1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.21.00 Банк фаолиятининг бошқа масалалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши);
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНК БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
КРЕДИТ АХБОРОТИ МИЛЛИЙ ИНСТИТУТИНИНГ МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ҲАМДА БАНКЛАРАРО КРЕДИТ БЮРОСИГА ВА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИГА КРЕДИТ АХБОРОТИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 11 мартдаги 7/2-сонли «Кредит ахбороти миллий институтининг маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда банклараро кредит бюроси ва тижорат банкларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1562, 18.04.2006 й.) асосан ўз кучини йўқотган
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 1 июлда 1379-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7, 17-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қарз олувчиларнинг кредит тарихи тўғрисидаги ахборотни ҳисобга олиш тизимини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 23 апрелдаги 197-сонли қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. «Кредит ахбороти миллий институтининг маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда Банклараро кредит бюросига ва тижорат банкларига кредит ахбороти тақдим этиш тартиби тўғрисида» низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.