Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг
Ўзбекистон Республикасининг «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги
Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 январдаги 23-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2011 йил 13 июндаги 01/19-18/03-сон «Ўзбекистон Республикаси Риэлторлик хизматларининг миллий стандарти (1-сон РХМС) «Риэлторлик хизматлари сифатини назорат қилишнинг ички қоидаларига қўйиладиган умумий талаблар»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарорига (рўйхат рақами 2244, 2011 йил 12 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 28-сон, 297-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Қарорнинг
муқаддимасидаги «(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 51-сон, 480-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 17-сон, 140-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сон «Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 19-сон, 189-модда)» деган сўзлар «ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 январдаги 23-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Илованинг
муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Риэлторлик хизматларининг миллий стандарти (1-сон РХМС) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида риэлторлик ташкилотлари томонидан риэлторлик хизматлари сифатини назорат қилишнинг ички қоидаларига қўйиладиган умумий талабларни белгилайди.».