toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг
буйруғи
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 13 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3666]
1. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Д. ЛИ
Тошкент ш.,
2025 йил 16 июль,
17-сон
Келишилди:
Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ
2025 йил 3 июль
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 16 июлдаги 17-сон буйруғига
ИЛОВА
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомалада бўлиши жараёнида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда Марказий депозитарий деб юритилади) билан ўзаро муносабатларини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги;
инвестиция воситачиси — мижознинг топшириғига биноан, мижоз номидан ва унинг ҳисобидан қимматли қоғозларга доир битимлар ҳамда операцияларни амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси;
ҳисобга олиш регистрлариинвестиция воситачисида ва Марказий депозитарийда қимматли қоғозларни сақлаш ҳамда қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш бўйича депозитар операциялар стандартлари билан белгиланган ёзувлар тизими;
депо ҳисобварағидепонентнинг қимматли қоғозларини сақлаш ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган, инвестиция воситачисининг ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг ҳисобга олиш регистрларидаги ёзувлар йиғиндиси;
эмиссиявий қимматли қоғозлар — битта чиқарилиш доирасида бир хил белгилар ва реквизитларга эга бўлган, мазкур чиқарилиш учун ягона шартлар асосида жойлаштириладиган ҳамда муомалада бўладиган қимматли қоғозлар;
қимматли қоғозларни чиқариш параметрлари — қимматли қоғозларни чиқариш (эмиссия) миқдори, номинал қиймати, чиқариш шакли, чиқариладиган қимматли қоғозлар сони, уларнинг тури ва бошқалар тўғрисидаги маълумотлар;
депозитар тизим — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозларни сақлаш, ҳисобга олиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ўтказиш тизими.
2-боб. Давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар эмиссияларини Марказий депозитарийда ҳисобга қўйиш
2. Марказий депозитарий ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозларни ҳисобга олишни амалга оширади.
3. Депозитар тизимда фақат Марказий депозитарийда ҳисобга қўйилган қимматли қоғозлар чиқарилишининг муомалага киритилишига йўл қўйилади.
4. Ваколатли давлат органи томонидан қимматли қоғозларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан беш иш кунидан кечиктирмай Марказий депозитарийга қуйидаги ҳужжатлар юборилади:
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида белги қўйилган эмитентнинг эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарори;
қимматли қоғозларнинг эмиссия рисоласи (қимматли қоғозлар оммавий жойлаштирилган тақдирда);
қимматли қоғозларнинг чиқарилишига аввал берилган давлат рўйхатидан ўтказиш рақамини бекор қилиш тўғрисидаги қарор (қимматли қоғозлар янги чиқарилган тақдирда).
5. Ваколатли давлат органи ва Марказий депозитарийда мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатларни топшириш-қабул қилиш бўйича тегишли журналлар юритилади. Журналда ҳужжатларни топшириш (қабул қилиш) тўғрисидаги ёзув, шу жумладан топшириш (қабул қилиш) санаси ва ҳужжатларни имзо қўйган холда топширган (қабул қилган) масъул ижрочи тўғрисидаги ёзувлар бўлиши керак.
6. Марказий депозитарий ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида эмитентга ва депозитар тизимдаги ҳар бир қимматли қоғозга ички кодларни берган ҳолда эмитентни ҳамда унинг қимматли қоғозларини Марказий депозитарийнинг ҳисоб регистрларида тавсифлаш йўли билан қимматли қоғозлар чиқарилишини ҳисобга қўяди ва қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги хабарномани инвестиция воситачиларига юборади.
7. Қимматли қоғозлар чиқарилиши ҳисобга қўйилганидан кейин депозитар тизимда қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни сақлаш ва ҳисобга олиш Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачилари томонидан депонентлар билан тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
8. Марказий депозитарий ваколатли давлат органига мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига асосан ҳисобот тақдим этади.
3-боб. Қимматли қоғозларни чиқариш параметрларига ўзгартиришлар киритиш
9. Аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозларни чиқариш параметрларига ўзгартиришлар киритилган тақдирда, барча ўзгартириш ва қўшимчалар Марказий депозитарийнинг ҳисобга олиш регистрларида акс эттирилиши керак.
10. Аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозларни чиқариш параметрларига қўшимча акциялар чиқариш билан бир вақтда ўзгартиришлар киритилган тақдирда, қўшимча чиқаришни ҳисобга қўйиш ушбу Низомнинг 2-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.
11. Аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозларни чиқариш параметрларига қимматли қоғозларни бекор қилиш билан бир вақтда ўзгартиришлар киритилган тақдирда, қимматли қоғозлар чиқарилишларини ҳисобдан чиқариш ушбу Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.
12. Ваколатли давлат органи қимматли қоғозларни чиқариш параметрларига ўзгартиришлар киритилганидан кейин беш иш куни ичида қимматли қоғозларни чиқариш параметрлари ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни Марказий депозитарийга юборади.
13. Ваколатли давлат органи ва Марказий депозитарий тегишли журнални ҳужжатлар топширилганлиги (қабул қилинганлиги) тўғрисидаги ёзув, шу жумладан топшириш (қабул қилиш) санаси ва ҳужжатларни имзо қўйган холда топширган (қабул қилган) масъул ижрочи тўғрисидаги ёзувларни қайд этган ҳолда юритади.
14. Марказий депозитарий ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида Марказий депозитарийнинг ҳисоб регистрларига ўзгартиришлар киритади ва тегишли ўзгартиришлар киритилганлиги тўғрисидаги хабарномани инвестиция воситачиларига юборади.
15. Эмитентнинг қимматли қоғозларига бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини юритадиган инвестиция воситачилари уч иш куни ичида қимматли қоғозларни чиқариш параметрларига ўзгартиришлар киритиши шарт.
4-боб. Қимматли қоғозлар чиқарилишини Марказий депозитарийдан ҳисобдан чиқариш
16. Қимматли қоғозлар чиқарилиши бекор қилинган тақдирда, Марказий депозитарийда ҳисобдан чиқарилади.
17. Марказий депозитарийда ҳаракатсизлантирилган, бекор қилиниши лозим бўлган ҳужжатсиз ва ҳужжатли қимматли қоғозларни йиғиш Марказий депозитарий томонидан амалга оширилади.
Марказий депозитарийда ҳаракатсизлантирилмаган, бекор қилиниши лозим бўлган ҳужжатли қимматли қоғозларни йиғиш ва уларни кейинчалик йўқ қилиш эмитент томонидан амалга оширилади.
18. Марказий депозитарий ваколатли давлат органига Марказий депозитарийда ҳаракатсизлантирилган, бекор қилиниши лозим бўлган ҳужжатсиз ва ҳужжатли қимматли қоғозлар ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисидаги хабарномани бир иш куни ичида юборади.
19. Ваколатли давлат органи ва Марказий депозитарийда қимматли қоғозлар чиқарилишини бекор қилиш тўғрисидаги қарорнинг нусхасини топшириш-қабул қилиш бўйича тегишли журналлар юритилади. Журналда ҳужжатларни топшириш (қабул қилиш) тўғрисидаги ёзув, шу жумладан топшириш (қабул қилиш) санаси ва ҳужжатларни имзо қўйган холда топширган (қабул қилган) масъул ижрочи тўғрисидаги ёзувлар бўлиши керак.
20. Марказий депозитарий уч иш куни ичида қимматли қоғозлар чиқарилишлари ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида ўз ҳисоб регистрларига ўзгартиришлар киритади ва тегишли ўзгартиришлар киритилганлиги тўғрисидаги хабарномани инвестиция воситачиларига юборади.
5-боб. Ҳисобот
21. Марказий депозитарий депо ҳисобварақлари бўйича эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳаракати тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва тизимлаштиришни амалга оширади.
22. Марказий депозитарий ҳар ҳафтанинг душанба кунида ваколатли давлат органига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда Марказий депозитарийда ҳисобга қўйилган қимматли қоғозларнинг чиқарилиши ва қимматли қоғозларни чиқариш параметрларининг ўзгариши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.
23. Марказий депозитарий ҳар ҳафтанинг душанба кунида ваколатли давлат органига Марказий депозитарийда ҳисобдан чиқарилган қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги ҳисоботни мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этади.
24. Марказий депозитарий ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг бешинчи кунидан кечиктирмасдан ваколатли давлат органига эмитентларнинг Марказий депозитарийда ҳисобга қўйилган қимматли қоғозлар эмиссиясининг жойлаштирилиши тўғрисидаги ҳисоботни мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этади.
6-боб. Қимматли қоғозлар эмиссияларини солиштириш
25. Марказий депозитарий ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг бешинчи санасидан кечиктирмасдан ваколатли давлат органига Марказий депозитарийда ҳисобга қўйилган қимматли қоғозлар чиқарилишлари тўғрисидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 4 ва 5-иловаларига мувофиқ электрон шаклда тақдим этади.
26. Ваколатли давлат органи ўн беш иш куни ичида тақдим этилган маълумотларни Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларининг ягона давлат реестри маълумотлари билан солиштиради.
Солиштириш натижаларига кўра номувофиқликлар аниқланган тақдирда, ваколатли давлат органи томонидан далолатнома расмийлаштирилади. Бунда, далолатнома қимматли қоғозларнинг тегишли чиқарилишлари бўйича зарур маълумотлар ва улар бўйича тафовутлар кўрсатилган ҳолда ваколатли давлат органи ва Марказий депозитарийнинг масъул ходимлари томонидан тасдиқланади.
27. Ваколатли давлат органи далолатнома асосида номувофиқларни бартараф этиш учун Марказий депозитарийнинг маълумотлар базасига зарур ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги кўрсатмани, зарурат бўлган тақдирда, тегишли бўлган ҳужжатларни илова қилган холда Марказий депозитарийга юборади.
Марказий депозитарий кўрсатма келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида номувофиқликларни бартараф этади ва ваколатли давлат органига номувофиқликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.
7-боб. Якуний қоида
28. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Марказий депозитарийда ҳисобга қўйилган қимматли қоғозларнинг чиқарилиши ва қимматли қоғозларни чиқариш параметрларининг ўзгариши тўғрисидаги
ҲИСОБОТ

Марказий депозитарийдаги

эмитентнинг коди

Эмитентнинг

номи

Эмитеннинг тоифаси

КТУТ коди

Ҳудуди

Тармоқ

(ДБИБТ коди бўйича)

Устав фонди

(млн. сўм)

Номинал қиймати сўмда

Чиқарилган қимматли қоғозлар сони

Қимматли қоғоз тури ва чиқариш шакли

Қимматли қоғозлар чиқарилишининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами

Чиқаришнинг рўйхатдан ўтказилган санаси

Ҳисобга қўйилган сана

Марказий депозитарийдаги қимматли қоғоз коди

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

Изоҳ:
КТУТ — корхона ва ташкилотнинг асосий коди;
ДБИБТ — Давлат бошқаруви органларини белгилаш тизими.
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Марказий депозитарийда ҳисобдан чиқарилган қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги
ҲИСОБОТ

Марказий депозитарийдаги эмитентнинг коди

Эмитентнинг

номи

Устав фонди

(млн. сўм)

Номинал қиймати сўмда

Чиқарилган қимматли қоғозлар сони

Қимматли қоғоз тури ва чиқариш шакли

Қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш рақами

Чиқаришни рўйхатдан ўтказиш санаси

Марказий депозитарийдаги қимматли қоғоз коди

Ҳисобдан чиқариш санаси

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Эмитентларнинг Марказий депозитарийда ҳисобга қўйилган қимматли қоғозлар эмиссиясининг жойлаштирилиши тўғрисидаги
ҲИСОБОТ

Эмитентнинг Марказий депозитарийдаги коди

Эмитентнинг номи

КТУТ коди

Ҳудуд

Тармоқ (ДБИБТ коди бўйича)

Эмитент эмиссияга хизмат кўрсатиш учун шартнома тузган инвестиция воситачисининг номи

Устав фонди

Номинал

Чиқарилишдаги қимматли қоғозларнинг умумий сони

Марказий депозитарийда сақланаётган қимматли қоғозлар

Марказий депозитарийда сақланмайдиган қимматли қоғозлар

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

Қимматли қоғозларни эмиссия рисоласи бўйича тақсимлаш

Марказий депозитарийда қимматли қоғозлар тақсимоти (жорий ҳолати)

Биржада сотиш учун Марказий депозитарийда блокланган қимматли қоғозлар

давлат улуши

эркин сотиш

чет эл инвесторлари

меҳнат жамоаси улуши

бошқалар (таъсисчилар)

давлат улуши

меҳнат жамоаси улуши

эркин сотиш

чет эл инвесторлари

бошқалар

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

Қарорлар бўйича Марказий депозитарийда блокланган қимматли қоғозлар

Бошқа асосларга кўра Марказий депозитарийда блокланган қимматли қоғозлар

Инвестиция воситачиларида ҳисобга олинадиган қимматли қоғозларнинг умумий сони

Сақлашдан олинган

23

24

25

26

Изоҳ:
КТУТ — корхона, ташкилотнинг асосий коди;
ДБИБТ — Давлат бошқаруви органларини белгилаш тизими.
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Марказий депозитарийда ҳисобга қўйилган қимматли қоғозлар чиқарилишлари тўғрисидаги
МАЪЛУМОТ

Эмитетнинг номи

Қимматли қоғозни рўйхатдан ўтказиш давлат коди

Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган

Чиқаришни давлат рўйхатидан ўтказиш санаси

Марказий депозитарийдаги қимматли қоғозлар коди

Марказий депозитарийдаги эмитетнинг коди

Чиқариш учун асос (асосий, қўшимча, қайта баҳолаш, реструктуризация)

Жойлаш-тиришнинг бошланиши

Жойлаш-тиришнинг тугаши

Асос ҳужжатининг рақами ва санаси (эмиссия рисоласи)

КТУТ коди

Ҳудуд

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12


 

Тармоқ

(ДБИБТ коди бўйича)

Устав фонди

Номинал

Қимматли қоғознинг чиқарилишдаги сони

Қимматли қоғозларни эмиссия рисоласи бўйича тақсимлаш

давлат улуши

эркин сотиш

чет эл инвесторлари

меҳнат жамоаси улуши

бошқалар

13

14

15

16

17

18

19

20

21

Изоҳ:
КТУТ — корхона, ташкилотнинг асосий коди;
ДБИБТ — Давлат бошқаруви органларини белгилаш тизими.
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Марказий депозитарийда ҳисобга қўйилган қимматли қоғозлар чиқарилишларини таққослаш учун
МАЪЛУМОТ

Майдон номи

Майдон тури ва ўлчами

Майдоннинг маъноси

_GOSREG

С(15)

Қимматли қоғозни давлат рўйхатидан ўтказиш рақами

GOSREG

С(30)

Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган

D_GOSREG

D(8)

Қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган сана

_CD

С(12)

Марказий депозитарийдаги қимматли қоғознинг коди

OSOV_V

С(30)

Қимматли қоғозларни чиқариш учун асос (асосий, қайта баҳолаш, реструктуризация)

D_BEGI

D(8)

Жойлаштиришнинг бошланиши

D_ED

D(8)

Жойлаштиришнинг тугаши

_PE

С(10)

Эмиссия рисоласи рақами

D_PE

D(8)

Эмиссия рисоласи рўйхатга олинган сана

KOD_EM

С(7)

Марказий депозитарийдаги эмитентнинг коди

AME_EM

С(70)

Эмитент номи

OKPO

С(8)

КТУТ коди

REGIO

С(30)

Ҳудуд

SOOGU

С(5)

Тармоқ (ДБИБТ коди бўйича)

CAPITAL

№(15)

Устав фонди (умумий)

№OMIAL

(15)

Номинал

AMOUT_CB

(15)

Қимматли қоғознинг чиқарилишидаги миқдори

SUMM_V

(15)

Қимматли қоғознинг чиқарилиш суммаси

PR_I_B

(10)

Ҳужжатсиз шаклда чиқарилган оддий эгасининг номи ёзилган қимматли қоғозлар сони

PR_I_

(10)

Ҳужжат шаклда чиқарилган оддий эгасининг номи ёзилган қимматли қоғозлар сони

PR_P_B

(10)

Ҳужжатсиз шаклда чиқарилган қимматли қоғознинг тақдим этувчига тўғри келадиган миқдори

PR_P_

(10)

Нақд шаклда чиқарилган қимматли қоғознинг тақдим этувчига тўғри келадиган миқдори

PRIV_I_B

(10)

Ҳужжатсиз шаклда чиқарилган имтиёзли эгасининг номи ёзилган қимматли қоғозлар сони

PRIV_I_

(10)

Ҳужжат шаклда чиқарилган имтиёзли эгасининг номи ёзилган қимматли қоғозлар сони

PRIV_P_B

(10)

Ҳужжатсиз шаклда чиқарилган қимматли қоғознинг тақдим этувчига бириктирилган миқдори

PRIV_P_

(10)

Нақд шаклда чиқарилган тақдим этувчига имтиёзли қимматли қоғозлар сони

AM_GOS

(10)

Давлат улуши (дона)

AM_SV

(10)

Эркин сотиш (дона)

AM_IOSTR

(10)

Хорижий инвесторлар (дона)

AM_TK

(10)

Меҳнат жамоаси улуши (дона)

AM_OTHER

(10)

Бошқа ҳиссалар (дона)

Изоҳ: Эмитентларнинг эмиссиясини солиштириш учун мазкур электрон шаклларга Марказий депозитарий билан келишилган ҳолда ваколатли давлат органи томонидан ўзгартирилиши ва тўлдирилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2025 й., 10/25/3666/0732-сон)