1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари . Омбудсман. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби]
«Мазкур Низом медиаторларни тайёрлаш дастури ва касбий малакасини ошириш тартибини белгилайди.»;
3) 1-банд «Медиаторларни тайёрлаш дастури» деган сўзлардан кейин «ва медиаторларнинг касбий малакасини ошириш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
4) қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:
«21. Медиаторлар медиаторларнинг касбий малакасини ошириш бўйича махсус ўқув курсларда ўқиш орқали уч йилда камида бир марта касбий малакасини ошириши шарт, бундан нотариус ва адвокат мақомига эга бўлган медиаторлар мустасно.»;
«4. Махсус ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган тингловчиларга ушбу Низомнинг тегишлилигига кўра 1 ва 2-иловаларида келтирилган намуналар ва тавсифларга мувофиқ сертификат берилади.»;
Сертификатда лотин ёзуви билан давлат тилида «Mediatorlarni kasbiy malakasini oshirish maxsus oʻquv kursini tugatganligi toʻgʻrisidagi SERTIFIKAT» сўзлари босилади. Сертификат икки лотин ҳарфи — МT ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда босиб чиқарилади.
Сертификат:
босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
махсус қоғозлар;
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/3134-3/0008-сон)