1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Ўзбекистон Республикаси Спорт Вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 30 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2247-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 500-сон «Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчилари ҳамда спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2011 йил 9 июндаги 484-сон «Ўзбекистон Республикасида Тренерлик фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2247, 2011 йил 22 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 30-сон, 318-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 23 декабрь,
11-мҳ-сон
Келишилди:
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
2025 йил 13 декабрь
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
2025 йил 4 декабрь
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Э. КАРИМОВА
2025 йил 27 ноябрь
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Раиси К. РАФИКОВ
2025 йил 27 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 11-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 500-сон «Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчилари ҳамда спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:».
«спорт тури — жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури бўлиб, у инсоннинг спорт мусобақаларига ўзига хос тарзда тайёргарлик кўриши билан ажралиб туради, спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидаларга, низомга (регламентга) эга бўлади;»;
«спорт федерацияси (уюшмаси) — бир ёки бир нечта спорт турини ривожлантириш, оммалаштириш, шунингдек спорт тадбирларини ўтказишни ташкил этиш ҳамда спортчиларни — Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари аъзоларини спортнинг тегишли тури бўйича тайёрлаш учун аъзолик асосида ташкил этилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилоти;»;
«тренер — тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун малака сертификатига эга бўлган ҳамда ўқув-машқ, оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишни, шунингдек спорт натижаларига эришиш учун беллашув фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи жисмоний шахс;»;
7) 14-банддаги «катта ёшдагилар, ёшлар (юниорлар), ўсмирлар ва болалар спорт» деган сўзлар «кичик ўсмирлар, ўсмирлар, ёшлар, U-23 ва катталар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«23. Тренер-ўқитувчиларга иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаларини бериш улар томонидан тайёрланган спортчиларнинг спорт мусобақаларида эришган натижаси Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларини шакллантириш ва спорт захирасини тайёрлашда қўшган ҳиссаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом асосида берилади.»;
15) 25-банддаги «иттифоқлар, ассоциациялар» деган сўзлар «уюшмалар» деган сўз билан алмаштирилсин;
16) 4-бобнинг номидаги «IV.» деган рақам «4-боб.» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17) 5-бобнинг номидаги «V.»деган рақам «5-боб.» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/2247-3/0009-сон)