toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат сирлари соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Давлат сирлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига уларни Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 август,
504-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 504-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 мартдаги 137-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоқларида, шу жумладан, Интернетда тарқатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандидаги «Давлат сирларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги» сўзлари «Давлат сирлари тўғрисида»ги» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 809-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги низомда:
9-банднинг учинчи хатбошисидаги «давлат ҳамда ҳарбий сирларни» сўзлари «давлат сирларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «давлат ва ҳарбий сирлар» сўзлари «давлат сирлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июлдаги 599-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотни вазирликлар ва идораларнинг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Давлат сирлари ҳисобланган ер кадастрига доир ахборотни шакллантиришда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирлари тўғрисида»ги Қонунида ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиниши шарт, бунда:».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги 746-сон қарори билан тасдиқланган Нефть ва газ конларини ўзлаштиришнинг сейсмогеодинамик жараёнларга таъсирини мониторинг қилиш тизими тўғрисидаги низом 21-бандининг иккинчи хатбошисидаги «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги» сўзлари «Давлат сирлари тўғрисида»ги» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 792-сон қарори билан тасдиқланган Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментап сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 28-бандининг иккинчи хатбошисидаги «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги» сўзлари «Давлат сирлари тўғрисида»ги» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 январдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига кўмаклашувчи «Чегара посбонлари» отрядлари тўғрисидаги низомнинг 31-бандидаги «давлат сири, ҳарбий сир ёки хизмат сирларини» сўзлари «давлат сирларини» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисидаги низом 66-бандининг иккинчи хатбошисидаги «махфий маълумотлар билан ишлаш учун рухсатга» сўзлари «давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномага» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига «E-QAROR» электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 22 июндаги 390-сон қарорида:
«г» кичик банддаги «давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни» сўзлари «давлат сирларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
«д» кичик банддаги «махфий тоифага» сўзлари «давлат сирларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 4-бандида:
биринчи хатбошидаги «давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни» сўзлари «давлат сирларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «махфий тоифага» сўзлари «давлат сирларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-бандидаги «давлат сирларини сақлаш» сўзлари «давлат сирлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 405-сон қарори билан тасдиқланган Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича электрон техник паспортларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 30-бандининг иккинчи хатбошисидаги «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги» сўзлари «Давлат сирлари тўғрисида»ги» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:
37-банддаги «давлат сири бўлган маълумотлар билан ишлаш мақсадида рухсатномани» сўзлари «давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномани» сўзлари билан алмаштирилсин;
80-банднинг ўнинчи хатбошисидаги «давлат сири бўлган маълумотлар билан ишлашга рухсатнома» сўзлари «давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома» сўзлари билан алмаштирилсин;
135-банднинг еттинчи хатбошисидаги «давлат сири бўлган маълумотлар билан ишлашга тегишли шаклдаги рухсатномага» сўзлари «давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномага» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда:
40-банддаги «(давлат сири ҳисобланган маълумотлар билан ишлашга)» сўзлари «(давлат сирларидан фойдаланишга доир)» сўзлари билан алмаштирилсин;
87-банднинг биринчи хатбошисидаги «махфий ҳужжатлар (маълумотлар) билан ишлаш (фойдаланиш) ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги» сўзлари «давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома бекор қилинганлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-илованинг 6-бандидаги «махфий маълумотлар билан ишлашга рухсат берувчи маълумотнома» сўзлари «давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 февралдаги 76-сон қарори билан тасдиқланган Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолатига оид ахборотни хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандидаги «Давлат сирлари ва махфий ахборот тоифаларига» сўзлари «Давлат сирларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорида:
36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Дастур доирасида барпо этилаётган объектлар бўйича қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ тартибда электрон платформада амалга оширилади, давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бундан мустасно.
Давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бўйича қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар билан ишлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.»;
411-банддаги «давлат сири ва махфий маълумотлар тоифасига кирувчи» сўзлари «давлат сирлари жумласига киритиладиган» сўзлари билан алмаштирилсин;
412-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бўйича манзилли рўйхатлар давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар билан ишлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.»;
Низомга 1-иловада:
5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бўйича манзилли рўйхатлар давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар билан ишлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда киритилади.»;
9-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бўйича манзилли рўйхатлар давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар билан ишлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади»;
20-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бўйича манзилли рўйхатлар давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар билан ишлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтарилади»;
7-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда лойиҳа иштирокчилари мониторинг тадбирларини ўтказаётган шахсларга тегишли объектга тўсиқсиз киришини ва уни амалга ошириш билан боғлиқ барча керакли ҳужжатлар тақдим этилишини таъминлаши шарт, давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар ва давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно».
10-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бўйича маълумотлар давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар билан ишлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилади.».
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги очиқ маълумотларни Миллий географик ахборот тизими орқали тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомда:
1-банддаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банддаги «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги» сўзлари «Давлат сирлари тўғрисида»ги» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 январдаги 16-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-банди куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Ахборот таъминотини шакллантириш ва юритишда давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар билан ишлаш Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади».
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 июлдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар муомаласи ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:
а) 3-илова 9-бандининг «и» кичик бандидаги «давлат сирларидан фойдаланиш учун рухсатноманинг» сўзлари «давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатноманинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-илова 9-бандининг «л» кичик бандидаги «давлат сирларидан фойдаланиш учун рухсатноманинг» сўзлари «давлат сирларидан фойдаланиш доир рухсатноманинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 11 январдаги 23-сон қарорида:
22-банднинг 26-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26) давлат сирлари билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;»;
23-банднинг 21-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21) давлат сирлари билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.»;
24-банднинг 19-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19) давлат сирлари билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.»;
17-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат сирлари билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;»;
18-банднинг ўн еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат сирлари билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;»;
19-банднинг йигирманчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат сирлари билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;».
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 апрелдаги 217-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирадиган вазирлик ва идораларда ҳаммом-кирхона хизматларини аутсорсинг шартлари асосида кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандида:
биринчи хатбошидаги «махфийлик тартиботига» сўзлари «махфийлик режимига» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «давлат сири» сўзлари «давлат сирлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 апрелдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги низом 13-бандининг 27-кичик банди ва 14-бандининг 15-кичик бандидаги «давлат сири» сўзлари «давлат сирлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 8 августдаги 489-сон қарорида:
25-банднинг 27-кичик бандидаги «давлат сири ва махфий маълумотлар тоифасига кирувчи маълумотлар» сўзлари «давлат сирлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
26-банднинг 9-кичик бандидаги «давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот» сўзлари «давлат сирлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
27-банднинг 14-кичик бандидаги «давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот» сўзлари «давлат сирлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илова 15-бандининг 21-кичик бандидаги «давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот» сўзлари «давлат сирлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси тўғрисидаги низомда:
17-банднинг қирқ бешинчи хатбошисидаги «давлат сири ва махфий ахборотни ташкил қилган ахборот» сўзлари «давлат сирлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
18-банднинг йигирма иккинчи хатбошисидаги «давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот» сўзлари «давлат сирлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
19-банднинг йигирманчи хатбошисидаги «давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот» сўзлари «давлат сирлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
24. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 709-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги тўғрисидаги низомда:
14-банднинг ўттизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат сирлари билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;»;
15-банднинг ўн еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат сирлари билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)