Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Мамлакатда иқтисодиёт тармоқларига интеллектуал фаолият натижалари ва инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш, минтақавий брендларни яратиш, контрафакт маҳсулотлар реализациясининг олдини олиш, интеллектуал мулкнинг ишончли ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш, соҳада содир этилаётган ҳуқуқбузарликларга ўз вақтида чора кўриш, муаллифларнинг ва бошқа ижодкорларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, хорижий компанияларнинг интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби йўналишларда бир қатор масалалар долзарблигича қолмоқда.
Интеллектуал мулкни ишончли ҳимоя қилиш, интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ҳамда контрафакт маҳсулотларга самарали қарши курашиш, шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-89-сон Фармонига мувофиқ, Интеллектуал мулк агентлиги ва унинг ҳудудий марказлари уларнинг вазифа, функция ва ваколатлари Адлия вазирлигига ўтказилган ҳолда қўшиб олинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
а) Давлат божхона қўмитаси томонидан қуйидагилар амалга оширилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.01.00 Умумий масалалар]
Интеллектуал мулк объектларининг божхона реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) киритилган ҳуқуқ эгаларига тегишли товар белгилари бўйича қонунчилик талаблари бузилиши аниқланганда, бу тўғрисида хабар бериш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.01.00 Умумий масалалар. Ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари]
ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ўртасида интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя этиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
б) қуйидаги давлат органлари интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш ҳамда интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этилишини назорат қилади:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.02.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги товарларни сертификатлаштириш]
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги маҳсулотларни сертификатлаштириш, мувофиқлик сертификатлари ва белгиларини бериш жараёнида;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.01.00 Умумий масалалар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.04.00 Соғлиқни сақлаш муассасаларини, аҳолини медикаментлар, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш. Дорихона]
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2022 йил 1 августдан бошлаб қуйидаги жараёнлардаги текшириш ва ўрганишлар Адлия вазирлигининг «Саноат мулки муҳофазаси портали»дан фойдаланган ҳолда амалга оширилади:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.02.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги товарларни сертификатлаштириш]
а) сертификациялаш билан шуғулланувчи органлар томонидан республикада ишлаб чиқарилаётган, реализация қилинаётган маҳсулотларни сертификатлаштириш жараёнида уларда қўлланилган ном, қадоқлар ва бошқа реквизитларда интеллектуал мулк объектларига (товар белгиси, географик кўрсаткич, товар келиб чиққан жой номи ва саноат намунасига) бўлган ҳуқуқларни ўрганиш ва текшириш;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.01.00 Умумий масалалар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.04.00 Соғлиқни сақлаш муассасаларини, аҳолини медикаментлар, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш. Дорихона]
б) Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш, сифат назорати, стандартлаштириш ва сертификатлаштиришни амалга оширадиган ишчи органи томонидан дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш жараёнида интеллектуал мулк объектларига (товар белгиси ва саноат намунасига) бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлигини текшириш ва (ёки) ўрганиш.
Адлия вазирлиги 2022 йил 1 июнгача сертификациялаш билан шуғулланувчи барча органларни «Саноат мулки муҳофазаси портали»га бепул уланишини таъминласин.
4. Белгилансинки, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.01.00 Божхона назорати]
а) «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали интеллектуал мулк объектларини Реестрга киритиш тўғрисидаги аризаларни электрон тарзда юбориш ва қабул қилиш, уларни кўриб чиқиш босқичларини онлайн равишда кузатиб бориш ҳамда қабул қилинган қарорлар тўғрисида ариза юборувчиларни хабардор қилиш тартиби йўлга қўйилади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.01.00 Божхона назорати]
б) божхона органлари томонидан Реестрга киритилган интеллектуал мулк объектлари ҳуқуқ эгаларининг қонуний манфаатларини қуйидаги ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилади:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.01.00 Божхона назорати]
ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида интеллектуал мулк ҳуқуқлари бузилганлиги аломати мавжуд бўлган товарлар аниқланганда, божхона органлари томонидан ҳуқуқ эгасининг «Ягона дарча» божхона ахборот тизимидаги шахсий кабинетига ушбу ҳолат тўғрисида бир иш кунида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган хабар юбориш;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.01.00 Божхона назорати]
хабар юборилгандан бошлаб бир иш куни давомида ҳуқуқ эгаларидан тегишли шаклдаги ариза келиб тушган тақдирда, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўриш. Бунда, ушбу муддат ичида ҳуқуқ эгаларидан тегишли шаклдаги ариза божхона органларига келиб тушмаган тақдирда, товарлар белгиланган тартибда чиқариб юборилади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.01.00 Божхона назорати]
интеллектуал мулк ҳуқуқлари бузилганлиги аломати товарларни божхона расмийлаштирувида хавфни бошқариш тизими натижалари асосида божхона назорати шаклларини қўллаган ҳолда аниқлаш, бундан божхона органларининг тезкор-қидирув фаолияти давомида аниқланган ҳолатлар мустасно;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.01.00 Умумий масалалар]
в) Реестрга киритилган ҳуқуқ эгалари уларнинг интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш тўғрисида божхона органларига ариза билан мурожаат қилганда, улардан тахмин қилинаётган ҳуқуқбузарликни аниқлашда ёрдам берадиган, шу жумладан ишлаб чиқарувчи, товар туриши мумкин бўлган жой ва уни божхона чегараси орқали олиб ўтиш санаси, ташиш хусусиятлари ва ўровининг кўриниши, товар турган жой ёки режалаштирилаётган етказиш жойи тўғрисидаги маълумотларни талаб қилиш тақиқланади.
Давлат божхона қўмитаси уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига ушбу банддан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
5. Адлия вазирлиги 2023 йил 1 январга қадар интеллектуал мулк объектларининг олди-сотдисига қулай шарт-шароитлар яратиш учун қуйидагилар акс эттириладиган «Интеллектуал мулк — барча учун» махсус интернет-аукцион савдо платформасини ишлаб чиқсин ва ишга туширсин:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.05.00 Кўргазма. Ярмарка. Кимошди савдолари. Биржалар]
аукцион савдосига таклиф этилаётган интеллектуал мулк объектлари тўғрисидаги маълумотлар;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.05.00 Кўргазма. Ярмарка. Кимошди савдолари. Биржалар]
аукцион савдосига таклиф этилаётган интеллектуал мулк объектларининг бошланғич савдо нархи;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.02.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги товарларни сертификатлаштириш]
тузилган лицензия шартномалари тўғрисидаги маълумотлар ва бошқалар.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]
6. Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 октябрга қадар Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Интернетда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузган веб-сайтлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи «Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонунбузилишлар реестри» ахборот тизимини (кейинги ўринларда — қонунбузилишлар реестри) ишлаб чиқсин ва ишга туширсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]
Белгилансинки, веб-сайтлар томонидан муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тизимли равишда бузилиши белгиланган тартибда исботланган тақдирда, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Адлия вазирлигининг хулосаси асосида мазкур веб-сайтлар тўғрисидаги маълумотларни қонунбузилишлар реестрига киритади ва унинг кўрсатмасига мувофиқ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ушбу веб-сайтлар фаолиятини муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузувчи хатти-ҳаракатлар бартараф этилмагунига қадар қонунчиликка мувофиқ чеклайди.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш]
Адлия вазирлиги ҳамда Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрга қадар қонунбузилишлар реестрини юритиш тартибини тасдиқлашга доир ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш]
7. 2022 йил 1 майдан бошлаб Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг фонограммалар ва аудиовизуал асарларни тарқатишда (сотиш, ижарага бериш ва барчанинг эътиборига етказишда) муаллифлик ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш бўйича қонунчиликка риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш бўйича ваколатлари тўлиқ Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясига ўтказилсин.
2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш стратегиясини 2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ;
Адлия вазирлиги 2023 йилдан бошлаб ҳар йили 1 декабрга қадар жорий йил учун белгиланган вазифаларнинг бажарилишини чуқур таҳлил қилган ҳолда, мазкур Стратегияни амалга ошириш юзасидан келгуси йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиб борсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
9. Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузган ҳолда ишлаб чиқарилаётган, сотилаётган ва тарқатилаётган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи, сотувчи ва тарқатувчиларга ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашда идоралараро ахборот алмашинуви Адлия вазирлигининг «IP-Protection» ахборот портали (кейинги ўринларда — Портал) орқали амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
Адлия вазирлиги 2022 йил 1 июнга қадар Порталнинг электрон шаклда реал вақт режимида ишлашини ҳамда унга манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари бепул асосда уланишини таъминласин.
10. Порталдан тўлақонли фойдаланиш учун давлат органлари ҳамкорлигининг шундай тартиби ўрнатилсинки, унга кўра:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.18.00.00.00 Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. ФҲДЁ органлари / 18.01.00.00 Прокуратура / 18.01.02.00 Прокуратуранинг тизими ва ташкилий тузилмаси]
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ишлаб чиқарувчиси номаълум бўлган қалбаки ёки контрафакт маҳсулотларга қарши курашишда бу турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар ва тайёрловчилар тўғрисидаги маълумотларни Адлия вазирлиги, тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг сўровларига асосан Портал орқали ўн иш кунида тақдим этади;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]
Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўз ваколатлари доирасида Интернет ва ижтимоий тармоқларда интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузаётган шахслар тўғрисидаги маълумотларни Адлия вазирлиги, тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг сўровларига асосан Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуни талабларига риоя қилган ҳолда Портал орқали ўн иш кунида тақдим этади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.01.00 Умумий масалалар]
Давлат божхона қўмитаси Реестрга киритилган интеллектуал мулк объектлари ва божхона органлари томонидан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг бузилганлик белгилари мавжуд бўлган товарларни чиқариб юбориш тўхтатиб турилган ҳолатлар тўғрисида ҳар чоракда Адлия вазирлигига Портал орқали умумлаштирилган маълумот тақдим этади;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси интеллектуал мулк объектларидан фойдаланган ҳолда содир этилган ноҳалол рақобат ҳолатлари бўйича кўрилган ишлар ва қабул қилинган қарорлар бўйича ҳар чоракда Адлия вазирлигига Портал орқали ахборот тақдим этади.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
11. Адлия вазирлиги Порталга тақдим қилинган маълумотларни доимий таҳлил қилиш ва ҳар ярим йилда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда интеллектуал мулк объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари кўрсаткичлари бўйича статистик маълумотларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказиб бориш амалиётини йўлга қўйсин.
12. Олий судга интеллектуал мулк объектларининг суд орқали ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш мақсадида барча инстанция судлари томонидан интеллектуал мулк соҳасига доир ишларни бир хил ёндашув асосида кўриб чиқиш учун ягона суд амалиёти бўйича Олий суд Пленуми қарорини қабул қилиш тавсия этилсин.
13. Қуйидагилар:
Интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича жорий этилаётган янги механизмларни масъул давлат органлари ва ташкилотлари ходимларига ўргатиш бўйича ўқув машғулотларни ўтказиш графиги 4-иловага мувофиқ;
Интеллектуал мулкни рўйхатга олиш ва уни фуқаролик муомаласига киритишни хўжалик юритувчи субъектлар ходимларига ўргатиш бўйича ўқув машғулотларни ўтказиш графиги 5-иловага мувофиқ;
Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг интеллектуал мулк соҳасидаги малакасини ошириш юзасидан ўтказиладиган ўқув машғулотлари графиги 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўқув машғулотлари графикларга мувофиқ ўтказилишини таъминласин.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 7-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 8-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
16. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимча тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
17. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб адлия вазири Р.Қ. Давлетов белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисида 2023 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 26 апрель,
ПҚ-221-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги ПҚ-221-сон қарорига 1-ИЛОВА
2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш
СТРАТЕГИЯСИ
1-боб. Умумий қоидалар
Интеллектуал фаолият натижаларини қўллаш орқали иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ва бошқа соҳаларга замонавий ахборот-инновацион технологияларни тезкор жорий қилиш Ўзбекистон Республикасини жадал ривожлантиришнинг муҳим шартларидан бири саналади.
Жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳалари шиддат билан ривожланаётган бир пайтда мамлакатимизнинг жаҳон бозорида мустаҳкам ўрин эгаллаши ва ривожланган давлатлар даражасига эришиши йўлида дадил қадамлар ташлаш учун ислоҳотларни замонавий инновацион ғоялар, ихтиролар ва машҳур минтақавий брендлар яратилишига асосланган ҳолда амалга ошириш талаб этилади.
Шу билан бирга, ўтказилган таҳлиллар интеллектуал фаолиятни ривожлантириш, илғор интеллектуал фаолият натижаларини қўллаш орқали ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш, интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, давлат органлари ва ташкилотларининг ушбу йўналишдаги ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини замон талабларига мослаштириш, интеллектуал мулк объектлари қўлланган маҳсулотлар ҳажмини ошириш ҳамда ички ва ташқи бозорларда ўз номига (брендига) эга бўлган рақобатбардош маҳсулотлар турларини кенгайтириш борасидаги ишлар лозим даражада олиб борилмаётганини кўрсатди. Хусусан:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
интеллектуал мулк объектларини ишлаб чиқариш жараёнларига жалб қилиш кўрсаткичлари жуда паст;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари интеллектуал мулк соҳаси бўйича етарли билим ва кўникмаларга эга эмас;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
хўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолиятига интеллектуал фаолият натижаларини жорий қилишдан манфаатдор эмас;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
ихтирочилар ва новаторлар учун қулай шарт-шароитлар яратилмаган;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш учун масъул вазирлик ва идоралар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик лозим даражада йўлга қўйилмаган, илмий-тадқиқот муассасалари ва лабораторияларининг интеллектуал мулк соҳаси билан боғлиқ фаолияти етарли даражада мувофиқлаштирилмаган;
илмий ишланмаларни фуқаролик муомаласига киритиш кўрсаткичлари паст;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
«IP Management» (интеллектуал мулкни бошқариш) соҳасида интеллектуал мулк объектларини ривожлантириш ва уларнинг трансфери билан фаол шуғулланувчи юқори малакали мутахассислар етишмайди;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш лозим даражада эмас, ушбу соҳада, айниқса, давлат органлари ва ташкилотларида малакали мутахассислар етишмайди;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари]
таълим ташкилотларида инсонларнинг интеллектуал фаолият натижаларига ҳурмат ҳиссини шакллантиришга қаратилган амалий тадбирлар ўтказилмайди;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
таълим жараёнларида ўзгаларнинг интеллектуал мулк объектларидан тўғри фойдаланишга ўргатиш, кўчирмачиликнинг (плагиат) олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар етарлича амалга оширилмаган;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
контрафакт маҳсулотлар реализациясига қарши курашиш билан боғлиқ ишлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиладиган ва унинг ҳудудига олиб кириладиган товарлар бўйича интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш лозим даражада ташкил қилинмаган.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
Қайд этилган камчиликлар мамлакатимизда интеллектуал мулк соҳасининг жадал ривожланишига, жаҳон бозорларида Ўзбекистон номини ифода қилувчи маҳсулотлар экспорти ҳажмининг ортишига, хорижий инвестицияларни жалб этишга, иқтисодиётнинг ўсишига ҳамда давлат ва жамият ҳаётининг бошқа соҳаларини ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
Шу муносабат билан 2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) қабул қилиниши алоҳида аҳамият касб этмоқда.
2-боб. Стратегиянинг мақсад ва вазифалари
1. Мамлакатда «Интеллектуал мулкнинг самарали ҳуқуқий муҳофазасидан — кучли ҳуқуқий ҳимояси сари» тамойили асосида интеллектуал мулкни жамият ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини ривожлантирувчи асосий драйверга айлантириш орқали Ўзбекистонни илмий-техникавий ва ихтирочилик жиҳатдан тараққий этган давлатлар қаторига киритиш ҳамда минтақавий брендларни ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантирувчи восита сифатида юзага чиқариш Стратегиянинг бош мақсади ҳисобланади.
2. Бош мақсадга эришишда Стратегиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
интеллектуал мулк соҳаси бўйича қонунчиликда мавжуд бўшлиқ ва зиддиятларни бартараф қилиш, илғор жаҳон тажрибаси асосида уни доимий такомиллаштириб бориш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
республикада амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар доирасида интеллектуал мулк соҳасидаги давлат бошқаруви тизимини масъул вазирлик ва идоралар фаолиятидаги бир-бирини такрорловчи вазифа ва функцияларни бартараф қилиш орқали такомиллаштириш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш жараёнларини замонавий тенденцияларни инобатга олган ҳолда мунтазам такомиллаштириб бориш ва интеллектуал мулк объектлари яратилишини қўллаб-қувватлаш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.01.00 Божхона назорати]
контрафакт маҳсулотлар реализациясига қарши курашиш билан боғлиқ ишлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиладиган ва унинг ҳудудига олиб кириладиган товарлар бўйича интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни самарали ҳимоя қилиш механизмларини яратиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
интеллектуал мулк объектларининг таъсирчан ҳуқуқий механизм билан ҳимоя қилинишини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш]
интеллектуал мулк соҳасини бюрократиядан ҳоли қилиш мақсадида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш орқали тўлиқ рақамлаштириш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг интеллектуал мулкка бўлган муносабатини ўзгартириш ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича инновацион усулларни қўллаган ҳолда манзилли тарғибот тадбирларини мунтазам ўтказиб бориш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
интеллектуал мулк соҳаси бўйича глобал интеграция жараёнларида фаол иштирок этиш.
3-боб. Стратегиянинг асосий йўналишлари
3.1. Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
1. Интеллектуал мулк объектларини ишончли ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақсадида соҳа бўйича давлат органлари ва ташкилотлари ўртасидаги идоралараро ҳамкорликни янада такомиллаштириш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
2. Интеллектуал мулк соҳасидаги низоларни судга қадар ҳал қилиш тартибларини кенг жорий қилиш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
3. Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича махсус ваколатли органлар фаолияти бўйича илғор халқаро тажрибани ўрганиш.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
1. Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақсадида кучли қонунчилик базасини шакллантириш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш]
2. Глобаллашув ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, Интернет маконида интеллектуал фаолият натижалари ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарлар, ишлар ва хизматларнинг ўзига хосликларини акс эттирувчи жиҳатлардан қонунга хилоф равишда фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган реал чораларни кўриш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
3. Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқ эгаларининг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тиклаш орқали фойда кўришини таъминлаш механизмини ишлаб чиқиш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
4. Интеллектуал мулк ҳуқуқининг савдо аспектлари бўйича битим ва Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк соҳасига оид қонунчилигини қиёсий таҳлил қилиш.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.01.00 Умумий масалалар]
3.3. Интеллектуал мулк объектларини яратиш ва рўйхатдан ўтказиш жараёнларини янада такомиллаштириш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
1. Ҳудудларда минтақавий брендлар яратилишини қўллаб-қувватлаш ва жаҳонда «Made in Uzbekistan» брендини бутун дунёда танитиш чораларини кўриш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
2. Интеллектуал фаолият натижаларини рўйхатдан ўтказиш жараёнларини соддалаштириш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.02 Ихтирога бўлган ҳуқуқ]
3. Мамлакатда давлат ва жамиятга юқори фойда келтирадиган ихтиролар яратилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
4. Интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини тартибга солувчи маъмурий регламентларни ишлаб чиқиш.
3.4. Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]
1. Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) кўмагида республикада муаллифлик ҳуқуқини Интернетда ҳимоя қилиш бўйича «WIPO Alert» онлайн платформасидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
3. Мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар фаолиятини таҳлилий ўрганиш, уларни муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни том маънода ҳимоя қилувчи ташкилотларга айлантириш чораларини кўриш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
4. Тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда барча куч ва воситаларни интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олишга жалб қилиш орқали соҳада кучли ҳуқуқий ҳимояни таъминлаш.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш]
5. Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида лицензияланган дастурий таъминот воситаларидан фойдаланиш истиқболларини илғор хорижий тажриба асосида таҳлилий ўрганиш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
6. Муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан кўчирмачиликка (плагиатга) қарши аёвсиз курашиш мақсадида зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.
3.5. Интеллектуал мулк билан боғлиқ муносабатларга ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш ва такомиллаштириш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
1. Интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун тўланадиган муаллифлик ҳақи миқдорини ҳисоблаб берувчи калькулятор модулини ишлаб чиқиш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
2. Интеллектуал мулк объектлари сифатида рўйхатдан ўтказилган фармакологик фаол таъсир кўрсатувчи моддалар ва дори воситалари реестрини тузиш.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш]
3. Адлия вазирлигининг махсус ахборот тизимларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
4. Интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ жараёнларнинг ҳар бир босқичи тўғрисида талабнома берувчиларни хабардор қилишнинг янги механизмини жорий этиш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
5. Интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини рақамлаштириш орқали талабнома берувчиларни ортиқча бюрократик тўсиқлардан халос қилиш.
3.6. Жамиятда интеллектуал мулкка бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
1. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида интеллектуал мулк объектларидан кенг фойдаланишни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан уларнинг фаолиятида интеллектуал мулкни қўллашда юзага келаётган муаммоларни бартараф қилиш бўйича доимий фикр алмашинувини йўлга қўйиш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
2. Умумий ўрта таълим ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчи-талабаларида интеллектуал фаолият натижаларини ҳурмат қилиш ҳамда ихтирочилик ва новаторлик хислатларини шакллантириш мақсадида интеллектуал мулк соҳасига оид фан дастурларини такомиллаштириш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши]
3. Интеллектуал мулк соҳасида янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмалари туркумини яратиш, шу жумладан соҳага оид хорижий адабиётларни ўзбек тилига таржима қилиш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
4. Интеллектуал мулк соҳаси бўйича қонунчилик ҳужжатларидан хорижликлар ҳам фойдаланишини таъминлаш мақсадида уларнинг инглиз тилига таржима қилинишини таъминлаш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
5. Интеллектуал мулк соҳасининг долзарб масалалари бўйича халқаро экспертлар иштирокида соҳа ходимлари учун хорижий амалиёт, семинар ва ўқув курсларини ташкил этиш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
6. Интеллектуал мулк соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, интеллектуал мулк объектлари ҳуқуқ эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ижобий ўзгаришлар тўғрисида халқаро ҳамжамиятни хабардор қилиб бориш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
7. Таълим ва амалиёт ўртасидаги узвий боғлиқликни таъминлаш мақсадида олий таълим ташкилотларининг (енгил саноат, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишлар) талабалари учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасасида амалиёт ўташ тартибини жорий этиш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
8. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун тўлов-шартнома асосида ўз интеллектуал мулк объектларини юқори даромад келтирувчи воситага айлантиришга кўмаклашувчи «IP Management» (Интеллектуал мулкни бошқариш) ўқув курсларини ташкил қилиш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.10.00 Журналистлик фаолият]
9. Кенг жамоатчиликка интеллектуал мулк соҳаси бўйича маълумотларни етказувчи журналистлар учун тўлов-шартнома асосида ўқув курсларни ташкиллаштириш.
3.7. Интеллектуал мулк соҳасидаги халқаро стандартларни имплементация қилиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
1. Ўзбекистон Республикасининг БИМТ томонидан бошқариладиган интеллектуал мулк соҳасига оид универсал халқаро шартномаларга қўшилиши масаласини ўрганиш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар]
2. Интеллектуал мулк соҳаси бўйича халқаро ва миллий экспертлар мулоқот майдонини яратиш мақсадида «XXI асрда интеллектуал мулк» халқаро форумини ўтказиш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.14.00 Интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик]
3. Ўзбекистон Республикасидаги халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари, бошқа давлатларнинг интеллектуал мулк бўйича идоралари, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни, шунингдек, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали хорижий донорлар билан алоқаларни фаоллаштириш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
4. Маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг БИМТ махсус дастурларида иштирок этишини таъминлаш орқали уларда интеллектуал мулкдан фойдаланиш кўникмаларини ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги ПҚ-221-сон қарорига 2-ИЛОВА
2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш стратегиясини 2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича
Ўрганиш якунлари бўйича республикада интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини танқидий қайта кўриб чиқиш орқали уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Ахборот-таҳлилий маълумотнома
2023 йил май
Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов)
3.
Илғор хорижий мамлакатлардаги суд орқали интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ низоларни ҳал қилиш механизмларини ўрганиш.
Ахборот-таҳлилий маълумотнома
2023 йил октябрь
Олий суд
(К. Камилов),
Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов),
Бош прокуратура
(Н. Йўлдошев)
4.
Интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларга риоя этилишини таъминлаш бўйича янги вазифа юкланаётган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Адлия вазирлигининг «Саноат мулки муҳофазаси» портали давлат ахборот тизимидан фойдаланиш, шу жумладан мазкур портал орқали интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя этилганлигини ўрганиш бўйича семинарлар ташкил этиш ва услубий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Семинарлар Услубий тавсиялар
2022 йил май — сентябрь
Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов)
II. Интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига — географик кўрсаткичларга бўлган ҳуқуқларнинг бузилиши учун жавобгарликни белгилашга оид нормаларни киритиш;
Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида», «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товарларнинг келиб чиққан жой номлари тўғрисида», «Фирма номлари тўғрисида» ва «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги қонунларига — интеллектуал мулк объектлари эгаларига зарар етказилиши фактидан қатъи назар, ҳуқуқбузарликнинг хусусияти ва ҳуқуқбузарнинг айби даражасини ҳисобга олган ҳолда, зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан минг бараваригача миқдорда товон ундириш тартибини жорий этиш.
Жаҳон савдо ташкилотининг интеллектуал мулк бўйича халқаро шартномалари нормаларидан келиб чиққан ҳолда, божхона қонунчилигига «ex officio» тартибини киритиш масаласини ўрганиш.
Ўрганиш якунига кўра, қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Қонун лойиҳаси
2022 йил август
Давлат божхона қўмитаси
(А. Мавлонов),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
(Л. Қудратов),
Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов)
9.
ЖСТ тизимидаги Низоларни ҳал этиш органининг интеллектуал мулк соҳасига оид масалаларни ҳал қилиш амалиётини (прецедентларни) ўрганиш ва натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш.
Ахборот-таҳлилий маълумотнома
2022 йил декабрь
Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
(Л. Қудратов),
Давлат божхона қўмитаси
(А. Мавлонов)
III. Интеллектуал мулк объектларини яратиш ва рўйхатдан ўтказиш жараёнларини янада такомиллаштириш
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ҳудудларидаги истиқболли товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда уларнинг белгиланган тартибда миллий ва халқаро рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш;
хорижда юқори нуфузга эришган географик кўрсаткичли маҳсулотларни тайёрловчи ва ишлаб чиқарувчи маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг савдо уйларини очиш;
«Made in Uzbekistan» бренди остидаги товар келиб чиққан жой номи ва географик кўрсаткичли маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида тақдимотлар ва реклама кампанияларини ўтказиш;
юқоридаги тадбирлар амалга оширилиши билан боғлиқ харажатларни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан тўлиқ қоплаш.
Комплекс
чора-тадбирлар
2022-2023 йиллар
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
(Л. Қудратов)
11.
Интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш ва муҳофаза ҳужжатларини бериш бўйича талабномаларни топшириш ва кўриб чиқиш, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш ва фойдаланишга бериш бўйича шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда тегишли муҳофаза ҳужжатларининг амал қилишини узайтиришга доир давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Бунда, жисмоний ва юридик шахслар томонидан ихтироларни реализация қилиш жараёнида олинган даромадларни солиқ ҳисоблаш базасидан чиқариш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш.
Ахборот-таҳлилий маълумотнома
2023 йил май
Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
IV. Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш
патент вакиллари ўртасида сўровнома ўтказиш орқали уларнинг фаолиятида мавжуд муаммоларни ўрганиш;
патент вакиллари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Патент вакиллари ассоциациясини ташкил қилиш;
интеллектуал мулк соҳасига доир низоларни судгача ҳал қилиш жараёнларида патент вакилларининг фаол иштирокини таъминлаш;
патент вакиллари томонидан профессионал юридик ёрдам кўрсатилиши ва уларнинг ўз касбига виждонан ёндашишини таъминлаш учун «Патент вакилларининг одоб-ахлоқ кодекси»ни ишлаб чиқиш.
Нашриётлар томонидан муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларга риоя этилишини таъминлаш ҳамда истеъмолчиларга фақат асл ноширлик маҳсулотлари етказилишини йўлга қўйиш мақсадида илғор хорижий тажриба асосида ҳар бир нашриёт томонидан чоп этиладиган ноширлик маҳсулоти махсус ҳимояланган QR-код билан чоп этилишини амалиётга жорий қилиш истиқболларини ўрганиш.
Ўрганиш якунига кўра, ушбу тартибни жорий қилиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси
2022 йил декабрь
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
(А. Ходжаев),
Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов),
Савдо-саноат палатаси
(Д. Ваҳобов),
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиш бўйича вакил
(Д. Касимов)
17.
Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тизимини комплекс такомиллаштириш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш.
Бунда, қуйидагилар назарда тутилади:
ижрочилар томонидан бошқа шахсларга тегишли бўлган муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун қўлланиладиган самарали ҳуқуқий таъсир чоралари, шу жумладан тегишли лицензияни тўхтатиш ёки бекор қилиш;
муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланишдан олинган даромаддан ҳуқуқи бузилган шахсларни рағбатлантириш;
тўй, томоша ва бошқа кўнгилочар тадбирларда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар бузилишининг профилактикасини кучайтириш ва бошқалар.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2023 йил июль
Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов),
Маданият вазирлиги
(О. Назарбеков),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
18.
БИМТ кўмагида Адлия вазирлиги ҳамда Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси фаолиятида «WIPO Alert» онлайн платформасидан фойдаланишни йўлга қўйиш.
Бунда, қуйидагилар назарда тутилади:
БИМТ томонидан юритиладиган «WIPO Alert» махсус ҳимояланган онлайн платформасига қонунчиликка мувофиқ «муаллифлик ҳуқуқини бузган» деб топилган веб-сайтлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш;
бошқа давлатлар томонидан «WIPO Alert» махсус ҳимояланган онлайн платформасига киритилган қароқчи сайтлар тўғрисидаги маълумотларни маҳаллий реклама агентликлари ва тадбиркорларга етказиш.
Ташкилий чора-тадбирлар
2023 йил август
Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов),
Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида лицензияланган дастурий таъминот воситаларидан фойдаланиш истиқболларини илғор хорижий тажриба асосида таҳлилий ўрганиш ва ўрганиш якунлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Ахборот-таҳлилий маълумотнома
2023 йил март
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси
Муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан кўчирмачиликка (плагиатга) қарши аёвсиз курашиш мақсадида зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш.
Бунда, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:
таълим тизимининг барча бўғинлари ва босқичларида ёш авлодни ўзганинг интеллектуал фаолияти натижаларига ҳурмат билан қараш руҳида тарбиялаш;
таълим жараёнида ўқувчи-талабаларнинг топшириқларни бир-биридан кўчиришининг (плагиатнинг) олдини олишга қаратилган замонавий ёндашувларни амалиётга жорий қилиш;
ўқувчи-талабаларнинг назорат ишлари, битирув ишлари, илмий ва бошқа ишлар бўйича кўчирмачиликни (плагиатни) аниқлашга қаратилган дастур ёрдамида мунтазам текшириш тартибини жорий қилиш;
илмий ишлар ва диссертацияларни ҳимоя қилишда ва ундан олдинги барча босқичларда кўчирмачиликка (плагиатга) қарши экспертизадан ўтказиш тартибларини такомиллаштириш;
кўчирмачиликка (плагиатга) йўл қўйган шахсларга нисбатан бундай хатти-ҳаракатларни такрорламасликлари учун таъсирчан чоралар кўриш.
Муаллифлар, ижодкорлар ва турдош ҳуқуқ субъектларига янги асарлар, ижролар, фонограммалар, кўрсатувлар ва эшиттиришлар яратиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Адлия вазирлиги расмий веб-сайтида муаллифлар, ижодкорлар ва турдош ҳуқуқ субъектларининг асарлари ва маҳсулотларидан фойдаланганлик учун тўланадиган муаллифлик ҳақини ҳисоблаб берувчи махсус калькулятор модулини ишга тушириш.
Ташкилий-техник чора-тадбирлар
2022 йил май
Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов),
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
(А. Ходжаев),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
Бунда, «Саноат мулки муҳофазаси» портали қуйидагиларни инобатга олган ҳолда такомиллаштирилади:
алоҳида бўлим яратиш орқали Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш тўғрисидаги лицензия шартномалари тўғрисида онлайн тарзда электрон маълумот бериш имкониятини йўлга қўйиш;
рўйхатдан ўтказилган барча интеллектуал мулк объектлари тўғрисидаги муҳофаза ҳужжатларини онлайн тарзда олиш имконини яратиш.
Матбуот анжуманларининг натижалари асосида интеллектуал мулк объектлари эгаси бўлган тадбиркорлар, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Комплекс чора-тадбирлар
2022-2023 йиллар
Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов),
Савдо-саноат палатаси
(Д. Ваҳобов)
27.
Ёш авлодда ўзганинг интеллектуал фаолияти натижаларини ҳурмат қилиш ҳиссини ҳамда ихтирочилик ва новаторлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларида интеллектуал мулк соҳаси бўйича таълим берилишини йўлга қўйиш.
Бунда, «Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи асослари», «Давлат ва ҳуқуқ асослари», «Иқтисодий билим асослари» ва «Тадбиркорлик асослари» фан дастурларида нафақат муаллифлик ҳуқуқи, балки саноат мулки объектлари тўғрисида билимлар бериш учун тегишли фан дастурларини такомиллаштириш.
Мазкур ўқув курсларида олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари мутахассислари, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларида ўз интеллектуал мулк объектларини ривожлантириш (миллий ва халқаро муҳофаза қилиш, брендинг, ребрендинг, реклама ва бошқалар), уларни фуқаролик муомаласига киритиш орқали фойда олиш тўғрисидаги билим ва кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПФ-194-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2022 й., 06/22/194/0766-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги ПҚ-221-сон қарорига 3-ИЛОВА
Интеллектуал мулк объектларини халқаро рўйхатдан ўтказиш тартиб ва босқичлари бўйича жисмоний ва юридик шахсларга батафсил маълумот берувчи услубий қўлланмалар тайёрлаш.
соҳа бўйича
4
15
20
25
30
35
Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва контрафакт маҳсулотлар реализациясига қарши курашиш
5.
Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар бузилишининг олдини олиш мақсадида бозорлар, савдо мажмуалари ва кўчма савдо объектларида ўтказилган профилактика тадбирлари сони.
та
180
350
400
450
500
550
6.
Савдо масканларида аниқланган контрафакт маҳсулотлар бўйича соҳалар кесимида тайёрланган кенг жамоатчиликка етказилган контрафакт маҳсулотлар каталоги сони.
тираж
1000
2000
3000
4000
5000
6000
7.
Контрафакт маҳсулотлар, асл маҳсулотлардан уларни фарқлаш, уларнинг зарарлари тўғрисида тайёрланган ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган ижтимоий роликлар сони.
та
4
10
15
20
25
30
Жамиятда интеллектуал мулкка нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантириш ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш
8.
Интеллектуал мулк соҳасига, шу жумладан интеллектуал мулкни яратиш, уни рўйхатдан ўтказиш ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш йўналишларидаги олий таълим ташкилотлари талабаларини стажировка ва касб ўрганишини йўлга қўйиш
нафар
-
10
20
30
40
50
9.
Адлия вазирлигининг интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш билан боғлиқ фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган материаллар сони.
та
50
250
350
450
550
650
10.
Фуқароларда интеллектуал мулкка нисбатан ҳурмат ҳиссини уйғотиш мақсадида тайёрланган ва тарқатилган материаллар сони.
Интеллектуал мулк соҳасидаги халқаро стандартларни имплементация қилиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш
12.
Адлия вазирлиги билан интеллектуал мулк соҳаси бўйича хорижий мамлакатларнинг тегишли органлари ва халқаро ташкилотлар ўртасида тузилган халқаро ҳужжатлар сони (икки томонлама шартномалар, меморандумлар, ҳамкорлик чора-тадбирлари ва бошқалар).
та
1
2
5
7
9
10
13.
Илғор тажриба билан танишиш ҳамда малака ошириш мақсадида хорижда амалиёт ўтаган Адлия вазирлиги ходимлари сони (онлайн ёки офлайн шаклда).
нафар
-
10
20
30
40
50
14.
Хорижий аудиторияни мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардор қилиш мақсадида халқаро босма ва электрон нашрларда эълон қилинган материаллар сони
та
-
3
5
7
9
12
Изоҳ:
3 ва 10-бандлардаги мақсадли кўрсаткичлар йилдан-йилга қўшилиб борилади (ўсиб борувчи).
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги ПҚ-221-сон қарорига 4-ИЛОВА
Интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича жорий этилаётган янги механизмларни масъул давлат органлари ва ташкилотлари ходимларига ўргатиш бўйича ўқув машғулотларни ўтказиш
I. Давлат органларининг марказий аппарати ходимларини ўқитиш
1.
Т. Абдусаттаров,
А. Мавлонов,
Ш. Шарахметов,
С. Қариев,
Д. Рахимов,
Д. Сатторов
Адлия вазирлиги
2022 йил 5 — 7 май
Давлат божхона қўмитаси
2022 йил 10 — 12 май
Монополияга қарши курашиш қўмитаси
2022 йил 17 — 19 май
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
2022 йил 24-25 май
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
2022 йил 26 — 27 май
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
2022 йил 1-2 июнь
II. Давлат ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг ходимларини ўқитиш
2.
1-гуруҳ
Е. Каньязов,
И. Мухторов,
Ф. Карабаев,
У. Мухамедов,
У. Эгамов,
Ж. Шукуров
Андижон вилояти
2022 йил 5 — 7 май
3.
Бухоро вилояти
2022 йил 10 — 12 май
4.
Фарғона вилояти
2022 йил 17 — 19 май
5.
Жиззах вилояти
2022 йил 24-25 май
6.
Хоразм вилояти
2022 йил 26 — 27 май
7.
Наманган вилояти
2022 йил 1 — 3 июль
8.
Тошкент шаҳри
2022 йил 8 — 10 июль
9.
2-гуруҳ
Б. Сагдуллаев,
О. Ибрагимов,
Б. Умматов,
Ш. Алиризаев,
Ж. Эшмурадов,
А. Абдукаюмов
Навоий вилояти
2022 йил 3 — 5 май
10.
Қашқадарё вилояти
2022 йил 10 — 12 май
11.
Самарқанд вилояти
2022 йил 17 — 19 май
12.
Сирдарё вилояти
2022 йил 24-25 май
13.
Сурхондарё вилояти
2022 йил 26-27 май
14.
Тошкент вилояти
2022 йил 1 — 3 июль
15.
Қорақалпоғистон Республикаси
2022 йил 8 — 10 июль
* Ўқув машғулотларини ўтказиш учун Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентликлари масъул ҳисобланади.
** Режа-жадвалда белгиланган ўқув машғулотларини ўтказиш муддатлари масъуллар томонидан заруратга кўра ўзгартирилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги ПҚ-221-сон қарорига 5-ИЛОВА
Интеллектуал мулкни рўйхатга олиш ва уни фуқаролик муомаласига киритишни хўжалик юритувчи субъектлар ходимларига ўргатиш бўйича ўқув машғулотларни ўтказиш
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети
7.
Миллий рассомчилик ва дизайн институти
8.
Тошкент давлат техника университети
2022 йил август
9.
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
10.
Тошкент кимё-технология институти
11.
«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети
12.
Тошкент давлат аграр университети
13.
Тошкент тиббиёт академияси
14.
Тошкент фармацевтика институти
15.
Самарқанд давлат тиббиёт университети
II. Илмий-тадқиқот муассасалари
16.
Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалар кимёси институти
2022 йил август — сентябрь
Адлия вазирлиги,
Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Фанлар академияси
17.
Ўзбекистон Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти
18.
Ўзбекистон Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика маркази
19.
Ўзбекистон Фанлар академияси Биоорганик кимё институти
20.
Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти
21.
Ўзбекистон Фанлар академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институти
22.
Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон табиий фанлар илмий-текшириш институти
23.
Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти
* Ўқув машғулотлари бевосита тегишли олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги ПҚ-221-сон қарорига 7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-916-сон қарорига 1-илованинг рус тилидаги матни 4-позицияси «Ответственные исполнители» устунидаги «Агентство по интеллектуальной собственности Республики Узбекистан» сўзлари «Минюст» сўзи билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги ПҚ-4024-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомнинг 10-банди 3-кичик банди тўртинчи хатбошисидаги «Интеллектуал мулк агентлигига» сўзлари «Адлия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги ПҚ-4151-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тўғрисидаги низомнинг 12-банди 2-кичик бандининг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«китоб нашр этишда, электрон ва аудио китоблар яратишда муаллифлик ҳуқуқлари бузилишини олдини олиш юзасидан чоралар кўради, нашриётлар, электрон ва аудио китоблар яратиш фаолиятини амалга оширувчи субъектлар фаолиятида қонунбузарликларни аниқлаш ва бартараф этиш, республика ҳудудида ноширлик-матбаа фаолияти соҳасида контрафакт маҳсулотлар тайёрланиши, нашр қилиниши ва сотилишини бартараф қилиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, божхона, солиқ ва бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 февралдаги «Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4168-сон қарори 3-бандининг иккинчи — тўртинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «Агентлик» сўзи тегишли келишикдаги «Адлия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги «Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4550-сон қарорининг 9-банди учинчи хатбошисидаги ва 13-банддаги «ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги «Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4965-сон қарорида:
1, 6, 10, 14 — 17 ва 19 позициялар «Масъул ижрочилар» устунидаги «Интеллектуал мулк агентлиги (Т. Абдусаттаров)» сўзлари «Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)» сўзлари билан алмаштирилсин;
7 ва 8-позициялар «Масъул ижрочилар» устунидан «Интеллектуал мулк агентлиги (Т. Абдусаттаров)» сўзлари чиқариб ташлансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПҚ-5047-сон қарори билан тасдиқланган Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомда:
а) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига» сўзлари «Адлия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«5. Мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг чет эл валютасидаги маблағлари Вазирлик томонидан Жамғарманинг ҳисобварақларига ҳар ойда валютанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача ўтказилади».
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-бандида:
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларга нисбатан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг бузилганлиги»;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги ПҚ-221-сон қарорига 8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4380-сон қарорининг 7-банди ва қарорга 2-илованинг 2-банди.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 609-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 467-сон қарорига 5-илованинг XI ва XIII-бўлимлари.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 88-сон қарорига 3-илованинг 23-банди.