toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 23 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3002-5]
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/8-сон қарори (рўйхат рақами 3002, 2018 йил 25 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/3002/1102-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 12 декабрь,
34/3-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 12 декабрдаги 34/3-сон қарорига
ИЛОВА
Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. Муқаддима «тижорат банклари» деган сўзлардан кейин «, шу жумладан микромолия банклари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 6-банддаги «тижорат банклари» деган сўзлар «банклар» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. 1-илованинг номидаги «Тижорат банкларининг» деган сўзлар «Банкларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 10/25/3002-5/1207-сон)