1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Янги авлод муҳандисларини тайёрлаш ва муҳандислик таълимини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида
Муҳандислик йўналишини мактаб таълимида устувор йўналиш сифатида жорий этиш, мазкур йўналишда таълим сифатини ошириш ва малакали педагогларни таълим жараёнига жалб қилиш мақсадида қарор қиламан:
I. Асосий мақсад
1. Ушбу қарорнинг асосий мақсади этиб муҳандислик таълимини ривожлантириш орқали қуйидагиларни назарда тутувчи «Ўзбекистон — илғор муҳандислар мамлакати» ташаббусини амалга ошириш белгилансин:
(а) мамлакатда янги авлод муҳандис кадрлар тайёрлаш, олий таълим ташкилотларининг саноат билан узвий интеграциясига асосланган муҳандислик мактаблари тармоғини ташкил этиш;
(б) республика миқёсида умумий ўрта таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — умумтаълим мактаблари) ўртасида муҳандисликка оид фанларни ўқитиш бўйича рақобат муҳитини яратиш ҳамда умумтаълим мактабларини рағбатлантириш тизимини жорий этиш.
II. Муҳандислик мактаблари тармоғини ташкил этиш ва муҳандислик таълим дастурини жорий қилиш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
(а) муҳандислик мактабларига ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар учун белгиланган тартиб асосида амалга оширилади. Бунда бир синфда ўқувчилар сони 24 нафардан ошмаслигини ҳисобга олган ҳолда:
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
(i) биринчи ўқув йилида, истисно тариқасида, 7 — 10-синфларга, иккинчи ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларининг 6-синф битирувчилари орасидан 7-синфга қабул қилинади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
(ii) муҳандислик мактабларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўқитиладиган ўқувчиларнинг умумий чекланган сони 240 нафар этиб белгиланади;
(iii) муҳандислик мактабларига ўз қувватидан келиб чиққан ҳолда пулли таълим хизматларини кўрсатиш, шу жумладан, қўшимча синфлар очиш ва ўқиш учун тўлов миқдорини белгилаш ҳуқуқи берилади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
(б) муҳандислик мактабларида «Янги Ўзбекистон» университети ва Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб тажрибаси асосида қуйидагиларни назарда тутувчи муҳандис кадрлар тайёрлайдиган олий таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — муҳандислик олийгоҳлари) билан интеграциялашган муҳандислик таълим дастури жорий этилади:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
(i) ўқув жараёнини 5 йиллик дастур асосида STEM модели бўйича ташкил этиш, дастлабки 3 йилда физика, математика ва хорижий тил фанларидан, кейинги 2 йилда муҳандислик фанлари бўйича бошланғич тайёргарликка эътибор қаратиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
(ii) муҳандислик мактабининг 10-11-синф ҳамда муҳандислик олийгоҳлари тегишли таълим йўналишининг 1-курс ўқув режаларини интеграция қилиш. Бунда ўқувчи муҳандислик олийгоҳининг ўқув режасига оид фанлар (кейинги ўринларда — олий таълим фанлари) бўйича қўшимча ўқитилади;
(iii) олий таълим фанларини ўқитишни кредит-модуль тизими асосида ташкил этиш ва ушбу фанлар бўйича академик кўрсаткичларни (Academic Performance) белгиланган тартибда тан олиш;
(в) муҳандислик мактабларида муҳандислик таълим дастурини жорий этиш 2-иловада кўрсатилган муҳандислик олийгоҳлари томонидан амалга оширилади. Бунда:
(i) муҳандислик таълим дастурини жорий этиш ҳамда муҳандислик олийгоҳлари ва муҳандислик мактабларига услубий ёрдам кўрсатиш учун мутаносиб равишда «Янги Ўзбекистон» университети ва Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб таянч олийгоҳ ва таянч мактаб сифатида белгиланади;
(ii) муҳандислик таълим дастурлари доирасида интеграция қилинадиган таълим йўналишлари муҳандислик олийгоҳи томонидан мустақил белгиланади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
(iii) олий таълим фанлари муҳандислик олийгоҳининг профессор-ўқитувчилари томонидан ўқитилади ва ушбу жараёнга оид барча харажатлар ушбу муҳандислик олийгоҳининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.09.00.00 Имтиёзлар / 06.09.01.00 Ногиронлар учун имтиёзлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
(г) қуйидаги талабларни бажарган муҳандислик мактаблари битирувчиларига муҳандислик таълим дастури бўйича тегишли таълим йўналишида бир йиллик қўшимча давлат гранти асосида 2-курсдан тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз ўқишни давом эттириш ҳуқуқи берилади:
(i) Scholastic Assessment Test (SAT) халқаро имтиҳон тизими бўйича энг камида 1 300 балл тўплаш ёки Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тақдим этиладиган муҳандислик олийгоҳи таълим йўналишига қараб математика, физика ва кимё фанларидан бири бўйича энг камида B2 даражадаги давлат намунасидаги сертификатга эга бўлиш;
(ii) олий таълим фанлари бўйича академик кўрсаткичларни (Academic Performance) ўрнатилган талаб бўйича ўзлаштирганлик.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Бунда келгуси ўқув йилидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат грантини тақдим этиш табақалаштирилган тартибда қайта тақсимлаш тизими бўйича давом эттирилади;
(д) 11-синф муҳандислик мактаблари ўқувчилари учун икки ойлик мажбурий ишлаб чиқариш амалиёти (стажировка) жорий этилади. Бунда ўқувчи муҳандислик таълим дастури бўйича таҳсил олаётган тегишли таълим йўналишига оид ишлаб чиқариш корхонасида амалиёт (стажировка) ўташи лозим;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.09.00 Маъмурий ва ижтимоий-маданий объектларни қуриш]
(ж) муҳандислик мактаблари биноларини капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва ободонлаштириш ишлари 3-иловага мувофиқ 2026 — 2028 йиллар давомида Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида молиялаштирилади.
III. Муҳандислик мактаблари фаолиятини ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари]
(а) ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш бўйича академик директор;
(б) маъмурий-молиявий фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича ижрочи директор;
(в) муҳандислик мактабларининг соҳа корхоналари билан яқиндан ҳамкорлигини таъминлаш бўйича саноат билан алоқалар менежери.
5. Белгилаб қўйилсинки:
(а) академик директор лавозими муҳандислик олийгоҳининг штатлар жадвалида назарда тутилади ҳамда Агентлик билан келишилган ҳолда муҳандислик олийгоҳи директори томонидан тайинланади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.05.00 Меҳнат нормалари ва ишбай баҳолаш]
(б) меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартларига кўра:
(i) академик директор — муҳандислик олийгоҳи деканига;
(ii) саноат билан алоқалар менежери — Агентлик тизимидаги ҳудудий ихтисослаштирилган мактабнинг директор ўринбосарига;
(iii) қолган барча маъмурий-бошқарув, педагогик, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар — Агентлик тизимидаги ҳудудий ихтисослаштирилган мактабнинг тегишли ходимларига тенглаштирилади;
(в) академик директор, ижрочи директор ва саноат билан алоқалар менежери фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичи битирувчи ўқувчилар ўқишни муҳандислик олийгоҳида белгиланган тартибда 2-курсдан давом эттириши ҳисобланади ва бир марталик рағбатлантириш механизмлари жорий қилинади;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
(г) муҳандислик мактабларини сақлаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
IV. Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Илғор муҳандислик мактаби» миллий танлови
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар;
6. 2026 йил 1 январдан бошлаб ҳар йили умумтаълим мактаблари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Илғор муҳандислик мактаби» миллий танлови (кейинги ўринларда — Танлов) ўтказилсин.
(ii) Танловнинг республика босқичи ғолиблари учун хорижий давлатларга таълим саёҳатини ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
(iii) Танловнинг республика босқичида 1-ўринни эгаллаган мактабга Давлат бюджети ҳисобидан муҳандисликка оид лабораториялар жамланмасини ўз ичига олган инновацион технопарк ташкил этиш учун 1 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратиш.
Бунда инновацион технопаркка эга бўлган мактабларда меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартларига кўра физика ўқитувчисига тенглаштирилган 1 та штат бирлигида лаборант лавозими киритилади.
V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
9. «Ўзбекистон — илғор муҳандислар мамлакати» ташаббусини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
10. Мазкур қарорда белгиланган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар 2026 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджети параметрларида негизида муҳандислик мактаблари ташкил этилаётган ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларидан бўшаган маблағлар ҳисобидан назарда тутилади.
11. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб мактабгача ва мактаб таълими вазири Э.Г. Каримова ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов белгилансин.
13. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Х.У. Умарова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 8 сентябрь,
ПҚ-278-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-278-сон қарорига 1-ИЛОВА
Фаолияти тугатиладиган ва негизида «Янги Ўзбекистон» университети ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб тажрибаси асосида муҳандислик мактаблари ташкил этиладиган ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари
Янгидан ташкил этиладиган муҳандислик мактаблари номи
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус рақамли технологиялар техникуми
Нукус шаҳридаги муҳандислик мактаби
2.
Андижон вилояти
Андижон транспорт техникуми
Андижон шаҳридаги муҳандислик мактаби
3.
Бухоро вилояти
Бухоро давлат техника университети академик лицейи
Бухоро шаҳридаги муҳандислик мактаби
4.
Жиззах вилояти
Жиззах политехника институти академик лицейи
Жиззах шаҳридаги муҳандислик мактаби
5.
Қашқадарё вилояти
Қарши давлат техника университети 1-сон академик лицейи
Қарши шаҳридаги муҳандислик мактаби
6.
Навоий вилояти
Навоий юридик техникуми
Навоий шаҳридаги муҳандислик мактаби
7.
Наманган вилояти
Наманган давлат техника университети 1-сон академик лицейи
Наманган шаҳридаги муҳандислик мактаби
8.
Самарқанд вилояти
Самарқанд архитектура-қурилиш техникуми
Самарқанд шаҳридаги муҳандислик мактаби
9.
Сирдарё вилояти
Собиқ Мирзаобод технологиялар техникуми (ҳозирги Гулистон давлат педагогика институти биноси)
Мирзаобод туманидаги муҳандислик мактаби
10.
Сурхондарё вилояти
Жарқўрғон қурилиш ва транспорт техникуми
Жарқўрғон туманидаги муҳандислик мактаби
11.
Тошкент вилояти
Тошкент вилояти педагогика техникуми
Ангрен шаҳридаги муҳандислик мактаби
12.
Фарғона вилояти
Фарғона юридик техникуми
Фарғона шаҳридаги муҳандислик мактаби
13.
Хоразм вилояти
Урганч шаҳар 1-сон политехникуми
Урганч шаҳридаги муҳандислик мактаби
Изоҳ: фаолияти тугатиладиган академик лицей ва техникумларда ўқув жараёни амалдаги ўқувчилар уни битириб олгунга қадар амалга оширилиши инобатга олинади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги ПҚ-390-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2025 й., 07/25/390/1228-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-278-сон қарорига 2-ИЛОВА
Муҳандис кадрлар тайёрлайдиган олий таълим ташкилотларига бириктириладиган муҳандислик мактаблари
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети
Навоий шаҳридаги муҳандислик мактаби
7.
Наманган вилояти
Наманган давлат техника университети
Наманган шаҳридаги муҳандислик мактаби
8.
Самарқанд вилояти
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети
Самарқанд шаҳридаги муҳандислик мактаби
9.
Сирдарё вилояти
Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали
Мирзаобод туманидаги муҳандислик мактаби
10.
Сурхондарё вилояти
Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети
Жарқўрғон туманидаги муҳандислик мактаби
11.
Тошкент вилояти
Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали
Ангрен шаҳридаги муҳандислик мактаби
12.
Фарғона вилояти
Фарғона давлат техника университети
Фарғона шаҳридаги муҳандислик мактаби
13.
Хоразм вилояти
Ал-Хоразмий университети
Урганч шаҳридаги муҳандислик мактаби
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги ПҚ-390-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2025 й., 07/25/390/1228-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-278-сон қарорига 3-ИЛОВА
Муҳандислик мактабларини 2026 — 2028 йилларда капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва ободонлаштириш бўйича
1) муҳандислик мактаблари 2026 — 2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида капитал реконструкция қилинади;
2) муҳандислик мактабларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш лойиҳалари Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги билан мажбурий тартибда келишилади;
3) * Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб учун замонавий лаборатория ва 200 ўринли ётоқхона бинолари қурилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-278-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Илғор муҳандислик мактаби» миллий танлови ғолибларини рағбатлантириш
МИҚДОРЛАРИ
(базавий ҳисоблаш миқдорида)
Т/р
Босқич
1-ўрин
2-ўрин
3-ўрин
1.
Туман (шаҳар)
200
150
100
2.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри
300
250
200
3.
Республика
600
450
300
Изоҳ: рағбатлантириш тўловлари Давлат бюджетининг тегишли даражадаги бюджетлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-278-сон қарорига 5-ИЛОВА
«Ўзбекистон — илғор муҳандислар мамлакати» ташаббусини амалга ошириш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Т/р
Чора-тадбирлар номи
Амалга ошириш шакли
Ижро муддати
Молиялаштириш манбалари
Масъул ижрочилар
I. Муҳандислик мактаблари тармоғини ташкил этиш
1.
Негизида муҳандислик мактаблари ташкил этилиши режа қилинган ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари балансида бўлган бино ва иншоотларни Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тасарруфига ўтказиш ҳамда Агентлик тизимида муҳандислик мактабларини ташкил этиш. Бунда:
муҳандислик мактаблари уставини тасдиқлаш;
муҳандислик мактабларини давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўриш.
Идоравий ҳужжат лойиҳаси
2026 йил март
-
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
2.
Муҳандислик мактабларининг ижобий имижини яратиш ва пулли таълим хизматларини кўрсатиш ҳажмини оширишга қаратилган муҳандислик мактаблари тармоғининг маркетинг стратегиясини тасдиқлаш ҳамда стратегия асосида тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш.
Идоравий ҳужжат лойиҳаси ва комплекс чора-тадбирлар
2026 йил апрель
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва Агентлик ҳузуридаги жамғарма маблағлари
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
3.
Муҳандислик мактабларининг маъмурий бошқарув, ўқув-ёрдамчи ходимларининг лавозим мажбуриятларини ишлаб чиқиш.
Бунда академик директор, ижрочи директор ва саноат билан алоқалар менежери лавозимларини инобатга олиш.
Мазкур лавозимларни танлов асосида юқори малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўриш.
Ташкилий чора-тадбирлар
2026 йил июль-август
-
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
4.
Муҳандислик мактабларининг таълим дастурини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.
Ташкилий чора-тадбирлар
2026 йил июнь
-
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
5.
Муҳандислик мактаблари ўқувчиларининг амалиёт ўташ тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Ташкилий чора-тадбирлар
2026 йил декабрь
-
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда масъул вазирлик ва идоралар
6.
Академик директор, ижрочи директор ва саноат билан алоқалар менежери фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичи асосида бир марталик рағбатлантириш механизмларини жорий этиш. Бунда:
Муҳандислик мактабларини капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишларини 2026 — 2028 йиллардаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш чораларини кўриш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2026 — 2028 йиллар давомида
Давлат бюджети маблағлари
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
II. Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Илғор муҳандислик мактаби» миллий танловини ташкил этиш
8.
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Илғор муҳандислик мактаби» миллий танловини ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Бунда:
танлов иштирокчиларини моддий рағбатлантириш;
танловнинг республика босқичи ғолиблари учун хорижий давлатларга таълим саёҳатини ташкил этиш;
инновацион технопарк ташкил этиш учун 1 млрд сўм миқдорида маблағ ажратишни назарда тутиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2025 йил декабрь
Давлат бюджети маблағлари
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
9.
Инновацион технопаркнинг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.