Умумий ўрта таълим мактабларида ҳарбий-ватанпарварлик синфлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 ноябрдаги 688-сонли «Умумий ўрта таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари ва «Жасорат мактаблари» фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3392-сон қарорига мувофиқ, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда она Ватанга садоқат ва унинг мустақиллигини ҳимоя қилиш бўйича бурч туйғусини шакллантириш, ҳарбий хизматга ҳурмат туйғуларини сингдириш, шунингдек, республика олий ва олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун етарли билимга эга бўлган иқтидорли ёшларни тизимли равишда тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3392-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ҳамда 1-иловада кўрсатилган умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактаблардаги ихтисослаштирилган синфлар бундан буён ҳарбий-ватанпарварлик синфлари сифатида фаолият юритади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
2. Умумий ўрта таълим мактабларининг ҳарбий-ватанпарварлик синфлари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
3. Белгилаб қўйилсинки:
мактабларнинг ҳарбий-ватанпарварлик синфларида ўқиш муддати беш йилдан (7 — 11-синфлар) иборат бўлади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
ҳарбий-ватанпарварлик синфлари учун зарур бўладиган махсус спорт жиҳозлари, ўқув мақсадларига мўлжалланган қурол-аслаҳа ва ҳарбий-техник мулк намуналари ва параметрлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан ишлаб чиқилади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
ҳарбий-ватанпарварлик синфларида ўқув машғулотларини ташкил этиш учун зарур шароитлар яратиш ҳамда махсус ҳарбий-техник ва қурол-аслаҳалардан фойдаланиш бўйича амалий машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Миллий гвардияси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Миллий гвардиясига:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
а) ҳарбий-ватанпарварлик синфларига ўқувчиларни қабул қилиш жараёнлари ташкил этилиши ва ўтказилишини қатъий назоратга олиш;
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
б) ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ёки ўрнини босувчи шахслар, жамоатчилик ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик синфларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби, улардаги таълим-тарбия жараёни ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш;
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
в) ҳарбий-ватанпарварлик синфларига ўқувчилар қабули юзасидан мактабларда қабул комиссияси ташкил этилишини ва уларнинг белгиланган тартибда фаолият юритишини таъминлаш;
(4-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
г) ҳар йили 1 августга қадар қабул жараёнлари учун жисмоний тайёргарлик топшириқларини тайёрлаш ва тест синовлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
д) ҳарбий-ватанпарварлик синфлари учун ўқув режа ва дастурларини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, айрим фанларнинг чуқур ўқитилишини жорий этиш билан бирга ўқувчиларнинг қўшимча равишда мустақил билим олишлари учун етарли шароитлар яратиш;
(4-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
е) Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳарбий-ватанпарварлик синфлари ўқувчиларининг ҳудудлардаги тарихий обидалар, музейлар, зиёратгоҳлар ва диққатга сазовор жойларга мунтазам ташрифларини уюштириш;
(4-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
ж) Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:
ҳарбий-ватанпарварлик синфлари ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор услуб ва шаклларини, янги педагогик ва ахборот коммуникация технологияларини, ўқувчиларнинг ўқув, психологик ва жисмоний юкламаларини оптималлаштиришни ҳисобга олган ҳолда таълим-тарбиянинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
белгиланган тартибда ҳарбий-ватанпарварлик синфларини юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига тўлиқ улаш ва ўқувчиларнинг ундан доимий равишда фойдаланишларини таъминлаш;
(4-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
з) ҳарбий-ватанпарварлик синфлари ўқувчиларининг интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга мўлжалланган турли тўгараклар, қизиқишлари бўйича клублар, секциялар, шу жумладан, спорт секцияларини ташкил этиш вазифалари юклатилсин.
(4-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан талаб этиладиган маблағларни 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари доирасида ажратилишини таъминласин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
6. Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорлар кредитлари (қарзлар), грантлари, шунингдек қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р.М. Джураев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 17 апрель,
237-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 апрелдаги 237-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳарбий-ватанпарварлик синфлари мавжуд бўлган умумий ўрта таълим мактабларининг
(1-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 апрелдаги 237-сон қарорига 2-ИЛОВА
Умумий ўрта таълим мактабларнинг ҳарбий-ватанпарварлик синфлари тўғрисида
низом
(2-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом умумий ўрта таълим мактабларидаги (кейинги ўринларда — мактаблар) ҳарбий-ватанпарварлик синфларининг мақсади ва асосий вазифаларини, ҳарбий-ватанпарварлик синфларига ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқишдан четлатиш, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
2. Ҳарбий-ватанпарварлик синфларида таълим жараёни умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги) томонидан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (кейинги ўринларда — Миллий гвардия) билан келишилган ҳолда тасдиқланган ўқув режаси ва ўқув дастурлари асосида ташкил этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
2-боб. Ҳарбий-ватанпарварлик синфларининг мақсади ва асосий вазифалари
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
3. Умумий ўрта таълим фанлари доирасида ҳарбий-ватанпарварлик йўналиши бўйича ўқувчиларнинг чуқур таълим олишини таъминлаш ҳарбий-ватанпарварлик синфларининг мақсади ҳисобланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
4. Ҳарбий-ватанпарварлик синфларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга ва ватанпарварлик туйғусига эга интеллектуал ривожланган ёшларни тарбиялаш;
она Ватан келажаги учун ўзига масъулиятни оладиган, Ватан шаънини ҳимоя қилишга тайёр, мустаҳкам қараш ва қатъий фуқаролик позициясига эга ўқувчи-ёшларни тайёрлаш;
ўқувчиларда ҳарбий бурч ва ҳарбий хизматни адо этишда зарур бўладиган профессионал ҳарбий ва ижодий кўникмаларни шакллантириш;
таълим олувчиларни «Темурбеклар мактаблари» ҳарбий-академик лицейлари ва Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ҳамда бошқа олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун мақсадли ва чуқурлаштирилган ҳолда тайёрлаш.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2021 й., 09/21/500/0767-сон)
3-боб. Ҳарбий-ватанпарварлик синфларига ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқишдан четлатиш тартиби
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
5. Ҳарбий-ватанпарварлик синфларига мактабларнинг 6-синфини муваффақиятли якунлаган, чуқурлаштириб ўқитиш белгиланган ўқув фанларидан муайян қобилиятини кўрсата олган ўғил ва қиз болалар (кейинги ўринларда — номзод) танлов натижалари асосида қабул қилинади.
Ҳарбий-ватанпарварлик синфларига номзодларни танлаб олиш ва ўқишга қабул қилиш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
6. Ҳарбий-ватанпарварлик синфлари ташкил этилган мактабларнинг раҳбарияти ҳар йили 1 июнга қадар танлов ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон беради.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
7. Ҳарбий-ватанпарварлик синфлари ташкил этилган мактабларда ҳужжатларни қабул қилиш, расмийлаштириш, жисмоний тайёргарлик бўйича синовлар ўтказиш, тест синовини ўтказиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда ота-оналарнинг мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида қабул комиссияси (кейинги ўринларда — қабул комиссияси) тузилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
Қабул комиссияси таркиби 7 нафардан кам бўлмаган тоқ миқдорда ташкил этилиб, унинг таркибига ҳарбий-ватанпарварлик синфлари ташкил этилган мактаб директори, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари вакиллари, мактаб ўқитувчилари ҳамда Миллий гвардия ҳудудий бўлинмаларининг масъул вакили киритилади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
Ҳарбий-ватанпарварлик синфлари ташкил этилган мактаб директори комиссия раиси ҳисобланади.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
8. Номзодларнинг ҳарбий-ватанпарварлик синфларига кириш учун тегишли ҳужжатлари 1 — 20 июль кунлари қабул қилинади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
9. Ҳарбий-ватанпарварлик синфларига номзодлар қабули бўйича маълумотлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 21 июлга қадар умумлаштирилиб, Миллий гвардияга маълумот учун тақдим этилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
10. Танловда иштирок этиш учун номзодлардан қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:
ҳарбий-ватанпарварлик синфлари ташкил этилган мактаб директори номига ариза;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси;
086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
психоневрологик, силга қарши ва тери-таносил касалликлари диспансерлари, электрокардиография текшируви (ЭКГ) бўйича тиббий маълумотномалар;
3х4 ҳажмдаги 6 та фотосурат;
фанларни ўзлаштириши тўғрисида ўқиш жойидан директор томонидан тасдиқланган маълумотнома;
ўқиш жойидан тавсифнома;
жисмоний тарбия ва спорт йўналиши бўйича ўқувчининг эришган ютуқларини тасдиқловчи ҳужжатидан (фахрий ёрлиқ, сертификат, диплом каби, агар улар мавжуд бўлса) кўчирма.
11. Ҳарбий-ватанпарварлик синфларига кириш учун жисмоний тайёргарлик синовлари 21 июль — 5 август, тегишли фанлар йўналиши бўйича тест синовлари 15 — 25 август кунлари оралиғида ўтказилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
12. Қабул комиссияси томонидан тасдиқланган жадвал асосида мурожаат қилувчиларга маслаҳат бериб борилади.
13. Ҳарбий-ватанпарварлик синфларига тегишли фанлар бўйича тест синовлари ҳамда жисмоний тайёргарлик синовлари қабул комиссияси томонидан ўтказилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
14. Тест синови ҳамда жисмоний тайёргарлик синови материаллари ва методикаси етакчи мутахассисларни жалб этган ҳолда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан шакллантирилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
15. Ҳарбий-ватанпарварлик синфларига қабул қилиш бўйича танлов тенг ҳуқуқлилик ва қабул қилишнинг ягона қоидалари асосида амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
16. Жисмоний тайёргарлик бўйича синовда умумий ўрта таълимнинг 6-синфлар ўқув дастури доирасида ҳар бир номзодга 5 тадан жисмоний машқлар берилади. Жисмоний тайёргарлик бўйича синов 100 баллик тизимда мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ баҳоланади.
Якунлари бўйича 70 ва ундан юқори балл тўплаган номзодлар тест синовларига қўйилади.
17. Жисмоний тайёргарлик синовларига келмаган номзодлар учун қўшимча синовлар ўтказилмайди.
18. Номзодлар уч тилдан — ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларидан бирини шахсан танлаган ҳолда умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари доирасида тест синовлари топширадилар.
19. Тест синовларига белгиланган муддатда келмаган номзодлар учун такрорий тест синовлари ўтказилмайди.
20. Тест синовларини ўтказиш санаси, жойи ва вақти қабул комиссияси томонидан белгиланади.
21. Тест топшириқлари умумий ўрта таълим фанларига қўйилган (5-6-синфлар кесимида) давлат таълим стандартларига мувофиқ тузилади.
Тест топшириқлари китобида ҳар бир фан (тарих, математика, она тили) учун 10 та топшириқ белгиланади. Умумий 100 баллик тизимда баҳоланади. Тарих фанидан битта тўғри жавобга 4 балл, математика ва она тили фанларидан битта тўғри жавобга 3 балл қўйилади.
Номзодга тест топшириқларини бажариш бўйича ҳар бир савол учун 3 дақиқа вақт берилади.
Жавоблар варақасини тўлдириш учун номзодга белгиланган вақт меъёридан ташқари қўшимча 10 дақиқа вақт ажратилади.
22. Жисмоний тарбия ва спорт йўналишида республика ва халқаро миқёсда муваффақиятга эришган ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлик натижаларига максимал баллнинг 25 фоизи миқдорида қўшимча балл қўшилади.
23. Номзодларнинг танловдаги кўрсаткичлари тенг бўлиб қолган ҳолларда қуйидагилар имтиёзга эга бўлади:
ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
спорт йўналишида вилоят, республика ва халқаро миқёсда ютуқларга эришган ўқувчилар;
кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари.
Мазкур банд бўйича кўрсаткичлар тенг бўлиб қолганда жисмоний тайёргарликдан қўшимча синов ўтказилиши мумкин.
24. Жисмоний тайёргарлик ва тест синовларини топширган номзодлар орасидан баллар йиғиндиси бўйича кетма-кетликда камайиш тартибида 30 нафари қабул қилинади.
25. Танловнинг якуний натижалари 25 август куни қабул комиссияси томонидан ҳарбий-ватанпарварлик синфлари ташкил этилган мактабларнинг эълонлар тахтасига осиб қўйилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
27. Танловни ўтказиш жараёнидан норози бўлган номзодлар ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар амалдаги қонунчиликка мувофиқ мурожаат этишлари мумкин.
28. Танловдан муваффақиятли ўтган номзодлар 30 августга қадар ҳарбий-ватанпарварлик синфлари ташкил этилган мактаб директори буйруғи асосида ўқувчилар сафига киритилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
29. Ҳарбий-ватанпарварлик синфлари ташкил этилган мактабнинг уставида белгиланган ички тартиб-қоидаларни бузган ҳамда қониқарсиз ўзлаштиришга эга ўқувчилар туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар билан келишилган ҳолда педагогик кенгаш қарори асосида аввал ўқиган синфи ёки мактабига (ўқувчининг яшаш жойи ўзгарган тақдирда ҳудуддаги бошқа мактабга) қайтариб юборилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
30. Ҳарбий-ватанпарварлик синфлари ташкил этилган мактабда бўшаб қолган ўринларга танловда иштирок этиб, лекин қабул қилинмай қолган ўқувчилар баллар рейтинги бўйича кетма-кетликда қабул қилинади.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
Агар ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан рад жавоби олинса, баллар рейтинги бўйича навбатдаги юқори балл тўплаган ўқувчи чақириб олинади.
Мазкур бандда белгиланган талаблар фақатгина ҳарбий-ватанпарварлик синфлари ташкил этилган мактабларнинг 7-синфи ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги бўйича қўлланилади.
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
31. Ҳарбий-ватанпарварлик синфларининг 10-синфига ўтиш даврида ўқувчилар сони 30 нафардан камайганида («Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейлари, академик лицейлар ёки касб-ҳунар коллежларига ўқишга қабул қилиниш ҳисобига) қолган бўш ўринлар учун қўшимча танлов ўтказилиши мумкин.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
32. Ҳарбий-ватанпарварлик синфларининг 10-синфи учун бўш ўринларга танлов ўтказиш, 7-синфлар учун танлов ўтказиш тартиби ва муддатларига мувофиқ ўтказилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
4-боб. Ҳарбий-ватанпарварлик синфларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш
(4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
33. Ҳарбий-ватанпарварлик синфларида таълим 7 — 11-синфларда кундузги таълим шаклида амалга оширилади. Таълим ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида олиб борилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
34. Ҳарбий-ватанпарварлик синфларида ўқув-тарбия жараёни умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари талаблари асосида ташкил қилинади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
35. Ҳарбий-ватанпарварлик синфларида ўқувчилар билан дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар ўтказишда турли замонавий шакллар ва усуллардан, жумладан ўқитилаётган фанлар бўйича факультатив ва тўгарак машғулотлари ҳамда ўқувчиларни Ватанга садоқат ва муҳаббат руҳида тарбиялаш тадбирларидан фойдаланилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
36. Ҳарбий-ватанпарварлик синфлари ўқувчилари учун ўқиш, дам олиш ва турли тадбирларни қўшиб олиб боришга қаратилган кун тартиби тузилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
37. Ўқув йили якуни бўйича тарих, математика, она тили фанларидан қониқарсиз натижа кўрсатган ҳарбий-ватанпарварлик синфларининг ўқувчилари мактаб педагогик кенгаши қарори билан мактабнинг умумий синфларига ўқишни давом эттириш учун ўтказилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
38. Ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг (кейинги ўринларда — ота-оналар) эҳтиёжидан келиб чиқиб, ҳарбий-ватанпарварлик синфларининг ўқувчиларини дарсдан ташқари машғулотларга тўлиқ жалб этилишига қўшимча шароитлар яратиш мақсадида шартнома асосида кузатув кенгашлари томонидан ўқувчиларни соғлом овқатлантириш ташкил этилиши мумкин.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
39. Ҳарбий-ватанпарварлик синфларида ўқувчилар сони (ҳар бир синфда) 30 нафардан ошмаслиги лозим.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
40. Ҳарбий-ватанпарварлик синфларининг 9-синфини якунлаган ўқувчиларга умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома, 11-синфини тамомлаган ўқувчиларга умумий ўрта таълим тўғрисида аттестат берилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
43. Олий маълумотли, таълим муассасалари ўқитувчиларига қўйиладиган малака талабларига жавоб берувчи, юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган шахслар ҳарбий-ватанпарварлик синфларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Суд ҳукми асосида педагогик фаолият билан шуғулланиш ман этилган шахсларга ҳарбий-ватанпарварлик синфларида ушбу фаолиятни юритишига йўл қўйилмайди.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
45. Ҳарбий-ватанпарварлик синфлари мавжуд умумий ўрта таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Мактаб раҳбарияти ҳарбий-ватанпарварлик синфлари ўқувчиларининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ўқиш ва дам олиш шароитларига риоя этиши юзасидан жавоб беради.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
46. Мактаб директори ҳарбий-ватанпарварлик синфлари фаолиятини назорат қилади, ўқувчиларнинг сифатли ўқитилиши ва тарбияланиши, ўқув режалари ва ўқув дастурларининг бажарилиши, ҳарбий-ватанпарварлик синфининг ўқув-методик ва молия-хўжалик фаолиятининг зарур даражада амалга оширилиши юзасидан жавоб беради.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
47. Қуйидагилар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг вазифалари ҳисобланади:
Миллий гвардия билан биргаликда ҳарбий-ватанпарварлик синфларига ўқувчилар қабулини ташкил этиш;
Миллий гвардия билан келишилган ҳолда, давлат таълим стандартларига мувофиқ ҳарбий-ватанпарварлик синфлари учун ўқув режа ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш;
ўқув-тарбия жараёнини сифатли ташкил этиш, илғор педагогик ва ахборот технологияларини таълим дастурлари ҳамда ўқув-тарбия жараёнига самарали жорий этиш бўйича амалий илмий-методик ёрдам кўрсатиш;
ўқув, ўқув-методик адабиётлар ва кўргазмали қўлланмалар ишлаб чиқиш, нашр этиш ҳамда ҳарбий-ватанпарварлик синфларини улар билан таъминлашни ташкил этиш;
ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик, ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ва эстетик тарбиялашни таъминлайдиган комплекс маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Миллий гвардия билан ҳамкорликда ҳарбий-ватанпарварлик синфлари ўқувчиларини аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда касбга йўналтириш;
Миллий гвардия таълим муассасалари билан ўзаро самарали ҳамкорлик қилишни ташкил этиш ва назорат қилиш;
ҳарбий-ватанпарварлик синфлари мавжуд мактабларни ўқитишнинг замонавий техник воситалари, компьютер техникаси ва тегишли ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш;
ҳарбий-ватанпарварлик синфлари мавжуд мактабларнинг маъмурий, молиявий ва хўжалик фаолиятини, шунингдек моддий-техник таъминотини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Миллий гвардия ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ҳарбий-ватанпарварлик синфлари мавжуд мактабларнинг ўқувчилари ўртасида «Ёш гвардиячилар» танлови (ҳарбий спорт мусобақалари), аниқ фанлар, ижтимоий-гуманитар ва чет тили фанлари бўйича викториналар ўтказиш;
якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ва ҳарбий-ватанпарварлик синфлари битирувчиларига шаҳодатнома (аттестат)лар бериш.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
48. Қуйидагилар Миллий гвардиянинг вазифалари ҳисобланади:
ўқув-тарбия жараёнини сифатли ташкил этишда, ҳарбий мавзудаги илғор педагогик ва ахборот технологияларини таълим дастурларига ва ўқув жараёнига жорий этишда амалий методик ёрдам кўрсатиш;
чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани дастурига мувофиқ ҳарбий-ватанпарварлик синфларини ҳарбий-муҳандислик асбоб-ускуналари ва кимёвий муҳофаза воситалари, ҳарбий мавзудаги ўқув ва кўргазмали қўлланмалар билан таъминлаш;
(48-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
ҳарбий-ватанпарварлик синфлари ўқувчилари билан Миллий гвардия таълим муассасалари ва ҳарбий бўлинмалари базаларида ўқ отиш, махсус тайёргарлик бўйича (шу жумладан, дала шароитларида ҳам) амалий машғулотларни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашиш;
(48-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
ҳарбий-ватанпарварлик синфлари ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириб бориш мақсадида ҳарбий-ватанпарварлик синфлари мавжуд мактабларни Миллий гвардия ҳарбий бўлинмаларига бириктириш;
(48-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани дастурини такомиллаштириш;
(48-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
ҳарбий-ватанпарварлик синфларига ўқувчиларни қабул қилиш, битирувчиларнинг якуний давлат аттестацияси жараёнларида қатнашиш.
(48-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
6-боб. Якунловчи қоидалар
49. Ҳарбий-ватанпарварлик синфлари мавжуд мактабларнинг фаолиятини молиялаштириш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
50. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Умумий ўрта таълим мактабларининг ҳарбий-ватанпарварлик синфлари тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳарбий-ватанпарварлик синфларига номзодларни танлаб олиш ва ўқишга қабул қилиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Ижрочилар
Тадбирлар
Бажариш муддати
I босқич
Мактаб директори
Ҳарбий-ватанпарварлик синфларига танлов ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон беради.
1 июнга қадар
II босқич
Қабул комиссияси
Номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилади.
1 — 20 июль
III босқич
Қабул комиссияси
1. Жисмоний тайёргарлик синовларини ўтказади.
2. Тест синовларини ўтказади.
1. 21 июль —
5 август
2. 15 — 25 август
IV босқич
Қабул комиссияси
Кириш имтиҳонларининг якуний натижаларини эълон қилади.
25 августга қадар
V босқич
Мактаб директори
Номзодларнинг ҳарбий-ватанпарварлик синфи ўқувчилари сафига қабул қилиниши тўғрисида буйр?қ чиқаради.
30 августга қадар
(1-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
Умумий ўрта таълим мактабларининг ҳарбий-ватанпарварлик синфлари тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)
Жисмоний тайёргарлик бўйича синов натижаларини баҳолаш
МЕЗОНЛАРИ
Т/р
Синов машқлари
Натижалари ва баллар
Ўғил болалар
Қиз болалар
20
15
10
5
20
15
10
5
1.
60 метрга югуриш, сония
10,0
10,5
11,0
11,5
10,3
10,8
11,3
11,8
2.
Югуриб келиб узунликка сакраш, см
340
310
270
280
310
270
230
250
3.
1000 метрга югуриш, дақиқа
4,10
4,30
5,0
5,50
5,40
6,10
6,40
7,00
4.
Тўпни улоқтириш, метр
36
30
21
15
23
18
15
12
5.
Баланд турникда тортилиш, марта
6
4
3
2
-
-
-
-
6.
Гардишни 1 дақиқагача белда айлантириш, марта
-
-
-
-
65
55
40
30
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.04.2020 й., 09/20/237/0462-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2021 й., 09/21/500/0767-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 23.02.2023 й., 09/23/75/0100-сон)