1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасида уй-жой ва ипотека бозорини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-219-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш мақсадида қарор қиламан:
I. Мақсадлар
1. Қуйидагилар мазкур қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгилансин:
(а) урбанизация ва уй-жой соҳасида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш;
(б) Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси (кейинги ўринларда — Миллий қўмита) фаолиятини ташкил этиш;
(в) урбанизация ва уй-жой соҳасида давлат органлари ўртасида ўзаро интеграцияни ташкил этган ҳолда ҳамкорликни янада ривожлантириш;
(г) урбанизация ва уй-жой соҳасида етакчи хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш.
II. Давлат органи масъулиятини ошириш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра қуйидаги масалаларни ўз ичига олган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Миллий қўмита билан мажбурий келишилиши шарт:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.03.00 Шаҳарсозлик фаолиятининг асосий йўналишлари. Аҳоли пунктлари ҳудудларидан фойдаланишни режалаштириш]
(а) уй-жойлар қурилишида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
(б) Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар марказлари ва бошқа агломерацияларда уй-жой ҳамда нотурар жой мажмуаларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.03.00 Шаҳарсозлик фаолиятининг асосий йўналишлари. Аҳоли пунктлари ҳудудларидан фойдаланишни режалаштириш]
(в) «Янги Ўзбекистон» массивларида ва бошқа массивларда кўп квартирали уйлар қурилиши бўйича йиллик мақсадли кўрсаткичларни тасдиқлаш;
(г) комплекс қурилиш лойиҳалари амалга ошириладиган ва «Янги Ўзбекистон» массивлари қуриладиган ҳудудларни белгилаш.
(а) Миллий қўмита бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 160 та штат бирлигидан иборат бўлади;
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 7 июлдаги ПҚ-252-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.07.2026 й., 07/26/252/0741-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.09.00 Меҳнат миграцияси]
(б) Миллий қўмита лойиҳавий бошқарув тамойили асосида ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш учун маҳаллий ва хорижий мутахассис ва экспертларни, шу жумладан, олимлар, илмий изланувчилар ва тадқиқотчиларни тўғридан-тўғри шартномалар асосида жалб қилиши (ишга олиши) мумкин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
(в) Миллий қўмита фаолияти Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.02 Оператив бошқариш ҳуқуқи;
5. Миллий қўмита Тошкент шаҳри, Зулфияхоним кўчаси, 1а-уйда жойлашган маъмурий бинога оператив бошқариш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
6. Ушбу қарорнинг самарали ижросини ташкил этиш учун масъул ва шахсий жавобгар этиб Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси белгилансин.
7. Қарор ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 19 ноябрь,
ПҚ-347-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 ноябрдаги ПҚ-347-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.02.00 Қурилиш соҳасидаги бошқарув. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитасининг (кейинги ўринларда — Миллий қўмита) мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари ва фаолиятининг ташкилий асосларини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал мажбуриятлари ҳамда жавобгарлигини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат]
2. Миллий қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобдордир.
3. Миллий қўмита уй-жой соҳасини ривожлантириш борасидаги давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида ваколатли орган ҳисобланади. Миллий қўмита тизимига Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) киради.
4. Миллий қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, ушбу Низом ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
5. Миллий қўмита томонидан ўз ваколати доирасида қабул қилинган қарорлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар (кейинги ўринларда — давлат органлари ва бошқа ташкилотлар) учун бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.01.00 Давлат герби, мадҳияси, байроғи]
6. Миллий қўмита юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи кўрсатилган муҳрга эга бўлади.
7. Миллий қўмитанинг расмий номи:
(а) давлат тилида:
тўлиқ — Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси, қисқартирилгани — Урбанизация ва уй-жой бозори қўмитаси;
(б) рус тилида:
тўлиқ — Национальный комитет Республики Узбекистан по устойчивому развитию урбанизации и рынка жилья, қисқартирилгани — Комитет по урбанизации и рынку жилья;
(в) инглиз тилида:
тўлиқ — National Committee for Sustainable Development of Urbanization and Нousing Market of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилгани — Urbanization and Нousing Committee.
2-боб. Миллий қўмитанинг вазифалари ва функциялари
8. Миллий қўмита фаолиятининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
(а) урбанизация жараёнларини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш;
(б) самарали ва барқарор уй-жой сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
(в) реновация дастурларининг самарали ижросини таъминлаш;
(г) «Янги Ўзбекистон» массивларида қурилиш ишларини мувофиқлаштириш, жумладан, ҳудудларни танлашда ва урбанизация тамойилларига риоя этилишида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қоидаларга амал қилишни таъминлаш;
(д) Миллий қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни ташкил этиш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.03.00 Шаҳарсозлик фаолиятининг асосий йўналишлари. Аҳоли пунктлари ҳудудларидан фойдаланишни режалаштириш]
9. Миллий қўмита ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
(а) урбанизация жараёнларини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бўйича:
(i) ҳудудларни комплекс қуриш механизмларини жорий этади, комплекс қурилиш дастурларини ишлаб чиқиш ва бошқариш бўйича компетенциялар марказини шакллантиради;
(ii) давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқади ҳамда уларнинг амалга оширилишига кўмаклашади;
(iii) ҳудудий режалаштириш амалиётини ривожлантириш ва бош режаларни тайёрлашга кўмаклашади;
(iv) уй-жой қурилишига давлат мулкидаги ер участкалари ҳамда бошқа ер майдонларини жалб этишда шаффоф тартиб-таомилларни жорий этишга кўмаклашади;
(v) инвестиция-қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш муддатларини қисқартириш ва маъмурий жараёнларни мақбуллаштириш чораларини кўради;
(vi) комплекс қурилиш тамойилларига риоя этилишини назорат қилади;
(б) самарали ва барқарор уй-жой сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича:
(i) қонунчиликни такомиллаштириш ва уй-жой соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
(ii) Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқларига кўра ёки ўз ташаббуси билан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун киритади;
(iii) уй-жой соҳасини ривожлантириш ва реновация дастурларини амалга ошириш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказади;
(iv) давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларини тайёрлаш масалалари бўйича илмий-таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади;
(v) улушли қурилишга инвестиция киритувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўради;
(vi) «эскроу» ҳисобварақлари ва лойиҳа молиялаштириш асосида уй-жой қурилишини молиялаштириш механизмларини жорий этади;
(vii) улушли қурилиш учун электрон платформани жорий этишни таъминлайди, ушбу платформа орқали улушли иштирок этиш шартномаларини тузиш ва маблағларни «эскроу» ҳисобварақларида жойлаштириш жараёнларининг хавфсизлигини таъминлайди, маълумотларни тақсимланган реестр технологиялари асосида юритади;
(viii) уй-жой харидорларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
(ix) уй-жой қурилишини молиялаштириш манбаларини кенгайтириш бўйича аҳоли ва институционал инвесторлар маблағларини жалб этишга оид таклифлар тайёрлайди;
(x) ижара уй-жой фондларини яратиш ва бошқариш ҳамда ижара уй-жой бозорининг турли сегментларини ривожлантиришга кўмаклашади;
(xi) уй-жой соҳасининг асосий кўрсаткичлари бўйича тўлиқ ва ишончли ахборот ҳамда таҳлилий маълумотлар билан таъминлайди;
(xii) аҳоли кенг қатламлари ва бозорнинг профессионал иштирокчилари ўртасида уй-жой соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни тарғиб қилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
(в) реновация дастурларининг самарали ижросини таъминлаш бўйича:
(i) реновация дастурларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаларини келишади;
(ii) реновация дастурларини амалга оширишда комплекс қурилиш тамойилларига риоя этилишини таъминлайди;
(iii) реновация дастурларининг ижросини мониторинг ва таҳлил қилиш, уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ва тавсиялар тайёрлайди;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
(г) «Янги Ўзбекистон» массивларида қурилиш ишларини мувофиқлаштириш, жумладан, ҳудудларни танлашда ва урбанизация тамойилларига риоя этилишида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қоидаларга амал қилишни таъминлаш бўйича:
(i) «Янги Ўзбекистон» массивларида кўп квартирали уйларни қуриш бўйича йиллик мақсадли кўрсаткичларни келишади;
(ii) комплекс қурилиш ва «Янги Ўзбекистон» массивларини барпо этиш учун танланган ҳудудларни келишади;
(д) Миллий қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни ташкил этиш бўйича:
(i) уй-жой қурилишини ривожлантириш соҳасида тажриба алмашиш ҳамда мазкур йўналишларда халқаро бошқарув амалиётини қўллаш бўйича ҳамкорликни ташкил этади;
(ii) уй-жой қурилиши масалалари бўйича жамоат ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;
(iii) уй-жой қурилиши соҳасида халқаро ҳамкорликни белгиланган тартибда амалга оширади, ўз ваколати доирасида хорижий давлатлар тегишли органлари ва халқаро ташкилотлар билан халқаро шартномалар тузади.
3-боб. Миллий қўмитанинг ҳуқуқ ва жавобгарлиги
10. Миллий қўмита ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
(а) Миллий қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
(б) белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Миллий қўмитага юкланган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва киритиш;
(в) Миллий қўмита ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда ахборотни сўраш ва олиш;
(г) давлат статистикаси органларидан зарур статистика маълумотларини бепул асосда олиш;
(д) Миллий қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича услубий материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
(ж) Миллий қўмитага юкланган вазифаларни амалга ошириш доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, илмий-таълим муассасалари, лойиҳа институтлари ҳамда халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини жалб этиш;
(з) уй-жой қурилиши соҳасида давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш чораларини назарда тутувчи, марказлаштирилган манбалар ҳисобидан имтиёзли ипотека кредитлаш (субсидиялаш), Нукус шаҳри, вилоят марказлари, Тошкент шаҳри ва бошқа агломерацияларда турар ва нотурар жойлар мажмуаларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш, «Янги Ўзбекистон» массивларида ва бошқа массивларда кўп квартирали уйлар қуриш бўйича йиллик мақсадли кўрсаткичларни тасдиқлаш, бошқарув компаниялари ва уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини тартибга солишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мажбурий тарзда келишиш;
(и) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 февралдаги «Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-26-сон Фармонининг 2-банди ҳамда 2025 йил 19 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасида уй-жой ва ипотека бозорини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-219-сон Фармонининг 6-бандида белгиланган мезонларга мувофиқлик устидан мониторинг ва назоратни амалга ошириш;
(к) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан уй-жой қурилиши соҳасидаги давлат дастурлари ва ҳудудий дастурлар, лойиҳалар ҳамда тадбирлар бажарилишини назорат қилиш ва бу масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритиш;
(л) Миллий қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича аниқланган қонун бузилиши ва бошқа ҳолатлар юзасидан давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда бошқа тузилмаларга огоҳлантириш, хулоса ҳамда бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар юбориш;
(10-банднинг «л» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 7 июлдаги ПҚ-252-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.07.2026 й., 07/26/252/0741-сон)
(м) Миллий қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва мутахассисларини жалб этган ҳолда белгиланган тартибда йиғилишлар ўтказиш;
(н) Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига биноан халқаро ташкилотларда мамлакат манфаатларини ифода этиш ва белгиланган тартибда, халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ бошқа давлатлар тегишли ташкилотлари билан уй-жой қурилиши масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тузиш;
(о) белгиланган тартибда нашриёт фаолиятини амалга ошириш, ахборот материаллари, даврий нашрлар ва бошқа чоп этилган маҳсулотларни тайёрлаш ва тарқатиш;
(п) биноларга хизмат кўрсатиш, инвентарь ва хўжалик жиҳозларини сақлаш ва улардан фойдаланиш, автотранспорт, алоқа воситалари, ҳисоблаш, компьютер ва офис техникаси, дастурий таъминот сотиб олиш бўйича белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
(р) Миллий қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий компаниялар билан хизмат ёзишмаларини юритиш, тадбирлар ташкил этиш ва ҳадли келишувлар тузиш;
(с) Миллий қўмита ҳамда унинг тизимига кирадиган ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича чоралар кўриш;
(т) Миллий қўмита тизимининг ижтимоий инфратузилмасини яратиш ва такомиллаштириш, тизим ходимларини рағбатлантириш ва моддий қўллаб-қувватлашнинг ягона тизимини шакллантириш;
(у) Миллий қўмита қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
11. Миллий қўмита ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавобгар ҳисобланади.
4-боб. Миллий қўмита фаолиятини ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
2.20.00.00.00 Кадрлар масалалари, мукофотлар, фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш, амнистия ва афв этиш масалалари ҳамда фуқаролик бериш бўйича индивидуал актлар / 20.01.00.00 Лавозимга тайинлаш, ишдан бўшатиш бўйича қарорлар]
12. Миллий қўмитага Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган раис раҳбарлик қилади.
13. Миллий қўмита раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган уч нафар ўринбосарга, жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 7 июлдаги ПҚ-252-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.07.2026 й., 07/26/252/0741-сон)
14. Миллий қўмита раиси ўз мақоми ҳамда тиббий ва транспорт хизматини кўрсатиш шартлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисига, раиснинг биринчи ўринбосари — Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосари — Президент маслаҳатчиси ўринбосарига тенглаштирилади.
15. Миллий қўмита ходимлари Миллий қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
16. Миллий қўмита ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари Миллий қўмита раиси томонидан белгиланади.
Миллий қўмитада хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касбларининг классификатори ҳамда Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасининг тариф коэффициентларини қўллаш тавсиявий хусусиятга эга.
17. Миллий қўмита ходимларига тиббий хизмат кўрсатиш шартлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходимлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
18. Миллий қўмитага 5 та енгил хизмат автотранспорт воситаларини, шу жумладан, 4 та шахсан бириктирилган, 1 та навбатчи автотранспорт воситасини харид қилиш ва сақлаш учун лимит берилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 7 июлдаги ПҚ-252-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.07.2026 й., 07/26/252/0741-сон)
19. Миллий қўмита фаолиятини молиялаштириш манбалари қуйидагилардан иборат:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
(а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
(б) жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, хорижий жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари;
(в) Миллий қўмитанинг вақтинча бўш маблағларини банкларда жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 7 июлдаги ПҚ-252-сонли қарорига асосан «в1» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.07.2026 й., 07/26/252/0741-сон)
(г) қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тушумлар.
20. Миллий қўмита раиси:
(а) Миллий қўмита фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ҳамда Миллий қўмитага юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун шахсан жавоб беради;
(б) Миллий қўмита штат жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;
(в) Миллий қўмита бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида Миллий қўмита тузилмасини тасдиқлайди;
(г) Миллий қўмита таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
(д) Миллий қўмита ходимларининг лавозим вазифаларини тасдиқлайди;
(ж) хорижий давлатларнинг ваколатли органлари, халқаро ташкилотлар, хорижий илмий-таълим муассасалар ва компаниялар билан ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар ва бошқа шартномаларни тузади;
(з) Кадастр агентлиги директори ва унинг ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш бўйича тақдимномалар киритади;
(и) Кадастр агентлиги тузилмаси ва штат сонини келишади;
(к) ўз ваколати доирасида буйруқлар, қарорлар ва фармойишлар чиқаради, Миллий қўмита ходимлари учун бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
(л) Миллий қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Миллий қўмита ходимларига шахсий устамалар ва мукофотлар белгилайди.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 7 июлдаги ПҚ-252-сонли қарорига асосан «л» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.07.2026 й., 07/26/252/0741-сон)
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
21. Кадастр агентлиги директори Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
22. Кадастр агентлиги директори Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган ўринбосарларга, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади.
23. Кадастр агентлиги бошқарув ходимларининг мавжуд чекланган сони, шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатишнинг амалдаги шартлари сақлаб қолинади.
24. Кадастр агентлиги директори Миллий қўмита раиси билан келишган ҳолда Агентлик тузилмаси ва штат жадвалини тасдиқлаш, шунингдек, Агентлик тузилмасига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
6-боб. Якуний қоида
25. Миллий қўмитани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2025 й., 07/25/347/1068-сон; 16.07.2026 й., 07/26/252/0741-сон)