Ўзбекистон республикаси истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги
Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2сентябрдаги ПҚ-291-сон «Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2008 йил 29 ноябрдаги 2008-41-сон буйруғи (рўйхат рақами 1899, 2009 йил 6 февраль) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги
низомига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Буйруқнинг
муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:»
«Мазкур Низом қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
Мазкур Низом талаблари қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларга татбиқ қилинади, тижорат банклари ва суғурта ташкилотлари бундан мустасно.».
б)
5-банд «остида» деган сўздан кейин «бўлган» деган сўз билан тўлдирилсин.
с)
131-банддаги «малака гувоҳномасига» деган сўзлар «малака сертификатига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
иккинчи хатбошидаги «малака гувоҳномасига» деган сўзлар «малака сертификатига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «банкрот» деган сўз «тўловга қобилиятсиз» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
е)
15-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
«Назоратчи қонунчилик ҳужжатлари ва (ёки) Йўриқномада белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.».
«Назоратчига қонунчилик ҳужжатларида ва (ёки) Йўриқномада белгиланган бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.».
ҳ)
19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Назоратчи қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлигини аниқлангандан сўнг бир иш куни ичида ушбу ҳолат юзасидан профессионал иштирокчининг ижроия органига ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига ёзма равишда ахборот бериши шарт.».
и)
26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. Профессионал иштирокчига келиб тушган ва назоратчи фаолиятига тегишли бўлган ариза ва шикоятлар кўриб чиқиш учун назоратчига юборилади. Бундай ариза ва шикоятлар профессионал иштирокчи томонидан келиб тушган куннинг ўзида, иш вақти тугаганидан кейин келиб тушган тақдирда эса кейинги иш куни рўйхатдан ўтказилиши керак.».