toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Умумий ўрта таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари ва «Жасорат мактаблари» фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўқувчи-ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 15 ноябрдаги ПҚ-393-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўқувчи-ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 15 ноябрдаги ПҚ-393-сон қарорига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимида жорий этилган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик (кейинги ўринларда — ЧҚБТ) раҳбари лавозимига номзодларни танлов асосида саралаб олиш тартибини;
ЧҚБТ раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини (KPI) ва уларнинг меҳнатини қўшимча рағбатлантириш тартибини;
«Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Умумий ўрта таълим муассасалари чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари лавозимига номзодларни саралаш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
«Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
ЧҚБТ раҳбарларига уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари (KPI) асосида эришилган натижадорлигидан келиб чиқиб, базавий тариф ставкасининг 20 фоизигача миқдорда қўшимча ҳар ойлик устама тўланади;
ушбу устама Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари харажатлар сметаларида шакллантириладиган ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси доирасида тўланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ЧҚБТ раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини (KPI) ва уларнинг меҳнатини қўшимча рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Ш.Ғ. Халмухамедов ҳамда мактабгача ва мактаб таълими вазири Э.Г. Каримова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 3 ноябрь,
688-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 ноябрдаги 688-сон қарорига
1-ИЛОВА
Умумий ўрта таълим муассасалари чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари лавозимига номзодларни саралаш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат умумтаълим мактаблари, Президент мактаблари, ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблардаги (кейинги ўринларда — умумий ўрта таълим муассасалари) чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик (кейинги ўринларда — ЧҚБТ) раҳбари лавозимига номзодларни саралаш ҳамда ЧҚБТ раҳбари фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Академик лицейлар ва техникумларда ЧҚБТ раҳбари лавозимларини бутлаш ҳамда ЧҚБТ раҳбари фаолиятини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 8 ноябрдаги 591-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.
3. ЧҚБТ раҳбари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг идоравий ҳужжатларига амал қилади.
4. ЧҚБТ раҳбари лавозимига номзодлар ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ сараланади.
2-боб. ЧҚБТ раҳбари лавозимига номзодларни саралаш
5. ЧҚБТ раҳбари лавозимига номзодлар танлов асосида саралаб олинади. Танлов бўш (вакант) лавозимларга эълон қилинади.
Бўш (вакант) лавозимлар рўйхати ва танлов ўтказиш шартлари Миллий вакансиялар базаси (ish.mehnat.uz), Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
Танловда олий таълим муассасалари ҳарбий таълим факультетларининг «Чақириққача ҳарбий таълим» йўналишини тамомлаган ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги олий маълумотга эга бўлган оддий аскарлар, сержантлар, шунингдек, офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қатнашиши мумкин.
6. ЧҚБТ раҳбари лавозимига танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
эгаллаган билимлари, ўз қарашлари, шахсий фикр ва мулоҳазаларини давлат тилида оғзаки ва ёзма шаклда эркин баён этиши, шунингдек, маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлиши;
таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини ўқиб тушуниши ва ўз фаолиятида қўллай олиш кўникмасига эга бўлиши;
таълим жараёнини ташкил этишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш учун етарли даражада билим ва малакага эга бўлиши;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган меъёрларга мувофиқ камида «қониқарли» баҳога баҳоланадиган жисмоний тайёргарлик даражасига эга бўлиши;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий низомлари талабларини билиши ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Саф низоми қоидалари ҳамда элементларини амалда бажара олиши;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари умумқўшин тактик бўлинмаларининг таркибий тузилишини, асосий қурол-яроғлар ва ҳарбий техникаларнинг тактик-техник тавсифларини билиши.
7. Ўзбекистон Республикасининг «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш тақиқланган шахслар, шунингдек, давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномадан маҳрум қилинган ёки ҳарбий хизматчи номига доғ туширувчи хатти-ҳаракатлар содир этгани учун ҳарбий хизматдан (хизматдан) бўшатилган шахсларнинг танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди.
8. Танловнинг шаффоф ва адолатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида ҳар йил 1 январга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари бошлиқларининг буйруғи билан тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари кесимида қуйидаги таркибда танлов комиссияси тузилади (кейинги ўринларда — Танлов комиссияси):
туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, Танлов комиссияси раиси;
туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи, Танлов комиссияси раиси ўринбосари;
туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимининг ҳарбий хизматга мажбурлар ҳисобини юритишга масъул бўлинмаси бошлиғи;
туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимининг чақирув масалаларига масъул бўлинмаси бошлиғи;
туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими вакили;
тегишли касаба уюшмаси бўлинмаси (бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти) вакили;
туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими мутахассиси, Танлов комиссияси котиби.
Танлов комиссияси таркибига бўш (вакант) ЧҚБТ раҳбари лавозими мавжуд бўлган умумий ўрта таълим муассасаси раҳбари (ёки раҳбар ўринбосари) Танлов комиссияси раиси томонидан раис ўринбосари билан келишган ҳолда киритилади.
Номзодларнинг ҳарбий (жисмоний) тайёргарлиги ва ахборот-коммуникация технологияларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш учун Танлов комиссияси ишига тегишли ҳудудда жойлашган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ва муассасалар ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларининг соҳа бўйича мутахассислари жалб этилиши мумкин.
9. Танлов комиссияси ҳар йил 1 январдан 31 декабрга қадар фаолият юритади.
10. Танлов комиссиясининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
номзодларни танлаб олиш тадбирларининг шаффоф ва адолатли ўтказилишини таъминлаш;
номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва рўйхатга олиш;
тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш;
номзодларга танловни ўтказиш ва баҳолаш тартиби бўйича тушунтиришлар, уларнинг саволларига жавоб бериш;
танлов тадбирлари ўтказиладиган жой ва вақт ҳақида номзодларни хабардор қилиш;
танлов тадбирларини ўтказиш учун зарур шарт-шароит яратиш;
танлов натижаларининг сифатли расмийлаштирилишини (далолатнома, баёнлар ва бошқалар) таъминлаш;
номзодларнинг шахсга доир маълумотлари уларнинг розилигисиз ошкор қилинмаслигини таъминлаш.
11. Танлов тадбирлари туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими ҳамда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиқлари томонидан ўзаро келишилган ҳолда белгиланадиган тегишли ҳудуддаги умумий ўрта таълим муассасаларидан бирининг базасида ўтказилади.
Бунда заруратга кўра, танловнинг амалий тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ва муассасаларнинг базасида ҳам ўтказилиши мумкин.
12. Танлов ўқув йили давомида мутахассисларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг буйруғига асосан ўтказилади.
13. Номзодларга қулайлик яратиш мақсадида ЧҚБТ раҳбари лавозимига номзодларни саралаш тартиби, уларга қўйиладиган талаблар ҳақидаги маълумотлар қайд этилган ахборот стендлари туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларида фуқароларга кўринарли жойларга жойлаштирилади.
14. Номзодлар туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ намунадаги ариза билан бевосита танлов тадбирлари бошланишидан камида бир ҳафта олдин мурожаат қилишлари мумкин. Бунда номзод ўз аризасига унда кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни, шунингдек, соғлиғининг ҳолати тўғрисида тегишли шаклдаги маълумотномани илова қилиши лозим.
15. Номзодларни ишга қабул қилиш жараёнида талаб этиладиган ҳужжатлар (маълумотлар) Танлов комиссияси котиби томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан ушбу Низомга 3-иловада келтирилган рўйхатга мувофиқ «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ёки қоғоз шаклида (электрон тизим орқали олишнинг имкони бўлмаганда) сўраб олинади.
Номзоднинг муомалага лаёқатсизлиги ёки муомала лаёқати чеклангани ҳолатини текшириш мажбурияти Танлов комиссиясига юкланади.
Номзодларнинг ҳужжатлари Танлов комиссияси томонидан ўн беш иш куни ичида ўрганиб чиқилади.
Ўрганиш натижалари бўйича малака талабларига жавоб берадиган фуқаро Танлов комиссияси томонидан номзодлар рўйхатига киритилгани ёки ҳужжатларидаги камчиликлар кўрсатилган ҳолда, уларни бартараф этгандан сўнг қайта мурожаат қилиши мумкинлиги тўғрисида бир кун муддат ичида почта ёки алоқанинг бошқа воситалари орқали хабардор қилинади.
16. ЧҚБТ раҳбари лавозимига тайинланиш учун танловда қатнашувчи номзодлар рўйхатига киритилган фуқаролар камида бир ҳафта олдин танлов тадбирларини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида Танлов комиссияси котиби томонидан почта ёки алоқанинг бошқа воситалари орқали хабардор қилинади.
Танлов тадбирлари бошланишига бир ҳафтадан кам муддат қолганда мурожаат қилган номзодлар кейинги танловларда иштирок этишлари мумкин.
17. Танлов тадбирлари ўтказиладиган жойларга номзодлар томонидан мобил алоқа воситаси, компьютер, китоб, луғат ва бошқа материалларни олиб кириш ҳамда улардан фойдаланиш, шунингдек, синовлар вақтида бошқа номзодлар билан суҳбатлашиш тақиқланади.
Ушбу талабларга риоя этмаган номзодлар Танлов комиссияси аъзолари иштирокида тузилган далолатнома асосида танлов тадбирларидан четлаштирилади.
Танлов тадбирлари видеотасвирга олинади.
18. Танлов уч босқичда ўтказилади. Бунда номзодлар ушбу Низомга 4-иловада келтирилган баҳолаш кўрсаткичларига мувофиқ баҳоланади.
19. Танловнинг биринчи босқичида (амалий синовлар) номзоднинг:
педагогик қобилияти ва маҳоратини баҳолаш мақсадида ЧҚБТ фани дастури доирасида номзод томонидан танланган мавзуда (мавзулар рўйхати Танлов комиссияси томонидан олдиндан тақдим этилади) синов машғулоти ўтказилади;
ҳарбий тайёргарлик бўйича билим ва кўникмаларини баҳолаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Саф низомида белгиланган саф амаллари, жисмоний тайёргарлик, ўқ отиш тайёргарлиги ва фуқаро муҳофазаси бўйича меъёрлар бажарилади;
ахборот-коммуникация технологияларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш мақсадида номзод томонидан «Microsoft Word» дастурида 3 та, «Microsoft Power Point» дастурида 3 та, «Microsoft Excel» дастурида 3 та топшириқ бажарилади.
20. Танловнинг иккинчи босқичида номзоднинг ёшлар ва ёшларга оид давлат сиёсати, ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбия масалаларига доир ҳамда ҳарбий тайёргарлик бўйича умумий билим даражаси тест синовлари ўтказиш орқали баҳоланади.
Бунда номзод компьютерда (автоматик баҳолаш функцияси билан) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тузиладиган 40 та тест саволига жавоб беради.
21. Танловнинг биринчи ва иккинчи босқичларида жами 40 баллдан кам балл тўплаган номзодларга танловнинг кейинги босқичида (якка тартибда суҳбат) иштирок этишига йўл қўйилмайди.
22. Танловнинг учинчи босқичида:
номзод билан жаҳондаги ва (ёки) минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият, Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шу жумладан, таълим соҳасидаги ислоҳотлар, ўқитувчилик касбини танлашининг сабаби каби мавзуларда якка тартибда суҳбат ўтказилади;
номзод томонидан тақдим этилган ҳужжатлар (илмий даражаси ва илмий унвони, расман чоп этишга рухсат этилган дарслик ва қўлланмалари, педагогик стажи, педагогика йўналишида малака оширгани, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидаги ҳарбий хизмати) асосида унинг билим ва кўникмалари оғзаки савол-жавоб ўтказиш орқали аниқланади.
23. Танловнинг ҳар бир босқичида номзодни баҳолаш кўрсаткичлари танлов тадбирлари ўтказилган куннинг ўзида тегишли баҳолаш варақаларида қайд этилади ҳамда Танлов комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ҳамда номзодга имзо қўйдириб, таништирилади.
Танлов якунида номзодлар томонидан танлов тадбирларида кўрсатган натижалари Номзодларнинг умумий кўрсаткичлари варақасида қайд этилади ҳамда Танлов комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ҳамда номзодларга имзо қўйдириб таништирилади.
Баҳолаш варақаларининг намуналари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.
24. Танлов якуни бўйича энг юқори натижа кўрсатган номзод танловдан ўтган деб ҳисобланади ҳамда Танлов комиссиясининг баённома билан расмийлаштириладиган қарори асосида умумий ўрта таълим муассасасининг бўш (вакант) ЧҚБТ раҳбари лавозимига тайинлашга тавсия этилади.
25. Номзод ўзи танловда қатнашган умумий ўрта таълим муассасасида энг юқори натижа кўрсатмаган, лекин танловда кўрсатган натижаси бошқа умумий ўрта таълим муассасаларида танловда қатнашган номзодларнинг натижаларидан юқори бўлса, унга ушбу умумий ўрта таълим муассасаларидаги танлов ўтказилган бўш (вакант) ЧҚБТ раҳбари лавозимига ишга қабул қилишда устуворлик берилади.
26. Танлов комиссияси томонидан умумий ўрта таълим муассасасининг бўш (вакант) ЧҚБТ раҳбари лавозимига тайинлашга тавсия этилган шахслар билан тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими бошлиғи ўртасида уч иш куни ичида белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузилади.
Меҳнат шартномасида умумий ўрта таълим муассасаси раҳбари билан келишилган ҳолда ходим учун меҳнат шартлари ҳамда меҳнат муносабатларига оид масалалар қайд этилади.
Ходимнинг меҳнат шартномасида қайд этилган меҳнат шартларини бажариш учун ишга киришиш санаси меҳнат шартномаси иш берувчи билан ходим томонидан имзоланган кундан бошланади.
Меҳнат шартномаси туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг ходимни лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруғини қабул қилиш учун асос бўлади.
27. ЧҚБТ раҳбари лавозимига тайинланган шахслар тўғрисидаги маълумотлар туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими томонидан мудофаа ишлари бошқармаси орқали беш кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига тақдим этилади.
3-боб. Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш
28. Танлов натижаларидан, туман (шаҳар) танлов комиссиялари қароридан норози бўлган номзодлар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб икки иш куни ичида Апелляция комиссиясига ёзма равишда апелляция шикояти беришлари мумкин.
29. Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари бошлиқларининг буйруғи билан, беш кишидан кам бўлмаган тоқ таркибда доимий фаолият юритувчи Апелляция комиссияси тузилади.
Апелляция комиссияси муаммоли ҳолатларга аниқлик киритиш учун жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни жалб этиши мумкин.
Апелляция комиссиясининг таркиби ва иш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари бошлиқларининг Апелляция комиссиясини ташкил этиш ҳақидаги буйруқларида белгиланади.
Апелляция комиссияси таркибига Танлов комиссияси аъзоларининг киритилишига йўл қўйилмайди.
30. Апелляция комиссиясининг таркиби қуйидагилардан иборат бўлади:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари, Апелляция комиссияси раиси;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳудудий бошқармаларининг малакали мутахассислари, Апелляция комиссияси раиси ўринбосари;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари ва тегишли касаба уюшмаси бўлинмаси (бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти)нинг малакали мутахассислари;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармасининг тегишли бўлими бошлиғи, комиссия котиби.
31. Апелляция комиссиясининг мажлиси, агар унда аъзоларнинг ярмидан кўпи иштирок этса, ваколатли ҳисобланади.
Мажлисни ўтказиш учун кворум шаклланмаган тақдирда, Апелляция комиссиясининг янги мажлиси ўтказиладиган сана эълон қилинади.
32. Апелляция комиссияси шикоятлар келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида мурожаат қилган номзод иштирокида ёки унинг ёзма розилиги асосида номзод иштирокисиз кўриб чиқилади.
Апелляция комиссияси котиби шикоятни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида камида бир иш куни олдин номзодни хабардор қилади.
33. Апелляция комиссияси танлов жараёнида номзоднинг берган жавоблари, бажарган амалий машқлари акс этган видеотасвирларни кўриб чиқади ҳамда тўлдирилган варақалар асосида масалани атрофлича ўрганади.
Апелляция комиссияси томонидан шикоятни кўриб чиқиш давомида номзодга уни қайта баҳолашга қаратилган саволлар берилишига йўл қўйилмайди.
34. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади:
номзоднинг танлов натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;
танловнинг шикоят қилинган натижаларини ўзгартириш. Бунда номзод танловда кўрсатган натижаси ўзгариши оқибатида энг юқори натижа кўрсатса, умумий ўрта таълим муассасасининг бўш (вакант) ЧҚБТ раҳбари лавозимига тайинлашга тавсия этилади, аксинча бўлганда эса тавсия этилмайди.
Апелляция шикоятини кўришда номзоднинг танловда кўрсатган натижасини пасайтиришга йўл қўйилмайди.
35. Апелляция комиссияси қарорининг нусхаси мурожаат этувчига қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки иш куни ичида тақдим этилади.
4-боб. ЧҚБТ раҳбарларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва уларга малака тоифаси ҳамда ҳарбий унвон бериш
36. Умумий ўрта таълим муассасалари ЧҚБТ раҳбари лавозимларини контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаб, резервга бўшатилган юқори касбий тайёргарликка эга шахслар билан сифатли бутлаш мақсадида ҳарбий хизматдан резервга бўшатилишидан камида уч ой аввал келгусида ЧҚБТ раҳбари сифатида фаолият юритиш истагини ёзма равишда билдирган оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибига мансуб олий маълумотли контракт бўйича ҳарбий хизматчилар учун Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, Фарғона давлат университети ва Бухоро давлат педагогика институти ҳарбий тайёргарлик факультетларидан бирининг базасида ёки Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимидаги олий ҳарбий таълим муассасаларида қайта тайёрлаш курслари ташкил этилиши мумкин.
37. ЧҚБТ раҳбарларининг малакаси ҳар беш йилда бир маротаба Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, Фарғона давлат университети ва Бухоро давлат педагогика институти ҳарбий тайёргарлик факультетлари базасида тегишли ўқув дастурлари бўйича оширилади. Илгари малака оширишдан ўтмаган ва ишга янги қабул қилинган ЧҚБТ раҳбарларига ёки биринчи бор ишга кирган ЧҚБТ раҳбарлари касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг малака оширишга жалб этилади.
Малака ошириш курсларида замонавий педагогик технологияларни ўқув жараёнида қўллаш бўйича машғулотларни ўтказиш учун Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти мутахассислари жалб қилинади.
Ушбу машғулотлар таҳсил олувчиларнинг фаолият юритиш жойининг узоқлиги ҳамда ЧҚБТ фани тадбирлари хусусиятларидан келиб чиқиб, онлайн тарзда ҳам ўтказилиши мумкин.
38. ЧҚБТ раҳбарларига малака тоифалари таълим муассасалари педагог ходимларига малака тоифаларини бериш бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ берилади.
39. ЧҚБТ раҳбари лавозимига танлов асосида қабул қилинган, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибидаги ҳақиқий ҳарбий хизматдан ёш бўйича (ҳарбий хизматда бўлиш ёши чегарасига етганда) ёки соғлиғининг ҳолатига кўра резервга бўшатилган офицерлар, олий маълумотли оддий аскар ва сержантлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташ даврида олган охирги малака тоифаси педагогик малака тоифасига қуйидагича тенглаштирилади ҳамда базавий тариф ставкасини белгилашда инобатга олинади:
«Мастер» — олий малака тоифасига;
«I даража» — биринчи малака тоифасига;
«II даража» — иккинчи малака тоифасига.
Кейинчалик ушбу малака тоифалари педагог кадрлар учун белгиланган тартибда ошириб (тасдиқлаб ёки тушириб) борилади.
40. ЧҚБТ раҳбарларига навбатдаги ҳарбий унвон бериш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан ҳарбий йиғинлар ташкил этилади ва ўтказилади.
41. Ҳарбий йиғинларнинг назорат синовларини муваффақиятли топширган ва педагогик малака тоифасига эга бўлган шахсларга навбатдаги ҳарбий унвон Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда берилади.
42. Ҳарбий йиғинларни ташкил этиш ва ўтказиш учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига юкланади. Бунда ҳарбий округлар полигонларидан ўқув-моддий база сифатида фойдаланиш билан бирга олий ҳарбий таълим муассасалари, шу жумладан, Ўзбекистон миллий педагогика университети, Фарғона давлат университети ҳамда Бухоро давлат педагогика институти ҳарбий тайёргарлик факультетлари профессор-ўқитувчилари таркибидан вакиллар ҳарбий йиғин маъмурияти таркибига киритилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
43. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
44. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Умумий ўрта таълим муассасалари чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари лавозимига номзодларни саралаш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
ЧҚБТ раҳбари лавозимига номзодларни саралаш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

1. Бўш (вакант) бўлган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик (кейинги ўринларда — ЧҚБТ) раҳбари лавозимлари ва танлов ўтказиш жойи, куни ва тартиби тўғрисидаги маълумотларни Миллий вакансиялар базаси (ish.mehnat.uz) ҳамда ўзларининг расмий веб-сайтларида эълон қилади.

Доимий

Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари

2. ЧҚБТ раҳбари лавозимига номзодларни саралаш тартиби, уларга қўйиладиган талаблар ҳақидаги маълумотлар қайд этилган ахборот стендларини туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларига жойлаштиради.

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари

Тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари кесимида ЧҚБТ раҳбари лавозимига номзодларни саралаш бўйича танлов комиссиясини (кейинги ўринларда — Танлов комиссияси) тузади.

Ҳар йил 1 январгача

3-босқич

Номзодлар

ЧҚБТ раҳбари лавозимига ишга қабул қилиш учун ариза (тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда) топширади.

Танлов тадбирлари бошланишидан камида бир ҳафта олдин

4-босқич

Танлов комиссияси

1. Номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади.

Ўн беш иш куни ичида

2. Малака талабларига жавоб берадиган фуқарони номзодлар рўйхатига киритади.

Бир иш куни ичида

3. Ҳужжатларида камчиликлари бўлган фуқарони уларни бартараф этгандан сўнг қайта мурожаат қилиши мумкинлиги ҳақида хабардор қилади.

Бир иш куни ичида

4. Номзодлар рўйхатига киритилган фуқароларни танлов ўтказиш вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилади.

Танлов бошланишидан камида бир ҳафта олдин

5-босқич

Танлов комиссияси

Танловни қуйидаги уч босқичда ўтказади:

амалий синовлар;

назарий синовлар;

якка тартибда суҳбат.

Белгиланган муддатларда

6-босқич

Танлов комиссияси

Танлов натижаси бўйича расмийлаштирилган баённомага мувофиқ энг юқори натижа кўрсатган номзодни ЧҚБТ раҳбари лавозимига тайинлашга тавсия этади.

Танлов якуни бўйича

7-босқич

Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими

Танлов комиссиясининг баённомасига мувофиқ бўш (вакант) ЧҚБТ раҳбари лавозимига тайинлашга тавсия этилган шахслар билан меҳнат шартномаси тузади.

Уч иш кунида

8-босқич

Номзодлар

Танлов натижаларидан норози бўлган тақдирда, Танлов комиссияси қарори устидан шикоят қилади.

Танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб икки иш куни ичида

Апелляция комиссияси

Мурожаатни номзод иштирокида ёки унинг ёзма розилиги асосида номзод иштирокисиз кўриб чиқади.

Шикоятлар келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида

Умумий ўрта таълим муассасалари чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари лавозимига номзодларни саралаш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

______________________ (вилояти) ______________ туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига

Ариза

Сиздан ___-сон умумий ўрта таълим муассасаси чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари лавозимига ишга қабул қилиш учун ўтказиладиган танловда қатнашиш учун номзодлар рўйхатига киритишингизни сўрайман.

Ўзим ҳақимда қуйидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга тақдим этаман:

1.

Номзоднинг Ф.И.О.

2.

Яшаш манзили (республика, вилоят, туман, шаҳар, қишлоқ, овул, кўча, хонадон рақами)

3.

ЖШШИР

4.

Биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта (серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган)

5.

Хорижга чиқиш биометрик паспорти — агар мавжуд бўлса (серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган)

6.

Телефон рақами

7.

Маълумоти (қачон, қайси олий ҳарбий таълим муассасасини (олий таълим муассасасини) тамомлаган)

8.

Диплом бўйича мутахассислиги (диплом серияси, рақами, берилган санаси ва уни берган таълим муассасасининг номи)

9.

Малака оширганлик тўғрисидаги маълумотлар — агар мавжуд бўлса (серияси, рақами, қачон ва қайси ташкилот томонидан берилган)

10.

Малака тоифасига эга эканлиги тўғрисидаги маълумотлар — агар мавжуд бўлса (серияси, рақами, қачон ва қайси ташкилот томонидан берилган, ихтисослик бўйича тоифаси)

11.

Умумий иш стажи — агар мавжуд бўлса, шундан бўш (вакант) иш ўрни учун талаб этиладиган мутахассислик бўйича

12.

Ҳарбий хизматдан (хизматдан) резервга (истеъфога) бўшатиш ҳақидаги буйруқ рақами ва санаси

13.

Охирги иш жойи бўйича электрон ёки тасдиқланган қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасидан кўчирма

14.

Ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар учун тегишлича ҳарбий гувоҳнома ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома

15.

Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси, биринчи марта ишга кираётган шахслар бундан мустасно

Ўзим ҳақимдаги (шахсга доир) маълумотлардан фойдаланишга розилик билдираман.

______________

__________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

20___ йил «___» ____________

Умумий ўрта таълим муассасалари чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари лавозимига номзодларни саралаш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Номзодларни ишга қабул қилиш жараёнида Танлов комиссияси томонидан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинадиган
МАЪЛУМОТ ВА ҲУЖЖАТЛАР

Т/р

Маълумот ва ҳужжат номи

Маълумот ва ҳужжатларни тақдим этишга масъул вазирлик ва идоралар

1.

Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумот

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2.

Наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумот

3.

Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотлари

4.

Судланганлик ҳақида маълумот

Ички ишлар вазирлиги

5.

Манзил-маълумот ахбороти

Ички ишлар вазирлиги, Давлат персоналлаштириш маркази

6.

Биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотлари

7.

Шахснинг фотосурати

Умумий ўрта таълим муассасалари чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари лавозимига номзодларни саралаш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
ЧҚБТ раҳбари лавозимига номзодларни баҳолаш кўрсаткичлари

Т/р

Синов тури

Баҳолаш мезонлари (балл)

5 баҳо

4 баҳо

3 баҳо

2 баҳо

Алоҳида кўрсаткич

I. Амалий синовлар

1.

ЧҚБТ фани дастури доирасида синов машғулоти ўтказиш

30

15

5

0

2.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Саф низомида белгиланган саф амаллари, жисмоний тайёргарлик, ўқ отиш тайёргарлиги ва фуқаро муҳофазаси бўйича меъёрларни бажариш

20

15

10

0

3.

Ахборот-коммуникация технологияларини ўзлаштирганлик даражаси

10

7

5

0

II. Назарий синовлар

4.

Ёшлар ва ёшларга оид давлат сиёсати, ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбия масалаларига доир ҳамда ҳарбий тайёргарлик бўйича тест синовлари

40

30

20

0

Ҳар бир тўғри жавоб учун 1 баллдан берилади

Жами синовлар бўйича баллар:

100

67

40

0

III. Якка тартибда суҳбат

5.

Жаҳондаги ва (ёки) минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият, Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шу жумладан, таълим соҳасидаги ислоҳотлар, ўқитувчилик касбини танлашининг сабаби каби мавзуларда суҳбат ўтказиш

15

10

5

0

6.

Илмий даражаси учун:

фан доктори (DSc)

25

фалсафа доктори (PhD)

15

7.

Илмий унвони учун:

профессор

15

доцент (кичик илмий ходим)

10

8.

Расман чоп этишга рухсат этилган дарслик ва қўлланмалари учун:

якка муаллифликда

10

ҳаммуаллифликда

5

9.

Педагогик стажи учун:

2 йил

4

4 йил

8

5 йил ва ундан ортиқ

10

10.

Педагогика йўналишида малака оширгани учун

10

11.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидаги ҳарбий хизмати учун:

5 — 10 йил

5

10 йилдан ортиқ

10

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 ноябрдаги 688-сон қарорига
2-ИЛОВА
«Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўқувчи-ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 15 ноябрдаги ПҚ-393-сон қарори билан ташкил этилган «Жасорат мактаблари»га (кейинги ўринларда — Жасорат синфлари) ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Жасорат синфларининг асосий мақсади ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, юксак маънавий-ахлоқий фазилатлар руҳида тарбиялаш, уларда ҳарбий хизматни ўташда зарур бўладиган дастлабки ҳарбий ва ижодий кўникмаларни шакллантириш, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун мақсадли тайёрлашдан иборат.
3. Қуйидагилар Жасорат синфларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ҳарбий-спорт мусобақалари, интеллектуал викториналар ва кўрик-танловларни ташкил этиш;
робототехника, келажак ўйинлари, тиббий тайёргарлик, ҳуқуқий саводхонлик, миллий спорт ўйинлари каби тўгарак машғулотларига ўқувчиларни жалб қилиш;
ўқувчиларда халқимизнинг маънавий-маърифий қадриятларига, унинг маданияти ва урф-одатларига чуқур ҳурматни, уларда ҳалоллик, ватанпарварлик, садоқат, фидокорлик сингари сифатларни, шунингдек, миллий ғурур туйғуларини шакллантириш;
мамлакатимизнинг тарихи ва бой маданияти, буюк аждодларимизнинг, энг аввало, соҳибқирон Амир Темурнинг бебаҳо мероси, Ватанимиз озодлиги ҳамда эл-юрт тинчлиги йўлида мардлик ва жасорат кўрсатган ватандошларимизнинг қаҳрамонлиги асосида Ўзбекистон халқига содиқ, қатъий ҳаётий қарашлар ва фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ёшларни тарбиялаш.
4. Жасорат синфларида таълим жараёнлари умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ўқув режа ҳамда дастурлари асосида ташкил этилади.
5. Жасорат синфларига ўқувчилар белгиланган йиллик қабул параметри доирасида (битта синфга 26 нафар ўқувчи) 5-синфдан бошлаб қабул қилинади.
6. Жасорат синфларига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
7. Жасорат синфларида ўқиш муддати етти йилни ташкил қилади.
8. Жасорат синфлари ўқувчиларининг кийим-бош намуналари ва кийиниш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланади.
9. Жасорат синфларига ўқувчилар ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ қабул қилинади.
2-боб. Жасорат синфларига ўқувчиларни қабул қилиш
10. Жасорат синфларига ўқувчилар кириш имтиҳонлари натижаларига кўра қабул қилинади.
Жасорат синфларига ўқувчилар ушбу Низом талабларига мувофиқ қабул комиссияси томонидан танлаб олинади ва ўқишга қабул қилинади.
11. Жасорат синфлари ташкил этилган умумий ўрта таълим муассасаларида ҳужжатларни қабул қилиш, расмийлаштириш, жисмоний тайёргарлик бўйича синовлар ўтказиш, тест синовини ўтказиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ва ота-оналарнинг (қонуний вакилнинг) мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Вазирлик, Вазирлик ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг (кейинги ўринларда — Ҳамкор ташкилотлар) масъул вакилларидан иборат таркибда қабул комиссияси (кейинги ўринларда — қабул комиссияси) шакллантирилади.
12. Қабул комиссиясининг таркиби Агентлик директори буйруғи билан тасдиқланади.
Қабул комиссияси 7 нафардан кам бўлмаган тоқ сонда комиссия раиси, комиссия раиси ўринбосари, комиссия котиби ва унинг аъзоларидан иборат таркибда тузилади.
13. Қабул комиссияси:
кириш имтиҳонлари материалларини Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тайёрлайди;
ҳар бир Жасорат синфи бўйича тузилган ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
ҳужжатлари қабул қилинган ўқувчиларнинг рўйхатини шакллантиради, уларни кириш имтиҳонлари шартларига мос равишда гуруҳларга тақсимлайди;
кириш имтиҳонлари учун апелляция комиссияларига малакали мутахассисларни жалб этади ҳамда уларнинг таркибини тасдиқлайди;
кириш имтиҳонларини ташкил этади ҳамда уларнинг натижаларини эълон қилади.
14. Қабул комиссияси томонидан ҳар бир Жасорат синфи бўйича алоҳида ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилади ва тасдиқланади.
15. Ишчи гуруҳ:
ўқувчиларнинг ҳужжатлари ушбу Низом талаблари асосида тақдим этилганини ўрганади;
ўрганиш натижасида ўқувчининг ҳужжатларини қабул қилиш, таҳрирлашга юбориш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади;
ҳужжатлари таҳрирлашга юборилган ёки қабул қилиниши рад этилган ҳолларда таҳрирлашга юбориш ёхуд рад этиш сабабларини аниқ кўрсатган ҳолда, ўқувчиларнинг шахсий кабинетига ёки телефон рақамига «SMS» шаклида хабар юборади;
кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойларни талаб даражасида тайёрлайди;
ўқувчиларни, уларнинг ота-оналарини (қонуний вакилини) кириш имтиҳонлари шартлари билан таништиради, кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойи ва вақти тўғрисида шахсий кабинетга ёки боғланиш учун тақдим этилган телефон рақамига «SMS» шаклида хабар юбориш орқали огоҳлантиради;
тасдиқланган жадвал асосида мурожаат қилувчиларга маслаҳат бериб боради;
қабул қилинган ҳужжатларнинг кунлик мониторингини юритади ва қабул комиссиясига кунлик ахборот киритади;
ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари (қонуний вакили) томонидан бериладиган саволларга жавоб тайёрлаш ва уларни веб-сайт, ижтимоий тармоқлар орқали кенг оммага тақдим этиш чораларини кўради.
16. Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида ўн иш куни олдин қабул комиссияси томонидан Вазирлик ва Агентликнинг расмий веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни топшириш муддатлари ҳамда қабул параметрлари тўғрисида эълон қилинади.
17. Жасорат синфларига кириш учун ўқувчиларнинг ҳужжатлари йигирма иш кунидан кам бўлмаган муддатда қабул қилинади.
18. Кириш имтиҳонлари барча Жасорат синфлари учун бир вақтда ўтказилади. Ўқувчи ҳужжатларини фақат битта Жасорат синфига топшириши мумкин.
19. Умумий ўрта таълим муассасасининг тегишли синфида ўқишни тўлиқ тамомлаган ўқувчиларнинг Жасорат синфларининг шундай синфида такроран ўқишига рухсат берилмайди.
20. Жасорат синфларига ўқувчиларнинг қуйидаги ҳужжатлари онлайн шаклда Агентликнинг расмий веб-сайти орқали қабул қилинади:
ўқувчиларнинг тегишли ўқув йили натижасига кўра баҳолар табелининг умумий ўрта таълим муассасаси директори томонидан тасдиқланган нусхаси;
белгиланган шаклдаги тиббий маълумотнома;
ўқувчиларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва уларнинг ота-оналари (қонуний вакили) биометрик паспорти (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари, боғланиш учун мобил телефон рақамлари.
Ҳужжат топшириш жараёнида ўқувчиларнинг ота-оналари (қонуний вакили) кириш имтиҳонлари шартлари ва талаблари билан танишгани тўғрисидаги онлайн офертани тасдиқлайди.
21. Ҳужжатларни белгиланган муддатларда, тўғри ва сифатли тақдим этиш бўйича масъулият ўқувчиларнинг ота-оналари (қонуний вакили) зиммасига юкланади.
22. Ўқувчиларнинг ҳужжатлари ишчи гуруҳ томонидан (24 соат ичида) кўриб чиқилгандан сўнг уларга ҳужжатлар қабул қилингани, таҳрирлашга юборилгани ёки рад этилгани тўғрисида хабар юборилади.
23. Қуйидаги ҳолларда ҳужжатлар таҳрирлашга юборилади:
ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса;
тақдим этилган ҳужжатлардаги, муҳрдаги ёзувлар ўқиб бўлмайдиган ҳолда нусхаланган бўлса.
24. Ҳужжатлар таҳрирлаш учун юборилганда, ўқувчиларга кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагунга қадар тўғрилашга рухсат берилади.
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагандан сўнг маълумотларни ўзгартиришга рухсат берилмайди.
25. Қуйидаги ҳолларда ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш рад этилади:
ўқувчи белгиланган муддатлардан кейин кириш имтиҳонида иштирок этиш хоҳишини билдирса;
тақдим этилган ҳужжатларнинг қалбаки эканлиги аниқланса;
ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса.
26. Ўқувчиларнинг ота-оналари (қонуний вакили) ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагунга қадар тақдим этилган аризани қайтариб олиш ёки бекор қилиш ҳуқуқига эга.
27. Ҳар йил июль ойида Жасорат синфларига кириш учун жисмоний тайёргарлик ва тегишли фанлар бўйича тест синовлари ўтказилади.
Кириш имтиҳонлари давлат тилида (Қорақалпоғистон Республикасида ўзбек ёки қорақалпоқ тилида) ёхуд ўқувчи таълим олган бошқа тилда ўтказилади.
28. Жисмоний тайёргарлик бўйича синовда умумий ўрта таълимнинг 4-синф учун мўлжалланган ўқув дастури доирасида ҳар бир ўқувчига 5 тадан жисмоний машқлар берилади.
Жисмоний тайёргарлик бўйича синов 50 балли тизимда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан тасдиқланган «Жисмоний тайёргарлик даражаси» спорт синовларининг турлари ва мезонларига мувофиқ ўтказилади.
Жисмоний тайёргарлик бўйича синовларга Ҳамкор ташкилотларнинг ҳудуддаги ҳарбий қисмларидан жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассислар жалб этилади.
29. Жисмоний тайёргарлик бўйича синовларга ўз вақтида келмаган ўқувчилар учун қўшимча синовлар ўтказилмайди.
30. Қабул комиссияси томонидан тасдиқланган жадвал асосида ўқувчилар, уларнинг ота-оналари (қонуний вакили) тест синовларини ўтказиш санаси, жойи ва вақти тўғрисида огоҳлантирилади.
31. Тест синовлари ўтказиладиган фанлар бўйича имтиҳон материаллари спецификацияси Вазирлик томонидан ҳар йил имтиҳон бошланишидан бир ой олдин эълон қилинади.
32. Тест синовлари умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синф дастурларига мувофиқ она тили ва математика фанларидан ташкил этилади.
Бунда математика фани топшириқларига мантиқий саволлар ҳам киритилади.
Тест топшириқлари китобида математика учун 30 та, она тили учун 20 та топшириқ белгиланади. Умумий 50 балли тизимда баҳоланади ҳамда ҳар бир тўғри жавоб учун 1 баллдан қўйилади.
Тест топшириқларини бажариш бўйича ҳар бир савол учун 2 дақиқа вақт берилади.
Жавоблар варақасини тўлдириш учун ўқувчиларга белгиланган вақт меъёридан ташқари қўшимча 10 дақиқа вақт ажратилади.
33. Тест синовларига ўз вақтида келмаган ўқувчилар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.
34. Номзодлар кириш имтиҳони натижалари бўйича тенг балл тўплаган тақдирда, ушбу Низомнинг 28-бандига мувофиқ жисмоний тайёргарлик бўйича юқори балл тўплаган номзодга устунлик берилади.
Бунда номзодларнинг жисмоний тайёргарлик синови бўйича тўплаган баллари тенг бўлган ҳолларда жисмоний машқларда юқори натижа кўрсатган номзод ўқишга қабул қилинади.
3-боб. Кириш имтиҳонлари натижаларини эълон қилиш
35. Кириш имтиҳонларининг якуний натижалари тест синовлари ўтказилган кундан кейин йигирма иш куни ичида Вазирлик ва Агентликнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
36. Кириш имтиҳонларининг (тест ва жисмоний тайёргарлик синовлари) натижасига кўра энг юқори балл тўплаган ўқувчилар белгиланган қабул параметри доирасида баллар кетма-кетлигига қатъий амал қилган ҳолда Жасорат синфларига қабул қилинади.
37. Ўқувчилар кириш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган тақдирда, натижа эълон қилинган вақтдан бошлаб уч иш куни ичида Апелляция комиссиясига ариза билан мурожаат этишга ҳақли.
38. Кириш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган ўқувчиларнинг мурожаатлари Агентликда тегишли мутахассислардан иборат таркибда тузилган Апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Апелляция комиссиясига Агентлик директори ўринбосари раислик қилади.
39. Апелляция комиссияси ўқувчиларнинг мурожаатини ўн иш куни ичида кўриб чиқади.
40. Апелляция комиссияси таркибига жисмоний тайёргарлик ва тест синовида қатнашган ходимлар киритилмайди.
41. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш;
апелляция шикоятини қаноатлантириш.
42. Апелляция комиссияси қуйидаги ҳолатларда апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилади:
апелляция шикояти апелляция бериш муддатларини бузган ҳолда тақдим этилган бўлса;
апелляцияда кўрсатилган важлар ва далиллар ўз тасдиғини топмаса.
43. Ўқувчи томонидан апелляция шикоятида келтирилган важлар ва далиллар ўз тасдиғини топган тақдирда, жисмоний тайёргарлик ва (ёки) тест синовлари натижасида ўқувчининг тўплаган балларини ўзгартириш тўғрисида Апелляция комиссияси томонидан қарор қабул қилинади.
44. Ўқувчи ва унинг ота-онаси (қонуний вакили) Апелляция комиссиясининг қароридан норози бўлган тақдирда, юқори турувчи органга ёки судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
45. Кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган ўқувчилар янги ўқув йили бошлангунга қадар қатъий кетма-кетликда умумий ўрта таълим муассасаси директорининг тегишли буйруғи билан Жасорат синфларига қабул қилинади.
46. Жасорат синфларига ўқувчилар қабули натижалари бўйича маълумотлар Вазирлик томонидан ҳар йил 10 сентябрга қадар умумлаштирилиб, Жасорат синфлари бириктирилган Ҳамкор ташкилотларга маълумот учун тақдим этилади.
47. Жасорат синфларида таълим олаётган ўқувчиларнинг бошқа (оддий) синфга ёки бошқа умумий ўрта таълим муассасасига ўқиши Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда кўчирилади.
48. Жасорат синфлари ташкил этилган умумий ўрта таълим муассасаларида бўшаб қолган ўринларга, кириш имтиҳонларида иштирок этиб, белгиланган йиллик қабул параметри доирасидан келиб чиқиб қабул қилинмай қолган ўқувчилар баллар қатъий кетма-кетлигида қабул қилинади.
Агар ўқувчининг ота-онаси (қонуний вакили)дан рад жавоби олинса, баллар рейтинги бўйича навбатдаги юқори балл тўплаган ўқувчи чақириб олинади.
Ушбу бандда белгиланган талаблар фақатгина Жасорат синфлари ташкил этилган умумий ўрта таълим муассасаларининг 5-синф ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг биринчи ярим йиллигида татбиқ этилади.
4-боб. Жасорат синфларида ўқув-тарбия жараёни
1-§. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш
49. Жасорат синфларида умумий ўрта таълим фанлари соатларини мақбуллаштириш ҳисобидан математика, физика, тарих, чет тили, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик (кейинги ўринларда — ЧҚБТ) ва жисмоний тарбия фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади.
ЧҚБТ фани ўқув дастурлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишилган ҳолда, математика, тарих, жисмоний тарбия, чет тили ҳамда физика фанлари ўқув дастурлари эса Вазирлик томонидан тасдиқланади.
50. Жасорат синфларида ўқиш муддати етти йил бўлиб, таълим 5 — 11-синфларда олиб борилади.
51. Жасорат синфларида ўқувчилар билан дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар ўтказишда турли замонавий шакллар ва усуллардан, шу жумладан, ўқитилаётган фанлар бўйича факультатив ва тўгарак машғулотлари ҳамда ўқувчиларни Ватанга садоқат ва муҳаббат руҳида тарбиялаш тадбирларидан фойдаланилади.
52. Жасорат синфлари ўқувчилари учун ўқиш, дам олиш ва турли тадбирларни қўшиб олиб боришга қаратилган кун тартиби тузилади.
53. Жасорат синфларининг 9-синфини якунлаган ўқувчиларга таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома, 11-синфини тамомлаган ўқувчиларга умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади.
54. Жасорат синфларини якунлаганлик тўғрисидаги шаҳодатнома бошқа таълим муассасаларига киришда қўшимча имтиёз бермайди.
55. Жасорат синфларини аъло баҳолар билан тамомлаган, ҳар бир «Ватан таянчи» отрядининг аъзоси бўлган бир нафар ўқувчига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган танлаб олиш тартибига мувофиқ олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган ҳамда юридик таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади.
56. Жасорат синфларида ўқув жараёни Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомга мувофиқ ташкил этилади.
2-§. Ўқув-тарбия жараёни иштирокчилари
57. Жасорат синфларидаги ўқув-тарбия жараёни иштирокчиларига ўқувчилар, уларнинг ота-оналари (қонуний вакили), педагог ходимлар ва уларнинг вакиллари киради.
58. Олий маълумотли, таълим муассасалари ўқитувчиларига қўйиладиган малака талабларига жавоб берувчи шахслар Жасорат синфларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Жасорат синфларидаги ЧҚБТ раҳбари лавозимига фуқаролар Умумий ўрта таълим муассасалари чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари лавозимига номзодларни саралаш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ишга қабул қилинади ҳамда уларнинг фаолияти ташкил этилади.
59. Жасорат синфларида дарс берадиган педагог кадрлар малакаси Ўзбекистон Республикасининг «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ оширилади ва улар аттестациядан ўтказилади.
60. Жасорат синфлари мавжуд умумий ўрта таълим муассасалари ходимлари меҳнатига Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига мувофиқ ҳақ тўланади.
61. Жасорат синфларига бириктириладиган ЧҚБТ раҳбарларига мактаб ўқитувчисининг базавий тариф ставкаси билан бирга туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари фуқаро ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, устама ҳақ, қўшимча тўлов, рағбатлантириш ва моддий ёрдам кўрсатиш шартлари ҳам татбиқ этилади.
Умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарияти Жасорат синфлари ўқувчиларининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ўқиш ва дам олиш шароитларига риоя этиши учун жавоб беради.
62. Умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарияти Жасорат синфлари фаолиятини назорат қилади, ўқувчиларга сифатли таълим ва тарбия берилиши, ўқув режа ҳамда дастурларининг бажарилиши, Жасорат синфларининг ўқув-методик жиҳатдан сифатли таъминланиши учун жавоб беради.
63. Қуйидагилар Вазирликнинг Жасорат синфлари фаолиятини ташкил этишга доир вазифалари ҳисобланади:
вазирлик ва идоралар билан биргаликда Жасорат синфларига ўқувчиларни қабул қилишни ташкил этиш;
педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш;
ўқув-тарбия жараёнини сифатли ташкил этиш, илғор педагогик ва ахборот технологияларини таълим дастурлари ҳамда ўқув-тарбия жараёнига самарали жорий этиш бўйича амалий илмий-методик ёрдам кўрсатиш;
ўқув, ўқув-методик адабиётлар ва кўргазмали қўлланмалар ишлаб чиқиш ҳамда Жасорат синфларига электрон кўринишда етказиш;
ўқувчиларни жасорат, ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ва эстетик тарбиялашни таъминлайдиган комплекс маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш;
вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Жасорат синфлари ўқувчиларини аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда касбга йўналтириш;
ўқувчи-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга алоқадор бўлган вазирлик ва идоралар билан ўзаро самарали ҳамкорлик қилишни ташкил этиш ва назорат қилиш;
Жасорат синфлари мавжуд умумий ўрта таълим муассасаларини зарур ҳолларда ўқитишнинг замонавий техник воситалари, компьютер техникаси ва тегишли ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш;
Жасорат синфлари мавжуд умумий ўрта таълим муассасаларининг маъмурий, молиявий ва хўжалик фаолиятини, шунингдек, моддий-техник таъминотидан самарали фойдаланилишини назорат қилиш;
Жасорат синфлари ўқувчиларининг робототехника, келажак ўйинлари, тиббий тайёргарлик, ҳуқуқий саводхонлик, миллий спорт ўйинлари каби тўгаракларга қатнашишлари ҳамда ҳарбий полигонларда амалий отиш машқларини бажаришлари ва давлат музейларига ташриф буюришларини ташкил этиш;
якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ва Жасорат синфлари битирувчиларига шаҳодатнома бериш.
64. Қуйидагилар Ҳамкор ташкилотларнинг Жасорат синфлари фаолиятини ташкил этишга доир вазифалари ҳисобланади:
жисмоний тайёргарлик ва тест синовлари ташкил этиладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ чоралар кўриш;
Жасорат синфларида ўқув-тарбия жараёнини сифатли ташкил этишда, ҳарбий мавзудаги илғор педагогик ва ахборот технологияларини таълим дастурларига ва ўқув жараёнига жорий этишда амалий методик ёрдам кўрсатиш;
чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани дастурига мувофиқ Жасорат синфларини ўқув қурол-аслаҳа ва воситалари, ҳарбий мавзудаги ўқув ва кўргазмали қўлланмалар билан таъминлаш;
Жасорат синфлари ўқувчилари билан тегишли ҳарбий қисм ва муассасаларнинг базасида ўқ отиш, махсус тайёргарлик фанлари бўйича (шу жумладан, дала шароитларида ҳам) амалий машғулотларни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашиш;
Жасорат синфлари мавжуд умумий ўрта таълим муассасаларида ҳарбий-спорт турлари бўйича тармоқ тўгараклари фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда улар бўйича мусобақа ва кўрик-танловларни ташкил этиш;
тегишли ҳарбий таълим муассасаларини ўз фаолият йўналишидан келиб чиққан ҳолда, Жасорат синфларига услубий ёрдам кўрсатувчи муассаса сифатида бириктириш тизимини жорий этиш;
ўқув йили давомида ҳарбий полигонларда камида икки марта, ҳар чоракда бир марта ҳарбий қисмларнинг ўқув-моддий базасида амалий машғулотлар ўтказиш;
Вазирлик билан биргаликда идоралараро гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган ЧҚБТ фани ўқув дастури самарадорлигини мониторинг қилиш;
Жасорат синфларига ўқувчиларни қабул қилиш, битирувчиларнинг якуний давлат аттестацияси жараёнларида қатнашиш.
65. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жасорат синфлари фаолиятини ташкил этишга доир вазифалари ҳисобланади:
жисмоний тайёргарлик синовларини топширишда иштирок этадиган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказишда (тегишли шаклдаги тиббий маълумотнома) яқиндан ёрдам бериш;
тест ва жисмоний тайёргарлик синовлари ўтказиладиган жойларнинг санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мос бўлишини таъминлаш ҳамда тез тиббий ёрдам бригадалари навбатчилигини ташкил этиш.
5-боб. Якунловчи қоидалар
66. Жасорат синфлари мавжуд умумий ўрта таълим муассасаларининг фаолияти қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ молиялаштирилади.
67. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
68. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
«Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбия жараённи ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Жасорат синфларига ўқишга қабул қилиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Агентлик,

Қабул комиссияси

Жасорат синфларига танлов ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон беради.

Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида ўн иш куни олдин

2-босқич

Агентлик,

Қабул комиссияси

Номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилади.

Йигирма иш кунидан кам бўлмаган муддатда

3-босқич

Қабул комиссияси

1. Тест синовларини ўтказади.

2. Жисмоний тайёргарлик синовларини ўтказади.

Ҳар йил июль ойида

4-босқич

Қабул комиссияси

Кириш имтиҳонларининг якуний натижаларини эълон қилади.

Ҳар йил август ойининг биринчи ўн кунлигида

5-босқич

Мактаб директори

Номзодларни Жасорат синфлари ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

Янги ўқув йили бошлангунига қадар

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 ноябрдаги 688-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 25-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «профессионал» сўзи «касбий» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 26-банддаги «профессионал» ва «ўқитувчиларини» сўзлари тегишлича «касбий» ва «раҳбарларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 27-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ўқитувчилари» сўзи «раҳбарлари» сўзи билан алмаштирилсин;
г) 70-банддаги «профессионал» сўзи «касбий» сўзи билан алмаштирилсин;
д) 1-илованинг «2-босқич» позицияси «Ўтказиладиган тадбирлар (ўтказиш жойи)» устунида:
1-банддаги «ўқитувчиларини» ва «профессионал» сўзлари тегишлича «раҳбарларини» ва «касбий» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банддаги «ўқитувчилари» сўзи «раҳбарлари» сўзи билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 24-банддаги «ёшларни чақириққача тайёрлаш ўқитувчиларини» сўзлари «чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 25-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ёшларни чақириққача тайёрлаш ўқитувчилари» сўзлари «чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «фани раҳбарлари ва ўқитувчилари» сўзлари «раҳбарлари» сўзи билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «таълим муассасаларининг ёшларни чақириққача тайёрлаш» сўзлари «таълим муассасаларидаги чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «таълим муассасаларининг ёшларни чақириққача тайёрлаш ўқитувчиларига» сўзлари «таълим муассасаларидаги чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «бошланғич профессионал» сўзлари «касбий» сўзи билан алмаштирилсин;
г) 37-банднинг еттинчи хатбошисидаги «ёшларни чақириққача тайёрлашда» сўзлари «чақирувга қадар бошланғич тайёргарликда» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 57-банддаги «профессионал» сўзи «касбий» сўзи билан алмаштирилсин;
е) 1-илованинг «3-босқич» позициясида:
«Субъектлар» устунидаги «фани раҳбарлари ва ўқитувчилари» сўзлари «раҳбарлари» сўзи билан алмаштирилсин;
«Тадбирлар» устунидаги «фани (ЧҚБТ) ўқитувчиларини» ва «ЧҚБТ ўқитувчилари» сўзлари тегишлича «(ЧҚБТ) раҳбарларини» ва «ЧҚБТ раҳбарлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 8 ноябрдаги 591-сон қарорида:
а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «2024 йил 15 январдан чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиларига» сўзлари «чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги «фани ўқитувчилари» сўзлари «раҳбарлари» сўзи билан алмаштирилсин;
1 ва 2-бандлардаги «бошланғич профессионал» сўзлари «касбий» сўзи билан алмаштирилсин;
5-банднинг учинчи хатбошисидаги «умумҳарбий низомлари» сўзлари «ҳарбий низомлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«масъул органларнинг ЧҚБТни ташкил этиш ва режалаштиришга оид фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимидаги ЧҚБТ раҳбарлари фаолиятини ташкил этади»;
тўртинчи хатбошидаги «умумҳарбий низомлари» сўзлари «ҳарбий низомлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн иккинчи хатбошидаги «фани ўқитувчилари» сўзлари «раҳбарлари» сўзи билан алмаштирилсин;
ўн учинчи хатбошидаги «бошланғич профессионал» сўзлари «касбий» сўзи билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «ўқитувчилар» сўзи «ЧҚБТ раҳбарлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн биринчи — ўн бешинчи хатбошилардаги тегишли сон ва келишикдаги «ЧҚБТ фани ўқитувчиси» сўзлари тегишли сон ва келишикдаги «ЧҚБТ раҳбари» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банднинг тўртинчи хатбошиси, 13-банднинг тўртинчи хатбошиси, 4 ва 5-бобларнинг номи, 30-банд, 31-банднинг биринчи — учинчи хатбошилари, 33 ва 34-бандлар, 35-банднинг бешинчи — еттинчи хатбошилари, 36-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 7-бобнинг номи, 38-банд ҳамда 39-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги тегишли сон ва келишикдаги «ЧҚБТ фани ўқитувчиси» сўзлари тегишли сон ва келишикдаги «ЧҚБТ раҳбари» сўзлари билан алмаштирилсин;
17-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ҳарбий полигонлардаги бир кунлик амалий машғулотларга битирувчи синф ва курслардаги қизлар ўз хоҳишига кўра жалб этилиши мумкин»;
21-банддаги «кўчмас» сўзи чиқариб ташлансин;
28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«28. ЧҚБТ раҳбари туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими тавсиясига кўра таълим муассасаси директори томонидан ишга қабул қилинади ва ишдан бўшатилади, Қуролли Кучлар таркибига кирадиган вазирлик ва идоралар тизимидаги таълим муассасалари бундан мустасно. Ишга қабул қилинаётган номзоднинг маълумоти, ҳарбий, жисмоний ва педагогик тайёргарлигининг савияси, шунингдек, ташкилотчилик қобилияти ҳамда услубий кўникмалари пухта шакллангани ҳисобга олинади.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимидаги ЧҚБТ раҳбари лавозимлари қонунчиликда белгиланган тартибда тўлдирилади.
ЧҚБТ раҳбари лавозимига олий таълим муассасалари ҳарбий таълим факультетларининг «Чақириққача ҳарбий таълим» йўналишини тамомлаган ёки Қуролли Кучлар резервидаги олий маълумотга эга бўлган оддий аскарлар, сержантлар, шунингдек, офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тайинланади, Ўзбекистон Республикасининг «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш тақиқланган шахслар, давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномадан маҳрум қилинган ёки ҳарбий хизматчи номига доғ туширувчи хатти-ҳаракатлар содир этгани натижасида ҳарбий хизматдан бўшатилганлар бундан мустасно»;
32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«32. ЧҚБТ раҳбарлари ҳар беш йилда камида бир марта малака ошириш курсларига жалб этилади. Илгари малака оширишдан ўтмаган ва ишга янги қабул қилинган ЧҚБТ раҳбарларига ёки биринчи бор ишга кирган ЧҚБТ раҳбарлари касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг малака оширишга жалб этилади»;
37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«37. Малакавий аттестация хулосасига кўра малака тоифаси берилган ЧҚБТ раҳбарларининг базавий лавозим маошлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимида — умумтаълим муассасасининг мос келувчи малака тоифасига эга бўлган фан ўқитувчиларининг, ўрта махсус ҳамда касбий таълим муассасаларида — тегишлича катта (етакчи, бош) ўқитувчиларнинг базавий лавозим маошларига тенглаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимидаги ЧҚБТ раҳбарларига қонунчиликка мувофиқ туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари фуқаро ходимлари учун белгиланган иш стажи учун фоизли устама ҳамда моддий рағбатлантириш махсус фондидан рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади»;
Низомга 2-иловада:
номидаги «касб-ҳунар мактабларида» сўзлари «техникумларда» сўзи билан алмаштирилсин;
«Таълим муассасалари» устунидаги «Касб-ҳунар мактаби» сўзлари «Техникум» сўзи билан алмаштирилсин;
Низомга 3-иловада:
номидаги «касб-ҳунар мактабларида» ва «фани ўқитувчилари» сўзлари тегишлича «техникумларда» ва «раҳбарлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Таълим муассасалари номланиши» устунидаги «Касб-ҳунар мактаби» сўзлари «Техникум» сўзи билан алмаштирилсин;
«ЧҚБТ фани раҳбарлари ва ўқитувчилари» устунидаги «ЧҚБТ фани раҳбари ва ўқитувчилари» ва «ЧҚБТ фани ўқитувчиси» сўзлари тегишлича «ЧҚБТ раҳбарлари» ва «ЧҚБТ раҳбари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 4-иловада:
номидаги «фани ўқитувчиси» сўзлари «раҳбари» сўзи билан алмаштирилсин;
«ЧҚБТ фани ўқитилаётган таълим муассасалари» устунидаги «Касб-ҳунар мактаби» сўзлари «Техникум» сўзи билан алмаштирилсин;
д) 2-илованинг «Таълим муассасалари номланиши» устунидаги «Касб-ҳунар мактаби» сўзлари «Техникум» сўзи билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 ноябрдаги 688-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим мактабларида ҳарбий-ватанпарварлик синфлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 17 апрелдаги 237-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 6 августдаги 500-сон қарорига 2-илованинг 4-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 821-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаблар тармоғи кенгайтирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 17 апрелдаги 237-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2023 йил 23 февралдаги 75-сон қарори.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., 09/25/688/1005-сон)