ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ УРБАНИЗАЦИЯ ВА УЙ-ЖОЙ БОЗОРИНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШ МИЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ КАДАСТР АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 ноябрдаги ПФ-219-сон «Ўзбекистон Республикасида уй-жой ва ипотека бозорини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармони ҳамда 2025 йил 19 ноябрдаги ПҚ-347-сон «Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2015 йил 14 сентябрдаги 32-сон «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан бажариладиган геодезия ва картография иш турларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарорига (рўйхат рақами 2721, 2015 йил 21 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 42-сон, 547-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Қарорнинг
номи ва
1-бандидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар «Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Илованинг
номи, 1-бандининг
биринчи хатбошиси ва
2-бандидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар «Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.