Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Давлат фуқаролик хизматини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш, давлат хизматчилари ишини натижадорликка йўналтириш, аҳолининг давлат хизматига бўлган ишончини янада ошириш, соҳага истиқболли кадрларни жалб қилиш ва уларни профессионал мутахассис этиб тайёрлашнинг самарали тизимини жорий қилиш, шунингдек, «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонун ҳамда «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
I. Давлат фуқаролик хизматини ташкил этишнинг асосий йўналишлари
1. Қуйидагилар 2025-2026 йилларда давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
(а) давлат органларида кадрлар билан ишлашнинг замонавий усул ва механизмлари ҳамда яхлит тизимини жорий этиш;
(б) давлат органларида салоҳиятли ва истиқболли раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда янги авлод раҳбар кадрларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш;
(в) ходимларнинг давлат фуқаролик хизматига (кейинги ўринларда — давлат хизмати) қабул қилингандан бошлаб бутун меҳнат фаолияти давомида зарур билим ва касбий компетенцияларини узлуксиз ривожлантиришини ташкил этиш ва мониторинг қилиш;
(г) давлат хизматига хотин-қизларни кенг жалб қилиш учун уларнинг соҳага бўлган қизиқиши, манфаатдорлиги ва ишончини ошириш;
(д) Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш;
(е) давлат фуқаролик хизматчилари (кейинги ўринларда — давлат хизматчилари) хизмат вазифаларини бажаришда одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этишини таъминлаш ва касбий маданиятини ривожлантириш орқали давлат органларига нисбатан жамоатчилик ишончини мустаҳкамлаш;
(ж) давлат хизматчиларининг самарали меҳнатга интилишини кучайтириш, ўз касбий кўникмаларини ривожлантириш ва юқори натижалардан манфаатдорлигини оширишга қаратилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг жозибадор механизмларини жорий этиш.
II. Давлат хизматида кадрлар тайёрлашнинг яхлит тизимини жорий этиш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
2. Бошқарув самарадорлиги агентлиги, Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ҳамда «Эл-юрт умиди» жамғармасининг доимий ҳамкорлиги асосида давлат хизматида кадрлар тайёрлашнинг яхлит тизими жорий этилсин. Бунда:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
(2-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
(i) очиқ ва адолатли танловлар асосида давлат хизматига энг муносиб кадрларни жалб қилади, шунингдек, уларнинг горизонтал ва вертикал карьеравий ўсишига кўмаклашади;
(ii) давлат хизматчиларининг салоҳияти ва касбий компетенцияларини диагностикадан ўтказади ва натижаларига кўра ходимнинг портфолиосини шакллантиради ҳамда ривожлантириш талаб қилинадиган билим ва кўникмаларини ошириш чораларини кўради;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
(iii) Миллий кадрлар захирасини шакллантиради ҳамда захирадаги номзодларнинг мақсадли тайёрланишини ташкиллаштиради, Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларига давлат буюртмасини амалга оширади;
(iv) талаб юқори бўлган мутахассисликлар ва йўналишлар бўйича эҳтиёжларни ўрганади ҳамда ушбу йўналишда давлат хизматчиларининг хорижда мақсадли стажировка ўташи юзасидан буюртмаларни шакллантиради;
(v) «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатларининг горизонтал ва вертикал карьеравий ўсиши бўйича зарур чораларни кўради;
(i) Бошқарув самарадорлиги агентлиги буюртмасига асосан давлат хизматчиларининг малакасини оширади ва уларни қайта тайёрлайди, шунингдек, магистратурада ўқитади;
(2-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
(ii) давлат органлари тизимидаги кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларининг (институтларининг) раҳбар ва бошқарув кадрларини тайёрлаш борасидаги фаолиятини ўқув-услубий жиҳатдан мувофиқлаштириб боради, шу жумладан, уларнинг тегишли ўқув дастурларини экспертизадан ўтказади ва тасдиқлайди, ўқув жараёнида фойдаланиладиган таълим технологияларининг намунавий шаклларини ишлаб чиқади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
(i) Бошқарув самарадорлиги агентлиги буюртмасига асосан давлат хизматчиларининг хориждаги давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларида амалий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган мақсадли стажировкасини ташкил этади;
(2-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
(ii) истиқболли кадрларнинг хорижда амалий кўникмаларини ривожлантириш ва таълим олишини мувофиқлаштириш асосида номзодларни профессионал йўналтириш тадбирларини амалга оширади.
III. Соҳани тубдан ислоҳ қилиш
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 январдан бошлаб:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт)]
(а) давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
(б) давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари мажбурий «Давлат хизматига кириш» махсус курсларини ва кейинчалик ҳар уч йилда камида бир маротаба малака ошириш курсларини ўтайди ҳамда мазкур курсларнинг якунлари бўйича уларнинг назарий билим ва кўникмалари диагностикадан ўтказилади;
(в) диагностикада давлат хизматчиларининг тегишли соҳа ва тармоқ бўйича билим даражаси, ҳужжатларни тузиш ва давлат тилида иш юритиш кўникмалари, таҳлилий, раҳбарлик ва коммуникативлик малакалари, компьютер саводхонлиги, қонунчиликдаги янгиликларни, Ўзбекистон тарихи ва хорижий тилларни ўзлаштирганлиги, умумий эрудицияси, психологик диагнози ва интеллектуаллик коэффициенти (IQ) каби кўрсаткичлари баҳоланади;
(г) диагностика ва фаолият самарадорлиги (KPI) натижалари Ходимларнинг касбий компетенциялари ривожланишини узлуксиз онлайн мониторинг қилиш тизимида (кейинги ўринларда — Мониторинг тизими) йиғилади ва таҳлил қилинади;
(д) Мониторинг тизими таҳлили натижаларига кўра, ходимнинг мавжуд билим ва кўникмаларини касбий ривожлантириш харитаси — портфолиоси яратилади;
(е) касбий ривожлантириш харитаси асосида давлат хизматчиси ривожлантириши лозим бўлган «юмшоқ» ва «қаттиқ» кўникмалари бўйича мажбурий малака ошириш, шу жумладан, мустақил таълим олиш дастурини ўтайди.
(3-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
4. Давлат хизмати лавозимларини эгаллаш бўйича танлов ўтказишда 2025 йил 1 августдан бошлаб қуйидагилар белгилансин:
(а) республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотлардаги лавозимларнинг бошқарув ва ёрдамчи гуруҳлари учун танловлар фақатгина Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона портали орқали ўтказилади;
(б) қонунчиликда лавозимга тайинлашда тегишли органлар билан келишилиши лозим бўлган лавозимлар бўйича келишув ушбу органларнинг вакилларини танлов комиссияси таркибига киритиш йўли билан амалга оширилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонун, мазкур қарорнинг 6-иловаси билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 апрелдаги 212-сон қарори билан тасдиқланган Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари тўғрисидаги Намунавий низомнинг 4-боби.
(в) тест синовлари Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули орқали махсус жиҳозланган хоналарда ёки масофавий онлайн прокторинг тизими орқали ўтказилади. Бунда тегишли давлат органида тест синовларини махсус жиҳозланган хоналарда ёки масофавий ўтказиш масаласи Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан мурожаатлар таҳлили, ўрганишлар ва сўровномалар натижаларига кўра ҳал этилади;
(4-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
(4-банд «г» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.18.00.00 Жамоатчилик назорати]
(i) танловнинг суҳбат босқичига давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, олий таълим муассасалари, илмий ташкилотлар ёки давлат органи ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларининг вакилларидан экспертларни жалб қилиш;
(ii) танлов якунларига таъсир кўрсатган ва бартараф этиб бўлмайдиган камчиликлар аниқланган тақдирда, тегишли давлат органига танлов комиссиясининг қарорини бекор қилиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш.
5. 2026 йилдан бошлаб иқтидорли бошқарувчилар ва лидерларни, янги авлод раҳбарларини аниқлаш ва танлаш бўйича «ТОП-100» дастури жорий этилсин. Белгилансинки:
(а) «ТОП-100» дастури асосида ҳар икки йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрларини саралаб олиш бўйича республика танлови ўтказилади;
(б) «ТОП-100» дастурида белгиланган мезонларга асосан давлат хизматчилари, жамоат ташкилотлари вакиллари, тадбиркорлар, хориждаги ватандошлар ва бошқа шахслар ихтиёрийлик асосида иштирок этади;
(в) «ТОП-100» дастури иштирокчиларининг танлов топшириқларини бажариш жараёнида кўрсатган билими ва интеллектуал салоҳияти, ватанпарварлиги, ташкилотчилиги, бошқарувчилик ва лидерлик сифатлари уларни баҳолашнинг асосий мезонлари бўлиб ҳисобланади;
(г) «ТОП-100» дастури ғолиблари базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади, махсус ўқув дастури асосида ўқитилади, «устоз-шогирд» анъанаси асосида тажрибали раҳбарларга шогирд сифатида бириктирилади, бошқа давлат органларига тажриба ошириш учун тегишли лавозимни эгаллаган ҳолда бир йилгача муддатга вақтинча хизмат сафарига ҳамда хорижий стажировкага юборилади;
(д) «ТОП-100» дастури ғолиблари Миллий кадрлар захирасига киритилади ҳамда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларида раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун асосий талабгорлар ҳисобланади.
6. Белгилансинки, салоҳиятли ва истиқболли раҳбарларнинг барқарор захирасини таъминлаш мақсадида:
(а) республика ижро этувчи ҳокимияти органлари раҳбарлик лавозимлари учун камида 500 нафар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлик лавозимлари учун камида 1 000 нафар номзоддан иборат Миллий кадрлар захираси шакллантирилади;
(б) маҳаллада фаолият кўрсатиб, сўнгги икки йиллик иш фаолияти давомида ижобий натижаларга эришган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторларидан иборат 1000 нафар Салоҳиятли кадрлар захираси шакллантирилади ҳамда Бошқарув самарадорлиги агентлиги тавсиясига асосан лавозимларга танловсиз тайинланади;
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
(в) давлат хизматида талантларни ривожлантириш ҳамда ҳар томонлама етук раҳбар кадрларни тайёрлаш доирасида Миллий кадрлар захираси таркибига киритилган номзодлар ишлаб турган лавозимидан бошқа давлат органларига бир йилгача бўлган муддатга вақтинча хизмат сафарига, шунингдек, хорижий давлатларга мақсадли стажировкага юборилади. Бунда, биринчи навбатда, иқтисодиётнинг драйвер соҳаларига устуворлик берилади.
IV. Давлат хизматида коррупцияга қарши курашиш ва рақамлаштириш
7. Давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, уларга «ҳалоллик вакцинаси»ни сингдириш ҳамда ушбу борада превентив механизмларни жорий этиш мақсадида Бошқарув самарадорлиги агентлигининг Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]
(а) Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг буюртмаси асосида раҳбарлик лавозимларида ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга қарши барқарорлик даражасини баҳолаш механизмини жорий этсин;
(б) давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни сингдириш бўйича қадриятлар тизимини шакллантириш юзасидан тадқиқотлар олиб бориш асосида таъсирчан чора-тадбирларни жорий этишга оид таклифларни ишлаб чиқсин;
(в) коррупцияга қарши барқарорлик даражасини баҳолаш услубиятини такомиллаштириб борсин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари]
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг хорижий ва ички хизмат сафарларини ташкил этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлилини олиб бориш «hrm.argos.uz» электрон тизими таркибидаги «Xizmat safari» ягона модули орқали амалга оширилади. Бунда:
(а) хизмат сафари режаси ва натижалари, географияси, ходимлар сони ҳамда харажатларни онлайн кузатиб бориш имконияти яратилади;
(8-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
(в) давлат хизматчилари ҳар бир хорижий хизмат сафарлари якунлари бўйича ҳисобот топширади.
(8-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
9. 2026 йил 1 январдан бошлаб:
(а) қуйидаги асосий йўналишлардаги эришилган натижалар бўйича Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади:
(i) давлат органларининг инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш самарадорлиги;
(ii) давлат хизматларини кўрсатишнинг тезкорлиги ва сифати;
(iii) давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги;
(iv) давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги;
(v) давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг рақамлаштирилганлик даражаси;
(vi) республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва улар ўринбосарларининг фаолияти самарадорлиги;
(vii) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан жорий этилган ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа рейтинглар;
(б) рейтинг натижаларига кўра қуйи поғонадаги давлат идораларининг иш усулларини ўзгартириш, бошқарув жараёнларини оптималлаштириш (BPR-реинжиниринг) чоралари амалга оширилади ҳамда Ҳукумат мажлисларида раҳбарлар фаолиятига баҳо бериб борилади.
(а) Бошқарув самарадорлиги агентлиги республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш соҳасида мувофиқлаштирувчи давлат органи ҳисобланади;
(10-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
(б) республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш, шу жумладан, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш масалаларига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Бошқарув самарадорлиги агентлиги билан мажбурий тартибда келишилади.
(10-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
11. 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг ўз кўникмаларини доимий ривожлантириб бориши ҳамда улар ўртасида ўзаро мулоқотни кучайтириш бўйича қуйидаги имкониятларни назарда тутувчи «Давлат хизматчиси» мобил иловаси ишга туширилсин:
(а) масофавий тарзда давлат хизматчиларининг компетенцияларини ривожлантириш ва малакасини ошириш ҳамда бу борада статистик маълумотларни шакллантириш;
(б) давлат хизматчилари томонидан давлат органи иш фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ташаббуслар бериш ҳамда раҳбар томонидан уларга муносабат билдириш;
(в) давлат хизматчисининг шахсий ривожланиш режасини тузиш, унинг бажарилишини мониторинг қилиш;
(г) ходим тўғрисидаги маълумотлар, раҳбар ходимлар учун улар томонидан мувофиқлаштириладиган соҳа ва бўлинмалар, боғланиш учун телефон рақами, почтаси ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳақидаги ахборотларни назарда тутувчи маълумотлар базасини яратиш.
V. Давлат хизматининг имижини яхшилаш ҳамда давлат хизматчилари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш
12. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 23 июнь куни — БМТнинг Давлат хизмати куни деб эълон қилинганлиги ҳамда ушбу кунда давлат хизмати аҳамиятини ёритишга оид махсус тадбирлар ташкил қилишга чақирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Белгилансинки:
(а) махсус тадбирлар доирасида ҳар йили:
(i) ҳар бир вазирлик ва идоралар (тармоқ ва йўналишлар) томонидан йил давомида эришилган натижалар, соҳада фуқароларга яратилаётган қулайликлар ҳамда келгусидаги вазифалар интерактив тарзда кенг жамоатчиликка етказилади;
(ii) энг намунали давлат хизматчилари фаолияти, давлат хизматчиларининг бир куни тўғрисида видеоролик ва фильмлар намойиши ўтказилади;
(iii) ҳар бир вазирлик ва идораларда давлат хизматчиларининг оила аъзолари учун «оила куни» тадбирлари (family day) ташкил этилади.
(б) Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳар йили ташкил этиш тавсия қилинадиган махсус тадбирлар рўйхатини тасдиқлаб боради.
(12-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
13. Давлат органлари инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари фаолиятини самарали йўлга қўйишнинг қуйидаги механизмлари жорий этилсин:
(а) мазкур бўлинмалар давлат органлари вазифаларининг самарали бажарилишини таъминлашга лаёқатли бўлган инсон ресурсларининг сон ва сифат таркибини шакллантириш ҳамда доимий ривожлантириб боришга қаратилган инсон ресурсларини стратегик режалаштириш фаолиятига масъул этиб белгиланади;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
(б) инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатлар фақатгина «hrm.argos.uz» платформасида шакллантирилади ва юритилади;
Бунда миллий даражадаги давлат органларининг ҳуқуқий мақоми ва фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда улар томонидан электрон тизимга чекланган маълумот ва ҳужжатлар киритилишига рухсат берилади.
(13-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-252-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 06/25/252/1176-сон)
(в) инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари раҳбарлари:
(i) кадрлар сиёсати бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади;
(ii) Бошқарув самарадорлиги агентлиги ёки унинг филиаллари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади, бундан қонунчиликда назарда тутилган алоҳида ҳолатлар мустасно;
(13-банд «в» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
(iii) ҳар уч йилда Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан аттестациядан ўтказилади;
(13-банд «в» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
(г) давлат органлари томонидан инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари ходимларига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган функция ва вазифалар юклатилишига йўл қўйилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 апрелдаги 212-сон қарори билан тасдиқланган Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари тўғрисидаги Намунавий низомнинг 3-боби.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
14. Давлат хизматчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида:
(а) 2025 йил 1 августдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотларида ҳар иш кунининг муайян вақтларида жисмоний тарбия ва ҳаракат фаоллиги бўйича тадбирлар ўтказиб борилсин;
(б) Давлат органлари ходимларнинг вакиллик органлари билан ҳамкорликда:
(i) имкониятдан келиб чиққан ҳолда ташкилот ҳудудида спорт зоналарини ташкил этсин;
(ii) ходимлар жисмоний тарбия билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминласин;
(iii) спорт тарғиботчилари томонидан ходимлар ўртасида тана вазни индекси ўлчаб борилишини ҳамда ҳар бир ходим бўйича маълумотларнинг «hrm.argos.uz» платформасига мунтазам киритиб борилишини таъминласин;
(iv) ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзига риоя этилиши бўйича зарурий чора-тадбирларни амалга ошириб борсин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
16. Рақамли технологиялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги электрон платформасини ишлаб чиқсин ва платформанинг ишга туширилишини, шунингдек, бошқа идоралар ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
17. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари лавозим маошини уларнинг иш тажрибаси, илмий ва малака даражаси, натижадорлиги ҳамда бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, ягона принцип асосида шакллантириш бўйича 2025 йил 1 ноябрга қадар давлат хизматчиларининг ойлик иш ҳақи тизимини тубдан такомиллаштиришга оид Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини киритсин.
18. Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг мавжуд штат бирликлари доирасида давлат хизматчилари ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар қилишининг олдини олишга қаратилган ишларни мувофиқлаштириш вазифасини бажарадиган одоб-ахлоқ комиссиялари билан ишлаш бўйича бўлинма ташкил этилсин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
19. Давлат хизматчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини жорий этиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
(а) Спорт вазирлиги Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда жисмоний тарбия ва ҳаракат фаоллиги бўйича тавсиявий тадбирлар ва жиҳозлар рўйхати ҳамда уларнинг меъёрларини тасдиқласин;
(б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари йилига камида бир марта тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкиллаштирсин;
(в) Рақамли технологиялар вазирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда «hrm.argos.uz» платформасида ходимларнинг тана вазни индексини киритиб бориш имкониятларини яратсин;
(г) давлат органлари 2026 йил 1 январдан бошлаб ўзларига тегишли бўлган ошхоналарни тўлиқ аутсорсинг асосида ташкил этсин, уларда соғлом овқатланишни кенг жорий қилсин ҳамда ширинликлар, ёғли, хамир солинган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар, шунингдек, одам соғлигига салбий таъсир кўрсатувчи бошқа турдаги маҳсулотларнинг савдосини чекласин;
(д) Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда давлат хизматчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби ҳамда давлат органларининг ошхоналарига қўйиладиган талабларни ва соғлом овқатланиш меъёрларини тасдиқлаш чораларини кўрсин.
20. Давлат хизматчиларига давлат хизмати лавозимларининг малака даражалари берилишини таъминлаш мақсадида:
(а) давлат органлари раҳбарлари 2026 йил 1 мартга қадар давлат хизматчиларига, истисно тариқасида бир марта, улар эгаллаб турган лавозимига мувофиқ, бироқ, улардаги мавжуд махсус унвонлардан (мартаба ёки малака даражалари) паст бўлмаган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг малака даражалари берилишини таъминласин;
(20-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
(б) давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг малака даражалари учун қўшимча тўловлар жорий қилингунга қадар давлат хизматчиларига амалдаги махсус унвонлари (мартаба ва малака даражаси) бўйича қўшимча тўловлар (устама, ҳақ) тўлаш давом эттирилади.
21. Қуйидагилар:
(а) Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси 1-иловага мувофиқ;
(б) Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;
(в) Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2025-2026 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ;
(г) Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати 4-иловага мувофиқ;
(д) Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри 5-иловага мувофиқ;
(е) Миллий даражадаги давлат органлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри 5а-иловага* мувофиқ;
* 5а-илова берилмайди.
(ж) Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисида низом 6-иловага мувофиқ;
(з) Миллий кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом 7-иловага мувофиқ;
(и) Давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражаларини бериш тартиби тўғрисида низом 8-иловага мувофиқ;
(к) Давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенцияларини узлуксиз равишда ошириш тартиби тўғрисида низом 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
VII. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 10-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 11-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
24. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни киритсин.
25. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Ғ.Ғ. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 19 июнь,
ПФ-95-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июндаги ПФ-95-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш
СТРАТЕГИЯСИ
1-боб. Умумий қоидалар
Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган 100 та устувор мақсадлардан келиб чиқиб, ҳозирги тезкорлик билан ўзгариб бораётган янги шароитларга мослашувчан, профессионал, инновацион ва натижадорликка қаратилган давлат фуқаролик хизматининг янги моделини яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Мазкур Стратегияда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
давлат органи — Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатига киритилган давлат ҳокимият ваколатларига эга бўлган ташкилий жиҳатдан алоҳида тузилма;
давлат фуқаролик хизматининг карьеравий модели — давлат фуқаролик хизматининг юқори ва тенг лавозимларга ўтиш учун иш тажрибаси ва меҳнат стажи талаб этилиб, лавозимларни иерархик тартибда эгаллашни, шунингдек, кенг маънода давлат хизматчиларининг малакаси, тажрибаси ва ваколатларини мунтазам ошириб бориш, уларга малака даражалари беришни ҳамда хизмат поғоналаридан босқичма-босқич горизонтал ва вертикал ўсишни назарда тутувчи тизим;
давлат фуқаролик хизматининг позициявий модели — давлат фуқаролик хизматининг ҳар қандай лавозимларини эгаллаб турган лавозими ҳамда давлат фуқаролик хизматида фаолият юритиши ёки юритмаслигидан қатъи назар малака талабларига жавоб берадиган номзодлар томонидан очиқ танловлар орқали эгаллаш мумкинлигини назарда тутувчи тизим;
давлат фуқаролик хизматининг гибрид модели — карьера ва позицион моделларнинг хусусиятларини ўз ичига қамраб олган давлат фуқаролик хизматининг аралаш модели;
давлат фуқаролик хизматида инклюзивлик — давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш ва фаолият юритиш учун номзодларнинг имконияти чекланганлиги (ногиронлиги), жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш орқали давлат фуқаролик хизматида хилма хилликни ривожлантириш.
Стратегия давлат бошқарувининг энг муҳим институтларидан бири бўлган давлат фуқаролик хизмати тизимини такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг асосий тамойиллари ҳамда ўрта ва узоқ муддатли устувор йўналишларини белгилайди.
2-боб. Давлат фуқаролик хизматининг ҳозирги ҳолати ва мавжуд муаммолар
Сўнгги йилларда давлат фуқаролик хизмати тизимининг ҳуқуқий, ташкилий ва услубий асосларини белгилаш, соҳага доир қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишларнинг олиб борилиши натижасида қуйидагиларга эришилди:
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак» деган тамойил амалиётга жорий этилди ҳамда давлат хизматчилари фаолиятининг асосий мезони этиб белгиланди;
давлат фуқаролик хизматининг аҳолига яқин бўлишини таъминлаш ва масалаларни жойларда ҳал этиш мақсадида маҳаллабай ишлаш тизими жорий этилиб, жаҳон тажрибасида ноёб бўлган «маҳалла еттилиги» институти яратилди;
давлат органларида ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил этилди;
(2-бобнинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонун қабул қилиниб, давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми, давлат фуқаролик хизматига кириш, уни ўташ ва тугатиш тартиби белгиланди;
давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари тасдиқланиб, уларнинг хизмат фаолияти давомида ва хизматдан ташқари вақтда одоб-ахлоқи, жамоатчилик билан муносабатларига доир талаблар белгиланди, шунингдек, давлат органларида одоб-ахлоқ комиссиялари фаолияти йўлга қўйилди;
кадрлар салоҳиятини такомиллаштириш Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди ва зарур тадбирлар амалга оширилмоқда;
давлат фуқаролик хизматига муносиб кадрларни танлов асосида қабул қилиш тизими жорий қилинди ҳамда мазкур тизим рақамлаштирилиб, «vacancy.argos.uz» электрон платформаси ишга туширилди. Бу ўз навбатида бюрократик тўсиқларни қисқартириб, ишга қабул қилишда сўраладиган ортиқча ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинишига олиб келди;
инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш соҳасини рақамлаштириш ва автоматлаштириш бўйича «hrm.argos.uz» электрон платформаси ишга туширилиб, давлат фуқаролик хизматчиларининг ягона марказлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилди;
давлат фуқаролик хизматчиларининг билимларини аниқлаш ҳамда уларнинг психологик портретини яратиш бўйича Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули (test.argos.uz) ишга туширилди;
туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари ва сектор раҳбарлари ҳамда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш тизими йўлга қўйилди ҳамда «samaradorlik.uz» электрон платформаси ишга туширилди;
давлат хизматида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишга масъул бўлган махсус ваколатли давлат органи — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди;
раҳбарлик лавозимларига малакали кадрларнинг барқарор захирасини таъминлаш, унинг сифатини яхшилаш мақсадида Миллий кадрлар захираси ва Салоҳиятли кадрлар захираси шакллантирилди ҳамда махсус «zaxira.argos.uz» электрон платформаси ишга туширилди;
раҳбарлар ва раҳбарликка номзодларнинг салоҳияти ва маънавий-психологик тайёргарлигини баҳолашдан ўтказиш мақсадида Агентлик муассислигида Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилди;
давлат томонидан давлат фуқаролик хизматчилари ва мутахассисларнинг хориждаги нуфузли таълим, илмий ва бошқа муассасаларда таълим олиши ва стажировка ўташини рағбатлантиришнинг янги тизими жорий этилди;
давлат фуқаролик хизматчиларига масофавий малака ошириш имкониятини берувчи масофавий таълим портали ишга туширилди ҳамда мазкур порталда турли соҳаларга оид 400 га яқин видеоматериаллар, 240 дан ортиқ электрон адабиётлар жойлаштирилиб, тизимда 62 000 дан ортиқ давлат фуқаролик хизматчилари рўйхатдан ўтди;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари — вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларда таркибий бўлинмаларни шакллантириш ҳамда лавозимларни жорий этишга оид ягона талаблар ишлаб чиқилиб, раҳбар ходимлар ва ижрочиларнинг минимал 1/3 нисбати (битта раҳбарга камида уч нафар ходим) белгиланди ва амалиётга татбиқ этилди;
давлат фуқаролик хизматчиларининг билимларини ошириш мақсадида ҳафтанинг энг муҳим ва долзарб мавзулар юзасидан «Сиёсий-маърифат соати» ўтказиш амалиёти йўлга қўйилиб, ҳар ҳафта 30 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчилари кузатиб бормоқда.
Шу билан бирга, давлат фуқаролик хизматида ҳал этилиши лозим бўлган бир қатор масалалар мавжуд. Хусусан:
давлат органларида соҳани ривожлантириш бўйича стратегик режалаштиришнинг самарали механизмлари ва яхлит тизими жорий этилмаган;
давлат фуқаролик хизматида инсон ресурсларини стратегик режалаштириш тизими мавжуд эмас;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида бир-бирини такрорловчи функция ва вазифалар мавжудлиги, улар фаолиятининг аниқ функционал чегараси белгиланмагани, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда кадрларни жой-жойига қўйиш бўйича қарорларни қабул қилиш аксарият ҳолатларда марказларда ҳал бўлиши маҳаллий ҳокимликлар фаолияти самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда;
давлат фуқаролик хизматининг ҳозирги замон талабига мос равишда ноанъанавий вазиятларга тайёрлигини ва мослашувчанлигини ҳамда инновацияларга очиқлигини ошириш лозим;
давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, уларга «ҳалоллик вакцинаси»ни сингдириш ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш бўйича чора-тадбирларнинг таъсирчанлигини ошириш талаб этилади;
давлат фуқаролик хизматида гендер тенглик ва инклюзивликни ошириш бўйича тадбирларнинг самарадорлигини янада кучайтириш эҳтиёжи мавжуд;
давлат фуқаролик хизмати эҳтиёжларидан келиб чиқиб, юқори билимли, маънавий-ахлоқий ва ватанпарварлик сифатларига эга бўлган раҳбар кадрлар захирасини тайёрлаш ва истиқболли кадрларни жалб қилиш тизимини янада такомиллаштириш талаб этилади;
давлат фуқаролик хизматида рақамлаштиришни янада ривожлантириш, мавжуд электрон платформаларнинг бошқа электрон платформалар билан интеграция қилишни жадаллаштириш ва тегишли жараёнларни автоматлаштириш лозим;
давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенциясини узлуксиз равишда ошириб боришни ўқув-услубий мувофиқлаштиришнинг ягона тизими шакллантирилмаган ҳамда ушбу соҳага хусусий сектор кенг жалб этилмаган;
давлат фуқаролик хизматидаги лавозимлар таҳлили ва компетенция моделининг мавжуд эмаслиги тегишли лавозимларга энг муносиб кадрларни тўғри танлаб олиш, шунингдек, ходимларнинг касбий кўникмаларини самарали ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда;
давлат фуқаролик хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тегишли лавозимда бажариладиган ишларнинг мураккаблиги, аҳамияти ва натижадорлигига асосланган замонавий тизими жорий этилмаган;
давлат фуқаролик хизмати жозибадорлигининг юқори эмаслиги, давлат фуқаролик хизматчиларини мотивациялаш тизими етарли даражада ривожланмагани кадрлар қўнимсизлигининг ошишига ҳамда уларнинг фаолият самарадорлигининг пасайишига олиб келмоқда.
3-боб. Стратегиянинг устувор йўналишлари
Мазкур Стратегия давлат фуқаролик хизмати тизимини янада такомиллаштириш, замонавий технологияларни жорий этиш, давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг натижадорлиги ва самарадорлигини ошириш, уларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоясини мустаҳкамлашга қаратилган инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш соҳасида 2030 йилгача давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида қуйидаги устувор йўналишларни ўз ичига қамраб олади:
давлат фуқаролик хизмати тизимида институционал ислоҳотларни амалга ошириш;
коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда миллий қадрият ва корпоратив маданиятни мустаҳкамлаш;
давлат фуқаролик хизматида инклюзивликни ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш;
муносиб раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш, истиқболли кадрлар билан ишлашнинг самарали механизмларини жорий этиш;
давлат фуқаролик хизматини рақамлаштириш ва трансформация қилиш;
инсон ресурсларини замон талабларига мувофиқ ривожлантириб бориш, шу жумладан, компетенция моделини жорий этиш;
давлат фуқаролик хизмати жозибадорлигини ошириш, давлат фуқаролик хизматчиларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш.
3.1-§ Давлат фуқаролик хизмати тизимида институционал ислоҳотларни амалга ошириш
Ушбу йўналишда қуйидагилар амалга оширилади:
узоқ муддатли ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, мақсад ва вазифаларини аниқлаш ҳамда стратегик режалаштиришни кўзда тутувчи яхлит тизимни жорий этиш;
ҳар бир давлат органида раҳбар кадрларнинг масъулияти, жавобгарлиги ҳамда ҳисобдорлигини кучайтириш бўйича янги тизим жорий этиш;
давлат органларига юклатилган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлашга лаёқатли бўлган инсон ресурсларининг сон ва сифат таркибини шакллантириш ҳамда доимий ривожлантириб боришни аввалдан режалаштириш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларининг республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан вазифа, функциялари ва ваколатларининг чегарасини аниқ белгилаш, шунингдек, ҳокимликларга юклатилган айрим вазифаларни давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат ёки хусусий секторга босқичма-босқич ўтказиш чораларини кўриш;
замон талабидан келиб чиқиб, вазиятли режалаштириш тизимини жорий этиш орқали юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий инқирозли вазиятлар учун стандарт меъёрлар ва ҳаракатларни ўз вақтида тайёрлаш тизимини жорий этиш;
давлат органларида гибрид ва мослашувчан иш тизимини кенг жорий этиш;
айрим вазирлик ва идораларни (марказий аппаратларидаги таркибий тузилмаларни) пойтахтдан кўчириш, шунингдек, юқори лавозимдаги раҳбарларнинг пойтахтдан ташқаридаги ҳудудларда яшаб, иш ташкил этиш амалиётини жорий этиш орқали жойлардаги муаммоларга яқинроқ бўлишини таъминлаш;
давлат органлари биноларини замонавий офисларга алмаштириш ҳамда жойларда давлат органларининг масофавий офисларини ташкил этиш;
давлат органларида ресурслар сарфини (сув, электр, иссиқлик энергияси, бинони сақлаш, ходимлар учун тўғри келадиган ўртача майдон ва ҳоказо) мунтазам таҳлил қилиб бориш асосида харажатларни ҳар йили мақбуллаштириб бориш амалиётини жорий этиш;
давлат фуқаролик хизматида энг муносиб кадрларнинг ишлашини таъминлаш бўйича карьеравий ва позициявий моделларни уйғунлаштириш орқали давлат фуқаролик хизматининг гибрид моделини жорий этиш;
давлат фуқаролик хизматчиларини нафақат лавозим бўйича вертикал, балки горизонтал ўсиши, ваколатлари ва малака даражасининг ошиши ҳамда кўникмаларини ривожлантиришни назарда тутувчи карьеравий моделни кенг кўламда жорий этишга оид чора-тадбирларни амалга ошириш.
3.2-§ Коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда миллий қадрият ва корпоратив маданиятни мустаҳкамлаш
Ушбу йўналишда қуйидагилар амалга оширилади:
даромадларни декларация қилиш тизими билан босқичма-босқич давлат фуқаролик хизматчиларини тўлиқ қамраб олиш;
коррупцияга қарши курашиш бўйича инновацион механизмлар, шу жумладан, замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш;
коррупцияга қарши курашишда томонларнинг ўзаро ҳамкорлигига асосланган давлат фуқаролик хизмати ва жамоатчиликнинг ҳаракатларини бирлаштиришнинг самарали механизмларини такомиллаштириш;
давлат хизматчиларида Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат руҳини чуқурлаштиришга тизимли ёндашувни амалга ошириш;
давлат фуқаролик хизматчиларининг маънавий ва касбий жиҳатдан ўсиши, ҳуқуқий маданиятини оширишга доир ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш;
давлат фуқаролик хизматчиларида ресурслардан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби қадриятларни ўз ичига олган экологик маданиятни шакллантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
3.3-§ Давлат фуқаролик хизматида инклюзивликни ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш
Ушбу йўналишда қуйидагилар амалга оширилади:
давлат фуқаролик хизматида инклюзивликни ошириш;
давлат фуқаролик хизматида ногиронлиги бўлган шахслар қулай ва тўсиқларсиз ҳаракатланишлари ҳамда меҳнат қилишлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнат шароитларини яратиб бериш;
давлат фуқаролик хизматида хотин-қизларнинг улушини 2030 йилгача 40 фоизга етказиш;
Миллий кадрлар захирасида хотин-қизлар улушини 40 фоизга етказиш;
юқори лавозимларга хотин-қизларни мақсадли тайёрлашни амалга ошириш.
3.4-§ Муносиб раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш, истиқболли кадрлар билан ишлашнинг самарали механизмларини жорий этиш
Ушбу йўналишда қуйидагилар амалга оширилади:
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлик лавозимларига Миллий кадрлар захирасига олинган номзодлар орасидан тайинлаш амалиётини кенгайтириш;
раҳбар кадрлар захираси билан ишлаш жараёнларини рақамлаштириш, давлат органлари эҳтиёжларига мос равишда энг муносиб кадрларни тезкор саралаб олиш имконини берувчи сунъий интеллект технологияларига эга бўлган маълумотлар базасини яратиш;
давлат фуқаролик хизматига истиқболли шахсларни жалб этиш, истеъдодларни аниқлаш, уларни ривожлантириш тизимини илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб такомиллаштириш;
истиқболли ва иқтидорли кадрларни давлат фуқаролик хизматида сақлаб қолиш, уларнинг қўнимсизлигини камайтиришга қаратилган тизимли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
3.5-§ Давлат фуқаролик хизматини рақамлаштириш ва трансформация қилиш
Ушбу йўналишда қуйидагилар амалга оширилади:
давлат фуқаролик хизматининг самарадорлиги, шаффофлиги, янги вазифа ва замон талабларига мослашувчанлигини оширишга қаратилган давлат фуқаролик хизматини рақамли трансформация қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
давлат фуқаролик хизматидаги жараёнларни автоматлаштириш орқали сифат ва самарадорлик даражаси ошиши, харажатлар қисқариши ҳамда инсон омили камайишига эришиш;
«Давлат хизматчиси» мобил иловасини яратиш орқали давлат фуқаролик хизматчиларининг замонавий ахборот технологиялардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш;
ахборот хавфсизлиги соҳасида замонавий технологияларни кенг жорий этиш ҳамда шахсга доир маълумотлар ошкор бўлишининг олдини олиш ва уларнинг махфийлиги (хавфсизлиги)ни тўлиқ таъминлаш;
сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда ахборот тизимлари ва маълумотлар базасининг заифликларини ҳамда таҳдидларга бардошлилик даражасини аниқлаш тизимини жорий этиш;
давлат органлари ва ташкилотларида ходимларнинг иш жойига келиши ва кетишини кунлик равишда кузатиб бориш, шакллантирилган таҳлилий маълумотлардан фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида давлат фуқаролик хизматида иш вақтини автоматлаштирилган тарзда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган тизимини (Face ID) жорий қилиш.
3.6-§ Инсон ресурсларини замон талабларига мувофиқ ривожлантириб бориш, шу жумладан, компетенция моделини жорий этиш
Ушбу йўналишда қуйидагилар амалга оширилади:
«Ҳаёт давомида таълим олиш» (Life Long Learning) тамойили асосида давлат фуқаролик хизматчиларининг ўзларига зарур бўлган кўникмаларни ривожлантириб боришига қаратилган малака ошириш тизимининг ягона қоидаларини белгилаш;
давлат органларида инсон ресурсларини ривожлантиришга хусусий секторни кенг жалб қилиш орқали рақобатни ошириш ҳамда ўқитиш сифатни яхшилашга эришиш;
давлат фуқаролик хизматидаги лавозимлар оилалари, уларнинг гуруҳлари ва тоифаларини ишлаб чиқиш ва туркумлаштириш;
давлат фуқаролик хизматида компетенция моделини ҳамда профессионал компетенцияларни баҳолаш тизимини жорий этиш;
давлат фуқаролик хизматчилари ўз касбий ва шахсий компетенцияларини ривожлантириб боришини уларнинг карьеравий ўсиши ва моддий манфаатдорлиги билан боғлаш тизимини жорий этиш;
давлат фуқаролик хизматчилари компетенцияларини баҳолаш (ассессмент) жараёнларини рақамлаштириш;
вакант лавозимларга энг муносиб кадрларни танлаб олиш бўйича восита ва усулларни янада кенгайтириш ҳамда танлов тизимининг мослашувчанлигини янада ошириш;
давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларини тўлдириш жараёнида бошқа идоралар билан келишиш институтини қайта кўриб чиқиб, ваколатли давлат органлари вакилларини танлов комиссияси таркибига киритиш орқали келишувни бекор қилиш механизмларини жорий қилиш;
давлат фуқаролик хизматчиларини «Устоз-шогирд» анъаналарига кўра тажрибали, билимли ва малакали давлат фуқаролик хизматчиларига шогирд сифатида бириктириш амалиётини йўлга қўйиш.
3.7-§ Давлат фуқаролик хизмати жозибадорлигини ошириш, давлат фуқаролик хизматчиларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш
Ушбу йўналишда қуйидагилар амалга оширилади:
давлат фуқаролик хизматчиларининг иш ҳақини лавозимларни баҳолаш асосида грейдлар, балларга асосан таснифлаш ҳамда малакаси, тажрибаси, фаолияти самарадорлигига кўра ошиб боришини назарда тутувчи меҳнатга ҳақ тўлашнинг замонавий тизимини жорий этиш;
давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнат фаолияти ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиниши учун тегишли шарт-шароитлар яратиш;
давлат фуқаролик хизмати брендини, давлат фуқаролик хизматчисининг ижобий имижини шакллантириш, нуфузини ошириш бўйича тизимли ишлар олиб бориш;
давлат фуқаролик хизматчиларига ижтимоий кафолатларни белгилашда меҳнат бозоридаги ўзгаришларга мутаносиб, хусусий сектор билан рақобатлаша оладиган ижтимоий кафолатлар тизимини босқичма-босқич жорий этиш;
давлат фуқаролик хизматчисига ёшга доир пенсия тайинлашда унинг давлат фуқаролик хизматидаги кўп йиллик иш стажи, малака даражаси ҳамда меҳнат фаолияти давомида эришган фаолият самарадорлиги натижаларини инобатга олиш тизимини жорий этиш.
4-боб. Стратегияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
Стратегия доирасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш орқали қуйидаги натижаларга эришиш назарда тутилмоқда:
давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро стандартларни қонунчилик амалиётига имплементация қилиш ҳамда бу борада ташкилий-ҳуқуқий ва бошқа комплекс чора-тадбирлар тизимини яратиш орқали миллий қонунчилик такомиллаштирилади;
давлат органларида инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқаришнинг самарали ва натижага йўналтирилган тизими шакллантирилади;
номзодларнинг касбий маҳорати ва фазилатларини объектив баҳолаш асосида энг муносиб ва қобилиятли шахсларни меритократия тамойили асосида давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш ҳамда уларнинг хизмат поғоналарида босқичма-босқич ўсишини назарда тутувчи давлат фуқаролик хизматининг карьеравий модели жорий этилади;
давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлиги, малака даражаси ва лавозим тоифасидан келиб чиққан ҳолда улар меҳнатига ҳақ тўлашнинг ягона тизими яратилади;
давлат фуқаролик хизматчиларига ижтимоий кафолатлар бериш, шунингдек, уларни ўз касб маҳорати ва фаолият самарадорлигини оширишга рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг самарали тизими жорий этилади;
давлат фуқаролик хизматчиларида коррупцияга қарши янада муросасиз муносабат шакллантирилади;
киберҳужумлардан самарали ҳимояланиш ҳамда маълумотлар ва тизим хавфсизлигининг юқори даражасини таъминлаш орқали потенциал ҳужумларнинг олдини олишга эришилади;
ахборот хавфсизлигини таъминловчи технологиялар ва криптографик ҳимояси туфайли маълумотлар яхлитлиги ва транзакция шаффофлиги ошади;
сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш ходимлар маълумотларини таҳлил қилишни автоматлаштиради ва НR хизмати самарадорлигини оширишнинг янги имкониятларини аниқлайди;
ходимлар мустақил равишда кадрлар хизматларидан (масалан, сертификатлар, таътиллар, хизмат сафарлари) фойдаланишлари мумкин бўлади;
давлат органларига юклатилган вазифа ва функциялар самарали ижро этилишини ташкил этиш орқали аҳоли фаровонлиги ва жамиятнинг тегишли соҳалари барқарор ривожланишининг самарадорлиги таъминланади;
давлат фуқаролик хизматчиларига самарали фаолият юритиш учун муносиб шарт-шароитларни таъминлаш орқали давлат фуқаролик хизматининг нуфузи ошишига эришилади;
давлат фуқаролик хизматида хотин-қизларнинг улуши оширилади.
Шунингдек, 2030 йилга келиб:
Жаҳон банкининг Давлат бошқаруви сифати индексида (The Worldwide Governance Indicators) натижани 20 поғонага яхшилаш;
Коррупцияни қабул қилиш индексида (Transparency International) натижани 30 поғонага яхшилаш мақсад қилинган.
5-боб. Мониторинг ва баҳолаш
Стратегияни амалга оширишнинг комплекс чора-тадбирлар дастури икки босқични (2025-2026 йиллар ва 2027 — 2030 йиллар) ўз ичига олади.
Стратегияни амалга ошириш бўйича 2027 — 2030 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури Агентлик қарори билан тасдиқланади.
Дастурнинг амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш, мувофиқлаштириш, муаммоли масалаларни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилиш Агентлик томонидан амалга оширилади ҳамда Давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан ҳисоботлар ҳар йили муҳокама қилиб борилади.
Амалга оширилган чора-тадбирлар ижроси ва мақсадли кўрсаткичлардан келиб чиқиб, Стратегиянинг бажарилиши ҳар йили баҳоланади ҳамда 2030 йилгача бўлган мақсадларга эришиш учун унга тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритилади.
Стратегияни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар ижроси Агентлик томонидан мониторинг қилиб борилади ва бошқа йўналишлардаги давлат сиёсатидан ва ижтимоий-иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб, давлат фуқаролик хизмати соҳасини Ўзбекистонни умумий ривожлантириш стратегиялари ва ислоҳотлар билан мувофиқлаштириш мақсадида ушбу Стратегияга тегишлича ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июндаги ПФ-95-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичлари
Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган барча давлат органларини стратегик режалаштиришнинг яхлит тизими билан қамраб олиш ва уларнинг ушбу йўналишдаги ҳужжатларини белгиланган талабларга мувофиқлаштириш
Фоиз
10
40
100
Стратегик ислоҳотлар агентлиги
Стратегик ислоҳотлар агентлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
Адлиявазирлиги
2.
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларифаолиятига инсон ресурсларинирежалаштириш тизимини жорий этиш
Фоиз
20
40
100
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
давлат органлари ва ташкилотлари
3.
Гендер тенгликни таъминлаш мақсадида давлат фуқаролик хизматида хотин-қизлар улушини 40 фоизга етказиш
Фоиз
28
30
40
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,
Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
вазирлик ва идоралар,
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси
(келишув асосида),
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
4.
Миллий кадрлар захирасида хотин-қизлар улушини 40 фоизгаетказишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш
Фоиз
20
25
40
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси
(келишув асосида),
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
5.
«Давлат хизматчиси» мобил иловасидан барча давлат фуқаролик хизматчиларинингфойдаланишини таъминлаш
Фоиз
20
50
100
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
Рақамли технологиялар вазирлиги,
Бошқарув самарадорлиги агентлиги
6.
Давлат фуқаролик хизматчиларини мустақил таълим олиш билан тўлиқ қамраб олиш
Фоиз
20
40
100
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
Давлат органлари ва ташкилотлари,
Бошқарув самарадорлиги агентлиги
7.
Йил давомида малака ошириш, қайта тайёрлаш ва стажировкадан ўтган давлат фуқаролик хизматчилари улушини кўпайтириш
Фоиз
20
30
40
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, давлат органлари ва ташкилотлари
8.
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида сув, электр, иссиқлик энергияси, бинони сақлаш учун ажратилаётган маблағларнинг реал миқдорини тегишли тарифларда нархлар ўсишини инобатга олган ҳолда 25 фоизга камайтириш
Фоиз
5
10
25
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Энергетика вазирлиги,
Давлат активларини бошқариш агентлиги,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари
Изоҳ: 2027 — 2029 йиллар учун мақсадли кўрсаткичлар вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан тасдиқланади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июндаги ПФ-95-сон Фармонига 3-ИЛОВА
Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2025-2026 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар
I. Давлат фуқаролик хизмати тизимида институционал ислоҳотларни амалга ошириш
1.
Мақсад — ҳаракат — натижа занжири асосида барча йўналишларда фаолиятни натижадорликка йўналтирилган ҳолда ташкил этиш мақсадида давлат органлари фаолиятини аниқ самарадорлик кўрсаткичларига асосланган стратегик режалаштириш тизимини жорий этиш.
Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳасини киритиш:
мамлакат, соҳа ва тармоқлар ҳамда ҳудудларни ривожлантириш бўйича стратегик ҳужжатларни ишлаб чиқишда ягона ва комплекс ёндашувни жорий этиш;
стратегик режалаштириш ҳужжатларининг иерархияси ва ўзаро мувофиқлигини таъминлаш;
ушбу соҳада вазирлик ва идораларнинг ваколат, масъулият доираси ва функционал мажбуриятларини белгилаш;
стратегик режалаштириш мақсадларини уларга эришишнинг аниқ, шаффоф ва ўлчовли индикаторлари билан шакллантириш;
стратегик режалаштириш жараёнларини ва уни мониторинг қилиш тизимини рақамлаштириш.
2025 йил сентябрь
Талаб этилмайди
Стратегик ислоҳотлар агентлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,
Адлия вазирлиги
2.
Давлат органларига юклатилган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлашга лаёқатли бўлган инсон ресурсларининг сон ва сифат таркибини шакллантириш ҳамда доимий ривожлантириб боришни аввалдан режалаштириш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш.
Ташкилий чора-тадбирлар.
Талаб этилмайди
Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
1. Давлат фуқаролик хизматида инсон ресурсларини режалаштириш тизимини синов тариқасида 5 та вазирлик ва идорада жорий этиш.
2025 йил декабрь
2. Синов натижалари бўйича тизимни бошқа давлат органларида жорий этиш ҳамда жараённи рақамлаштириш бўйича таклифлар киритиш.
2026 йил июнь
3.
Замон талабидан келиб чиқиб, вазиятли режалаштириш тизимини жорий этиш орқали юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий инқирозли вазиятлар учун стандарт меъёрлар ва ҳаракатларни ўз вақтида тайёрлаш тизимини жорий этиш.
Ташкилий чора-тадбирлар.
Талаб этилмайди
Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
1. Раҳбар ва бошқарув кадрларининг инқирозли вазиятлар бошқаруви бўйича билим ва кўникмаларини мунтазам равишда ривожлантириб бориш амалиётини йўлга қўйиш.
2. Давлат фуқаролик хизматининг раҳбар ва бошқарув кадрлари тоифасидаги лавозимлар учун белгиланадиган малака талабларига инқирозли вазиятлар бошқарувига оид билим ва кўникмаларни киритиш ва ушбу лавозимга тайинланаётганда баҳолаш тизимини жорий этиш.
2025-2026 йиллар
4.
Айрим вазирлик ва идораларни пойтахтдан кўчириш, шунингдек, юқори лавозимдаги раҳбарларнинг пойтахтдан ташқаридаги ҳудудларда яшаб, иш ташкил этиш амалиётини жорий этиш орқали жойлардаги муаммоларга яқинроқ бўлишини таъминлаш.
Ташкилий чора-тадбирлар.
Ҳисоб-китобларга асосан
Давлат активларини бошқариш агентлиги,
вазирлик ва идоралар,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
1. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тегишли соҳалар бўйича энг муаммоли ҳудудларни аниқлаш ҳамда айрим вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратлари (муайян бўлинмалари), шунингдек, юқори лавозимдаги раҳбарларининг пойтахтдан ташқаридаги ҳудудларда яшаб, иш ташкил этиши бўйича таклифларни шакллантириш.
2025-2026 йиллар
2. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари, шунингдек, юқори лавозимдаги раҳбарлари иш фаолиятини ҳудудларда ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқиш.
3. Айрим республика ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари, шунингдек, юқори лавозимдаги раҳбарларининг пойтахтдан ташқаридаги ҳудудларда яшаб, иш ташкил этиши механизмларини синов тартибида жорий этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
2026 йил октябрь
5.
Давлат фуқаролик хизматида энг муносиб кадрларнинг ишлашини таъминлаш бўйича карьеравий ва позициявий моделларни уйғунлаштириш орқали давлат фуқаролик хизматининг гибрид моделини жорий этиш.
Ташкилий чора-тадбирлар.
Талаб этилмайди
Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
Адлия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
вазирлик ва идоралар,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
1. Давлат фуқаролик хизматида лавозимларни эгаллаш карьеравий модел орқали амалга ошириладиган лавозимлар рўйхатини белгилаш.
2026 йил май
2. Давлат фуқаролик хизматчилари лавозим бўйича вертикал ўсиши учун улар томонидан эришилиши шарт бўлган мезонларни ишлаб чиқиш.
2026 йил июнь
6.
Давлат фуқаролик хизматчиларини нафақат лавозим бўйича вертикал ўсиши, балки, горизонтал ўсиши, ваколатлари ва малака даражасини ошиши ҳамда кўникмаларини ривожлантиришни назарда тутувчи карьеравий моделни кенг маънода жорий этишга оид чора-тадбирларни амалга ошириш.
3. Карьеравий ва позициявий моделларни уйғунлаштириш бўйича давлат органлари учун тавсиявий йўриқнома ишлаб чиқиш.
2026 йил август
4. Давлат фуқаролик хизматчиларини нафақат вертикал, балки уларнинг малака даражаси, иш тажрибаси, соҳа ва лавозимларининг ўзгариши, ваколатлари ва компетенциялари, маълумот даражаси (магистратура, докторантура), молиявий ва бошқа рағбатлантиришларнинг ошиб боришидан иборат горизонтал ўстириш воситаларини кўпайтириш ва амалиётга кенг жорий этиш.
2026 йил декабрь
7.
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ресурсларсарфини (сув, электр, иссиқлик энергияси, бинони сақлаш, ходимлар учун тўғри келадиган ўртача майдон ва бошқалар) мунтазам таҳлил қилиб бориш асосида харажатларни ҳар йили қисқартириб бориш амалиётини жорий этиш.
Ташкилий чора-тадбирлар.
Энергия ресурсларига сарфланадиган маблағлар ҳажмини 10 фоизга камайтириш, жумладан:
республика ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари, шунингдек, ҳудуд ва туманларда жойлашган давлат органларини ягона бинога босқичма-босқич жойлаштириш;
масофавий ва мослашувчан иш режимида ишловчи ходимлар улушини кўпайтириш;
энергия тежовчи технологиялардан (қуёш панеллари, ускуналар, бинолар изоляцияси) фойдаланишни кенг жорий этиш.
2025-2026 йиллар
Ҳисоб-китобларга асосан
Энергетика вазирлиги,
Давлат активларини бошқариш агентлиги,
республика ижро этувчи ҳокимият органлари,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
8.
Давлат органлари ва ташкилотларида инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш соҳасида ишловчи кадрларнинг касбий билим ва кўникмаларини расмий баҳолаш ҳамда тан олиш бўйича миллий сертификатлаш тизими —HR (Human Resources) сертификатлаштириш институтини жорий этиш.
Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:
HR соҳаси учун миллий малака стандартларини назарда тутувчи йўриқнома ва талабларни белгилаш;
Бошқарув самарадорлиги агентлиги қошидаги Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази томонидан HR (Human Resources) сертификатлаштиришни амалга ошириш тартиби;
халқаро сертификатларни (HR Professional Certification, B-HRD certification, HRCI, PHR) тан олиш тартибини ишлаб чиқиш;
Раҳбар кадрларни баҳолаш марказининг HRсертификатига эга ходимларни аттестациядан ўтказиш талаб этилмаслиги тўғрисидаги қоидалар.
2026 йил ноябрь
Ҳисоб-китобларга асосан
Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
вазирлик ва идоралар,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
II. Коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда миллий қадрият ва корпоратив маданиятни мустаҳкамлаш
9.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича инновацион механизмлар, шу жумладан, замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:
виждонсиз ва коррупцияга мойил ходимларни ўз вақтида аниқлаш имконини берадиган «ҳалолликка текширув» (Integrity Check) ўтказишни назарда тутувчи превентив чоралар тизимини жорий этиш;
жиноий активларни қидириш ва қайтаришни таъминлаш, яъни «пул ортидан эргашиш» («follow the money») тамойилига асосланган мажбурий молиявий текширув тизимини жорий этиш;
давлат фуқаролик хизмати ташкилотлари тизимида миллий ҳалоллик стандарти («public integrity») институтини жорий этиш;
коррупцияга қарши истиқболли инновацион ишланмалар ва стартап лойиҳаларни ишлаб чиқиш, сунъий интеллектга эга технологияларни жорий этиш бўйича мақсадли дастурлар доирасида инновацион тадқиқотлар ўтказиш.
2026 йил июль
Талаб этилмайди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,
Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
10.
Одоб-ахлоқ комиссиялари фаолияти тизимли ташкиллаштирилишини таъминлаш, шунингдек, доимий мувофиқлаштириб бориш механизмларини жорий этиш.
Ташкилий чора-тадбирлар.
Манфаатдор вазирлик ва идораларининг ўз маблағлари
Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,
Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси,
Республика Маънавият ва маърифат маркази
1. Давлат фуқаролик хизматида фаолият олиб бораётган одоб-ахлоқ комиссиялари фаолиятини услубий таъминлаш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш тизимини жорий этиш.
2025 йил август
2. Давлат фуқаролик хизматчилари, айниқса, раҳбар ходимларнинг иш ва ишдан ташқари вақтда одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиши бўйича масъулияти ва манфаатдорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
2026 йилдан бошлаб
11.
Коррупцияга қарши курашишда томонларнинг ўзаро ҳамкорлигига асосланган давлат фуқаролик хизмати ва жамоатчиликнинг ҳаракатларини бирлаштиришнинг самарали механизмларини такомиллаштириш.
Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:
коррупцияга қарши курашиш учун фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, давлат томонидан моддий, молиявий, ҳуқуқий ва бошқа зарурий ресурслар билан таъминлаш;
халқаро донорлар ва давлат томонидан бериладиган субсидия ҳамда грантлар фуқаролик жамияти институтлари иштирокидаги жамоатчилик назорати остида бўлиши;
асосий фаолияти тизимли равишда коррупцияга қарши курашиш бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг сонини кўпайтириш;
коррупцияга қарши курашиш лабораториялари фаолиятини йўлга қўйиш орқали коррупцияга қарши курашиш соҳасида тадқиқотлар олиб бориш ва чуқур таҳлиллар асосида қарорлар қабул қилиш амалиётини жорий этиш;
фуқаролик жамияти институтлари ва фуқароларнинг маҳаллий даражада коррупцияга қарши курашиш салоҳиятини ва уларнинг ваколатларини ошириш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларга грантлар ажратиш ва ижтимоий шартномалар тузиш орқали давлат ва нодавлат институтлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш.
2026 йил ноябрь
Талаб этилмайди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,
Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
12.
Давлат фуқаролик хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, уларга «ҳалоллик вакцинаси»ни сингдириш, шу жумладан, кадрларнинг коррупцияга қарши барқарорлик даражасини ўрганиб боришни жорий этиш.
Ташкилий чора-тадбирлар
1. Бошқарув самарадорлиги агентлигининг Раҳбар кадрларни баҳолаш марказида Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг буюртмаси асосида 2025-2026 йиллар давомида камида 1000 нафар раҳбарлик лавозимларда ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга қарши барқарорлик даражасини баҳолаш.
2. Давлат фуқаролик хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни сингдириш бўйича қадриятлар тизимини шакллантириш юзасидан тадқиқотлар олиб бориш асосида таъсирчан чора-тадбирларни амалга оширишга оид таклифларни мунтазам (йилига камида бир марта) киритиб бориш.
3. Миллий тажрибадан келиб чиқиб, коррупцияга қарши барқарорлик даражасини баҳолаш услубиятини доимий такомиллаштириб бориш.
2025-2026 йиллар
Хорижий грант маблағлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар маблағлари
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,
Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
13.
Давлат фуқаролик хизматчиларида ресурслардан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби қадриятларни ўз ичига олган экологик маданиятни шакллантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
Ташкилий чора-тадбирлар.
Манфаатдор вазирлик ва идораларининг ўз маблағлари
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,
Энергетика вазирлиги,
Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
1. Давлат фуқаролик хизматчиларида ресурслардан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби қадриятларни назарда тутувчи экологик маданиятни шакллантиришга қаратилган семинарлар ва масофавий курсларни йўлга қўйиш.
2025 йил август
2. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш, яшил ҳудудлар ҳажмини камида 2 баробарга кўпайтириш, биноларга «ақлли бошқарув» технологияларини жорий этиш, велотранспортларда келиш учун шароитлар яратиш орқали экологик иш жойларини ташкил этиш.
2025-2026 йиллар
3. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг экологик самарадорлиги рейтингини жорий этиш.
2026 йилдан бошлаб
III. Давлат фуқаролик хизматида инклюзивликни ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш
14.
Давлат фуқаролик хизматида инклюзивликни ошириш.
Ташкилий чора-тадбирлар.
Талаб этилмайди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
Ёшлар ишлари агентлиги,
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари
1. Давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган ташкилотларда ногиронлиги бўлган шахслар учун ажратилган иш ўринлари сонини босқичма-босқич ошириш.
2025-2026 йиллар
2. Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларини эгаллаш учун танлов жараёнларини ўтказишни ногиронлиги бўлган шахсларнинг иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш ва қулайлаштириш бўйича янада такомиллаштириш.
2025 йил август
3. Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларни давлат фуқаролик хизматига жалб этиш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш.
2025-2026 йиллар
15.
Гендер тенгликни таъминлаш мақсадида давлат фуқаролик хизматида хотин-қизларнинг улушини 2030 йилгача 40 фоизга етказиш бўйича зарур шарт-шароитлар яратиш.
Ташкилий чора-тадбирлар.
Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ўз маблағлари
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,
Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари
1. 2 та республика ижро ҳокимият органларида ва 2 та маҳаллий ҳокимликда 2025 йил давомида синов тариқасида:
эгаллаб турган лавозимларнинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда 30 фоизгача аёл ходимлар учун мослашувчан иш режимларини жорий этиш;
лавозим йўриқномасидаги функционал вазифалардан келиб чиққан ҳолда давлат органлари ва ташкилотларидаги хотин-қизлар учун иш ҳафтасининг айрим кунларида уйдан ишлаш имкониятини берувчи масофавий иш режимини жорий этиш.
2025 йил давомида
2. Синов натижалари асосида ушбу амалиётни бошқа давлат органларида кенг жорий этиш бўйича таклифлар киритиш.
2026 йил февраль
3. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида қўшимча тўлов эвазига камида соат 19-00 гача фаолият кўрсатадиган гуруҳлар ташкил этиш.
2025 йил ноябрь
4. Давлат фуқаролик хизматида хотин-қизлар учун интерактив махсус онлайн таълим дастурларини ташкиллаштириш.
2025 йил декабрь
16.
Миллий кадрлар захирасида хотин-қизлар улушини 40 фоизга етказиш.
Ташкилий чора-тадбирлар.
Талаб этилмайди
Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
1. Давлат органлари ва ташкилотлари, хусусий ва нодавлат секторда фаолият юритаётганлар орасидан истиқболли ва иқтидорли хотин-қизларни аниқлаш ва саралаш.
2025-2026 йиллар
2. Миллий кадрлар захирасига киритилган хотин-қизларнинг касбий ва шахсий ривожланиши мониторингини юритиш.
2025-2026 йиллар
17.
Давлат фуқаролик хизматида юқори турувчи лавозимларга хотин-қизларни мақсадли тайёрлаш.
Ташкилий чора-тадбирлар.
Хорижий грант маблағлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар ўз маблағлари ҳамда Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари
Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби,
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари
1.Иқтидорли хотин-қизлар ўртасида «Раҳбар аёллар мактаби» доирасида танловлар эълон қилиш, махсус ўқув дастури асосида уларнинг бошқарув кўникмаларини ошириш.
ҳар икки йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрларини саралаб олиш бўйича республика танловини ўтказиш;
танлов ғолибларини базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантириш;
танлов ғолибларини «устоз-шогирд» анъанаси асосида тажрибали раҳбарларга шогирд сифатида бириктириш ва хорижий стажировкага юбориш.
2025 йил сентябрь
Ҳисоб китобларга асосан Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари
Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси,
манфаатдор вазирлик ва идоралар,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
2. Истиқболли бошқарув кадрларини саралаб олиш бўйича республика танловини ташкил этиш.
3. Танлов ғолиблари учун бир йиллик тайёрлов дастурини йўлга қўйиш, уларни раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш ва касбий ўсишини мониторинг қилиш.
2026 йил давомида
19.
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлик лавозимларига Миллий кадрлар захирасига олинган номзодлар орасидан тайинлаш амалиётини кенгайтириш.
Ташкилий чора-тадбирлар.
Талаб этилмайди
Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
вазирлик ва идоралар,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
1. Миллий кадрлар захирасига энг муносиб номзодларни ўрнатилган тартибда саралаб олиш, киритиш ҳамда янгилаб бориш.
2025-2026 йиллар
2. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тегишли раҳбарлик лавозимларига Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодларни тайинлаб бориш.
2025-2026 йиллар
20.
Илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, давлат фуқаролик хизматига истиқболли шахсларни жалб этиш, истеъдодларни аниқлаш, уларни ривожлантириш тизимини такомиллаштириш.
Ташкилий чора-тадбирлар.
1. Давлат фуқаролик хизматида фаолият кўрсатаётган ходимлардан истеъдодлиларини аниқлаш ҳамда истиқболли кадрларни ташқаридан жалб қилишнинг замонавий усулларини (headhunting, executive research, management selection, smartstaffing ва ҳоказо) жорий этиш.
2. Истиқболли кадрларни бошқаришда инклюзив ёндашувдан фойдаланган ҳолда тегишли ташкилотда ишлаб турган барча давлат фуқаролик хизматчиларининг иқтидорини аниқлаш орқали ривожлантириб бориш ва самарали фойдаланиш тизимини жорий этиш.
3. Истиқболли кадрларни бошқаришда эксклюзив ёндашувдан фойдаланган ҳолда энг иқтидорли мутахассисларни танлаб олиб, уларни давлат фуқаролик хизматига жалб этишнинг замонавий усулларини жорий этиш.
2025-2026 йиллар
Талаб этилмайди
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари,
Бошқарув самарадорлиги агентлиги
21.
Ёшларда, шу жумладан, олий таълим муассасалари талабаларида давлат фуқаролик хизматига нисбатан қизиқишни ошириш бўйича амалий тадбирларни белгилаш.
1. Давлат олий таълим муассасаларининг бакалавр ва магистратура босқичи ўқув дастурларига «Давлат хизмати» ёки «Давлат фуқаролик хизмати» факультатив курсини киритиш.
2. Давлат фуқаролик хизмати соҳасида юқори натижалар кўрсатган ҳамда обрў-эътиборга эга бўлган давлат фуқаролик хизматчилари билан туркум учрашувлар ташкил этиш.
3. Тегишли соҳада юқори малака ва тажрибага эга бўлган давлат фуқаролик хизматчиларини олий таълим муассасаларидаги дарсларга фаол жалб этиш.
2025-2026 йиллар
Талаб этилмайди
Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
V. Давлат фуқаролик хизматини рақамлаштириш ва трансформация қилиш
22.
Давлат фуқаролик хизматидаги жараёнларни рақамлаштириш орқали сифат ва самарадорлик даражаси оширилиши, харажатлар қисқариши ҳамда инсон омилининг камайишига эришиш.
Ташкилий чора-тадбирлар.
1. Давлат фуқаролик хизматида инсон ресурсларига бўлган эҳтиёжни таъминлаш мақсадида ходимларни ўқитиш ва ривожлантириш бўйича режалар ишлаб чиқиш, давлат фуқаролик хизмати самарадорлигини оширишда илғор таҳлилий усуллар, хусусан Big Data, BI, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишни жорий этиш.
2. Big Data, BI, AI сингари замонавий технологияларни ўрганиш ҳамда уларни давлат фуқаролик хизматига жорий қилиш орқали маълумотларни йиғиш, тайёрлаш, самарали таҳлил қилиш каби вазифаларни автоматлаштириш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш.
3. Техник топшириқ асосида дастурий таъминот ишлаб чиқиш.
2026 йил декабрь
Хорижий грант маблағлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар ўз маблағлари ҳамда Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари
Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
Давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган давлат органлари
23.
Давлат хизматчиларининг ўз кўникмаларини доимий ривожлантириб бориши ҳамда улар ўртасидаги ўзаро мулоқотни кучайтириш бўйича «Давлат хизматчиси» мобил иловасини ишга тушириш.
Ташкилий чора-тадбирлар.
1. Мобил иловани тасдиқланган дизайнга мос равишда ишлаб чиқиш.
2. Мобил иловадаги шахсга доир маълумотларнинг сақланиши ва ҳимоя қилинишини таъминлаш.
3. Иловани синовдан ўтказиш ва жорий этиш.
2025 йил август
Хорижий грант маблағлари ҳамда Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари
Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
Киберхавфсизлик маркази
24.
Вазирлик ва идораларда иш режимига риоя этилишини назорат қилиш бўйича ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш.
1. Давлат органлари ва ташкилотларида иш режимига риоя этилишини назорат қилиш бўйича автоматлаштирилган ускуналарни (face ID тизими билан таъминланган ускуналар):
2025 йилда вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратлари, ҳудудий ҳамда идоравий бўйсунувидаги тузилмаларига;
2. «hrm.argos.uz» электрон платформасида иш режимига риоя этилишини назорат қилиш бўйича ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш ҳамда мавжуд турникет тизимлари учун интеграция сервисларини жорий этиш.
3. 2025-2026 йилларда давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотларининг иш режимига риоя этилишини назорат қилиш бўйича автоматлаштирилган ускуналарини «hrm.argos.uz» электрон платформасига улаш.
2025-2026 йиллар
Ҳисоб китобларга асосан, вазирлик ва идораларнинг ўз маблағлари
Рақамли технологиялар вазирлиги,
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,
Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
вазирлик ва идоралар
25.
Республика бўйлаб ўтказиладиган мажлисларни тартибга солиш ҳамда фақатгина махсус электрон платформада рўйхатдан ўтказган ҳолда ташкил этиш.
Ташкилий чора-тадбирлар.
Ҳисоб китобларга асосан Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари
Рақамли технологиялар вазирлиги,
Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
1. Мажлис ўтказиш вақти, жойи, иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш имконини берадиган электрон платформа ишлаб чиқиш ва синов тартибида жорий этиш.
2025 йил сентябрь
2. Давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган давлат органларининг электрон платформага уланишини таъминлаш.
2025 йил декабрь
VI. Инсон ресурсларини замон талабларига мувофиқ ривожлантириб бориш, шу жумладан, компетенция моделини жорий этиш
26.
Давлат фуқаролик хизматидаги лавозимлар оилаларининг гуруҳлари ва тоифаларини ишлаб чиқиш ва туркумлаштириш.
Ташкилий чора-тадбирлар.
Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ўз маблағлари, хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак ва грантлари
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,
Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
1. Давлат фуқаролик хизматидаги лавозимлар оилалари гуруҳлари ва тоифаларини ишлаб чиқиш бўйича маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳни шакллантириш. Заруратга кўра, ушбу жараёнга хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак воситалари ва грантларини жалб этиш.
2025 йил сентябрь
2. Соҳа ва даражалар кесимида лавозимларнинг профессиографик таҳлилини («job analysis») ўтказишрежасини ишлаб чиқиш.
2025 йил ноябрь
3. Белгиланган режага асосан ҳар бир лавозимнинг таснифи, бажариладиган ишнинг мураккаблик даражасига кўра лавозимлар профилларини яратиш.
2025-2026 йиллар
4. «hrm.argos.uz» электрон платформаси таркибида лавозимлар профилларини рақамлаштириб бориш.
2026 йилдан бошлаб
27.
Давлат фуқаролик хизматчилари компетенцияларини баҳолаш (ассессмент) жараёнларинирақамлаштириш.
Ташкилий чора-тадбирлар.
1. Давлат фуқаролик хизматчилари компетенцияларини баҳолаш бўйича платформа ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
2. Мавжуд тизимлар билан интеграция ишларини амалга ошириш.
2025-2026 йиллар
Хорижий грант маблағлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар маблағлари ҳамда Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари
Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги
28.
Вакант лавозимларга энг муносибларни танлаб олишбўйича восита ва усулларни янада кенгайтириш ҳамда танлов тизимининг мослашувчанлигини янада ошириш.
Ташкилий чора-тадбирлар.
Хорижий грант маблағлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар маблағлари ҳамда Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари
Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
1. Ходимларни жалб этиш бўйича инновацион кадр технологияларини (headhunting, executive search, screening ва ҳоказо) амалиётга жорий этиш.
2025 йил ноябрь
2. Ижтимоий тармоқларнинг (LinkedIn, Glassdoor, Indeed, Layboard, Jobandtalent, Headhunter, JobisJob, Авито ва ҳ.к.) тажрибасидан кенг фойдаланиш.
2026 йил март
3. «hrm.argos.uz» платформасида иш берувчиларга номзодлар электрон базасидан керакли малака талабларига эга бўлган номзодларни танлаш ва уларни танлов жараёнига таклиф этиш, шунингдек, номзодларга ўзига мақбул келадиган иш ўринлари очилган тақдирда хабар юбориш имкониятини яратувчи модулни жорий этиш.
2026 йилдан бошлаб
4. Суҳбат жараёнларини такомиллаштириб, кейс интервью, бихевиорал интервью, проектив интервью, тузилмавий ва биографик интервью шаклларини киритиш.
2026 йил октябрь
VII. Давлат фуқаролик хизмати жозибадорлигини ошириш, давлат фуқаролик хизматчиларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш
29.
Давлат фуқаролик хизматчиларининг иш ҳақини лавозимларни баҳолаш асосида грейд, балларга асосан таснифлаш ҳамда малакаси, тажрибаси, фаолияти самарадорлигига кўра ошиб боришини назарда тутувчи меҳнатга ҳақ тўлашнинг замонавий тизимини жорий этиш.
Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси ПрезидентинингФармони лойиҳасини ишлаб чиқиш:
давлат фуқаролик хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг замонавий тизимини татбиқ қилиш;
давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражалари бериш ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби бўйича ягона тамойилларни жорий этиш, энг аввало, мазкур соҳадаги номутаносибликларнинг олдини олиш;
давлат фуқаролик хизматининг бошқа соҳа, хусусан, хусусий сектор билан ўзаро рақобатбардошлигини таъминлаш;
меҳнатга ҳақ тўлашни энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига боғлаш йўли билан меҳнатга муносиб ва адолатли ҳақ тўланишини таъминлаш, энг аввало, тизимда жамоавий рақобатни шакллантириш орқали ходимларни фаоллик, ташаббускорлик каби ижобий фазилатларга руҳлантириш.
2025 йил октябрь
Талаб этилмайди
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,
Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
Адлия вазирлиги
30.
Давлат фуқаролик хизмати брендини, давлат фуқаролик хизматчисининг ижобий имижини шакллантириш, мавқеини ошириш бўйича тизимли ишлар олиб бориш.
Ташкилий чора-тадбирлар.
Манфаатдор вазирлик ва идоралар ўз маблағлари ҳамда Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари
Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
Адлия вазирлиги,
Республика Маънавият ва маърифат маркази,
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,
вазирлик ва идоралар,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
1. Халқнинг давлат фуқаролик хизматига бўлган ишончини ошириш, ижобий фикрни шакллантириш ҳамда ушбу йўналишда жамоатчилик билан ҳамкорлик қилиш бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.
2025 йил ноябрь
2. Давлат фуқаролик хизмати ташкилотларининг иш берувчи сифатидаги имижига таъсир кўрсатаётган салбий омилларни аниқлашга қаратилган ўрганишлар ўтказиш, шу жумладан, сўровномалар ташкил этиш.
2026 йил апрель
3. Ходимларнинг ҳиссий ҳолати ва кайфиятини сунъий интеллект технологияларини қўллаган ҳолда мунтазам баҳолаб бориш орқали уларнинг ишчанлиги ва кундалик фаолияти натижадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни белгилаш амалиётини жорий этиш.
2026 сентябрь
31.
Давлат хизматчилари ҳафтанинг ҳар якшанба кунини «Оила куни» сифатида ўтказиши учун зарурий шарт-шароитлар яратиш.
Дам олиш кунлари қуйидагиларни ташкил этиш ва кенг тарғиб қилиш:
1. Кутубхона, театр, маданият масканларида тадбирлар ташкиллаштириш.
2. Маҳаллаларда китобхонлик кечалари ўтказиш.
3. Ички туризм доирасида оилавий дам олиш учун шароит ва имкониятларни кенгайтириш.
2025-2026 йиллар
Ҳисоб-китобларга асосан вазирлик ва идоралар ўз маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар
Маданият вазирлиги,
Туризм қўмитаси,
Касаба уюшмалари федерацияси,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июндаги ПФ-95-сон Фармонига 4-ИЛОВА
Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги
67.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги
68.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги
681.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги
69.
Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги
70.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги
71.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси
72.
Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
73.
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси
74.
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси
75.
Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси
76.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси
3-тоифа (айрим махсус хизматлар (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар) таркибидаги идоралар)*
761.
Давлат молиявий назорати инспекцияси
762.
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси
III. Ҳудудий даража
77.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
78.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари
79.
Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари
IV. Туман (шаҳар) даражаси
80.
Туман (шаҳар) ҳокимликлари
81.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари
82.
Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар)лардаги бўлинмалари
Изоҳлар:
1. Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорига давлат органлари ва ташкилотларининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари билан келишилгандан сўнг мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
2. Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги бўлинмаларининг аниқ рўйхати Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан тасдиқланади.
*Айрим махсус хизматлар таркибидаги идораларда хизматни ўташ тартиби улар бўйсунувида бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади. Уларнинг махсус унвон ва мартаба даражаси татбиқ этилмайдиган бошқарув ходимларига давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг малака даражалари берилади ҳамда малака даражалари учун қўшимча тўловлар тўланади, шунингдек, уларнинг хизматни ўташи билан боғлиқ айрим маълумотлар ва ҳужжатлар Бошқарув самарадорлиги агентлигига юборилади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 мартдаги ПФ-46-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 06/26/46/0290-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июндаги ПФ-95-сон Фармонига 5-ИЛОВА
Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри
Шўъба мудири, гуруҳ раҳбари, юридик хизмат бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари
Бошқарув
Бошқарув кадрлари
3-даражали хизматчи
55.
Раис (ҳоким) ёрдамчиси, бўлим бошлиғи ўринбосари
Бошқарув
Бошқарув кадрлари
3-даражали хизматчи
56.
Бош мутахассис (бош юрисконсульт, лойиҳа менежери)
Ёрдамчи
Мутахассислар
4-даражали хизматчи
57.
Етакчи мутахассис (етакчи юрисконсульт, энергия менежери)
Ёрдамчи
Мутахассислар
5-даражали хизматчи
571.
Мутахассис (юрисконсульт)
Ёрдамчи
Мутахассислар
5-даражали хизматчи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналари
58.
Мудир
Бошқарув
Бошқарув кадрлари
1-даражали хизматчи
59.
Бош мутахассис
Ёрдамчи
Мутахассислар
4-даражали хизматчи
60.
Етакчи мутахассис
Ёрдамчи
Мутахассислар
4-даражали хизматчи
61.
Мутахассис
Ёрдамчи
Мутахассислар
5-даражали хизматчи
62.
Референт
Ёрдамчи
Мутахассислар
5-даражали хизматчи
63.
Хўжалик ишлари бўйича мудир
Ёрдамчи
Мутахассислар
5-даражали хизматчи
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда айрим махсус хизматлар (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар) таркибидаги идораларнинг ҳудудий бўлинмалари
Мутахассис (инспектор, катта маслаҳатчи, юрисконсульт)
Ёрдамчи
Мутахассислар
6-даражали хизматчи
Изоҳлар:
* Республика даражасидаги давлат органлари ҳамда уларнинг ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмаларини ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатларга мувофиқ раис, директор, бошлиқ ва бошқалар.
Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорига давлат органлари ва ташкилотларининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари билан келишилгандан сўнг мазкур реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 06/25/246/1142-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июндаги ПФ-95-сон Фармонига 6-ИЛОВА
Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом танлов ўтказиладиган давлат фуқаролик хизмати лавозимларини ва танлов ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотларининг (кейинги ўринларда — давлат органи) бошқарув ва ёрдамчи гуруҳларига тааллуқли вакант лавозимларни эгаллаш танлов асосида амалга оширилади, бундан мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган давлат фуқаролик хизмати лавозимлари мустасно.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
вакант лавозим — Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрида мавжуд эгалланмаган лавозим;
номзод — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг «Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона портали»да (кейинги ўринларда — Портал) вакант лавозимни эгаллаш бўйича номзод сифатида мазкур Низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
4. Танлов меритократия, очиқлик, муқобиллик ва тенглик тамойилларига кўра ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида ўтказилади.
2-боб. Танлов турлари
5. Вакант лавозимларни эгаллаш Портал орқали ўтказиладиган ички ва ташқи танловлар асосида амалга оширилади.
Ички танловларда фақат давлат фуқаролик хизматчилари, ташқи танловларда эса тегишли малака талабига жавоб берадиган барча номзодлар иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.
6. Ички танловлар вакант лавозим вужудга келган кундан бошлаб ўн иш куни ичида эълон қилинади. Бунда ички танловлар фақатгина бир давлат органи доирасида ёки давлат фуқаролик хизмати тизимидаги барча давлат органлари давлат фуқаролик хизматчилари учун эълон қилиниши мумкин.
Ички танловлар натижасида танлов ғолиби аниқланмаган ёки вакант лавозим вужудга келган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида ички танлов эълон қилинмаган тақдирда, ушбу вакант лавозим бўйича ташқи танлов эълон қилинади.
Битта вакант лавозим учун бир мартадан ортиқ ички танлов ўтказишга йўл қўйилмайди.
3-боб. Танловни ташкил қилиш тартиби
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
7. Порталдаги вакант лавозимлар тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда «hrm.argos.uz» электрон тизимидаги маълумотлар асосида шаклланади.
Вакант лавозимлар тўғрисидаги маълумотлар Порталга жойлаштирилган сана мазкур лавозимни эгаллаш бўйича танлов эълон қилинган кун деб ҳисобланади.
8. Танлов тўрт босқичда ташкил этилади:
биринчи босқич — танлов ўтказилиши тўғрисида эълон бериш;
иккинчи босқич — номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва саралаш;
учинчи босқич — номзодларнинг билимини тест синовидан ўтказиш;
Танловларда иштирок этиш учун ҳужжат топширган номзодлар сони беш нафар ва ундан кам бўлган ҳолларда давлат органи томонидан танловнинг учинчи босқичи ўтказилмаслиги ҳамда танловларнинг суҳбат босқичига ўтган номзодлар сони йигирма нафардан ортиқ бўлган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) билан келишилган ҳолда қўшимча босқич (эссе, тест ва бошқалар) қўшилиши мумкин.
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Баҳолаш тизимининг ягона электрон платформаси «samaradorlik.uz»да фаолият самарадорлиги «яхши» ва «аъло» деб баҳоланган давлат фуқаролик хизматчиси ички танловнинг тест синовини топширишдан озод этилади ва унга тест синовидан максимал балл берилади.
9. Танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон Порталда ҳамда давлат органининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Мазкур эълон даврий нашрларда ҳам жойлаштирилиши мумкин.
Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда қуйидагилар кўрсатилади:
ўтказилаётган танлов тури;
вакант лавозим номи ва унга қўйиладиган малака талаблари;
лавозим мажбуриятлари;
лавозим маоши;
меҳнат шароитларига оид маълумотлар.
Лавозимларнинг айрим тоифалари учун қўшимча талаблар мавжуд бўлган тақдирда, эълонда бу ҳақда кўрсатилади.
10. Танловда иштирок этиш бўйича номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш муддати танлов эълон қилинган кундан бошлаб беш календарь кунни ташкил қилади. Ташқи танловлар бўйича ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўн календарь кунгача узайтирилиши мумкин.
Танловда иштирок этиш бўйича ҳужжатлар келиб тушмаган тақдирда, ушбу лавозим бўйича қайта танлов автоматик тарзда эълон қилиниб, ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўн календарь кунга узайтирилади.
Танловнинг барча босқичлари танловда иштирок этиш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугаган кундан бошлаб йигирма иш куни мобайнида ўтказилиши лозим.
11. Танловда иштирок этиш бўйича ҳужжатлар фақат Портал орқали электрон тарзда қабул қилинади. Номзодлардан ҳужжатлар ва уларнинг нусхаларини қоғоз шаклида талаб қилиш ҳамда юбориш тақиқланади.
12. Номзодга бир вақтнинг ўзида учтадан ортиқ бўлмаган вакант лавозим учун танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.
Номзод бир ой давомида бештагача вакант лавозимлар бўйича танловларда иштирок этиши мумкин.
13. Номзодлар томонидан танловда иштирок этиш бўйича танлов натижасига таъсир қиладиган ёлғон маълумотлар (ҳужжатда йўл қўйилган техник хатолик ёки бошқа камчиликлар бундан мустасно) тақдим этилганлигининг аниқланиши уларни танловдан четлатиш ёки танлов натижаларини бекор қилиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
14. Танловда «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 28-моддасида белгиланган давлат фуқаролик хизматига қабул қилиниши мумкин бўлмаган шахслардан бошқа барча шахслар иштирок этиши мумкин, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 28-моддаси, мазкур қарорнинг 6-иловаси билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловаси (Танлов ўтказиш тартиби татбиқ қилинмайдиган давлат фуқаролик хизмати лавозимлари Рўйхати).
15. Давлат органида танловларни ўтказиш учун беш нафардан етти нафаргача аъзодан, туман (шаҳар) даражасидаги давлат органида эса уч нафардан беш нафаргача аъзодан иборат Танловларни ташкиллаштириш ва ўтказиш комиссияси (кейинги ўринларда — Танлов комиссияси) тузилади.
Танлов комиссиясининг таркиби давлат органи раҳбари қарори билан тасдиқланади.
Танлов ўтказилаётган давлат органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) Танлов комиссиясининг раиси ҳисобланади.
Танлов комиссияси таркибига қоида тариқасида:
давлат органининг вакант лавозимига танлов эълон қилинган таркибий бўлинмалари раҳбарлари;
давлат органининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаси раҳбари (ходими);
давлат органининг юридик хизмати раҳбари (ходими) киритилади.
Қонунчилик ҳужжатларида лавозимга тайинлашда номзодни тегишли вазирлик ёки идора билан келишиш белгиланган бўлса, Танлов комиссияси таркибига мазкур вазирлик ёки идоранинг масъул вакили ҳам киритилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур низомнинг 33-банди, «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонун, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 апрелдаги 212-сон қарори билан тасдиқланган Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари тўғрисидаги Намунавий низомнинг 4-боби.
Танлов комиссияси таркибига давлат органлари, таълим муассасалари ҳамда вакант лавозимнинг хусусиятидан келиб чиқиб, бошқа мутахассислар ҳам киритилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
Давлат органи ва Агентлик томонидан доимий равишда Танлов комиссияси аъзоларининг малакаси ошириб борилади.
Танлов ўтказилиши давомида танлов қоидаларини бузган ҳамда қарор қабул қилишда холисликни таъминлай олмаган Танлов комиссияси аъзоси Агентлик тақдимномасига асосан Танлов комиссияси таркибидан чиқариб юборилиши мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ҳолларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғига асосан айрим давлат органларининг танлов комиссиялари таркиби муайян муддатга Агентлик томонидан шакллантирилади ва фаолияти мувофиқлаштирилади. Бунда мазкур комиссиялар томонидан қабул қилинган қарорлар иш берувчилар учун мажбурий бўлиб ҳисобланади.
16. Танлов комиссияси ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик, адолатлилик, қонунийлик ва бетарафлик тамойиллари асосида амалга оширади.
17. Танлов ўтказилаётган давлат органининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаси Танлов комиссиясининг ишчи органи (кейинги ўринларда — ишчи орган) ҳисобланади.
4-боб.Танловда иштирок этиш учун номзодларни саралаш тартиби
18. Танлов унда иштирок этиш учун камида иккита номзоддан ҳужжатлар келиб тушган тақдирда ўтказилади.
19. Танлов комиссияси ҳужжатлар қабул қилиш муддати тугаган кундан эътиборан беш иш куни ичида номзодларнинг вакант лавозим учун белгиланган малака талабларига мослигини ўрганиб чиқади ва ушбу муддат ичида ишчи орган томонидан ўрганиш натижаси бўйича номзодларнинг Порталдаги шахсий кабинетларига хабар юборилади.
Номзод малака талабларига мос эмас деб топилган тақдирда, Порталдаги шахсий кабинетга юбориладиган хабарда рад этиш асослари кўрсатилади.
Ишчи орган танлов босқичлари ўтказилиши бўйича маълумотларни номзодларнинг Порталдаги шахсий кабинетларига танлов босқичлари ўтказилиши бошланишидан камида йигирма тўрт соат олдин юборилишини таъминлайди.
20. Танлов ўтказишда ошкоралик ва холисликни таъминлаш мақсадида учинчи ва тўртинчи босқичлар овозли видеоёзув орқали ёзиб олинади ҳамда давлат органи томонидан олти ой давомида сақланади.
21. Номзодлар танлов босқичлари натижалари ва ўтказилиши бўйича маълумотларни Порталдаги шахсий кабинети орқали кузатиб боради.
Танлов босқичлари ўтказилиши тўғрисида ўрнатилган тартибда Порталдаги шахсий кабинети орқали хабардор қилинган, лекин унда иштирок этмаган номзодлар танловдан четлаштирилади.
5-боб. Тест синовларини ўтказиш тартиби
22. Тест синовлари номзодларнинг билимини баҳолаш мақсадида Агентликнинг Давлат хизматининг ягона электрон-ахборот таҳлил тизимидаги Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули — махсус тест тизими орқали ўтказилади.
23. Тест синовлари давлат тилида ўтказилади.
«Давлат фуқаролик хизматчиси» тест саволлари Агентлик буюртмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан «бошқарув кадрлари» ҳамда «мутахассислар» лавозим тоифалари бўйича ишлаб чиқилиб, доимий равишда янгилаб борилади.
Шу билан бирга тест синовларига «стрессга бардошлилик» ва интеллектуаллик коэффициенти (IQ) даражасини аниқлашга қаратилган алоҳида бўлим киритилиши мумкин.
Тест саволларининг тўлиқ рўйхати Агентлик сайтида эълон қилиб борилади ҳамда эълон қилинмаган саволлар бўйича синов ўтказишга йўл қўйилмайди, «стрессга бардошлилик» ва интеллектуаллик коэффициенти (IQ) даражасини аниқлаш бўйича саволлар бундан мустасно.
24. Тест синови Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули орқали Агентлик филиаллари биноларида ёки Агентлик билан келишилган ҳолда бошқа махсус жиҳозланган хоналарда ёхуд масофавий онлайн прокторинг тизими орқали ўтказилади.
Бунда тегишли давлат органида тест синовларини махсус жиҳозланган хоналарда ёки масофавий ўтказиш масаласи Агентлик томонидан келиб тушаётган мурожаатларнинг таҳлили, ўтказиладиган ўрганишлар ва сўровномалар натижаларига кўра ҳал этилади.
25. Номзодлар тест синовларида иштирок этиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари шарт.
Номзодларни тест синовларига киритиш FaceID тизими орқали амалга оширилади.
Тест хоналарига номзод ва Агентлик масъул ходимидан ташқари бошқа шахсларнинг кириши тақиқланади.
26. Тест синови жараёнида номзодларга қуйидагилар тақиқланади:
алоқа ва телекоммуникация воситалари (телефон, компьютер, планшет ва бошқалар), китоб ҳамда шпаргалкалардан фойдаланиш;
бошқа номзодлар билан суҳбатлашиш;
тест синовлари тугамасдан хонадан ташқарига чиқиш.
Мазкур талабларни бузган номзод ишчи орган томонидан далолатнома тузилган ҳолда танловдан четлаштирилади.
Тест синовидан четлаштирилган номзод уч ой давомида кейинги танловларга қўйилмайди.
27. Агентлик масъул ходими тестни ташкил этиш ва ўтказишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
номзодлардан тест жараёнида тартиб ва интизомга амал қилишини талаб қилиш;
тест топшириш қоидаларига риоя этмаган шахсларни тест синовидан четлатиш.
28. Номзод томонидан тест синови натижасида камида 56 балл тўпланиши унинг танловнинг кейинги босқичига ўтиши учун асос бўлади.
Номзодларнинг тест синови бўйича ижобий натижалари олти ой давомида сақланиб, кейинги вакант лавозимлар бўйича ўтказиладиган танловларда инобатга олинади.
29. Тест синови натижалари автоматик равишда номзоднинг Порталдаги шахсий кабинетига юборилади.
30. Тест синовини ижобий топшира олмаган номзодлар ушбу Низомда белгиланган тартибда эълон қилинган янги танловда қатнашиши мумкин.
6-боб. Суҳбат ўтказиш тартиби
31. Суҳбат номзоднинг соҳавий билими, касбий маҳорати, интеллектуал салоҳияти ва маънавий фазилатларини баҳолаш мақсадида ўтказилади.
Суҳбат интервью ёки тақдимот (кейс-стади, топшириқ) каби усуллар асосида амалга оширилади.
32. Суҳбат Танлов комиссияси томонидан ўтказилади. Суҳбат унда Танлов комиссияси аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
Агар Танлов комиссияси аъзоси суҳбатдан ўтаётган шахснинг яқин қариндоши бўлса ёки суҳбат натижасидан бевосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг холислигига шубҳа туғдирувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса, аъзо ўзини ўзи рад этиши шарт. Мазкур тартибга риоя қилмаслик танлов натижаларини бекор қилишга асос бўлади.
Агентлик суҳбатда кузатувчи сифатида иштирок этиш учун ўз вакилини юбориши ҳамда номзодларни баҳолаш учун Танлов комиссияси таркибига экспертларни киритиш ҳуқуқига эга. Бунда давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, олий таълим муассасалари ёки давлат органи ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларининг вакилларидан экспертлар жалб қилиш тартиби Агентлик томонидан белгиланади.
Танлов комиссияси таркибига Агентлик томонидан экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатлар тегишли давлат органи томонидан қопланади.
33. Қонунчилик ҳужжатларида лавозимга тайинлашда номзодни тегишли вазирлик ёки идора билан келишиш белгиланган лавозимлар бўйича Танлов комиссияси таркибига масъул вакили киритилган вазирлик ёки идора суҳбат ўтказиладиган кундан камида уч иш куни олдин хабардор қилиниши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур низом 15-бандининг саккизинчи хатбошиси, «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонун, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 апрелдаги 212-сон қарори билан тасдиқланган Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари тўғрисидаги Намунавий низомнинг 4-боби.
Ишчи орган томонидан хабардор қилинган вазирлик ёки идора масъул вакилининг суҳбат босқичида иштирок этмаслиги, танлов ғолибини аниқлашга тўсқинлик қилмайди ҳамда танлов ғолибини келишиш талаб этилмайди.
34. Суҳбатнинг интервью усулида ҳар бир номзодга соҳа бўйича билим савияси, шахсий ва касбий компетенцияси, умумий дунёқараши ҳамда вакант лавозим учун мослигини аниқлашга қаратилган бешта савол (топшириқ) тасодифий танлаш орқали берилади. Бунда суҳбат босқичида бериладиган саволларнинг (топшириқлар) тўлиқ рўйхати давлат органининг расмий веб-сайтида эълон қилинган бўлиши лозим.
Асосий саволлардан сўнг берилган жавобларни аниқлаштириш мақсадида кўпи билан бешта қўшимча савол бериш мумкин.
35. Суҳбатнинг тақдимот усулида ишчи орган томонидан суҳбат ўтказиш кунидан уч кун олдин номзодларнинг Порталдаги шахсий кабинетига тақдимот (топшириқ) мавзулари юборилади.
Суҳбат давомида номзод берилган мавзулардан бири бўйича тақдимот қилиб беради. Тақдимотдан сўнг Танлов комиссияси аъзолари ва экспертлар ҳар бир номзоднинг тақдимот мавзуси доирасида аниқлаштириш мақсадида кўпи билан бешта қўшимча савол бериши мумкин.
36. Номзодларни баҳолаш учун ҳар бир Танлов комиссияси аъзосига Порталда шахсий кабинет очилади.
Танлов комиссияси аъзолари ва экспертлар 24 соат ичида Порталдаги шахсий кабинети орқали онлайн тарзда номзодларни тўртта йўналишда (билим савияси, шахсий ва касбий компетенцияси, умумий дунёқараши, вакант лавозим учун мослиги) 100 баллик тизим асосида баҳолайди.
37. Суҳбат якунлари бўйича Танлов комиссияси аъзолари ва экспертлар томонидан номзодга қўйилган баллар автоматик равишда умумлаштирилиб, якуний балл ҳисобланади.
Якуний балл 100 баллик тизимда баҳоланиб, суҳбат натижаси якуний баллнинг 80 фоизини, тест синовлари натижаси 20 фоизини ташкил қилади.
Тест ва суҳбат натижасига кўра энг юқори якуний балл тўплаган номзод танлов ғолиби деб топилиб, Танлов комиссияси баённомаси билан тасдиқланади.
Мазкур Низомнинг 15-банди саккизинчи хатбошисида назарда тутилган масъул вакил томонидан суҳбат учун қўйилган балл 56 баллдан паст бўлган тақдирда номзод танлов ғолиби деб топилиши мумкин эмас.
Номзодларнинг баллари тенг бўлган тақдирда, Танлов комиссияси раисининг хулосасига асосланиб якуний қарор қабул қилинади.
Танлов ғолиби Порталдаги шахсий кабинети орқали меҳнат шартномасини тузишдан бош тортган тақдирда, якуний баллга кўра навбатдаги ўринни эгаллаган номзод танлов ғолиби деб топилади.
Танлов натижасида барча номзодлар 56 баллдан паст бўлган якуний балл тўплаган тақдирда, танлов ғолиби топилмаган деб ҳисобланиб, танлов қайтадан эълон қилинади.
38. Агентликнинг суҳбатда кузатувчи сифатида иштирок этадиган вакили суҳбат ўтказиш жараёни танловни ташкиллаштириш ва ўтказиш қоидаларига мос келиши, шунингдек, Танлов комиссиясининг холис қарор қабул қилиши бўйича назорат олиб боради.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши]
39. Номзодлар танлов жараёнларидан норози бўлган тақдирда, қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида юқори турувчи органга ёки Агентликка ёхуд судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт)]
40. Танлов ғолиби аниқланган кундан эътиборан беш иш куни ичида давлат органининг раҳбари танлов ғолиби билан меҳнат шартномасини тузади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
41. Давлат органларининг танловларни ўтказиш билан боғлиқ фаолияти Агентлик томонидан мониторинг ва назорат қилиб борилади.
Танлов ўтказиш жараёнида ушбу Низом қоидаларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда:
а) Агентлик тегишли давлат органи раҳбарига аниқланган қонунчилик бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, шунингдек, танлов якунларига таъсир кўрсатган ва бартараф этиб бўлмайдиган камчиликлар аниқланган тақдирда, тегишли давлат органига Танлов комиссиясининг қарорини бекор қилиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритади;
б) танловлар бўйича келиб тушаётган мурожаатларнинг таҳлили, Агентлик томонидан ўтказиладиган ўрганишлар ва сўровномалар натижаларига кўра танловларда тартиб бузилиши ҳолатлари аниқланган ва танловларнинг холислиги бўйича шубҳа мавжуд бўлган тақдирда заруратга кўра Агентлик ҳар қандай танловлар бўйича давлат органларининг Танлов комиссиясини вақтинча четлаштириш ҳамда тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўзининг Танлов комиссиясини белгилаш ҳуқуқига эга.
Ушбу ҳолатда Агентлик томонидан шакллантирилган Танлов комиссияси томонидан қабул қилинган қарор иш берувчилар учун мажбурий бўлиб ҳисобланади.
42. Танлов комиссиясининг аъзолари ҳамда танлов жараёни иштирокчилари томонидан танлов давомида номзодлар тўғрисида олинган шахсий маълумотларни ошкор қилиш тақиқланади.
43. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Танлов ўтказиш тартиби татбиқ қилинмайдиган давлат фуқаролик хизмати лавозимлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган (сайланадиган) ёки улар билан келишиладиган лавозимлар.
2. Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатига киритилган Миллий даражадаги ташкилотлардаги лавозимлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ташкилотларда, шунингдек, Миллий кадрлар захираси шакллантириладиган ёки «1-даражали хизматчи» ва ундан юқори малака даражаси белгиланган лавозимларда фаолият кўрсатган (охирги иш жойи бўлган) давлат фуқаролик хизматчилари томонидан Бошқарув самарадорлиги агентлигининг йўлланмаси асосида эгалланадиган лавозимлар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
4. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги миссиялари ва ваколатхоналаридаги лавозимлар.
5. Давлат захираларини бошқариш учун махсус вакил қилинган ҳамда шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органларининг лавозимлари.
6. Миллий кадрлар захирасидан тайинланиши белгиланган лавозимлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратура босқичи ҳамда махсус қайта тайёрлаш курслари битирувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан тақсимланган лавозимлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармасининг бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим олган стипендиатлар учун белгиланган тартибда тақсимланган ёки қайта тақсимланган лавозимлар.
9. Салоҳиятли кадрлар захирасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизмати ривожлантириш агентлиги томонидан тақсимланган лавозимлар.
10. Олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи марта давлат фуқаролик хизматига кираётган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар томонидан эгалланадиган лавозимлар.
11. Давлат органидаги ногиронлиги бўлган шахслар учун квоталанган лавозимлар.
12. Бир давлат органи тизимида давлат фуқаролик хизматчиси ўтказиладиган тенг ёки қуйи лавозимлар.
14. Қонунчиликка мувофиқ олдинги лавозимни ёки унга тенг бўлган лавозимни тақдим этиш кафолатланган ҳамда суд қарори билан ишга (лавозимга) тикланган шахслар томонидан эгалланадиган лавозимлар.
Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун танлов ўтказиш тартиби
I. Танлов ўтказилиши тўғрисида эълон бериш, ҳужжатларни қабул қилиш ва саралаш босқичи
1-босқич
Давлат органи
1. «hrm.argos.uz» электрон тизимидаги маълумотлар асосида вакант лавозимлар рўйхати шакллантирилади.
2. Вакант лавозимларга танлов эълон қилинади.
3. Танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон Порталда ва давлат органининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Доимий равишда автоматик тарзда
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона портали
(кейинги ўринларда — Портал)
Вакант лавозим вужудга келгандан сўнг 15 иш кунида
2-босқич
Бошқарув самарадорлиги агентлиги
1. Танловда иштирок этиш бўйича номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилади.
2.Танловда иштирок этиш бўйича ҳужжатлар келиб тушмаган тақдирда, ушбу лавозим бўйича қайта танлов автоматик тарзда эълон қилиниб, ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўн календарь кунга узайтирилади.
1. Порталда вакант лавозимни эгаллаш бўйича номзод сифатида рўйхатдан ўтади.
2. Танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини Портал орқали электрон тарзда тақдим этади.
Ўз хоҳишига кўра
Танлов эълон қилинган кундан бошлаб 5 календарь кун ичида
4-босқич
Давлат органи
1.Танловларни ўтказиш учун Танловларни ташкиллаштириш ва ўтказиш комиссиясини (кейинги ўринларда — Танлов комиссияси) тузади.
2. Суҳбатда (интервью усулида) номзодларга бериладиган саволларни ишлаб чиқиб, расмий веб-сайтида эълон қилади.
Танлов ўтказиш тартиби белгилангандан сўнг
5-босқич
Танлов комиссияси, давлат органи кадрлар бўлими
1. Номзодларнинг вакант лавозим учун белгиланган малака талабларига мослигини ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижаси бўйича номзоднинг Порталдаги шахсий кабинетига хабар юборади.
2. Танлов босқичлари ўтказилиши бўйича маълумотлар номзодларнинг Порталдаги шахсий кабинетларига юборилишини таъминлайди.
Ҳужжатлар қабул қилиш муддати тугаган кундан эътиборан 5 иш куни ичида
II. Номзодларни тест синовидан ва суҳбатдан ўтказиш, лавозимга тайинлаш
6-босқич
Номзод
Агентликнинг Давлат хизматининг ягона электрон-ахборот таҳлил тизимидаги «Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули» — махсус тест тизими орқали тест синовидан ўтади.
Ҳужжатлар қабул қилиш муддати тугаган кундан эътиборан 10 иш куни ичида
7-босқич
Портал
1.Тест синовлари натижалари номзоднинг Порталдаги шахсий кабинетига юборилади
2.Суҳбатнинг тақдимот (топшириқ) мавзуларини номзодларнинг Порталдаги шахсий кабинетига юборади.
Тест синовларидан сўнг дарҳол, автоматик равишда
Давлат органи кадрлар бўлими
Суҳбат ўтказиладиган кундан камида 3 кун олдин
8-босқич
Танлов комиссияси
1. Номзодни суҳбатдан ўтказади ва 100 баллик тизим асосида баҳолайди ва унинг натижаларини унинг Порталдаги шахсий кабинетига юборади.
2. Тест ва суҳбат натижасига кўра энг юқори балл тўплаган номзод танлов ғолиби деб топилиб, баённома билан тасдиқланади.
Ҳужжатлар қабул қилиш муддати тугаган кундан эътиборан 20 иш куни ичида
9-босқич
Давлат органининг раҳбари
Танлов ғолиби билан меҳнат шартномаси тузилади.
Ғолиб аниқланган кундан 5 иш куни ичида
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июндаги ПФ-95-сон Фармонига 7-ИЛОВА
Миллий кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат фуқаролик хизмати тизимида Миллий кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотларида (кейинги ўринларда — давлат органи) қўлланади.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Истиқболли кадрлар маълумотлар базаси — турли соҳаларда самарали фаолият кўрсатиб келаётган юқори салоҳият, етакчилик қобилияти ва бошқарув кўникмаларига эга бўлган ташаббускор шахслар тўғрисида маълумотлар базаси;
Миллий кадрлар захираси — давлат фуқаролик хизматида раҳбарлик лавозимларини малакали кадрлар билан тўлдириш мақсадида Истиқболли кадрлар маълумотлар базасидан саралаб олинган номзодлар тўғрисида маълумотлар базаси;
Салоҳиятли кадрлар захираси — маҳаллада фаолият кўрсатибсўнгги икки йилликмеҳнат фаолияти давомида ижобий натижалари асосида саралаб олинган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторларига оид маълумотлар базаси;
номзод — кадрлар захирасига киритишга тавсия этилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
2-боб. Истиқболли кадрлар маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
3. Истиқболли кадрлар маълумотлар базасига «zaxira.argos.uz» электрон тизими орқали қуйидагилар киритилади:
давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестридаги сиёсий ва бошқарув гуруҳларига мансуб лавозимларда фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчилари;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси магистратураси ва махсус қайта тайёрлаш дастурлари битирувчилари;
истиқболли бошқарув кадрларини аниқлаш бўйича республика миқёсида ўтказиладиган танловлар ғолиблари;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармасининг бакалавриат, магистратура ва докторантура таълим олиш дастурлари битирувчилари;
Салоҳиятли кадрлар захирасига киритилган шахслар;
хўжалик бошқаруви органлари ва устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.01 Савдо-саноат палатаси]
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тавсиясига кўра тадбиркорлик фаолияти субъектларининг раҳбарлари.
4. Истиқболли кадрлар маълумотлар базасига киритиладиган шахслар тўғрисидаги маълумотлар «zaxira.argos.uz» электрон тизимга ўз вақтида, сифатли ва ҳаққоний киритилишини таъминлаш бўйича жавобгарлик мазкур Низомнинг 1-иловасида белгиланган Истиқболли кадрлар маълумотлар базасига маълумотларни киритишга масъул бўлган ташкилотлар рўйхатига мувофиқ тегишли раҳбарлар зиммасига юклатилади.
3-боб. Миллий кадрлар захирасига киритиш учун номзодлар рўйхатини шакллантириш тартиби
5. Миллий кадрлар захирасини шакллантириш ва юритишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
давлат органларининг кадрлар захирасини интеграциялаш асосида раҳбар кадрлар таркибининг барқарор захирасини таъминлаш;
барча соҳаларда самарали фаолият кўрсатиб келаётган юқори салоҳият, етакчилик қобилияти ва бошқарув кўникмаларига эга бўлган ташаббускор шахсларни аниқлаш ҳамда Миллий кадрлар захирасига киритиш;
Миллий кадрлар захирасига киритилган шахсларнинг замонавий билим ва кўникмаларини ривожлантириш орқали касбий компетенциясини ошириш;
Миллий кадрлар захирасига киритилган шахсларнинг меҳнат фаолиятини ва хизмат поғоналарида ўсишини мониторинг қилиш.
6. Миллий кадрлар захираси ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган давлат фуқаролик хизматидаги раҳбарлик лавозимлари учун тенглик, рақобат, ихтиёрийлик, шаффофлик ва холислик тамойиллари асосида шакллантирилади ва юритилади.
7. Давлат органларининг Миллий кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш билан боғлиқ фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан «zaxira.argos.uz» электрон тизими орқали мувофиқлаштирилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
8. Агентлик томонидан Миллий кадрлар захираси шакллантириладиган лавозимларнинг ҳар бири бўйича захирага киритиш учун малака талаблари ишлаб чиқилади.
Белгиланган малака талабларидан келиб чиқиб, Миллий кадрлар захирасига киритиш учун номзодлар мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган схема асосида Истиқболли кадрлар маълумотлар базасидан саралаб олинади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
9. Миллий кадрлар захирасига киритиш учун Истиқболли кадрлар маълумотлар базасидан саралаб олинган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар «hrm.argos.uz» электрон платформасига:
давлат органлари раҳбарларининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинма раҳбарлари лавозимига тегишли давлат органларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари томонидан;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими лавозимларига тегишли Ташкилий-кадрлар гуруҳи томонидан киритилади.
10. Номзодларни шакллантиришда битта лавозим учун номзодлар сони камида 3 нафар бўлиши талаб этилади ҳамда бир нафар номзод бир вақтнинг ўзида иккитадан ортиқ раҳбарлик лавозимига кўрсатилиши мумкин эмас.
11. Номзодлар рўйхати тенглик, рақобат, ихтиёрийлик, шаффофлик ва холислик тамойиллари асосида шакллантирилади.
4-боб. Номзодларни Миллий кадрлар захирасига киритиш тартиби
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
13. «hrm.argos.uz» электрон платформасида шакллантирилган номзодларни саралаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Агентлик ходимлари ҳамда давлат органи раҳбаридан иборат Махсус ишчи гуруҳ тузилади.
14. Номзодларни саралаш Махсус ишчи гуруҳ томонидан уларнинг билими, раҳбарлик салоҳияти ва шахсий сифатларини баҳолаш асосида қуйидаги босқичларда ташкил этилади:
биринчи босқич — захирага тавсия этилган номзодларни тест синовлари орқали баҳолаш. Бунда тест синовлари орқали номзоднинг билим даражаси, шунингдек, шахснинг психологик хусусиятлари аниқланади;
иккинчи босқич — номзодларнинг компетенцияларини баҳолаш. Бунда интервью, муаммоли вазиятларга ечим топиш, ақлий ҳужум ва бошқа усуллар ёрдамида номзоднинг компетенциялари аниқланади.
15. Махсус ишчи гуруҳ номзодлар билан суҳбат ўтказиб, уларнинг лавозим малака талабларига мос келиши, билими, раҳбарлик салоҳияти ва шахсий сифатларини баҳолайди.
Баҳолаш натижаларига кўра Махсус ишчи гуруҳ томонидан номзодни раҳбар кадрлар захирасига киритиш ёки киритмаслик тўғрисидаги қарор қабул қилинади ва бу бўйича баённома тузилади.
Баённома давлат органи раҳбари томонидан тасдиқланади.
Суҳбатлар қоида тариқасида олти ойда камида бир марта ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
16. Махсус ишчи гуруҳ қарорига асосан Агентлик Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодларни «hrm.argos.uz» электрон платформаси орқали тасдиқлайди ҳамда номзод автоматик равишда «zaxira.argos.uz» электрон тизимидаги Миллий кадрлар захирасига киритилади ва уларнинг портфолиолари шакллантирилади.
17. Давлат органлари инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари тегишлилигига кўра номзодларни раҳбар кадрлар захирасига киритилганлиги ҳақида хабардор қилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
18. Давлат органлари инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари Миллий кадрлар захирасига киритилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни «hrm.argos.uz» электрон платформасида доимий янгилаб бориш бўйича масъул ҳисобланади.
5-боб. Салоҳиятли кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш тартиби
19. Салоҳиятли кадрлар захирасига номзодларни аниқлаш, қоида тариқасида, 25 — 40 ёш бўлган олий маълумотли, билимли, давлат хизматига қизиқиши бор, шижоатли ва ташаббускор номзодларни маҳаллада фаолият кўрсатаётган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторлари орасидан саралаш асосида амалга оширилади.
20. Салоҳиятли кадрлар захирасига энг муносиб номзодларни саралаб олиш мақсадида Агентлик филиали раҳбари томонидан ҳар бир туман (шаҳар) бўйича тегишли давлат органлари, ҳокимлик ва Агентлик филиалининг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилади.
Ишчи гуруҳлар фаолиятига Агентлик филиали раҳбари раҳбарлик қилади, шунингдек, унинг таркибига малакали экспертлар жалб қилиниши мумкин.
21. Салоҳиятли кадрлар захирасига номзодларни саралаш Ишчи гуруҳ томонидан уч босқичда ўтказилади:
биринчи босқич — номзодларни бевосита туман (шаҳар) ҳокимларининг хулосаси асосида бирламчи саралаб олиш;
иккинчи босқич — Агентлик томонидан тест синовларидан ўтказиш;
учинчи босқич — номзодларнинг бошқарув кўникмаларини эгаллаганлик даражаси, тизимли ва таҳлилий фикрлаш қобилиятларини баҳолаш, шунингдек, уларнинг етакчилик сифатларини аниқлашга қаратилган суҳбатлар ўтказиш.
эгаллаб турган лавозимда камида 2 йил фаолият кўрсатган бўлиши;
камида уч йил иш стажига эга бўлиши;
иш фаолиятида юқори натижадорликка эришган бўлиши (энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари);
ҳудуд аҳолиси орасида етарлича обрў-эътиборга эга бўлиши керак.
Номзодларни бирламчи саралашда маҳалла аҳолисидан, шу жумладан, Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларнинг ижобий ҳал этилганлиги алоҳида инобатга олинади.
23. Иккинчи босқичда тест синовлари йўналишлари ҳамда учинчи босқичдаги суҳбатларнинг мавзулари Агентлик томонидан белгиланади.
24. Тест синовлари номзоднинг билим даражаси, психологик ҳолати ва шахсий фазилатларини аниқлаш мақсадида Агентликнинг Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули (test.argos.uz) орқали онлайн тарзда амалга оширилади.
25. Тест синовлари натижаларини баҳолаш 100 баллик тизим асосида баҳоланади. Тест синовларининг якунлари бўйича энг юқори баллнинг камида 56 фоизини тўплаган номзодлар суҳбат босқичига қўйилади.
26. Учинчи босқичда Ишчи гуруҳ томонидан номзод билан унинг бошқарув кўникмаларини эгаллаганлик даражаси, тизимли ва таҳлилий фикрлаш қобилиятларини баҳолаш, шунингдек, етакчилик сифатларини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилади.
27. Суҳбат натижалари 100 баллик тизим асосида баҳоланади.
Баҳолаш натижалари ишчи гуруҳлар томонидан ўрганилиб, натижалар баённома билан расмийлаштирилади.
6-боб. Кадрлар захирасига киритилган шахслар билан ишлаш тартиби
28. Миллий кадрлар захираси ёки Салоҳиятли кадрлар захирасига (кейинги ўринларда — Захира) киритилган шахсларнинг замонавий билимларни эгаллаши ва кўникмаларини ривожлантириш мақсадида уларнинг касбий компетенцияси ривожлантириб борилади.
29. Давлат органларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари тегишлилиги бўйича Захирага киритилган шахсларнинг касбий ва шахсий ривожланиш режасини (кейинги ўринларда — Ривожланиш режаси) қабул қилади ва лозим даражада бажарилишини назорат қилиб боради.
30. Ривожланиш режаси Захирага киритилган шахснинг зарур назарий ва амалий билимларни эгаллашига, муайян соҳадаги стратегик вазифаларни ҳисобга олган ҳолда раҳбарлик кўникмаларини ривожлантиришга имкон берадиган аниқ чора-тадбирлардан иборат бўлиши лозим.
касбий билим ва кўникмаларини ривожлантириш, тегишли соҳага доир ва давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчилик, шунингдек, бошқарувнинг замонавий усуллари бўйича малака ошириш чора-тадбирлари;
ахлоқий, маънавий, етакчилик ва ташкилотчилик фаолияти, бошқарув усуллари ва воситаларини қўллаш ҳамда бошқарув функциялари бўйича кўникмаларни янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар;
муайян соҳа бўйича лойиҳаларда иштирок этиш, стажировка ўташ, раҳбарлик лавозимларида вазифа ва мажбуриятларини вақтинча бажариш ва бошқалар.
32. Захирага киритилган номзодларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан, хорижий стажировкаларини ташкил этиш ишлари Агентлик томонидан мувофиқлаштирилади ва мониторинг қилинади.
33. Захирага киритилган шахсларнинг раҳбарлик кўникмаларини янада ривожлантириш ҳамда амалий тажрибасини ошириш мақсадида уларни ротация қилиш масаласи Агентлик томонидан давлат органлари билан ҳамкорликда кўриб чиқилади.
7-боб. Кадрлар захирасига киритилган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Агентлик томонидан тасдиқланадиган ўқув дастурлари асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида иштирок этиш, шу жумладан, хорижий стажировкаларда қатнашиш.
мониторинг натижаларига кўра, зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни лозим даражада бажармагани, Ривожланиш режасида белгиланган чора-тадбирларни амалга оширмагани аниқланганда;
таклиф этилаётган раҳбарлик лавозимини эгаллашдан бош тортганда;
мазкур Низом билан белгиланган мажбуриятларни бажаришдан бош тортганда ёки лозим даражада бажармаганда;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;
қасддан содир этган жинояти учун суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига асосан айбдор деб топилганда;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.05.00 Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб тан олиш. Муомала лаёқатини чеклаш]
суднинг қонуний кучга кирган қарорига асосан муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
вафот этганда ёки бедарак йўқолган деб тан олинганда ёхуд унинг вафот этгани қонуний кучга кирган суд қарори билан эълон қилинганда;
ўз аризасига кўра.
37. Захирадан чиқариш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилган тақдирда, шахс Миллий кадрлар захирасига умумий тартибда киритилиши мумкин.
9-боб. Якунловчи қоидалар
38. Захирадаги номзодлар ҳақидаги маълумотлардан фақат хизмат доирасида фойдаланишга йўл қўйилади.
39. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддаси, 39-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 50, 229-моддалари.
Миллий кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Истиқболли кадрлар маълумотлар базасига маълумотларни киритишга масъул бўлган ташкилотлар
Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестридаги сиёсий ва бошқарув гуруҳларига мансуб лавозимларда фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчилари
Давлат органлари ва ташкилотлари
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратураси ҳамда қайта тайёрлаш дастурлари битирувчилари
Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси
3.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармасининг бакалавриат, магистратура ва докторантура таълим дастурлари битирувчилари
«Эл-юрт умиди» жамғармаси
4.
Маҳаллада фаолият кўрсатиб, сўнггиикки йилликиш фаолияти давомида ижобий натижалари асосида саралаб олинган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторлари
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,
Ёшлар ишлари агентлиги,
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
Солиқ қўмитаси
5.
Хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари
Хўжалик бирлашмалари
6.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари раҳбарлари
Савдо-саноат палатаси, маҳаллий ҳокимликлар
Миллий кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Миллий кадрлар захираси шакллантириладиган ва юритиладиган давлат фуқаролик хизмати раҳбарлик лавозимлари
Кадрлар захирасини шакллантириш ва юритишга масъул идоралар
Касбий ва шахсий ривожланишини таъминлаш ҳамда мониторинг қилишга масъул идоралар
Республика даражаси
1.
Вазирлик/идора раҳбари
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси,
Вазирлар Маҳкамаси
Вазирлар Маҳкамаси
(Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда)
2.
Вазирлик/идора раҳбарининг биринчи ўринбосари
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси,
Вазирлар Маҳкамаси,
вазирлик ва идоралар,
Бошқарув самарадорлиги агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси,
Вазирлар Маҳкамаси,
вазирлик ва идоралар,
Бошқарув самарадорлиги агентлиги
3.
Вазирлик/идора раҳбари ўринбосари
Ҳудудий даража
4.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
5.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари
6.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси,
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Бошқарув самарадорлиги агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Бошқарув самарадорлиги агентлиги
7.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарлари
8.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари
9.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари
10.
Вазирлик ва идораларнинг ҳудудий тузилмалари раҳбарлари
Вазирлик ва идоралар,
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Вазирлик ва идоралар,
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Туман (шаҳар) даражаси
11.
Туман ва шаҳар ҳокимлари
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Администрацияси,Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Бошқарув самарадорлиги агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Бошқарув самарадорлиги агентлиги
12.
Туман ва шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Бошқарув самарадорлиги агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Бошқарув самарадорлиги агентлиги
13.
Туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари
Изоҳ: қонунчиликда мақоми бўйича юқоридаги лавозимларга тенглаштирилган давлат фуқаролик хизмати лавозимларига мазкур Рўйхатда кўрсатилган тартибда кадрлар захираси шакллантирилади ва юритилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Миллий кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга 3-ИЛОВА
Миллий кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси
Республика даражасидаги давлат органи раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари лавозимига захирани шакллантиради.
2. Шакллантирилган номзодлар рўйхати ўрнатилган тартибда «hrm.argos.uz» электрон платформаси орқали Бошқарув самарадорлиги агентлигига юборилади.
Доимий
Вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар
2-босқич
Бошқарув самарадорлиги агентлиги
1. Номзодлар билан суҳбат ўтказилади ҳамда уларнинг лавозим малака талабларига мос келиши, билими, раҳбарлик салоҳияти ва шахсий сифатлари баҳоланади.
2. Баҳолаш натижаларига кўра номзодни Миллий кадрлар захирасига киритиш ёки киритмаслик тўғрисидаги қарор қабул қилинади ва бу бўйича баённома тузилади.
3. Баённома давлат органи раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳар олти ойда камида бир марта
3-босқич
Масъул ташкилотларнинг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари
1.Номзодларни Миллий кадрлар захирасига киритилганлиги ҳақида хабардор қилади.
3. Захирага киритилган шахсларнинг касбий ва шахсий ривожланиш режасини қабул қилади ва лозим даражада бажарилишини назорат қилиб боради.
Номзод захирага киритилгандан сўнг 10 иш куни ичида
4-босқич
Бошқарув самарадорлиги агентлиги
1. Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шу жумладан, хорижий стажировкаларини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштиради ва мониторинг қилади.
2. Давлат органлари билан биргаликда миллий кадрлар захирасига киритилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар «hrm.argos.uz» электрон платформасига киритилишини ва доимий янгилаб борилишини таъминлайди.
Доимий равишда
5-босқич
Миллий кадрлар захирасида киритилган шахслар
1. Билими, раҳбарлик салоҳияти ва шахсий сифатларини баҳолашдан ўтади.
2. Ривожланиш режасида белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга оширади.
3.Агентлик томонидан тасдиқланадиган ўқув дастурлар асосида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида иштирок этади, шу жумладан хорижий стажировкаларда қатнашади.
Доимий равишда
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июндаги ПФ-95-сон Фармонига 8-ИЛОВА
Давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражаларини бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражаларини бериш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.32.00 Малака тоифалари]
2. Давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенцияларини ошириб бориш, моддий рағбатлантириш, касбий тайёргарлик даражаси лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида давлат фуқаролик хизматчиларига давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг малака даражалари (кейинги ўринларда — малака даражалари) берилади.
Малака даражалари билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш ва тегишли хулоса қабул қилиш учун давлат органида беш нафардан етти нафаргача аъзодан иборат Малака комиссияси тузилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.32.00 Малака тоифалари]
3. Давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражалари, қоида тариқасида, изчил тартибда олий маълумотга ва муайян иш стажига, малака оширганлиги тўғрисидаги сертификатга, малака комиссиясининг ижобий хулосасига эга бўлган тақдирда берилади. Бунда давлат фуқаролик хизматчисининг эгаллаб турган лавозими ёки унга олдинги иш жойида берилган махсус унвони (мартаба ва малака даражаси) инобатга олинади.
Олий маълумотга эга бўлмаган давлат фуқаролик хизматчиларига малака комиссияси қарорига асосан «6-, 5-малака даражалари» берилиши мумкин.
4. Мудофаа ишлари, фавқулодда вазиятлар, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки бошқа давлат органларининг махсус унвон ва мартаба даражасига эга бўлган ҳамда давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган шахсларга малака даражаси мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Давлат фуқаролик хизмати малака даражаларининг бошқа органларнинг унвон ва мартаба даражаларига нисбатини ҳисобга олган ҳолда берилади.
Ушбу қоида мудофаа ишлари, фавқулодда вазиятлар, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки махсус унвон ва мартаба даражаси берилиши назарда тутилган бошқа органларга ўтган давлат фуқаролик хизматчиларига ҳам қўлланади, ушбу органларнинг хизматни ўташга оид тартибларида (устав, низом ва ҳоказо) бошқача қоида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат]
5. Давлат фуқаролик хизматчиларининг малака даражалари учун қўшимча тўлов миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
Малака даражаларига эга бўлган давлат фуқаролик хизматчиларига уларда мавжуд бўлган бошқа махсус унвон ва мартаба даражалари учун ҳам қўшимча тўловлар тўланиши назарда тутилган ҳолларда тўлов миқдори бўйича юқориси тўлаб берилади.
2-боб. Малака даражалари
6. Давлат фуқаролик хизматчиларига қуйидаги малака даражалари берилади:
Олий даражали маслаҳатчи;
1-даражали маслаҳатчи;
2-даражали маслаҳатчи;
3-даражали маслаҳатчи;
1-даражали хизматчи;
2-даражали хизматчи;
3-даражали хизматчи;
4-даражали хизматчи;
5-даражали хизматчи;
6-даражали хизматчи.
7. Давлат фуқаролик хизматчилари учун малака даражасида бўлиш муддати қуйидагича белгиланади:
6-даражали хизматчи — икки йил;
5-даражали хизматчи — уч йил;
4-даражали хизматчи — уч йил;
3-даражали хизматчи — тўрт йил;
2-даражали хизматчи — тўрт йил.
«1-даражали хизматчи» ва ундан юқори малака даражаларида бўлиш муддати белгиланмайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.09.00.00 Давлат фуқаролик хизмати;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.04.00.00 Меҳнат стажи / 06.04.01.00 Умумий қоидалар]
8. Давлат фуқаролик хизматчисининг малака даражасида бўлиш муддатига унинг давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органи ва ташкилотидаги иш стажи киритилади.
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, навбатдаги малака даражасини беришда давлат фуқаролик хизмати татбиқ этилмайдиган ташкилотлардаги иш стажи ҳам инобатга олинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддаси, Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2920, 2017 йил 28 август).
9. Муайян бир малака даражасида бўлиш муддати календарь ҳисобда малака даражаси бериш ҳақида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ҳисобланади. Бунда ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган талаблар асосида малака даражаларига эга бўлган давлат фуқаролик хизматчиларига навбатдаги малака даражаларини беришда аввалги иш жойидаги иш стажи ҳам қўшиб ҳисобланади.
3-боб. Малака даражаларини бериш, пасайтириш ҳамда ундан маҳрум қилиш тартиби
10. Давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражалари ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ тартибда берилади.
11. Малака даражалари Малака комиссиясининг ижобий хулосаси асосида берилади, «3-, 2- ва 1-даражали маслаҳатчи» ҳамда «Олий даражали маслаҳатчи» малака даражалари бундан мустасно.
12. Давлат органи раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) билан келишилган ҳолда:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
а) ишда алоҳида ўрнак кўрсатган ёки хизмат бурчини намунали ижро этган давлат фуқаролик хизматчиларига амалдаги мавжуд малака даражасида бўлиш муддатининг, қоида тариқасида, камида ярмини ўтаганидан сўнг рағбатлантириш мақсадида муддатидан олдин навбатдаги малака даражаси беришга;
б) изчилликка риоя қилмаган ҳолда, лекин давлат фуқаролик хизматчиси юқори давлат фуқаролик хизмати лавозимига тайинланганда ўзи эга бўлган малака даражасидан икки даража юқори бўлмаган малака даражаси беришга;
в) биринчи марта малака даражаси берилаётган давлат фуқаролик хизматчиларига улар эгаллаб турган давлат фуқаролик хизмати лавозими бўйича берилиши мумкин бўлган энг юқори малака даражасидан бир даража паст малака даражасини ёки унгача бўлган малака даражаларидан бирини беришга ҳақли.
Юқорида қайд қилинган бандлар бўйича «1-даражали хизматчи» малака даражаси Агентлик директори томонидан бериладиган ҳолларда тегишли давлат органи томонидан Агентлик директори номига тақдимнома киритилади.
13. Давлат фуқаролик хизматида иш стажига эга бўлмаган шахсларга малака даражаси давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллагандан кейин камида олти ой ўтгач изчилликка риоя қилган ҳолда «6-даражали хизматчи» малака даражаси берилади, мазкур Низомнинг 4-банди ва 12-бандининг «в» кичик бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
14. Давлат фуқаролик хизматчиларига берилган малака даражалари уларда умрбод сақланиб қолади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.04.00 Интизомий жавобгарлик / 05.05.04.01 Интизомий жазолар]
15. Давлат фуқаролик хизматчиларининг малака даражалари интизомий жазо тариқасида бир поғона пасайтирилиши мумкин. Бунда малака даражасини пасайтириш тўғрисидаги қарор малака даражаси берган давлат органи раҳбари томонидан Агентлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Давлат фуқаролик хизматчиларининг аввалги малака даражаси тикланган ва уларга навбатдаги малака даражаси берилганга қадар малака даражасини такроран пасайтиришга йўл қўйилмайди.
16. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан малака даражасини муддатидан илгари бериш, навбатдан ташқари бериш ҳамда пасайтириш масалалари Агентлик билан келишилмайди.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
17. Давлат фуқаролик хизматчисида амалдаги интизомий жазо чорасининг мавжудлиги ёки унга нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги малака даражаси берилишига тўсқинлик қилувчи ҳолат ҳисобланади.
18. Давлат фуқаролик хизматчиси жиноят содир этгани учун суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига биноан малака даражасидан маҳрум этилиши мумкин.
4-боб. Малака комиссияси ишини ташкил этиш тартиби
19. Малака комиссияси таркибига қоида тариқасида:
давлат органи раҳбари (унинг ўринбосари);
давлат органининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаси раҳбари (ходими);
давлат органининг таркибий тузилмалари раҳбарлари, юридик хизмати раҳбари (ходими) ва касаба уюшмаси раҳбари киритилади.
Давлат органининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаси Малака комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.
Малака комиссияси таркиби, фаолиятини ташкил этиш тартиби давлат органи раҳбари томонидан белгиланади.
Давлат органларининг тақдимномасига асосан «1-даражали хизматчи» малака даражасини бериш ва келишиш (муддатидан илгари бериш, навбатдан ташқари бериш ҳамда пасайтириш) масалаларини кўриб чиқиш учун Агентликда алоҳида Малака комиссияси шакллантирилади.
20. Давлат органининг ҳудудий ёки таркибий тузилмаси раҳбари томонидан Малака комиссиясининг ишчи органига малака даражасини (навбатдаги малака даражасини) олишга талабгор бўлган давлат фуқаролик хизматчиси тўғрисида тақдимнома ва тегишли ҳужжатлар тақдим этилади. Бунда Агентлик ваколатига тегишли масалалар бўйича ҳужжатлар давлат органи раҳбари томонидан ҳар ойнинг 15-санасига қадар Агентликка тақдим этилади.
21. Малака комиссияси томонидан давлат фуқаролик хизматчисининг малака даражасида бўлиш муддатига риоя этгани, касбий ютуқлари, малака оширгани ўрганилади ҳамда ўрганиш натижаларига кўра давлат фуқаролик хизматчисига тақдимномада кўрсатилган малака даражасини бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Малака комиссиясининг қарори уч иш куни мобайнида давлат фуқаролик хизматчисига доир ҳужжатлар билан биргаликда ишчи орган томонидан давлат органининг раҳбарига киритилади.
22. Давлат органининг раҳбари уч иш куни мобайнида Малака комиссияси қарорига асосан тегишли буйруқ (фармойиш, қарор ва бошқа) қабул қилади.
5-боб. Малака даражаларини бериш ёки пасайтириш масалаларини Агентлик билан келишиш тартиби
23. Мазкур Низомда давлат фуқаролик хизматчиларининг малака даражаларини муддатидан илгари бериш, навбатдан ташқари бериш ҳамда пасайтиришни Агентлик билан келишиш назарда тутилган ҳолларда давлат органи томонидан ушбу ҳолатларнинг сабаблари кўрсатилган тақдимнома ва уни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар Агентликка юборилади.
Зарур ҳолларда, Агентлик томонидан давлат фуқаролик хизматчисига тақдимномада кўрсатилган малака даражасини бериш ёки пасайтиришга доир қўшимча ҳужжатлар талаб қилиниши ҳамда у билан суҳбат ўтказилиши мумкин.
24. Агентлик давлат фуқаролик хизматчисига малака даражаларини бериш ёки пасайтириш масаласини ўн иш кунида кўриб чиқиб, келишиш натижалари бўйича тегишли давлат органини хабардор қилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
25. Берилган малака даражаси давлат фуқаролик хизматчисининг хизмат гувоҳномасида кўрсатилади ҳамда малака даражасига оид ҳужжатлар унинг шахсий ҳужжатлари тўпламида сақланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Малака даражаси берилганлиги бўйича буйруқ (фармойиш, қарор ва бошқа) «hrm.argos.uz» электрон тизимига тегишли давлат органининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаси томонидан киритилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши]
26. Давлат фуқаролик хизматчиси давлат органининг малака даражасини бериш, пасайтириш ёки малака даражаси беришни рад этиш тўғрисидаги қарорларидан норози бўлган тақдирда, қонунчиликда белгиланган муддатларда юқори турувчи давлат органига ёки Агентликка ёхуд судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низом.
27. Агентлик ўз ваколати доирасида давлат органлари томонидан ушбу Низомга риоя қилиниши ҳолатларини ўрганиш юзасидан мониторинг ўтказиш ҳуқуқига эга.
28. Давлат органи томонидан ушбу Низом талабларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланган ёки навбатдаги малака даражаси асоссиз равишда кечиктирилишига йўл қўйилган тақдирда, Агентлик давлат органи раҳбарига аниқланган қонунчилик бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритади.
29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 52-моддаси.
Давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражаларини бериш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Давлат фуқаролик хизмати малака даражаларининг бошқа органларнинг унвон ва мартаба даражаларига нисбати
Давлат фуқаролик хизматчиларининг малака даражалари
Судьяларнинг малака даражалари
Суд органларининг мартаба даражалари
Ҳарбий унвонлар
Дипломатик даражалар
Давлат божхона хизмати органларининг махсус унвонлари
Прокуратура органларининг мартаба даражалари
Адлия органларининг мартаба даражалари
Ички ишлар органларининг махсус унвонлари
Солиқ органларининг махсус унвонлари
Экология ва иқлим ўзгариши органларининг махсус унвонлари
1.
6-даражали хизматчи
5-малака даражаси
3-даражали юрист
Лейтенант
Атташе
Божхона хизмати лейтенанти
3-даражали юрист
3-даражали юрист
Лейтенант
Солиқ хизматининг III даражали инспектори
III даражали эколог
2.
5-даражали хизматчи
2-даражали юрист
Катта лейтенант
Учинчи котиб
Божхона хизмати катта лейтенанти
2-даражали юрист
2-даражали юрист
Катта лейтенант
Солиқ хизматининг II даражали инспектори
II даражали эколог
3.
4-даражали хизматчи
4-малака даражаси
1-даражали юрист
Капитан
Иккинчи даражали иккинчи котиб
Божхона хизмати капитани
1-даражали юрист
1-даражали юрист
Капитан
Солиқ хизматининг I даражали инспектори
I даражали эколог
Биринчи даражали иккинчи котиб
4.
3-даражали хизматчи
3-малака даражаси
3-даражали адлия маслаҳатчиси
Майор
Иккинчи даражали биринчи котиб
Божхона хизмати майори
Адлия кичик маслаҳатчиси
3-даражали адлия маслаҳатчиси
Майор
Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси
III даражали экология маслаҳатчиси
Биринчи даражали биринчи котиб
5.
2-даражали хизматчи
2-малака даражаси
2-даражали адлия маслаҳатчиси
Подполковник
Иккинчи даражали маслаҳатчи
Божхона хизмати подполковниги
Адлия маслаҳатчиси
2-даражали адлия маслаҳатчиси
Подполковник
Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси
II даражали экология маслаҳатчиси
6.
1-даражали хизматчи
1-малака даражаси
1-даражали адлия маслаҳатчиси
Полковник
Биринчи даражали маслаҳатчи
Божхона хизмати полковниги
Адлия катта маслаҳатчиси
1-даражали адлия маслаҳатчиси
Полковник
Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси
I даражали экология маслаҳатчиси
7.
3-даражали маслаҳатчи
Олий малака даражаси
3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
Генерал-майор
Иккинчи даражали Фавқулодда ва Мухтор Вакил
Божхона хизмати генерал-майори
3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
Генерал-майор
Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси
III даражали давлат экология маслаҳатчиси
Биринчи даражали Фавқулодда ва Мухтор Вакил
8.
2-даражали маслаҳатчи
2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
Генерал-лейтенант
Фавқулодда ва Мухтор Элчи
Божхона хизмати генерал-лейтенанти
2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
Генерал-лейтенант
Солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси
II даражали давлат экология маслаҳатчиси
9.
1-даражали маслаҳатчи
1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
Генерал-полковник
Божхона хизмати генерал-полковниги
1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
Генерал-полковник
Солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси
I даражали давлат экология маслаҳатчиси
10.
Олий даражали маслаҳатчи
Армия генерали
Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси
Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси
Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 мартдаги ПФ-46-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 06/26/46/0290-сон)
Давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражаларини бериш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражаларини берувчилар
Олий даражали маслаҳатчи, 3-, 2- ва 1-даражали маслаҳатчи
Мазкур малака даражалари бериладиган давлат фуқаролик хизмати лавозимлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти
6-, 5-, 4-, 3-, 2-, 1-даражали хизматчи
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида лавозим бўйича хизмат ўтаётган давлат фуқаролик хизматчилари
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ташкилотларнинг раҳбарлари ва ўринбосарлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ташкилотларнинг раҳбарлари ва ўринбосарлари
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раҳбари ва ўринбосарлари
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари ва ўринбосарлари
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси раҳбари ва ўринбосарлари
6-, 5-, 4-, 3-, 2-, 1-даражали хизматчи
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Вазирлар Маҳкамасида лавозим бўйича хизмат ўтаётган давлат фуқаролик хизматчилари
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири
Вазирлар
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ташкилотлар ҳамда мустақил қўмита ва агентликларнинг биринчи раҳбарлари
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари
1-даражали хизматчи
Мазкур малака даражаси бериладиган давлат фуқаролик хизмати лавозимлари (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан бериладиган лавозимлар бундан мустасно)
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги директори
6-, 5-, 4-, 3-, 2-даражали хизматчи
Миллий даражадаги давлат органлари, вазирликлар, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ташкилотлар, мустақил қўмита ва агентликлар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларида лавозим бўйича хизмат ўтаётган барча давлат фуқаролик хизматчилари
Миллий даражадаги давлат органлари раҳбарлари, вазирлар, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ташкилот ҳамда мустақил қўмита ва агентлик раҳбарлари
Вазирлик ҳузуридаги агентликлар, қўмиталар ва инспекциялар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларида лавозим бўйича хизмат ўтаётган барча давлат фуқаролик хизматчилари
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари
Туман (шаҳар) ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликларида лавозим бўйича хизмат ўтаётган давлат фуқаролик хизматчилари
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари
6-, 5-, 4-, 3-, 2-даражали хизматчи
Айрим махсус хизматлар (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар) таркибидаги идораларда лавозим бўйича хизмат ўтаётган бошқарув ходимлари
Айрим махсус хизматлар (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар) таркибидаги идоралар раҳбарлари
Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош мутахассиси, етакчи мутахассиси ва мутахассисига таркибий бўлинмалар раҳбарларининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан 4-даражали хизматчи малака даражасигача малака даражалари берилиши мумкин.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 06/25/246/1142-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июндаги ПФ-95-сон Фармонига 9-ИЛОВА
Давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенцияларини узлуксиз равишда ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенцияларини узлуксиз равишда ошириш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
Қайта тайёрлаш, малака ошириш ва мустақил таълим олиш давлат фуқаролик хизматчисининг касбий компетенцияларини узлуксиз равишда оширишнинг асосий шаклларидир.
Касбий компетенцияларни узлуксиз равишда ошириб бориш давлат фуқаролик хизматчиларининг мажбурияти ҳисобланади ва давлат фуқаролик хизматини ўташ муддати давомида амалга оширилади.
Давлат органлари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда — давлат органлари) ўрнатилган тартибда давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенцияларини оширишни таъминлаш учун масъул ҳисобланади.
Давлат фуқаролик хизматчилари ўз касбий компетенцияларини узлуксиз равишда ошириб бориши уларни тегишли равишда рағбатлантириш, юқорироқ лавозимга тайинлаш ёки юқорироқ малака даражасини бериш ва Миллий кадрлар захирасига киритишнинг муҳим шарти ҳисобланади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
баҳолаш — давлат фуқаролик хизматчисининг қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсида ўзлаштирган касбий компетенциялари даражасини аниқлаш жараёни;
касбий компетенциялар — давлат фуқаролик хизматчисига ўз фаолиятини самарали амалга ошириш учун зарур бўлган касбий билимлар, кўникмалар ва малакалар йиғиндиси;
малака ошириш — давлат фуқаролик хизматчисининг касбий компетенцияларини оширишга ва мунтазам равишда янгилаб боришга қаратилган таълим жараёни;
мустақил таълим — давлат фуқаролик хизматчиси янги билимлар ва тажрибага эга бўлиш учун ишдан бўш вақтида касбий компетенцияларини ошириш жараёни;
қайта тайёрлаш — давлат фуқаролик хизматчиси самарали фаолияти учун зарур бўлган қўшимча касбий билимлар, кўникмалар ва малакаларни эгаллаши учун ташкил этилган таълим жараёни.
3. Давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенцияларини узлуксиз равишда ошириш мазкур Низомнинг иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган талаблар
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
4. Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш давлат фуқаролик хизматини ўташдан ажралган ва ажралмаган ҳолда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.03.00 Малака оширишга юбориладиган ходимлар учун кафолатлар]
Давлат фуқаролик хизматини ўташдан ажралган ҳолда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида иштирок этаётган давлат фуқаролик хизматчиларининг асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади ҳамда транспорт, яшаш ва кундалик харажатлари давлат органи томонидан қопланади.
5. Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари) томонидан амалга оширилади.
6. Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
давлат органларининг Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
таълим ташкилотларига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) қошидаги Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак ва грантлари ҳисобидан;
давлат фуқаролик хизматчисининг ўз маблағлари ҳисобидан;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 42, 58-моддалари.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғига мувофиқ, давлат фуқаролик хизматчиларининг муайян гуруҳлари учун Агентлик томонидан махсус ўқув-амалий семинар ва тренинглар таълим ташкилотлари билан тузиладиган тўғридан-тўғри шартномалар асосида ташкил этилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
8. Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларини ташкил этиш учун ўтказилган тендер натижалари бўйича ғолибни аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, энг яхши таклифларни танлаш орқали давлат органи билан таълим ташкилоти ўртасида ўрнатилган тартибда шартномалар тузилиши мумкин.
9. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги давлат органлари ва ташкилотларидаги давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талабларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув режа ва ўқув дастурлари давлат органлари эҳтиёжларидан келиб чиқиб, давлат таълим талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
3-боб. Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёни иштирокчиларининг ваколатлари ва вазифалари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
10. Агентлик:
давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнини мувофиқлаштиради;
давлат органлари томонидан ҳар йили келгуси календарь йил учун давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш режасининг шакллантирилиши ва амалга оширилишини назорат қилади;
давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда таълим ташкилотлари томонидан мазкур Низом талабларига риоя этилишини мониторинг қилади;
давлат органлари томонидан давлат фуқаролик хизматчиларининг лавозим гуруҳлари ва малака даражаларидан келиб чиқиб, уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур бўладиган касбий компетенциялар рўйхатининг ишлаб чиқилиши ва янгилаб борилишини таъминлайди;
Агентликнинг масофавий таълим платформасида давлат фуқаролик хизматчилари учун масофавий таълим олиш имкониятларини яратади. Бунда ушбу платформада бепул ўқув дастурлари билан биргаликда ҳақ эвазига қўшимча хизматлар (ўқув курслари, адабиётлар ва ҳоказо) кўрсатилиши мумкин.
11. Давлат органлари:
ҳар йили келгуси календарь йил учун давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш режасини шакллантиради;
ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларининг ўқув режа ва ўқув дастурларини ишлаб чиқишда таклифлар киритади ҳамда мазкур курсларнинг ўқув режа ва ўқув дастурларини тасдиқлайди;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш режасини амалга ошириш учун таълим ташкилотлари билан белгиланган тартибда шартномалар тузилиши ва уларнинг бажарилишини таъминлайди;
давлат фуқаролик хизматчиларининг малака оширишга ўз вақтида ва тўлиқ жалб қилинишини таъминлайди;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
давлат фуқаролик хизматчиларининг малака оширгани тўғрисидаги маълумот «Давлат фуқаролик хизматининг ягона электрон ахборот-таҳлил тизими» дастурий-аппарат комплексига (кейинги ўринларда — дастурий-аппарат комплекси) киритиб борилишини ташкил қилади;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида давлат фуқаролик хизматчилари томонидан дастурларни ўзлаштириш даражасини мониторинг қилиб боради;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида давлат фуқаролик хизматчиларининг иштирок этиши учун барча зарур шарт-шароитларни яратади ҳамда транспорт, яшаш ва кундалик харажатларини қоплайди.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари]
12. Таълим ташкилотлари:
давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув режа ва ўқув дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун киритади;
давлат фуқаролик хизматчиларининг самарали фаолияти учун зарур бўлган касбий компетенциялар рўйхати асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича ўқув режа ва ўқув дастурларини такомиллаштириб боради;
профессионал даражада машғулотларни ўтказиш учун зарур бўлган ўқув, ўқув-услубий ва моддий-техника базасини яратади ҳамда доимий равишда такомиллаштириб боради;
профессор-ўқитувчилар таркибининг касбий тайёргарлигини узлуксиз ривожлантириб боради, ўқув жараёнига хорижий олимлар ва мутахассисларни жалб қилади;
давлат таълим талаблари, ўқув режа ва ўқув дастурларига мувофиқ қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда ўтказади;
ўқув жараёнининг амалиёт билан уйғунлигини таъминлайди;
давлат фуқаролик хизматчилари учун масофавий таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, масофавий малака ошириш курсларини яратиш ва доимий равишда янгилаб бориш чораларини кўради;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари якунида тингловчилар билимини баҳолайди ҳамда баҳолаш натижаларини, шунингдек, диплом ва сертификатлар тўғрисидаги маълумотларни давлат фуқаролик хизматчисининг портфолиосида акс эттириш мақсадида дастурий-аппарат комплексига киритади, ўзларининг электрон таълим платформасини дастурий-аппарат комплексига интеграция қилади.
13. Давлат фуқаролик хизматчилари:
давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида фаол иштирок этади, ўқув режа ва ўқув дастурларига мувофиқ материалларни ўзлаштиради, Агентликнинг масофавий таълим платформасига уланади;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари якуни бўйича баҳолаш жараёнига пухта тайёргарлик кўради;
таълим ташкилотининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилади, унинг мол-мулки, моддий ва маданий бойликларини асрайди;
таълим ташкилотининг ўқув, услубий, илмий-ишлаб чиқариш, маданий, спорт ва маиший объектларидан фойдаланади.
Давлат фуқаролик хизматчилари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
4-боб. Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш тартиби
14. Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш курсларининг таълим ташкилотлари томонидан ишлаб чиқиладиган ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган ўқув режа ва ўқув дастурлари асосида ташкил этилади.
15. Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш курслари ўқув юкламаси ҳажми камида 288 соатни ташкил этади.
Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш курсларининг давомийлиги давлат фуқаролик хизматини ўташдан ажралган ҳолда олти ойдан ҳамда давлат фуқаролик хизматини ўташдан ажралмаган ҳолда бир йилдан кўп бўлмаган муддатни ташкил этади.
16. Қайта тайёрлаш курслари якунлари бўйича баҳолашдан муваффақиятли ўтган давлат фуқаролик хизматчиларига давлат намунасидаги диплом берилади. Шунингдек, электрон генерация қилинган, электрон имзо ёки унинг муқобил шаклидаги восита (QR код) билан тасдиқланган диплом тақдим этилиши мумкин.
Қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли якунлаганлик тўғрисидаги диплом у берилган кундан эътиборан уч кунлик муддатда таълим ташкилоти ёки давлат фуқаролик хизматчиси томонидан дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар базасида қайд этилади.
17. Қайта тайёрлаш курси якуни бўйича баҳолашдан ўта олмаган давлат фуқаролик хизматчиси бир ой муддатда ўқув материалларини мустақил қайта ўзлаштиради ва такрорий баҳолашдан ўтади.
Таълим ташкилотлари давлат фуқаролик хизматчиларига ўқув материалларни қайта ўзлаштириш ва такрорий баҳолашдан ўтиш учун шароит яратиб беради.
18. Такрорий баҳолашдан ўта олмаган давлат фуқаролик хизматчисига мазкур Низомнинг 16-бандида назарда тутилган диплом берилмайди. Бунда қайта тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда давлат фуқаролик хизматчисидан ундириб олиниши мумкин.
19. Давлат фуқаролик хизматчиси қайта тайёрлаш курсида иштирок этиши ва муваффақиятли якунлашини таъминлаш бўйича масъулият давлат органининг раҳбари зиммасига юкланади.
5-боб. Давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш тартиби
20. Давлат фуқаролик хизматчилари қуйидаги ҳолларда малака ошириш курсларига ўқишга юборилади:
биринчи марта давлат фуқаролик хизматига кирганда;
давлат органининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб бошқа ҳолларда.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
21. Давлат фуқаролик хизматчилари ҳар уч йилда камида 72 соат малака ошириш курсларида ўтишга мажбур.
Малака ошириш курслари таълим ташкилотлари томонидан ишлаб чиқиладиган ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган ўқув режа ва ўқув дастурлари асосида ташкил этилади.
22. Малака ошириш курслари якунлари бўйича давлат фуқаролик хизматчиларининг ўқув дастурини ўзлаштирганлиги баҳоланади.
Малака ошириш курслари якунлари бўйича баҳолашдан муваффақиятли ўтган давлат фуқаролик хизматчиларига белгиланган намунадаги сертификат берилади. Шунингдек, электрон генерация қилинган, электрон имзо ёки унинг муқобил шаклидаги восита (QR код) билан тасдиқланган сертификат тақдим этилиши мумкин.
Малака оширганлик тўғрисидаги сертификат у берилган кундан эътиборан уч иш кунлик муддатда таълим ташкилоти ёки давлат фуқаролик хизматчиси томонидан дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар базасида қайд этилади.
23. Малака ошириш курси якуни бўйича баҳолашдан ўта олмаган давлат фуқаролик хизматчиси икки ҳафта муддатда ўқув материалларини мустақил қайта ўзлаштиради ва такрорий баҳолашдан ўтади.
Таълим ташкилотлари давлат фуқаролик хизматчиларига ўқув материалларини қайта ўзлаштириш ва такрорий баҳолашдан ўтиш учун шароит яратиб беради.
Такрорий баҳолашдан ўта олмаган давлат фуқаролик хизматчисига мазкур Низомнинг 22-бандида назарда тутилган сертификат берилмайди. Бунда малака ошириш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда давлат фуқаролик хизматчисидан ундириб олиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 166, 207 ва 210-моддалари.
24. Давлат фуқаролик хизматчиси малака ошириш курсида иштирок этиши ва муваффақиятли якунлашини таъминлаш бўйича масъулият давлат органининг раҳбари зиммасига юкланади.
6-боб. Давлат фуқаролик хизматчиларининг мустақил таълим олиши
25. Мустақил таълим якка тартибда амалга оширилади ҳамда давлат фуқаролик хизматчисининг касбий, шахсий, интеллектуал, ахлоқий, маънавий-маърифий ва маданий ривожланишига хизмат қилади.
26. Мустақил таълим давлат фуқаролик хизматчиси ихтиёрий равишда хизмат фаолияти йўналишларига доир материалларни ўрганиши, таълим ресурсларига жойлаштирилган масофавий курсларда иштирок этиши, китобхонлик ва бошқа шаклларда ўз устида ишлашини назарда тутади.
27. Мустақил равишда касбий компетенцияларни ошириш давлат фуқаролик хизматчиси томонидан календарь йили учун ихтиёрий равишда ишлаб чиқиладиган шахсий ривожланиш режаси асосида амалга оширилади.
Давлат органининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари давлат фуқаролик хизматчиси шахсий ривожланиш режасини бажаришини мониторинг қилиб боради.
7-боб. Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш курсларининг ўқув режа ва ўқув дастурларига қўйиладиган талаблар
28. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари давлат таълим талаблари, ўқув режа ва ўқув дастурлари асосида ўтказилади.
29. Ўқув режа ва ўқув дастурлари давлат таълим талабларидан келиб чиқиб ҳамда таълим олувчиларнинг амалдаги эҳтиёжлари ва уларнинг тайёргарлик даражасини эътиборга олган ҳолда шакллантирилади. Ўқув режа ва ўқув дастурлари давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти хусусиятини ҳисобга олган ҳолда турли фаолият соҳалари учун алоҳида ишлаб чиқилиши мумкин.
30. Ўқув режа ва ўқув дастурлари хорижий тажриба ва соҳадаги илғор ютуқларга мувофиқ ҳолда яратилиши, таълимнинг узлуксизлиги, изчиллиги тамойилларига ва кетма-кетлигини таъминлашга доир талабларга жавоб бериши лозим.
31. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режа ва ўқув дастурлари давлат органлари таклифи ҳамда заруратга қараб янгиланади.
32. Ўқув режа ва ўқув дастурлари таълим олувчиларга билимларни мустақил излаш ва уларни ўзлаштириш учун қулай имкониятларни назарда тутиши керак.
8-боб. Якунловчи қоида
33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенцияларини узлуксиз равишда ошириш тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА
Давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенцияларини узлуксиз равишда ошириш тартиби
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Муддати
I. Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш
1-босқич
Давлат органлари,
Агентлик
Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш режаси шакллантирилади
Ҳар йили 1 октябрга қадар
2-босқич
Давлат органи раҳбари
Режа асосида давлат фуқаролик хизматчисини қайта тайёрлаш курсларида ўқишга юбориш тўғрисида қарор қабул қилинади
Режада белгиланган муддатларда
3-босқич
Давлат фуқаролик хизматчиси
Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш курсларида (камида 288 соат) қайта тайёрловдан ўтади
Ўқув дастурида белгиланган муддатларда
4-босқич
Таълим ташкилоти
Қайта тайёрлаш курсларидан муваффақиятли ўтган давлат фуқаролик хизматчиларига давлат намунасидаги диплом берилади ва маълумотлар базасида курслардан ўтганлик ҳақида қайд этилади
Диплом берилган кундан эътиборан уч кун ичида
5-босқич
Давлат фуқаролик хизматчиси
Қайта тайёрлаш курслари якунлари бўйича баҳолашдан ўта олмаган тақдирда, ўқув материалларни мустақил таълим шаклида қайта ўзлаштиради ва такрорий баҳолашдан ўтади
Бир ой муддатда
II. Давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш
1-босқич
Давлат органлари,
Агентлик
Давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш режаси шакллантирилади
Ҳар йили 1 октябрга қадар
2-босқич
Давлат органи раҳбари
Режага асосан давлат фуқаролик хизматчисини малака ошириш курсларига юбориш тўғрисида қарор қабул қилади
Режада белгиланган муддатларда
3-босқич
Давлат фуқаролик хизматчиси
Малака ошириш курсларида малакасини оширади
Ўқув дастурида белгиланган муддатларда
4-босқич
Таълим ташкилоти
Малака ошириш курслари якунлари бўйича баҳолашдан муваффақиятли ўтган давлат фуқаролик хизматчиларига белгиланган намунадаги сертификат берилади ва маълумотлар базасида малака оширганлик ҳақида қайд этилади
Сертификат берилган кундан эътиборан уч иш куни ичида
5-босқич
Давлат фуқаролик хизматчиси
Малака ошириш курслари якунлари бўйича баҳолашдан ўта олмаган тақдирда, ўқув материалларни мустақил таълим шаклида қайта ўзлаштиради ва такрорий баҳолашдан ўтади
Икки ҳафта муддатда
III.Мустақил таълим олиш
1-босқич
Давлат органлари
Давлат фуқаролик хизматчисига мустақил равишда хизмат фаолияти йўналишларига доир материалларни ўрганиш, таълим ресурсларига жойлаштирилган масофавий курсларда иштирок этиш, китобхонлик ва бошқа шаклларда ўз устида ишлаши учун шароит яратилади ва рағбатлантириб борилади
Доимий
2-босқич
Давлат фуқаролик хизматчиси
Мустақил равишда касбий, шахсий, интеллектуал, ахлоқий, маънавий-маърифий ҳамда маданий ривожланиши учун шахсий ривожланиш режасини ишлаб чиқади ва бажаради
Календарь йили давомида
3-босқич
Давлат органининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари
Давлат фуқаролик хизматчиси шахсий ривожланиш режасини бажаришини мониторинг қилади
Ҳар чоракда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июндаги ПФ-95-сон Фармонига 10-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5843-сон Фармонида:
а) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги, 9-бандининг «г» кичик бандидаги ва 10-бандининг олтинчи хатбошисидаги «давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш» сўзлари «кадрлар сиёсати» сўзлари билан алмаштирилсин;
«4. Қуйидагилар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш дастурлари ва лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, давлат фуқаролик хизмати соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар сиёсати соҳасидаги фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш жараёнлари ва истиқболларининг мониторинги ҳамда таҳлилини амалга ошириш, шунингдек, мазкур соҳани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат фуқаролик хизмати соҳасида кадрларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантиришнинг инновацион усулларини жорий этиш;
Миллий кадрлар захирасини бошқариш, Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрини юритиш, шунингдек, давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталини ташкил этиш ва юритиш;
давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш тизимини жорий этиш ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг очиқ рейтингини шакллантиришда иштирок этиш;
давлат фуқаролик хизматига малакали ва юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан хорижда яшаётган ватандошлар орасидан аниқлаш ва жалб этиш, шунингдек, иқтидорли ёшлар ва хотин-қизларни кенг жалб этиш бўйича тизимли ишларни олиб бориш;
кадрларни давлат фуқаролик хизматига танлов асосида қабул қилишни ташкиллаштириш;
давлат фуқаролик хизмати соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва уларни изчил такомиллаштириб бориш, давлат фуқаролик хизматчилари шахсий маълумотларининг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда улар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш;
давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, шунингдек, уларнинг меҳнат фаолияти ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиниши учун тегишли шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш;
давлат хизматчилари ва мутахассисларни хориждаги нуфузли таълим, илмий ва бошқа муассасаларда таълим олишини ташкил этишга кўмаклашиш;
давлат фуқаролик хизмати соҳасида чет давлатларнинг давлат органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш»;
«малакали ва юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан хорижда яшовчи ватандошларни ва хорижий давлатларнинг фуқароларини тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб этиш (уларнинг харажатларини, шу жумладан, меҳнатга ҳақ тўлаш, яшаш, транспорт харажатлари ва бошқаларни молиялаштириш)»;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:
«Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги таркибида (қошида) ташкил этиладиган юридик шахсларнинг моддий техник базасини шакллантириш (қуриш, капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш, тегишли ускуна ва жиҳозлар харид қилиш ва бошқалар) ҳамда фаолиятини молиялаштириш;
белгиланган тартибда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўловларни компенсация қилишга»;
«Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори, шунингдек, у ваколат берган директор ўринбосарларидан бири Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади»;
иккинчи хатбошидаги «ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ҳар йили қисқа муддатли (30 — 60 соатли) малака ошириш курсларидан» сўзлари «белгиланган муддатларда малака ошириш курсларидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари, шунингдек, белгиланган тартибда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан лицензияланган нодавлат таълим муассасалари» сўзлари «илмий ташкилотлар, давлат, нодавлат таълим муассасалари ва ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«истиқболли бошқарув кадрларини саралаб олиш ва тайёрлаш бўйича республика танловларини ўтказиш Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилади».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги «Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6260-сон Фармонида:
«Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳар йили 1 сентябрга қадар кейинги ўқув йили учун ойлик устамалар татбиқ этиладиган таълим йўналишлари, тор мутахассисликлар рўйхати давлат органлари, ташкилот ва муассасаларининг таклифлари асосида шакллантирилади»;
ёш мутахассис диплом олган йилда халқаро эътироф этилган (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education) рейтинг берувчи ташкилотларнинг юқори 300 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларини 2021 йил ва келгуси йилларда тамомлаган ёш мутахассисга нисбатан татбиқ этилади. Бунда:
хорижий олий таълим муассасаларининг филиаллари халқаро эътироф этилган рейтинг берувчи ташкилотларнинг юқори 300 талик рўйхатига алоҳида киритилган тақдирда инобатга олинади;
ойлик устамалар тегишли давлат органлари, ташкилот ва муассасаларида эгаллаган мутахассислиги бўйича тўлиқ бандлик режимида ишлаётган ёш мутахассисларга нисбатан татбиқ этилади;
ушбу қўшимча устамалар Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари билан қўшма ўқув дастурлари асосида, шунингдек, онлайн (масофавий) ва сиртқи таълим шаклида ўқиган ёш мутахассисларга нисбатан татбиқ этилмайди;
ёш мутахассис ушбу жадвалда келтирилган қўшимча миқдорларнинг биттасидан умумий 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ўттиз ёшдан ошмагунга қадар фойдаланиши мумкин».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомда:
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган ёки адлия органлари ходимлари учун белгиланган тартибда берилган мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг бошқарув ходимларига»;
б) 41-банднинг «а» кичик бандида «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бошқарув ходимларига, шунингдек,» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган ёки адлия органлари ходимлари учун белгиланган тартибда берилган мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг бошқарув ходимларига» сўзлари билан тўлдирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4472-сон қарорида:
«давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг сўзсиз бажарилишини, шу жумладан давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини зарур ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари ходимларини жалб қилган ҳолда ўрганиш»;
«ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун, зарур ҳолларда, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, халқаро ташкилотлар, чет эл компанияларининг раҳбарлари ва мутахассисларини жалб қилиш, ишчи гуруҳлар тузиш»;
тўққизинчи хатбоши ўзбек тили матнидаги «қонун ҳужжатларига» сўзлари «қонунчиликка» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўнинчи — ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«ўз ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ифодалаш;
ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, етакчи лойиҳа институтлари, илмий муассасалари ва бошқа ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар, чет эл компаниялари ҳамда мутахассислари билан иш ёзишмаларини олиб бориш, тадбирларни ташкил этиш ва ҳадли келишувларни тузиш орқали ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш ва сақлаш;
давлат фуқаролик хизмати соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузишда иштирок этиш;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
ўз фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича зарур ташкилий-ҳуқуқий шаклда юридик шахс мақомига эга бўлган ёки юридик шахс мақомига эга бўлмаган лойиҳа офисларини ташкил этиш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва молиявий таъминлаш (бюджет, бюджетдан ташқари маблағлар, давлат иштирокидаги корхоналарнинг маблағлари, хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ҳамда ноҳукумат ташкилотлари, чет эл компаниялари, ташкилотлари ва жамғармаларининг грантлари, техник кўмаги ва бошқа ташқи беғараз кўмак маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар)»;
б) 2-иловадаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси — Директор» блоки «Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — Директор» блоки билан алмаштирилсин;
«11. Қуйидагилар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:
давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш дастурлари ва лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, давлат фуқаролик хизмати соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар сиёсати соҳасидаги фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш жараёнлари ва истиқболларининг мониторинги ҳамда таҳлилини амалга ошириш, шунингдек, мазкур соҳани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат фуқаролик хизмати соҳасида кадрларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантиришнинг инновацион усулларини жорий этиш;
Миллий кадрлар захирасини бошқариш, Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрини юритиш, шунингдек, давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталини ташкил этиш ва юритиш;
давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш тизимини жорий этиш ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг очиқ рейтингини шакллантиришда иштирок этиш;
давлат фуқаролик хизматига малакали ва юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан хорижда яшаётган ватандошлар орасидан аниқлаш ва жалб этиш, шунингдек, иқтидорли ёшлар ва хотин-қизларни кенг жалб этиш бўйича тизимли ишларни олиб бориш;
кадрларни давлат фуқаролик хизматига танлов асосида қабул қилишни ташкиллаштириш;
давлат фуқаролик хизмати соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва уларни изчил такомиллаштириб бориш, давлат фуқаролик хизматчилари шахсий маълумотларининг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда улар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш;
давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, шунингдек, уларнинг меҳнат фаолияти ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиниши учун тегишли шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш;
давлат хизматчилари ва мутахассисларни хориждаги нуфузли таълим, илмий ва бошқа муассасаларда таълим олишини ташкил этишга кўмаклашиш;
давлат фуқаролик хизмати соҳасида чет давлатларнинг давлат органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш»;
«а) давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш дастурлари ва лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, давлат фуқаролик хизмати соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:
замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқ давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш ва давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги сиёсатнинг асосий йўналишларини шакллантириш бўйича таклифлар тайёрлайди»;
«б» кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар сиёсати соҳасидаги фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш соҳасида:»
«в) давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш жараёнлари ва истиқболларининг мониторинги ҳамда таҳлилини амалга ошириш, шунингдек мазкур соҳани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:»;
«давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш жараёнлари ва истиқболларини таҳлил қилади ва унинг натижалари бўйича соҳани такомиллаштиришга қаратилган таклифларни тайёрлайди»;
«е) давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш тизимини жорий этиш ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг очиқ рейтингини шакллантиришда иштирок этиш соҳасида:
давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мақсадида фойдаланиладиган энг муҳим кўрсаткичлар ишлаб чиқилишини таъминлайди;
энг муҳим кўрсаткичларни ишлаб чиқиш, шунингдек, уларнинг натижаларини таҳлил қилиш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига раҳбарлик қилади ва услубий ёрдам кўрсатади;
давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигининг натижаларини таҳлил қилади ҳамда уларнинг холислиги ва ҳаққонийлигини танланма тартибда назорат қилади;
давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятидан қониқиш даражасини баҳолашнинг замонавий услубларидан фойдаланади, шу жумладан жамоатчилик фикрини ўрганади, статистика ва ижтимоий тадқиқотларни таҳлил қилади;
давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш якунлари бўйича давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг очиқ рейтингини шакллантиради;»;
«ж) малакали ва юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан хорижда яшаётган ватандошлар орасидан аниқлаш ва жалб этиш, шунингдек, давлат фуқаролик хизматига иқтидорли ёшлар ва хотин-қизларни кенг жалб этиш бўйича тизимли ишларни олиб бориш соҳасида»;
«з» кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«з) кадрларни давлат фуқаролик хизматига танлов асосида қабул қилишни ташкиллаштириш соҳасида:»;
«и) давлат фуқаролик хизмати соҳасида чет давлатларнинг давлат органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш соҳасида:
давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш соҳасида чет давлатларнинг давлат органлари ва халқаро ташкилотлар билан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва қонунчиликда белгиланган бошқа турдаги ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, тузиш бўйича таклифларни келишади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тайёрлаш ва ижро этишда иштирок этади;
ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича чет давлатларнинг давлат органлари ва халқаро ташкилотлари, халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотлар билан белгиланган тартибда ҳамкорлик қилади;
давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш учун хорижий ташкилотлар томонидан ажратилган маблағларни белгиланган тартибда жалб қилиш ва улардан фойдаланишни ташкил этади;
давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш соҳасидаги халқаро тажрибаларни ўрганади ва Ўзбекистон Республикасида ушбу соҳани ривожлантиришга доир таклифларни киритади;
хорижий ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни ўрнатади ва ривожлантиради»;
«давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг сўзсиз бажарилишини, шу жумладан давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини зарур ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари ходимларини жалб қилган ҳолда ўрганиш»;
«ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун, зарур ҳолларда, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, халқаро ташкилотлар, чет эл компанияларининг раҳбарлари ва мутахассисларини жалб қилиш, ишчи гуруҳлар тузиш, шу жумладан шартнома асосида жалб этиш»;
тўққизинчи хатбошидаги ўзбек тили матнидаги «қонун ҳужжатларига» сўзлари «қонунчиликка» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўнинчи — ўн олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«ўз ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ифодалаш;
ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, етакчи лойиҳа институтлари, илмий муассасалари ва бошқа ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар, чет эл компаниялари ҳамда мутахассислари билан иш ёзишмаларини олиб бориш, тадбирларни ташкил этиш ва ҳадли келишувларни тузиш орқали ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш ва сақлаш;
давлат фуқаролик хизмати соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузишда иштирок этиш;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
ўз фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича зарур ташкилий-ҳуқуқий шаклда юридик шахс мақомига эга бўлган ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган лойиҳа офисларини ташкил этиш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва молиявий таъминлаш (бюджет, бюджетдан ташқари маблағлар, давлат иштирокидаги корхоналарнинг маблағлари, хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ҳамда ноҳукумат ташкилотлари, чет эл компаниялари, ташкилотлари ва жамғармаларининг грантлари, техник кўмаги ва бошқа ташқи беғараз кўмак маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар);
ўз ваколатлари доирасида маслаҳат-кенгаш органлари ва эксперт комиссияларини ташкил этиш;
давлат фуқаролик хизмати соҳасини ислоҳ қилишнинг муҳим тизимли муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида давлат органлари, халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа манфаатдор томонларнинг самарали ҳамкорлиги учун эксперт майдончаларини ташкил этиш»;
«давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг сўзсиз ижро этилишини, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилишини ўрганиш;
давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларига давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида ёзма огоҳлантиришлар эълон қилиш;
давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмалари раҳбарларига давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш»;
22-банддаги «давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш» сўзлари «кадрлар сиёсати» сўзлари билан алмаштирилсин;
27-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ходимларига илгари ишлаган жойида берилган ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба ва малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) сақланиб қолади ҳамда уларнинг Давлат хизматини ривожлантириш агентлигида ишлаган вақти ҳарбий ва махсус унвонларни (мартаба ва малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) олиш учун зарур бўлган иш стажига киритилади.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига лавозимга тайинланган (юборилган) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўз мажбуриятларини бажариш даврида пул таъминоти сақланмаган ҳолда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар кадрларининг амалдаги захирасига тўғридан-тўғри киритилади».
Изоҳ: мазкур илованинг 2-банди 2025 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга киради ва унда назарда тутилган қоидалар ушбу санадан кейин тақдим этилган ҳужжатларга нисбатан татбиқ этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июндаги ПФ-95-сон Фармонига 11-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5519-сон Фармони)»ги ПФ-5650-сон Фармонига 1-илованинг 85-банди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5723-сон Фармони)»ги ПФ-5894-сон Фармонига илованинг 67-банди.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-107-сон Фармонига 1-илованинг 36-банди.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 майдаги «Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3755-сон қарори.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 майдаги ПҚ-3755-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ПҚ-4200-сон қарори.