1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонуни.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.03 Давлат мулки объектларини сотиш]
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон қарорига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда — Давактив агентлиги) фаолияти тубдан такомиллаштирилганлиги ҳамда унинг устувор йўналишлари ва асосий вазифалари белгилаб берилганлиги;
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) этиб қайта ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 июлдаги ПҚ-4771-сонли «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 2-банди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.07.00 Нафақалар, компенсация тўловларини ва моддий ёрдамни, имтиёзлар ва ижтимоий хизмат кўрсатишни молиялаштириш;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.04.00 Давлат мулки ва хусусий мулкни муҳофаза қилиш. Ноидоравий қўриқлаш. Идоравий қўриқлаш]
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
Давактив агентлигининг мақоми ва фаолиятининг устувор йўналишлари, вазифалари ва функциялари;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддаси.
Давактив агентлигининг марказий аппарати, таркибий тузилмалари ва ҳудудий бошқармаларининг вазифалари, функциялари ҳамда ҳуқуқлари ва жавобгарлиги;
Давактив агентлиги раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлиги;
Давактив агентлиги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари;
Давактив агентлигининг бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги;
б) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Марказ мақоми ва фаолиятининг ташкилий асослари;
Марказ ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари, функциялари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Марказнинг ҳисобдорлиги ва фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари;
Марказ фаолиятини молиялаштириш, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 11 январь,
23-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 январдаги 23-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда — Давактив агентлиги) мақоми, устувор йўналишлари ва вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, раҳбарларининг функционал мажбурияти ва масъулиятини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
давлат активларини бошқариш, хусусийлаштириш, давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш, тўловга қобилиятсизлик, баҳолаш ва риэлторлик фаолияти соҳасида алоҳида мақомга эга мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;
собиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва давлат, шу жумладан, чет элдаги активларини бошқариш, хусусийлаштириш тадбирларини амалга ошириш (шу жумладан, давлат улушларини сотиш), давлат активларини ижарага бериш, хўжалик жамиятларида корпоратив бошқарувни жорий этиш, иқтисодий ночор хўжалик жамиятларини молиявий соғломлаштириш, тўловга қобилиятсизлик, баҳолаш фаолиятида давлат томонидан тартибга солиш ва мулкни баҳолаш стандартларини тасдиқлаш бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
собиқ «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази» ДУКнинг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 50-моддаси.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.01.00.00 Суверенитет. Конституция / 01.01.02.00 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси]
3. Давактив агентлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар]
4. Давактив агентлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.01.00 Давлат герби, мадҳияси, байроғи;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.03.00.00 Давлат тили;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.08.00.00 Ғазначилик;
5.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.02.00 Банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш тартиби;
6.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.02.00 Валюта бойликлари / 07.27.02.01 Чет эл валютаси]
5. Давактив агентлиги ва унинг ташкилий тузилмасига кирадиган ҳудудий бошқармалари, идоравий мансуб тузилмалари юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ҳамда инглиз тилида ёзилган муҳрга ва бланкларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобрақамларига, шу жумладан, хорижий валютадаги банк ҳисобрақамларига эгадирлар.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.03.00.00 Давлат тили;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
6. Давактив агентлигининг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, қисқартирилган номи — Давактив агентлиги;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Агентство по госактивам;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — The State Assets Management Agency of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — State Assets Agency.
Давактив агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари;
Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази;
«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ;
Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази;
Бино ва мол-мулкларни вақтинчалик сақлаш дирекцияси.
3-боб. Давактив агентлигининг асосий вазифалари ва функциялари
1-§ Давактив агентлигининг асосий вазифалари ва функциялари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши;
5.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
9. Қуйидагилар Давактив агентлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:
давлат активларини бошқариш, хусусийлаштириш бўйича ваколатли давлат органи сифатида ягона давлат сиёсатини юритиш;
давлат мулки ҳисобини юритиш, бошқариш ва хусусийлаштириш ҳамда тўловга қобилиятсизлик жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш;
давлат активларини очиқ ва шаффоф хусусийлаштириш орқали уларнинг иқтисодиётдаги улушини муттасил қисқартириб бориш, хусусийлаштириш тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик бўйича таклифларни тайёрлашда иштирок этиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-102-сонли «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 1-банди.
давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи) вазифасини амалга ошириш, акциядорнинг (иштирокчининг) вазифалари «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ махсус ваколатли давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга ошириладиган ҳоллар бундан мустасно;
давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятларини ислоҳ қилишда иштирок этиш, уларда самарали дивиденд сиёсатининг юритилишини мувофиқлаштириш, корхоналарнинг операцион самарадорлигини ошириш, харидлар ҳамда инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини ошириш;
(9-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятининг самарадорлиги ва шаффофлигини таъминлаш, бошқарув тузилмасини оптималлаштириш, юқори даромадлилик ва капиталлашув даражасини ошириш, соҳага кирмайдиган ва фойдаланилмаётган активларини чиқариб ташлашга қаратилган ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни мувофиқлаштириш;
давлат манфаатларини таъминлаган ҳолда, давлат акция пакетларини (улушларини) ишончли бошқарувга беришни ташкил этиш;
давлат активларини ижарага беришнинг очиқ ва шаффоф механизмини таъминлаш;
таҳлил асосида давлат иштирокидаги фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни аниқлаш, молиявий соғломлаштириш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;
баҳоловчилар ва риэлторлар хизматини сертификатлаштириш, уларнинг фаолиятини ривожлантириш чораларини кўриш;
давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва бу тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.14.00 Рақамли иқтисодиёт;
4.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
5.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
6.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.07.00 Фонд биржалари. Товар ва валюта биржаларининг фонд бўлимлари;
7.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
9.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик;
10.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари]
10. Давактив агентлиги ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) давлат активларини бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш соҳасида:
давлат активларини самарали бошқариш, корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш, менежмент сифатини ошириш, шунингдек, хўжалик жамиятларининг кузатув кенгашларидаги давлат номидан сайланган аъзолари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
манфаатдор вазирлик ва идораларни жалб этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш бўйича давлат дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
давлат активларини хусусийлаштириш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, шу жумладан, соддалаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади;
давлат активларини бошқариш масалалари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Низомнинг 2-параграфи («Давактив агентлиги марказий аппарати таркибий тузилмаларининг ўз ҳудудий бошқармалари билан ўзаро ҳамкорлик тартиби»).
давлат мулкидан фойдаланиш қоидалари ва давлат мулкини бошқариш самарадорлигини баҳолаш тартибини белгилайди;
«Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ махсус ваколатли органлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан корпоратив бошқарув принципларига мувофиқ давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши аъзолари ва ижро этувчи органлари раҳбарларини уларнинг бошқарув органлари орқали тайинлашни (танлов ўтказишни, сайлашни) ташкил этишни мувофиқлаштиради;
давлат иштирокидаги корхоналарнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун саволномани ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, тижорат банклари бундан мустасно;
давлат иштирокидаги корхоналарнинг самарали бизнес-режалари ишлаб чиқилишига кўмаклашади ва уларнинг параметрлари бажарилиши мониторингини олиб боради;
акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ва кузатув кенгашларининг ролини тубдан оширишга, устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан ижро этувчи органларнинг акциядорлар (иштирокчи) олдидаги жавобгарлигини кучайтиришга йўналтирилган корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чораларини кўради;
ўзига мулкдор (акциядор, иштирокчи, муассис) функцияларини амалга ошириш учун берилган давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашларидаги давлат номидан сайланадиган аъзоларига малакавий талабларни белгилайди;
устав капиталида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоларни киритиш ташаббуси билан чиқади;
корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш ва хўжалик жамиятларида давлат улушини бошқариш самарадорлигини оширишга йўналтирилган тадбирлар бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу йўналишда хорижий, халқаро институтлар ва компаниялар билан самарали ишлашни ташкил этади;
тузилган шартномага мувофиқ ишончли бошқарувчилар хизматларига уларнинг фаолияти учун белгиланган тартибда ҳақ тўлашни ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси судларининг қарорларига асосан давлат даромадига ўтказилган ёки ихтиёрий равишда Ўзбекистон Республикаси мулки этиб топширилган хорижда жойлашган мулк эгалиги ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси номидан амалга оширади;
Вазирлар Маҳкамаси билан келишувга кўра давлат мулкини хўжалик жамиятларининг устав фондига (устав капиталига) киритиш тўғрисида қарор қабул қилади;
давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари акцияларини маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида оммавий жойлаштириш (IPO/SPO) ташаббуси билан чиқади;
хўжалик жамиятининг акцияларини (улушларини) давлат мулки сифатида олиш юзасидан таклифларни тайёрлайди ва Рақобат қўмитасининг хулосасини олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритади;
вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кўчмас мулки негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва уларни бегоналаштиришга оид келишувлари (битим, шартнома, меморандумлар) бўйича хулоса тақдим этади;
давлат муассасаларининг, шу жумладан, давлат органларининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
б) давлат мулки ҳисобини юритиш, бошқариш ва хусусийлаштириш ҳамда тўловга қобилиятсизлик жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш соҳасида:
давлат мулки реестрини ягона марказлаштирилган электрон ахборот маълумотлар базаси шаклида тегишли идоралар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари, давлат муассасалари, шу жумладан, чет элдаги ва давлат номидан Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа давлат органлари иш кўрадиган хўжалик жамиятларини, шунингдек, давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектлари, интеллектуал мулк ва автомототранспорт воситаларининг реестрини (хатловдан ўтказиш ва ҳисобга олиш қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тегишли ваколатли давлат органлари томонидан юритиладиган мол-мулк бундан мустасно) юритади;
(10-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
юқори турувчи манфаатдор давлат органлари, шунингдек, Давлат бюджетидан қўшимча маблағлар назарда тутилган ҳолларда, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг розилигига мувофиқ идоравий мансублигидан қатъи назар, давлат кўчмас мулк объектларини (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ хусусийлаштирилмайдиган объектлар бундан мустасно), автомототранспорт воситаларни ҳамда бошқа асосий воситаларни (хусусийлаштирилмайдиган объектлар бундан мустасно) бир давлат ташкилоти тасарруфидан бошқа бир давлат ташкилоти тасарруфига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тўғрисида Давактив агентлиги директори қарорини қабул қилади;
Давактив агентлиги томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларини рақамлаштириш ва Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хизмат кўрсатишини жорий этиш чораларни кўради;
«Давлат мулки» ахборот тизимининг «Банкрот корхоналар ва суд бошқарувчиларининг ҳисобини юритиш», «Давлат мулки ҳисобини юритиш», «Корпоратив бошқарув» ва «Давлат иштирокидаги корхоналарнинг бизнес-режа кўрсаткичлари ва самарадорлик муҳим кўрсаткичлари мониторинги» модулларини такомиллаштириб борилади ҳамда вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан электрон маълумот алмашинувини йўлга қўяди;
давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ҳисобланган ва тўланган дивидендларнинг ҳисобини электрон тизим орқали юритади;
в) давлат активларини очиқ ва шаффоф хусусийлаштириш орқали уларнинг иқтисодиётдаги улушини муттасил қисқартириб бориш, хусусийлаштириш тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик бўйича таклифларни тайёрлашда иштирок этиш соҳасида:
давлат мулкининг, шу жумладан, хориждаги давлат мулкининг сотувчиси вазифасини бажаради;
давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштиришдан олдин тайёрлаш, шу жумладан, уларнинг жозибадорлигини оширишни кўзда тутувчи самарали механизмларни жорий этиш бўйича хорижий, халқаро институтлар ва компаниялар билан самарали ишлашни ташкил этади;
давлат мулкини хусусийлаштириш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун ишончли бошқарувчилар, маслаҳатчилар ва экспертларни жалб этади, шунингдек, уларга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилайди;
хусусийлаштириш объектларини сотишдан олдин тайёрлайди ва хусусийлаштиришнинг, шу жумладан, иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари корхоналарининг, аниқ инвестиция мажбуриятлари эвазига реализация қилинган объектларни хусусийлаштиришнинг шартномавий шартларини белгилайди;
хусусийлаштириш объектларининг олди-сотди шартномаси бўйича Давактив агентлиги томонидан тузиладиган битимларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши, шу жумладан, инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши мониторингини юритади;
тасдиқланган хусусийлаштириш дастурларининг амалга оширилишини таъминлайди;
махсус иқтисодий зоналар дирекциялари қарорлари бўйича сотиладиган давлат мулки объектларидан ташқари хусусийлаштириш объектларининг сотувчиси функциясини амалга оширади, уларнинг бошланғич сотув нархини, инвестициялар ҳажмини, савдоларнинг тури ва шартларини белгилайди, шу жумладан, давлатга тегишли қимматли қоғозларни мустақил равишда ёки шартнома асосида жалб этиладиган маҳаллий ва хорижий инвестиция воситачилари орқали ички ва халқаро бозорларда, биржа савдолари ва биржадан ташқари савдоларда сотади;
устав капиталига берилган объектлардан ва (ёки) махсус иқтисодий зоналар жойлашган объектлардан ташқари, янги мулкдорга хусусийлаштирилган объектга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер (сертификат) беради, шунингдек, харидорнинг хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачисига унинг томонидан сотиб олинган акцияларни ўтказишга (ҳаракатни тиклашга) депо топшириғини тақдим этади;
хусусийлаштириш билан боғлиқ жараёнларни таҳлил қилади ҳамда хусусий мулкдорлар томонидан хусусийлаштириш объектлари сотилишининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайдиган хусусийлаштиришнинг янги шакллари ва усулларини жорий этиш, шу жумладан, мулкий муносабатларни тартибга солувчи нормаларни такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади;
давлат корхоналари ва муассасаларининг, шунингдек, давлат корхоналари ва муассасаларини хусусийлаштириш жараёнида ташкил этиладиган хўжалик жамиятларининг Ўзбекистон Республикаси номидан муассиси бўлади;
давлат муассасасини хўжалик жамияти этиб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилади;
(10-банд «в» кичик бандининг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
ваколат доирасида маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
маҳаллий ва хорижий инвесторларни хусусийлаштирилаётган давлат активларига жалб этиш мақсадида реклама-ахборот ишларини амалга оширади;
давлат активларининг инвестициявий жалб этувчанлигини ошириш йўли билан хусусийлаштириш жараёнига кўмаклашади;
ишлаб чиқаришни модернизациялаш, технологик қайта жиҳозлаш ва кенгайтириш жараёнларига зарур инвестицияларни жалб этиш учун хўжалик жамиятларининг қимматли қоғозларини чиқариш ташаббуси билан чиқади;
давлат кўчмас мулк объекти ва бўш ер участкалари негизида амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар давлат шериги томонидан тегишли битим тузилгандан сўнг ўн кун муддатда «Давлат мулки» ахборот тизимига киритилишини мониторинг қилади;
г) давлат улушига нисбатан акциядор (таъсисчи ва иштирокчи) вазифасини амалга ошириш («Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ махсус ваколатли органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга ошириладиган ҳоллар бундан мустасно) соҳасида:
давлат улушига нисбатан акциядор (таъсисчи ва иштирокчи) вазифасини амалга оширади, акциядорнинг (иштирокчининг) вазифалари «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ махсус ваколатли давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга ошириладиган ҳоллар бундан мустасно;
қонунчилик ҳужжатларига ва корпоратив бошқарув принципларига мувофиқ ўзига мулкдор (акциядор, иштирокчи, муассис) функцияларини амалга ошириш учун берилган давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши аъзолигига ва ижро этувчи органларга (раҳбар ва раҳбар ўринбосарларига) танлов асосида номзодлар кўрсатади;
давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, шунингдек, давлат улушининг вужудга келиши ва миқдорининг ўзгариши билан боғлиқ таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар юзасидан буйруқ қабул қилади;
давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг тизимидаги корхоналарга учинчи шахслар томонидан инвестиция киритишга оид келишувлар (битим, шартнома, меморандумлар) бўйича хулоса тақдим этади;
ўзига мулкдор (акциядор, иштирокчи, муассис) функцияларини амалга ошириш учун берилган хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг мажлислари кун тартибидаги масалалар юзасидан овоз бериш сиёсати бўйича ишончли бошқарувчиларга, кузатув кенгашларидаги давлат номидан сайланган аъзоларига ва ишончнома берилган Давактив агентлиги вакилларига тегишли кўрсатмалар беради;
устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг акциядорлари (иштирокчилари) умумий мажлисида иштирок этиш учун ўзининг вакилларига ишончномалар беради;
хўжалик жамиятлари, шу жумладан, чет элдаги, бошқарув органларида ўзига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун берилган давлат акция пакетлари (улушлар) бўйича акциядор (қатнашчи) сифатида давлат манфаатларини ифода этади;
зарурат бўлганда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларга мурожаат қилиш, шу жумладан, юқори малакали мутахассисларни ёллаш орқали акциядор (қатнашчи) сифатида давлат манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайди;
ўзига мулкдор (акциядор, иштирокчи, муассис) функцияларини амалга ошириш учун берилган давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашлари томонидан ҳар чоракда ижро этувчи органларнинг корхона фаолиятининг самарадорлиги, шу жумладан, амалга оширилган харидлар тўғрисидаги ҳисоботлари эшитиб борилишини назорат қилади;
д) давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятларини ислоҳ қилишда иштирок этиш, уларда самарали дивиденд сиёсатининг юритилишини мувофиқлаштириш, корхоналарнинг операцион самарадорлигини ошириш, харидлар ҳамда инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини ошириш соҳасида:
(10-банд «д» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
хўжалик жамиятларини самарали бошқаришни таъминлаш учун уларда корпоратив бошқарувнинг энг илғор тажрибасини жорий этиш ишларини амалга оширади;
солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига бошқа тўловлар, давлат мақсадли фондлари, иш ҳақи ва дивидендлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик ҳосил бўлганда, шунингдек, кетма-кет икки чорак мобайнида бизнес-режанинг асосий параметрлари бажарилмаган тақдирда, хўжалик жамиятининг ижро этувчи органи билан меҳнат муносабатларини давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани жамиятнинг кузатув кенгаши ва акциядорлар умумий йиғилишига киритади;
корпоратив бошқарувни ривожлантириш ва ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасини жорий этиш йўли билан давлат активларини самарали бошқариш, устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг менежменти, хўжалик жамиятларининг кузатув кенгашларидаги давлат номидан сайланган аъзолари, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари билим ва кўникма даражасини ошириш билан боғлиқ семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этади;
давлат улуши бўйича дивиденд миқдорини корхонанинг инвестиция лойиҳалари, бизнес-режа кўрсаткичлари ва молиявий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда белгилаш юзасидан самарали дивиденд сиёсатининг юритилишини мувофиқлаштиради;
давлат иштирокидаги корхоналарнинг соф фойдасини тақсимлаш, шу жумладан, соф фойданинг бир қисмини давлат улуши бўйича дивидендга йўналтириш юзасидан давлат улуши бўйича сайланган кузатув кенгаши аъзоларига кўрсатма беради;
давлат иштирокидаги корхоналарнинг давлат улушлари бўйича дивидендларни (ажратмаларни) хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўланишини таъминлашда Солиқ қўмитасига кўмаклашади;
Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари муассис ҳисобланган давлат корхоналарининг соф фойдасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратмалардан кейин қоладиган соф фойданинг бир қисми ёки ҳаммасини олади;
е) давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятининг самарадорлиги ва шаффофлигини таъминлаш, бошқарув тузилмасини оптималлаштириш, юқори даромадлилик ва капиталлашув даражасини ошириш, соҳасига кирмайдиган ва фойдаланилмаётган активларини чиқариб ташлашга қаратилган ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни мувофиқлаштириш соҳасида:
давлат иштирокидаги корхоналар учун корпоратив бошқарув қоидаларини тасдиқлайди;
давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятларида Корпоратив бошқарув қоидалари, Ахлоқ кодекси ва корпоратив бошқарувни баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги масалани жамиятнинг акциядорлар (таъсисчилар) умумий йиғилишига киритади;
давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш бўйича халқаро тамойиллар ва қоидалар асосида тавсиялар ишлаб чиқади;
давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларининг ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда иштирок этади;
давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини, шу жумладан, уларнинг даромадларини ва капиталлашув даражасини ошириш чораларини кўради;
давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари активларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланиш чораларини кўришда иштирок этади;
давлат улуши мавжуд корхоналар ва давлат муассасалари, шунингдек, уларнинг таркибидаги корхоналар тўғрисидаги ҳисоботлар ва ахборотни, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги, Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва Солиқ қўмитаси билан идоралараро электрон ҳужжат айланиши воситасида олинадиган ҳисоботлар асосида таҳлил ва мониторинг қилади;
(10-банд «е» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
давлат иштирокидаги хўжалик жамиятларини томонидан уларнинг веб-сайтларига қўйиладиган талабларга риоя этилишини назорат қилади ва ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумот киритиб боради;
(10-банд «е» кичик бандининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
ж) давлат манфаатларини таъминлаган ҳолда давлат акция пакетларини (улушларини) ишончли бошқарувга беришни ташкил этиш соҳасида:
республика мулки жумласига кирувчи давлат мулкининг, шу жумладан, хориждаги давлат мулкининг ишончли бошқарувга берилишини ташкил этади, шунингдек, уларни белгиланган тартибда ишончли бошқарувга беради;
республика мулки жумласига кирувчи давлат мулкини ишончли бошқарувга беришда наф олувчи бўлади ҳамда ишончли бошқарувчилар хизматларига уларнинг фаолияти учун белгиланган тартибда ҳақ тўлашни ташкил этади;
ишончли бошқарувга берилган давлат акция пакетлари (улушлари) мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари бошқарув органлари йиғилиши кун тартибига киритилган қонунчилик ҳужжатларида белгиланган масалалар бўйича кўрсатмалар беради;
давлат акция пакетлари (улушлари)ни ишончли бошқарувчилари фаолияти юзасидан ҳисоботларни олади ва таҳлил қилади;
з) давлат активларини ижарага беришнинг очиқ ва шаффоф механизмини таъминлаш соҳасида:
давлат мулкининг, шу жумладан, хориждаги давлат мулкининг ижарага берилишини ташкил этади ҳамда давлат мулки бўлган мол-мулкнинг ижарага берувчиси бўлади, ушбу ваколатларни амалга ошириш ҳуқуқи бошқа давлат органлари ва ташкилотларига берилган ҳоллар бундан мустасно;
давлат мулки бўлган мол-мулкни ижарага беришнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайдиган ижарага беришнинг янги усулларини жорий этиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
давлат корхоналарига давлат мулкини бериш бўйича давлат корхоналари ташкил этилишини келишади;
республика мулки жумласига кирувчи давлат мулкини, шунингдек, Давактив агентлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бириктирилган давлат мулкини ижарага беришда наф олувчи бўлади;
и) таҳлил асосида давлат иштирокидаги фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни аниқлаш, уларни молиявий соғломлаштириш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш соҳасида:
белгиланган тартибда давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий аҳволига оид маълумотлар электрон базасини шакллантиради ва шу асосда фаолият юритмаётган, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор давлат иштирокидаги корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилади;
таҳлил натижалари юзасидан молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» (кейинги ўринларда — «йўл хариталари») ишлаб чиқилиши лозим бўлган корхоналар рўйхатини Вазирлар Маҳкамасига киритади;
«йўл хариталари» лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;
«йўл хариталари»нинг бажарилиши бўйича маълумотларни тўплаш, умумлаштириш орқали уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилади;
«йўл хариталари»нинг бажарилишида давлат органларига ва тегишли ташкилотларга юзага келаётган муаммоли масалаларни ҳал қилишга кўмаклашиш юзасидан илтимоснома юборади, шунингдек, илтимоснома бажарилмаган тақдирда бажарилиши мажбурий бўлган талабнома юборади;
тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган иқтисодий ночор давлат иштирокидаги хўжалик жамиятларига нисбатан ўрнатилган тартибда жамиятлар устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушларини сотиш ёки тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини қўллаш бўйича таклиф ишлаб чиқади;
к) тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:
устав фондида давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхоналарнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан иқтисодий судга мурожаат этади;
суд бошқарувчилари аттестациясини ўтказади ҳамда суд бошқарувчиларининг ягона реестрини юритади;
устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарни суд санацияси ва ташқи бошқаруви режаларини келишиб олади;
устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санацияси қилиш ҳолати, шунингдек, бундай корхоналарнинг тўловга қобилиятсизлиги тартиб-таомиллари жараёнини назорат қилади;
суд бошқарувчилари фаолияти устидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисининг фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганлиги аниқланган тақдирда, уни вазифасини бажаришдан озод қилиш ҳақида иқтисодий судга ариза билан мурожаат этади;
л) баҳоловчи ва риэлторлар хизматини сертификатлаш, уларнинг фаолиятини ривожлантириш чораларини кўриш соҳасида:
баҳоловчилар ва риэлторларга малака талабларини белгилайди, уларга малака сертификатлари беради;
баҳоловчилар ва риэлторларнинг малака сертификатлари реестрини юритади;
баҳоловчилар ва риэлторлар хизмати фаолиятини ривожлантириш чораларини кўради;
баҳолаш ва риэлторлик фаолияти соҳасида қонунчилик талабларини белгилайди;
баҳоловчи ташкилотларнинг ва риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари билан ҳамкорлик фаолиятини юритади;
баҳолаш ва риэлторлик фаолияти соҳасида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланганда, ўрнатилган тартибда баҳоловчи ва риэлторларнинг сертификатларини бекор қилади;
махсус ваколатли давлат органи риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари билан биргаликда риэлторлик ташкилотлари учун ички назорат қоидаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек, уларга риоя этилиши устидан мониторингни амалга оширади;
риэлторлик ташкилотлари фаолиятида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари билан биргаликда эҳтимол тутилган таваккалчиликларни баҳолайди, таҳлил қилади ва ўрганади ҳамда аниқланган таваккалчиликларни камайтиришга доир чоралар кўради;
белгиланган тартибда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этади;
Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евросиё гуруҳи тўғрисидаги битимдан келиб чиқувчи мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайди;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича махсус ваколатли давлат органи ва риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари билан биргаликда ўзаро ҳамкорлик қилади;
м) давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва бу тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш соҳасида:
давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилишини таъминлайди;
давлат кўчмас мулк объектлари, давлат улуши, давлат муассасалари ҳамда уларга тегишли автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни ўзининг веб-сайтида реал вақт режимида эълон қилади, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно;
(10-банд «м» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
давлат иштирокидаги корхоналарнинг ўтган молия йилидаги фаолиятининг самарадорлиги, уларнинг иқтисодиётдаги ўрни ва улуши ҳамда давлат мулкини бошқариш натижадорлиги тўғрисидаги бошқа муҳим ахборотларни ўз ичига олувчи йиғма ҳисоботини ҳар йили 1 августга қадар ўзининг веб-сайтида эълон қилади;
«Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш портали»да барча давлат мулки объектларини савдога чиқариш ва унинг натижалари тўғрисидаги ахборотларни жойлаштиришни таъминлайди.
Давактив агентлиги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
2-§ Давактив агентлиги марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
11. Давактив агентлиги марказий аппаратининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
1) ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб тузилмалар билан биргаликда Давактив агентлигига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;
2) давлат активларини бошқариш, хусусийлаштириш, ҳисобини юритиш самарали дивиденд сиёсатининг юритилишини мувофиқлаштириш, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятларини ислоҳ қилишда иштирок этиш, давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш, тўловга қобилиятсизлик, баҳолаш ва риэлторлик фаолияти соҳасида давлат бошқарувини таъминлаш ва мувофиқлаштириш;
(11-банднинг 2-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
3) ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш асосида давлат активларини бошқариш, хусусийлаштириш, давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш, тўловга қобилиятсизлик, баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини такомиллаштиришни ташкил этиш;
4) давлат улуши мавжуд корхоналар, давлат муассасалари, вазирлик ва идоралардан марказий аппаратда кўриб чиқиладиган, таҳлил қилиш ва ишлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;
5) Давактив агентлиги ваколатига киритилган масалалар юзасидан қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш;
6) маҳаллий ва хорижий малакали мутахассисларни ходимлар ва маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш, Давактив агентлигига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида эксперт ва ишчи гуруҳларни ташкил қилиш;
7) ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб тузилмалар кадрлар билан белгиланган тартибда таъминланишини мувофиқлаштириш.
Давактив агентлиги марказий аппарати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
4.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
5.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.03.00 Моддий неъматлар / 03.04.03.02 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш;
6.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
7.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.02.00 Республика бюджети даромадлари;
8.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.07.00 Фонд биржалари. Товар ва валюта биржаларининг фонд бўлимлари;
9.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
10.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари;
11.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши;
12.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари]
12. Давактив агентлиги марказий аппарати ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) Давактив агентлиги ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатдан таъминлайди;
2) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг Давактив агентлиги ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
3) Давактив агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ҳамда уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизаси ўтказилишини ташкил этади;
4) Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари фаолиятини бошқаради, мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
5) Давактив агентлиги фаолиятини, шу жумладан, норма ижодкорлиги соҳасида ҳуқуқий таъминлайди;
6) Давактив агентлиги ваколатига кирувчи тезкор, ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик ҳамда бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади;
7) Давактив агентлиги ваколатига тегишли масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқилиши ва келишилиши, шунингдек, Давактив агентлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари қабул қилинишини таъминлайди;
8) давлат активларини самарали бошқариш, корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш, менежмент сифатини ошириш, шунингдек, хўжалик жамиятларининг кузатув кенгашларидаги давлат номидан сайланган аъзолари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
9) манфаатдор вазирлик ва идораларни жалб этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
10) давлат активларини хусусийлаштириш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, шу жумладан, соддалаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади;
11) давлат муассасаларининг, шу жумладан, давлат органларининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
12) давлат мулкидан фойдаланиш қоидаларини ва давлат мулкини бошқариш самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланишини таъминлайди;
13) давлат иштирокидаги корхоналар учун корпоратив бошқарув қоидалари тасдиқланишини таъминлайди;
14) «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ махсус ваколатли органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан корпоратив бошқарув принципларига мувофиқ давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши аъзолари ва ижро этувчи органлар раҳбарларини уларнинг бошқарув органлари орқали тайинлаш (танлов ўтказишни, сайлашни) ташкил этилишини мувофиқлаштиради;
15) давлат иштирокидаги корхоналарнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун саволнома ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлайди, тижорат банклари бундан мустасно;
16) давлат активларини бошқариш масалалари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Низомнинг 2-параграфи («Давактив агентлиги марказий аппарати таркибий тузилмаларининг ўз ҳудудий бошқармалари билан ўзаро ҳамкорлик тартиби»).
17) Давлат мулки реестри ягона марказлаштирилган электрон ахборот маълумотлар базаси шаклида тегишли идоралар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари, давлат муассасалари, давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектлари, интеллектуал мулк ва автомототранспорт воситаларининг реестрини (хатловдан ўтказиш ва ҳисобга олиш қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тегишли ваколатли давлат органлари томонидан юритиладиган мол-мулк бундан мустасно) юритади;
(12-банднинг 17-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
18) давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, шунингдек, давлат улушининг вужудга келиши ва миқдорининг ўзгариши билан боғлиқ таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказишдан олдин Давактив агентлигининг буйруғи қабул қилинишини таъминлайди;
19) вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кўчмас мулки негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва уларни бегоналаштириш ҳамда давлат иштирокидаги корхоналар ва улар тизимидаги корхоналарга учинчи шахслар томонидан инвестиция киритишга оид келишувлар (битим, шартнома, меморандумлар) бўйича хулоса беради;
20) давлат иштирокидаги корхоналарнинг самарали бизнес-режалари ишлаб чиқилишига кўмаклашади ва уларнинг параметрлари бажарилиши мониторингини юритади;
21) ишончли бошқарувчиларнинг хизматларига уларнинг фаолияти учун белгиланган тартибда ҳақ тўлашни ташкил этади;
22) хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг мажлислари кун тартиби масалалари юзасидан, шу жумладан, давлат улуши бўйича дивиденд миқдори бўйича корхонанинг инвестиция лойиҳалари, бизнес-режа кўрсаткичлари ва молиявий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда овоз бериш сиёсати бўйича ишончли бошқарувчиларга, уларнинг кузатув кенгашларидаги давлат номидан сайланган аъзоларига ва ишончнома берилган Давактив агентлиги вакилларига тегишли кўрсатмалар беради;
23) устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг акциядорлари (иштирокчилари) умумий мажлисида иштирок этиш учун ўзининг вакилларига ишончномалар беради;
24) хўжалик жамиятлари, шу жумладан, чет элдаги, бошқарув органларида ўзига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун берилган давлат акция пакетлари (улушлар) бўйича акциядор (қатнашчи) сифатида давлат манфаатларини ифодалайди;
25) давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятларида Корпоратив бошқарув қоидалари, Аҳлоқ кодекси ва корпоратив бошқарувни баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги масалани жамиятнинг акциядорлар (таъсисчилар) умумий йиғилишига киритади;
26) зарурат бўлганда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларга мурожаат қилиш, шу жумладан, юқори малакали мутахассисларни ёллаш йўли билан акциядор (қатнашчи) сифатида давлат манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайди;
27) акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ва кузатув кенгашларининг ролини тубдан оширишга, устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан ижро этувчи органларнинг акциядорлар олдидаги жавобгарлигини кучайтиришга йўналтирилган корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чораларини кўради;
29) устав капиталида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоларни киритиш ташаббуси билан чиқади;
30) давлат улушига нисбатан акциядор (таъсисчи ва иштирокчи) вазифасини амалга оширади, акциядорнинг (иштирокчининг) вазифалари «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ махсус ваколатли давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга ошириладиган ҳоллар бундан мустасно;
31) қонунчилик ҳужжатларига ва корпоратив бошқарув принципларига мувофиқ ўзига мулкдор (акциядор, иштирокчи, муассис) функцияларини амалга ошириш учун берилган давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши аъзолигига ва ижро этувчи органларга (раҳбар ва раҳбар ўринбосарларига) танлов асосида номзодлар кўрсатади;
32) ўзига мулкдор (акциядор, иштирокчи, муассис) функцияларини амалга ошириш учун берилган давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашлари томонидан ҳар чоракда ижро этувчи органларнинг корхона фаолиятининг самарадорлиги, шу жумладан, амалга оширилган харидлар тўғрисидаги ҳисоботлари эшитиб борилишини назорат қилади;
33) ишончли бошқарувчилар хизматларига уларнинг фаолияти учун белгиланган тартибда ҳақ тўлашни ташкил этади;
34) ишончли бошқарувга берилган давлат акция пакетлари (улушлари) мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари кун тартибига киритилган қонунчилик ҳужжатларида белгиланган масалалар бўйича кўрсатмалар беради;
35) давлат акция пакетлари (улушлари)ни ишончли бошқарувчилари фаолияти юзасидан ҳисоботларни олади ва таҳлил қилади;
36) Ўзбекистон Республикаси судларининг қарорларига асосан давлат даромадига ўтказилган ёки ихтиёрий равишда Ўзбекистон Республикаси мулки этиб топширилган хорижда жойлашган мулк эгалиги ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси номидан амалга оширади;
37) хўжалик жамиятининг акциядорларини (улушларини) давлат мулки сифатида олиш юзасидан таклифларни тайёрлайди ва Рақобат қўмитасининг хулосасини олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритади;
38) корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш ва хўжалик жамиятларида давлат улушини бошқариш самарадорлигини оширишга йўналтирилган тадбирлар бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу йўналишда хорижий, халқаро институтлар ва компаниялар билан самарали ишлашни ташкил этади;
39) ўзига мулкдор (акциядор, иштирокчи, муассис) функцияларини амалга ошириш учун берилган хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг мажлислари кун тартибидаги масалалар юзасидан овоз бериш сиёсати бўйича ишончли бошқарувчиларга, кузатув кенгашларидаги давлат номидан сайланган аъзоларига ва ишончнома берилган Давактив агентлиги вакилларига тегишли кўрсатмалар беради;
40) хўжалик жамиятларини самарали бошқаришни таъминлаш учун уларни корпоратив бошқарувнинг энг яхши илғор тажрибасини жорий этиш ишларини амалга оширади;
41) солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига бошқа тўловлар, давлат мақсадли фондлари, иш ҳақи ва дивидендлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик ҳосил бўлганда, шунингдек, кетма-кет икки чорак мобайнида бизнес-режанинг асосий параметрлари бажарилмаган тақдирда, хўжалик жамиятининг ижро этувчи органи билан меҳнат муносабатларини давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани жамиятнинг кузатув кенгаши ва акциядорлар умумий йиғилишига киритади;
42) давлат иштирокидаги корхоналарнинг соф фойдасини тақсимлаш, шу жумладан, соф фойданинг бир қисмини давлат улуши бўйича дивидендга йўналтириш юзасидан давлат улуши бўйича сайланган кузатув кенгаши аъзоларига кўрсатма беради;
43) давлат иштирокидаги корхоналарнинг давлат улушлари бўйича дивидендларни (ажратмаларни) хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўланишини таъминлашда Солиқ қўмитасига кўмаклашади;
44) Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари муассис ҳисобланган давлат корхоналарининг соф фойдасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратмалардан кейин қоладиган соф фойданинг бир қисми ёки ҳаммасини олади;
45) корпоратив бошқарувни ривожлантириш ва ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасини жорий этиш йўли билан давлат активларини самарали бошқариш, устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг менежменти, хўжалик жамиятларининг кузатув кенгашларидаги давлат номидан сайланган аъзоларига, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари билим ва кўникма даражасини ошириш билан боғлиқ семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этади;
46) давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш бўйича халқаро тамойиллар ва қоидалар асосида тавсиялар ишлаб чиқади;
47) давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларининг ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда иштирок этади;
48) давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилишини таъминлайди;
49) давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини, шу жумладан, уларнинг даромадларини ва капиталлашув даражасини ошириш чораларини кўради;
50) давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари активларини хатловдан ўтказишни ташкил этади ва улардан самарали фойдаланиш чораларини кўришда иштирок этади;
51) давлат улуши мавжуд корхоналар ва давлат муассасалари, шунингдек, уларнинг таркибидаги корхоналар тўғрисидаги ҳисоботлар ва ахборот, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси билан идоралараро электрон ҳужжат айланиши воситасида олинадиган ҳисоботлар асосида таҳлил ва мониторинг қилади;
(12-банднинг 51-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
52) давлат иштирокидаги корхоналар томонидан уларнинг веб-сайтларига қўйиладиган талабларга риоя этилишини назорат қилади ва ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумот киритиб боради;
53) давлат мулкининг, шу жумладан, хориждаги давлат мулкининг ишончли бошқарувга берилишини ташкил этади, шунингдек, уларни белгиланган тартибда ишончли бошқарувга беради;
54) давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари акцияларини маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида оммавий жойлаштириш (IPO/SPO) ташаббуси билан чиқади;
55) маҳаллий ва хорижий инвесторларни хусусийлаштирилаётган давлат активларига жалб этиш мақсадида реклама-ахборот ишларини амалга оширади;
56) давлат активларининг инвестициявий жалб этувчанлигини ошириш йўли билан хусусийлаштириш жараёнига кўмаклашади;
57) ишлаб чиқаришни модернизациялаш, технологик қайта жиҳозлаш ва кенгайтириш жараёнларига зарур инвестицияларни жалб этиш учун хўжалик жамиятларининг қимматли қоғозларини чиқариш ташаббуси билан чиқади;
58) давлат мулкининг, шу жумладан, хорижда турган давлат мулкининг сотувчиси вазифасини бажаради;
59) давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашнинг, шу жумладан, уларнинг жозибадорлигини оширишни кўзда тутувчи самарали механизмларни жорий этиш бўйича хорижий, халқаро институтлар ва компаниялар билан самарали ишлашни ташкил этади;
60) Давактив агентлиги марказий аппарати томонидан хусусийлаштириладиган объектларни сотишдан олдин тайёрлайди, хусусийлаштиришнинг, шу жумладан, иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари корхоналарининг, аниқ инвестиция мажбуриятлари эвазига реализация қилинган объектларни хусусийлаштиришнинг шартномавий шартларини белгилайди;
61) давлат мулкини хусусийлаштириш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун ишончли бошқарувчилар, маслаҳатчилар ва экспертларни жалб этади, шунингдек, уларга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилайди;
62) хусусийлаштириш объектларининг олди-сотди шартномаси бўйича Давактив агентлиги томонидан тузиладиган битимларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши, шу жумладан, инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши мониторингини юритади;
63) Рақобат қўмитаси, манфаатдор вазирлик, қўмиталар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини таҳлил (инвентаризация) қилади ва сақлаб қолиниши, реализация қилиниши ёки тугатилиши ёхуд қайта ташкил этилиши лозим бўлган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхатини белгилайди ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;
64) ваколатли маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорларининг ҳудудий бошқармалар томонидан бажарилишини назорат қилади;
65) махсус иқтисодий зоналар дирекциялари қарорлари бўйича сотиладиган давлат мулки объектларидан ташқари берилган ваколат доирасида хусусийлаштириш объектларининг сотувчиси функциясини амалга оширади, уларнинг бошланғич сотув нархини, инвестициялар ҳажмини, савдоларнинг тури ва шартларини белгилайди, шу жумладан, давлатга тегишли қимматли қоғозларни мустақил равишда ёки шартнома асосида жалб этиладиган маҳаллий ва хорижий инвестиция воситачилари орқали ички ва халқаро бозорларда, биржа савдолари ва биржадан ташқари савдоларда сотади;
66) устав капиталига берилган объектлардан ва/ёки махсус иқтисодий зоналар жойлашган объектлардан ташқари янги мулкдорга ўзи хусусийлаштирилган объектга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер (сертификат) беради, шунингдек, харидорнинг хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачисига унинг томонидан сотиб олинган акцияларни ўтказишга (ҳаракатни тиклашга) депо топшириғини тақдим этади;
67) хусусийлаштириш билан боғлиқ жараёнларни таҳлил қилади ҳамда хусусий мулкдорлар томонидан хусусийлаштириш объектлари сотилишининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайдиган хусусийлаштиришнинг янги шакллари ва усулларини жорий этиш, шу жумладан, мулкий муносабатларни тартибга солувчи нормаларни такомиллаштириш юзасидан таклифларни шакллантиради;
68) давлат корхоналари ва муассасаларининг, шунингдек, давлат корхоналари ва муассасаларини хусусийлаштириш жараёнида ташкил этиладиган хўжалик жамиятларининг Ўзбекистон Республикаси номидан муассиси бўлади;
69) давлат кўчмас мулк объекти ва бўш ер участкалари негизида амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар давлат шериги томонидан тегишли битим тузилгандан сўнг ўн кун муддатда «Давлат мулки» ахборот тизимига киритилишини мониторинг қилади;
70) Давактив агентлиги ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш, трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини белгиланган тартибда тасарруф этади;
71) чет элда жойлашган давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари, давлат муассасалари, шунингдек, давлат кўчмас мулк объектларининг белгиланган тартибда ҳисобини юритади;
(12-банднинг 71-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
72) Вазирлар Маҳкамаси билан келишувга кўра давлат мулкини хўжалик жамиятларининг устав фондига (устав капиталига) киритиш тўғрисида қарор қабул қилади;
73) давлат муассасасини хўжалик жамияти этиб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилади;
(12-банднинг 73-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
74) давлат мулкининг, шу жумладан, хориждаги давлат мулкининг ижарага берилишини ташкил этади ҳамда давлат мулки бўлган мол-мулкнинг ижарага берувчиси бўлади, ушбу ваколатларни амалга ошириш ҳуқуқи бошқа давлат органлари ва ташкилотларига берилган ҳоллар бундан мустасно;
75) давлат мулки бўлган мол-мулкни ижарага беришнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайдиган ижарага беришнинг янги усулларини жорий этиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
76) республика мулки жумласига кирувчи давлат мулкини, шунингдек, Давактив агентлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бириктирилган давлат мулкини ижарага беришда наф олувчи бўлади;
77) давлат корхоналарига давлат мулкини бериш бўйича давлат корхоналари ташкил этилишини келишади;
78) Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг ишчи органи вазифасини бажаради;
79) белгиланган тартибда давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий аҳволига оид маълумотлар электрон базасини шакллантиради ва шу асосда фаолият юритмаётган, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор давлат иштирокидаги корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини ҳудудий бошқармалар томонидан таҳлил қилинишини мониторинг қилади;
80) таҳлил натижалари юзасидан «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш таклиф этиладиган корхоналар рўйхатини Вазирлар Маҳкамасига киритади;
81) «йўл хариталари» лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;
82) «йўл хариталари»нинг бажарилиши бўйича маълумотларни тўплаш, умумлаштириш орқали уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилади ва «йўл хариталари»нинг бажарилишида корхоналарга кўмаклашади;
83) «йўл хариталари»ни бажарилишида давлат органларига ва тегишли ташкилотларга юзага келаётган муаммоли масалаларни ҳал қилишга кўмаклашиш юзасидан илтимоснома юборади, шунингдек, илтимоснома бажарилмаган тақдирда бажарилиши мажбурий бўлган талабнома юборади;
84) тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган иқтисодий ночор давлат иштирокидаги хўжалик жамиятларига нисбатан жамиятлар устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушларини сотиш ёки тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини қўллаш бўйича белгиланган тартибда таклиф ишлаб чиқади;
85) устав фондида давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхоналарнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан иқтисодий судга мурожаат этади;
86) суд бошқарувчилари аттестациясини ўтказади ҳамда суд бошқарувчиларининг ягона реестрини юритади;
87) устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарни суд санацияси ва ташқи бошқаруви режаларини келишиб олади;
88) устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санация қилиш жараёни қандай бораётганлиги, шунингдек, бундай корхоналарнинг тўловга қобилиятсизлиги тартиб-таомиллари жараёнини назорат қилади;
89) суд бошқарувчилари фаолияти юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисининг фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганлиги аниқланган тақдирда, ҳудудий бошқармаларнинг таклифига асосан уни вазифасини бажаришдан озод қилиш ҳақида иқтисодий судга ариза билан мурожаат этади;
91) баҳоловчилар ва риэлторларнинг малака сертификатлари реестрини юритади;
92) баҳоловчи ва риэлторлар фаолиятини ривожлантириш чораларини кўради;
93) баҳоловчи ва риэлторлик фаолияти соҳасида қонунчилик талабларини белгилайди;
94) баҳоловчи ташкилотларнинг ва риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари билан ҳамкорлик қилади;
95) баҳолаш ва риэлторлик фаолияти соҳасида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланганда, ўрнатилган тартибда баҳоловчи ва риэлторларнинг сертификатларини бекор қилади;
96) махсус ваколатли давлат органи риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари билан биргаликда риэлторлик ташкилотлари учун ички назорат қоидаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек, уларга риоя этилишини мониторинг қилади;
97) риэлторлик ташкилотлари фаолиятида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари билан биргаликда эҳтимол тутилган таваккалчиликларни баҳолайди, таҳлил қилади ва ўрганади ҳамда аниқланган таваккалчиликларни камайтиришга доир чоралар кўради;
98) белгиланган тартибда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этади;
99) Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евросиё гуруҳи тўғрисидаги битимдан келиб чиқувчи мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайди;
100) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
101) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича махсус ваколатли давлат органи ва риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари билан биргаликда ўзаро ҳамкорлик қилади;
102) Давактив агентлиги томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларини рақамлаштириш ва Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хизмат кўрсатишини жорий этиш чораларини кўради;
103) «Давлат мулки» ахборот тизимининг «Банкрот корхоналар ва суд бошқарувчиларининг ҳисобини юритиш», «Давлат мулки ҳисобини юритиш», «Корпоратив бошқарув» ва «Давлат иштирокидаги корхоналарнинг бизнес-режа кўрсаткичлари ва самарадорлик муҳим кўрсаткичлари мониторинги» модулларини такомиллаштириб бориш ҳамда вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан электрон маълумот алмашинувини йўлга қўяди;
104) давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ҳисобланган ва тўланган дивидендларнинг ҳисобини электрон тизим орқали юритади;
105) давлат кўчмас мулк объектлари, давлат улуши, давлат муассасалари ҳамда уларга тегишли автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни Давактив агентлигининг расмий веб-сайтида реал вақт режимида эълон қилади, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно;
(12-банднинг 105-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
106) давлат иштирокидаги корхоналарнинг ўтган молия йилидаги фаолиятининг самарадорлиги, уларнинг иқтисодиётдаги ўрни ва улуши ҳамда давлат мулкини бошқариш натижадорлиги тўғрисидаги бошқа муҳим ахборотларни ўз ичига олувчи йиғма ҳисоботини ҳар йили 1 августга қадар Давактив агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилади;
107) «Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш портали» орқали барча давлат мулки объектларини савдога чиқариш ва унинг натижалари тўғрисидаги ахборотларни жойлаштиришни таъминлайди.
108) Давактив агентлиги ваколатига кирадиган масалаларнинг ҳал этилиши бўйича сансалорлик, бюрократизм, муддатлар чўзилиши ҳолатларини аниқлайди ва уларнинг бартараф этилишини таъминлайди.
Давактив агентлиги марказий аппарати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
3-§ Давактив агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаларининг вазифалари ва функциялари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
13. Давактив агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
1) Давактив агентлигига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;
2) Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва солиқ хизматининг ҳудудий бошқармалар раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда — комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
3) ўзига берилган ваколат доирасида хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги давлат акциялари пакетлари (улушлари) бўйича акциядор (таъсисчи ва иштирокчи) ҳуқуқларини амалга ошириш;
4) давлат активларини реализация қилиш (хусусийлаштириш) ва ижарага беришнинг очиқ ва шаффоф механизмини таъминлаш, инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик бўйича таклифларни тайёрлашда иштирок этиш;
5) таҳлил асосида давлат иштирокидаги фаолият юритмаётган, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган иқтисодий ночор корхоналарни аниқлаш, уларни молиявий соғломлаштириш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
6) тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
4.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси;
5.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.03.00 Моддий неъматлар / 03.04.03.02 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш;
6.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.03 Давлат мулки объектларини сотиш;
7.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.03.00 Инвестиция (хусусийлаштириш) жамғармалари;
8.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
9.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши;
10.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари]
14. Давактив агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) Давлат мулки реестри ягона марказлаштирилган электрон ахборот маълумотлар базаси шаклида тегишли идоралар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ўз ҳудудидаги давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари, давлат муассасалари, давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектлари, интеллектуал мулк ва автомототранспорт воситаларининг реестрини (хатловдан ўтказиш ва ҳисобга олиш қонунчилик ҳужжатларига назарда тутилган тартибда тегишли ваколатли давлат органлари томонидан юритиладиган мол-мулк бундан мустасно) юритади;
(14-банднинг 1-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
2) давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, шунингдек, давлат улушининг вужудга келиши ва миқдорининг ўзгариши билан боғлиқ таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказишдан олдин Давактив агентлиги ҳудудий бошқармасининг буйруғини қабул қилади;
3) устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг самарали бизнес-режалари ишлаб чиқилишига кўмаклашади ва уларнинг параметрлари бажарилиши мониторингини олиб боради, шунингдек, уларнинг инвестиция лойиҳалари, бизнес-режа кўрсаткичлари ва молиявий ҳолатларини таҳлил қилган ҳолда дивиденд миқдори юзасидан таклифларни ишлаб чиқади;
4) ўзига берилган давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарув принципларига мувофиқ давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши аъзолари ва ижро этувчи органлар раҳбарларини уларнинг бошқарув органлари орқали тайинлашни (танлов ўтказишни, сайлашни) ташкил этади;
5) ўз ваколати доирасида хўжалик жамиятларининг бошқарув органлари мажлислари кун тартиби масалалари юзасидан овоз бериш сиёсати бўйича ишончли бошқарувчиларга ва ўзининг вакилларига кўрсатмалар беради;
6) ўз ваколати доирасида устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг акциядорлари (иштирокчилари) умумий мажлисида иштирок этиш учун ўзининг вакилларига ишончномалар беради;
7) хўжалик жамиятлари бошқарув органларида ўзига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун берилган давлат акция пакетлари (улушлар) бўйича акциядор (қатнашчи) сифатида давлат манфаатларини ифодалайди;
8) давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятларида Корпоратив бошқарув қоидалари, Аҳлоқ кодекси ва корпоратив бошқарувни баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги масалани жамиятнинг акциядорлар (таъсисчилар) умумий йиғилишига киритади;
9) ўзига берилган устав капиталида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоларни киритишни ташкил этади;
10) зарурат бўлганда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва судларга мурожаат қилиш, шу жумладан, юқори малакали мутахассисларни ёллаш йўли билан акциядор (қатнашчи) сифатида, шу жумладан, Давактив агентлиги марказий аппарати томонидан бошқарилаётган активлар бўйича давлат манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайди;
11) солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига бошқа тўловлар, давлат мақсадли фондлари, иш ҳақи ва дивидендлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик ҳосил бўлганда, шунингдек, кетма-кет икки чорак мобайнида бизнес-режанинг асосий параметрлари бажарилмаган тақдирда, ўз ваколати доирасида хўжалик жамиятининг ижро этувчи органи билан меҳнат муносабатларини давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани жамиятнинг кузатув кенгаши ва акциядорлар умумий йиғилишига киритади;
12) ўз ҳудудидаги давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ҳисобланган ва тўланган дивидендларнинг ҳисобини электрон тизим орқали юритади;
13) давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилишини таъминлайди;
14) давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини, шу жумладан, уларнинг даромадларини ва капиталлашув даражасини ошириш чораларини кўради;
15) ўзига мулкдор (акциядор, иштирокчи, муассис) функцияларини амалга ошириш учун берилган давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашлари томонидан ҳар чоракда ижро этувчи органларнинг корхона фаолиятининг самарадорлиги, шу жумладан, амалга оширилган харидлар тўғрисидаги ҳисоботлари эшитиб борилишини назорат қилади;
16) ўз ваколати доирасида давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари активларини хатловдан ўтказишни ташкил этади ва улардан самарали фойдаланиш чораларини кўришда иштирок этади;
17) хўжалик жамиятининг акцияларини (улушларини) давлат мулки сифатида олиш юзасидан таклифларни тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун Давактив агентлиги марказий аппаратига киритади;
18) маҳаллий ва хорижий инвесторларни хусусийлаштирилаётган давлат активларига жалб этиш мақсадида реклама-ахборот ишларини амалга оширади;
19) давлат активларининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш йўли билан хусусийлаштириш жараёнига кўмаклашади;
20) давлат мулкини бошқариш масалалари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Низомнинг 2-параграфи («Давактив агентлиги марказий аппарати таркибий тузилмаларининг ўз ҳудудий бошқармалари билан ўзаро ҳамкорлик тартиби»).
21) ўз ҳудудида давлат муассасаларнинг, шу жумладан, давлат органларининг ҳудудий бўлинмаларининг ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
22) давлат мулкининг сотувчиси вазифасини бажаради;
23) Давактив агентлиги марказий аппарати билан келишилган ҳолда, давлат мулкини хусусийлаштириш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун ишончли бошқарувчилар, маслаҳатчилар ва экспертларни жалб этади, шунингдек, уларга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилайди;
24) хусусийлаштириш объектларини сотишдан олдин тайёрлайди ва хусусийлаштиришнинг, шу жумладан, иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари корхоналарининг, аниқ инвестиция мажбуриятлари эвазига реализация қилинган объектларни хусусийлаштиришнинг шартномавий шартларини белгилашда иштирок этади;
25) ишлаб чиқаришни модернизациялаш, технологик қайта жиҳозлаш ва кенгайтириш жараёнларига зарур инвестицияларни жалб этиш учун хўжалик жамиятларининг қимматли қоғозларини чиқариш ташаббуси билан чиқади ва таклифларни Давактив агентлигига тақдим этади;
26) давлат кўчмас мулк объекти ва бўш ер участкалари негизида амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар давлат шериги томонидан тегишли битим тузилгандан сўнг ўн кун муддатда «Давлат мулки» ахборот тизимига киритилишини мониторинг қилади;
27) ҳудудий танлов комиссиясининг ишчи органи вазифасини бажаради;
28) хусусийлаштириш объектларининг олди-сотди шартномаси бўйича Давактив агентлиги томонидан тузиладиган битимларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши, шу жумладан, инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши мониторингини юритади;
29) манфаатдор давлат идоралари билан биргаликда давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланадиган хусусийлаштириш қарори лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
30) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
31) ўз ваколатлари доирасида махсус иқтисодий зоналар дирекциялари қарорлари бўйича сотиладиган давлат мулки объектларидан ташқари, хусусийлаштириш объектларининг сотувчиси функциясини амалга оширади, уларнинг бошланғич сотув нархини, инвестициялар ҳажмини, савдоларнинг тури ва шартларини белгилайди, шу жумладан, давлатга тегишли қимматли қоғозларни мустақил равишда ёки шартнома асосида жалб этиладиган маҳаллий ва хорижий инвестиция воситачилари орқали ички ва халқаро бозорларда, биржа савдолари ва биржадан ташқари савдоларда сотади;
32) ўз ваколатлари доирасида устав капиталига берилган объектлардан ва (ёки) махсус иқтисодий зоналар жойлашган объектлардан ташқари янги мулкдорга хусусийлаштирилган объектга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер (сертификат) беради, шунингдек, харидорнинг хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачисига унинг томонидан сотиб олинган акцияларни ўтказишга (ҳаракатни тиклашга) депо топшириғини тақдим этади;
33) хусусийлаштириш билан боғлиқ жараёнларни таҳлил қилади ҳамда хусусий мулкдорлар томонидан хусусийлаштириш объектлари сотилишининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайдиган хусусийлаштиришнинг янги шакллари ва усулларини жорий этиш, шу жумладан, мулкий муносабатларни тартибга солувчи нормаларни такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади ва Давактив агентлигига тақдим этади;
34) Давактив агентлиги билан келишган ҳолда, давлат муассасасини хўжалик жамияти этиб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилади;
(14-банднинг 34-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
35) Давактив агентлиги билан келишган ҳолда, давлат корхоналари ва муассасаларининг, шунингдек, давлат корхоналари ва муассасаларини хусусийлаштириш жараёнида ташкил этиладиган хўжалик жамиятларининг Ўзбекистон Республикаси номидан муассиси бўлади;
36) вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кўчмас мулки негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва уларни бегоналаштиришга оид келишувлари (битим, шартнома, меморандумлар) бўйича Давактив агентлигининг хулосасини олиш учун унинг марказий аппаратига тақдим этади;
37) ўз ҳудудидаги Рақобат қўмитаси, манфаатдор вазирлик, қўмиталар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда ҳар йили давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини таҳлил (инвентаризация) қилади ва сақлаб қолиниши, реализация қилиниши ёки тугатилиши ёхуд қайта ташкил этилиши лозим бўлган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати лойиҳасини ишлаб чиқади ва Давактив агентлигига тақдим этади;
38) давлат иштирокидаги корхоналар ва улар тизимидаги корхоналарга учинчи шахслар томонидан инвестиция киритишга оид келишувлари (битим, шартнома, меморандумлар) бўйича Давактив агентлиги билан келишган ҳолда хулоса тақдим этади;
39) давлат мулкининг ижарага берилишини ташкил этади, шунингдек, давлат мулки бўлган мол-мулкнинг ижарага берувчиси бўлади, ушбу ваколатларни амалга ошириш ҳуқуқи бошқа давлат органлари ва ташкилотларига берилган ҳоллар бундан мустасно;
40) давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий аҳволига оид маълумотлар электрон базасини шакллантиради;
41) белгиланган тартибда давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий аҳволига оид ҳудудий маълумотлар электрон базасини шакллантиради ва шу асосида фаолият юритмаётган, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор давлат иштирокидаги корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилади;
42) «йўл хариталари» лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;
43) «йўл хариталари»нинг бажарилиши бўйича маълумотларни тўлаш, умумлаштириш орқали уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилади;
44) «йўл хариталари»нинг бажарилишида юзага келган муаммолар юзасидан Давактив агентлиги марказий аппаратига уларни бартараф этиш таклифи билан биргаликда маълумотлар киритади;
45) тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган иқтисодий ночор давлат иштирокидаги хўжалик жамиятларига нисбатан ўрнатилган тартибда жамиятлар устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушларини сотиш ёки тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини қўллаш бўйича таклифини Давактив агентлиги марказий аппаратига тақдим этади;
46) устав фондида давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхоналарнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида Давактив агентлиги марказий аппарати билан келишилган ҳолда ариза билан иқтисодий судга мурожаат этади;
47) устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарни судгача санация қилиш, уларнинг суд санацияси ва ташқи бошқаруви режаларининг бажарилиши мониторингини юритади;
48) суд бошқарувчилари фаолияти юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисининг фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларни вазифасини бажаришдан озод қилиш ҳақида Давактив агентлиги марказий аппаратига таклиф киритади;
49) Давактив агентлиги марказий аппарати билан келишилган ҳолда ўзи муассис ҳисобланган давлат корхоналарининг соф фойдасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратмалардан кейин қоладиган соф фойданинг бир қисми ёки ҳаммасини олади.
Давактив агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари қонунчилик ҳужжатларига ҳамда Давактив агентлиги раҳбариятининг қонунчилик ҳужжатлари доирасидаги топшириқларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
4-боб Давактив агентлиги ва унинг тузилмаларининг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги
1-§. Давактив агентлигининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби;
3.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
4.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
5.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси;
6.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар;
7.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.03.00 Инвестиция (хусусийлаштириш) жамғармалари;
9.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат]
15. Давактив агентлиги ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
1) Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Давактив агентлигига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда киритиш;
2) вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур ҳолларда, бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилиш;
3) Давактив агентлигининг ваколатига кирувчи масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
(15-банднинг 4-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
5) давлат муассасалари, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан Давактив агентлиги ваколатига тегишли масалаларни ҳал қилиш учун, шунингдек, давлат мулкидан фойдаланаётган шахслардан давлат мулкини бошқариш билан боғлиқ ахборотни ва ҳужжатларни, шу жумладан, ўзларига бириктирилган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни сўраш ва олиш;
6) Давактив агентлигининг ваколатига кирувчи масалаларда судларга давлат божи тўламасдан аризалар ва даъволарни киритиш;
7) ўзгага ноқонуний берилган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар ва бошқа давлат активлари давлат божи тўланмасдан қайтарилиши тўғрисида судларга даъволар ва аризалар киритиш, шунингдек, ишларнинг судларда кўриб чиқилишида қатнашиш;
8) Давактив агентлигининг ваколатига тегишли масалалар бўйича қонунчиликда белгиланган зарур маълумотларни статистика органлари, солиқ хизматлари органлари, давлат хизматлари маркази ва бошқа вазирлик ва идоралардан бепул олиш;
9) Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини жамлаш, уларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимлаш ва сарфлаш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом.
10) юқори турувчи манфаатдор давлат органлари, шунингдек, давлат бюджетидан қўшимча маблағлар назарда тутилган ҳолларда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг розилигига мувофиқ идоравий мансублигидан қатъи назар, давлат кўчмас мулк объектларини (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ хусусийлаштирилмайдиган объектлар бундан мустасно), автомототранспорт воситаларни ҳамда бошқа асосий воситаларини (хусусийлаштирилмайдиган объектлар бундан мустасно) бир давлат ташкилоти тасарруфидан бошқа бир давлат ташкилоти тасарруфига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тўғрисида Давактив агентлиги директори қарорини қабул қилиш;
11) давлат муассасаларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган давлат мулкининг ортиқча қисмини, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки лозим даражада фойдаланилмаётган давлат мулкини олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
(15-банднинг 11-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
12) давлат муассасалари, шу жумладан, давлат органларининг мурожаатларига кўра уларнинг таркибига кирувчи ташкилотларга тегишли кўчмас мулкни бир ташкилотдан бошқа бирига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш масаласини келишиш;
13) вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли бўлган, уч ойдан ортиқ фойдаланилмасдан бўш турган объектни, ижтимоий объектлар бундан мустасно, Давактив агентлиги томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ уларнинг розилигисиз Давактив агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази орқали ижарага бериш ёки сотиш учун «E-auksion» электрон савдо платформасидаги онлайн-аукцион савдоларига чиқариш;
14) Давактив агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари тасарруфидаги давлат мулкини ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида белгиланган тартибда бир бўлинмадан бошқасига бепул ўтказиш;
15) Давактив агентлиги ваколатларига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларига киритиш;
16) давлатга тегишли акцияларни (улушларни) ва мол-мулкни сотиш, шунингдек, уларни, шу жумладан, ташқи бозорларда хўжалик жамиятларининг акцияларига (улушига) ва мол-мулкига алмаштириш бўйича операцияларни амалга ошириш;
17) идоравий бўйсунишдан, идоравий бўйсуниш мавжуд бўлмаганда, ҳудудий бўйсунишдан келиб чиққан ҳолда, кузатув кенгашларга ёки хўжалик жамиятларининг йиғилишларига, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибиятларига, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига асосланган тақдимномалар киритиш йўли билан устав фондида давлат улуши бўлган давлат корхоналари, хўжалик жамиятлари раҳбарларини алмаштириш масалалари ташаббуси билан чиқиш;
18) устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текшириш ёки махсус масала бўйича аудиторлик текширишини ўтказиш ташаббуси билан чиқиш;
19) акциядорлик жамиятлари, бошқа хўжалик жамиятлари ва ширкатларнинг акцияларини (улушлари, пайларини) сотиб олиш;
20) корпоратив бошқарув, менежмент, молия ва қимматли қоғозлар соҳасида иш тажрибасига эга бўлган мутахассисларни устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг кузатув кенгашлари таркибига киритиш учун жалб этиш;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2681-моддаси.
22) фаолият юритмаётган, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор давлат иштирокидаги корхоналарни таркибий ўзгартириш, ихчамлаштириш ва молиявий соғломлаштириш дастурларини шакллантиришда қатнашиш, шунингдек, уларнинг амалга оширилиши мониторингини юритиш;
23) устав фондида давлат улуши бўлган, иқтисодий таваккалчилик гуруҳида турган корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолиятини нормаллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан кўрсатмалар бериш;
24) устав фондида давлат улуши бўлган ва иқтисодий суд томонидан банкрот деб эътироф этилган хўжалик жамияти бўйича тугатиш ишларини амалга оширишда қатнашиш;
25) Давактив агентлиги ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун комиссиялар, кенгашлар ва бошқа маслаҳат органларини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг низомлари ва тартибини тасдиқлаш, зарурат бўлганда, уларга бошқа вазирликлар, идораларнинг ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ва экспертларини жалб этиш;
26) Давактив агентлиги ваколатларига кирувчи масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
27) Ўзбекистон Республикаси судларининг қарорларига асосан давлат даромадига ўтказилган ёки ихтиёрий равишда Ўзбекистон Республикаси мулки этиб топширилган хорижда жойлашган мулк эгалиги ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси номидан амалга ошириш учун:
Ўзбекистон Республикаси ваколатли органлари томонидан тегишли қарор қабул қилингунга кадар Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги мулкни мазкур давлат ҳамда Ўзбекистон Республикаси бошқа давлат органларининг хорижий ваколатхоналари билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасалари эҳтиёжи учун вақтинча бепул топширади, бунда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари ва бошқа давлат органларининг хорижий ваколатхоналари раҳбарлари уларга топширилган хориждаги мулкнинг бут ҳолда сақланиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади;
мулкни ижарага ёки ишончли бошқарувга белгиланган тартибда топширади;
хорижда банк ҳисобварақларини очади, мазкур ҳисобварақлардаги маблағларни мустақил тасарруф этади;
тўғридан-тўғри шартномалар асосида мулкни бошқариш учун зарур бўлган мустақил экспертларни, аудиторлик, адвокатлик, консалтинг фирмаларини, суғурта компаниялари ҳамда бошқа хизмат кўрсатиш компаниялари ва ташкилотларини, шу жумладан, хорижий ташкилотларни жалб қилади;
28) Давактив агентлиги ваколатларига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда халқаро даражада ифода этади;
Давактив агентлиги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
16. Давактив агентлиги ходимлари корпоратив бошқарув малака аттестатини олмасдан, давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши аъзолигига давлат улуши бўйича сайланиш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
17. Давактив агентлиги:
1) ўзига юкланган вазифа ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек, давлат активлари бошқариш соҳасида давлат сиёсатини самарали амалга ошириш;
2) ўз фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлаш;
3) Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, Давактив агентлиги томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;
4) ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши;
5) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавобгардир.
2-§ Давактив агентлиги марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
18. Давактив агентлиги марказий аппарати ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
1) Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларидан Давактив агентлигининг марказий аппаратида кўриб чиқиладиган, таҳлил қилиш ва ишлаш учун зарур бўлган материаллар ҳамда маълумотларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;
2) Давактив агентлигида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлганда, Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари раҳбарлари ҳамда вакилларини жалб қилиш, ушбу мақсадлар учун эксперт ва ишчи гуруҳларни ташкил этиш;
3) Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларидан улар киритган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини қайта ишлаб чиқишни талаб қилиш, зарур бўлганда, уларни қайта кўриб чиқиш учун қайтариш;
4) Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
5) тезкор ҳал этилиши лозим бўлган ва Давактив агентлигига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари раҳбарларига белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
6) Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларининг қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Давактив агентлиги ва унинг раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишига оид фаолиятини ўрганиш ва белгиланган тартибда текшириш;
7) Давактив агентлигига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун илмий-тадқиқот, лойиҳалаш, конструкторлик ташкилотлари, олий таълим муассасалари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб этиш;
8) Давактив агентлиги Ҳайъати қарори билан Давактив агентлигига берилган давлат акция пакетлари (улушлари) бўйича акциядор (иштирокчи) ҳуқуқини амалга ошириш учун уларни ҳудудий бошқармаларга қўшимча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилмасдан бериш ёки ҳудудий бошқармалардан шу тартибда Давактив агентлигига олиш;
9) Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини белгиланган тартибда шакллантириш ва улардан фойдаланиш;
10) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Давактив агентлиги томонидан тартибга солинадиган соҳадаги масалалар мавзусида ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
11) ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб тузилмалар томонидан қабул қилинган қарорларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш (тўлиқ ёки қисман) ёки уларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш;
12) мустақил таркибий бўлинма раҳбари томонидан Давактив агентлиги директорининг буйруғи асосида белгилаб берилган масалалар юзасидан чиқиш хатларига имзо қуйиш;
13) давлат ташкилотлари, шунингдек, давлат мулкидан фойдаланиб келаётган ташкилотларга ҳисоб объектлари тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш бўйича тақдимномалар юбориш.
Давактив агентлиги марказий аппарати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
19. Давактив агентлиги марказий аппарати:
1) Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари билан биргаликда Давактив агентлигига юкланган вазифа ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
3) Давактив агентлиги томонидан кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни, шунингдек, Давактив агентлиги қабул қиладиган қарорларни сифатли тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш;
4) Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари томонидан дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар амалга оширилишини ташкил этиш;
5) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавобгардир.
3-§ Давактив агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
20. Давактив агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ўзларига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
1) ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонуни.
2) Давактив агентлиги ваколатларига тааллуқли соҳадаги муҳим муаммолар ҳал этилиши бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларни кўриб чиқиш учун идоралараро ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар ташкил қилиш;
3) ўз ваколатлари доирасидаги масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;
4) давлат ташкилотлари, шунингдек, давлат мулкидан фойдаланиб келаётган ташкилотларга ҳисоб объектлари тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш бўйича тақдимномалар юбориш.
1) Давактив агентлигига юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
2) ўзининг фаолияти билан боғлик бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;
3) Давактив агентлигига киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;
4) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида давлат активларини бошқариш соҳасида юзага келадиган муаммоларнинг ҳал этилиши бўйича тегишли дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари»ни самарали амалга ошириш;
5) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавобгардир.
5-боб. Давактив агентлиги раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
22. Қуйидагилар Давактив агентлиги биринчи раҳбари — директорнинг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
2) Давактив агентлиги фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Давактив агентлигига юкланган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
3) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Давактив агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
4) Давактив агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамасининг котибиятлари ҳамда Давактив агентлиги фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларида ва унинг Раёсатидаги масалаларни кўриб чиқишда қатнашиш;
6) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириқларини бажариш;
7) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Давактив агентлигининг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Давактив агентлиги фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;
8) Давактив агентлиги фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, Давактив агентлигининг даврий иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
9) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини юритишнинг амалий тизимини яратиш, Давактив агентлиги фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб тузилма ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
10) Давактив агентлиги ходимларини тизимли қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
11) Давактив агентлиги тизимида кадрларни белгиланган тартибда танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг мутахассисликларига (иқтисод, молия, юриспруденция, психология, ташқи алоқалар, филология ва бошқалар) талаблар белгилаш, самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Давактив агентлигининг кадрлар захирасини шакллантириш;
12) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Давактив агентлигига ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги ва ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
13) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси топшириқларига ва ўз ташаббусига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамасида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
15) Давактив агентлиги ваколатига кирадиган масалалар бўйича кўрсатмалар чиқариш, буйруқлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур бўлганда бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;
16) Давактив агентлигига тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа турдаги экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);
17) Давактив агентлиги раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
18) ўз ўринбосарлари ҳамда ҳудудий бошқарма ва идоравий мансуб тузилмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Давактив агентлиги ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
19) Давактив агентлигининг ҳудудий бошқарма ва идоравий мансуб тузилмаларининг раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
20) Давактив агентлиги ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;
21) Давактив агентлиги ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Давактив агентлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш;
22) Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ва коррупцияга қарши курашишга доир бошқа қонунчилик ҳужжатларига риоя этиш, фаолиятда коррупциявий хавф-хатарларни ва манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларга чек қўйиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш ҳамда тизимда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишга доир ишларга раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;
23) Давактив агентлиги, унинг ҳудудий бошқарма ва идоравий мансуб тузилмалари иш фаолиятининг замонавий шаклларини жорий этишни таъминлаш;
24) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсий қабуллар ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни ташкил этиш;
25) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилишни ташкил этиш, Давактив агентлиги раҳбарлари ва ходимлари уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишини, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
26) давлат сирлари билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
(22-банднинг 26-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 504-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон)
27) давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, Ўзбекистон Республикаси судларида, шунингдек, давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакат вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Давактив агентлиги номидан иштирок этиш;
29) зарурат бўлганда, бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида Давактив агентлиги марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларининг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
30) ажратилган маблағлар доирасида ҳамда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Давактив агентлиги марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларининг тузилмаси ва штат бирликларини тасдиқлаш;
31) маҳаллий ва хорижий малакали мутахассисларни маслаҳатчилар сифатида, уларга истисно тариқасида, Жамғарма маблағлари ҳисобидан иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаган ҳолда жалб қилиш;
32) Жамғарма маблағлари ҳисобидан Давактив агентлиги ходимларига асосий эгаллаб турган лавозимлари бўйича лавозим маошларига (тариф ставкаларига), қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни белгилаш;
33) Давактив агентлиги юкланган вазифаларни бажариш учун шартнома асосида жалб этиладиган малакали хорижий мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини халқаро амалиёт ва бозор шароитларидан келиб чиққан ҳолда белгилаш;
34) Давактив агентлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисида низомларни, шунингдек, Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари низомларини ҳамда уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
35) Давактив агентлиги марказий аппарати ходимлари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари раҳбарлари билан қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 12-боби.
36) Давактив агентлиги марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва таркибий бўлинмалари ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқлар қабул қилиш ҳамда кўрсатмалар бериш;
37) Давактив агентлиги тизимидаги ходимларни ва мутахассисларни уларнинг кўп йиллик ва самарали фаолияти, алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирлаш учун белгиланган тартибда таклифлар киритишни таъминлаш ва тавсиялар бериш;
38) Давактив агентлиги мулкини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонуни.
39) Давактив агентлиги ваколатига кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини белгиланган тартибда имзолаш.
23. Қуйидагилар директорнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
2) Давактив агентлиги раҳбари вақтинча бўлмаганда, директор буйруғи асосида унинг вазифаларини бажариш;
3) Давактив агентлигининг ўзи назорат қиладиган идоравий мансуб тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
4) Давактив агентлиги фаолиятининг ўзи назорат қиладиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Давактив агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
5) ўзи назорат қиладиган идоравий мансуб тузилмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, тузилмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
6) ўзи назорат қиладиган идоравий мансуб тузилмаларнинг режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишининг назоратини таъминлаш;
7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини юритишнинг амалий тизимини яратиш, Давактив агентлиги фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб тузилма ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
8) Давактив агентлиги ҳайъати қарорлари, директорнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
9) ўзи назорат қиладиган идоравий мансуб тузилмаларда кадрларни белгиланган тартибда танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича директорга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;
10) ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Давактив агентлиги таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини Давактив агентлиги директори томонидан кўриб чиқилиши ва имзоланиши (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилишида Давактив агентлиги директорининг топшириғига асосан иштирок этиш;
11) Давактив агентлиги тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;
12) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
13) ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Давактив агентлиги ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
14) соҳага оид масалалар бўйича Давактив агентлиги фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чоралар кўриш, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни Давактив агентлиги директорига киритиш;
15) ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича Давактив агентлиги директорига таклиф киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш;
16) Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ таркибий тузилмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
17) Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Давактив агентлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;
18) давлат хизматлари самарадорлигини, улардан эркин фойдаланишни ва кўрсатилиш сифатини ошириш ҳамда «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
19) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсий қабуллар ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни ташкил этиш;
20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушган барча мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
21) давлат сирлари билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
(23-банднинг 21-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 504-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон)
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
2) тегишли тузилма фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу тузилмага юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
3) Давактив агентлигининг ҳудудий ва таркибий тузилмалари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
4) прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини қилиш ҳамда Давактив агентлигининг ҳудудий ва таркибий тузилмалари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлашга қаратилган зарур чоралар кўриш бўйича таклифларни Давактив агентлиги директорининг назорат қилувчи ўринбосарларига киритиш;
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини юритишнинг амалий тизимини яратиш, Давактив агентлиги фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб тузилма ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
6) Давактив агентлиги ҳайъати қарорлари, директор ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
7) таркибий тузилмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
8) таркибий тузилмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Давактив агентлиги ҳудудий ва таркибий тузилмалари фаолиятига амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;
9) таркибий тузилмалар фаолияти соҳаларига оид қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Давактив агентлиги раҳбариятига киритиш;
10) таркибий тузилмаларда кадрларни белгиланган тартибда танлаш ва жой-жойига қўйишда директор ўринбосарларига таклифлар тақдим этиш, профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
11) таркибий тузилмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, таркибий тузилмаларда тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини директор томонидан кўриб чиқилиши ва имзоланиши (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилишида Давактив агентлиги раҳбарияти топшириғига асосан иштирок этиш;
12) таркибий тузилмага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;
13) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
14) таркибий тузилмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чораларни кўриш;
15) Давактив агентлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, таркибий тузилма ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;
16) Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ таркибий тузилмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
17) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсий қабуллар ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни ташкил этиш;
18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
19) давлат сирлари билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
(24-банднинг 19-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 504-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон)
25. Қуйидагилар Давактив агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
2) Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва Давактив агентлигининг ҳужжатлари билан ушбу бошқармаларга юкланган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
3) ҳудудий бошқармалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини юритишнинг амалий тизимини яратиш, Давактив агентлиги фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб тузилма ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
5) Давактив агентлиги ҳайъати қарорлари, директор ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
6) Давактив агентлиги фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;
7) ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, ҳудудий бошқармаларнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг ҳудудий бошқармалар фаолиятининг алоҳида қисмларига раҳбарлик қилиш учун уларнинг шахсий масъулияти даражаларини белгилаш;
8) ҳудудий бошқарма фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ҳудудий бошқарманинг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
9) ҳудудий бошқармада кадрларни белгиланган тартибда танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бошқарма кадрлар захирасини шакллантириш;
10) Давактив агентлиги раҳбари номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ҳудудий бошқармага ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
11) ҳудудий бошқарма ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;
13) Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ ҳудудий бошқармада коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
14) прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини қилиш ҳамда Давактив агентлигининг ҳудудий ва таркибий тузилмалари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлашга қаратилган зарур чоралар кўриш бўйича таклифларни Давактив агентлиги директорининг назорат қилувчи ўринбосарларига киритиш;
15) ҳудудий бошқарма ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
16) ҳудудий бошқармалар фаолиятига оид масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Давактив агентлиги раҳбариятига киритиш;
17) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мунтазам равишда шахсий, шу жумладан, сайёр қабуллар ўтказиш;
18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
19) ҳудудий бошқарма ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Давактив агентлигига таклифлар киритиш;
20) давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;
21) маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, судларда, бошқа орган ва ташкилотларда Давактив агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари манфаатларини ифода этиш.
ҳудудий бошқармаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ҳудудий бошқармаларнинг ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
7-боб. Давактив агентлиги фаолиятини ташкил этиш
1-§. Давактив агентлиги раҳбарияти
30. Давактив агентлигига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
31. Давактив агентлиги директорининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
32. Директор, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари мақоми, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шартлари бўйича тегишли равишда вазир, вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
33. Директор бўлмаган вақтда, унинг ваколатлари директорнинг биринчи ўринбосари томонидан, у бўлмаган вақтда эса директор буйруғига асосан бошқа ўринбосар томонидан амалга оширади.
34. Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари лавозимга Давактив агентлигининг директори томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда тайинланади.
Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари лавозимдан директор томонидан озод этилади.
Давактив агентлигининг таркибий тузилмалари раҳбарлари директор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади, қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
35. Давактив агентлигининг ҳудудий ва таркибий тузилмалари тўғрисидаги низом директор томонидан тасдиқланади, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса.
2-§. Давактив агентлиги марказий аппарати таркибий тузилмаларининг ўз ҳудудий бошқармалари билан ўзаро ҳамкорлик тартиби
36. Давактив агентлиги марказий аппарати таркибий тузилмаларининг ўз ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий тузилмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.
37. Давактив агентлиги марказий аппаратининг таркибий тузилмалари Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиб:
топшириқларни ҳудудий бошқармаларга ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармаларига ва идоравий мансуб ташкилотларига таркибий тузилмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;
Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;
Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;
Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чоралар кўради;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари иштирокини ташкил этади, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.
38. Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари Давактив агентлиги марказий аппаратининг таркибий тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шу жумладан:
Давактив агентлиги раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида хабар беради;
белгиланган фаолият соҳасида қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш бўйича фаолият натижалари тўғрисида марказий аппаратга ахборот тақдим этади;
уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида ишда аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида хабар беради;
ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда Давактив агентлигининг марказий аппаратига тақдим этади;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат органларининг ҳудудий тузилмалари, комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида хабар беради;
ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида маълумот беради.
39. Давактив агентлиги марказий аппарати таркибий тузилмалари ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ўзаро ҳамкорлик жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар директорнинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар директор ўринбосари томонидан келишмовчиликларни тартибга солишнинг имконияти бўлмаса, сўнгги қарор бевосита директор томонидан қабул қилинади.
3-§. Давактив агентлигининг бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги
40. Давактив агентлиги ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
41. Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ўз ваколати доирасида бошқа давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.
42. Давактив агентлигининг фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири мутасаддилик қилади.
4-§. Давактив агентлигининг ҳайъати, бошқа кенгаш, маслаҳат, эксперт органлари
43. Давактив агентлигида директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек, унинг фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий тузилмалар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.
Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби директорнинг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
44. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Давактив агентлиги фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
қонунчилик ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Давактив агентлиги тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўрган ҳолда, таркибий ва ҳудудий тузилмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботларини мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;
тизимли равишда Давактив агентлиги фаолияти соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқиш;
Давактив агентлиги фаолияти доирасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилишни таъминлаган ҳолда, Ҳайъатнинг кенгайтирилган, шу жумладан, жойларда сайёр мажлисларини ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Давактив агентлиги марказий аппарати ва унинг тизимига кирадиган лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Давактив агентлиги раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат Давактив агентлиги ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақлидир.
45. Ҳайъат мажлисига республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари уларнинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклиф этилиши мумкин.
46. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
47. Ҳайъат қарорлари директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади.
48. Директор ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, директор юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ўз фикри ҳақида хабар қилиши мумкин.
49. Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.
50. Давактив агентлигида кенгаш, маслаҳат ва экспертлик органлари тузилиши мумкин.
51. Давактив агентлиги ҳузурида тузиладиган кенгаш, маслаҳат ва экспертлик органлари таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар директор томонидан тасдиқланади, уларнинг таркиби ва низомлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланадиган ҳоллар бундан мустасно.
8-боб. Давактив агентлиги фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
53. Давактив агентлиги фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳо белгиланган тартибда тасдиқланадиган Давактив агентлиги фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
54. Давактив агентлиги фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Давактив агентлиги раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
Давактив агентлиги фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
55. Давактив агентлиги фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
9-боб. Давактив агентлигини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
56. Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларини моддий-техник таъминлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Давактив агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
57. Давактив агентлиги ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.
Хизмат вазифасини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган Давактив агентлигининг ходимларига директор томонидан Давактив агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг икки юз фоизи (лавозим маошига нисбатан рағбатлантириш коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда) миқдоридан кўп бўлмаган шахсий устамалар белгиланиши мумкин. Бунда ходимлар лавозим маошига шахсий устамаларнинг энг юқори миқдори Давактив агентлиги ходимлари сонининг 30 фоизидан ошмаган ҳолда белгиланиши мумкин.
Давактив агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан Давактив агентлиги ходимларига асосий эгаллаб турган лавозимлари бўйича лавозим маошларига (лавозим маошига нисбатан рағбатлантириш коэффициентлари ҳисобга олинган коэффициентларда) қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар директор томонидан белгиланиши мумкин.
58. Давактив агентлиги ходимларига иш стажи (узоқ муддат хизмати) учун устамалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳар ойда иш стажи (узоқ муддат хизмати) учун устама тўланади.
59. Давактив агентлиги марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларининг ходимларига Давактив агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан иш стажи учун фақат асосий иш жойи бўйича ҳар ойда ва ходимнинг лавозим маошига белгиланган разряд тариф ставкасига (лавозим маошига нисбатан рағбатлантириш коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда) нисбатан қуйидаги фоизларда ҳисобланади:
Иш стажи бўйича гуруҳ
Иш стажи учун устама миқдори
1 йилдан 3 йилгача
30 фоиз
3 йилдан 5 йилгача
60 фоиз
5 йилдан 10 йилгача
80 фоиз
10 йилдан 15 йилгача
100 фоиз
15 йилдан 20 йилгача
120 фоиз
20 йил ва ундан юқори
150 фоиз
Кўп йил хизмат қилганлик учун тўланадиган мукофот олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Давактив агентлиги директори томонидан касаба уюшмаси органи ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда тасдиқланадиган низомга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.
60. Давактив агентлиги ходимларига олдинги иш жойида унга берилган мартаба даражалари сақлаб қолинади.
61. Давактив агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан ходимларни моддий рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган, шу жумладан, мазкур Низомда назарда тутилмаган қўшимча ҳақлар ва устамалар Давактив агентлиги директори томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ тўланади.
10-боб. Давактив агентлигининг ҳисобдорлиги
62. Давактив агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 октябридан кечиктирмай Давактив агентлиги фаолияти, шу жумладан, хўжалик жамиятлари фаолиятида стратегик ўзгаришлар натижалари тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
63. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Давактив агентлиги раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан мунтазам мониторинг олиб боради, Давактив агентлиги фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.
64. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Давактив агентлигининг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.
11-боб. Якунловчи қоида
65. Давактив агентлиги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49, 55-моддаси.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 январдаги 23-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.04.00 Давлат мулки ва хусусий мулкни муҳофаза қилиш. Ноидоравий қўриқлаш. Идоравий қўриқлаш]
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Давактив агентлиги) ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг (кейинги ўринларда — Марказ) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш тартиби, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.03 Бинолар ва иншоотлар, корхоналар ижараси;
2. Марказ давлат мулки бўлган бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш ҳамда ҳисобини юритиш, уларни сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш, шу жумладан, ижарага беришни ташкил этиш, ижарага берилган давлат мулки объектларини ва улар бўйича маблағларнинг ҳисобини юритиш, давлат ташкилотлари, муассасалари ва корхоналарида давлат мулки объектларидан самарали фойдаланилиши ва уларнинг сақланишини белгиланган тартибда текшириш, ортиқча қисмини, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш бўйича ваколатли давлат муассасаси ҳисобланади ва бевосита Давактив агентлигига бўйсунади.
Марказ Давактив агентлиги ҳузуридаги собиқ Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади ҳамда унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлади.
3. Давактив агентлиги Марказ фаолиятини мувофиқлаштиради, назорат қилади ва унга умумий раҳбарликни амалга оширади, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради, ходимларининг малакасини оширишни ташкил этади.
4. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) қарорлари ва фармойишларига, Давактив агентлигининг ҳайъати қарорларига, буйруқларига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
5. Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.16.00 Банк ҳисобварағи;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.08.00.00 Ғазначилик;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.02.00 Валюта бойликлари / 07.27.02.01 Чет эл валютаси]
6. Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги банк ҳисобварақларига эга бўлади.
7. Марказнинг расмий номланиши:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази;
қисқартирилган номи — Давлат объектларидан фойдаланиш маркази;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Центр по эффективному использованию объектов государственной собственности при Агентстве по управлению государственными активами Республики Узбекистан;
қисқартирилган номи — Центр по использованию гособъектов.
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — Center for the efficient use of state facilities under the State Assets Management Agency of the Republic of Uzbekistan;
қисқартирилган номи — Center for the use of state facilities.
3-боб. Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг вазифалари ва функциялари
10. Қуйидагилар Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
давлат мулки бўлган бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини (кейинги ўринларда — бўш турган давлат мулки объектлари) аниқлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш;
давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш, шу жумладан, бўш турган давлат мулки объектларини сақлаш ва ижарага беришни ташкил этиш;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
ижарага берилган давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш;
Солиқ қўмитаси томонидан тақдим этган ҳисоботларга асосан ижарага берилган давлат мулкидан фойдаланганлик учун тўловлар тўлиқ амалга оширилишини ва келиб тушган ижара маблағлари қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланишининг ҳисобини юритиш;
давлат ташкилотларига бириктирилган давлат мулки объектларидан самарали ва мақсадли фойдаланилишини белгиланган тартибда текшириш;
(10-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
давлат ташкилотларига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки объектларининг ортиқча қисмини, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг хулосасига асосан яроқсиз деб топилган давлат мулки объектларини бузиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
11. Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) давлат мулки объектларини аниқлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш соҳасида:
(11-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
давлат мулки объектларини хатловдан ўтказган ҳолда, ҳудудларда бўш турган давлат мулки объектларини аниқлайди ва хатлов ишларини мувофиқлаштиради;
(11-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
давлат мулки объектлари бўйича электрон маълумотлар базаси яратилиши ҳамда унинг доимий янгилаб борилишини таъминлайди;
(11-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
бўш турган давлат мулки объектларининг электрон маълумотлар базаси орқали ягона ҳисобини юритади;
бўш турган давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ ва сифатли юритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан электрон маълумотлар алмашиш тизими йўлга қўйилишини таъминлайди;
электрон маълумотлар базасига киритилган бўш турган давлат мулки объектларини таҳлил қилади;
бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этишни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва Давактив агентлигига киритади;
давлат мулки объектлари, шу жумладан бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан таҳлилий маълумотларни тайёрлайди ва Давактив агентлигига киритади;
(11-банд «а» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
бўш турган давлат мулки объектларининг ягона ҳисобини юритиш бўйича маълумотлар базасининг самарали ишлашини қўллаб-қувватлашни таъминлаб бориш чораларини кўради;
бўш турган давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотлар (объект тўғрисидаги қисқа маълумот, геолокация жойлашуви ва бошқалар)ни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради ва ҳар ойда янгилаб боради;
б) бўш турган давлат мулки объектларини сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш, шу жумладан, уларни ижарага беришни ташкил этиш соҳасида:
Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари тасарруфига олинган бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этади;
бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этишга қадар уларнинг бут сақланишини таъминлайди;
давлат мулкини ижарага бериш ишларини белгиланган тартибда ташкил этади;
давлат мулкини ижарага бериш жараёни очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайди;
ҳудуди 2 000 квадрат метргача бўлган бўш турган давлат мулки объектларини ҳоким ёрдамчиларининг ва жисмоний шахсларнинг электрон буюртманомаларига асосан Давактив агентлиги томонидан тасдиқланган тартиб асосида ижарага бериш учун тўғридан-тўғри онлайн-аукцион савдоларига чиқаради;
юридик шахс ва тадбиркорлик субъектларига давлат мулки объектларини ижарага олишларида зарур маълумотларни бериш баробарида тарғибот-тушунтириш ишларини амалга ошириш орқали амалий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади;
в) ижарага берилган давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш соҳасида:
Солиқ қўмитаси томонидан тақдим этган ҳисоботларга асосан ижарага берилган давлат мулкидан фойдаланганлик учун тўловлар тўлиқ амалга оширилишининг ва келиб тушган ижара маблағлари қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланишининг ҳисобини юритади;
ижарага ва текин фойдаланишга берилган давлат мулкларининг «online-ijara.uz» ахборот тизими орқали ҳисобини юритади;
(11-банд «в» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
ижарага берилган давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни Солиқ қўмитаси билан электрон маълумотлар алмашиш тизими йўлга қўйилишини таъминлайди;
ижарага берилган давлат мулки объектлари бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан таҳлилий маълумотларни тайёрлайди ва Давактив агентлигига киритади;
г) Солиқ қўмитаси томонидан тақдим этган ҳисоботларга асосан ижарага берилган давлат мулкидан фойдаланганлик учун тўловлар тўлиқ амалга оширилишининг ва келиб тушган ижара маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланишининг ҳисобини юритиш соҳасида:
Солиқ қўмитасининг «E-ijara» электрон дастури орқали ижарага берилган давлат мулки бўйича ҳар ойда ундирилган ижара тўловлари ва уларнинг тақсимланиши тўғрисидаги ҳисоботларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар қабул қилади;
Солиқ қўмитаси томонидан тақдим этилган ижарага берилган ва бериладиган давлат мулки, ундирилган ижара тўловлари ва уларнинг тақсимланиши тўғрисидаги маълумотларни умумлаштиради;
ижарага берилган ва бериладиган давлат мулки, ундирилган ижара тўловлари ва уларнинг тақсимланиши тўғрисида умумлаштирилган маълумотларни Давактив агентлигига ҳар ойлик маълумотларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар тақдим этади;
д) давлат ташкилотларига бириктирилган давлат мулки объектларидан самарали ва мақсадли фойдаланилиши ҳамда уларнинг сақланишини белгиланган тартибда текшириш соҳасида:
(11-банд «д» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
давлат мулки объектларидан самарали ёки мақсадсиз фойдаланилаётганлигини текшириш бўйича белгиланган тартибда жойларга чиқилишини ташкил этади;
(11-банд «д» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
давлат мулки объектларини хатловдан ўтказиш, уларнинг жорий ҳолати ҳамда самарали фойдаланилишини ўрганиш юзасидан ҳудудий бошқармалар фаолиятини ташкил этишни белгиловчи меъёрий ҳужжатларни қабул қилади ва уларнинг ижросини таъминлайди;
(11-банд «д» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг маъмурий биноларида ходимларни жойлаштириш меъёрларига асосан маъмурий биноларни ўрганади, таҳлил қилади ва улардан самарали фойдаланиш чораларини кўради;
бўш турган ва мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Давактив агентлигига тақдим этади;
(11-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
е) давлат ташкилотларига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки объектларининг ортиқча қисмини, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш соҳасида:
бўш турган, мақсадсиз ва самарасиз фойдаланилаётган давлат мулки объектлари бўйича маълумотларни умумлаштириб, манфаатдор томонлар билан ўрганиб чиқади;
ўрганиш натижаларига кўра бўш турган, мақсадсиз ва самарасиз фойдаланилаётган давлат мулки объектлари (уларнинг бир қисми)ни Марказ ёки ҳудудий бошқармалар балансига олиш бўйича қарор қабул қилади;
Марказ ва ҳудудий бошқармалар томонидан бўш турган давлат мулки объектларини балансга олиш бўйича қарорлар қабул қилиниши ва уларнинг ижроси таъминланишини назорат қилади;
бўш турган давлат мулки объектларини, Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган объектлар бундан мустасно, сақлаш ва улардан келгусида самарали фойдаланиш (хусусийлаштириш, ижарага бериш ва бошқа) мақсадида Марказ ва ҳудудий бошқармалар балансига олади;
ж) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси хулосасига асосан яроқсиз деб топилган давлат мулки объектларини бузиш тўғрисида қарор қабул қилиш соҳасида:
ҳудудий бошқармалар томонидан бўш турган давлат мулки объектларини бузиш бўйича қарорлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг хулосаси асосида қабул қилинишини қатъий назоратга олади;
ҳудудий бошқармалар томонидан давлат мулки объектларини бузиш бўйича қабул қилинган қарорлар ижроси таъминланилишини ва бузишдан бўшаган ер майдонларини маҳаллий ижро этувчи ҳокимият захирасига олиш ишлари бўйича маълумотларни умумлаштиради ва мониторингини юритади;
12. Ҳудудий бошқармаларнинг ҳудудларда давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этишга йўналтирилган асосий вазифалари ва функциялари Марказ директори томонидан белгиланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
4-боб. Марказ ва ҳудудий бўлинмаларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
1-§. Марказнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
13. Марказ ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
йиғилиш, семинар (вебинар), махсус комиссия йиғилиши ва Давактив агентлиги ҳайъати мажлисларида иштирок этиш, республика ижро этувчи ҳокимият органларига маълумотлар тақдим этиш;
давлат органларидан, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан, бошқа давлат ташкилотлари ва хўжалик жамиятларидан Марказга юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ахборот ва материалларни сўраб олиш;
давлат мулки объектларидан, шу жумладан бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш соҳасида илғор хорижий тажрибани ўрганиш, малака ошириш, хорижий ҳамкор ташкилотлар билан ўзаро билим ва тажриба алмашиш мақсадида халқаро молия институтлари, донор ташкилотлар лойиҳалари ва дастурларида иштирок этиш;
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш масалаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ мажлислар, йиғилишлар ва бошқа муҳокамаларда иштирок этиш.
Марказ фаолиятига алоқадор масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишда иштирок этиш;
марказий аппарат ва ҳудудий бошқармаларда идоравий назоратни, коррупцион ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг, шунингдек, ходимлар томонидан корпоратив ахлоқ қоидалари бузилишининг олдини олиш чораларини кўриш;
белгиланган тартибда жойларга чиққан ҳолда, бўш турган ёки самарали фойдаланилмаётган давлат объектларини кўриб чиқиш (ўрганиш, таҳлил қилиш);
давлат ташкилотлари, корхоналари ва муассасаларида давлат мулкидан самарали ва мақсадли фойдаланилишини текшириш;
фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш чораларини кўриш;
ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш, шунингдек, балансига қабул қилинган давлат мулки объектларини бут сақлаш мақсадида давлат харидлари тизимида белгиланган тартибда тузилган фуқаролик-ҳуқуқий тусга эга шартномалар асосида жисмоний шахсларни жалб қилиш;
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Марказ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
14. Марказ қуйидаги мажбуриятларга эга:
қонунчилик ҳужжатлари билан юкланган вазифалар ва функцияларни ўз муддатида ва самарали бажариш;
бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш соҳасида халқаро ташкилотлар, давлат органлари ва хорижий давлат ташкилотлари билан имзоланган шартномалар ижросини таъминлаш;
ошкор этилмайдиган маълумотларнинг ошкор этилиши ҳамда маълумотлардан шахсий ёки бошқа мақсадларда фойдаланилишига йўл қўймаслик;
давлат хизматчилари томонидан ижро ва меҳнат интизомига, ички ва умумий тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилинишини таъминлаш;
тасарруфидаги давлат мулки, товар-моддий бойликларнинг сақланиши, улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш;
ушбу Низом билан юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилишини таъминловчи (хатлар, таҳлилий маълумотлар, текшириш далолатномаси, ўрганиш ва мониторинг ўтказиш якуни бўйича тузилган хулоса, қонун лойиҳалари, қарор, буйруқ, кўрсатма, давлат реестрлар, маълумотлар базаси ҳамда бошқа) ҳужжатларни тайёрлаш.
Марказ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
2-§. Ҳудудий бошқармаларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
15. Ҳудудий бошқармалар ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларидан статистик, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа маълумотларни сўраш ва олиш;
ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича Марказга кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;
ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатларини бузиш ҳоллари маълум бўлиб қолганда, уларга дарҳол чек қўйиш чораларини кўришни сўраб тегишли органлар ҳамда мансабдор шахсларга мурожаат қилиш;
бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш масалаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ мажлислар, йиғилишлар ва бошқа муҳокамаларда иштирок этиш;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига қарашли бўлган, уч ойдан ортиқ фойдаланилмасдан бўш турган объектни, ижтимоий объектлар бундан мустасно, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ уларнинг розилигисиз ижарага бериш учун онлайн-аукцион савдоларига чиқариш;
давлат ташкилотлари, корхоналари ва муассасаларида давлат мулкидан самарали ва мақсадли фойдаланилишини текшириш;
ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш, шунингдек, балансига қабул қилинган давлат мулки объектларини бут сақлаш мақсадида давлат харидлари тизимида белгиланган тартибда тузилган фуқаролик-ҳуқуқий тусга эга шартномалар асосида жисмоний шахсларни жалб қилиш;
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг хулосасига асосан яроқсиз деб топилган давлат мулки объектларини бузиш тўғрисида қабул қилинган қарорни балансда сақловчига тилхат орқали эълон қилиш ва юқори турувчи ташкилот ёки судга 10 кун ичида шикоят қилиш ҳуқуқини тушунтириш, қарор қонуний кучга киргандан кейин уни ижро этиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига (кейинги ўринларда — Мажбурий ижро бюроси) юбориш;
фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш тўғрисида қабул қилинган қарорни балансда сақловчига тилхат орқали эълон қилиш ва юқори турувчи ташкилот ёки судга 10 кун ичида шикоят қилиш ҳуқуқини тушунтириш, қарор қонуний кучга киргандан кейин уни ижро этиш учун Мажбурий ижро бюросига юбориш;
Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари қабул қилинган объектлардан самарали фойдаланиш, хусусийлаштириш ва ижарага беришда уларнинг жозибадорлигини ошириш мақсадида бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан таъмирлаш, жиҳозлаш ва коммуникация тизимларига улаш каби ишларни амалга ошириши мумкин.
Ҳудудий бошқармалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
ўзларига юкланган вазифалар ва функциялар ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш;
ҳудудий бошқармалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш соҳасида туман (шаҳар)ларда аниқланган муаммолар таҳлил қилиниши ҳамда умумлаштириш асосида таклифлар тайёрланиши;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўш турган давлат мулки объектлардан самарали фойдаланиш соҳасидаги дастурлар, чора-тадбирлар, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлардаги тегишли тадбирлар самарали бажарилиши учун жавоб беради.
5-боб. Марказ раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
17. Қуйидагилар Марказ директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари ҳамда Давактив агентлиги Ҳайъати қарорлари, Давактив агентлиги директори буйруқлари билан Марказга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг топшириқларини бажариш;
Марказ ва ҳудудий бошқармалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Марказ фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, марказий аппарат ходимлари ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Марказ тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, кадрлар захирасини шакллантириш, ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш;
Марказ раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибларда ташкил этиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
ўринбосари ва ҳудудий бошқармалар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиб, Марказнинг ишчи мажлисларида уларнинг ҳисоботларини эшитиб бориш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
ҳудудий бошқармалар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Марказ ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ тизимда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, олдини олиш ҳамда бартараф этиш;
Марказ ходимларини ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида қарорлар қабул қилиш, ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш;
Марказ ва ҳудудий бошқармалар ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсий қабуллар ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилишни ташкил этиш, Марказ раҳбарлари ва ходимлари Халқ қабулхоналари фаолиятида фаол иштирок этишини, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирлари билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
(17-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 504-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон)
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакат вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Марказ номидан иштирок этиш;
зарурат бўлганда, Марказ ва ҳудудий бошқармалар ташкилий тузилмаларига Давактив агентлиги директори билан келишган ҳолда ўзгартиришлар киритиш;
ҳудудий бошқармалар тузилмаларини ва бошқарув ходимларининг чекланган сонини тасдиқлаш;
бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар ходимларига асосий эгаллаб турган лавозимлари бўйича лавозим маошларига (тариф ставкаларига), қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни белгилаш;
марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги, шунингдек, ҳудудий бошқармалар тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;
марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқлар қабул қилиш ҳамда кўрсатмалар бериш;
Марказ ходимларини кўп йиллик, самарали фаолияти ва алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлашга белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар тузилмалари, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;
марказий аппарат ходимлари, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 12-боби.
бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш соҳасида кадрлар тайёрлаш, соҳада фаолият юритаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
бюджетдан ташқари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан ходимларни моддий рағбатлантириш ва Марказ тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш.
18. Қуйидагилар Марказ директорининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Марказ директори вақтинча бўлмаганда, унинг вазифаларини бажариш;
Марказнинг ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Марказ фаолиятининг ўзи мутасаддилик қиладиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари билан тасдиқланган Марказнинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, дастурлар ва тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш;
ўзи мутасаддилик қиладиган бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш ва белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;
ўзи мутасаддилик қиладиган бўлинмалар раҳбарларининг чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини юритишнинг амалий тизимини яратиш, Давактив агентлиги фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб тузилма ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Давактив агентлиги ва Марказ директорининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида, сифатли бажарилишини назорат қилиш;
Марказга тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг марказий аппарат масъул ходимлари томонидан кўриб чиқилиши, иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ва бошқа экспертизалардан ўтказилишини назорат қилиш;
ўзи мутасаддилик қиладиган бўлинмалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлигини таҳлил қилиш;
ўзи мутасаддилик қиладиган бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида Марказ директорига таклифлар киритиш;
ўз соҳаси йўналишларида самарадорлик, сифат ва қулайликларни ошириш бўйича Марказ директорига таклифлар киритиш;
бўйсунувидаги ходимлар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсий қабуллар ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган барча мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирлари билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
(18-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 504-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон)
ўз фаолияти соҳасида хорижий давлатлар амалиётини ўрганиб бориш.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
тегишли бўлинма фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Марказнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Марказнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифларни директорнинг ўринбосарига киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини юритишнинг амалий тизимини яратиш, Давактив агентлиги фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб тузилма ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Марказ директорининг буйруқлари ва фармойишлари, унинг ўринбосари кўрсатмалари ҳамда топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Марказ ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига амалий ва методик ёрдам бериш;
таркибий бўлинмалар фаолияти соҳаларига оид қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Марказ раҳбариятига киритиш;
таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда директор ўринбосарига таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, таркибий бўлинмаларда тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини директор томонидан кўриб чиқилиши, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий риоя қилган ҳолда Давактив агентлиги директорига (виза қўйилиши) кўриб чиқиш ва виза қўйиш учун киритиш;
таркибий бўлинмага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;
хизмат сафарини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибларда ташкил этиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
Марказ ходимларининг Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, олдини олиш, бартараф этиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсий қабуллар ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган барча мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирлари билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
(19-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 504-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон)
иш юритиш соҳасидаги намунали ходимларни аниқлаш ва мукофотлаш юзасидан Марказ раҳбариятига таклифлар киритиш.
20. Қуйидагилар Марказнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
ҳудудий бўлинмалар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Марказнинг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан ушбу бошқармаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
ҳудудий бошқармалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
ҳудудий бошқармалар фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
ҳудудий бошқармалар ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини юритишнинг амалий тизимини яратиш, Давактив агентлиги фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб тузилма ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Марказ директорининг буйруқлари, фармойишлари ва унинг ўринбосари кўрсатмалари ҳамда топшириқлари ўз вақтида, сифатли бажарилишини таъминлаш;
Марказ фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;
ходимларнинг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш, ҳудудий бошқармаларни бошқаришда мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини белгилаш;
ҳудудий бошқармалар фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши назоратини таъминлаш;
ҳудудий бошқармаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бошқармалар кадрлар захирасини шакллантириш;
Марказ раҳбари номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ҳудудий бошқармаларга ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
ҳудудий бошқармалар ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича мунтазам чоралар кўриш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ ҳудудий бошқармаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф этиш;
прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Марказнинг ҳудудий бошқармалари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чоралар кўриш бўйича таклифларни Марказга киритиш;
ҳудудий бошқармалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
ҳудудий бошқармалар ва уларнинг бўлинмалари фаолиятига оид масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифатини ошириш ва улардан эркин фойдаланиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда кўриб чиқиш учун Марказ раҳбариятига киритиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мунтазам равишда шахсан, шу жумладан, сайёр қабуллар ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
ҳудудий бошқармалар ходимларининг лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Марказга таклифлар киритиш;
давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, судларда ва ташкилотларда Марказнинг ҳудудий бошқармалари манфаатларини ифода этиш.
6-боб. Марказ раҳбарларининг жавобгарлиги
21. Марказ директори:
мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Марказга юкланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
ўзининг функционал мажбуриятларини сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
22. Марказ директори ўринбосарлари:
мутасаддилик қилинаётган йўналишлар бўйича соҳаларнинг барқарор ривожланишини таъминлашга оид чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги;
ўзининг функционал мажбуриятларини сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
23. Ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари:
Ҳудудий бошқармага юкланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
тегишли ҳудудда бўш турган давлат мулки объектлар ҳолати тўғрисида Марказга ҳаққоний таҳлилий ва бошқа ахборотларни ўз вақтида тақдим этиш;
ўзининг функционал мажбуриятларини сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
7-боб. Марказ фаолиятини ташкил этиш 1-§. Марказ раҳбарияти
24. Марказга Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори томонидан лавозимга тайинланган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази директори яккабошлик асосида раҳбарлик қилади.
25. Марказ директори Давактив агентлиги директори билан келишган ҳолда, ўринбосарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади.
26. Марказ директори бўлмаган вақтда унинг вазифалари Марказ директорининг ўринбосарларидан бири томонидан, улар бўлмаган вақтда эса Давактив агентлиги директорининг буйруғига асосан марказий аппарат раҳбар ходимларидан бири томонидан амалга оширилади.
27. Ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари Марказ директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
29. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳо Марказ директори томонидан тасдиқланадиган Марказ фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
30. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Марказ раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
Марказ фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
31. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланиши мумкин.
9-боб. Марказнинг республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
32. Марказ ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлар ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
33. Марказ бўш турган давлат объектлари тўғрисидаги маълумотларни автоматлаштирилган тизим орқали олишда тегишли давлат органлари билан ҳамкорлик қилади.
34. Ҳудудий бошқармалар ўз вазифалари ва функциялари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
35. Балансда сақловчилар ўзига тегишли бўш турган давлат мулки объектларини, Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган объектлар бундан мустасно, сақлаш ва улардан келгусида самарали фойдаланиш (хусусийлаштириш, ижарага бериш ва бошқа) мақсадида тегишлигича ҳудудий бошқармаларга топширади.
36. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давактив агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги доимий равишда бўш турган давлат мулки объектларини аниқлайди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давактив агентлиги уларни Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиб бориш чораларини кўради.
Марказ ва ҳудудий бошқармаларга тегишли давлат мулки объектларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар Марказ ҳисобидан, пул маблағлари мавжуд бўлмаганда Давактив агентлиги ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
10-боб. Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини молиялаштириш ҳамда уларнинг ходимларини ижтимоий кўллаб-қувватлаш ва моддий рағбатлантириш
37. Қуйидагилар Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:
давлат мулки объектлари ижарасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тушадиган маблағлар;
Давактив агентлиги ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари;
Марказнинг вақтинча бўш маблағларини Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари депозитларига белгиланган тартибда жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
38. Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолияти, шу жумладан, моддий-техник таъминлаш харажатлари, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш Давактив агентлиги ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси, Марказнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
39. Марказ директори марказий аппарат даромадлари ва харажатлари сметасини, шунингдек, штатлар жадвалини (уларга ўзгартиришларни) тасдиқлайди.
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Марказнинг марказий аппарати даромадлари ва харажатлари сметаси, шунингдек, штатлар жадвали Давактив агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилади ва марказий аппарати молиявий ҳисоботи Давактив агентлигига топширилади.
Ҳудудий бошқармалар даромадлари ва харажатлари сметаси, шунингдек, штатлар жадвали ҳудудий бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади ва ҳудудий молия органлари томонидан рўйхатдан ўтказилади ҳамда молиявий ҳисоботини ҳудудий молия органларига топширилади.
(39-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Марказ томонидан ҳудудий бошқармалар даромадлари ва харажатлари сметаси, шунингдек, штатлар жадвалининг йиғма маълумоти (жамланмаси) Давактив агентлигига тақдим қилинади.
40. Ҳудудий бошқармалар шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланадиган маблағлардан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мажбурий тўловлар амалга оширилгандан кейин қолган маблағлар тўлиқлигича Марказнинг ғазна транзит ҳисобварағига ўтказилади ва тегишли молия йили учун тасдиқланган марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар даромадлари ва харажатлари сметасига асосан қайта тақсимланади.
41. Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг иш ҳақи, лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари ва тартиблари асосида тўланади.
42. Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Марказнинг ходимларини ижтимоий таъминлашга, шунингдек, Марказ раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга, шунингдек, Марказ фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тадбирлар амалга оширилади.
43. Марказ Вазирлар Маҳкамасига ҳар йили 1 апрелга қадар давлат объектларидан самарали фойдаланиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
12-боб. Марказни тугатиш ва қайта ташкил этиш
44. Марказ қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тугатилиши ёхуд қайта ташкил этилиши мумкин.
45. Марказнинг тугатилиши, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмасдан, унинг фаолияти тўхтатилишига олиб келади.
Марказни қайта ташкил этишда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворисга ўтади.
13-боб. Якунловчи қоида
46. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 207-моддаси.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 январдаги 23-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 15 майдаги 404-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошиси ҳамда қарорга 1-илова.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 17 декабрдаги 793-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарининг расмий веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 19 февралдаги 81-сон қарорининг 2-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарорига 4-илованинг 23-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарорига 3-илованинг 22-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2022 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 962-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «2021 — 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2022 йил 26 октябрдаги 619-сон қарорига 1-илованинг 2-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини хусусийлаштириш ва ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2023 йил 10 мартдаги 100-сон қарорига 1-илова 5-бандининг «а» кичик банди ҳамда 6-банди.