Т/р | Устувор вазифалар | Амалга ошириш механизми | Амалга ошириш муддатлари | Молиялаштириш манбаи | Масъул ижрочилар | |
I. Илмий-тадқиқот фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш | ||||||
1. | Халқаро консалтинг компаниялар иштирокида илм-фан учун истиқболли йўналишларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимини 2035 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш. | 1. Фанлар академияси тизимини 2035 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича хорижий консультантлар билан шартнома тузиш. | 2026 йил май | Фанлар академияси жамғармаси маблағлари (кейинги ўринда — Жамғарма) | Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
2. Фанлар академияси тизимини 2035 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш. | 2026 йил сентябрь | |||||
3. Фанлар академияси тизимини 2035 йилгача ривожлантириш стратегиясини умумий йиғилишда тасдиқлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил декабрь | |||||
2. | Тармоқ корхоналари билан ишлаш бўйича Фан ва саноат интеграцияси кенгашини ташкил этиш. | 1. Саноат тармоқларида илмий ечимлар талаб этиладиган муаммолар портфелини шакллантириш. | Ҳар йили январь ойида | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
2. Кенгаш томонидан тегишли тармоқ корхона ва ташкилотларини ривожланиш режаларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳаларни шакллантириш. | Ҳар йили февраль, октябрь ойларида | |||||
3. Лойиҳа мавзуларини Фанлар академиясининг илмий-техник дастурларига киритиш. | Йил давомида | |||||
4. Лойиҳа мавзуларини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан шакллантириладиган амалий ва инновацион грантлар танлови дастурларида устувор мавзулар сифатида белгилаш. | Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | |||||
3. | Тармоқ корхоналари билан ишлаш бўйича Фан ва саноат интеграцияси кенгаши фаолиятини йўлга қўйиш. | 1. Интеграция кенгаши фаолиятини йўлга қўйиш учун низом ҳамда кенгаш таркибини тасдиқлашни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиш. | 2026 йил февраль | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси | |
2. Интеграция кенгашининг фаолиятини йўлга қўйиш учун низом ҳамда кенгаш таркибини тасдиқлашни назарда тутувчи таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2026 йил март | |||||
4. | Фанлар академияси илмий ташкилотларини ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш. | 1. Илмий ташкилотларни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. | 2026 йил февраль | - | Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
2. Илмий ташкилотларни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш. Бунда қуйидагиларга эътибор қаратиш: илмий кадрлар салоҳиятини ошириш; замонавий тадқиқот услублари ва йўналишларини кенгайтириш; етакчи хорижий ташкилотлар билан алоқаларни кенгайтириш; истиқболли илмий ҳажмдор маҳсулотларни яратиш ва уларни тижоратлаштириш; бошқарув тизимини такомиллаштириш. | 2026 йил март | |||||
3. Ишлаб чиқилган ташкилот стратегиясини илмий жамоада, хорижий мутахассислар, академиклар иштирокида Фанлар академияси бўлинмалари бюросида муҳокама қилиш; | 2026 йил апрель | |||||
4. Илмий ташкилотни 2035 йилгача ривожлантириш стратегиясини Фанлар академияси Президиумида тасдиқлаш. | 2026 йил май | |||||
5. | Илмий ташкилотлар рейтинг тизимини ва қуйидаги мезонларни ўз ичига олувчи илмий ходимлар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг KPI кўрсаткичини жорий этиш: халқаро рецензияланадиган нашрлар; патент ва лицензиялар сони; тижоратлаштириш, грантлар, тармоқ билан шартномалар; илмий раҳбарлик ва бошқалар. | 1. Илмий ташкилотлар ва илмий ходимларнинг фаолиятини рейтинг баҳолаш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш. | 2026 йил март | - | Фанлар академияси, Фанлар академияси тизимидаги илмий муассасалар раҳбарлари (кейинги ўринда — илмий муассасалар раҳбарлари) | |
2. Илмий-тадқиқот муассасалари ва илмий ходимлар асосий илмий фаолиятининг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда уларнинг фаолиятини рейтинг баҳолаш ва рағбатлантириш тизими лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2026 йил апрель | |||||
3. Рейтинг баҳолаш тизимини ва KPI кўрсаткичини Фанлар академияси Президиумида тасдиқлаш ва унинг асосида илмий ташкилотларда ҳар йил илмий ходимнинг лавозимига лойиқлик масаласини кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилиш. | 2026 йил май | |||||
6. | Илмий ташкилотларда рақобат муҳитини шакллантириш учун бюджет ҳисобидаги илмий ташкилотлар раҳбар ходимлари лавозимларига ҳар беш йилда вакансия эълон қилиб, танлов орқали ишга қабул қилиш механизмини жорий қилиш. | 1. Бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган раҳбар ходимлар лавозимлари учун шаффоф ва қонуний асосда рақобатбардош танлов ўтказиш шартларини кўрсатувчи талаблар бўйича таклиф тайёрлаш. | 2026 йил апрель | Талаб этилмайди | Фанлар академияси, илмий муассасалар раҳбарлари | |
2. Раҳбар ходимлар лавозимларига вакансия эълон қилиш ва уларни танлов орқали ишга қабул қилиш тартибини белгилайдиган ҳужжатларни Директорлар кенгашида муҳокама қилиш ва Фанлар академияси Президиумида тасдиқлаш. | 2026 йил июнь | |||||
3. Ҳар беш йилда раҳбар ходимлар лавозимлари учун бўш иш ўринларини оммавий ахборот воситалари, институт веб-сайти ва тегишли платформалар орқали эълон қилиш. | Ҳар 5 йилда | |||||
7. | Ҳудудларда академик фанни такомиллаштириш ва мавжуд илмий салоҳиятни маҳаллий эҳтиёжларга йўналтириш. | 1. Академик фанни ривожлантириш, мавжуд илмий салоҳиятни ҳудудларнинг долзарб масалаларини ечишга йўналтириш мақсадида Фанлар академиясининг Самарқанд, Наманган ва Термиз ҳудудий бўлимларини ташкил этиш. | 2026 йил май | Фанлар академиясига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар | Фанлар академияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Наманган, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари | |
2. Маҳаллий ҳокимиятлар иштирокида ҳудудий бўлинмаларнинг асосий вазифаларини долзарб ижтимоий, иқтисодий ва экологик муаммоларни илмий ёндашувлар асосида ҳал этишга йўналтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва иш режасини Фанлар академияси Президиумида тасдиқлаш. | 2026 йил август | |||||
8. | Минтақавий ва ҳудудий бўлимларни ривожлантириш, замонавий талаблар даражасида тадқиқотларни ўтказиш, маҳаллий иқтидорли ёшларни тадқиқот ишларига кенг жалб қилиш мақсадида ходимларнинг 3 ойгача икки томонлама хизмат сафарларини ташкил этиш. | 1. Минтақавий ва ҳудудий бўлинмаларнинг илмий салоҳияти, моддий-техника базаси, мавжуд имкониятларини таҳлил қилиш. | Ҳар йили февраль ойида | Фанлар академиясига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, Жамғарма маблағлари | Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари | |
2. Илмий ташкилот ходимлари томонидан хизмат сафари доирасида бажариладиган вазифаларни молиялаштириш масалаларини Фанлар академия Президиумида кўриб чиқиш. | Доимий | |||||
9. | Мамлакатда биотехнологияларни 2035 йилгача ривожлантиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш. | 1. Масъул вазирлик ва идоралар иштирокида идоралараро ишчи гуруҳ тузиш. | 2026 йил январь | Ижрочилар маблағлари | Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги | |
2. Мутахассислар, тармоқ корхоналари ва экспертлар иштирокида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш. | 2026 йил август | |||||
3. Тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил декабрь | |||||
10. | Фанлар академияси Ботаника институти ва унинг тасарруфидаги академик Н.Ф. Русанов номидаги Тошкент ботаника боғининг илмий-амалий фаолиятини тубдан такомиллаштириш. | 1. Ботаника боғининг илмий-амалий фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳ тузиш. | 2026 йил февраль | - | Фанлар академияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги | |
2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида қуйидагиларни назарда тутиш: глобал иқлим ўзгариши фонида ўсимликлар хилмахиллигини ўрганиш ва муҳофаза қилиш; Ўзбекистон миллий гербарийси фондини Марказий Осиё ўсимлик турлари бўйича дунёдаги энг йирик илмий коллекция сифатида унинг халқаро нуфузини янада ошириш; «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг илмий асосларини янада мустаҳкамлаш. | 2026 йил май | |||||
3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил сентябрь | |||||
11. | «Тошкент Фарма парк» фармацевтика кластери ҳудудида молекуляр генетика, биомедицина ва ҳужайра биобанки бўйича илмий-амалий фаолиятни амалга оширувчи миллий «BioMe» марказини ташкил этиш учун молиявий манбаларни аниқлаш. | 1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш. 2. Марказни ташкил этиш учун халқаро молиявий ташкилотларнинг маблағларини жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказиш. | 2026-2027 йиллар | - | Фанлар академияси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги | |
II. Илмий нашрлар ва журналларни чоп этиш фаоллигини ошириш | ||||||
12. | Фанлар академиясининг илмий журналлари фаолиятини такомиллаштириш. | 1. Журналлардаги илмий мақолалар сифатини, тақриз тизими ва нашр этиш жараёнини таҳлил қилиш. | 2026 йил январь — июнь | Фанлар академиясига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, Жамғарма маблағлари, ҳомийлик хайриялари | Фанлар академияси, Фанлар академияси тизимидаги журнал таҳририятлари | |
2. Фанлар академияси ва унинг илмий ташкилотлари нашр қилаётган журналлар таҳрир ҳайъатига етакчи хорижий олимларни жалб қилиш. | Доимий | |||||
3. Журнал нашрларининг электрон архивларини шакллантириш. | Доимий | |||||
4. Журналларни умумэътироф қилинадиган ва бошқа халқаро маълумотлар базаларига киритиш. | 2027 йилдан бошлаб | |||||
13. | Фанлар академияси илмий ташкилотларининг фаолиятини баҳолаш учун илмий фаолиятни баҳолашнинг метрик тизимини ташкил этиш. | 1. Илмий фаолиятни баҳолаш тизимини жорий этиш мақсадида мутахассисни жалб этган ҳолда ишчи гуруҳ шакллантириш. | 2026 йил февраль | Жамғарма маблағлари | Фанлар академияси | |
2. Ишчи гуруҳ томонидан мақсад ва вазифаларни белгилаш, илмий мақолалар, патентлар, илмий грантлар бўйича маълумотларни Фанлар академиясининг «Фан-портали» ахборот тизимида йиғиш ва рейтингини шакллантириш бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чиқиш. | 2026 йил июль | |||||
3. Фанлар академиясининг «Фан-портали» ахборот тизими электрон платформасини такомиллаштириш. | 2026 йил август | |||||
4. Электрон платформага киритилган маълумотларни таҳлил қилиш асосида ташкилотлар рейтингини тузиш. | Ҳар йили январь ойида | |||||
14. | Халқаро илмий-техник маълумотлар базасига обунани ташкил этиш. | 1. Халқаро илмий-техник маълумотлар базаларини ўрганиш ва Фанлар академияси фаолиятига керакли бўлганларини аниқлаш. 2. Аниқланган халқаро илмий-техник маълумотлар базаларига обунани ташкил этиш. | 2026 — 2030 йиллар | Жамғарма маблағлари | Фанлар академияси | |
III. Илм-фан ва таълим интеграциялашувини чуқурлаштириш | ||||||
15. | Олий таълим ташкилотларида Фанлар академияси тизимидаги илмий ташкилотлар ходимлари иштирокида масофавий технологияларни қўллаган ҳолда фан йўналишлари бўйича маҳорат дарслари, семинарлар, тренинглар, вебинарлар ва онлайн маслаҳатлашувлар ташкил қилиш. | 1. Маҳорат дарслари, семинар-тренинг, тематик вебинар, онлайн маслаҳатлашувлар ўтказиш бўйича бир йилга мўлжалланган олий таълим ташкилотлари кесимида режа-жадвални ишлаб чиқиш. | 2026 йил февраль | Ижрочилар маблағлари, ҳомийлар маблағлари | Фанлар академияси, илмий муассасалар раҳбарлари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | |
2. Тингловчи ва иштирокчиларни жалб қилиш учун режа-жадвални интернет тармоғига жойлаштириш. | Ҳар йили январь ойида | |||||
3. Ўтказилган маҳорат дарслари, семинар-тренинглар, мавзуга оид вебинарлар ва онлайн маслаҳатлашувлар бўйича умумлаштирилган маълумотларни йиғилишларда муҳокама қилиш. | Доимий | |||||
16. | Фанлар академияси илмий ташкилотларининг олий таълим ташкилотлари билан самарали интеграциясини йўлга қўйиш. | 1. Фанлар академияси етакчи олимларининг олий таълим ташкилотларида маърузалар ўқиш, магистрлик тадқиқотларига раҳбарлик қилиш ишларини ташкил этиш. 2. Иқтидорли талабаларни илмий ташкилотларда олиб борилаётган тадқиқот ишларига жалб этиш. 3. Магистрлик диссертация тадқиқотларини илмий ташкилотларда олиб борилаётган тадқиқот ишларига мос равишда ўтказиш. | Доимий | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, илмий муассасалар раҳбарлари | |
17. | Олий таълим ташкилотлари билан илм-фаннинг долзарб масалалари бўйича илмий семинарлар ташкил қилиш, ўтказиш ҳамда республиканинг ихтисослаштирилган илмий-ўқув марказларига видео (онлайн) трансляцияни таъминлаш. | 1. Олий таълим ташкилотлари билан илм-фаннинг долзарб масалалари бўйича ҳар чоракда камида уч марта илмий семинарлар ўтказиш дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Фанлар академияси тизимидаги илмий ташкилотлар томонидан семинарларни тасдиқланган дастур асосида ташкил этиш. | 2026 йилдан бошлаб | - | Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги | |
IV. Халқаро илмий-техник ҳамкорликни кенгайтириш | ||||||
18. | Хориждаги етакчи олимларни Фанлар академияси илмий ташкилотларига ҳамкорлик учун жалб қилишни самарали ташкил этиш. | 1. Илмий-тадқиқот фаолиятининг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда илмий ташкилотларнинг етакчи хорижий турдош илмий муассасалар билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш. 2. Халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишларига мувофиқ ҳар бир илмий ташкилотларнинг хорижий турдош илмий муассасалар билан шериклик муносабатларини ўрнатиш ва кенгайтириш. 3. Фанлар академиясининг илмий ташкилотларига маслаҳатчи ва етакчи олимлар сифатида юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш. | Мунтазам равишда | Жамғарма маблағлари | Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги | |
19. | Хорижий илмий марказларда меҳнат қилаётган ватандош олимларни Фанлар академияси илмий ташкилотларининг тадқиқотларида иштирок этиши учун жалб қилиш. | 1. Фанлар академияси жамғармаси низомига реинтеграция грантларига маблағ ажратиш механизмини жорий этиш бўйича алоҳида банд киритиш. | 2026 йил апрель | Жамғарма маблағлари | Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги | |
2. Ватандош олимларни Фанлар академияси тизимида фаолият юритиши учун икки йилга мўлжалланган грантлар танловини ўтказиш. | 2026 йил октябрь | |||||
3. Реинтеграция грантлари танлови ғолиблари билан шартномалар тузиш. | 2026 йил декабрь | |||||
20. | Нуфузли халқаро илмий марказлар билан ҳамкорликда PhD ва DSc (double degree) дастурларини ишлаб чиқиш. | 1. Илмий ташкилотлар томонидан ўзининг фан йўналишлари бўйича хорижий нуфузли олий таълим ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорликда PhD ва DSc (double degree) дастурларини ишлаб чиқиш бўйича музокаралар олиб бориш. 2. Нуфузли халқаро илмий марказлар билан ҳамкорликда PhD ва DSc (double degree) дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. | 2026-2027 йиллар | Фанлар академиясига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, Жамғарма маблағлари | Фанлар академияси, илмий муассасалар раҳбарлари | |
21. | Хориждаги етакчи илмий марказ ва нуфузли университетлар билан қўшма тадқиқотлар ташкил этиш. | 1. Хорижий олимлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ва қўшма тадқиқотлар дастурини келишиш. 2. Хориждаги етакчи илмий марказ ва нуфузли университетлар билан қўшма тадқиқотлар олиб бориш учун грант танловини ўтказиш. 3. Халқаро қўшма илмий лойиҳалар танловларида иштирок этиш. | 2026 йилдан бошлаб доимий | Халқаро грантлар, Жамғарма маблағлари | Фанлар академияси, илмий муассасалар раҳбарлари | |
22. | Халқаро илм-фан кенгашининг Марказий Осиё минтақавий офиси фаолиятини ташкил қилиш. | 1. Минтақавий офис раҳбари бўйича таклифни тайёрлаш ва Халқаро илм-фан кенгашига тақдим этиш. | 2026 йил январь | - | Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
2. Минтақавий офис ходимларининг иш ҳақи ва хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш бўйича шартнома тузиш. | Минтақавий офис раҳбари тайинлангач бир ой муддатда | Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, хорижий грант маблағлари, Жамғарма маблағлари |
| |||
3. Минтақавий офисни Фанлар академияси биносига жойлаштириш ва зарур офис, компьютер ҳамда техника жиҳозлари билан таъминлаш. | Минтақавий офис раҳбари тайинлангач икки ой муддатда |
| ||||
23. | Жаҳон Фанлар академияси (TWAS) билан ҳамкорликни кучайтириш. | 1. 2026 йил Жаҳон Фанлар академияси минтақавий аъзолари иштирокида конференция ўтказиш. | 2026 йил давомида | Жамғарма маблағлари | Фанлар академияси, илмий муассасалар раҳбарлари | |
2. Жаҳон Фанлар академияси бош ассамблеясининг 2029 йилдаги йиғилишини Ўзбекистонда ўтказиш. | 2029 йил давомида | |||||
3. Қўшма TWAS-Ўзбекистон дастурларини йўлга қўйиш (танловлар, стипендия, мукофотлар). | Режа асосида | |||||
V. Илмий ташкилотларни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш | ||||||
24. | Давлат харидлари платформасида илмий тадқиқотларга буюртма бериш бўлимини ташкил қилиш. Бунда «маҳсулот тоифаси»га «илмий тадқиқотлар»ни яратиш ва унга илмий ташкилотларнинг муайян хизмат калькуляциясини киритиш орқали хизмат кўрсатиш. | 1. Платформада илмий тадқиқотларга буюртма бериш жараёнини соддалаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш учун мутахассислардан иборат идоралараро ишчи гуруҳ шакллантириш. | 2026 йил февраль | - | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
2. Амалий чоралар кўриш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва илмий тадқиқотларга буюртма бериш бўлимини ташкил қилиш. | 2026 йил сентябрь | |||||
25. | Фанлар академиясида илмий маҳсулотларни патентлаш, тижоратлаштириш ва технологиялар трансфери бўйича вазифаларни амалга оширувчи аутсорсинг хизматларини йўлга қўйиш. | 1. Технологиялар трансфери ва тижоратлаштириш хизматларини харид қилиш учун техник топшириқни ишлаб чиқиш. | 2026 йил январь | Жаҳон банкининг «Мунис» лойиҳасидаги маблағлар | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси | |
2. Технологияларни тижоратлаштириш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш учун тендер эълон қилиш (лойиҳаларни таҳлил қилиш, инвестиция жалб этиш, лицензияларни сотиш, спин-офф корхоналарни ишга тушириш ва бошқалар). | 2026 йил февраль | |||||
3. Тендер савдоларини ўтказиш. | 2026 йил март | |||||
26. | Бешта йўналиш: биоинжиниринг, наноинжиниринг, материаллар инжиниринги, энергетик инжиниринг ва кимё инжиниринги бўйича илмий инжиниринг марказини ташкил этиш. | 1. Илмий инжиниринг марказини ташкил этиш концепциясини ишлаб чиқиш. | 2026 йил май | Талаб этилмайди | Фанлар академияси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | |
2. Халқаро молия институтларидан маблағ жалб этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. | 2026 йил август | |||||
3. Таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил сентябрь | |||||
27. | Фанлар академияси илмий ташкилотларининг лабораторияларини модернизация қилиш бўйича 2026 — 2030 йилларга мўлжалланган дастур қабул қилиш. | 1. Идоралараро ишчи гуруҳ ташкил этиш. | 2026 йил июль | - | Фанлар академияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | |
2. Фанлар академиясининг моддий-техника базасини такомиллаштириш бўйича аниқ кўрсаткичлар лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2026 йил сентябрь | |||||
3. Моддий-техника базани такомиллаштириш бўйича лойиҳани вазирликлар, идоралар билан келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил ноябрь | |||||
28. | Илмий экспедициялар ва дала тадқиқотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва молиялаштириш тизимларини такомиллаштириш. | 1. Илмий экспедициялар ва дала тадқиқотларини ташкил этиш, моддий-техник базани мустаҳкамлашга муҳтож йўналишлар ва экспедициялар рўйхатини шакллантириш. 2. Илмий экспедицияларга бўлган талаб ва эҳтиёжларни аниқлаш. 3. Илмий экспедициялар, дала тадқиқотлари, тажрибалари ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. | 2026 йилдан доимий | Жамғарма маблағлари | Фанлар академияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
29. | Ботаника ва зоология институтларининг янги биноларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. | 1. Ботаника ва Зоология институтларининг моддий-техника базаларини ва биологик коллекцияларининг шароитларини ўрганиш. | 2026 йил февраль | - | Фанлар академияси | |
2. Ботаника ва Зоология институтлари учун замонавий янги бинолар қуриш мақсадида Фанлар академиясига тегишли ҳудудлардаги бўш ер майдонларини аниқлаш. | 2026 йил март | |||||
3. Ботаника ва Зоология институтларининг янги биноларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил май | |||||
VI. Ёшларни илм-фанга жалб қилиш | ||||||
30. | Фанлар академияси ҳузуридаги Ёш олимлар кенгаши фаолиятини тубдан такомиллаштириш. | 1. Ёш олимлар кенгашининг мавжуд вазифалари, тузилмаси ва фаолиятини таҳлил қилиш, Кенгаш фаолиятининг натижалари ва самарадорлигини баҳолаш якуни бўйича Кенгаш тузилмаси ва иш жараёнини қайта шакллантириш. | 2026 йил январь | - | Фанлар академияси | |
2. Академиклар ва етакчи олимлар билан ёш олимлар мулоқотини кучайтириш, улар учун форумлар, ижтимоий тармоқларда махсус гуруҳлар ташкил қилиш. | Режа асосида | |||||
3. Кенгаш фаолияти бўйича ёш олимлар орасида ижтимоий сўровлар ўтказиш. | Режа асосида | |||||
4. Кенгаш ҳисоботини Фанлар академияси Президиумида эшитиб бориш. | Ҳар йили январь ойида | |||||
31. | Ёш олимларни Фанлар академияси илмий ташкилотларининг илмий фаолиятига жалб этишни кенгайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш. | 1. Ёш олимларни илмий фаолиятга жалб этишни кенгайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш. | 2026 йил май | Жамғарма маблағлари | Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | |
2. Ёш олимларнинг илмий малакасини ошириш мақсадида академик ва амалий тренинглар, семинарлар ҳамда воркшоплар ташкил этиш. 3. Давлат гранти лойиҳалари штат жадвалида ёш олимлар улушини камида 30 фоизга етказиш. 4. Ёш олимларнинг илмий ишланмалари учун танловлар ва кўргазмалар ташкил этиш, баҳолаш учун миллий ва халқаро танловлар ўтказиш. 5. Ёш олимларнинг ишланмалари ва тадқиқотларини кенг оммага тақдим этиш учун конференциялар ва форумлар ташкил қилиш. 6. Илмий тадқиқотларда алоҳида ютуқларга эришган ёшларга махсус мукофотлар бериш. | Режа асосида | |||||
32. | Ёшлар ва ёш олимлар иштирокидаги экохакатон (Ботаника боғида) ташкил қилиш. | 1. Ботаника боғи ҳудудида экологик муаммоларга бағишланган хакатон ташкил этиш, унга талабалар, ёш олимлар, стартап жамоалари ва экспертларни жалб этиш. 2. Муаммоларни ечиш учун амалий лойиҳалар, прототиплар ва рақамли ечимлар ишлаб чиқиш жараёнини менторлар ва экспертлар иштирокида йўлга қўйиш. 3. Ғолиб лойиҳаларни танлаб, уларни мукофотлаш ва оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш. | 2026 йилдан бошлаб режа асосида | Жамғарма маблағлари | Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | |
33. | Ёш олимларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш. | 1. Ёш олимларни тураржой билан таъминлаш мақсадида янги тадқиқотчилар учун тураржой қуриш таклифини ишлаб чиқиш ва 2027 йилги инвестиция дастурига киритиш чораларини кўриш. | 2026 йил апрель | Фанлар академияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
2. Ёш олимлар ва уларнинг оилалари учун ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини ишлаб чиқиш ва йўлга қўйиш. | 2026 йил июнь | |||||
34. | Фанлар академияси олимларининг илмий ютуқларини оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам ёритиб бориш. | 1. Ахборот тарқатиш бўйича масъул гуруҳни ташкил этиш. 2. Халқаро илмий ахборот тарқатиш тизимларини ўрганиш ва улар билан ҳамкорлик қилишни йўлга қўйиш. 3. Газета ва журналлар билан тезкор ахборот алмашиш тизимини йўлга қўйиш. 4. ОАВ вакиллари учун матбуот анжуманлари, очиқ эшиклар кунини ташкил қилиш. | Доимий | Жамғарма маблағлари | Фанлар академияси, Фанлар академияси тизимидаги илмий ташкилотлар | |
35. | Фанлар академиясининг илм-фан тарғибот маркази замонавий услубда фаолият юритиши учун унинг фаолиятини тубдан такомиллаштириш. | 1. Илм-фан тарғибот маркази негизида медиамарказ ташкил этиш ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш чораларини кўриш. | 2026 йил март | Жамғарма маблағлари | Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
2. Медиамарказ низомини Фанлар академияси Президиуми томонидан тасдиқлаш, бунда қуйидагиларни асосий вазифалари этиб белгилаш: илмий-оммабоп рақамли медиаконтент ишлаб чиқариш, замонавий форматда ижтимоий тармоқларини бошқариш; ёшлар, ОАВ, блогерлар ва ОТМлар билан медиаҳамкорликни ривожлантириш; пиар тадбирлари ва коммуникацион кампанияларни ташкил этиш; Фанлар академиясининг расмий веб-сайтини ўзбек, рус ва инглиз тилларида ўз вақтида янгилаб бориш. | 2026 йил апрель | |||||
3. Медиамарказни Фанлар академияси ахборот хизматига бириктириш. | 2026 йил май | |||||
36. | Кўп жилдли «Ўзбекистон миллий қомуси»ни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида нашрга тайёрлаш ва чоп этиш. | 1. Кўп жилдли «Ўзбекистон миллий қомуси»ни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида нашрга тайёрлаш ва чоп этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: | 2027 йил май | Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Ўзбекистон нашриёти» ДУК, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари | ||
тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг вакиллари ҳамда соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш; | 2027 йил сентябрь | |||||
«Ўзбекистон миллий қомуси»ни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш; | 2027 йил октябрь | |||||
қарор лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш; қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2027 йил декабрь | |||||
37. | Ёшларни илм-фанга жалб қилиш, уларнинг Фанлар академияси фаолиятига қизиқишини оширишга оид тизим яратиш. | 1. Республика бўйлаб интерактив учрашувлар, маърузалар, савол-жавоб сессиялари ва илмий намойишлардан иборат «ScienceXTalks» циклни ташкил этиш. 2. Ёшлар ишлари агентлиги, олийгоҳлар ва ёшлар марказлари билан ҳамкорликда тадбирларнинг логистикаси, иштирокчиларни жалб этиш ва ахборотлаштириш ишларини йўлга қўйиш. 3. Тадбирлар асосида медиаконтент тайёрлаш (қисқа видеолар, интервьюлар, подкастлар) ва уни ижтимоий тармоқлар орқали оммалаштириш. | 2026 йилдан бошлаб доимий | Фанлар академияси жамғармаси маблағлари | Ёшлар ишлари агентлиги, Фанлар академияси | |
38. | Илмий фаолиятни замонавий технологияларни қўллаган ҳолда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида оммалаштириш. | 1. Илмий-оммабоп видеолар, подкастлар, блог ва ижтимоий тармоқ лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган очиқ мини-грантлар танловини (талабалар, блогерлар, ОТМ жамоалари, медиамаҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун) эълон қилиш. 2. Мутахассислар ва медиаэкспертлардан иборат танлов комиссиясини шакллантириш, лойиҳаларни саралаш ва ғолибларни аниқлаш механизмларини жорий қилиш. 3. Ғолиб лойиҳаларга молиявий ёрдам ажратиш, яратилган медиаконтентни Фанлар академияси платформалари ва ижтимоий тармоқларда оммалаштириш, натижалар бўйича ҳисобот тайёрлаш. | 2026 йилдан бошлаб доимий | Жамғарма маблағлари | Фанлар академияси, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | |
39. | Илм-фан натижаларини аҳолига, айниқса, ёшларга кенгроқ таништириш мақсадида илм-фан фестивалини ўтказиш. | 1. Тадбирнинг ишчи гуруҳи, умумий режаси, бюджет ва тайёргарлик ишларини тақсимлаш. 2. Илм-фан фестивалини ўтказиш. | 2026 — 2030 йиллар режа асосида | Жамғарма маблағлари | Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | |
40. | «Олима аёллар» саҳифасини ташкил этиш ва уларнинг маълумотлар базасини яратиш. | 1. Олима аёллар ҳақида маълумотлар базасини шакллантириш ва «Олима аёллар» саҳифасини ташкил этиш. | 2026 йил январь | Жамғарма маблағлари, ҳомийлик хайриялари | Фанлар академияси | |
2. Базани мунтазам равишда янгилаш ва олима аёллар ҳақида янги маълумот қўшиш механизмини ташкил қилиш. | Доимий | |||||
Т/р | Кўрсаткич (индикатор) номи | 2026 й. | 2027 й. | 2028 й. | 2029 й. | 2030 й. |
I. Илм-фан ва унинг татбиқлари соҳасида илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш | ||||||
1. | Иқтисодиётнинг реал сектори билан бирга тажриба-синов марказларини ташкил этиш (сони) | 2 | 4 | 6 | 8 | 10 |
2. | Илмий ишланмаларни ички ва ташқи бозорларда тижоратлаштириш натижасида маблағлар жалб қилиш (млрд сўм) | 70 | 100 | 140 | 180 | 210 |
3. | Амалий тадқиқотлар натижасида янги илмий ишланмаларни яратиш (сони) | 10 | 15 | 20 | 25 | 30 |
4. | Илмий ходимларнинг ўртача ёши | 47 | 46 | 45 | 44 | 43 |
5. | Илмий ходимларнинг ўртача маошини ошириш (2025 йилга нисбатан, марта) | 1,2 | 1,4 | 1,6 | 1,8 | 2 |
II. Юқори малакали кадрлар тайёрлаш | ||||||
6. | Олий таълимдан кейинги таълим институти орқали юқори малакали кадрларни тайёрлаш | 1046 | 1080 | 1100 | 1120 | 1150 |
Илмий ходимлар таркибида ёшлар улушини ошириш (2025 йилга нисбатан, фоиз) | 40 | 45 | 50 | 55 | 60 | |
7. | Ёш тадқиқотчилар сони (40 ёшгача, 2025 йилга нисбатан, марта) | 1,2 | 1,8 | 2 | 2,5 | 3 |
III. Илмий журналлар нашр этиш ва материаллар эълон қилиш фаоллигини ошириш | ||||||
8. | Монографиялар ва дарсликлар сони (хорижий ва республикада) | 140 | 160 | 180 | 200 | 220 |
9. | «Web of Science» ва «Scopus» маълумотлар базасига кирадиган мақолалар (сони) | 840 | 920 | 1000 | 1080 | 1200 |
10. | Умумэътироф қилинган маълумотлар базасига кирадиган мақолалар (сони) | 600 | 1000 | 1200 | 1800 | 2400 |
11. | Республика журналларида эълон қилинган илмий мақолалар (сони) | 500 | 550 | 600 | 650 | 700 |
IV. Илмий натижалар кенг муҳокама қилинишини ташкил этиш ва замонавий фан ютуқларини оммалаштириш | ||||||
12. | Республика илмий конференцияларини ташкил этиш (сони) | 18 | 20 | 22 | 25 | 30 |
13. | Халқаро илмий конференцияларни ташкил этиш (сони) | 12 | 16 | 18 | 20 | 25 |
14. | Доимий ишлайдиган илмий семинарларни ташкил этиш (сони) | 30 | 31 | 32 | 33 | 36 |
15. | Доимий ишлайдиган ўқув семинарларини ташкил этиш (ёш тадқиқотчилар) (сони) | 30 | 31 | 32 | 33 | 36 |
V. Фан ва таълим интеграциясини чуқурлаштириш | ||||||
16. | Илмий ташкилотлар ходимларининг олий таълим муассасаларининг таълим жараёнидаги иштироки | 200 | 250 | 300 | 450 | 500 |
17. | Илмий ташкилотлар ходимлари ва академикларнинг ўрта махсус таълим муассасалари таълим жараёнидаги иштироки | 250 | 370 | 400 | 420 | 500 |
18. | Илмий ташкилотларда тайёрланган магистрлик диссертациялари (сони) | 250 | 300 | 350 | 400 | 450 |
19. | Илмий ташкилотларда тайёрланган битирув малакавий ишлар (сони) | 250 | 300 | 350 | 400 | 450 |
VI. Халқаро илмий-техник ҳамкорликни кенгайтириш | ||||||
20. | Халқаро жамғармалар маблағлари ҳисобига қўшма тадқиқотларни амалга ошириш (2025 йилга нисбатан, марта) | 1,2 | 1,4 | 1,6 | 1,8 | 2 |
21. | Ўзбекистон ва МДҲ давлатлари илмий ташкилотлари билан қўшма тадқиқотларни амалга ошириш (2025 йилга нисбатан, марта) | 1,2 | 1,4 | 1,6 | 1,8 | 2 |
22. | Илмий ташкилотлар ходимларининг жаҳоннинг етакчи илмий марказларида малакасини ошириш (нафар) | 150 | 180 | 220 | 250 | 300 |
23. | Илмий ходимларнинг хорижий олимлар билан ҳаммуаллифликдаги мақолалари (сони) | 200 | 250 | 300 | 350 | 400 |
VII. Моддий-техника базани ривожлантириш | ||||||
24. | Замонавий аналитик асбоб-ускуна билан жиҳозланганлик даражаси (фоиз) | 55 | 60 | 65 | 70 | 80 |
25. | Асбоб-ускуналар учун сарф материаллари билан жиҳозланганлик даражаси (фоиз) | 40 | 50 | 60 | 75 | 90 |
Йиллар кесимида илмий ходимлар штат бирликлари сони | ||||||||||
2025 йилда | 2026 йилда | 2027 йилда | 2028 йилда | 2029 йилда | 2030 йилда | |||||
Жами | Ўсиши | Жами | Ўсиши | Жами | Ўсиши | Жами | Ўсиши | Жами | Ўсиши | Жами |
1 408 | 140 | 1 548 | 140 | 1 688 | 150 | 1 838 | 150 | 1 988 | 150 | 2 138 |
Т/р | Лавозимлар номи | Штат бирликлари сони |
1. | Бўлим раҳбари | Жамоатчилик асосида |
2. | Етакчи илмий ходим | 1 |
3. | Катта илмий ходим | 1 |
4. | Кичик илмий ходим | 1 |
ЖАМИ: | 3 | |
Умумий йиғилиш | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Директорлар кенгаши | Бошқарув аппарати | Президиум | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Қорақалпоғистон бўлими | Ядро физикаси институти | А.С. Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти | Антропология институти | Фундаментал кутубхона | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти | Республика радиоактив чиқиндиларни кўмиш пункти | Умумий ва ноорганик кимё институти | Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти | «Inkom kapital qurilish» инжиниринг компанияси | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
С.Ю. Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти | Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти | Тадқиқотчилар тураржойи | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти | В.И. Романовский номидаги Математика институти | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Тарих институти | «Фанум» ўқув маркази | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти | Полимерлар кимёси ва физикаси институти | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Хоразм Маъмун академияси | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Санъатшунослик институти | «Фан» нашриёти | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«РТ-70» радиообсерватория | Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Навоий бўлими | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Давлат ва ҳуқуқ институти | «Лабзак» меҳмонхонаси | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Материалшунослик институти | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Самарқанд бўлими | Ботаника институти | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ўзбекистон тарихи давлат музейи | Илм-фан тарғиботи маркази ва «Фан ва турмуш» журнали таҳририяти | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
У.А. Арипов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Наманган бўлими | Ф.Н. Русанов номидаги Тошкент ботаника боғи | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Темурийлар тарихи давлат музейи | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Термиз бўлими | М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти | Амир Темур номидаги Элликқалъа ботаника боғи | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Халқаро илм-фан кенгашининг минтақавий офиси | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Зоология институти | Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи-методик маркази | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Г.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институти | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Республика термитларга қарши курашиш илмий- ишлаб чиқариш маркази | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
С. Азимов номидаги Физика-техника институти | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Конструкторлик бюроси ва тажрибавий ишлаб чиқариш илмий-техник маркази | Геномика ва биоинформатика маркази | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Микробиология институти | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Энергетика муаммолари институти | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Иммунология ва инсон геномикаси институти | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Илғор технологиялар маркази | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Халқаро молекуляр аллергология маркази | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
« | ||||||||
13. | Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми | 1 100 | 150 | 150 | 2 | 1 | 1 | - |
14. | Тошкент шаҳар илғор касбий маҳорат техникуми | 1 984 | 300 | - | 2 | 1 | - | 1 |
». |