1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.22.00 (Кучини йукотган) Ҳакамлик судлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари . Омбудсман. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби]
Медиаторларни тайёрлаш дастури ва касбий малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 31 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3134]
Ўзбекистон Республикасининг «Медиация тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, буюраман:
1. Медиаторларни тайёрлаш дастури ва касбий малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 30 декабрдаги 31-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3134-3, 05.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/3134-3/0008-сон)
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини, «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 31 январь,
54-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 31 январдаги 54-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Медиаторларни тайёрлаш дастури ва касбий малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом
(номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 30 декабрдаги 31-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3134-3, 05.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/3134-3/0008-сон)
Мазкур Низом медиаторларни тайёрлаш дастури ва касбий малакасини ошириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 30 декабрдаги 31-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3134-3, 05.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/3134-3/0008-сон)
1. Медиаторларни тайёрлаш дастури ва медиаторларнинг касбий малакасини ошириш бўйича махсус ўқув курслари профессионал медиаторларнинг ўзаро бирлашувига асосланган Медиация маркази, профессионал медиаторлар, ҳакамлик судлари ва халқаро арбитражларнинг ўзаро бирлашувига асосланган Низоларни муқобил усулда ҳал этиш маркази (бундан буён матнда Марказлар деб юритилади), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (бундан буён матнда Институт деб юритилади) томонидан ташкил этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 30 декабрдаги 31-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3134-3, 05.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/3134-3/0008-сон)
2. Махсус ўқув курсларида таълим олиш кундузги шаклда шартнома асосида давомийлиги 36 соатдан 72 соатгача бўлган ўқув курслари бўйича амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 22 майдаги 14-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3134-2, 26.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2025 й., 10/25/3134-2/0469-сон)
21. Медиаторлар медиаторларнинг касбий малакасини ошириш бўйича махсус ўқув курсларда ўқиш орқали уч йилда камида бир марта касбий малакасини ошириши шарт, бундан нотариус ва адвокат мақомига эга бўлган медиаторлар мустасно.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 30 декабрдаги 31-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3134-3, 05.01.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/3134-3/0008-сон)
3. Махсус ўқув курсларида ўқиш учун фуқаролар Марказларга ва Институтга ариза билан бевосита ўзлари келган ҳолда ёки электрон шаклда мурожаат қиладилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 22 майдаги 14-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3134-2, 26.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2025 й., 10/25/3134-2/0469-сон)
4. Махсус ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган тингловчиларга ушбу Низомнинг тегишлилигига кўра 1 ва 2-иловаларида келтирилган намуналар ва тавсифларга мувофиқ сертификат берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 30 декабрдаги 31-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3134-3, 05.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/3134-3/0008-сон)
5. Махсус ўқув курсларидаги ўқув жараёни, қоида тариқасида, кўпи билан 15 нафаргача тингловчилардан шакллантирилган академик гуруҳларда ташкил этилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 20 августдаги 183-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3134-1, 20.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2020 й., 10/20/3134-1/1201-сон)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 20 августдаги 183-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3134-1, 20.08.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2020 й., 10/20/3134-1/1201-сон)
Ўзбекистон Республикасининг медиация тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти;
медиациянинг моҳияти ва принциплари ҳамда ҳуқуқий асослари;
медиаторнинг касбий кўникмалари, касб этикаси ва жавобгарлиги;
музокаралар медиациянинг асоси сифатида;
медиация босқичлари ва унда медиаторнинг роли ва функциялари;
медиацияда тарафлар вакилларининг иштироки ва уларнинг мақоми;
медиация жараёни;
медиация жараёнининг натижаси ва у билан боғлиқ ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштириш кўникмалари;
медиатив келишувни ижро этишнинг ҳуқуқий асослари;
медиацияда ахборот технологиялари ютуқлари ва сунъий интеллектдан фойдаланиш қоидалари, онлайн медиация ўтказиш тартиби;
оилавий, меҳнат, иқтисодий ва бошқа муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни медиация орқали ҳал этишнинг ўзига хос хусусиятлари.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 30 декабрдаги 31-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3134-3, 05.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/3134-3/0008-сон)
Ўзбекистон Республикасининг медиация тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг, медиация соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти;
медиатор томонидан Медиаторларнинг касб этикаси қоидаларига риоя қилиш масалалари;
медиацияда ахборот технологиялари ютуқлари ва сунъий интеллектдан фойдаланиш қоидалари, онлайн медиация ўтказиш тартиби;
медиацияда илғор ва кўп томонлама музокара ўтказиш кўникмалари;
медиацияда психология ва конфликтни бошқаришнинг чуқур асослари ва медиаторнинг мулоқот маҳоратини ошириш кўникмалари;
халқаро медиация низоларида медиаторларнинг роли, шунингдек медиация бўйича хорижий давлатлар тажрибаси.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 30 декабрдаги 31-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3134-3, 05.01.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/3134-3/0008-сон)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 20 августдаги 183-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3134-1, 20.08.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2020 й., 10/20/3134-1/1201-сон)
9. Ўқиш жараёнида ўқув машғулотлари маъруза, амалий машғулот ва тренинг шаклида ташкил этилади.
Ўқув машғулотлари тингловчиларда медиация жараёнини юқори савияда ташкил этиш кўникмасини шакллантиришга йўналтирилади.
Ўқиш жараёнида клиник таълим, низоли жараёнларнинг имитацияси ҳамда сайёр машғулотлар қўлланилиши мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 20 августдаги 183-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3134-1, 20.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2020 й., 10/20/3134-1/1201-сон)
10. Ўқув жараёнида дарс машғулотларини ташкил этишнинг амалиётга йўналтирилган замонавий шакллари — муаммоли вазиятларни ҳал этиш (кейс-стади), жамоада ишлаш («ақлий ҳужум» интерфаол услубини қўллаган ҳолда ва ҳ.к.), ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш, ҳуқуқни қўллаш ҳужжатлари лойиҳаларини тузиш кўникмаларини ривожлантириш машқлари ва бошқалар қўлланилади.
11. Тингловчилар ўқиш даврида электрон шаклдаги ўқув-методик материаллар билан таъминланади.
12. Тегишли ахборот-методик ва ташкилий-техник база мавжуд бўлган тақдирда махсус ўқув курслари масофадан ўқитиш усуллари қўлланилган ҳолда ташкил этилиши мумкин.
13. Тингловчилар қуйидаги ҳолатларда махсус ўқув курсидан четлаштирилади:
ўз хоҳишига кўра;
вафоти муносабати билан;
дарс машғулотларини сабабсиз 10 академик соатдан ортиқ қолдирганда;
Тингловчилар дарс машғулотларини сабабсиз қолдирганлиги, ўқув дастуридаги мавзуларни ўзлаштирмаганлиги ёки Марказлар ва Институтнинг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги сабабли тингловчилар сафидан чиқарилган тақдирда, мазкур тингловчи учун амалга оширилган тўлов миқдори қайтарилмайди.
(13-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 22 майдаги 14-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3134-2, 26.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2025 й., 10/25/3134-2/0469-сон)
14. Якуний имтиҳон тингловчининг билим ва кўникмаларини икки хил йўл билан баҳолашни ўз ичига олади:
назарий билимлар — оғзаки ёки ёзма шаклда имтиҳон олиш йўли билан;
амалий кўникмалар — низоли масалаларни медиация жараёнлари имитацияси натижалари бўйича.
15. Махсус ўқув курслари тингловчиларини баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш учун Марказлар ва Институтда уч нафардан иборат таркибдаги комиссия шакллантирилади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 22 майдаги 14-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3134-2, 26.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2025 й., 10/25/3134-2/0469-сон)
Тингловчилар билими ва ўзлаштириш даражаси 100 баллик тизимда баҳоланади.
Тингловчи белгиланган максимал баллнинг 56 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаганда махсус ўқув курсларини ўзлаштирган ҳисобланади.
16. Мазкур Дастур талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Медиаторларни тайёрлаш дастури ва касбий малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 30 декабрдаги 31-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3134-3, 05.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/3134-3/0008-сон)
Медиаторларни тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсини тугатганлиги тўғрисидаги намунавий СЕРТИФИКАТ
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT GERBI YOKI TASHKILOT RAMZINING TASVIRI (tashkilot nomlanishi)
Mediatorlarni tayyorlash maxsus oʻquv kursini tugatganligi toʻgrisidagi SERTIFIKAT MT № 000000
Сертификатда лотин ёзуви билан давлат тилида «Mediatorlarni tayyorlash maxsus oʻquv kursini tugatganligi toʻgrisidagi SERTIFIKAT» сўзлари босилади. Сертификат икки лотин ҳарфи ― МT ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда босиб чиқарилади.
Сертификат:
босиб чиқаришнинг икки усули ― офсет ва юқори усули;
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
махсус қоғозлар;
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.
(илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 20 августдаги 183-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3134-1, 20.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2020 й., 10/20/3134-1/1201-сон)
Сертификатда лотин ёзуви билан давлат тилида «Mediatorlarni kasbiy malakasini oshirish maxsus oʻquv kursini tugatganligi toʻgʻrisidagi SERTIFIKAT» сўзлари босилади. Сертификат икки лотин ҳарфи — МT ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда босиб чиқарилади.
Сертификат:
босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
махсус қоғозлар;
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 30 декабрдаги 31-мҳ-сон буйруғига (рўйхат рақами 3134-3, 05.01.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/3134-3/0008-сон)
(номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 30 декабрдаги 31-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3134-3, 05.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/3134-3/0008-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.02.2019 й., 10/19/3134/2554-сон; 20.08.2020 й., 10/20/3134-1/1201-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 26.05.2025 й., 10/25/3134-2/0469-сон; 05.01.2026 й., 10/26/3134-3/0008-сон)