toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Интеллектуал мулк соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 26 апрелдаги ПҚ-221-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Интеллектуал мулк объектларига оид шартномаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
Интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;
Товар келиб чиққан жой номи ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 10 июль,
427-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 июлдаги 427-сон қарорига
1-ИЛОВА
Интеллектуал мулк объектларига оид шартномаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент интеллектуал мулк объектларига оид шартномаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартнома, лицензия ва сублицензия шартномаси, шунингдек, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар гарови тўғрисидаги шартнома интеллектуал мулк объектларига оид шартномалар ҳисобланади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
2. Мазкур Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартнома — ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси, интеграл микросхемалар топологиялари, электрон ҳисоблаш машиналари (кейинги ўринларда — ЭҲМ) учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартнома;
лицензиар — ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, товар белгиси, селекция ютуғи, ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига бўлган ҳуқуқ эгаси;
лицензиат — ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, товар белгиси, селекция ютуғи, ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасидан фойдаланувчи шахс;
лицензия шартномаси — ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасидан фойдаланишга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартнома;
сублицензия шартномаси — лицензиат томонидан ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, товар белгиси, селекция ютуғи, ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасидан фойдаланишга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартнома.
Олдинги таҳрирга қаранг.
интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар гарови тўғрисидаги шартнома — ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига оид мулкий ҳуқуқлар гаров предмети ҳисобланган шартнома.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
3. Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартнома, лицензия ёки сублицензия шартномаси, шунингдек, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар гарови тўғрисидаги шартномани (кейинги ўринларда — шартнома) ёхуд лицензия шартномасига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш бўйича аризалар шартнома томонлари ёки уларнинг бири ҳисобланган юридик ва жисмоний шахслар (кейинги ўринларда — ариза берувчи) томонидан бевосита ёки вакили (патент вакили ёхуд ишончли шахс) орқали берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
5. ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартнома ва ушбу объектларга оид лицензия шартномаси тарафларнинг келишувига асосан ихтиёрий тарзда рўйхатдан ўтказилади.
6. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.
2-боб. Шартномани рўйхатдан ўтказиш бўйича ариза бериш тартиби
7. Лицензия шартномасини рўйхатдан ўтказиш бўйича ариза, агар шартноманинг бир тарафи томонидан берилганда, мазкур Регламентга 2-иловага ҳамда шартнома тарафлари томонидан берилганда, Регламентга 2.1-иловага мувофиқ шаклда ваколатли органга берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар гарови тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш бўйича ариза мазкур Регламентга 2.2-иловага мувофиқ шаклда ваколатли органга берилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш бўйича ариза, агар шартноманинг бир тарафи томонидан берилганда, мазкур Регламентга 3-иловага ҳамда шартнома тарафлари томонидан берилганда, Регламентга 3.1-иловага мувофиқ шаклда ваколатли органга берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ариза резидентлар томонидан давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг махсус ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали, шунингдек, норезидентлар томонидан ахборот тизими орқали ваколатли органга юборилади.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, ариза давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабнома берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг ваколатли органга электрон шаклда юборилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
Ариза берилгандан кейинги босқичлардаги барча ҳаракатлар ахборот тизими орқали амалга оширилади.
8. Ахборот тизими ва ЯИДХП ўртасида ахборот алмашинуви электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотларни узатиш тармоғи орқали реал вақт режимида амалга оширилади.
9. Ариза битта шартномага тегишли бўлиши ва унда хорижий исмлар ва номларнинг транслитерацияси келтирилиши лозим.
10. Ариза шартнома тарафлари ёки шартнома тарафларининг бири томонидан берилиши мумкин. Ариза шартнома тарафларининг бири томонидан берилганда, аризага қуйидаги ҳужжатлардан бири «PDF» форматида илова қилинади:
шартнома тарафлари томонидан имзоланган мутлақ ҳуқуқни тасарруф этиш тўғрисидаги хабарнома;
шартнома ёки ундан кўчирма.
Зарур ҳолларда, аризага ҳуқуқий ворисликни тасдиқловчи ҳужжат ёки вакил орқали ариза берилганда ишончнома илова қилинади.
11. Шартнома томонларининг аризасида ёки мазкур Регламентнинг 10-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатларда қуйидагилар кўрсатилади:
шартнома томонлари;
шартнома предмети (патент ёки гувоҳноманинг рақами, товар белгисининг халқаро рўйхатга олиш рақами);
ҳуқуқни ўтказиш тури.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Шартнома томонларининг аризасида ёки мазкур Регламентнинг 10-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатларда қўшимча тарзда қуйидагилар кўрсатилади:
а) лицензия шартномасини рўйхатдан ўтказишда:
ўтказилаётган ҳуқуқлар ҳажми;
амал қилиш ҳудуди ва муддати;
б) интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар гарови тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказишда:
амал қилиш муддати;
интеллектуал мулк объектига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлашга оид қоида.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
13. Сублицензия шартномасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризага қўшимча тарзда лицензиатнинг сублицензия шартномасини тузишга ҳақли эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (лицензия шартномаси ёки ундан кўчирма ёхуд розилик хати) илова қилинади.
14. Товар белгисидан фойдаланишга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги лицензия шартномасида лицензиат товарларининг сифати лицензиар товарларининг сифатидан паст бўлмаслиги ҳақида шарт қўйилган бўлиши ва лицензиар бу шартнинг бажарилишини назорат қилиши кўрсатилиши лозим.
15. Товар белгисига бўлган ҳуқуқни қисман бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномада Товарлар ва хизматларнинг халқаро таснифига мувофиқ гуруҳланган товарлар ва (ёки) хизматларнинг рўйхати кўрсатилган бўлиши лозим.
16. Мазкур Регламентнинг 10-бандига мувофиқ ариза берувчи томонидан шартнома тақдим этилганда, шартнома саҳифалари рақамланган бўлиши ва уларда тузатишлар, қўшимча ёзувлар, ўчирилган сўзлар кўрсатилмаслиги керак.
17. Аризага иловалар бошқа тилда расмийлаштирилган бўлса, ушбу ҳужжатларнинг давлат тилига таржимаси ариза билан бир вақтда тақдим қилиниши лозим.
18. Ариза вакил (патент вакили ёки ишончли шахс) томонидан берилганда, унга вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади. Бунда ишончнома оддий ёзма шаклда расмийлаштирилади ва ариза билан бир вақтда тақдим этилади.
19. Ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали ариза шакли тўлдирилганидан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва тасдиқлайди.
Ариза юридик шахс номидан берилганда, ташкилот раҳбари ёки бошқа ваколатли шахс томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ариза бир нечта ҳуқуқ эгасига тегишли интеллектуал мулк объекти бўйича берилганда ҳамда уларнинг бошқа шахсга лицензияни тақдим этиш, гаровга қўйиш ёки ҳуқуқни ўтказишга розилиги тақдим этилаётган бошқа бирон ҳужжатда қайд этилмаганда, ариза уларнинг барчаси томонидан тасдиқланади.
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Давлат хизматини кўрсатишда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда патент божи тўланади, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар гарови тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш бундан мустасно.
Тўланган патент божи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.
Патент божи ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда тўланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
21. Ариза берувчи томонидан аризани тасдиқлашнинг рад этилиши, шунингдек, давлат хизматини кўрсатишда патент божини тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади.
Аризани қабул қилишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
22. Ваколатли орган томонидан ариза қабул қилиниб, рўйхатга олингандан сўнг ариза берувчига аризанинг қайд рақами ва келиб тушган санасини кўрсатган ҳолда, тегишли равишда ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда хабарнома юборилади.
3-боб. Шартномани рўйхатдан ўтказиш бўйича аризани кўриб чиқиш тартиби
23. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ваколатли органга келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кун ичида кўриб чиқилади.
Аризани кўриб чиқиш давомида зарур ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг қонунчилик ҳужжатлари ҳамда мазкур Регламентда белгиланган талабларга мувофиқлиги текширилади.
24. Текширув давомида зарур ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги ёки шартномани рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талаблар бузилган ҳолда расмийлаштирилганлиги ёхуд тақдим этилган ҳужжатларда бир-бирини истисно қиладиган ҳолатларнинг мавжудлиги аниқланган тақдирда, ваколатли орган томонидан ариза берувчига аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича сўровнома юборилади
25. Сўровнома юборилган кундан бошлаб уч ой ичида ариза берувчи зарур ҳужжатларни тақдим этиши ва (ёки) тақдим этилган ҳужжатларда тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиши лозим.
Ариза берувчига сўровнома юборилганда, аризани кўриб чиқиш муддати тўхтатиб турилади.
26. Тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлганда, ваколатли орган томонидан шартнома рўйхатдан ўтказилади ва шартнома рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар тегишли давлат реестрига киритилади.
Ариза берувчига патент ёки гувоҳномага илова шаклида шартноманинг рўйхатдан ўтказилган рақами ва санасини кўрсатган ҳолда ахборот тизими орқали хабарнома юборилади.
27. Тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган ҳолларда ва (ёки) сўровномага белгиланган муддатда тўлиқ ёхуд умуман жавоб тақдим этилмаган тақдирда, ваколатли орган томонидан шартномани рўйхатдан ўтказиш рад этилади ва ариза берувчига шартномани рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги тўғрисида ҳуқуқий асосларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборилади.
28. Шартнома рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотлар расмий ахборотномада эълон қилинади.
Расмий ахборотномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
шартноманинг рўйхатдан ўтказилган рақами;
шартнома предмети;
шартнома томонлари;
лицензия шартномасининг амал қилиш ҳудуди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
лицензия шартномаси ёки гаров тўғрисидаги шартноманинг амал қилиш муддати;
(28-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
интеллектуал мулк объектига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказишга оид тақиқ.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
4-боб. Лицензия шартномасига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш тартиби
29. Лицензия шартномасига томонлар, шартнома предмети, амал қилиш муддати ва ҳудуди, ўтказилаётган ҳуқуқлар ҳажми билан боғлиқ киритилган ўзгартиришлар ваколатли органда рўйхатдан ўтказилиши лозим.
30. Лицензия шартномасига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш бўйича ариза мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда ваколатли органга берилади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
шартнома томонларининг тегишли ўзгартиришларни киритиш тўғрисидаги келишув ёки келишувдан кўчирма;
ҳуқуқий ворисликни тасдиқловчи ҳужжат (зарур ҳолларда);
ишончнома (вакил орқали ариза берилганда).
Лицензия шартномасининг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича ариза ариза берувчи томонидан шартноманинг амал қилиш муддати давомида ёки ушбу муддат тугагандан бошлаб уч ой ичида берилиши лозим.
31. Лицензия шартномасига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш бўйича ариза мазкур Регламентнинг 3-бобида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
32. Лицензия шартномасига киритилган ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилганда, лицензия шартномасига киритилган ўзгартиришларнинг рўйхатдан ўтказилган рақами ҳамда мазкур Регламентнинг 28-бандида назарда тутилган маълумотлар расмий ахборотномада эълон қилинади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
33. Ариза берувчи аризага алоқадор иш юритиш билан ахборот тизими орқали танишиши мумкин.
34. Сўровнома ва хабарномалар ваколатли орган томонидан QR-код (матрик штрихли код) қўйиш билан тасдиқланиб юборилади.
35. Ваколатли органнинг шартномани ёки лицензия шартномасига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказишни рад этиш бўйича ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
36. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Интеллектуал мулк объектларига оид шартномаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Интеллектуал мулк объектларига оид шартномаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартнома, лицензия ёки сублицензия шартномаси, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар гарови тўғрисидаги шартнома ёхуд лицензия шартномасига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари маркази, Адлия вазирлигининг (кейинги ўринларда — ваколатли орган) махсус ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза беради.

Рўйхатдан ўтказиш зарурати вужудга келганда

2. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда патент божини тўлайди, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар гарови тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш бундан мустасно.

Ариза бериш билан бир вақтда

2-босқич

Ваколатли орган

Аризани қабул қилиб, рўйхатга олгандан сўнг ариза берувчига аризанинг қайд рақами ва келиб тушган санасини кўрсатган ҳолда, тегишли равишда ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хабарнома юборади.

Патент божи тўланганидан сўнг автоматик тарзда

3-босқич

Ваколатли орган

Аризани кўриб чиқади ҳамда ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, уларни бартараф этиш учун сўровнома юборади.

Ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кун ичида

4-босқич

Ариза берувчи

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради.

Сўровнома юборилган кундан бошлаб уч ой ичида

5-босқич

Ваколатли орган

Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисидаги шартнома ёки лицензия ёки сублицензия шартномаси, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар гарови тўғрисидаги шартнома ёхуд лицензия шартномасига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказади ҳамда ушбу маълумотларни тегишли давлат реестрига киритади ёки ушбу шартномаларни рўйхатдан ўтказишни рад этади.

Ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кун ичида

6-босқич

Ваколатли орган

Ариза берувчига патент ёки гувоҳномага илова шаклида шартноманинг рўйхатдан ўтказилган рақами ва санасини кўрсатиб, ахборот тизими орқали хабарнома юборади ёки шартномани рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги тўғрисида ҳуқуқий асосларини кўрсатган ҳолда ахборот тизими орқали хабарнома юборади.

Шартнома рўйхатга олингандан сўнг ёки ариза рад этилгандан сўнг автоматик тарзда

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
Интеллектуал мулк объектларига оид шартномаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Лицензия (сублицензия) шартномасини рўйхатдан ўтказиш бўйича шартнома тарафларининг бири томонидан бериладиган
АРИЗА

Аризанинг келиб тушган санаси:

___________________________________________

(ваколатли орган томонидан автоматик тарзда тўлдирилади)

Аризанинг қайд рақами:

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги

Ариза берувчи:

___________________________________________________________

___________________________________________________________

___________________________________________________________

___________________________________________________________

(юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатлари бўйича тўлиқ номи, жойлашган жойи ёки жисмоний шахслар учун Ф.И.О. ҳамда яшаш жойи манзиллари кўрсатилади)

Телефон рақами: ____________________________________________

СТИР ёки ЖШШИР

(резидентлар учун):

_____________________

БИМТ ST. 3 стандарти бўйича мамлакат коди

(агар у белгиланган бўлса):
______________________

_____________________

Вакил (Ф.И.О. ёки номи, патент вакилининг рўйхат рақами, почта манзили):

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Телефон рақами: _______________________________________________________
__________________________________________________________________________

Илова:

шартнома тарафлари томонидан имзоланган мутлақ ҳуқуқни тасарруф этиш тўғрисидаги хабарнома ёхуд шартнома ёки шартномадан кўчирма (варақлар сони кўрсатилади);

ҳуқуқий ворисликни тасдиқловчи ҳужжат (зарур ҳолларда);

ишончнома (вакил орқали ариза берилганда);

лицензиатнинг сублицензия шартномаси тузишга ҳақли эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (зарур ҳолларда).

__________________________________________________________________________

QR-код

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

ариза берувчи ёки вакил

Интеллектуал мулк объектларига оид шартномаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2.1-ИЛОВА
Лицензия (сублицензия) шартномасини рўйхатдан ўтказиш бўйича шартнома тарафлари томонидан бериладиган
АРИЗА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Аризанинг келиб тушган санаси:

___________________________________________

(ваколатли орган томонидан автоматик тарзда тўлдирилади)

Аризанинг қайд рақами:

___________________________________________

(ваколатли орган томонидан автоматик тарзда тўлдирилади)

Лицензия (сублицензия) шартномасини рўйхатдан ўтказиш бўйича шартнома тарафлари томонидан бериладиган

АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги

Ариза берувчилар:

___________________________________________________________

___________________________________________________________

___________________________________________________________

___________________________________________________________

(юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатлари бўйича тўлиқ номи, жойлашган жойи ёки жисмоний шахслар учун Ф.И.О. ҳамда яшаш жойи манзиллари кўрсатилади)

Телефон рақамлари: _________________________________________

СТИР ёки ЖШШИР

(резидентлар учун)

_______________________

БИМТ ST. 3 стандарти бўйича мамлакат коди

(агар у белгиланган бўлса):
_______________________________

_______________________

Тарафларнинг вакиллари (Ф.И.О. ёки номи, патент вакилининг рўйхат рақами, почта манзили):

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Телефон рақами: ________________________________
_________________________________________________________________________

Шартнома томонлари: _____________________________________________________________________
_________________________________________________________________

Шартнома предмети (патент ёки гувоҳноманинг рақами, товар белгисининг халқаро рўйхатга олиш рақами): _________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Ҳуқуқни ўтказиш тури: ____________________________________________________________________
 
Ўтказилаётган ҳуқуқлар ҳажми: _____________________________________________________________
 
Амал қилиш ҳудуди ва муддати: _____________________________________________________________
 
Илова:

ҳуқуқий ворисликни тасдиқловчи ҳужжат (зарур ҳолларда);

ишончнома (вакил орқали ариза берилганда);

лицензиатнинг сублицензия шартномаси тузишга ҳақли эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (зарур ҳолларда).

QR-код

____________________________

QR-код

____________________________

____________________________

____________________________

____________________________

____________________________

(ариза берувчи лицензиар ёки вакил)

(ариза берувчи лицензиат ёки вакил)

(2.1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Интеллектуал мулк объектларига оид шартномаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2.2-ИЛОВА

Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар гарови тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш бўйича

АРИЗА
 
Аризанинг келиб тушган санаси:

_______________________________________

(ваколатли орган томонидан автоматик тарзда тўлдирилади)

Аризанинг қайд рақами:

_______________________________________

(ваколатли орган томонидан автоматик тарзда тўлдирилади)

Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар гарови тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш бўйича

АРИЗА
 
Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги

Ариза берувчилар:

_____________________________________________________________

_____________________________________________________________

_____________________________________________________________

(юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатлари бўйича тўлиқ номи, жойлашган жойи ёки жисмоний шахслар учун Ф.И.О. ҳамда яшаш жойи манзиллари кўрсатилади)

Телефон рақамлари:
 
СТИР ёки ЖШШИР

(резидентлар учун):

___________________________

БИМТ ST. 3 стандарти бўйича мамлакат коди

(агар у белгиланган бўлса):

__________________________

Тарафларнинг вакиллари (Ф.И.О. ёки номи, патент вакилининг рўйхат рақами, почта манзили): _________________________________________________________________________________________

Телефон рақами: __________________________________________________________________________
 
Шартнома томонлари: _____________________________________________________________________
 
Шартнома предмети (патент ёки гувоҳноманинг рақами, товар белгисининг халқаро рўйхатга олиш рақами): _________________________________________________________________________________
 
Интеллектуал мулк объектига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлашга оид қоида:

_________________________________________________________________________________________
 
Амал қилиш муддати: _____________________________________________________________________
 
(2.2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
Интеллектуал мулк объектларига оид шартномаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш бўйича шартнома тарафларининг бири томонидан бериладиган
АРИЗА

Аризанинг келиб тушган санаси:

___________________________________________

(ваколатли орган томонидан автоматик тарзда тўлдирилади)

Аризанинг қайд рақами:

___________________________________________

(ваколатли орган томонидан автоматик тарзда тўлдирилади)

Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш бўйича шартнома тарафларининг бири томонидан бериладиган

АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги

Ариза берувчи:

__________________________________________________________

__________________________________________________________

__________________________________________________________

__________________________________________________________

(юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатлари бўйича тўлиқ номи, жойлашган жойи ёки жисмоний шахслар учун Ф.И.О. ҳамда яшаш жойи манзиллари кўрсатилади)

Телефон рақами: ___________________________________________

СТИР ёки ЖШШИР

(резидентлар учун):

_______________________

БИМТ ST. 3 стандарти бўйича мамлакат коди

(агар у белгиланган бўлса):
___________________

_______________________

Вакил (Ф.И.О. ёки номи, патент вакилининг рўйхат рақами, почта манзили):

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Телефон рақами: _____________________________________
__________________________________________________________________________

Илова:

шартнома тарафлари томонидан имзоланган мутлақ ҳуқуқни тасарруф этиш тўғрисидаги хабарнома ёхуд шартнома ёки шартномадан кўчирма (варақлар сони кўрсатилади);

ҳуқуқий ворисликни тасдиқловчи ҳужжат (зарур ҳолларда);

ишончнома (вакил орқали ариза берилганда).

__________________________________________________________________________

QR-код

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

ариза берувчи ёки вакил

Интеллектуал мулк объектларига оид шартномаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3.1-ИЛОВА
Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш бўйича шартнома тарафлари томонидан бериладиган
АРИЗА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Аризанинг келиб тушган санаси:

___________________________________________

(ваколатли орган томонидан автоматик тарзда тўлдирилади)

Аризанинг қайд рақами:

___________________________________________

(ваколатли орган томонидан автоматик тарзда тўлдирилади)

Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш бўйича шартнома тарафлари томонидан бериладиган

АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги

Ариза берувчилар:

___________________________________________________________

___________________________________________________________

___________________________________________________________

(юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатлари бўйича тўлиқ номи, жойлашган жойи ёки жисмоний шахслар учун Ф.И.О. ҳамда яшаш жойи манзиллари кўрсатилади)

Телефон рақамлари: _________________________________________

СТИР ёки ЖШШИР

(резидентлар учун):

_____________________

БИМТ ST. 3 стандарти бўйича мамлакат коди

(агар у белгиланган бўлса):
_______________________

_____________________

Тарафларнинг вакиллари (Ф.И.О. ёки номи, патент вакилининг рўйхат рақами, почта манзили):

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Телефон рақами: ___________________________________________
__________________________________________________________________________

Шартнома томонлари: _____________________________________________________________________
 
Шартнома предмети (патент ёки гувоҳноманинг рақами, товар белгисининг халқаро рўйхатга олиш рақами): ________________________________

_________________________________________________________________________________________

Ҳуқуқни ўтказиш тури: ____________________________________________________________________
 
Илова:

ҳуқуқий ворисликни тасдиқловчи ҳужжат (зарур ҳолларда);

ишончнома (вакил орқали ариза берилганда).

QR-код

____________________________

QR-код

____________________________

____________________________

____________________________

____________________________

____________________________

(ариза берувчи лицензиар ёки вакил)

(ариза берувчи лицензиат ёки вакил)

(3.1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
Интеллектуал мулк объектларига оид шартномаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
Лицензия шартномасига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш бўйича
АРИЗА

Аризанинг келиб тушган санаси:

___________________________________________

(ваколатли орган томонидан автоматик тарзда тўлдирилади)

Аризанинг қайд рақами:

___________________________________________

(ваколатли орган томонидан автоматик тарзда тўлдирилади)

Лицензия шартномасига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш бўйича

АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги

Ариза берувчи:

___________________________________________________________

___________________________________________________________

___________________________________________________________

___________________________________________________________

(юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатлари бўйича тўлиқ номи, жойлашган жойи ёки жисмоний шахслар учун Ф.И.О. ҳамда яшаш жойи манзиллари кўрсатилади)

Телефон рақами: ____________________________________________

СТИР ёки ЖШШИР

(резидентлар учун):

_____________________

БИМТ ST. 3 стандарти бўйича мамлакат коди

(агар у белгиланган бўлса):
____________________________

_____________________

Вакил (Ф.И.О. ёки номи, патент вакилининг рўйхат рақами, почта манзили):

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Телефон рақами: ______________________________________________
__________________________________________________________________________

Илова қилинган ҳужжатлар:

шартнома томонларининг тегишли ўзгартиришларни киритиш тўғрисидаги келишув ёки келишувдан кўчирма;

ҳуқуқий ворисликни тасдиқловчи ҳужжат (зарур ҳолларда);

ишончнома (вакил орқали ариза берилганда).

_________________________________________________________________________

QR-код

_________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________

ариза берувчи ёки вакил

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 июлдаги 427-сон қарорига
2-ИЛОВА
Интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикасининг «Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига (кейинги ўринларда — Қонун) асосан интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.
3. Интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказишга доир талабномани (кейинги ўринларда — талабнома) топшириш ва давлат хизматидан фойдаланиш бўйича бошқа ҳаракатлар номига рўйхатдан ўтказилиши сўралаётган юридик ёки жисмоний шахс (кейинги ўринларда — талабнома берувчи) томонидан бевосита ёки вакили (патент вакили ёхуд ишончли шахс) орқали амалга оширилади.
4. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.
2-боб. Интеграл микросхемалар топологияларининг ҳуқуқий муҳофазага лаёқатлилиги
5. Қонуннинг 3-моддаси биринчи қисмига мувофиқ интеграл микросхеманинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ўзига хос топологияси интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш объекти ҳисобланади.
6. Муаллифнинг ижодий фаолияти натижасида яратилган ва яратилган санасида интеграл микросхемалар ишлаб чиқувчи ёки тайёрловчиларга маълум бўлмаган топология бошқача ҳолат исботлангунга қадар ўзига хос деб эътироф этилади.
7. Яратилган санасида интеграл микросхемалар ишлаб чиқувчи ёки тайёрловчиларга маълум бўлган элементлардан таркиб топган топологияга, агар бундай элементлар йиғиндиси ушбу Регламентнинг 6-банди талабларига тўлиқ мувофиқ бўлганда ҳуқуқий муҳофаза берилади.
8. Ҳуқуқий муҳофаза топологияга сингдирилган ғоялар, усуллар, тизимлар, технология ёки кодлаштирилган ахборотга нисбатан татбиқ этилмайди.
3-боб. Талабномага доир талаблар
9. Талабнома битта топологияга оид бўлиши лозим.
Базавий матрицавий кристалл топологиясини рўйхатдан ўтказишга доир талабнома базавий матрицавий кристаллнинг топологиясига оид, шунингдек, унинг асосида амалга оширилган буюртма топологияга оид материаллардан иборат бўлиши мумкин.
10. Талабнома қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олади:
интеграл микросхемалар топологиясини рўйхатдан ўтказиш учун ариза (кейинги ўринларда — ариза);
топологияни идентификацияловчи материаллар;
реферат;
топологиядан биринчи марта фойдаланиш санасини тасдиқловчи ҳужжат.
11. Аввал фойдаланилган топологияни рўйхатдан ўтказиш учун талабнома ундан биринчи марта фойдаланилган санадан эътиборан икки йилдан ошмаган муддатда топширилади.
12. Бошқа тилда топширилган материалларнинг таржималари талабнома билан бир пайтда тақдим этилиши лозим.
13. Ариза ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда топширилади.
14. Аризанинг 21-кодли «Талабноманинг қайд рақами» ва 22-кодли «Талабноманинг келиб тушган санаси» графалари ариза ваколатли органга келиб тушгандан кейин реквизитларни киритиш учун мўлжалланган.
15. Аризанинг 71-кодли «Талабнома берувчи» графасида талабнома берувчи тўғрисида маълумотлар (юридик шахснинг расмий номи (таъсис ҳужжати бўйича) ёки жисмоний шахснинг тўлиқ исми) келтирилади. Бунда:
резидентлар учун СТИР ёки ЖШШИР, жойлашган ери ёки турар жойи манзили;
норезидентлар учун исм ва номларнинг транслитерацияси ҳамда БИМТ ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса);
гувоҳнома бир неча шахс номига сўралаётганда юқорида келтирилган маълумотлар уларнинг ҳар бири учун алоҳида кўрсатилади.
16. Аризанинг 54-кодли «Интеграл микросхемалар топологиясининг номи» графасида топологиянинг номи ва муқобил номи (агар у мавжуд бўлса) келтирилади.
17. Аризанинг «Интеграл микросхемалар топологиясининг энг яқин аналоги ҳақида маълумотлар» графасида топологиянинг энг яқин аналоги ҳақида зарурий библиографик маълумотлар рўйхати келтирилади.
18. Аризанинг «Интеграл микросхемалар топологиясидан биринчи марта фойдаланилган сана ва жой номи» графасида топологиядан биринчи марта фойдаланилган сана ва жой номи кўрсатилади.
19. Аризанинг «Интеграл микросхемалар топологиясидан биринчи марта фойдаланилган санага нисбатан ҳуқуқ эгаси ҳақида маълумотлар» графасида талабнома берилган топологиядан биринчи марта фойдаланилган санага нисбатан ҳуқуқ эгасининг исми (номи), жойлашган ери (почта манзили) кўрсатилади.
20. Аризанинг «Интеграл микросхемалар топологиясини яратишда фойдаланилган илгари муҳофазага олинган топологиялар ҳақида маълумотлар» графасида талабнома берилган топологияни яратишда фойдаланилган, муҳофазага олинган топологиялар ҳақида зарурий библиографик маълумотлар келтирилади.
21. Аризанинг 98-кодли «Ёзишмалар учун манзил» графасида хат олувчининг номи (юридик шахслар учун) ёки исми (жисмоний шахслар учун), шунингдек, жойлашган ери (почта манзили), телефон рақами, электрон почтасидан камида биттаси кўрсатилади. Ушбу маълумотлар учинчи шахслар ҳуқуқ эгаси билан боғланиши учун очиқ ҳисобланади.
22. Аризанинг «Илова қилинган ҳужжатлар» графасида талабномага алоқадор ҳужжатлар бириктирилади.
23. Аризанинг 72-кодли «Муаллиф» графасида муаллифнинг фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги кўрсатилади. Бунда:
резидентлар учун ЖШШИР, иш жойи, лавозими ва илмий даражаси, БИМТ ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди;
норезидентлар учун БИМТ ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у белгиланган бўлса) қўшимча равишда кўрсатилиши лозим.
24. Топология ва унинг идентификациясини таъминловчи материаллар, шу жумладан, реферат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан депозитга қўйилади.
25. Депозитга қўйиладиган талабнома материаллари қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:
топологиянинг ҳар бир қатламини акс эттирадиган визуал қабул қилинадиган материалларнинг қуйида келтирилган турларидан бирининг тўлиқ тўплами:
фотошаблонлар;
топологияга оид йиғма чизма ёки қатлам шаклли топологик чизмалар;
интеграл микросхемада белгиланган топологиянинг ҳар бир қатлами фотосурати;
расмий ахборотномада чоп этиш учун мўлжалланган топологиянинг номи, талабнома берувчининг номи, интеграл микросхеманинг фойдаланиш соҳаси, кўлланиши ёки вазифаси тўғрисидаги маълумотлар киритилган реферат;
интеграл микросхемани тайёрлашда қўлланадиган технология тури.
Реферат матнининг ҳажми 700 белгидан ошмаслиги керак.
26. Талабнома топширилаётган санадан олдинроқ фойдаланилган топологияга доир талабнома топширишда талабноманинг депозитга қўйилган материаллари қўшимча равишда ушбу топологиянинг ундан фойдаланилган пайтдаги шаклини ўз ичига олган намунасига, реферат эса қўшимча равишда топологиядан биринчи марта фойдаланилган сана ҳақида маълумотларга ва интеграл микросхема намунасининг асосий техник тавсифига эга бўлиши лозим.
27. Талабноманинг барча материаллари бевосита репродукция қилиниб, чекланмаган тарзда нусха кўчириш имконияти бўлган тарзда расмийлаштирилади.
28. Талабноманинг ҳар бир ҳужжати алоҳида саҳифадан бошланади. Ҳужжатлар қора рангли матнда А4 форматда тақдим этилади.
29. Визуал қабул қилинадиган материаллардаги тасвирлар масштаби 20:1 дан кам бўлмаслиги лозим.
30. Чизмалар ва фотосуратларда тасвирларнинг масштаби кўрсатилиши лозим.
31. Фотосуратлардаги тасвирлар аниқ-равшан бўлиши лозим.
32. Интеграл микросхема намуналари зарурат туғилганда улардан топология ҳар бир қатламининг визуал қабул қилинадиган тасвирини олиш имконияти билан бажарилади.
33. Топология қатламларида конфиденциал маълумотлар (масалан, ноу-хауга оид) бўлса, визуал қабул қилинадиган материалларда ушбу қатламнинг тегишли қисми (ёки бутун қатлам) чиқариб олиниши ва кодланган шаклда топологияни идентификация қилувчи материаллар таркибига киритилиши мумкин.
34. Вакил орқали топширилган талабномага унга талабнома берувчи томонидан берилган ва унинг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончнома илова қилинади. Ишончнома оддий ёзма шаклда расмийлаштирилади.
Ишончнома талабнома билан бир вақтда тақдим этилади.
4-боб. Ҳужжатларни топшириш
35. Давлат хизматидан фойдаланишда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
резидентлар давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг махсус ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими), Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали;
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
норезидентлар давлат хизматидан фойдаланиш учун ахборот тизими орқали ваколатли органга талабнома топширади.
Талабнома ваколатли органга почта алоқаси орқали ҳам топширилиши мумкин. Бунда талабнома ваколатли орган томонидан зудлик билан ахборот тизимига киритилади.
Талабнома берганлик учун патент божи тўлови талабнома ахборот тизими ёки ЯИДХПда шакллантирилган (киритилган) санадан бошлаб уч ой муддатда амалга оширилиши керак.
36. Талабнома топширилгандан кейинги босқичлардаги барча ҳаракатлар ахборот тизими орқали амалга оширилади.
37. Ахборот тизими ва ЯИДХП ўртасида ахборот алмашинуви электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотларни узатиш тармоғи орқали реал вақт режимида амалга оширилади.
38. Аризани ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали топширишда ариза шакли тўлдирилганидан сўнг талабнома берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани тасдиқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Талабнома берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, ариза давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабнома берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг ваколатли органга электрон шаклда юборилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
Юридик шахс номидан ариза ташкилот раҳбари ёки бошқа ваколатли шахс томонидан тасдиқланади.
Аризани почта алоқаси орқали топширишда у имзолаш йўли билан тасдиқланади. Бунда тегишли маълумотлар қўшимча варақларда келтирилганда уларнинг ҳар бири имзоланади.
39. Давлат хизматини кўрсатишда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган миқдорда патент божи тўланади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.
Патент божи тўлови ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда амалга оширилади.
40. Талабнома берувчи томонидан аризани тасдиқлашнинг рад этилиши, шунингдек, давлат хизматини кўрсатиш учун патент божини тўламаслик давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади.
Талабномани қабул қилишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
41. Ваколатли орган талабномани қабул қилиб, рўйхатга олгандан сўнг талабнома берувчига талабноманинг қайд рақами, келиб тушган санаси кўрсатилган хабарномани тегишли равишда ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда ёхуд почта алоқаси орқали юборади.
5-боб. Талабнома бўйича ишларни олиб бориш
42. Талабнома топширилгандан кейин юбориладиган материалларда талабнома рақами кўрсатилиши шарт. Талабнома рақами кўрсатилмаган материаллар кўриб чиқилмайди.
43. Қонуннинг 9-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ талабнома берувчи Марказнинг сўровига биноан ёки ўз ташаббуси билан топологияни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар талабнома материалларини тўлдириш, аниқлаштириш ва тузатиш (кейинги ўринларда — тузатиш) ҳуқуқига эга.
44. Талабларга жавоб бермайдиган материаллар топширилганда Марказ томонидан тузатилган ва етишмаган материалларни тақдим этиш тўғрисида сўровнома юборилади.
45. Талабнома материалларига мазкур Регламентнинг 46-бандида назарда тутилганидан бошқа тузатишлар киритиш талабнома берувчи томонидан мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ ариза бериш йўли билан амалга оширилади.
46. Талабнома материалларига талабнома берувчини ўзгартириш тўғрисидаги ёзувларни киритиш талабнома берувчи томонидан ариза топшириш йўли билан амалга оширилади. Аризада ҳуқуқ ўзга шахсга ўтказилиши кўрсатилишида ушбу Регламентнинг 15 ва 21-бандларида кўрсатилган маълумотлар бўлиши керак.
Ушбу ариза билан бирга ҳуқуқни топширувчи ва ҳуқуқни қабул қилиб олувчи томонидан имзоланган ҳуқуқ ўтказилганини тасдиқловчи далолатнома мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда тақдим қилинади.
Белгиланган талабларга риоя қилинганда талабнома берувчига талабнома материалларига талабнома берувчининг ўзгартирилгани тўғрисида қайд киритилгани ҳақида хабар берилади. Кейинги барча ёзишмалар янги талабнома берувчи билан олиб борилади.
Талабнома берувчига талабнома материалларига ўзгартириш киритилгани тўғрисидаги хабарнома юборилган сана ҳуқуқ янги талабнома берувчига ўтган сана деб ҳисобланади.
Белгиланган талабларга риоя қилинмаганда талабнома берувчи ва ҳуқуқни қабул қилиб олувчига тақдим этилган ҳужжатларга тузатишлар киритиш зарурлиги ёки талабнома материалларига талабнома берувчини ўзгартириш ҳақидаги қайдни киритиш мумкин эмаслиги тўғрисида тегишли сабаблар кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.
6-боб. Талабномани кўриб чиқиш
47. Талабномага ахборот тизимида автоматик равишда икки ҳарфли ва тўққиз хонали рўйхат рақами берилади, бунда ҳарфлар (МТ) интеллектуал мулк объекти — интеграл микросхемалар топологиясини, талабнома рақамидаги дастлабки тўртта сон — талабнома топширилган йилни, кейинги бешта сон — шу йилдаги ҳар йили бирдан бошланадиган тартиб рақамини билдиради.
48. Талабноманинг давлат экспертизаси талабнома ахборот тизимида қабул қилинган санадан эътиборан икки ойлик муддат ичида Марказ томонидан ўтказилади.
Талабнома берувчига сўровнома юборилганда давлат экспертизасини ўтказиш муддати тўхтатиб турилади.
49. Талабномани давлат экспертизасидан ўтказишда қуйидагилар текширилади:
талабномада бўлиши лозим бўлган ҳужжатларнинг мавжудлиги;
талабнома материалларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ва уларнинг тўғри расмийлаштирилгани.
50. Давлат экспертизаси жараёнида талабнома унинг материалларига қўйилган талабларга риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилганлиги аниқланса, талабнома берувчига камчиликлар баён этилган сўровнома жўнатилади ва етишмаган, аниқлаштирилган ёки тузатилган ҳужжатларни сўровнома жўнатилган санадан эътиборан уч ой ичида тақдим этиш таклиф қилинади.
51. Талабнома берувчи белгиланган муддатда сўралган материалларни тақдим этмаганда, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади ва бу ҳақида талабнома берувчига хабар берилади.
52. Талабномани давлат экспертизасидан ўтказиш натижаларига кўра Марказ томонидан топологияни рўйхатга олиш ёки сабаблари кўрсатилган ҳолда рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва талабнома берувчига юборилади.
53. Белгиланган патент божи тўланганда ваколатли орган топологияни мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклдаги Интеграл микросхемалар топологиялари давлат реестрида автоматик тарзда рўйхатдан ўтказади. Бунда ахборот тизими орқали талабнома берувчига топология рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ва унинг иловаси юборилади.
Топология рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотлар ваколатли орган томонидан расмий ахборотномада эълон қилинади.
Талабнома берувчининг хоҳишига кўра гувоҳнома ва унинг иловаси почта алоқаси орқали кўрсатилган манзилга юборилиши мумкин.
7-боб. Якунловчи қоидалар
54. Талабнома берувчи талабномага алоқадор иш юритиш билан ахборот тизими орқали танишиши мумкин.
55. Сўровнома, хабарнома, давлат экспертизаси қарорлари ва топологияга бериладиган гувоҳнома QR-код (матрик штрихли кодли) билан тасдиқланиб, юборилади.
56. Давлат экспертизаси қарорлари устидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашига белгиланган тартибда апелляция берилиши мумкин.
57. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Талабнома берувчи

Давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг махсус ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ёхуд почта алоқаси орқали талабнома топширади.

Хоҳишига кўра

2-босқич

Талабнома берувчи

Интеграл микросхема топологиясини рўйхатдан ўтказиш бўйича талабнома топшириш учун патент божи тўловини амалга оширади.

Уч ой ичида

3-босқич

Ваколатли орган

1.  Талабномани қабул қилади.

2. Талабноманинг қайд рақами ва келиб тушган санаси кўрсатилган хабарномани талабнома берувчига юборади.

Патент божи тўланганидан сўнг автоматик тарзда

4-босқич

«Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси

1. Интеграл микросхема топологиясини рўйхатдан ўтказишга доир талабноманинг давлат экспертизасини амалга оширади.

2. Давлат экспертизаси натижаларига кўра интеграл микросхема топологиясини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилади ва талабнома берувчига юборади.

Талабнома келиб тушган санадан бошлаб икки ой давомида

5-босқич

Талабнома берувчи

Интеграл микросхема топологиясини рўйхатдан ўтказиш, гувоҳномани бериш ва эълон қилиш учун патент божи тўловини амалга оширади.

Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор жўнатилган санадан бошлаб уч ой давомида

6-босқич

Ваколатли орган

Интеграл микросхема топологиясини рўйхатдан ўтказади ва муҳофаза ҳужжатини беради.

Патент божи тўланганидан сўнг автоматик тарзда

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
Интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Интеграл микросхема топологиясини рўйхатдан ўтказиш учун
АРИЗА

(22) Талабноманинг келиб тушган санаси

_______________________________________

(21) Талабноманинг қайд рақами

_______________________________________

Ёзишмалар учун манзил:

____________________________________________

____________________________________________

Телефон: _____________________
___________________________________

Интеграл микросхема топологиясини рўйхатдан ўтказиш учун

АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги

(71) Талабнома берувчи:

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

СТИР ёки ЖШШИР (резидентлар учун):

___________________________________________

___________________________________________

БИМТ ST. 3 стандарти бўйича мамлакат коди

(агар у ўрнатилган бўлса):

___________________________________________

(54) Интеграл микросхема топологиясининг номи:

_________________________________________________________________________________________

□ Муқобил номи

Топологиянинг энг яқин аналоги ҳақида маълумотлар:

_______________________________________________________________________________________

_______________________________________________________________________________________
_______________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Топологиядан биринчи марта фойдаланилган сана ва жой номи:

Мамлакат

Сана

___________________________________________
 
__________ йил __________ сана __________ ой

Мазкур топологиядан биринчи марта фойдаланилган санага нисбатан ҳуқуқ эгасининг исми (номи),жойлашган ери (почта манзили):__________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Топологияни яратишда фойдаланилган, муҳофазага олинган топологиялар тўғрисида маълумотлар:

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати:

□ фотошаблонлар

□ топологияга оид йиғма чизма ёки қатлам шаклли топологик чизмалар

□ интеграл микросхемада белгиланган топологиянинг ҳар бир қатлами фотосурати

□ реферат

□ топологиядан тижорат мақсадларида биринчи марта фойдаланилган сана ва жой номини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси

□ божни тўлашдан озод қилиш учун асосларни тасдиқловчи ҳужжат

□ бож миқдорини камайтириш учун асослар мавжудлиги

□ талабнома материалларининг таржимаси

□ ишончнома

□ бошқа ҳужжатлар

(72) Муаллиф

(Ф.И.О., фуқаролиги, резидентлар учун иш жойи, лавозими ва илмий даражаси кўрсатилади)

Турар жой манзили, БИМТ ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди

(агар у ўрнатилган бўлса)

ЖШШИР

(резидентлар учун):

____________________________

____________________________

____________________________

____________________________

____________________________

____________________________

____________________________

____________________________

____________________________

QR-код

__________________________________________________________

талабнома берувчи ёки вакил

Интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Тўлдириш, аниқлаштириш ва тузатишлар киритиш тўғрисида
АРИЗА

Келиб тушган санаси
___________________

__________________

Қайд рақами
_____________

Талабномага тўлдириш, аниқлаштириш ва тузатишлар киритиш тўғрисида

АРИЗА
 
Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги

(21) Талабноманинг қайд рақами

(22) Талабноманинг келиб тушган санаси

Талабнома материалларига қуйидаги тўлдириш, аниқлаштириш ва тузатишлар киритишингизни сўрайман:

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Тўлдириш, аниқлаштириш ва тузатишлар киритилган маълумотлар: ____________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Аризага иловалар:

_________________________________________________________________________________________

_______________________________________________________

QR-код

_______________________________________________________

талабнома берувчи ёки вакил

Интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
Интеграл микросхема топологиясини рўйхатдан ўтказишга доир талабномага ҳуқуқни топшириш
ДАЛОЛАТНОМАСИ

Интеграл микросхема топологиясини рўйхатдан ўтказишга доир талабномага ҳуқуқни топшириш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги

Талабноманинг қайд рақами

Талабноманинг келиб тушган санаси

Қуйида ҳуқуқ топшираётган шахс ҳуқуқни олувчи шахсга интеграл микросхема топологиясини рўйхатдан ўтказишга доир талабномага бўлган ҳуқуқни имзолаган ҳолда топширади.
 
Ҳуқуқни топшираётган шахс:

СТИР ёки ЖШШИР (резидентлар учун):

________________________________________________________________________________________

БИМТ ST. 3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса):

________________________________________________________________________________________

Номи (исми):

________________________________________________________________________________________

Почта манзили:

________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

Телефон: ___________________________
__________________________________________________________________________________

Ҳуқуқни олувчи шахс:

СТИР ёки ЖШШИР (резидентлар учун):

________________________________________________________________________________________

БИМТ ST. 3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса):

________________________________________________________________________________________

Номи (исми):

________________________________________________________________________________________

Почта манзили:

________________________________________________________________________________________

Телефон: _____________________

________________________________________________________________________________________

Ҳуқуқни топшираётган шахс имзоси*

Ҳуқуқни олувчи шахс имзоси*

______________________

______________________

Имзоланган сана

Имзоланган сана

Изоҳ. * — юридик шахс номидан ташкилот раҳбари томонидан унинг лавозими ва исми кўрсатилган ҳолда имзоланади.
Интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
5-ИЛОВА
Интеграл микросхемалар топологиялари
ДАВЛАТ РЕЕСТРИ

(11)

Рўйхатга олиш рақами

(15)

Рўйхатга олиш санаси

(19)

Мамлакат коди

(21)

Талабноманинг қайд рақами

(22)

Талабноманинг келиб тушган санаси

(23)

Топологиядан биринчи марта фойдаланилган сана

(71)

Талабнома берувчи

(72)

Муаллифлар

(74)

Вакил

(54)

Топологиянинг номи

(57)

Реферат

(98)

Ёзишмалар учун манзил

Изоҳ. Мазкур реестрда ишлатилаётган кодлар Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг стандартлари асосида белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 июлдаги 427-сон қарорига
3-ИЛОВА
Товар келиб чиққан жой номи ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент товар келиб чиққан жой номи ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Мамлакат, аҳоли пункти, жой ёки бошқа географик объектнинг товарни белгилаш учун ишлатиладиган, унинг алоҳида хусусиятлари тамомила ёки асосан мазкур географик объектга хос табиий шароитлар билан ёки бошқа омиллар ёхуд табиий шароитлар ва ушбу омилларнинг бирикмаси билан белгиланадиган номи товар келиб чиққан жой номи ҳисобланади.
3. Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.
4. Товар келиб чиққан жой номи мазкур географик объектда жойлашган, номи ўзлари ишлаб чиқараётган товарни белгилаш учун ишлатиладиган бир ёки бир неча юридик ёки жисмоний шахс томонидан рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
5. Товар келиб чиққан жой номи ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома (кейинги ўринларда — талабнома) бериш ва давлат хизматидан фойдаланиш бўйича бошқа ҳаракатлар рўйхатдан ўтказишни сўраётган юридик ва жисмоний шахс (кейинги ўринларда — талабнома берувчи) томонидан бевосита ёки вакили (патент вакили ёхуд ишончли шахс) орқали амалга оширилади.
Бунда талабнома бир неча шахс томонидан уларнинг исталган бири ёки бошқа вакили орқали берилади.
6. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.
2-боб. Талабномани расмийлаштириш тартиби
7. Талабнома битта товар келиб чиққан жой номига тааллуқли бўлиши лозим.
8. Талабнома қуйидагиларни ўз ичига олади:
товар келиб чиққан жой номи ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза (кейинги ўринларда — ариза);
талабномада кўрсатилган белги ёки товар келиб чиққан жой номи, агар ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ Товар келиб чиққан жой номлари давлат реестрида (кейинги ўринларда — Реестр) рўйхатдан ўтказилган бўлса;
қайси товар тури учун белгини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган бўлса, ўша товар турининг номи;
географик объектнинг чегараларидаги товар ишлаб чиқариладиган жой тўғрисидаги маълумот;
товарнинг алоҳида хусусиятлари тавсифи.
9. Товар келиб чиққан жой номи сифатида рўйхатга олинадиган белги таркибида товарнинг тури кўрсатилиши мумкин.
10. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
кўрсатилган географик объектда талабнома берувчининг жойлашганлиги ва алоҳида хусусиятлари мазкур географик объектга хос табиий шароитлар билан ёки бошқа омиллар ёхуд табиий шароитлар ва ушбу омилларнинг бирикмаси билан белгиланадиган товарни унинг томонидан ишлаб чиқарилаётгани ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган хулоса;
норезидентлар томонидан тақдим этилган талабномага талабнома берувчининг товар келиб чиққан мамлакатда талабнома берилган товар келиб чиққан жой номига бўлган ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжат.
11. Ушбу Регламентнинг 10-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳужжатлар қуйидаги ташкилотлар томонидан берилади:
туман (шаҳар) солиқ инспекциялари томонидан талабнома берувчининг мазкур географик объектда жойлашганлиги (яшаётганлиги) ва тегишли товар ишлаб чиқараётганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
ваколатли инспекция органлари ёки лабораториялар томонидан тегишли товарнинг хусусиятлари ва уларнинг ушбу географик объект билан тамомила ёки асосан боғлиқлигини тасдиқловчи ҳужжат.
12. Товар келиб чиққан жой номи ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги аризага асосан рўйхатдан ўтказилади.
13. Бошқа тилда топширилган ҳужжатлар уларнинг таржималари бошқа тилда топширилган ҳужжатлар келиб тушган санадан бошлаб ўттиз кун муддат ичида топширилганда, ваколатли органга келиб тушган санадан бошлаб топширилган ҳисобланади, бошқа ҳолларда ҳужжатлар уларнинг давлат тилига таржималари келиб тушган санадан бошлаб топширилган ҳисобланади.
14. Аризанинг 210-кодли «Талабноманинг қайд рақами» ва 220-кодли «Талабноманинг келиб тушган санаси» графалари ариза келиб тушгандан сўнг ваколатли орган томонидан тўлдирилади.
15. Аризанинг 731-кодли «Талабнома берувчи» графасида талабнома берувчи тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
юридик шахснинг расмий номи (таъсис ҳужжатлари бўйича) ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
резидентлар учун СТИР ёки ЖШШИР, жойлашган ери ёки яшаш манзили;
норезидентлар учун исм ва номларнинг транслитерацияси, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг (кейинги ўринларда — БИМТ) ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у белгиланган бўлса).
16. Аризанинг 750-кодли «Ёзишмалар учун манзил» графасида хат олувчининг номи (юридик шахслар учун) ёки фамилияси, исми ва отасининг исми (жисмоний шахслар учун), шунингдек, жойлашган ери (почта манзили), телефон рақами, электрон почтасидан камида бири кўрсатилади. Ушбу маълумотлар учинчи шахсларнинг ҳуқуқ эгаси билан боғланиши учун очиқ ҳисобланади.
17. Талабнома берувчи томонидан иш олиб бориш унинг вакили орқали амалга оширилганда аризанинг 740-кодли «Вакил» графасида вакилнинг тўлиқ номи (юридик шахслар учун) ёки фамилияси, исми ва отасининг исми (жисмоний шахслар учун), рўйхат рақами (патент вакили бўлса), жойлашган ери ёки яшаш манзили, телефон рақами тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
18. Аризанинг 540-кодли «Талабнома топширилаётган белги» графасида талабнома топширилган белги бош ҳарфлар билан ёзилган ҳолда кўрсатилади.
19. Аризанинг 511-кодли «Товар тури» графасида товар тури ёки муайян товар кўрсатилади.
20. Аризанинг 510-кодли «Товар хусусиятларининг тавсифи» графасида товарнинг алоҳида хусусиятлари ушбу географик объект учун хос бўлган табиий шароитлар ёки бошқа омилларга мажбурий, объектив боғлиқ эканлиги кўрсатилади. Тавсиф ваколатли инспекция органи ёки лабораториянинг хулосаси асосида баён этилади.
Товарнинг хусусиятлари умумқабул қилинган махсус атамаларга мувофиқ аниқ ва равшан таърифланиши лозим.
21. Аризанинг «Товар ишлаб чиқариладиган жой» графасида товар ишлаб чиқарилаётган жой географик объектнинг чегараларини кўрсатиш орқали тавсифланади. Географик объектнинг чегаралари координаталар, табиий объектлар (дарёлар, кўллар, тоғлар, чўллар ва бошқалар), маъмурий чегаралар, кўп йиллик иншоотлар, коммуникациялар ва бошқалар ёрдамида тавсифланиши мумкин.
22. Аризанинг «Илова қилинган ҳужжатлар» графасида талабномага алоқадор ҳужжатлар бириктирилади.
23. Вакил орқали берилган талабномага талабнома берувчи томонидан берилган ва вакилнинг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончнома илова қилинади. Ишончнома оддий ёзма шаклда расмийлаштирилади.
3-боб. Талабномани топшириш тартиби
24. Давлат хизматидан фойдаланишда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
резидентлар давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг махсус ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали;
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
норезидентлар — ахборот тизими орқали ваколатли органга талабнома топширади.
Талабнома ваколатли органга почта алоқа хизмати орқали ҳам берилиши мумкин. Бунда талабнома ваколатли орган томонидан зудлик билан ахборот тизимига киритилади.
25. Талабнома берилгандан кейинги босқичлардаги барча ҳаракатлар ахборот тизими орқали амалга оширилади.
26. Ахборот тизими ва ЯИДХП ўртасида ахборот алмашинуви электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотларни узатиш тармоғи орқали реал вақт режимида амалга оширилади.
27. Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасасининг (кейинги ўринларда — Марказ) давлат экспертизасини ўтказиш мақсадида ахборот тизимидан доимий фойдаланишини таъминлайди.
Давлат экспертизаси босқичидаги талабнома бўйича ёзишмалар Марказ билан амалга оширилади.
28. Аризани ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали топширишда ариза шакли тўлдирилганидан сўнг талабнома берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани тасдиқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Талабнома берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, ариза давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабнома берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг ваколатли органга электрон шаклда юборилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
Юридик шахс номидан ариза ташкилот раҳбари ёки бошқа ваколатли шахс томонидан тасдиқланади.
Аризани почта алоқа хизмати орқали топширишда, у имзолаш йўли билан тасдиқланади. Бунда тегишли маълумотлар қўшимча варақларда келтирилганда уларнинг ҳар бири имзоланади.
29. Давлат хизматини кўрсатишда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган миқдорда патент божи тўланади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.
Патент божи талабнома берилган вақтда ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда тўланади.
30. Талабнома берувчи томонидан аризани тасдиқлашнинг рад этилиши, шунингдек, давлат хизматини кўрсатиш учун патент божини тўламаслик давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади.
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
31. Ваколатли орган талабномани қабул қилиб, рўйхатга олгандан сўнг талабнома берувчига талабноманинг қайд рақами ва келиб тушган санаси кўрсатилган хабарномани тегишли равишда ахборот тизими ёки ЯИДХПда автоматик тарзда ёхуд почта алоқа хизмати орқали юборади.
32. Ваколатли орган бир иш куни ичида талабнома ноҳалол тарзда берилишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган талабнома ва товарнинг хусусиятлари тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига барча фойдаланиши мумкин бўлган кўринишда жойлаштиради.
33. Талабнома ҳақидаги маълумотлар ахборот тизимига жойлаштирилгандан сўнг экспертиза қарори қабул қилингунга қадар манфаатдор шахслар ваколатли органга мазкур Регламентнинг 32-бандига мувофиқ талабномалар бўйича ёзма мурожаат қилиши мумкин.
Марказ беш иш куни ичида мурожаат қабул қилингани тўғрисида манфаатдор шахсга ҳамда ушбу мурожаат келиб тушгани тўғрисида талабнома берувчига маълум қилади.
Мурожаатда кўрсатилган важларга белгининг экспертизаси давомида тегишли баҳо берилади ва уни кўриб чиқиш якуни бўйича экспертиза қарори қабул қилинган кундан эътиборан беш иш куни ичида мурожаат этувчига жавоб берилади.
4-боб. Талабнома бўйича иш юритиш тартиби
34. Талабнома берилгандан кейин юбориладиган материалда талабнома рақами кўрсатилиши шарт. Талабнома рақами кўрсатилмаган материаллар кўриб чиқилмайди.
35. Талабнома берувчи талабнома давлат экспертизасидан ўтказилиши даврида талабнома юзасидан қарор қабул қилингунига қадар ўз ташаббуси билан талабнома материалларига қуйидаги ўзгартиришларни киритиши мумкин:
талабнома берувчининг номи (юридик шахслар учун) ёки фамилияси, исми ва отасининг исми (жисмоний шахслар учун) ёхуд унинг вакилини ўзгартириш;
талабнома берувчининг ёки унинг вакили манзилини, ёзишмалар олиб бориладиган манзилни ўзгартириш;
техник хатолар (имловий, грамматик, арифметик ва бошқалар) ҳамда ноаниқликларни бартараф этиш.
36. Талабнома берувчининг ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклдаги аризаси асосида талабнома берувчининг номи (юридик шахслар учун) ёки фамилияси, исми ва отасининг исми (жисмоний шахслар учун) ва манзилига ўзгартиришлар киритилади.
37. Талабнома материалларига ушбу Регламентнинг 36-бандида назарда тутилган ўзгартиришлардан ташқари, талабнома берувчининг ушбу Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклдаги аризаси асосида тузатишлар киритилади.
38. Ушбу Регламентга 4 ва 5-иловаларга мувофиқ берилган аризалар ваколатли органга келиб тушгани ахборот тизими орқали автоматик тарзда ва уни кўриб чиқиш натижаси тўғрисида талабномани экспертизадан ўтказиш муддати ичида талабнома берувчи хабардор қилинади.
39. Талабнома берувчининг номи (юридик шахслар учун) ёки фамилияси, исми ва отасининг исми (жисмоний шахслар учун) ва манзилига ўзгартиришлар ҳамда талабнома материалларига тузатишлар киритиш учун патент божи тўланади. Патент божи тўланмаганда ёки тўланган патент божининг миқдори белгиланган миқдордан кам бўлган тақдирда, материаллар кўриб чиқилмайди ва бу ҳақида талабнома берувчига хабар берилади.
40. Талабнома берувчи томонидан тақдим этилган қўшимча материаллар ушбу Регламентнинг 63 ва 64-бандларига мувофиқ кўриб чиқилади.
41. Талабнома билан боғлиқ саволларни талабнома берувчи иштирокида кўриб чиқиш, қоида тариқасида, белги, у билан белгиланиши мўлжалланган товар, товарнинг алоҳида хусусиятлари, географик объектнинг табиий шароитлари ёки бошқа омиллари ёхуд бир вақтнинг ўзида табиий шароитлар ва бошқа омилларга боғлиқлиги бўйича қўшимча тушунтиришлар олиш зарурати пайдо бўлган ҳолда ва талабнома берилган белгининг муҳофаза қилишга яроқлилиги, товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказиш ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш масалалари бўйича экспертизанинг ва талабнома берувчининг позициясини аниқлаш учун ўтказилади.
Томонлар саволлар билан танишиб чиққандан сўнг Марказ таклифига ёки талабнома берувчининг илтимосига асосан кўриб чиқилади. Экспертизанинг саволлари қўшимча равишда учрашувнинг мақсадга мувофиқлиги хабар қилинган экспертиза сўровномасида, талабнома берувчининг саволлари эса бундай кўриб чиқишни ўтказиш ҳақидаги илтимосномада баён этилади.
Экспертиза сўровномаси юборилганда, талабнома берувчи саволларни кўриб чиқишда қатнашиши ёки қатнашмаслигидан қатъи назар, сўровномага белгиланган муддатда жавоб бериши керак.
42. Талабнома билан боғлиқ саволларни талабнома берувчи иштирокида кўриб чиқиш санаси ва вақти олдиндан келишиб олинади.
43. Саволлар талабнома берувчи иштирокида музокаралар йўли билан ёки эксперт кенгашида кўриб чиқилади.
Саволлар бевосита экспертиза ва талабнома берувчи томонидан ҳал қилиниши мумкин бўлганда, улар ўртасида Марказнинг тегишли таркибий бўлинмаси раҳбари ёки Марказ раҳбари тайинлаган бошқа масъул ходим иштирокида музокаралар ўтказилади.
Саволларни ҳал қилиш учун мутахассислар иштироки талаб қилинганда эксперт кенгаши ўтказилади.
Музокаралар ёки эксперт кенгаши натижалари бўйича икки нусхада баённома тузилади ва унда томонлар ҳамда иштирок этган шахсларнинг далиллари, таклифлари ҳамда кейинги иш юритиш ҳақидаги хулосалари келтирилади.
Саволларни кўриб чиқишда иштирок этган шахсларнинг барчаси баённомани имзолайди ҳамда баённоманинг бир нусхаси талабнома материалларига қўшиб қўйилади ва иккинчиси талабнома берувчига тақдим этилади.
44. Муҳокама қилинаётган масалалар бўйича ягона хулосага келинмаган тақдирда, кўриб чиқишда иштирок этган шахсларнинг алоҳида фикрлари баённомада қайд этилади. Баённома нусхасининг талабнома берувчига тақдим этилиши иш юритиш тўхтатилгани тўғрисидаги хабарноманинг (талабнома чақириб олинганда) ёки экспертиза сўровномасининг ўрнини босиши мумкин (сўровномага жавоб беришнинг белгиланган муддати бузилмаганда) ва ушбу ҳолат баённомада қайд этилади.
45. Талабнома берувчи талабномани чақириб олиш ҳуқуқига эга.
Талабномани чақириб олиш тўғрисидаги ариза талабномани кўриб чиқишнинг исталган босқичида, лекин товар келиб чиққан жой номи ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш санасига қадар топширилиши мумкин. Талабнома берувчига талабномани чақириб олиш тўғрисидаги ариза инобатга олингани ҳақида хабарнома юборилган санадан бошлаб талабнома чақириб олинган ҳисобланади.
46. Чақириб олинган талабнома бўйича ҳуқуқий аҳамиятга эга ҳаракатлар амалга оширилмайди. Бошқа талабномаларнинг экспертизасини ўтказишда чақириб олинган талабнома ҳисобга олинмайди.
5-боб. Талабномани кўриб чиқиш тартиби
47. Талабномага ахборот тизимида автоматик тарзда иккита ҳарф ва тўққиз хонадан иборат рўйхат рақами берилади. Бунда ҳарфлар (TJ) саноат мулки объекти — товар келиб чиққан жой номини, талабнома рақамидаги дастлабки тўртта сон — талабнома берилган йилни, кейинги бешта сон — шу йилдаги ҳар йили бирдан бошланадиган тартиб рақамини билдиради.
48. Рўйхатга олинган талабнома материаллари қайтарилмайди.
49. Талабноманинг давлат экспертизаси расмий экспертиза ҳамда талабномада кўрсатилган белгининг экспертизасидан иборат бўлиб, Марказ томонидан ўтказилади.
50. Расмий экспертизанинг вазифаси талабнома материаллари таркиби, зарур ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текширишдан иборат.
Расмий экспертиза натижалари бўйича талабнома берувчига Марказнинг талабномани кўриб чиқишга қабул қилинганлиги ёки қабул қилишни рад этиш ҳақидаги қарори юборилади.
51. Расмий экспертиза талабнома ахборот тизими орқали қабул қилингандан бошлаб ўттиз кун ичида ўтказилади.
52. Расмий экспертиза жараёнида зарур ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотларга нисбатан ўтказилади:
ариза;
талабнома берувчининг тўлиқ номи (юридик шахслар учун) ёки фамилияси, исми ва отасининг исми (жисмоний шахслар учун) ҳамда манзили кўрсатилгани;
вакилнинг тўлиқ номи ёки исми (вакил мавжуд бўлганда);
рўйхатдан ўтказиш сўралаётган белги;
рўйхатдан ўтказиш сўралаётган товар тури;
товар ишлаб чиқарилаётган жой географик объектнинг чегарасида кўрсатилгани;
товар хусусиятларининг тавсифи;
патент божининг тўлангани;
ишончнома (вакил мавжуд бўлганда);
талабнома берувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товар ишлаб чиқараётган шахс бўлганда, талабнома берувчининг қайд этилган географик объектда жойлашганини, товарнинг хусусиятлари ва уларнинг ушбу географик объект билан тамомила ёки асосан боғлиқ товар ишлаб чиқараётганини тасдиқловчи ҳужжатлар;
талабнома берувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида товар ишлаб чиқараётган шахс бўлганда, географик объект жойлашган мамлакатда талабномада ифодаланган товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
бошқа тилда топширилган материалларнинг таржимаси.
53. Талабнома берилган сана у ваколатли органга келиб тушган сана бўйича белгиланади.
54. Расмий экспертиза ўтказиш жараёнида талабнома материаллари ушбу Регламентда белгиланган талабларга риоя қилинмаган ҳолда расмийлаштирилгани аниқланганда, талабнома берувчига экспертиза сўровномаси юборилади ва сўровномада аниқланган камчиликлар кўрсатилади.
55. Талабнома материаллари белгиланган талабларга зид эмаслиги ҳақида хулосага келинганда, талабнома берилган санани белгилаш ва талабномани кўриб чиқиш учун қабул қилиш тўғрисида расмий экспертиза қарори қабул қилинади ва талабнома берувчига юборилади.
56. Расмий экспертиза томонидан талабнома материалларининг Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонуни ва ушбу Регламент қоидаларига зид эканлигининг аниқланиши талабномани кўриб чиқиш учун қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга асос бўлади.
57. Талабномани кўриб чиқишга қабул қилиш ёки талабномани кўриб чиқишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги қарорда уни қабул қилиш асослари кўрсатилади.
58. Талабномада ифодаланган белгининг экспертизаси талабнома кўриб чиқишга қабул қилингандан бошлаб бир ой давомида ўтказилади.
59. Талабнома берилган белги экспертизасини ўтказиш давомида қуйидагилар текширилади:
талабнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг ушбу Регламент талабларига мувофиқ расмийлаштирилгани;
талабнома берилган белгининг Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонуни 5, 6 ва 11-моддаларида кўрсатилган талабларга мувофиқлиги;
товар ишлаб чиқариладиган жой географик объект чегарасида жойлашгани, товар хусусиятларининг у ишлаб чиқарилган жойга боғлиқ эканлиги;
талабнома берувчининг кўрсатилган географик объектда жойлашганини ва алоҳида хусусиятлари мазкур географик объектга хос табиий шароитлар билан ёки бошқа омиллар ёхуд табиий шароитлар ва бошқа омилларнинг бирикмаси билан белгиланадиган товар ишлаб чиқараётгани ҳақидаги ваколатли инспекция органлари ёки лабораториялари хулосасининг мавжудлиги ва мазмуни;
талабнома берилган белги товар келиб чиққан жой номи сифатида рўйхатдан ўтказилган бўлса, товарни белгилаш учун товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши сўралаётган товарга хос алоҳида хусусиятлар тавсифининг Реестрдаги маълумотларга мувофиқлиги.
60. Ваколатли инспекция органи ёки лаборатория хулосасининг мазмуни бўйича қуйидагилар текширилади:
талабнома берувчининг номи товар келиб чиққан жой номи сифатида талабнома берилаётган жойда эканлиги;
талабномада кўрсатилган товарнинг талабнома берувчи томонидан номи товар келиб чиққан жой номи сифатида талабнома берилган жой ҳудудида ишлаб чиқарилгани;
талабнома берувчи томонидан ишлаб чиқарилаётган товарда талабномада кўрсатилган географик объектнинг тамомила ёки асосан табиий шароитлари ёки бошқа омиллар туфайли эга бўлган алоҳида хусусиятларининг мавжудлиги;
рўйхатдан ўтказилган товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома берилганда, талабномада кўрсатилган товарнинг хусусиятлари тавсифи Реестрдаги маълумотларга мувофиқлиги.
61. Экспертиза давомида талабнома берувчига белгининг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш натижалари бўйича экспертиза сўровномаси юборилиши мумкин.
62. Қуйидагилар сўровнома юбориш учун асос бўлади:
талабнома топширилган белгини аниқлаш зарурати;
ушбу Регламентнинг 8 ва 10-бандларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этиш зарурати;
товар турини аниқлаш зарурати;
товар ишлаб чиқарилаётган жойни аниқлаш зарурати;
товарнинг хусусиятлари тавсифини аниқлаш зарурати;
талабномада баён этилган қоидаларга ва товарнинг аниқ хусусиятларига риоя этилганини тасдиқловчи ваколатли инспекция органи ёки лаборатория хулосасига аниқлик киритиш зарурати.
63. Талабнома берувчи томонидан экспертизанинг сўровномаси бўйича ёки ўз ташаббусига кўра қўшимча материаллар тақдим этилганда, улар кўриб чиқиш учун қабул қилинади ва талабнома моҳиятини ўзгартирмаслиги текширилади.
Қўшимча материаллар талабнома моҳиятини ўзгартиради деб эътироф этилади, агар уларда:
ваколатли инспекция органи ёки лаборатория хулосасида назарда тутилган хусусиятлардан фарқ қиладиган хусусиятлар кўрсатилган бўлса;
товар келиб чиққан жой номи учун мўлжалланмаган товар кўрсатилган бўлса;
талабнома топширилган белги ўзгартирилган ёки тўлдирилган бўлса.
64. Қўшимча материаллар талабнома моҳиятини ўзгартиради деб эътироф этилганда, талабнома берувчига экспертизанинг шундай хулоса чиқариши учун қўшимча материалларга киритилган қайси маълумотлар асос бўлгани хабар қилинади.
65. Талабнома берувчи товар келиб чиққан жой номи учун талабномани экспертиза қарори қабул қилингунга қадар географик кўрсаткичга доир талабномага ўзгартириши мумкин.
Товар келиб чиққан жой номи учун талабнома географик кўрсаткичга доир талабномага ўзгартирилганда, кейинги иш юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сон қарори билан тасдиқланган Географик кўрсаткичларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда амалга оширилади.
66. Талабнома материаллари белгиланган талабларга зид эмаслиги ҳақидаги хулосага келинганда, товар келиб чиққан жой номи ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида экспертиза қарори қабул қилинади ва талабнома берувчига юборилади.
67. Экспертиза томонидан талабнома материаллари Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонуни ва ушбу Регламент талабларига зид эканлигининг аниқланиши товар келиб чиққан жой номи ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга асос бўлади.
68. Товар келиб чиққан жой номи ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш ёхуд уни рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарорда уни қабул қилиш асослари кўрсатилади.
69. Белгиланган патент божи тўланганда, ваколатли орган товар келиб чиққан жой номи ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини Реестрда автоматик тарзда рўйхатдан ўтказади. Бунда ахборот тизими орқали талабнома берувчига товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ва унинг иловаси юборилади.
Товар келиб чиққан жой номи ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи рўйхатга олингани тўғрисидаги маълумотлар ваколатли орган томонидан расмий ахборотномада эълон қилинади.
Талабнома берувчининг хоҳишига кўра гувоҳнома ва унинг иловаси почта алоқа хизмати орқали кўрсатилган манзилга юборилиши мумкин.
6-боб. Якунловчи қоидалар
70. Экспертиза сўровномасига талабнома берувчи томонидан уч ой ичида жавоб берилади. Ушбу муддат ичида сўралган материалларни тақдим этиш имконияти бўлмаганда, талабнома берувчининг илтимосномасига кўра жавоб бериш олти ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимоснома тақдим этилганда, белгиланган миқдорда патент божи тўланади. Ушбу бандда назарда тутилган шартларга риоя этилганда муддат узайтирилади ва бу ҳақида хабарнома юборилади.
71. Талабнома берувчига давлат экспертизаси сўровномаси юборилганда, экспертиза муддати тўхтатиб турилади.
72. Давлат экспертизаси сўровномасига белгиланган муддатда жавоб келиб тушмаганда ёки тўлиқ жавоб берилмаганда ёхуд жавобни топшириш муддатини узайтириш ҳақида илтимоснома тақдим этилмаганда, талабнома чақириб олинган ҳисобланади ҳамда талабнома бўйича иш юритиш тўхтатилади ва бу ҳақида талабнома берувчига хабарнома юборилади.
73. Давлат экспертизасининг сўровномасига жавоб хатини тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддатлари талабнома берувчининг илтимосномасига кўра тикланиши мумкин. Илтимоснома талабнома чақириб олинган санадан бошлаб икки ой ичида берилади.
Илтимоснома билан биргаликда экспертиза сўровномасига тўлиқ жавоб хати тақдим этилади ва белгиланган миқдорда патент божи тўланади.
Ушбу банднинг шартларига риоя этилганда, талабнома иш жараёнига тикланади ва бу ҳақида уч иш куни ичида хабарнома юборилади.
74. Талабнома берувчи талабномага алоқадор иш юритиш билан ахборот тизими орқали танишиши мумкин.
75. Сўровнома, хабарнома, давлат экспертизаси қарорлари ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома QR-код (матрик штрихли кодли) билан тасдиқланиб, юборилади.
76. Давлат экспертизаси қарорлари устидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашига белгиланган тартибда апелляция берилиши мумкин.
77. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Товар келиб чиққан жой номи ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Товар келиб чиққан жой номи ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Талабнома берувчи

1. Товар келиб чиққан жой номи ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг махсус ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд почта алоқа хизмати орқали талабнома юборади.

Ўз хоҳишига кўра

2. Талабнома бериш учун патент божи тўловини амалга оширади.

Талабнома берилган вақтда

2-босқич

Ваколатли орган

1. Талабномани қабул қилиб, рўйхатга олгандан сўнг талабнома берувчига талабноманинг қайд рақами ва келиб тушган санаси кўрсатилган хабарномани тегишли равишда ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида автоматик тарзда ёхуд почта алоқа хизмати орқали юборади.

Патент божи тўланганидан сўнг

2. Қабул қилинган талабнома ва товарнинг хусусиятлари тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига барча фойдаланиши мумкин бўлган кўринишда жойлаштиради.

Бир иш куни ичида

3-босқич

«Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси

1. Талабномани расмий экспертизадан ўтказади ва натижаси бўйича қабул қилинган қарорни талабнома берувчига юборади.

Талабнома ахборот тизими орқали қабул қилингандан бошлаб ўттиз кун ичида

2. Талабномада ифодаланган белгини экспертизадан ўтказади ва натижаси бўйича қабул қилинган қарорни талабнома берувчига юборади.

Талабнома кўриб чиқишга қабул қилингандан бошлаб бир ой давомида

4-босқич

Талабнома берувчи

Товар келиб чиққан жой номини ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш ва гувоҳномани бериш учун патент божи тўловини амалга оширади.

Талабнома берилган вақтда

5-босқич

Ваколатли орган

1. Товар келиб чиққан жой номи ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини реестрда рўйхатдан ўтказади ҳамда ахборот тизими орқали талабнома берувчига гувоҳнома ва унинг иловасини юборади.

2. Товар келиб чиққан жой номи ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи рўйхатга олингани тўғрисидаги маълумотларни расмий ахборотномада эълон қилади.

Автоматик тарзда

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
Товар келиб чиққан жой номи ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Товар келиб чиққан жой номлари
ДАВЛАТ РЕЕСТРИ

(111)

Рўйхатдан ўтказиш рақами

(151)

Рўйхатдан ўтказиш санаси

(181)

Рўйхатдан ўтказилган белгининг амал қилиш муддатининг тугаши

(210)

Талабноманинг қайд рақами

(220)

Талабнома келиб тушган сана

(400)

Эълон қилинган сана ва расмий ахборотнома рақами

(511)

Товар тури

(510)

Товар хусусиятларининг тавсифи

(540)

Талабнома топширилган белги

(731)

Талабнома берувчи

(732)

Товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи эгасининг тўлиқ номи (исми), мамлакат коди ва манзили

(740)

Вакил

(750)

Ёзишмалар учун манзил

Изоҳ. Мазкур реестрда ишлатилаётган кодлар Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг стандартлари асосида белгиланган.
Товар келиб чиққан жой номи ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Товар келиб чиққан жой номи ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш ҳақида
АРИЗА

(220) Талабноманинг келиб тушган санаси:

________________________________________

(210) Талабноманинг қайд рақами:

________________________________________

(750) Ёзишмалар учун манзил (хат олувчининг почта манзили, номи ёки Ф.И.О.):

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

Телефон рақами: ____________________________

Товар келиб чиққан жой номи ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш ҳақида

АРИЗА

□ Товар келиб чиққан жой номи ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш.

□ Аввал рўйхатдан ўтказилган товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги

(731) Талабнома берувчи:

__________________________________________________________

__________________________________________________________

__________________________________________________________

__________________________________________________________

(юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатлари бўйича тўлиқ номи, жойлашган ери ёки жисмоний шахслар учун Ф.И. 0. ҳамда яшаш манзиллари кўрсатилади)

СТИР ёки ЖШШИР

(резидентлар учун):

__________________________

__________________________

__________________________

БИМТ ST. 3 стандарти бўйича мамлакат коди

(агар ўрнатилган бўлса):

__________________________

__________________________

(740) Вакил (Ф.И.О. ёки тўлиқ номи, патент вакилининг рўйхат рақами, яшаш манзили ёки жойлашган ери)

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Телефон: _____________________

(540) Талабнома топширилаётган белги:

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(бош ҳарфлар билан ёзилади)

(511) Товар тури:

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(510) Товар хусусиятларининг тавсифи:

Товар ишлаб чиқариладиган жой (географик объект чегарасида кўрсатилади):

Илова қилинган ҳужжатлар рўйхати:

ваколатли инспекция органи ёки лаборатория хулосаси;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида товарлар ишлаб чиқараётган шахс бўлса, географик объект жойлашган мамлакатда талабномада баён этилган товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

талабномага илова қилинаётган ҳужжатларнинг таржималари (бошқа тилда тақдим этилганда);

вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ишончнома (вакил орқали берилганда).

Саҳифалар сони

QR-код

_______________________________________________

_______________________________________________

(талабнома берувчи ёки вакил)

Товар келиб чиққан жой номи ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
Талабнома берувчининг номи (исми) ва манзилига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
АРИЗА

Келиб тушган санаси

Талабноманинг қайд рақами

_____________________________

_____________________________

(Ваколатли орган томонидан тўлдирилади)

Талабнома берувчининг номи (исми) ва манзилига ўзгартиришлар киритиш ҳақида

АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги

Талабнома материалларида талабнома берувчининг номи (исми) ва манзилига ўзгартиришлар киритишингизни сўрайман

Талабноманинг қайд рақами

Талабноманинг келиб тушган санаси

Талабнома берувчи:

_________________________________________________________________________________________

Вакил (Ф.И.О. ёки номи, патент вакилининг рўйхат рақами, почта манзили):

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Ёзишмалар учун манзил (хат олувчининг почта манзили, номи ёки Ф.И.О.):

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Телефон рақами: ____________________________

Ўзгартиришлар:

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Ўзгартириш керак бўлган маълумотлар:

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Ўзгартирилган маълумотлар:

Саҳифалар сони:

_______________________________________________

QR-код

_______________________________________________

(талабнома берувчи ёки вакил)

Товар келиб чиққан жой номи ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
5-ИЛОВА
Талабнома материалларига тузатишлар киритиш ҳақида
АРИЗА

Келиб тушган санаси
__________________
_____________

Қайд рақами

__________________

Талабнома материалларига тузатишлар киритиш ҳақида

АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги

(210) Талабноманинг қайд рақами

(220) Талабноманинг келиб тушган санаси

Талабнома материалларига қуйидаги тузатишлар киритишингизни сўрайман:

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Тузатишлар киритилган маълумотлар:

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Аризага иловалар:

_________________________________________________________________________________________

___________________________________________

QR-код

___________________________________________

(талабнома берувчи ёки вакил)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 09/25/427/0599-сон; 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)