1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.06 Кредитлашнинг бошқа турлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Микромолиялаштириш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 18 октябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 24 январда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда микромолиялаштириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган микромолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини оширишга ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Шу билан бирга нобанк кредит ташкилотлари фаолиятига нисбатан белгиланган айрим чекловлар, шу жумладан қўшимча молиявий ресурсларни жалб этиш имконияти чекланганлиги ушбу ташкилотлар томонидан кенг доирадаги истеъмолчиларга микромолиявий хизматлар кўрсатилишига тўсқинлик қилмоқда.
Шунингдек етарли салоҳиятга эга бўлган микромолия ташкилотларининг тижорат банклари даражасига босқичма-босқич «ўсиши» учун имкониятлар мавжуд эмаслиги ушбу соҳани тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг қайта кўриб чиқилишини талаб этмоқда.
Шу муносабат билан микромолия ташкилотлари ва тижорат банклари ўртасида уларни боғловчи «занжир»ни шакллантириш, шунингдек микромолия ташкилотлари учун қўшимча молиявий ресурсларни, шу жумладан депозитлар жалб этиш имкониятини яратиш мақсадида, мазкур Қонун билан банк хизматларини рухсат этилган шартлар асосида кўрсатишга ваколатли бўлган микромолия банки институтини жорий этиш, шунингдек микромолия ташкилотларини микромолия банкларига ва микромолия банкларини тижорат банкларига ҳамда аксинча трансформация қилиш учун ҳуқуқий асос яратилмоқда.
Ушбу Қонун ҳудудларда банк хизматларидан, шу жумладан микромолиявий хизматлардан фойдаланиш кўламларини кенгайтиришга, шунингдек аҳоли кенг қатламларининг тадбиркорлик ташаббусини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги 154-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 11 ноябрда қабул қилинган ЎРҚ-582-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 11, 790-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 3, 217-модда, № 4, 340-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 9, 965-модда) 60-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:
қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи ва йигирма иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«банкнинг молиявий операциялари бўйича фоизларни ҳисоблашга ва уларни банкнинг даромадлари ва (ёки) харажатлари ҳисобварақларига киритишга доир талабларни;
кредит ташкилотлари фаолиятини ўзгартиришнинг ўзига хос хусусиятларини»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ариза берувчи — муассис (муассислар) томонидан банк ташкил этиш бўйича унинг (уларнинг) манфаатларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ифодалаш учун вакил қилинган шахс ёки ушбу Қонунга мувофиқ ўз фаолиятини ўзгартириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мурожаат этган банк ёхуд микромолия ташкилоти»;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«микромолия банки — ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган чекловларни инобатга олган ҳолда ўз фаолиятини амалга оширувчи банк. Агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу Қонуннинг банкларга нисбатан белгиланган қоидалари микромолия банкларига нисбатан ҳам татбиқ этилади»;
«жисмоний ёки юридик шахс билан тузилган шартнома бўйича пул маблағларини ва бошқа мол-мулкни ишончли бошқариш»;
қуйидаги мазмундаги йигирма иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича хизматларни рўйхатдан ўтказувчи орган билан электрон ахборот алмашиш орқали кўрсатиш»;
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Микромолия банклари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган чекловлардан ташқари қуйидагиларни инобатга олган ҳолда ўз фаолиятини амалга оширади:
бир жисмоний шахсдан омонатга жалб қилинган пул маблағлари миқдори банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган кафолатланган омонат миқдоридан ошмаслигини;
бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликнинг энг кўп миқдори беш миллиард сўмдан ошмаслигини;
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромад олишга йўналтирилган фаолияти учун берилган кредитларнинг кредит портфелидаги улуши етмиш фоизидан кам бўлмаслигини;
чет эл банкларида вакиллик ҳисобварақлари ва бошқа ҳисобварақлар очиш, чет эл фуқароларининг ва юридик шахсларининг мажбуриятлари бўйича кафолатлар бериш ҳамда мижозларнинг ташқи савдо операциялари бўйича хизматлар кўрсатиш тақиқланганлигини;
қарз қимматли қоғозларига инвестициялар банкларнинг ликвидлилигини бошқаришга доир талаблар доирасида фақат Марказий банк томонидан белгиланган юқори ликвидли қарз қимматли қоғозларига қилинишини»;
«Банк» атамасидан ёки мазкур атама қўшиб ясалган сўз бирикмаларидан фақат Банкларнинг давлат реестрига киритилган юридик шахслар томонидан фирма номида ёхуд товар белгисида (хизмат кўрсатиш белгисида) ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғининг «UZ» домен зонасида фойдаланилади»;
иккинчи қисми «банк» деган сўздан кейин «ёки «микромолия банки» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Ташкил этилаётган банкнинг устав капиталига киритилган маблағлар банкда очилган жамғарма ҳисобварағига ўтказилади, бундан банкни қайта ташкил этиш ёки микромолия ташкилоти фаолиятини ўзгартириш орқали ташкил этиш ҳоллари мустасно»;
қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Микромолия ташкилоти фаолиятини ўзгартириш орқали ташкил этилаётган микромолия банкининг устав капиталини тўлдириш учун маблағлар микромолия ташкилотининг ҳисобварағига киритилади»;
«Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун ариза берувчи банк ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин уч ойдан кечиктирмай Марказий банкка қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади, бундан банкни микромолия ташкилоти фаолиятини ўзгартириш орқали ташкил этиш мустасно:
банк икки ва ундан ортиқ шахслар томонидан ташкил этилганда таъсис шартномасини»;
«ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган ҳар бир бевосита ва билвосита муассис (эгалик қилувчи), шу жумладан охирги бенефициар мулкдор тўғрисидаги ахборотни, шунингдек ушбу Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ баҳолашни ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни»;
еттинчи хатбошиси «муассислар» деган сўздан кейин «(эгалик қилувчилар)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
саккизинчи хатбошиси «муассис» деган сўздан кейин «(акциядор)» деган сўз билан тўлдирилсин;
«банкнинг устав капиталини шакллантириш (тўлдириш) учун киритиладиган маблағларнинг манбалари тўғрисидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотни»;
ўнинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«илгари баҳолашдан ўтган ва ушбу Қонуннинг 24-моддаси талабларига жавоб берган муассислар, бевосита ёки билвосита эгалик қилувчилар, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорлар эндиликда ушбу модда талабларига мувофиқ бўлмаганда»;
«17-модда. Чет эллик муассисларга (акциядорларга) нисбатан улар томонидан банкни ташкил этиш ёки банкнинг устав капиталида иштирок этиш чоғида қўйиладиган қўшимча талаблар»;
тўртинчи қисми «муассислари» деган сўздан кейин «(акциядорлари)» деган сўз билан тўлдирилсин;
«Марказий банк мазкур ҳолатларни банкнинг устав капиталидаги ушбу Қонун 22-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган миқдордаги улушни олишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш чоғида ҳам инобатга олади»;
«Ушбу Қонуннинг 16-моддасида ва ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар муассис (акциядор) бўлган банк рўйхатга олинган ерда жойлашган Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси ёки бошқа консуллик муассасалари томонидан тасдиқланади, бундан ушбу Қонун 16-моддаси биринчи қисмининг учинчи, бешинчи, саккизинчи, тўққизинчи, ўн биринчи — ўн тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар мустасно»;
9) 19-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «муассисларнинг» деган сўз «бевосита ва билвосита муассисларнинг (эгалик қилувчиларнинг)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 20-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «муассисларнинг рўйхати» деган сўзлар «муассисларнинг (акциядорларнинг) рўйхати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 21-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси «ушбу Қонуннинг 24-моддаси талабларига жавоб берган муассисларнинг» деган сўзлардан кейин «бевосита ва билвосита эгалик қилувчиларнинг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
12) 24-модданинг саккизинчи қисми «муассисларни» деган сўздан кейин «бевосита ва билвосита эгалик қилувчиларни, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорларни» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Банклар Марказий банкнинг рухсатномаси билан қуйидаги ҳолларда чет элда шуъба банклар очиши ва филиаллар ташкил этиши, чет эл банкларининг капиталида иштирок этиши, шу жумладан чет эл банкларини ташкил этишда иштирок этиши мумкин, бундан микромолия банклари мустасно»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Микромолия банкларига чет элда банклар, ваколатхоналар очиш ва филиаллар ташкил этиш, чет эл банкларининг капиталида, шу жумладан чет эл банкларини ташкил этишда иштирок этиш тақиқланади»;
қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Микромолия банклари учун пруденциал нормативлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
капиталнинг монандлиги коэффициентларини;
бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликнинг энг кўп миқдорини;
ликвидлилик коэффициентларини;
микромолия банкининг алоқадор шахслари учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорини;
умумқабул қилинган халқаро амалиётга мувофиқ Марказий банк томонидан белгиланадиган бошқа пруденциал нормативларни.
Микромолия банкининг устав капитали миқдори ушбу Қонун 13-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган банк устав капиталининг миқдорига мувофиқ бўлган ҳолларда, мазкур микромолия банки ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган пруденциал нормативларга риоя этиши шарт. Бунда бир қарз олувчига ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликнинг энг кўп миқдори ушбу Қонун 7-моддаси учинчи қисмининг учинчи хатбошисида белгиланган миқдордан ошмаслиги керак»;
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган кредит ташкилотлари фаолиятини ўзгартиришнинг ўзига хос хусусиятлари Марказий банк томонидан белгиланади.
Микромолия ташкилоти фаолиятини микромолия банки фаолиятига ўзгартириш орқали микромолия банкини ташкил этиш ушбу Қонунда белгиланган банк фаолиятига рухсат бериш шартларига мувофиқ амалга оширилади.
Микромолия ташкилоти ўз фаолиятини микромолия банки фаолиятига ўзгартириш учун акциядорлик жамияти ташкилий-ҳуқуқий шаклига эга бўлиши керак.
Микромолия банкини ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун ариза берувчи микромолия банкини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн иш куни ичида Марказий банкка қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:
акциядорнинг (акциядорларнинг) микромолия ташкилоти фаолиятини микромолия банки фаолиятига ўзгартириш орқали микромолия банкини ташкил этиш тўғрисидаги қарорини;
ушбу Қонун 16-моддаси биринчи қисмининг учинчи, бешинчи — ўн тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатларни;
микромолия банкининг устав капиталида чет эл банки иштирок этган тақдирда ушбу Қонун 17-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларни.
Микромолия банкини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия олиш учун ариза берувчи микромолия банкини ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани олганидан кейин олти ойдан кечиктирмай Марказий банкка ушбу Қонун 20-моддаси биринчи қисмининг иккинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатларни, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида ва ушбу Қонун 20-моддаси биринчи қисмининг иккинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатларнинг электрон шаклдаги кўчирма нусхаларини тақдим этади.
Марказий банк томонидан микромолия банкини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш иш куни ичида мазкур қарорни илова қилган ҳолда, Марказий банк микромолия ташкилоти фаолияти микромолия банки фаолиятига ўзгартирилаётганлиги муносабати билан микромолия ташкилотини Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестридан чиқариш тўғрисида давлат хизматлари марказига илтимоснома киритади.
Давлат хизматлари маркази микромолия банкини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш тўғрисидаги қарор олинган кундан эътиборан икки иш куни ичида микромолия ташкилоти тўғрисидаги ёзувни Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестридан чиқаради ва бу ҳақда кейинги иш кунидан кечиктирмасдан Марказий банкни хабардор қилади.
Марказий банк давлат хизматлари маркази томонидан микромолия ташкилоти тўғрисидаги ёзув Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестридан чиқарилган кундан эътиборан уч иш куни ичида:
микромолия ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан чиқаради;
микромолия банкини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади;
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига микромолия ташкилоти фаолияти микромолия банки фаолиятига ўзгартирилганлиги билан боғлиқ ўзгартиришларни киритади;
ариза берувчига лицензия беради.
Лицензия берилганлиги учун қонунда белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромад олишга йўналтирилган фаолияти учун берилган кредитларнинг кредит портфелидаги улуши етмиш фоиздан кам бўлган микромолия ташкилоти фаолиятини ўзгартириш орқали ташкил этилган микромолия банки мазкур кредитларининг улушини ўз фаолиятини ўзгартирган кундан эътиборан икки йил ичида етмиш фоизга етказиши шарт.
753-модда. Микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ўзгартириш
Микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ўзгартириш:
берилган лицензияни қайта расмийлаштириш орқали амалга оширилади.
Микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ўзгартиришга доир дастлабки рухсатномани олиш учун ариза берувчи акциядор (акциядорлар) томонидан фаолиятни ўзгартириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн иш куни ичида Марказий банкка қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:
акциядорнинг (акциядорларнинг) микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ўзгартириш тўғрисидаги қарорини;
банкнинг устави лойиҳасини;
ушбу Қонун 16-моддаси биринчи қисмининг бешинчи — ўн тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатларни;
банк устав капиталида чет эл банки иштирок этган тақдирда ушбу Қонун 17-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларни.
Лицензияни қайта расмийлаштириш учун ариза берувчи микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ўзгартиришга доир дастлабки рухсатнома олингандан кейин олти ойдан кечиктирмай, Марказий банкка қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:
ушбу Қонун 20-моддаси биринчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатларни;
банкнинг уставини икки нусхада;
банк жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг банк бинолари, уларнинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ишларни ташкил этиш техника воситалари билан жиҳозланганлиги ва дастурий таъминотининг Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосасини, банкнинг жойлашган ери ўзгарган ёки унинг биноси реконструкция қилинган тақдирда;
ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳужжатларнинг электрон шаклдаги нусхаларини.
Аризани кўриб чиқиш ва ариза берувчини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор этиш банкни ташкил қилишга доир дастлабки рухсатномани олиш, банкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда ушбу Қонуннинг 19 ва 21-моддаларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари микромолия банки томонидан охирги олти ой давомида пруденциал нормативларга риоя этилмаганлиги микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ўзгартиришга доир дастлабки рухсатномани беришни ёки берилган лицензияни қайта расмийлаштиришни рад этиш учун асос бўлади.
Марказий банк томонидан лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Марказий банк Банкларнинг давлат реестрига микромолия банки фаолияти банк фаолиятига ўзгартирилганлиги тўғрисидаги тегишли ёзувни киритади, шунингдек берилган лицензияни қайта расмийлаштиради.
754-модда. Банк фаолиятини микромолия банки фаолиятига ўзгартириш
Банк фаолиятини микромолия банки фаолиятига ўзгартириш банкка берилган лицензияни қайта расмийлаштириш орқали амалга оширилади.
Лицензияни қайта расмийлаштириш учун ариза берувчи акциядор (акциядорлар) томонидан банк фаолиятини микромолия банки фаолиятига ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн иш куни ичида Марказий банкка қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:
акциядорнинг (акциядорларнинг) банк фаолиятини микромолия банки фаолиятига ўзгартириш тўғрисидаги қарорини;
микромолия банкининг уставини икки нусхада;
акциядорлар рўйхатини;
микромолия банкининг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимлари тўғрисидаги уларнинг ушбу Қонуннинг 36-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқлигини баҳолашдан ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни;
микромолия банки жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг банк бинолари, уларнинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ишларни ташкил этиш техника воситалари билан жиҳозланганлиги ва дастурий таъминотининг Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосасини — банкнинг жойлашган ери ўзгарган ёки унинг биноси реконструкция қилинган тақдирда;
микромолия банкининг устав капиталида чет эл банки иштирок этган тақдирда ушбу Қонун 17-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларни;
ушбу қисмнинг иккинчи — еттинчи хатбошиларида санаб ўтилган ҳужжатларнинг электрон шаклдаги кўчирма нусхаларини.
Аризани кўриб чиқиш ва ариза берувчини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор этиш банкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда ушбу Қонуннинг 21-моддасида назарда тутилган ҳоллардан ташқари банк фаолиятини микромолия банки фаолиятига ўзгартиришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
банк томонидан охирги олти ой давомида пруденциал нормативларга риоя этилмаганлиги;
банкнинг тўловга қобилиятсизлиги ёки тўловга қобилиятсиз бўлиб қолиш эҳтимолининг мавжудлиги.
Марказий банк томонидан лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Марказий банк Банкларнинг давлат реестрига банк фаолияти микромолия банки фаолиятига ўзгартирилганлиги тўғрисидаги тегишли ёзувни киритади, шунингдек берилган лицензияни қайта расмийлаштиради.
Ўз фаолиятини микромолия банки фаолиятига ўзгартирган банк микромолия банки учун чекланган молиявий операцияларни фаолияти ўзгаргунига қадар тузилган шартномаларни бажариш мақсадида, мазкур шартномаларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар, бироқ фаолияти ўзгарган санадан эътиборан икки йилдан ошмаган муддат давомида амалга оширишга ҳақли. Бунда мазкур шартномаларда мажбуриятнинг дастлабки белгиланган суммасини ва шартноманинг амал қилиш муддатини ўзгартириш тақиқланади.
Микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартиришга омонатлар (депозитлар) тўлиқ қайтарилгандан ва (ёки) омонатларга (депозитларга) киритилган пул маблағларини қайтариш бўйича мажбуриятлар бошқа банкка ўтказилганидан кейин йўл қўйилади.
Микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартириш учун ариза берувчи микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн иш куни ичида Марказий банкка «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 20-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.
Микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартириш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ нобанк кредит ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Марказий банк томонидан микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартиришга розилик бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда, Марказий банк лицензияни чақириб олади.
Микромолия банки микромолия банкининг фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартиришга розилик бериш тўғрисидаги Марказий банкнинг қарори асосида қайта рўйхатдан ўтиш учун қонунчиликда назарда тутилган ҳужжатларни давлат хизматлари марказига тақдим этади.
Давлат хизматлари маркази микромолия ташкилоти қайта рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан икки иш куни ичида Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига микромолия ташкилоти қайта рўйхатдан ўтказилганлиги билан боғлиқ ўзгартиришларни киритади.
Марказий банк Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига ўзгартиришлар киритилган кундан эътиборан икки иш куни ичида микромолия банки тўғрисидаги ёзувни Банкларнинг давлат реестридан чиқаради ва микромолия ташкилотини ҳисоб рўйхатидан ўтказишни амалга оширади.
Микромолия банки фаолиятини ўзгартириш орқали ташкил этилган микромолия ташкилоти ҳисоб рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан икки йил ичида ўз фаолиятини микромолия ташкилотлари фаолияти учун белгиланган талабларга мувофиқлаштириши шарт»;
Банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия
Банк фаолияти;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
микромолия банки фаолияти.
».
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 20 апрелда қабул қилинган «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-765-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 4, 340-модда; 2024 йил, № 2, 114-модда, № 9, 965-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 13-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида илгари ташкил этилган ёки ташкил этилаётган банкларнинг ёхуд нобанк кредит ташкилотларининг фирма номлари билан чалкаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган фирма номларидан фойдаланиш тақиқланади, бундан нобанк кредит ташкилотларининг уларни ташкил этган банкларнинг ёки акциядорларнинг улар ташкил этган банкларнинг фирма номларидан фойдаланиши, шунингдек ўз фаолиятини микромолия банки фаолиятига ўзгартирган микромолия ташкилотлари фойдаланиши мустасно»;
«38-модда. Нобанк кредит ташкилоти фаолиятини ўзгартиришнинг, уни қайта ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари ва нобанк кредит ташкилотини тугатиш»;
қуйидаги мазмундаги биринчи қисм билан тўлдирилсин:
«Микромолия ташкилоти ўз фаолиятини «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган тартибда микромолия банки фаолиятига ўзгартириши мумкин»;
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
8-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 11 февраль,
ЎРҚ-1026-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)