toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-68-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Дин ишлари бўйича қўмитанинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари;
Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби;
Дин ишлари бўйича қўмита раҳбариятининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлиги;
Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини молиялаштириш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 октябрдаги 668-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳузуридаги «Зиёрат» жамғармаси тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 29 сентябрдаги 612-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Дин ишлари бўйича қўмита манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси С.Д. Тошбоев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 20 август,
521-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 августдаги 521-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг (кейинги ўринларда — Қўмита) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Қўмита алоҳида мустақил мақомга эга республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланиб, дин ишлари соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқади ва амалга оширади, ушбу йўналишда ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради.
3. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
4. Қўмита ўз фаолиятини республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан, халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
5. Қўмитанинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
6. Қўмита юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўзининг номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкларга, мустақил балансга, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
7. Қўмитанинг расмий номи:
давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, қисқартирилган номи — Дин ишлари қўмитаси;
рус тилида:
тўлиқ номи — Комитет по делам религий Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — КПДР;
инглиз тилида:
тўлиқ номи — Committee of Religious Affairs of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — Committee of Religious Affairs.
8. Қўмитанинг жойлашган ери (почта манзили): 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, А. Навоий кўчаси, 12-уй.
2-боб. Қўмитанинг ташкилий тузилмаси
9. Қўмита тизимига қуйидагилар киради:
Қўмитанинг марказий аппарати;
Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти;
Қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар).
10. Ҳудудий бошқармалар юридик шахс ҳисобланмайди ва уларнинг тузилмасида туманлар ва шаҳарлар бўйича бош мутахассислар фаолият юритади.
3-боб. Қўмитанинг асосий вазифалари ва функциялари
11. Қуйидагилар Қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ дин ишлари соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ушбу жараёнда давлат ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш;
Ўзбекистон Республикасининг дунёвий давлат принципини рўёбга чиқариш, фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатларини, аҳолининг дини ва эътиқодидан қатъи назар ҳуқуқлари тўлиқ рўёбга чиқарилишини таъминлаш, виждон эркинлиги бузилишининг ҳар қандай кўринишини олдини олиш;
диний мутаассиблик, экстремизм ва терроризм ғояларини тарқатиш, турли конфессиялар ўртасида адоватни юзага келтиришга қаратилган хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, уларнинг ўзаро аҳил-иноқ ва ҳамжиҳат ҳаёт кечиришини қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш;
жамиятда диний-маърифий муҳит барқарорлиги ва эътиқод эркинлигига таҳдид туғдириши мумкин бўлган омилларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, ушбу жараёнларда диний-маърифий соҳа вакилларининг иштирокини кенгайтириш;
давлат органларининг диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ҳамда давлат сиёсатида диний ташкилотлар манфаатларини акс эттириш;
аҳоли орасида конфессиялараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш;
фуқароларнинг хорижий давлатларга ҳамда чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга зиёрат туризмини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш;
экстремизм ва мутаассиблик ғоялари таъсирига тушиб қолган шахсларни соғлом ҳаётга қайтариш, жамиятда тинчлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган маърифий-тарбиявий ишларни олиб бориш, бу борада илғор хорижий тажриба асосида таклифлар тайёрлаш;
оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида диний-маърифий соҳадаги ягона давлат сиёсатига нисбатан нохолис маълумотлар тарқалишининг олдини олиш ҳамда диний мутаассиблик ва экстремизм руҳидаги ахборотларга тезкор ва илмий раддиялар бериш;
диний-маърифий соҳада малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, илмий-тадқиқот марказларининг тадқиқот йўналишларини мувофиқлаштириш;
манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳолининг диний-ижтимоий жараёнларга муносабатини ўрганиш бўйича ижтимоий сўровлар ташкил этиш.
12. Қўмита ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ дин ишлари соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ушбу жараёнда давлат ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш борасида:
виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ дин ишлари соҳасидаги масалаларни ҳал қилишда ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
давлат органларининг диний ташкилотлар билан ўзаро муносабатларини мувофиқлаштиради ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг ижроси юзасидан назоратни амалга оширади;
дин ишлари соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий мақсади, вазифалари ва принципларини кенг жамоатчиликка, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбар ва ходимларига тушунтириш, уларнинг фаоллиги, ташаббускорлигини ошириш ишларини олиб боради;
диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш юзасидан хулоса олиш бўйича мурожаатларни кўриб чиқади, ҳудудий бошқармалар томонидан бундай мурожаатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини жойларда ўрганилишини назорат қилади;
диний таълим муассасалари ҳамда «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини белгиланган тартибда лицензияланиши таъминлайди, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни ташкил қилади, лицензиялар реестрини юритади;
диний таълим муассасаларининг фаолиятини, уларнинг ўқув жараёни ва дастурларини, ўқув-тарбиявий ишларни, фанлар бўйича ўқув режаларини, диний мавзудаги илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштиради, уларга ушбу фаолиятни амалга оширишда ташкилий-ҳуқуқий ва методик ёрдам кўрсатади;
республикада чиқариладиган ёки хориждан келтириладиган диний мазмундаги материалларни (китоблар, рисолалар, журналлар, газеталар, варақалар, бошқа босма нашрлар, белгилар, предметлар, рамзлар, аудиовизуал асарлар (теле, кино ва видеофильмлар, клиплар, концерт дастурларининг ёзувлари, мультфильмлар ва бошқалар), электрон ахборот ташувчиларни (дискетлар, CD, DVD дисклари, ўрнатилган ва ечиб олинадиган хотира карталари, Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирилган материаллар ва бошқалар) экспертизадан ўтказади, хулосалар беради ва мазкур фаолиятни мувофиқлаштиради;
диний мазмундаги материалларни ноқонуний тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда олдини олиш мақсадида назорат тадбирларини ўтказади ва натижаси бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилади;
виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолиятига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;
б) Ўзбекистон Республикасининг дунёвий давлат принципини рўёбга чиқариш, фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатларини, аҳолининг дини ва эътиқодидан қатъи назар ҳуқуқлари тўлиқ рўёбга чиқарилишини таъминлаш, виждон эркинлиги бузилишининг ҳар қандай кўринишини олдини олиш борасида:
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, шунингдек, диний эътиқодидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилувчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг диний эркинлигини таъминлашнинг қонуний чораларини кўради;
фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатларини ҳимоя қилиш борасида тегишли чораларни белгилайди ҳамда манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўяди;
диний ташкилотлар раҳбарларининг дунёвий давлат принциплари, давлатнинг дин ишлари соҳасидаги сиёсатининг моҳияти, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақидаги тушунча ва дунёқарашини кенгайтириш мақсадида маърифий тадбирлар ташкил этади;
виждон эркинлиги кафолатларининг бузилиши ҳолатларига нисбатан тезкор чора-тадбирлар кўради;
диний ташкилотлар вакилларининг ибодат маросимларида ўқиладиган маърузалари мазмуни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига ҳамда диний соҳадаги давлат сиёсати принципига мувофиқ бўлишини таъминлайди;
рўйхатдан ўтган диний ташкилот аъзоларининг эркин ибодат қилиши, диний расм-русумларни адо этиши учун шарт-шароитлар яратишга кўмаклашади;
в) диний мутаассиблик, экстремизм ва терроризм ғояларини тарқатиш, турли конфессиялар ўртасида адоватни юзага келтиришга қаратилган хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, уларнинг ўзаро аҳил-иноқ ва ҳамжиҳат ҳаёт кечиришини кўллаб-қувватлаш чораларини кўриш борасида:
диний мутаассиблик, экстремизм ва терроризм ғояларини тарқатиш, турли конфессиялар ўртасида адоватни юзага келтириш ҳамда диний вазиятга салбий таъсир этувчи омилларни ўрганиш ва бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда илмий-тадқиқот марказлари, ташкилотлар ва таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўяди;
Ўзбекистонда ва хорижда юз бераётган диний-ижтимоий соҳага оид муҳим воқеаларни чуқур таҳлил қилади ҳамда республикадаги барқарор диний-ижтимоий вазиятга таҳдид солиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадида бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади ва тажриба алмашади, уларни олдини олиш бўйича таклифлар тайёрлаб, киритиб боради;
тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш ман этилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлиши тақиқланган диний мазмундаги материалларнинг рўйхатини хизмат доирасида фойдаланиш учун манфаатдор ташкилотларга тақдим қилиб боради;
жамиятда «жаҳолатга қарши маърифат» улуғвор ғояси асосида динларининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказиш, диний бағрикенгликни тарғиб қилиш бўйича тарғибот тадбирларини амалга оширади, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларга бу борадаги фаолиятини амалга оширишга кўмаклашади;
диний ташкилотларнинг диний мутаассиблик, экстремизм ва терроризм ғояларини тарқатиш, турли конфессиялар ўртасида адоватни юзага келтиришининг олдини олишга қаратилган фаолиятини мувофиқлаштиради;
ижтимоий тармоқларда ҳамда диний-маърифий йўналишдаги веб-сайтларда экстремизм ва терроризмга қарши қаратилган тарғибот ишларини амалга оширишни ташкил этади;
г) жамиятда диний-маърифий муҳит барқарорлиги ва эътиқод эркинлигига таҳдид туғдириши мумкин бўлган омилларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, ушбу жараёнларда диний-маърифий соҳа вакилларининг иштирокини кенгайтириш борасида:
республика ҳудудлари ва хорижий давлатлардаги диний-ижтимоий жараёнларни, давлат органлари ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни мунтазам ўрганади, таҳлил қилади ҳамда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлигини таъминлаш бўйича ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб боради;
республикада диний-ижтимоий вазиятни мониторинг ва таҳлил қилади, диний-маънавий муҳитни яхшилаш, барқарорлигини таъминлаш, янада соғломлаштириш бўйича манзилли «йўл хариталари»ни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
диний мавзуларга оид нашрлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва оммавий ахборот воситалари материалларини чуқур таҳлил қилади;
диний-маърифий фаолиятни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиб бориш;
диний-маърифий соҳада аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва билимини ошириш, жамиятда бағрикенглик ғояларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш бўйича чоралар кўради;
жамиятда экстремизм ғоялари тарқалишининг олдини олиш, аҳолини ноанъанавий диний ҳаракатлар ва таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришда иштирок этади;
д) давлат органларининг диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ҳамда давлат сиёсатида диний ташкилотлар манфаатларини акс эттириш борасида:
давлат органлари ва муассасаларининг республика ҳудудида жойлашган диний ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
диний ташкилотларнинг давлат органлари билан ўзаро алоқаларига кўмаклашади ва ҳал этилиши талаб қилинадиган масалалар бўйича зарур ёрдам кўрсатади;
диний ташкилотлар, шунингдек, хорижий диний ташкилотлар билан ўзаро муносабатларга доир масалалар бўйича ишларни амалга оширади;
диний ташкилотларнинг фаолиятига оид ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашади;
диний ташкилотлар томонидан ўтказиладиган ва уларнинг ўз фаолияти билан боғлиқ тадбирларни амалга оширишда ёрдам беради;
диний ташкилотлар раҳбарлари иштирокида маърифий учрашувлар ташкил этади;
е) аҳоли орасида конфессиялараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш борасида:
фуқароларнинг виждон ва дин эркинлиги масалалари юзасидан ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича кенг қамровли ишларни амалга оширади;
диний ташкилотларга республикада ва чет элларда ўзаро дўстона муносабатлар ўрнатишга кўмаклашади;
конфессиялараро тотувликни ва диний бағрикенгликни таъминлашда давлат органлари, диний ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасидаги ҳамкорликни таъминлайди;
конфессиялар ва уларнинг аъзолари ўртасида ўзаро дўстлик ҳамда бағрикенгликни мустаҳкамлаш сиёсатини олиб боради, ушбу соҳада ташкилий, маънавий-маърифий ва тарғибот ишларини амалга оширади;
республикада истиқомат қилувчи турли дин вакилларининг Янги Ўзбекистон тараққиётига дахлдорлик ҳиссини ошириш йўналишидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлайди;
турли конфессиялар ўртасида ўзаро адоватни юзага келтиришга қаратилган ҳолатлар, материалларни аниқлайди ҳамда бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тегишли таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқади;
ж) фуқароларнинг хорижий давлатларга ҳамда чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга зиёрат туризмини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратиш борасида:
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини белгиланган тартибда амалга оширилишини ташкил этади;
«Ҳаж ва Умра ягона портали» орқали «Ҳаж» тадбирига борувчи фуқароларнинг ягона электрон навбати ҳамда «Умра» тадбирларига юбориладиган зиёратчиларнинг электрон рўйхати шакллантирилишини таъминлайди, ушбу жараёнда тегишли идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда зиёратларни ташкил қилишда белгиланган тартибга қатъи риоя этилишини таъминлайди;
«Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензиясига эга юридик шахслар ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Ҳаж ва Умра ягона портали»дан фойдаланиш имкониятини таъминлайди;
зиёратларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларини кузатиб боради, таҳлил қилади, йўл қўйилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар беради;
оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, чет элларда Ўзбекистоннинг ислом цивилизациясининг маданий, тарихий ва илмий-маънавий марказларидан бири сифатидаги ўрни ва ролини, шунингдек, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни тарғиб этиш ишларини олиб боради;
республика ва хорижий давлат муассасалари, диний ташкилотлар ўртасида зиёрат туризми соҳасида алоқалар ўрнатиш ва ривожлантириш масаласида ишларни ташкил қилади;
зиёрат туризми тармоғини бошқаришни тубдан такомиллаштириш, миллий зиёрат туризми маҳсулотларини жаҳон бозорларида тарғиб қилиш, зиёрат туризми соҳасида Ўзбекистоннинг ижобий қиёфасини шакллантириш бўйича таҳлилий маълумотларни тайёрлаб, киритиб боради;
з) экстремизм ва мутаассиблик ғоялари таъсирига тушиб қолган шахсларни соғлом ҳаётга қайтариш, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган маърифий-тарбиявий ишларни олиб бориш борасида:
экстремистик гуруҳлар ва мутаассиблик ғоялари таъсирига тушиб қолган шахсларни реабилитация қилиш бўйича комплекс профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ҳамкорлик қилади;
экстремистик гуруҳлар фаолиятини аниқлаш ва унга чек қўйишга кўмаклашади;
терроризм ва экстремизмни тарғиб қилиш мақсадида республика ҳудудига шахсларнинг ноқонуний кириб келишига қарши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда чоралар кўради;
аҳоли ўртасида оммавий ахборот воситалари ҳамда диний ташкилотлар билан биргаликда ноқонуний диний оқим ва гуруҳларнинг фаолияти, ёт ғоялари динга зид эканлиги ҳақида тушунтириш ишларини ташкил этади;
турли бузғунчи оқимлар таъсирига тушиб қолган шахслар билан ишлаш бўйича хориж тажрибасини ўрганади ва амалиётга жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди ва киритиб боради;
аҳоли, шу жумладан, ёшлар, мигрантлар ва хотин-қизлар орасида ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, бундай ғоялар таъсиридан асрашга қаратилган тизимли ва таъсирчан чора-тадбирларни амалга оширади;
миллий ва диний урф-одатлар, қадриятларни асраб-авайлаш ва ривожлантиришга, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга кўмаклашади ва уларга салбий таъсир кўрсатадиган таҳдидларга қарши қаратилган тизимли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради;
экстремизм ва мутаассиблик ғоялари таъсирига тушиб қолган хотин-қизларни соғлом ҳаётга қайтариш борасида тадбирлар ўтказади ҳамда илғор хорижий тажриба асосида таклифлар тайёрлаб киритиб боради;
жазо муддатини ўтаётган шахслар орасида диний-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш чораларини кўради;
и) оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан интернет жаҳон ахборот тармоғида диний-маърифий соҳадаги ягона давлат сиёсатига нисбатан нохолис маълумотлар тарқалишининг олдини олиш ҳамда диний мутаассиблик ва экстремизм руҳидаги ахборотларга тезкор ва илмий раддиялар бериш борасида:
диний-маърифий соҳада ягона давлат сиёсатини оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали тарғиб қилиш фаолиятини ташкил этади;
оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида виждон эркинлиги ва диний бағрикенглик тамойилларига зид бўлган материалларни аниқлайди, илмий асосда таҳлил қилади ҳамда хавф-хатар йўналишларини белгилайди;
диний-маърифий соҳадаги илмий-тадқиқот марказлари ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан мавжуд таҳдидларга нисбатан халқчил раддиялар тайёрлаш йўналишидаги фаолиятни мувофиқлаштиради;
жамиятда диний-ижтимоий муҳит барқарорлиги ва эътиқод эркинлигига таҳдид туғдириши мумкин бўлган омилларни ўрганади, таҳлил қилади ва уларнинг олдини олиш чораларини кўради;
Интернет жаҳон алоқа тармоғидаги дин омили билан боғлиқ материалларни мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда мунтазам мониторинг ва таҳлил қилиб, уларни тизимли бошқариш амалиётини ташкил этиш юзасидан таъсирчан чораларни кўради;
к) диний-маърифий соҳада малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, илмий-тадқиқот марказларининг тадқиқот йўналишлари бўйича тавсиялар бериш борасида:
диний-маърифий соҳада салоҳиятли кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнига давлат ва нодавлат ташкилотлар, илмий-тадқиқот марказларининг етук мутахассисларини жалб қилиш орқали илм-фан ҳамда таълимнинг ўзаро интеграциясини ташкил этади;
илм-фан ва жаҳон цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг диний-фалсафий меросини чуқур ўрганиш ҳамда кенг тарғиб этиш мақсадида илмий-тадқиқот марказларига тегишли тавсиялар бериб боради;
диний-маърифий соҳадаги муассасалар фаолиятини ўрганиб бориш, ўқув-тарбия жараёнига илғор ахборот-коммуникация ва педагогик технологиялар, инновацион ишланмаларни татбиқ этиш ҳамда илмий ва услубий фаолиятини мувофиқлаштиради;
таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида бажариладиган диний мавзудаги тадқиқотларнинг мавзу ва йўналишларининг аҳамияти, долзарблиги юзасидан тегишли тавсияларни беради;
илмий-тадқиқот марказларининг бой илмий-маънавий мерос, дунёвий ва диний илмлар бўйича тадқиқот натижаларини ўқув-тарбия жараёнида қўллаш ва кенг жамоатчиликка етказишда кўмаклашади;
жаҳондаги нуфузли илмий-тадқиқот марказларининг тажрибасини ўрганиб, Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритади.
л) тегишли маҳаллий ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳолининг диний-ижтимоий жараёнларга муносабатини ўрганиш бўйича ижтимоий сўровлар ташкил этиш борасида:
диний-ижтимоий жараёнларни ўрганади, улар юзасидан ўтказиладиган ижтимоий сўровномаларнинг назарий жиҳатларини ишлаб чиқади;
аҳолининг диний-ижтимоий жараёнларга муносабатини тадқиқ қилиш бўйича хориж тажрибасини ўрганиб боради ҳамда уларнинг ижобий жиҳатларини маҳаллий сўровномаларга жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
ўтказилган ижтимоий сўровномаларнинг натижалари бўйича таҳлилий маълумот ва таклифлар тайёрлайди.
4-боб. Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
1-§. Қўмитанинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
13. Қўмита ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда киритиш;
ўз ваколати доирасида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар учун бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш;
Қўмитанинг ваколатига кирувчи масалаларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириш;
ўзига юклатилган вазифалар доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда жойларга чиққан ҳолда ўрганишлар ўтказиш;
Қўмитага тегишли вазифаларни амалга ошириш учун, зарур ҳолларда, давлат органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассисларини жалб қилиш, ишчи гуруҳлар тузиш;
ўз ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларидан статистика, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа маълумотларни сўраш ва бепул олиш;
ўзига юклатилган вазифалар доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома, кўрсатма ва ёзма равишда огоҳлантиришлар киритиш;
ўз ваколати доирасида маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган ҳолатлар юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш;
ўз ваколати доирасида юридик шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда жарималар қўллаш;
давлат, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, Қўмита тизими манфаатларини кўзлаб судларга аризалар ва даъволарни киритиш;
Қўмита фаолиятини самарали ташкил этиш, унга юкланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун хорижий илмий-тадқиқот марказларининг мутахассис ва экспертларини шартнома асосида жалб қилиш;
соҳага доир илмий ва амалий тадқиқотлар ҳамда ишланмаларни амалга ошириш бўйича лойиҳаларни саралаб олиш учун танловлар эълон қилиш ва танлов комиссияларини тузиш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Қўмита ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ва бошқа турдаги мукофотлаш тартибини, миқдори ва шартларини белгилаш;
Қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Вазирлар Маҳкамасига, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларига кўриб чиқиш учун киритиш;
Қўмита ваколати доирасида халқаро шартномалар ва идоралараро битимлар тузиш, халқаро, ҳукуматлараро битим лойиҳаларини тақдим этиш;
Қўмита ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини халқаро миқёсда ҳимоя қилиш;
Қўмита ўзига юкланган вазифалар доирасида хорижий давлатлардаги турдош ташкилотлар, илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;
тегишли маълумотлар базаларидан, давлат ахборот тизимларидан ва ваколатли органлар ресурсларидан белгиланган тартибда фойдаланиш;
диний ташкилотлардан зарур ахборотларни белгиланган тартибда олиш, шунингдек, улар томонидан ўтказиладиган фаолияти билан боғлиқ тадбирларда қатнашиш;
бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Қўмитанинг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
таркибий бўлинмаларнинг функционал вазифалари ҳамда бошқа ҳужжатлари, смета ва штат жадвалларини тасдиқлаш;
Қўмита тизимида кадрларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнларини самарали ташкил этиш;
Қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича жорий ва стратегик вазифаларни ёритиш учун белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, расмий веб-сайтлар, ижтимоий тармоқларда саҳифалар очиш, конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ўтказиш, шунингдек, услубий материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
бюджетдан ташқари маблағларни ҳамда Қўмита тизимининг депозит ҳисобварақларида жойлашган маблағларни Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг депозит рақамларида миллий ва чет эл валютасида жойлаштириш;
биноларга хизмат кўрсатиш, жиҳоз ва ускуналар, автотранспорт, алоқа ҳамда ҳисоблаш воситалари, компьютер ва ташкилий техника воситаларини сақлаш ва ишлатиш бўйича ишларни бажариш, дастурий таъминотни сотиб олиш тўғрисида белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
Қўмита ҳамда идоравий бўйсунувидаги ташкилотларнинг моддий-техника базасини яхшилаш чораларини кўриш;
Қўмита тизимидаги мол-мулкдан бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан бир таркибий тузилмадан бошқа тузилмага белгиланган тартибда ўтказиш;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Қўмитанинг ижтимоий инфратузилмасини яратиш ва такомиллаштириш ҳамда Қўмита, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ходимларини моддий рағбатлантириш ва мукофотлашнинг ягона тизимини шакллантириш;
юкланган вазифаларни бажариш ва фаолиятни замонавий талабларга мувофиқ такомиллаштириш учун белгиланган тартибда бўлинмалар, кенгашлар, комиссиялар, ишчи гуруҳлар ва жамғармалар ташкил этиш;
Қўмита қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
14. Қўмита қуйидаги мажбуриятларга эга:
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек, дин ишлари соҳасида ягона давлат сиёсатини самарали амалга ошириш;
ўз фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, Қўмита томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари учун жавоб бериш;
ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали бажариш;
тегишли соҳада фуқаролар ва диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳамда муҳофаза қилинишини таъминлаш.
Қўмитанинг қарорлари, унинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари бўйича шикоят қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
2-§. Қўмита ҳудудий бошқармаларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
15. Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Қўмита зиммасига юкланган вазифаларни ўз ҳудудларида самарали ташкил этиш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларидан статистика, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа маълумотларни сўраш ва бепул олиш;
зарур ҳолларда, зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун давлат органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассисларини жалб қилиш, ишчи гуруҳлар тузиш;
дин ишлари соҳаси бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, хўжалик бирлашмаларининг, бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш;
соҳа фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмаларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмаларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, илмий ташкилотларнинг малакали мутахассисларини ахборот-таҳлилий материаллар ва дастурий ҳужжатларни тайёрлашга жалб қилиш;
республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳудудий бўлинмаларининг дин ишлари соҳасига оид масалаларни кўриб чиқиш билан боғлиқ мажлислари ва йиғилишларида иштирок этиш;
жойлардаги диний ташкилотлардан зарур ахборотларни белгиланган тартибда олиш, шунингдек, улар томонидан ўтказиладиган фаолият билан боғлиқ тадбирларда қатнашиш;
ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш ва дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлимлари, шунингдек, илмий ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларини жалб қилиш.
Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ўз ваколатлари доирасида ўзларига юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
16. Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари қуйидаги мажбуриятларга эга:
Қўмитага юкланган вазифаларни ҳудудларда сифатли бажарилишини ташкил этиш, таъсирчан назоратни амалга ошириш;
ҳудудларда, дин ишлари соҳасига оид давлат сиёсатининг ҳолати тўғрисида тегишли ахборот, ахборот-таҳлилий ҳужжатлар, ҳисоботларни Қўмитага киритиш;
тегишли ҳудудда дин ишлари соҳасига оид давлат сиёсатининг ҳолати тўғрисида Қўмитага ҳаққоний таҳлилий ва бошқа ахборотни тақдим этиш;
соҳани ривожлантириш ва ҳудудларнинг муаммоли масалаларини ҳал қилиш бўйича дастур, чора-тадбирлар режаси, «йўл хариталари» ва бошқа ҳужжатлар ижросини таъминлаш;
ҳудудда тегишли соҳада фуқаролар ва диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳамда муҳофаза қилинишини таъминлаш.
5-боб. Қўмита раҳбариятининг асосий функционал вазифалари
17. Қўмита раисининг асосий функционал вазифалари:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Қўмита фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Қўмитага Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва чора-тадбирлар режаларини амалга ошириш бўйича танқидий ва чуқур таҳлиллар ўтказиш;
Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолияти билан боғлиқ истиқболдаги кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, вазирлик ва идоралар билан Қўмита фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, Қўмитага оид масалаларнинг Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмаларининг, Бош вазири ва Бош вазир ўринбосарлари топшириқлари ва кўрсатмаларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишини ташкил этиш;
ўринбосарлари ва таркибий тузилмалар раҳбарларининг ваколатларини ҳамда шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш, мажбуриятларини тақсимлаш;
Қўмита фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, даврий иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Қўмита ва тизим идораларида рақамлаштиришни жорий этиш;
Қўмита, унинг таркибий бўлинмалари ва ҳудудий бошқармалари фаолияти билан боғлиқ кўрсаткичлар, мақсадли индикаторлар ва ривожлантириш дастурларининг самарали амалга оширилишига эришишни сўзсиз таъминлаш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари ижросини ташкил этиш, уларнинг мониторингини олиб бориш, Қўмита фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Қўмита тизимида ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, кадрлар захирасини шакллантириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Қўмитага ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг касб маҳорати, ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларига ҳамда ўз ташаббусига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамасида пухта ишланиши ва ҳимоя қилинишида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
Қўмитага киритилган таклифлар ва тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);
Қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, зарур ҳолларда, республика ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда қарорлар ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш;
Қўмита ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўла мувофиқ равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, уларга ажратиладиган маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
ўз ўринбосарлари ҳамда таркибий бўлинмалар ва ҳудудий бошқармалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Қўмита ҳайъат мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, муҳокама якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
Қўмита таркибий бўлинмалари ва ҳудудий бошқармалари раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Қўмита ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини, шу жумладан, келгусида уларнинг эгаллаб турган лавозимларига лойиқлиги масалаларини кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш;
Қўмита ходимларининг Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилиши бўйича назоратни ташкил этиш;
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Қўмита тизимида Коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
«Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга доир ишларга раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлиги ва очиқлигини таъминлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб сайёр қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Қўмита марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалар низомлари, штат жадвали ва харажатлар сметасини, шунингдек, Қўмитанинг идоравий мансуб ташкилотлар уставларини тасдиқлаш;
Қўмитанинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари (бошлиқларидан ташқари) ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари — ҳудудий бошқармалар бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этишга розилик бериш;
Қўмита тизимида кадрлар захирасини шакллантириш, шунингдек, тизим ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини тизимли асосда ташкил қилиш;
Қўмита фаолияти соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузиш ва белгиланган тартибда ўзига юкланган вазифалар доирасида хорижий давлатларнинг органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, Ўзбекистон Республикаси, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Қўмита номидан иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш бўйича мажлисларида иштирок этиш ва уларга доир фикр билдириш;
зарур ҳолларда, белгиланган тартибда бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Қўмитанинг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
Қўмита ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар қабул қилиш ҳамда кўрсатмалар бериш;
Қўмита тизимида фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлашга тақдим этиш, шунингдек, соҳа тармоқларини ривожлантиришда алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий ёрлиқлар ҳамда бошқа рағбатлантиришлар билан тақдирлаш;
Қўмитанинг мол-мулкини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этиш;
Қўмита ваколатига кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини қонунчиликда белгиланган тартибда тузиш;
Қўмита ҳайъат мажлисларида раислик қилиш.
Қўмита раиси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функционал вазифаларга ҳам эга бўлиши мумкин.
18. Қўмита раиси ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Қўмита раиси вақтинча бўлмаганда, тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
Қўмитанинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Қўмита фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишларини янада такомиллаштириш бўйича дастур ва чора-тадбирлар ижроси ҳолатини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
мутасаддилигидаги таркибий бўлинмалар томонидан кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича чоралар кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботини тизимли эшитиб бориш ва белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмаларининг, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, топшириқлари ва кўрсатмаларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишини ташкил этиш, ижро интизоми мустаҳкамлаш бўйича комплекс чораларни кўриш, шу жумладан, топшириқлар ўз вақтида ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш;
Қўмитанинг ҳайъати қарорлари, Қўмита раисининг буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Қўмита раисига мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича таклифлар тақдим этиш, уларнинг касб маҳорати, ўз ишини билиши, амалий иш тажрибаси, юқори ишчанлик даражаси ва маънавий-ахлоқий сифатлари кафолатланганини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
ходимлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Қўмитада тайёрланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама этиш, имзолаш (виза қўйиш) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси Регламентлари талабларига қатъий риоя қилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Қўмита раиси топшириғига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Қўмитага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон, 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўла мувофиқ равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарларига ажратиладиган маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини доимий танқидий таҳлил қилиб бориш, Қўмитанинг ҳайъат йиғилишларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, муҳокама якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
Қўмита фаолиятини такомиллаштириш юзасидан амалий чора-тадбирлар қабул қилиш, дин ишлари соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Қўмита раисига киритиш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиш-қолмаслиги мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш тўғрисида Қўмита раисига таклифлар киритиш, уларнинг функционал мажбуриятини ва юкланган вазифалар бажарилишида шахсий масъулиятини ошириш юзасидан тизимли чоралар кўриш;
Қўмита ходимлари томонидан Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилиши таъминланишини назорат қилиш;
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва коррупцияга қарши курашишга доир бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонунига риоя қилиш, манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга доир ишларни мувофиқлаштириш;
Қўмита раисига давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланиш даражасини ошириш бўйича таклифлар киритиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир ишларни самарали ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб сайёр қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Президентнинг Виртуал қабулхонасидан тушадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирини ташкил этувчи маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъи риоя қилиш;
виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ва бошқа соҳавий норматив ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Қўмита ва тизим идоралари ходимларини тизимли равишда қайта тайёрлаш ва хорижий мамлакатларда уларнинг малакасини ошириш бўйича таклифлар киритиш;
хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш.
19. Қўмита таркибий бўлинмалари раҳбарларининг функционал вазифалари:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар ижросини таъминлаш;
ўз ваколати доирасида идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
таркибий бўлинмалар фаолиятни мунтазам таҳлил қилиб бориш ва улар томонидан қайд этилган кўрсаткичларга сўзсиз эришишни таъминлашга йўналтирилган қўшимча чоралар кўриш юзасидан таклифларни кўриб чиқиш учун Қўмита раисининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарига киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмаларининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, топшириқлари ва кўрсатмаларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишини таъминлаш, ижро интизоми мустаҳкамлаш бўйича комплекс чораларни кўриш, шу жумладан, топшириқлар ўз вақтида ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш;
ҳайъат қарорлари, Қўмита раиси ва ўринбосарларининг буйруқлари ва топшириқлари ижросининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларнинг иш режаларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш учун киритиш, уларда қайд этилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларнинг ижросини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;
таркибий бўлинмалар фаолияти соҳаларига оид қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Қўмита раҳбариятига киритиш;
Қўмита раҳбариятига таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Қўмита раҳбарияти топшириғига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқилишида иштирок этиш;
таркибий бўлинмаларга тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон, 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўла мувофиқ равишда амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарларига ажратиладиган маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини доимий танқидий таҳлил қилиб бориш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларни кўриб чиқиш якунлари бўйича зарур чораларни кўриш;
ходимларининг Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда Коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Қўмита раҳбариятига давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, сифати ва улардан фойдаланиш даражасини ошириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда кўриб чиқиш, мурожаат билан ишлашни самарали ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб сайёр қабул қилиш;
давлат сирини ташкил этувчи маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига қатъи риоя қилиш.
20. Қўмита ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
ҳудудий бошқармалар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва уларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
фаолиятни мунтазам таҳлил қилиб бориш ва қайд этилган кўрсаткичларга ҳудудий бошқармалар томонидан сўзсиз эришишни таъминлаш, соҳа фаолияти юзасидан Қўмитага таклифлар киритиб бориш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмаларининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, топшириқлари ва кўрсатмаларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишини таъминлаш, ҳудудий бошқармалар ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, топшириқларни ўз вақтида бажарилиши учун шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Қўмита ҳайъати қарорлари, Қўмита раҳбариятининг буйруқлари, фармойишлари, кўрсатмалари ҳамда топшириқлари ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Қўмита фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;
ходимларнинг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш, ҳудудий бошқармаларни бошқаришда ходимларнинг жавобгарлигини белгилаш;
ҳудудий бошқармалар фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, даврий иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини таъминлаш ҳамда ижроси юзасидан Қўмитага ҳисобот киритиб бориш;
Қўмита раҳбариятига ҳудудий бошқармаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш бўйича таклифлар киритиш;
ҳудудий бошқармалар ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиш-қолмаслиги мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича Қўмита раисига таклифлар киритиш, уларнинг функционал масъулияти ва юкланган вазифалар бажарилишида шахсий масъулиятини ошириш юзасидан тизимли чораларни амалга ошириш;
ҳудудларда ходимларнинг Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
ҳудудларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
ҳудудий бошқармалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини доимий танқидий таҳлил қилиб бориш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларни кўриб чиқиш якунлари бўйича зарур чораларни кўриш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда кўриб чиқиш, мурожаат билан ишлашни самарали ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб сайёр қабул қилиш;
давлат сирини ташкил этувчи маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиш.
6-боб. Қўмита раҳбарларининг жавобгарлиги
21. Қўмита раиси:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон ва «Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сон фармонлари ҳамда «ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарори ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилиши;
мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Қўмитага юкланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши, шунингдек, Қўмита ишидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилиши;
амалга оширилаётган дастурлар, стратегия ва концепцияларда кўзланган натижаларга эришилиши, уларнинг дин ишлари соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишга таъсири;
тегишли соҳалар ва тармоқларни ривожлантириш бўйича белгиланган параметрлар ва кўрсаткичларга эришишга қаратилган амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши;
Қўмита тизимида ижро интизомига қатъи риоя этилиши учун жавоб беради.
22. Қўмита раисининг ўринбосарлари:
қонунчилик ҳужжатлари билан юкланган йўналишлар ва соҳалар бўйича вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида бажарилиши ҳамда натижадорлиги;
мутасаддилик қилинаётган йўналишлар бўйича соҳаларнинг барқарор ривожланишини таъминлашга оид чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги учун жавоб беради.
23. Қўмита таркибий бўлинмалари раҳбарлари:
тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида бажарилиши ҳамда натижадорлиги;
фаолият йўналишларига оид қонунчилик ҳужжатлари, Қўмита раҳбарларининг топшириқлари бажарилишининг ҳолати тўғрисида ҳаққоний таҳлилий ва бошқа ахборотларни сифатли тайёрлаш ва ўз вақтида тақдим этиш юзасидан жавоб беради.
24. Қўмита ҳудудий бошқармалари бошлиқлари:
ҳудудий бошқармаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида бажарилиши ҳамда натижадорлиги;
тегишли ҳудудда қонунчилик ҳужжатлари, Қўмита раҳбарларининг топшириқлари бажарилишининг ҳолати тўғрисида ҳаққоний таҳлилий ва бошқа ахборотларни сифатли тайёрлаш ва ўз вақтида тақдим этиш юзасидан жавоб беради.
7-боб. Қўмита фаолиятини ташкил этиш
1-§. Қўмита раҳбарияти ҳамда ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тартиби
25. Қўмитага раис раҳбарлик қилади.
Қўмита раиси белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
26. Қўмита раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган биринчи ўринбосари ва икки нафар ўринбосари бўлади.
27. Қўмита раиси мақоми, маиший таъминоти, тиббий ва транспорт хизматидан фойдаланиш борасидаги шарт-шароитларига кўра — вазирга, раиснинг биринчи ўринбосари — вазирнинг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосарлари — вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
28. Қўмита раиси бўлмаган вақтда, унинг ваколатлари раиснинг биринчи ўринбосари томонидан, у бўлмаган вақтда эса раиснинг тегишли буйруғига асосан бошқа ўринбосар томонидан амалга оширилади.
29. Қуйидагилар:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари — ҳудудий бошқармалар бошлиқлари Қўмита раиси билан келишилган ҳолда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Қўмитанинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ходимлари, Қўмитага идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
2-§. Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
30. Қўмитанинг марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари таъминлайди.
31. Қўмитанинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари ҳудудий бошқармалар билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорликни амалга оширишда:
топшириқларни ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг ижросини назорат қилиб боради;
ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотларга бевосита таркибий бўлинмалар фаолияти масалалари бўйича сўров жўнатади ва уларнинг ижросини назорат қилиб боради;
ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини текширади ва ўрганади, амалиётини умумлаштиради, такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятининг ташкил этилиши ва натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистик ва бошқа маълумотларни ўрганишни ташкил этади;
ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштириш бўйича чоралар кўради;
ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлардан тушган таклифларни кўриб чиқади;
ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этишини ташкил этади, уларнинг қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан тушган таклифларини кўриб чиқади.
32. Ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар Қўмита марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:
Қўмита раҳбарияти топшириқларининг ижроси тўғрисида ахборот беради;
фаолиятнинг белгиланган соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида марказий аппаратга маълумот тақдим этади;
уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш асосида ишда аниқланган камчиликлар ва нуқсонларнинг бартараф этилганлиги натижалари ҳақида ахборот беради;
Қўмитанинг марказий аппаратига белгиланган тартибда ва муддатда ўз фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот тақдим этади;
комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ҳамкорлик натижалари ҳақида ахборот беради;
ваколатли органлар томонидан ўз фаолиятини текширишлар натижалари ҳақида ахборот беради.
3-§. Қўмитанинг республика ижро этувчи ҳокимият органлари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш тартиби
33. Қўмита ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
34. Қўмита фаолияти Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан назорат қилинади.
4-§. Қўмитанинг ҳайъати, бошқа кенгаш, маслаҳат, эксперт органлари
35. Қўмитада раис, (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, шунингдек, Қўмита фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий тузилмалар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.
Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Қўмита раисининг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
36. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Қўмита фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
қонунчилик ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Қўмита тизимидаги ходимлар ва раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўрган ҳолда таркибий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;
Қўмита фаолияти соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилишининг натижадорлигини тизимли равишда ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқиш;
Қўмита фаолияти доирасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилишни таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган, шу жумладан, жойларда сайёр мажлисларини ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни тайёрлаш ва қабул қилиш;
Қўмита ва унинг тизимига кирадиган лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Қўмита номенклатурасига кирадиган лавозимларни юклатилган вазифаларга мос, уларни профессионал даражада бажаришга қодир, малакали, зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган масъулиятли кадрлар билан жамлаш масалаларини кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва топшириқларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида Қўмита раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш;
Ҳайъат Қўмита ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақли.
37. Ҳайъат мажлисига республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари уларнинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклиф этилиши мумкин.
38. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
39. Ҳайъат қарорлари Ҳайъат раиси томонидан имзоланади ва Қўмита раисининг буйруғи (қарорлари) билан амалга оширилади.
40. Қўмита раиси ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Қўмита раиси юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикрларини Вазирлар Маҳкамасига маълум қилиши мумкин.
41. Ҳайъат фаолиятининг тартиби унинг ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламенти билан белгиланади.
42. Қўмита ҳузурида кенгаш, маслаҳат ва экспертлик органлари тузилиши мумкин. Уларнинг таркиби ва низомлари раис томонидан тасдиқланади, уларнинг таркиби ва низомлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан тасдиқланадиган ҳоллар бундан мустасно.
8-боб. Қўмита фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
43. Қўмита фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.
44. Қўмита фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тегишли мезонлар ва ишчи индикаторларга асосланади.
45. Қўмита фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Қўмита раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки уларга нисбатан интизомий жазо чоралари;
Қўмита фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
46. Қўмита фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
9-боб. Қўмита фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
47. Қуйидагилар Қўмита фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пуллик хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
48. Қўмита ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақ, устамалар ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа рағбатлантирувчи тўловлардан иборат.
49. Қўмита, унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларининг лавозим маоши Ягона тариф сеткасининг тасдиқланган разрядлари бўйича белгиланади.
Илмий даражага (PhD, DSc) эга ходимларига амалдаги қонунчиликда белгиланган талаблар асосида тўловлар амалга оширилади.
50. Қўмитанинг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан қонунчиликда белгиланган ишланмайдиган байрам кунларида ва бошқа муҳим саналарда мукофотлаш, шунингдек, устама, рағбатлантириш ва қўшимча ҳақ, мукофотлар ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида иш ҳақига бошқа тўловлар миқдори Қўмита раиси томонидан белгиланади.
51. Қўмита ходимларига ойлик устамалар, моддий ва кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантиришлар тарзидаги лавозим маошларига қўшимча тўловлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
52. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳузуридаги «Зиёрат» жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари Қўмита ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида қуйидагиларга йўналтирилади:
иш ҳақи (лавозим маоши);
кўп йиллик ишлаганлик учун қўшимча ҳақ ва устамалар тўлаш;
лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устама белгилаш (рағбатлантириш коэффициентини ҳамда қўшимча тўловларни инобатга олган ҳолда);
байрамларда ва муҳим саналарда бир марталик мукофотлаш;
фаолиятда ижобий натижаларга эришганлиги учун мукофотлар;
овқат пули учун тўлов;
йўлкира харажатлари учун тўлов;
ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун бир йилда бир маротаба моддий ёрдам кўрсатиш;
юбилей саналар, пенсияга чиқиш, тўй, фарзандли бўлиш муносабати билан эсдалик совғалар ёки пул маблағлари бериш;
қонунчиликда белгиланган бошқа тўловлар.
53. Шахсий ойлик устамалар лавозим маошига нисбатан фоизда белгиланади.
Қўмитанинг марказий аппарати ходимлари учун шахсий устаманинг энг юқори миқдори (устама ва рағбатлантириш коэффициенти ҳамда кўп йиллик ишлаганлик учун устамани ҳисобга олган ҳолда) —
200 (икки юз) фоизгача, ҳудудий бошқармалар ходимлари учун шахсий устаманинг энг юқори миқдори — 100 (бир юз) фоиздан ошмаслиги лозим.
54. Хизмат вазифаларини виждонан ва ташаббускорлик билан бажарган Қўмита ходимлари қонунчиликда белгиланган ишланмайдиган байрам кунлари муносабати билан лавозим маоши (рағбатлантириш коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда) бир баробаригача миқдорда мукофот билан моддий рағбатлантирилади.
55. Байрам саналарига мукофотлар:
1 январь — Янги йил;
8 март — Хотин-қизлар куни;
21 март — Наврўз байрами;
9 май — Хотира ва қадрлаш куни;
1 сентябрь — Мустақиллик куни;
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни;
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрами;
Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамлари муносабати билан барча ходимлар рағбатлантирилади. Ушбу мукофотлар миқдорлари ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган даврларига боғлиқ бўлмайди.
Болаларни парваришлаш, ўқиш билан боғлиқ ҳамда ижодий таътиллар даврида, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга, ҳарбий йиғинга чақирилган давридаги байрам саналарига мукофотлар берилмайди.
56. Қўмита ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида, уларга ҳар ойда ҳар бир штат бирлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) бараваридан кўп бўлмаган миқдорда овқат пули, йўлкира харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўловлар амалга оширилади.
Қопланадиган харажатлар миқдори базавий ҳисоблаш миқдори энг кам миқдори ошишига қараб ортиши мумкин.
Транспорт ва овқатланиш харажатларини қоплаш учун тўловларнинг аниқ миқдори Қўмита раисининг буйруғи билан белгиланади.
Мазкур бандда кўрсатилган тўловлар ходимнинг ишлаган даврига мутаносиб равишда тўланади.
57. Қўмита ходимларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун йилда бир марта (қоида тариқасида куз ойларида) базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) бараваридан кўп бўлмаган миқдорида моддий ёрдам амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун моддий ёрдамнинг аниқ миқдори Қўмита раисининг буйруғига биноан белгиланади.
58. Қўмита ходимларига молия йилида бир марта (меҳнат таътилига чиқиш вақтида соғлигини тиклаш мақсадида ёки меҳнат таътилга чиқмаган ходимларга молия йилининг декабрь ойида) бир ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди (лавозим маоши ва рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда) миқдорида моддий ёрдам кўрсатилади.
Моддий ёрдам кўрсатиш ходимнинг аризаси ёки Касаба уюшмаси қўмитаси илтимосномасига асосан буйруқ билан амалга оширилади.
59. Қўмита раисини мукофотлаш, шахсий устамаларини белгилаш, моддий рағбатлантириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
60. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан алоҳида соҳа ходимларига устама белгиланган ҳолларда устамалар қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
10-боб. Қўмитанинг Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот бериши
61. Қўмита раҳбарлари ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмаларига, Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Қўмита Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш доирасида:
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда киритади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш учун республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари билан биргаликда ўз фаолияти соҳасидаги муаммоларни ҳал этиш, давлат бошқаруви тизимини мақбуллаштиришга қаратилган таклиф, тавсия ва таҳлилий маълумотлар тайёрланишини таъминлайди;
дин ишлари соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда мавжуд тизимли муаммо ва камчиликларнинг мунтазам равишда кўриб чиқилиши ва бартараф этилишини ташкил қилади;
белгиланган тартибда бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
62. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Қўмита раҳбарларига юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилиши бўйича улар фаолияти устидан доимий мониторинг олиб боради, Қўмита фаолияти самарадорлигини холисона баҳолайди.
63. Мониторинг ва баҳолаш натижаларига кўра Қўмитанинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш чоралари кўрилади, жиддий камчиликларга йўл қўйганларга нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарлик чоралари қўлланади.
11-боб. Якунловчи қоида
64. Қўмита қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 августдаги 521-сон қарорига
2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 октябрдаги 668-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳузуридаги «Зиёрат» жамғармаси тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси (кейинги ўринларда — Дин ишлари бўйича қўмита)нинг шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади ва ушбу Низомда белгиланган мақсадларга сарфланади».
3. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Куйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
диний мазмундаги материалларни диншунослик экспертизасидан ўтказиш учун ундириладиган тўловлар;
диний таълим муассасалари ҳамда «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини лицензиялашда аризани кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғимнинг қонунчиликда белгиланган қисми;
диний таълим муассасалари ҳамда «Умра» тадбирларини ташкил этиш фаолиятини лицензиялашда ундириладиган давлат божининг 30 фоизи;
лицензиялаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахслардан ундирилган жариманинг 10 фоизи;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
халқаро ташкилотларнинг грантлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар».
4. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Жамғарманинг вақтинчалик бўш турган маблағлари Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг депозит ҳисобварақларига жойлаштирилиши мумкин.
Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жамғармага маблағлар тушишининг тўлиқлиги ва сақланишини назорат қилади».
5. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:
«Умра» хизматлари сифатсиз кўрсатилишидан жабр кўрган зиёратчиларга етказилган моддий ва маънавий зарар ўрнини қоплаш;
Дин ишлари бўйича қўмитага юклатилган вазифаларни бажариш, жумладан диний-маърифий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;
Дин ишлари бўйича қўмита ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш (санатория, курорт ва тиббий хизмат кўрсатиш, мукофотлар тўлаш, маошларга устамалар белгилаш, моддий ёрдам кўрсатиш);
Дин ишлари бўйича қўмита ходимларининг хизмат сафари харажатлари, шу жумладан хорижий давлатлардаги хизмат сафарлари харажатларини қоплаш;
Дин ишлари бўйича қўмитанинг ходимларини ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда стажировка ўташи, шу жумладан, уларнинг хорижий давлатларга ташрифларини ташкил этиш ва хорижий давлатларда ўтказиладиган конференция, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш харажатларини қоплаш;
Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этиш;
Дин ишлари бўйича қўмита бино ва иншоотларини сақлаш ҳамда бошқа жорий харажатлар, ёрдамчи техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари таъминоти, ушбу Қўмита фаолиятини янада яхшилаш билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш;
Дин ишлари бўйича қўмитанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ва фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган бошқа тадбирларни амалга ошириш».
6. 10-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Қуйидаги мазмундаги 91 — 94-бандлар билан тўлдирилсин:
«91. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг ривожлантириш дастурларини маблағ билан таъминлаш орқали амалга оширилади ҳамда ушбу дастурлар ҳар йили маблағлар ва эҳтиёжлар прогнози асосида шакллантирилади.
92. Жамғарма маблағларини сарфлаш Дин ишлари бўйича қўмита томонидан тасдиқланган Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ тегишли ғазна ҳисобварақларидан амалга оширилади.
93. Жамғармадан пул маблағларини ажратиш тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси доирасида қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
94. Жамғармадан ажратилган пул маблағларининг сарфланиши тўғрисидаги даромадлар ва харажатлар акс эттирилган ҳисобот ҳар чорак якуни бўйича бухгалтерия балансида акс эттирилади».
8. Қуйидаги мазмундаги 31 ва 32-боблар билан тўлдирилсин:
«31-боб. Жамғармани бошқариш
95. Жамғарма маблағларини бошқариш ва тақсимлаш Дин ишлари бўйича қўмита раиси томонидан амалга оширилади.
96. Дин ишлари бўйича қўмитанинг Молия-иқтисод бўлими Жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади.
97. Жамғарма маблағларининг ҳисоб ва ҳисоботини юритиш ҳамда жорий хизмат кўрсатиш ишлари Дин ишлари бўйича қўмитанинг Молия-иқтисод бўлими томонидан амалга оширилади. Жумладан:
Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқади;
Жамғарманинг даромадлар ва харажатлари сметасини тайёрлайди, зарур ҳолларда, тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига тузатишлар киритиш бўйича таклифлар киритади;
Жамғарма тушумларини кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
ушбу Низомда ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган харажатларни амалга оширади;
Жамғарма маблағларининг тушуми ва улардан фойдаланиш ҳисобини юритади;
Жамғармадан ажратилган пул маблағларининг сарфланиши тўғрисидаги даромадлар ва харажатларини бухгалтерия балансида акс эттирилишини таъминлайди;
Жамғарма сметасининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғарма сметасининг ижроси тўғрисида ҳисобот тақдим этилишини таъминлайди.
32-боб. Жамғарманинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш
98. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар Дин ишлари бўйича қўмитанинг бюджетдан ташқари ғазна ҳисобварақларида алоҳида юритилади.
99. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.
910. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси томонидан тасдиқланади.
911. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар, шунингдек, товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш бўйича тузилган шартномалар рўйхатлари Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
912. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан давлат молиявий назорати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда молиявий назорат хизматлари томонидан амалга оширилади».
9. Қуйидаги мазмундаги 121-банд билан тўлдирилсин:
«121. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 09/25/521/0753-сон)