80-модда. Тугатиш массаси. Қарздорнинг мол-мулкини баҳолаш </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79933" id="79933">Қарздор-банкротнинг барча активлари, балансларда кўрсатилган ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар, тугатиш массасини шакллантирувчи асосни ташкил этади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79941" id="79941">Аукционда сотилаётган мол-мулк учун баланс (қолдиқ) қиймат бошланғич баҳо бўлади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79942" id="79942">Қуйидагилар тугатиш массасига кирмайди:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79944" id="79944">қарздор ходимларининг хусусий мулкидаги мол-мулк;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79945" id="79945">ишончли (траст) бошқарувдаги, қарздор ижара ҳуқуқи асосида фойдаланаётган мол-мулк;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79947" id="79947">гаров нарсаси, ушбу Қонуннинг 82-моддаси <a href="/mact/65991#79985">биринчи қисмида </a>назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79948" id="79948">қарздорга жавобгарлик асосида сақлаш учун берилган товарлар;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79949" id="79949">қонун ҳужжатларига мувофиқ қарздорнинг мулки бўлмаган бошқа мол-мулк.</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi126131" id="edi126131"><a href="/mact/65991?ONDATE=01.11.1998 00#126130">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="126131" id="126131">Қарздорнинг балансида белгиланганидан бошқа мақсадда ёки тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин бўлмаган ижтимоий ва коммунал инфратузилма объектлари бўлган тақдирда, қарздор банкрот деб эълон қилинган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида тугатиш комиссиясининг қарори билан улар қолдиқ қиймати бўйича маҳаллий ҳокимият органларига берилади. Мазкур объектларни реализация қилишдан тушган маблағлар тугатиш массасига киритилади</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="126132" id="126132">(80-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон <a href="/mact/44853?ONDATE=28.09.1999 00#64348">Қонунига</a> мувофиқ қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда).</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79951" id="79951">81-модда. Тугатишга доир иш юритиш давомида қарздорнинг ҳисобварақлари </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79963" id="79963">Ишончли шахс тугатишга доир иш юритиш давомида қарздорнинг битта банкдаги фақат ягона сўм ва ягона валюта ҳисобварақларидан фойдаланиши шарт.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79965" id="79965">Қарздорнинг тугатишга доир иш юритиш очилаётган пайтда маълум бўлган, шунингдек тугатишга доир иш юритиш жараёнида аниқланган банкдаги бошқа ҳисобварақлари аниқланиши биланоқ ишончли шахс томонидан ёпилиши лозим. Ана шу ҳисобварақлардаги қарздорга тегишли пул маблағларининг қолдиғи қарздорнинг асосий ҳисобварағига ўтказилиши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79966" id="79966">Тугатишга доир иш юритиш давомида келиб тушган пул маблағлари ҳам қарздорнинг асосий ҳисобварағига ўтказилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79968" id="79968">Асосий ҳисобварақдан ушбу Қонуннинг <a href="/mact/65991#79988">83-моддасида </a>назарда тутилган тартибда кредиторларга қарзлар ҳамда ушбу модданинг <a href="/mact/65991#79969">бешинчи қисмида </a>кўрсатилган харажатлар тўланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79969" id="79969">Қуйидагилар қарздорнинг асосий ҳисобварағидан тўланади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79971" id="79971">ишончли шахсга ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79973" id="79973">қарздорнинг жорий коммунал ва фойдаланиш тўловлари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79974" id="79974">қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги ҳақидаги маълумотни эълон қилиш, шунингдек қарздорнинг кредиторларини бундан хабардор қилиш билан боғлиқ харажатлар;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79976" id="79976">тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа харажатлар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79978" id="79978">Ишончли шахс кредиторлар йиғилишига ва кредиторлар қўмитасига уларнинг талабига биноан қарздорнинг пул маблағларидан фойдаланганлик тўғрисида ҳисобот тақдим этади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79979" id="79979">82-модда. Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қондириш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79985" id="79985">Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қондириш қарздорнинг гаровга қўйилган мол-мулки (гаров нарсаси) сотилганидан кейин тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Бу маблағларнинг кредиторларнинг талабларини ушбу Қонуннинг <a href="/mact/65991#79988">83-моддасида </a>белгиланган навбат бўйича қондиришга мўлжалланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79987" id="79987">Агар гаровга қўйилган мол-мулкни (гаров нарсасини) сотишдан тушган сумма кредиторларнинг гаров билан таъминланган барча талабларини тўла қондириш учун етарли бўлмаса, унда талабларнинг қолган қисми ушбу Қонуннинг <a href="/mact/65991#79988">83-моддасида </a>белгиланган навбат бўйича тўланиши керак.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="79988" id="79988">83-модда. Кредиторларнинг талабларини қондириш навбати</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79990" id="79990">Суд харажатларини, ташқи бошқарувчига, ишончли шахсга ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларни, жорий коммунал ва фойдаланиш тўловларини қоплаш, шунингдек қарздорнинг ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритиш жараёнида юзага келган мажбуриятларига доир талабларни қондириш навбатдан ташқари тарзда амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79992" id="79992">Бюджетга, бюджетдан ташқари фондларга тўловларни ҳамда иш ҳақи тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов (ижро) ҳужжатлари бўйича, алиментларни ундиришга доир талабларни қондириш учун ҳисобварақдан пул маблағларини ўтказиш ёки беришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича, муаллифлик шартномалари асосида ҳақ тўлаш, шунингдек ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги, хўжалик субъектларининг бюджетга тўловлар бўйича ҳамда меҳнатга оид ва унга тенглаштирилган ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича мажбуриятлари тенг даражада бажарилишини таъминловчи талаблар биринчи навбатда қондирилади. Мазкур талаблар тўлиқ қондирилганидан сўнг ижтимоий суғурта бўйича талаблар ҳамда фуқароларнинг уларнинг мол-мулкига жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган зарарни қоплашга доир талаблари қондирилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79995" id="79995">Мажбурий суғурта бўйича талаблар, шунингдек банкларнинг кредитлари ва банк кредитлари суғуртаси бўйича талаблар иккинчи навбатда қондирилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79997" id="79997">Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талаблари учинчи навбатда қондирилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="79999" id="79999">Кредиторларнинг гаров билан таъминланмаган талаблари тўртинчи навбатда қондирилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80001" id="80001">Акциялар эгаларининг талаблари бешинчи навбатда қондирилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80003" id="80003">Қолган барча талаблар олтинчи навбатда қондирилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80004" id="80004">Ҳар қайси навбат бўйича талаблар олдинги навбат талаблари тўла-тўкис бажарилганидан кейин қондирилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80006" id="80006">Ундириб олинаётган сумма бир навбатнинг барча талабларини тўла-тўкис қондиришга етарли бўлмаган тақдирда бу талаблар ҳар бир ундирувчи олиши лозим бўлган суммага мутаносиб равишда қондирилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80008" id="80008">Охирги тўлов тўланганлиги тўғрисида расмий матбуотда махсус хабар эълон қилинади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80009" id="80009">Мол-мулк қийматининг кредиторлар талаблари қондирилганидан ва иш юритиш харажатлари тўланганидан кейинги қолдиғини тугатилаётган қарздор мол-мулкининг эгаси (эгалари) олади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80011" id="80011">Тугатиш жараёнида қарздорнинг сотилмай қолган мол-мулкидан мол-мулкнинг эгаси (эгалари) кўрсатмаси бўйича фойдаланилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80012" id="80012">Мол-мулк етарли эмаслиги сабабли қондирилмай қолган қарз мажбуриятлари узилган деб ҳисобланади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80014" id="80014">84-модда. Қарздорнинг мол-мулкини сотиш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80015" id="80015">Қарздорнинг мол-мулки инвентаризация қилинганидан ва баҳоланганидан кейин ишончли шахс, агар кредиторлар йиғилиши (қўмитаси) томонидан қарздорнинг мол-мулкини сотишнинг бошқача тартиби белгиланган бўлмаса, ушбу мол-мулкни очиқ кимошди савдосида сотишга киришади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80017" id="80017">Қарздорнинг мол-мулкини сотиш тартиби ва муддатлари кредиторлар йиғилиши (қўмитаси) томонидан маъқулланган бўлиши керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80019" id="80019">Қарздорнинг муомала қобилияти чекланган мол-мулки фақат ёпиқ кимошди савдосида сотилиши мумкин. Ёпиқ кимошди савдосида қонунга мувофиқ мулк ҳуқуқида ёки бошқа ашёвий ҳуқуқда мазкур мол-мулкка эга бўла оладиган шахслар иштирок этадилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80020" id="80020">Ишончли шахс кимошди савдоси ташкилотчиси сифатида иш олиб бориши ёки кимошди савдосини ўтказишни ихтисослаштирилган ташкилотга шартнома асосида топшириши мумкин. Кимошди савдосини ўтказаётган ихтисослаштирилган ташкилот қарздорнинг ёки ишончли шахснинг манфаатдор шахси бўлиши мумкин эмас.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80022" id="80022">Биринчи кимошди савдосида сотилмай қолган мол-мулк такрорий кимошди савдосига қўйилади ёки кимошди савдоси ўтказмай тузилган олди-сотди шартномаси асосида ишончли шахс томонидан реализация қилинади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80024" id="80024">Қарздорнинг корхонасини сотиш ушбу Қонуннинг <a href="/mact/65991#79460">64-моддасида</a> назарда тутилган тартибда амалга оширилади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80026" id="80026">85-модда. Тугатиш жараёнида қарздорнинг талаб қилиш ҳуқуқларидан ўзганинг фойдасига воз кечиш </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80027" id="80027">Ишончли шахс, агар кредиторлар йиғилиши (қўмитаси) томонидан қарздорнинг талаб қилиш ҳуқуқларини сотишнинг (ўзганинг фойдасига воз кечишнинг) бошқача тартиби белгиланган бўлмаса, қарздорнинг талаб қилиш ҳуқуқларини очиқ кимошди савдосига қўйишга ҳақли.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80029" id="80029">Қарздорнинг талаб қилиш ҳуқуқларини очиқ кимошди савдосида сотиш (ўзганинг фойдасига воз кечиш) ушбу Қонуннинг <a href="/mact/65991#79573">66-моддасида</a> назарда тутилган нормаларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80031" id="80031">86-модда. Ишончли шахснинг фаолиятини назорат қилиш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80032" id="80032">Ишончли шахс ҳар ойда камида бир марта кредиторлар қўмитасига (йиғилишига) ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот, қарздорнинг молиявий аҳволи ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошланган пайтдаги ва иш юритиш жараёнидаги мол-мулки тўғрисидаги, шунингдек бошқа ахборот тақдим этади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80033" id="80033">Ишончли шахс хўжалик судининг талабига биноан тугатишга доир иш юритиш таомилини ўтказишга тааллуқли барча маълумотларни тақдим этиши шарт.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80034" id="80034">87-модда. Ишончли шахсни четлаштириш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80049" id="80049">Ишончли шахс ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторлар йиғилишининг (қўмитасининг) илтимосномасига ёки банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг тақдимномасига биноан хўжалик суди уни ўз вазифаларини бажаришдан четлаштиради ҳамда янги ишончли шахсни тайинлайди.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80051" id="80051">88-модда. Ишончли шахснинг ҳисоботи</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80053" id="80053">Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар қилиб бўлинганидан кейин ишончли шахс хўжалик судига тугатишга доир иш юритишни ўтказиш натижалари тўғрисида ҳисобот тақдим этиши шарт.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80056" id="80056">Ҳисоботга қуйидагилар илова қилинади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80058" id="80058">қарздорнинг мол-мулки сотилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80059" id="80059">кредиторлар талабларининг қондирилган қисмини кўрсатган ҳолда кредиторлар талабларининг реестри;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80061" id="80061">кредиторлар талаблари қондирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80108" id="80108">89-модда. Қарздорнинг кредиторлар талаблари қондирилганидан кейин қолган мол-мулки </div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi126133" id="edi126133"><a href="/mact/65991?ONDATE=01.11.1998 00#80126">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="126133" id="126133">Тугатишга доир иш юритишни ўтказиш натижалари тўғрисида хўжалик судига ишончли шахс томонидан ҳисобот тақдим этилганидан сўнг агар мол-мулк эгаси икки ҳафталик муддат ичида кредиторларнинг талаблари қондирилганидан кейин қолган мол-мулкка бўлган ҳуқуқлари тўғрисида ариза бермаган бўлса, ишончли шахс бу хусусда маҳаллий давлат ҳокимияти органларини хабардор қилади</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="126134" id="126134">(89-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон <a href="/mact/44853?ONDATE=28.09.1999 00#64351">Қонуни</a> таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда).</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80128" id="80128">Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бундай хабарни олган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида мол-мулкни балансга олади ва уни сақлаб туришга доир барча харажатларни кўтаради.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80132" id="80132">90-модда. Тугатишга доир иш юритиш таомилини якунлаш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80134" id="80134">Тугатишга доир иш юритиш таомилини ўтказиш натижалари тўғрисида ишончли шахс томонидан тақдим этилган ҳисобот кўриб чиқилганидан кейин хўжалик суди тугатишга доир иш юритиш якунланганлиги тўғрисида ажрим чиқаради ва уни юридик шахсларни давлат рўйхатига олувчи органга ўн кун ичида юборади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80136" id="80136">Хўжалик судининг ажрими юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига қарздор тугатилганлиги тўғрисида ёзув киритилиши учун асосдир.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80140" id="80140">Юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига қарздор тугатилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилган пайтдан бошлаб ишончли шахснинг ваколатлари бекор қилинади, тугатишга доир иш юритиш якунланган, қарздор эса тугатилган деб ҳисобланади.</div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC80145" id="onLBC80145">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6836"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.10.00 Келишув битими]</span></div></div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="80145" id="80145">VII БОБ. КЕЛИШУВ БИТИМИ</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80148" id="80148">91-модда. Келишув битимини тузиш тартиби</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80160" id="80160">Хўжалик суди томонидан банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида қарздор ва кредиторлар келишув битимини тузишга ҳақлидир.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80162" id="80162">Келишув битими тузиш тўғрисидаги қарорни кредиторлар номидан кредиторлар йиғилиши қабул қилади. Кредиторлар йиғилишининг келишув битими тузиш тўғрисидаги қарори кредиторлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ва қарор, агар ушбу Қонуннинг <a href="/mact/65991#79988">83-моддасида</a> белгиланган биринчи, иккинчи ва учинчи навбат мажбуриятлари бўйича барча кредиторлар уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган деб ҳисобланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80165" id="80165">Келишув битими тузиш тўғрисидаги қарор қарздор номидан тегишинча қарздор-жисмоний шахс ёки қарздор-юридик шахснинг раҳбари, ташқи бошқарувчи ёки ишончли шахс томонидан қабул қилинади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80167" id="80167">Келишув битимида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўз зиммасига оладиган учинчи шахсларнинг келишув битимида иштирок этишига йўл қўйилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80168" id="80168">Келишув битими хўжалик суди томонидан тасдиқланиши керак, бу ҳақда банкротлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажримда кўрсатиб ўтилади. Агар келишув битими тугатишга доир иш юритиш жараёнида тузилса, хўжалик суди келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ажрим чиқаради.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80170" id="80170">Келишув битими хўжалик суди томонидан тасдиқланган кундан эътиборан қарздор ва кредиторлар учун кучга киради ва улар учун мажбурий ҳисобланади. Кучга кирган келишув битимини бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80172" id="80172">92-модда. Келишув битимининг шакли</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80174" id="80174">Келишув битими ёзма шаклда тузилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80177" id="80177">Қарздор номидан келишув битимини тегишинча қарздор-жисмоний шахс ёки қарздор-юридик шахснинг раҳбари, ташқи бошқарувчи ёки ишончли шахс имзолайди. Кредиторлар номидан келишув битимини кредиторлар йиғилиши томонидан вакил қилинган шахс имзолайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80179" id="80179">Агар келишув битимида учинчи шахслар иштирок этаётган бўлса, улар номидан келишув битимини тегишинча жисмоний шахс, юридик шахснинг раҳбари ёки уларнинг вакиллари имзолайди.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80181" id="80181">93-модда. Келишув битимининг мазмуни</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80185" id="80185">Келишув битимида қарздор пул мажбуриятларининг миқдори, уларни бажариш тартиби ва муддатлари тўғрисидаги ва (ёки) қарздорнинг пул мажбуриятларини воз кечиш ҳақини бериш, мажбуриятларни янгилаш, қарзни кечиш йўли билан ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўзга усуллар билан тугатиш тўғрисидаги қоидалар бўлиши керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80186" id="80186">Келишув битимида қуйидагилар бўлиши мумкин:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80189" id="80189">пул мажбуриятларининг тўланиши кечиктирилганлиги ёки бўлиб-бўлиб тўланиши тўғрисидаги шартлар;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80191" id="80191">қарздорнинг талабидан ўзганинг фойдасига воз кечиш тўғрисидаги шартлар;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80193" id="80193">қарздорнинг пул мажбуриятларини учинчи шахслар томонидан бажариш тўғрисидаги шартлар;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80195" id="80195">қарздан сийлов қилиш тўғрисидаги шартлар;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80197" id="80197">кредиторларнинг талабларини қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа усуллар билан қондириш тўғрисидаги шартлар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80200" id="80200">Келишув битими тузиш тўғрисидаги масала бўйича овоз беришда иштирок этмаган, шунингдек уни тузишга қарши овоз берган кредиторлар учун келишув битимининг шартлари уни тузишни ёқлаб овоз берган, шу навбатдаги кредиторлар учун белгиланган шартлардан ёмон бўлиши мумкин эмас.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80205" id="80205">94-модда. Келишув битимининг хўжалик суди томонидан тасдиқланиши шартлари </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80209" id="80209">Келишув битими ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарар учун қарздор жавобгар бўлган фуқароларнинг қарзлари тўлаб бўлингандан кейин тузилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80212" id="80212">Қарздор, ташқи бошқарувчи ёки ишончли шахс келишув битими имзоланган пайтдан эътиборан беш кун ичида хўжалик судига келишув битими тузилганлигини тасдиқловчи ариза тақдим этиши керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80215" id="80215">Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилиниши лозим:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80216" id="80216">келишув битимининг матни;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80218" id="80218">келишув битимини тузиш тўғрисида қарор қабул қилган кредиторлар йиғилишининг баённомаси;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80220" id="80220">барча кредиторларнинг уларнинг манзили ва қарз суммасини кўрсатган ҳолда тузилган рўйхати;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80221" id="80221">ушбу модданинг <a href="/mact/65991#80209">биринчи қисмида </a>кўрсатилган фуқароларнинг қарзлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80224" id="80224">келишув битими тузиш тўғрисидаги масала бўйича овоз беришда иштирок этмаган ёки келишув битимини тузишга қарши овоз берган кредиторларнинг ёзма эътирозлари.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80225" id="80225">Келишув битими кўриладиган сана ҳақида хўжалик суди манфаатдор тарафларни хабардор қилади. Хабардор қилинган шахсларнинг ҳозир бўлмаслиги ишни кўришга монелик қилмайди.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80230" id="80230">95-модда. Келишув битимининг хўжалик суди томонидан тасдиқланиши оқибатлари </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80233" id="80233">Ташқи бошқарув жараёнида хўжалик суди томонидан келишув битимининг тасдиқланиши кредиторлар талабларининг қондирилишига жорий этилган мораторий ҳамда банкротлик тўғрисидаги иш юритишнинг тугатилиши учун асосдир. Агар келишув битими хўжалик суди томонидан тугатишга доир иш юритиш даврида тасдиқланган бўлса, хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ижро этилмаслиги керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80236" id="80236">Келишув битими хўжалик суди томонидан тасдиқланган пайтдан бошлаб ташқи бошқарувчи ва ишончли шахснинг ваколатлари бекор қилинади. Ташқи бошқарувчи ва қарздор-юридик шахснинг ишончли шахси қарздорнинг раҳбари тайинлангунга (сайлангунга) қадар ўз ваколатларини бажаришни давом эттириб турадилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80239" id="80239">Келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан тегишинча қарздор-жисмоний шахс ёки қарздор-юридик шахснинг раҳбари, ташқи бошқарувчи ёки ишончли шахс кредиторларнинг қарзини тўлашга киришадилар.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80243" id="80243">96-модда. Келишув битимини тасдиқлашнинг хўжалик суди томонидан рад этилиши </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80244" id="80244">Ушбу Қонуннинг 94-моддаси <a href="/mact/65991#80209">биринчи қисмида</a> кўрсатилган фуқароларнинг қарзларини тўлашга доир мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда хўжалик суди келишув битимини тасдиқлашни рад этади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80247" id="80247">Хўжалик суди келишув битимини тасдиқлашни қуйидаги ҳолларда рад этишга ҳақлидир:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80250" id="80250">келишув битимини тузишнинг ушбу Қонунда белгиланган тартиби бузилганда;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80253" id="80253">келишув битимининг шаклига риоя этилмаганда;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80256" id="80256">учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари бузилганда;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80259" id="80259">келишув битимининг шартлари қонун ҳужжатларига зид бўлганда.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80261" id="80261">Келишув битимини тасдиқлаш рад этилганлиги тўғрисида хўжалик суди ажрим чиқаради ва унинг устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80266" id="80266">97-модда. Келишув битимини тасдиқлашнинг рад этилиши оқибатлари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80270" id="80270">Хўжалик суди томонидан келишув битимини тасдиқлашнинг рад этилиши тўғрисида ажрим чиқарилган тақдирда битим тузилмаган деб ҳисобланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80272" id="80272">Хўжалик суди томонидан келишув битимини тасдиқлашни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилиши янги келишув битими тузилишига монелик қилмайди.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80273" id="80273">98-модда. Келишув битимининг ҳақиқий эмаслиги</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80278" id="80278">Қарздор, кредитор ёки прокурорнинг аризасига биноан келишув битими хўжалик суди томонидан қуйидаги ҳолларда ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80280" id="80280">келишув битими айрим кредиторлар учун афзаллик берилишини ёки айрим кредиторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилишини назарда тутувчи шартларга эга бўлса;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80284" id="80284">битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар мавжуд бўлса.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80287" id="80287">99-модда. Келишув битимини ҳақиқий эмас деб топишнинг оқибатлари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80291" id="80291">Келишув битимининг ҳақиқий эмас деб топилиши банкротлик тўғрисидаги иш юритишни қайта тиклаш учун асосдир. Банкротлик тўғрисидаги иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида хўжалик суди ажрим чиқаради ва унинг устидан шикоят қилиниши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80294" id="80294">Келишув битими ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда кредиторларга тўланиши лозим бўлган, лекин кечиктирилган ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўланиши белгиланган талаблари ёки қарзларнинг сийлови уларнинг қондирилмаган қисми миқдорида тикланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80298" id="80298">Келишув битимининг ҳақиқий эмас деб топилиши ушбу Қонуннинг 94-моддаси <a href="/mact/65991#80209">биринчи қисмида</a> кўрсатилган фуқароларнинг қарзни тўлаш ҳисобидан олган нарсаларини қарздорга қайтариш мажбуриятини келтириб чиқармайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80300" id="80300">Битимни ҳақиқий эмас деб топишнинг ушбу модда билан тартибга солинмаган қисмида битимни ҳақиқий эмас деб топишнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган оқибатлари келиб чиқади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80302" id="80302">Келишув битими ҳақиқий эмас деб топилганда қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги иш юритишни қайта тиклаш ҳақидаги хабар хўжалик суди томонидан расмий нашрда қарздор ҳисобидан эълон қилинади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80305" id="80305">Кредиторларнинг келишув битими шартлари асосида ҳисоб-китоб қилиб бўлинган талаблари, агар ушбу Қонунга зид келмаса, қондирилган деб ҳисобланади. Келишув битимининг муайян кредиторлар устунлигини ёки бошқа кредиторлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилишини назарда тутувчи шартларига мувофиқ талаблари қондирилган кредиторлар келишув битимини бажариш тартибида олган барча нарсаларини қайтаришлари шарт.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80307" id="80307">100-модда. Келишув битимини бажармаслик оқибатлари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80311" id="80311">Келишув битими қарздор томонидан бажарилмаган тақдирда кредиторлар келишув битимида назарда тутилган ҳажмдаги талабларни тақдим этишга ҳақли.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80314" id="80314">Банкротлик тўғрисидаги иш юритиш қўзғатилган тақдирда келишув битими тузган кредиторлар талабларининг ҳажми келишув битимида назарда тутилган шартлар асосида белгиланади.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="80320" id="80320">VIII БОБ. ҚАРЗДОР-ЮРИДИК ШАХСЛАР АЙРИМ ТОИФАЛАРИНИНГ БАНКРОТЛИГИ ХУСУСИЯТЛАРИ</div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC80425" id="onLBC80425">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6838"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.11.00 Юридик шахслар айрим тоифаларининг банкротлик хусусиятлари / 09.03.11.01 Шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг банкротлиги]</span></div></div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="80425" id="80425">§ 1. Шаҳарни ташкил этувчи корхоналарнинг банкротлиги</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80428" id="80428">101-модда. Шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг банкротлиги тўғрисидаги ишни кўриш </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80432" id="80432">Шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг банкротлиги тўғрисидаги иш кўрилаётганда тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи ишда иштирокчи шахс сифатида эътироф этилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80435" id="80435">Ишда иштирок этаётган шахслар сифатида хўжалик суди томонидан давлат бошқарув органлари ҳам жалб этилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80438" id="80438">Шаҳарни ташкил этувчи корхона мақомини тасдиқловчи далиллар хўжалик судига қарздор томонидан тақдим этилиши керак.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80441" id="80441">102-модда. Ташқи бошқарув муддатини узайтириш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80443" id="80443">Ташқи бошқарув маҳаллий давлат ҳокимияти органининг илтимосномаси бўлган тақдирда хўжалик суди томонидан узоғи билан бир йил муддатга узайтирилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80446" id="80446">Шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг молиявий аҳволини унинг фаолиятига инвестиция киритиш, ходимларни ишга жойлаштириш, янги иш жойларини яратиш йўли билан ҳамда қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг бошқа усуллари билан яхшилаш режаси ташқи бошқарувни ушбу модданинг <a href="/mact/65991#80432">биринчи қисмида</a> назарда тутилган муддатдан кўпроқ муддатга узайтириш учун асос бўла олади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80448" id="80448">Маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки давлат бошқарув органининг илтимосномасига биноан қарздорнинг мажбуриятлари юзасидан кафиллик бериш шарти билан шаҳарни ташкил этувчи корхонани ташқи бошқарув муддати беш йилгача узайтирилиши мумкин. Бундай ҳолда қарздор ва унинг кафили кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилишга ушбу модданинг <a href="/mact/65991#80443">биринчи қисмида</a> назарда тутилган муддатлардан кечикмай киришишлари шарт.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80450" id="80450">Ушбу модданинг <a href="/mact/65991#80448">учинчи қисмида</a> назарда тутилган талабларга риоя қилинмаслиги қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун асос бўлади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80452" id="80452">103-модда. Шаҳарни ташкил этувчи корхонани сотиш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80455" id="80455">Шаҳарни ташкил этувчи корхона кредиторларнинг талабларини қондириш мақсадида ташқи бошқарув чоғида сотилиши мумкин. Қарздор-шаҳарни ташкил этувчи корхонани сотиш танлов ўтказиш йўли билан амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80459" id="80459">Қуйидагилар танловнинг мажбурий шартлари ҳисобланади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80460" id="80460">шаҳарни ташкил этувчи корхона сотилаётган пайтда унда ишлаб турган ходимларнинг камида 70 фоизи учун иш жойларини сақлаб қолиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80462" id="80462">шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг фаолият соҳаси ўзгартирилган тақдирда мазкур ходимларни қайта ўқитиш ёки ишга жойлаштириш борасида харидорнинг мажбуриятлари.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80464" id="80464">Танловнинг бошқа шартлари фақат кредиторлар йиғилишининг розилиги билан, ушбу Қонуннинг <a href="/mact/65991#78252">9-моддасида </a>назарда тутилган тартибда белгиланиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80466" id="80466">Агар шаҳарни ташкил этувчи корхона танлов шартларида сотилмаган бўлса, у аукционда сотилади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80468" id="80468">104-модда. Банкрот деб топилган қарздор-шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг мол-мулкини сотиш </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80470" id="80470">Банкрот деб топилган қарздор-шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг мол-мулки сотилаётганда ишончли шахс биринчи кимошди савдосида сотиш учун корхонани ягона мулкий мажмуа сифатида таклиф этмоғи лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80472" id="80472">Агар қарздор-шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг мол-мулки ягона мулкий мажмуа сифатида сотилмаган бўлса, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ушбу Қонуннинг <a href="/mact/65991#79554">65-моддасига </a>мувофиқ амалга оширилади.</div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC80474" id="onLBC80474">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6839"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.11.00 Юридик шахслар айрим тоифаларининг банкротлик хусусиятлари / 09.03.11.02 Қишлоқ хўжалиги корхонаси банкротлиги]</span></div></div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="80474" id="80474">§ 2. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг банкротлиги</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80476" id="80476">105-модда. Қишлоқ хўжалиги корхоналари банкротлигининг хусусиятлари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80480" id="80480">Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг банкротлиги тўғрисида иш юритиш қўзғатилгунга қадар уларга нисбатан «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси <a href="/mact/14057">Қонунида </a>белгиланган тартибда судгача санация қилиш қўлланилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80482" id="80482">Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши мақсадларида ишлатилаётган ва банкрот деб топилган қишлоқ хўжалиги корхонасига тегишли бўлган кўчмас мол-мулк объектлари сотилаётганда ушбу объектларни сотиб олишда бошқа шартлар тенг бўлгани ҳолда айнан шу ҳудудда жойлашган қишлоқ хўжалиги корхоналари устун ҳуқуқдан фойдаланадилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80484" id="80484">Қишлоқ хўжалиги корхонаси банкротлик оқибатида тугатилган тақдирда унга берилган ер участкалари ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг тасарруфидан чиқарилиши ёки бошқа шахсга берилиши мумкин.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80487" id="80487">106-модда. Ташқи бошқарув</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80506" id="80506">Қишлоқ хўжалиги корхонасига ташқи бошқарув етиштирилган (ишлаб чиқарилган, ишлаб чиқарилиб қайта ишланган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилиш учун зарур вақтни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги ишларининг тегишли даври тугагунга қадар бўлган муддатга жорий этилади. Мазкур муддат ушбу Қонун 47-моддасининг <a href="/mact/65991#79071">учинчи қисмида </a>белгиланган муддатлардан уч ойдан кўпроққа ошиб кетмаслиги лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80509" id="80509">Ташқи бошқарув муддати мобайнида табиий офатлар ва бошқа форс-мажор вазиятлар туфайли қишлоқ хўжалиги корхонасининг ишлаб чиқаришида пасайиш ва молиявий ҳолатида ёмонлашиш содир бўлган бўлса, ташқи бошқарув муддати бир йилга узайтирилиши мумкин.</div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC80511" id="onLBC80511">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6841"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.11.00 Юридик шахслар айрим тоифаларининг банкротлик хусусиятлари / 09.03.11.04 Банклар банкротлиги]</span></div></div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="80511" id="80511">§ 3. Банкларнинг банкротлиги</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80514" id="80514">107-модда. Банкларни банкрот деб топиш асоси</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80517" id="80517">Банкни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза хўжалик суди томонидан кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия қайтариб олинганидан кейингина қабул қилинади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80520" id="80520">Қарздор-банкнинг ихтиёрий равишда ўзини банкрот деб эълон қилишига йўл қўйилмайди.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80523" id="80523">108-модда. Банкнинг банкротлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг хусусиятлари </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80525" id="80525">Қарздор-банк кредиторларнинг талабларини қондиришга қодир бўлмаган тақдирда юзага келадиган муносабатлар ҳамда банкларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг хусусиятлари қонунларда белгиланган тарзда тартибга солинади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80528" id="80528">Банкка ташқи бошқарув жорий этилмайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80530" id="80530">Ишда иштирокчи шахслар ушбу Қонунда назарда тутилганлардан ташқари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, шунингдек фуқароларнинг омонатларини кафолатловчи (суғурталовчи) ташкилотдир.</div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC80532" id="onLBC80532">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6840"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.11.00 Юридик шахслар айрим тоифаларининг банкротлик хусусиятлари / 09.03.11.03 Суғурта ташкилотлари банкротлиги]</span></div></div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="80532" id="80532">§ 4. Суғурта ташкилотларининг банкротлиги</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80764" id="80764">109-модда. Суғурта ташкилотининг банкротлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80766" id="80766">Қарздор-суғурта ташкилотининг банкротлиги тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда хўжалик судлов ишида иштирокчи шахс суғурта фаолияти устидан назорат қилувчи давлат органидир.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80769" id="80769">110-модда. Суғурта ташкилотининг мулкий мажмуасини сотиш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80772" id="80772">Суғурта ташкилотининг мулкий мажмуасини сотиш ташқи бошқарув жараёнида ушбу Қонуннинг <a href="/mact/65991#79460">64-моддасига</a> мувофиқ амалга оширилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80773" id="80773">Суғурта ташкилотининг мулкий мажмуасини сотиб олувчи фақат суғурта ташкилоти бўлиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80775" id="80775">Суғурта ташкилотининг мулкий мажмуаси ташқи бошқарув жараёнида сотилган тақдирда суғурта ташкилотининг мол-мулки сотилган санагача суғурта ҳодисаси бошланмаган суғурта шартномалари бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мажмуани сотиб олган шахсга ўтади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80779" id="80779">Тугатишга доир иш юритиш ўтказилаётганида сотиб олувчи қарздор-суғурта ташкилоти банкрот деб топилган санага қадар суғурта ҳодисаси бошланмаган шартномаларни зиммага олишга рози бўлгандагина суғурта ташкилотининг мулкий мажмуаси сотилиши мумкин.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80782" id="80782">111-модда. Суғурта ташкилотлари банкрот бўлган тақдирда суғурта қилдирувчиларнинг талаб қилиш ҳуқуқлари </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80786" id="80786">Хўжалик суди суғурта ташкилотини банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда бундай ташкилот суғурталовчи сифатида тузган, мазкур қарор қабул қилинган санага қадар суғурта ҳодисаси бошланмаган барча шартномалар бекор қилинади, ушбу Қонун 110-моддасининг <a href="/mact/65991#80775">учинчи</a> ва <a href="/mact/65991#80779">тўртинчи</a> қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80788" id="80788">Суғурта қилдирувчилар (наф олувчилар) ушбу модданинг <a href="/mact/65991#80786">биринчи қисмида </a>назарда тутилган асосларга биноан бекор қилинган шартномалар бўйича суғурталовчига тўланган суғурта мукофотининг суғурта шартномасининг амал қилиш муддати билан бу шартнома амал қилган муддат ўртасидаги фарққа мутаносиб тарздаги қисми, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қайтарилишини талаб қилишга ҳақлидир.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80791" id="80791">Суғурта қилдирувчилар (наф олувчилар) хўжалик суди суғурта ташкилотини банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилгунга қадар суғурта ҳодисаси бошланган суғурта шартномалари бўйича суғурта суммаси тўланишини тугатиш комиссиясидан талаб қилишга ҳақлидир.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80794" id="80794">112-модда. Кредиторларнинг талабларини қондириш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80796" id="80796">Хўжалик суди суғурта ташкилотини банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда биринчи ва иккинчи навбатдаги кредиторларнинг талаблари қуйидаги тартибда қондирилиши керак:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80801" id="80801">биринчи навбатда — кредиторларнинг шахсий мажбурий суғурта шартномалари бўйича талаблари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80803" id="80803">иккинчи навбатда — кредиторларнинг бошқа мажбурий суғурта шартномалари бўйича талаблари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80806" id="80806">учинчи навбатда — бошқа кредиторларнинг — суғурта қилдирувчиларнинг (наф олувчиларнинг) талаблари, шу жумладан ушбу Қонун 111-моддасининг <a href="/mact/65991#80788">иккинчи қисмида</a> назарда тутилган шахсларнинг талаблари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80808" id="80808">тўртинчи навбатда — бошқа кредиторларнинг талаблари.</div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC80813" id="onLBC80813">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6842"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.11.00 Юридик шахслар айрим тоифаларининг банкротлик хусусиятлари / 09.03.11.05 Қимматли қоғозлар бозори касб қатнашчиларининг банкротлиги]</span></div></div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="80813" id="80813">§ 5. Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг банкротлиги</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80818" id="80818">113-модда. Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг банкротлиги хусусиятлари </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80820" id="80820">Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси бўлмиш юридик ёки жисмоний шахснинг банкротлиги тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида хўжалик судлов ишида иштирокчи шахс қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва назорат қилувчи ваколатли давлат органидир.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80823" id="80823">Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг банкротлиги таомилларининг ушбу Қонун билан тартибга солинмаган хусусиятлари, шунингдек қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари мижозларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга доир чора-тадбирлар қонунларда белгилаб қўйилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80825" id="80825">Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари банкротлигининг олдини олиш ва уларнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг судгача таомилларини ўтказиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80828" id="80828">114-модда. Ташқи бошқарувчига ва ишончли шахсга тааллуқли талаблар</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80830" id="80830">Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг банкротлиги тўғрисидаги иш бўйича ташқи бошқарувчи ёки ишончли шахсда қимматли қоғозлар бозорининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва назорат қилувчи ваколатли давлат органи томонидан бериладиган лицензия бўлиши керак.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80833" id="80833">115-модда. Ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритиш хусусиятлари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80837" id="80837">Мижозларнинг қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг тасарруфида бўлган қимматли қоғозлари ва бошқа мол-мулки тугатиш массасига киритилмайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80839" id="80839">Ташқи бошқарув ёки тугатишга доир иш юритиш жорий этилган пайтдан бошлаб мижозларнинг қолган қимматли қоғозлари, агар ташқи бошқарувчи ёки ишончли шахснинг мижозлар билан келишувида бошқача қоидалар назарда тутилган бўлмаса, мижозларга қайтарилиши лозим. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80842" id="80842">Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси бўлмиш ташкилотнинг ташқи бошқаруви чоғида ташқи бошқарувчи ушбу ташкилотга мижозлар томонидан бошқариш учун берилган қимматли қоғозларни мижозларнинг розилиги билан ва уларнинг номидан қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг тегишли лицензиясига эга бўлган бошқа ташкилотга бериши мумкин.</div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC80846" id="onLBC80846">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6843"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.12.00 Якка тартибдаги тадбиркорнинг банкротлиги]</span></div></div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="80846" id="80846">IX БОБ. ЖИСМОНИЙ ШАХСНИНГ БАНКРОТЛИГИ</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80855" id="80855">116-модда. Жисмоний шахснинг банкротлигини тартибга солиш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80857" id="80857">Жисмоний шахснинг (тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга ошираётган шахснинг) банкротлиги билан боғлиқ муносабатларга нисбатан, агар мазкур бобда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ушбу Қонуннинг <a href="/mact/65991#68618">I—IV боблари</a> қоидалари қўлланилади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80860" id="80860">117-модда. Қарздор-жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80863" id="80863">Жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза хўжалик судига қарздор-жисмоний шахс, кредитор, прокурор, шунингдек солиқ органлари ва бошқа ваколатли органлар томонидан берилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80866" id="80866">Жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисида ариза бериш ҳуқуқига кредиторлар ҳам эга, ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, алиментларни ундириш тўғрисидаги талаблар бўйича, шунингдек шахсий тусдаги бошқа талаблар билан чиқувчи кредиторлар бундан мустасно.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80868" id="80868">Жисмоний шахсни банкрот деб топиш таомили амалга оширилаётган пайтда ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, алиментларни ундириш тўғрисидаги, шунингдек шахсий тусдаги бошқа талабларни қўяётган кредиторлар ўз талабларини тақдим этишга ҳақлидир. Мазкур кредиторларнинг талаблари, агар улар банкротлик таомили қўлланилаётганда билдирилмаган бўлса, жисмоний шахснинг банкротлиги таомили тугаганидан кейин ҳам ўз кучини сақлаб қолади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80870" id="80870">118-модда. Қарзларни тўлаш режаси</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80874" id="80874">Жисмоний шахснинг аризасига қарзларни тўлаш режаси илова қилиниши мумкин, режанинг нусхалари кредиторларга ва ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга жўнатилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80877" id="80877">Кредиторларнинг эътирози бўлмаса, хўжалик суди қарзларни тўлаш режасини тасдиқлаши мумкин, бу эса банкротлик тўғрисидаги иш юритилишини узоғи билан икки ойгача бўлган муддатга тўхтатиб туриш учун асос бўлади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80879" id="80879">Қарзларни тўлаш режаси қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80881" id="80881">уни амалга ошириш муддати;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80883" id="80883">қарздорга ёки унинг оила аъзоларига истеъмол учун ҳар ойда қолдириладиган сумманинг миқдори;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80884" id="80884">кредиторларнинг талабларини қондиришга ҳар ойда жўнатиш мўлжалланаётган сумманинг миқдори.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80887" id="80887">Хўжалик суди банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахсларнинг асослантирилган илтимосномасига биноан қарзларни тўлаш режасини ўзгартириши, шу жумладан уни амалга ошириш муддатини узайтириши ёки қисқартириши, қарздорга ёки унинг оила аъзоларига истеъмол учун ҳар ойда қолдириладиган сумма миқдорини кўпайтириши ёки камайтириши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80890" id="80890">Агар қарздор қарзларни тўлаш режасини бажариши натижасида кредиторларнинг талаблари тўла ҳажмда қопланса, банкротлик тўғрисидаги ишни юритиш тугатилиши керак.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80894" id="80894">119-модда. Жисмоний шахсларнинг тугатиш массасига кирмайдиган мол-мулки </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80896" id="80896">Қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувни қаратиш мумкин бўлмаган мол-мулк тугатиш массасига кирмайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80898" id="80898">Хўжалик суди қарздорнинг ҳамда банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган бошқа шахсларнинг асослантирилган илтимосномасига биноан жисмоний шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувни қаратиш мумкин бўлган, ноликвид мол-мулкини ёхуд реализация қилинганда тушган даромад кредиторларнинг талабларини қондиришга моҳиятан таъсир этмайдиган мол-мулкини тугатиш массасидан чиқаришга ҳақли.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80901" id="80901">Жисмоний шахснинг ушбу модда <a href="/mact/65991#80898">иккинчи қисмининг </a>қоидаларига мувофиқ тугатиш массасидан чиқариладиган мол-мулкининг умумий қиймати энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан ортиқ бўлмаслиги керак. Бундай мол-мулкнинг рўйхати хўжалик суди томонидан тасдиқланиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80904" id="80904">120-модда. Жисмоний шахс битимларининг ҳақиқий эмаслиги</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80906" id="80906">Қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза хўжалик судига берилганидан кейин жисмоний шахснинг ўз мол-мулкини тасарруфдан чиқариш ёки манфаатдор шахсларга бошқа усуллар билан бериш билан боғлиқ битимлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимлардир.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80909" id="80909">Кредиторнинг талабига биноан хўжалик суди ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатини жисмоний шахснинг битим предмети бўлган мол-мулкини жисмоний шахс мол-мулки таркибига қайтариш тариқасида ёки ундирувни манфаатдор шахсларда турган тегишли мол-мулкка қаратиш тариқасида қўлланади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80911" id="80911">121-модда. Жисмоний шахснинг банкротлиги тўғрисидаги ишнинг хўжалик суди томонидан кўрилиши </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80912" id="80912">Хўжалик суди жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани қабул қилиш билан бир пайтда жисмоний шахснинг мол-мулкини хатлаб қўяди, қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувни қаратиш мумкин бўлмаган мол-мулк бундан мустасно. Қарздорнинг пул мажбуриятлари бажарилиши хусусида учинчи шахслар томонидан асослантирилган кафиллик берилган ёки бошқа кафолатланган таъминот тақдим этилган тақдирда хўжалик суди жисмоний шахснинг илтимосномасига биноан жисмоний шахснинг мол-мулкини (жисмоний шахс мол-мулкининг бир қисмини) хатловдан чиқариши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80914" id="80914">Жисмоний шахснинг аризасига биноан хўжалик суди жисмоний шахс кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиши ёки келишув битимига эришиши учун банкротлик тўғрисидаги ишни кўришни узоғи билан бир ой муддатга кейинга қолдириши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80916" id="80916">Жисмоний шахсга нисбатан мерос очилганлиги тўғрисида маълумот бўлган тақдирда, хўжалик суди жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги иш юритишни мерос тақдири тўғрисидаги масала қонунда белгиланган тартибда ҳал қилингунга қадар тўхтатиб туришга ҳақли.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80917" id="80917">Агар жисмоний шахс ушбу модданинг <a href="/mact/65991#80914">иккинчи қисмида </a>белгиланган муддатда кредиторларнинг талаблари қондирилганлигини кўрсатувчи далилларни тақдим этмаган ва белгиланган муддатда келишув битими тузилмаган бўлса, хўжалик суди жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="80918" id="80918">122-модда. Жисмоний шахс банкрот деб топилишининг оқибатлари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80995" id="80995">Хўжалик суди жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилган пайтдан эътиборан:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80997" id="80997">қарздорнинг пул мажбуриятларини бажариш муддати келган деб ҳисобланади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="80999" id="80999">қарздорнинг барча мажбуриятлари бўйича неустойкалар (жарималар, пенялар), фоизлар қўшиш ва бошқа молиявий (иқтисодий) санкциялар бекор қилинади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81001" id="81001">қарздордан барча ижро ҳужжатлари бўйича, алиментлар ундириш тўғрисидаги талабларга доир ижро ҳужжатлари бундан мустасно, шунингдек ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаблар бўйича амалга ошириладиган ундирувлар бекор қилинади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81002" id="81002">Жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорни хўжалик суди аниқланган барча кредиторларга улар ўз талабларини тақдим этадиган муддатни кўрсатган ҳолда жўнатади, бу муддат икки ойдан ошмаслиги керак. Хўжалик судининг ана шундай қарорини юбориш жисмоний шахс ҳисобидан амалга оширилади.</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi126137" id="edi126137"><a href="/mact/65991?ONDATE=01.11.1998 00#81003">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="126137" id="126137">Хўжалик суди жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилган пайтдан бошлаб унинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ўз кучини йўқотади, шунингдек фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун унга берилган лицензиянинг амал қилиши тугатилади.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="126138" id="126138">(122-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сон <a href="/mact/43183?ONDATE=20.01.2001 00#76719">Қонуни</a> таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда).</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81004" id="81004">Банкрот деб топилган жисмоний шахс унинг банкротлиги эътироф этилган кундан эътиборан бир йил ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олиниши мумкин эмас.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81005" id="81005">Хўжалик суди жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарор нусхасини айни шу шахсни якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олган органга юборади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="81006" id="81006">123-модда. Хўжалик судининг қарорини бажариш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81007" id="81007">Хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ҳамда ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси қарздорнинг мол-мулки сотилишини амалга ошириш учун суд ижрочисига юборилади. Қарздор-жисмоний шахснинг барча мол-мулки сотилиши керак, ушбу Қонунга мувофиқ тугатиш массасига кирмайдиган мол-мулк бундан мустасно.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81009" id="81009">Қарздор бедарак йўқолган тақдирда жисмоний шахснинг кўчмас мол-мулкини ёки қимматли кўчар мол-мулкини доимий бошқарув зарур бўлганда хўжалик суди мазкур мақсадлар учун ишончли шахсни тайинлайди ва унга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилайди. Бу ҳолда қарздор-жисмоний шахснинг мол-мулки очиқ кимошди савдосида сотилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81011" id="81011">Қарздорнинг мол-мулкини сотишдан тушган, шунингдек мавжуд нақд пул маблағлари жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилган хўжалик судининг депозитига киритилади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="81012" id="81012">124-модда. Кредиторларнинг талабларини кўриш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81014" id="81014">Хўжалик суди кредиторлар томонидан ушбу Қонун 122-моддасининг <a href="/mact/65991#81002">иккинчи қисмида</a> назарда тутилган муддатда билдирилган талабларни кўради. Кўриш натижалари асосида хўжалик суди кредиторларнинг талабларини қондириш тартиби ва миқдори тўғрисида ажрим чиқаради. </div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="81015" id="81015">125-модда. Кредиторларнинг талабларини қондириш тартиби</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81018" id="81018">Кредиторларнинг талаблари хўжалик суди депозитига киритилган пул маблағлари ҳисобидан қондирилгунга қадар банкротлик тўғрисидаги ишни кўриш ва хўжалик судининг жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарорини бажариш билан боғлиқ харажатлар қопланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81019" id="81019">Кредиторларнинг талабларини навбат бўйича қондириш қуйидагича амалга оширилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81022" id="81022">биринчи навбатда бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга мажбурий тўловлар хусусидаги талаблар, ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказганлик учун қарздор жавобгар бўлган фуқароларнинг талаблари тегишли вақтбай тўловларни капиталлаштириш йўли билан, алимент ундириш тўғрисидаги талаблар, шунингдек меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларга ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш бўйича ҳисоб-китоб қилишни назарда тутувчи ҳамда муаллифлик шартномалари бўйича ҳақ тўлашга доир талаблар қондирилади; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81024" id="81024">иккинчи навбатда кредиторларнинг пул мажбуриятлари бўйича қарздорнинг мол-мулки гарови билан таъминланган талаблари қондирилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81025" id="81025">учинчи навбатда бошқа кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81027" id="81027">Ҳар қайси навбат бўйича талаблар олдинги навбат талаблари тўла-тўкис бажарилганидан кейин қондирилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81029" id="81029">Хўжалик судининг депозитида пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда бу маблағлар тегишли навбатдаги кредиторлар ўртасида улар талабларининг суммасига мутаносиб тарзда тақсимланади.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="81030" id="81030">126-модда. Қарздорни мажбуриятлардан озод қилиш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81031" id="81031">Банкрот деб топилган жисмоний шахс кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш тугаганидан кейин кредиторларнинг жисмоний шахсни банкрот деб топиш таомили амалга оширилаётганда билдирилган талабларини келгусида бажаришдан озод этилади, ушбу модданинг <a href="/mact/65991#81033">иккинчи қисмида</a> назарда тутилган талаблар бундан мустасно.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81033" id="81033">Кредиторларнинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаблари, алиментларни ундириш тўғрисидаги талаблар, шунингдек шахсий тусдаги, хўжалик судининг жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарорини ижро этиш тартибида бажарилмаган ёки қисман бажарилган ёхуд жисмоний шахсни банкрот деб топиш таомили амалга оширилаётганида билдирилмаган бошқа талаблар ўз кучида қолади ва жисмоний шахсни банкрот деб топиш таомили тугалланганидан кейин тегишинча тўла ҳажмда ёки қондирилмаган қисми ҳажмида билдирилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81034" id="81034">Қарздор томонидан мол-мулкнинг яширилганлиги ёки унинг ўз мол-мулкини учинчи шахсларга ғайриқонуний тарзда берганлиги фактлари аниқланган тақдирда банкротлик жараёнида талаблари қондирилмай қолган кредитор ундирувни ана шу мол-мулкка қаратиш талабини тақдим этишга ҳақли.</div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC81036" id="onLBC81036">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6844"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.13.00 Соддалаштирилган банкротлик жараёни]</span></div></div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="81036" id="81036">X БОБ. БАНКРОТЛИК ТАОМИЛИНИ СОДДАЛАШТИРИШ</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="81039" id="81039">§ 1. Тугатилаётган қарздор банкротлигининг хусусиятлари</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="81040" id="81040">127-модда. Тугатилаётган қарздорнинг банкротлиги</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="126080" id="126080"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="126081" id="126081">Агар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги ва (ёки) устав фондини шакллантирмаганлиги муносабати билан уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган қарздор-юридик шахснинг мол-мулки қиймати кредиторларнинг талабларини қондиришга етарли бўлмаса, бундай юридик шахс ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда тугатилади. Шу билан бирга давлат юридик шахснинг кредитори бўлган тақдирда, юридик шахсни тугатиш қонун ҳужжатларида ана шу тоифадаги юридик шахслар учун белгиланган тартибда амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="126082" id="126082">Ушбу модданинг <a href="/mact/65991#126081">биринчи қисмида</a> назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда тугатиш комиссияси қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли чораларни кўриши учун давлат солиқ хизмати органларига мурожаат этиши шарт.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="126083" id="126083">(127-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон <a href="/mact/44853?ONDATE=28.09.1999 00#64353">Қонуни</a> таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда).</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="81059" id="81059">128-модда. Тугатилаётган қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги ишни кўриш хусусиятлари </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81060" id="81060">Хўжалик суди тугатилаётган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилиб, ишончли шахсни тасдиқлайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81061" id="81061">Кредиторлар тугатилаётган қарздорга бўлган ўз талабларини тугатилаётган қарздор банкрот деб топилганлиги тўғрисидаги эълон чоп этилган пайтдан бошлаб бир ойлик муддат ичида тақдим этишга ҳақли.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="81062" id="81062">129-модда. Қарздорни банкротлик тартибида тугатишдан бош тортиш оқибатлари </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81063" id="81063">Ушбу Қонун 127-моддасининг <a href="/mact/65991#126082">иккинчи қисмида</a> назарда тутилган талабларнинг бузилиши юридик шахсларнинг давлат реестрига юридик шахс тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувни киритишни рад этиш учун асос бўлади.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="81064" id="81064">§ 2. Ҳозир бўлмаган қарздорнинг банкротлиги</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="81065" id="81065">130-модда. Ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида ариза беришнинг хусусиятлари </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81066" id="81066">Қарздор-жисмоний шахс ёки амалда ўз фаолиятини тугатган қарздор-юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва унинг қаердалигини аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар кредитор, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи, солиқ органи ёки бошқа ваколатли орган, шунингдек прокурор томонидан берилиши мумкин.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="81067" id="81067">131-модда. Ҳозир бўлмаган қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги ишни кўриш </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81068" id="81068">Хўжалик суди ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида қарор қабул қилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81069" id="81069">Хўжалик судининг қарори банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига юборилади, бу орган мазкур қарорни олган кундан эътиборан бир ҳафталик муддат ичида хўжалик судига ишончли шахс номзодини тақдим этади. Хўжалик суди ишончли шахсни банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи ходимлари орасидан тайинлаши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81070" id="81070">Ишончли шахс ўзи аниқлаган барча кредиторларни қарздорнинг банкротлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади, улар бу хабарни олган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида ишончли шахсга ўз талабларини тақдим этишлари мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81071" id="81071">Ишончли шахс қарздорнинг мол-мулкини топган тақдирда хўжалик суди унинг илтимосномасига биноан банкротликнинг соддалаштирилган таомилини бекор қилиш ҳамда ушбу Қонунда назарда тутилган банкротликнинг умумий таомилига ўтиш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="81072" id="81072">XI БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="81073" id="81073">132-модда. Банкротликка олиб келган ғайриҳуқуқий ҳаракатлар</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81074" id="81074">Банкротликка олиб келган ғайриҳуқуқий ҳаракатлар дейилганда мансабдор шахсларнинг ёки қарздор мол-мулки эгаларининг ёхуд кредитор (кредиторлар) ёки бошқа шахсларнинг қасддан қилган хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ, қарздорга ёки кредиторга (кредиторларга) зарар етказган қоидабузарликлар тушунилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81075" id="81075">Қуйидагилар ҳам ғайриҳуқуқий ҳаракатлар жумласига киради:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81076" id="81076">қарздор мол-мулкининг ёки мажбуриятларининг ҳаммасини ёки бир қисмини яшириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81077" id="81077">қарздорнинг хўжалик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳисобга олишнинг ҳар қандай ҳужжатини яшириш, йўқ қилиш, сохталаштириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81078" id="81078">мол-мулкни (шу жумладан пул маблағларини) яшириш мақсадида бошқа юридик ва жисмоний шахсларга бериб юбориш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81080" id="81080">бухгалтерлик ҳужжатларига зарур ёзувларни киритмаслик;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81081" id="81081">қарздорнинг кредитга олинган ва ҳақи тўланмаган мол-мулкининг ҳаммасини ёки бир қисмини сотиш, йўқ қилиш, гаров сифатида қўйиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81083" id="81083">мансабдор шахсларнинг ёки қарздор мол-мулки эгаларининг шахсий манфаатларини ёхуд учинчи шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қарздорнинг тўловга қобилиятсизлигини ошириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81084" id="81084">айланма маблағларни қайтармай бошқа мақсадларга ишлатиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81086" id="81086">кредиторларга тўланадиган тўловлардан сийлов олиш ёки тўловни бўлиб-бўлиб тўлашга эришиш учун кредиторларни чалғитиш мақсадида ўзининг ночорлигини қасддан ёлғон (сохта) эълон қилиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81087" id="81087">кредиторга (кредиторларга) зарар етказиш мақсадини кўзлаган ҳолда бошқа ҳар қандай усул билан қасддан банкротликка олиб келиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81088" id="81088">кредиторнинг талабларини бошқа кредиторларнинг зарарига афзалроқ қондириш, шундай қондиришга розилик бериш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81089" id="81089">солиқлар ва қарзларни тўлашдан қочиш мақсадида қарздорнинг қасддан ўзини ўзи тугатиши.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81090" id="81090">Банкротликни келтириб чиқарган ғайриҳуқуқий ҳаракатлар олган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилишлари мумкин.</div></div><div class="CLAUSE_DEFAULT"><div name="81091" id="81091">133-модда. Ташқи бошқарувчи, ишончли шахснинг аризаларини ва кредиторларнинг шикоятларини кўриш </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81092" id="81092">Ташқи бошқарув ёки тугатишга доир иш юритиш жараёнида ташқи бошқарувчи, ишончли шахс берган аризалар, шу жумладан улар билан кредиторлар ўртасида келиб чиққан келишмовчиликлар тўғрисидаги аризалар, шунингдек кредиторларнинг ўз ҳуқуқ ва манфаатлари бузилганлиги хусусидаги шикоятлари тегишли ариза ва шикоятлар олинган кундан эътиборан икки ҳафталик муддатдан кечиктирмай хўжалик суди томонидан кўрилади. Уларни кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81093" id="81093">Ташқи бошқарувчи, ишончли шахс ва қарздорнинг ходимлари вакили ўртасидаги келишмовчиликлар ушбу модданинг <a href="/mact/65991#81092">биринчи қисмида</a> белгиланган муддатларда кўрилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81094" id="81094">Пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар таркиби, миқдори ва уларни тўлаш навбати хусусида кредиторлар, солиқ органлари ва бошқа ваколатли органлар билан ташқи бошқарувчи ёхуд ишончли шахс ўртасида келиб чиқадиган келишмовчиликлар хўжалик суди томонидан ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда кўрилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81095" id="81095">Меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш ва ишдан бўшатиш нафақаси тўлашга доир талабларнинг таркиби ва миқдори хусусида қарздорнинг ходимлари вакили билан ташқи бошқарувчи, ишончли шахс ўртасида келиб чиқадиган келишмовчиликлар хўжалик суди томонидан ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда кўрилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="81096" id="81096">Хўжалик судининг ажрими устидан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда шикоят қилиниши мумкин.</div></div><br /><div class="PUBLICATION_ORIGIN"><label id="s1089"></label><div name="66157" id="66157">(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 167, 168-моддалар; 1999 й., 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда)</div></div></div>
        </div>
    </div>
    <div style="display: none;">
<!-- START WWW.UZ TOP-RATING -->
<SCRIPT language="javascript" type="text/javascript">
		<!--
		top_js = "1.0"; top_r = "id=4079&r=" + escape(document.referrer) + "&pg=" + escape(window.location.href); document.cookie = "smart_top=1; path=/"; top_r += "&c=" + (document.cookie ? "Y" : "N")
		//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.1" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.1"; top_r += "&j=" + (navigator.javaEnabled() ? "Y" : "N")
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.2" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.2"; top_r += "&wh=" + screen.width + 'x' + screen.height + "&px=" + (((navigator.appName.substring(0, 3) == "Mic")) ? screen.colorDepth : screen.pixelDepth)
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.3" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.3";
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="JavaScript" type="text/javascript">
		<!--
		top_rat = "&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900"; top_r += "&js=" + top_js + ""; document.write('<a href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank"><img src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/cnt.png?' + top_r + top_rat + '" width=88 height=31 border=0 alt="Топ рейтинг www.uz"></a>')//-->
</SCRIPT>
<NOSCRIPT>
		<A href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank">
				<img height="31" src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/nojs_cnt.png?id=4079&pg=http%3A//lex.uz&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900" width="88" border="0" alt="Топ рейтинг www.uz">
		</A>
</NOSCRIPT>
<!-- FINISH WWW.UZ TOP-RATING --></div>
</body>
</html>
<script>
    function scrollText(hash) {
        location.href = "#" + hash;
        if (window.location.hash) {
            var y = $(window.location.hash).offset().top - 3;
            window.scrollTo(0, y);
        }
    }
</script>
