1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.02 Тадбиркорларнинг бошқа бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар, жамғармалар ва б.)]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТОВАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ФОНДИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ВА УНИНГ МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 апрелдаги 166-сонли «Ўзбекистон товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси фаолияти масалалари тўғрисида» 1996 йил 30 мартдаги 125-сон қарорининг 7-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фонди тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фонди маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фондининг ижро этувчи дирекцияси тузилмасига 3-иловага мувофиқ розилик берилсин.
3. Ўзбекистон тадбиркорлар иттифоқи ҳузуридаги тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш фонди муассислари бир ҳафта муддатда тугатиш комиссиясини тузсинлар ва бир ой муддатда фондни тугатишни ҳамда унинг мажбуриятлари бўйича ҳисоб-китобларни ниҳоясига етказсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари В. А. Чжен зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 7 июнь,
215-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 7 июндаги 215-сон қарорига 1-ИЛОВА
Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фонди тўғрисида
НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 12 мартдаги Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси фаолияти масалалари тўғрисида» 1996 йил 30 мартдаги 125-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
2. Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар фонди (кейинги ўринларда Фонд деб аталади) Ўзбекистон Тадбиркорлар иттифоқи ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш фонди негизида ташкил этилади.
Фонд ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, мазкур Низомга ва Уставга амал қилади.
3. Фонд Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси аъзоларини қўллаб-қувватлаш ва уларга молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадида, мазкур Низом ҳамда Уставдан келиб чиқадиган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун ташкил этилган.
4. Фонд мустақил юридик шахс ҳисобланади, ўз балансига, банк муассасаларида ҳам миллий валютада, ҳам хорижий валютада ҳисоб-китоб ва бошқа счётларга, ўз эмблемаси тасвирланган ва номи ёзилган муҳрга, штампларга, бланкларга ва бошқа белгиларга эга бўлади.
5. Фонд ўз мажбуриятлари бўйича ўзининг тасарруфида бўлган мол-мулк, пул маблағлари ва бошқа активлар билан жавоб беради.
6. Фонд даромадлари ва тушумлари мазкур Низомда ҳамда Уставда назарда тутилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун йўналтирилади.
II. ФОНД ВАЗИФАЛАРИ ВА ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
1. Қуйидагилар Фонд вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун Палата аъзоларини шарт-шароитлар ва имкониятлар билан таъминловчи бозор инфраструктурасини шакллантиришда қатнашиш;
лизинг хизматлари тизимини, франчайзингни, республиканинг барча минтақаларида кичик тадбиркорларнинг барча субъектлари учун қулай бўлган кичик тадбиркорликда инвестицияга оид таваккалчиликларни кафолатлаш ва суғурта қилиш тизимини ташкил этишни маблағ билан таъминлашда қатнашиш;
республика кичик бизнеси соҳасига хорижий инвестициялар учун кафолатлар бериш;
кичик тадбиркорлик субъектларининг давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот (товарлар ва хизматлар) ишлаб чиқаришда ва етказиб беришда (танлов асосида) қатнашишлари учун ҳуқуқий, иқтисодий ва инновация шарт-шароитлари яратишда қатнашиш;
кичик, ўрта ва хусусий тадбиркорлик субъектларига маркетинг, реклама, юридик, ахборот ва бошқа консалтинг хизматлари кўрсатиш бўйича тузилмалар ташкил этиш ва уларни ривожлантиришда қатнашиш;
тадбиркорлик фаолиятининг ҳар хил турлари бўйича мутахассислар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ташкил этиш ва ривожлантиришда қатнашиш;
банкрот корхоналарга нисбатан, уларнинг асосида (халқаро техник ёрдам ва инвестицияларни жалб этган ҳолда) «мини-полигонлар», технопарклар ва ишлаб чиқариш инновация кичик тадбиркорликнинг бошқа тузилмаларини ташкил этган ҳолда, санация чора-тадбирларини амалга оширишда кичик тадбиркорликнинг иштирок этишига кўмаклашиш;
маҳсулотларнинг янги турларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш ҳамда хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ лойиҳалар ва дастурларни ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобига маблағ билан таъминлаш;
тадбиркорлик тузилмаларининг инновация фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ишланмаларни ва маҳсулотнинг рақобатбардош турларини ишлаб чиқаришни рағбатлантириш;
янги технологияларни, ноу-хау, экспортга мўлжалланган ва импортнинг ўрнини босувчи маҳсулотларни ўзлаштиришга кўмаклашиш;
ишлаб чиқаришнинг, шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришни амалга оширувчи тадбиркорлик тузилмаларига молия муассасалари томонидан кредитлар ажратилишида ёрдам кўрсатиш;
тадбиркорларга маслаҳат ва ахборот хизматлари кўрсатиш;
тадбиркорлик муаммоларига оид конференциялар, семинарлар, халқаро симпозиумлар ва ярмаркалар ташкил этиш ва уларда қатнашиш;
лойиҳалар, технологиялар ва шу кабиларни мустақил экспертиза қилиш.
III. ФОНДНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
1. Функциялар ва вазифаларни бажариш учун Фонд қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
ватанимиз ва хорижий инвесторларнинг маблағларини жалб этиш ва уларни жойлаштиришни ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлаш;
кичик, ўрта ва хусусий бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантиришга оид лойиҳаларни ва дастурларни маблағ билан таъминлаш, Палата аъзоларининг мажбуриятлари бўйича гаровга қўювчи, кафил бўлувчи, кафиллигини олувчи бўлиш;
Палата аъзоларига Фонд томонидан ажратиладиган ёки Фонд ёрдамида улар томонидан олинадиган маблағларнинг мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш, тартиб бузилишлар аниқланган ҳолларда маблағ билан таъминлашни тўхтатиб қўйиш ёки ажратилган маблағларни қайтариб олиш;
хўжалик ҳисобидаги ташкилотларни ташкил этишда қатнашиш;
тадбиркорларни тайёрлашда ва уларнинг малакасини оширишда, шу жумладан, чет элларда, ёрдам кўрсатиш;
тадқиқотларни, тажриба-конструкторлик ишларини маблағ билан таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш билан боғлиқ мавзуларда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ўтказиш;
шартномалар тузиш, кўчириладиган мулк ва кўчмас мулкни сотиб олиш ва ижарага олиш, юридик ва жисмоний шахслар билан алоқалар ўрнатиш;
ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, халқаро ташкилотлар ва бошқа хорижий юридик ва жисмоний шахслар билан алоқалар ўрнатиш;
танлов комиссиялари, эксперт кенгашлари, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда тузиш;
реклама-ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
ҳудудий Палаталар ҳузурида ўз вакилларига эга бўлиш;
қонунчиликка зид келмайдиган, фонд ва Палата мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ келувчи фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириш.
Фонд савдо-воситачилик, лизинг, траст, ипотека операциялари ва қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас. Кўрсатиб ўтилган операцияларни амалга ошириш учун Фонд тегишли лицензиялар асосида иш кўрувчи ихтисослаштирилган корхоналар ташкил этишга ҳақлидир.
2. Фонд томонидан берилган тўлов кафиллиги (кафолатлар) суммаси тегишли қонунчилик ва норматив ҳужжатлар билан белгиланган миқдорлардан ошиб кетмаслиги керак.
Фонд томонидан қарз маблағлар фақат фоизли ставка асосида, кейинчалик маблағларни жалб қилишдан катта ставка билан кредит бериш учун, жалб қилиниши мумкин.
IV. ФОНДНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
1. Фонд:
фонд маблағларини жойлаштиришни ва улардан самарали фойдаланишни таъминлашга;
Палата аъзоларининг фонд маблағларидан мақсадли фойдаланишларини назорат қилишга;
тадбиркорликни ривожлантириш ва уни мустаҳкамлаш учун кўмаклашишга;
Палата аъзоларига молиявий ёрдам кўрсатишнинг зарур бўлган ҳажмини белгиловчи ҳисоб-китобларни амалга оширишда ёрдам беришга;
молиявий интизом даражасини кўтариш юзасидан Палата аъзолари билан иш олиб боришга;
товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар орасида ҳалол рақобатни ривожлантиришга ва уларнинг Тадбиркорлар хартияси принципларига риоя қилишларига ёрдам кўрсатишга;
даромадлар ва харажатлар балансини ҳар йили эълон қилишга мажбурдир.
V. ФОНДНИ БОШҚАРИШ
1. Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси президиуми лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан бўшатадиган бош директор бошчилигидаги дирекция фондини бошқариш органи ҳисобланади.
2. Фонднинг бош директори:
Фонд фаолиятини ташкил этади ва Фондга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради;
Фонд ходимларини ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;
Фондни давлат органлари, муассасалари ва корхоналар, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий давлатлар юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек, халқаро ташкилотлар олдида ифодалайди;
юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузади, Фонд номидан ишончнома қоғозисиз ҳаракатлар содир этади;
штат жадвалини тузади ва уни Палата президиуми тасдиқлаши учун тақдим этади;
Фонднинг мансаб йўриқномаларини ва бошқа ички ҳужжатларини тасдиқлайди;
Фонд номидан даъво қилади;
Фонд ходимлари бажаришлари мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;
мазкур Низомга ҳамда амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади;
Фонд ваколати доирасидаги бошқа фаолиятни амалга оширади.
3. Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси президиуми фонд фаолиятини, Фонднинг қонунчиликка, мазкур Низомга ҳамда Уставга қандай риоя қилаётганлигини назорат қилади.
Палата президиуми навбатдаги йил учун маблағлар келиб тушишининг асосий манбалари ва улардан фойдаланишнинг йўналишлари бўйича даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлайди.
VI. ФОНД МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ
1. Қуйидагилар Фонд маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг беғараз молиявий ёрдами;
хусусийлаштириш давлат дастурини амалга ошириш, бозор инфраструктурасини ташкил этиш ва ривожлантириш учун мўлжалланган маблағларнинг 10 фоизи;
Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахсларнинг маблағлари;
хорижий юридик шахслар ва халқаро молия ташкилотларининг маблағлари;
кредит бериш ва инвестиция қўйишни, шунингдек, қонунчиликка зид келмайдиган фаолиятнинг бошқа турларини ўз ичига олувчи ўз хўжалик фаолиятида олинган даромад.
VII. БОШҚА ҚОИДАЛАР
Фондни тугатиш ва қайта ташкил этиш қонунчилик билан белгиланган тартибда ва ҳолларда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 7 июндаги 215-сон қарорига 2-ИЛОВА
Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фонди маблағларини шакллантириш ҳамда тақсимлаш
ТАРТИБИ
1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси фаолияти масалалари тўғрисида» 1996 йил 30 мартдаги 125-сон қарори асосида ишлаб чиқилган ҳамда Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фонди (кейинги ўринларда Фонд деб аталади) маблағларидан фойдаланиш тартибини белгилаб беради.
2. Фонд маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг 100 млн. сўм миқдоридаги беғараз молиявий ёрдами ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан бир йўла бериладиган 50 млн. сўм миқдоридаги маблағлар;
хусусийлаштириш, бозор инфраструктурасини ташкил этиш ва ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишга мўлжалланган маблағлардан йилнинг ҳар чорагида Давлат мулки қўмитаси томонидан бериладиган 10 фоиз миқдоридаги маблағлар;
Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахсларнинг маблағлари;
хорижий юридик шахслар ва халқаро молия ташкилотлари маблағлари;
кредит беришни, инвестиция қўйишни, шунингдек қонунчиликка зид келмайдиган бошқа фаолият турларини ўз ичига олувчи ўз хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар.
3. Фонд фаолиятидан олинган даромадлар ва тушумлар ўзининг тасарруфида қолади ва Фонд тўғрисидаги Низомда назарда тутилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун йўналтирилади.
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси президиуми ҳар йили маблағлар тушадиган асосий манбалар ҳамда улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича, даромадлар ва харажатларнинг навбатдаги йил учун сметасини тасдиқлайди.
4. Фонд маблағлари қуйидаги тартибда тақсимланади:
Палата аъзоларига лизинг, консалтинг, аудиторлик, юридик ва ахборот хизматлари кўрсатиш бўйича хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар (марказлар, хизматлар, фирмалар) ташкил этишга;
майда улгуржи, воситачилик, транспорт ташкилотлари, консигнация омборхоналари тармоқларини ва бозор инфраструктурасининг бошқа объектларини ривожлантиришга;
импорт-экспорт товарларни, хом ашё ва асбоб-ускуналарни экспертиза қилишнинг ҳукуматга қарашли бўлмаган тизимини шакллантиришга;
барча даражалардаги Палаталар тўғрисида умумреспублика ахборот тизимини ва маълумотлар банкларини яратишга;
тадбиркор кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга.
Ушбу мақсадларга Фонд маблағларнинг 50 фоизгачасини;
захира фондини ташкил этишга — 5 фоизини;
Фонд ва Палатанинг ўз инфраструктурасини ривожлантиришга — 10 фоизгачасини сарфлаши мумкин.
Молиявий ёрдам тадқиқотларни маблағ билан таъминлаш, тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш, тадбиркорлар ва товар ишлаб чиқарувчилар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, илмий-амалий конференциялар ва семинарлар ҳамда Палата дастурига мувофиқ бошқа тадбирлар ўтказиш мақсадида ҳам кўрсатилиши мумкин.
5. Фонд Палата аъзоларига муддатли, қайтариш ва тўлаш принциплари бўйича молиявий ёрдам кўрсатади. Маблағлар бозор инфраструктурасини яратиш ва ривожлантириш учун, ишлаб чиқаришга янги маҳсулот турларини жорий этишга, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлашга, кўрсатиладиган хизматлар ва бажариладиган ишлар ҳажмини кўпайтиришга ажратилади.
6. Фонд маблағларини 5-бандга мувофиқ бериш мажбуриятларнинг бажарилиши (суғурта гувоҳномаси, кафолатнома, гаров таъминоти ва шу кабилар) таъминланган тақдирда қарз олувчилар билан тузилган тегишли шартномалар асосида берилади.
шартнома бўйича ажратиладиган маблағларнинг энг кўп миқдори;
маблағларни ажратиш даври;
қарздорнинг асосий қарзни тўлаш жадвали;
фоизли тўловлар жадвали, фоизли ставкалар ва уни қайта кўриб чиқиш тартиби;
тўлов муддати ўтиб кетган қарзларни ҳамда жарима фоизларини ҳисоблаш тартиби;
томонларнинг банк реквизитлари.
Кредит шартномаси шартларига ҳар қандай ўзгартиришлар томонларнинг ёзма ҳолдаги битимларига биноан киритилади.
8. Палата аъзосига — қарз олувчига хизмат кўрсатиладиган тижорат банкида қарз маблағларини ўтказиш ва улардан белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш учун субҳисоб счёти очилади. ТИА молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг маблағлардан фойдаланишнинг аниқ йўналишлари кўрсатилган нусхаси субҳисоб счёти маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини банк томонидан назорат қилиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
9. Фонднинг ўз инфраструктурасини, шунингдек Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасини ривожлантиришга харажатлар тушадиган маблағлар ва даромадларнинг 10 фоизи доирасида амалга оширилади.
10. Фонд ҳар йил чораги биринчи ойининг 15-кунигача Давлат мулки қўмитасига ва Молия вазирлигига йилнинг кейинги чораги охиридаги молиявий аҳвол тўғрисида ҳисобот топширади. Ҳисоботда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Фонд баланси;
счётлардаги маблағларнинг йил чорагидаги ҳаракати;
ресурсларнинг ишлатилиши, кредитларнинг берилиши ва тўланиши, кредитларнинг республика минтақалари бўйича тақсимланиши;
даромад ва харажатлар.
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 7 июндаги 215-сон қарорига 3-ИЛОВА
Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фонди ижро этувчи дирекцияси
ТУЗИЛМАСИ
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 6-сон, 19-модда)