Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг
буйруғи
Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати ҳамда Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 14 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3705]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июндаги ПФ-95-сон «Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Қуйидагиларга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июндаги ПФ-95-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатига;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июндаги ПФ-95-сон Фармони билан тасдиқланган Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор в.б. У. ХУСАИНОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 11 ноябрь,
6-2025-сон
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг 2025 йил 11 ноябрдаги 6-2025-сон буйруғига ИЛОВА
Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати ҳамда Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июндаги ПФ-95-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатининг II бўлими 2-бобида:
а) «1-тоифа (алоҳида мақомга эга мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органлари)» параграфи қуйидаги мазмундаги 431 ва 432-позициялар билан тўлдирилсин:
«
431.
Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги
432.
Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги
»;
б) «2-тоифа (вазирлик ва идоралар ҳузуридаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари)» параграфи қуйидаги мазмундаги 681-позиция билан тўлдирилсин:
«
681.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги
».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июндаги ПФ-95-сон Фармони билан тасдиқланган Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрида: