toggle_night_mode
Ҳужжат 19.06.2025 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ваучер асосида янги ижтимоий хизматлардан фойдаланиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 8 майдаги ПҚ-171-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 8 майдаги ПҚ-171-сон қарорига мувофиқ:
а) 2025 йил 1 июндан бошлаб ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларни қўллаб қувватлашга қаратилган «Фаол ҳаётга қадам» дастури (кейинги ўринларда — Дастур) жорий этилиши;
б) Дастур доирасида қуйидаги 5 турдаги янги ижтимоий хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилиши:
уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати;
уй шароитида қараб туриш хизмати;
тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати;
кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати;
шахсий ёрдамчи хизмати;
в) Дастур доирасида йўлга қўйиладиган ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатларининг бир қисмини ваучер асосида қоплаб бериш тизими жорий этилиши. Бунда:
ваучер қиймати Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар ва Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳисобидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда субсидия шаклида тўланиши;
йўлга қўйиладиган ижтимоий хизматлар Агентликнинг «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ва тизим ташкилотлари билан бир қаторда якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан кўрсатилиши;
ваучер бериш ва унинг қийматини тўлаш ҳамда ижтимоий хизмат кўрсатувчилар билан шартномалар имзолаш «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидаги (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) «Оила ҳамкори» платформаси орқали амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
а) 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб Дастур доирасида йўлга қўйиладиган ижтимоий хизматларни кўрсатувчи шахслар учун Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади. Бунда:
қисқа муддатли ўқув курслари 36 соатдан кам бўлмаган ўқув дастури (онлайн ёки офлайн шаклда) бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдоридаги тўлов-шартнома асосида, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва Агентликнинг тизим ташкилотлари ходимлари учун эса бепул ташкил этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қисқа муддатли ўқув курсини муваффақиятли якунлаган шахсларга амал қилиш муддати уч йил бўлган мазкур қарорга 2-иловада белгиланган намунадаги сертификат берилади. Бунда Дастур доирасида йўлга қўйиладиган ижтимоий хизматлар ушбу сертификатга эга бўлган шахслар томонидан кўрсатилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қисқа муддатли ўқув курсида ўқув жараёни Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази томонидан тасдиқланган ўқув режа ва дастурга мувофиқ ташкил этилади;
б) Агентлик ва унинг тизим ташкилотларига тегишли, шунингдек маҳалла ҳудудида жойлашган бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари Тошкент шаҳрида ижара тўловининг энг кам миқдорига 0,25 коэффициент қўлланган ҳолда, қолган ҳудудларда ижара тўловининг энг кам миқдорида балансда сақловчи томонидан Дастур доирасида ҳамда бошқа ижтимоий хизматларни кўрсатувчи нодавлат юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри ижарага беришга рухсат берилади;
в) Дастур доирасидаги ижтимоий хизматларни ташкил этиш ва хизматлардан фойдаланиш жараёнида СМС-хабар юбориш билан боғлиқ харажатлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги Қонунининг 26-моддаси, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддаси.
4. Агентлик:
а) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:
2025 йил 1 июлга қадар «Ижтимоий ҳимоя» АТда Дастур доирасидаги ижтимоий хизматлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, бошқариш, уларга ишлов бериш жараёнларини автоматлаштириш ҳамда зарур ҳолларда ижтимоий хизматларни кўрсатишга алоқадор ташкилотлар билан ахборот ҳамкорлигининг барча турларини таъминлаш, шунингдек ижтимоий хизматлар кўрсатилишини назорат қилиш имкониятларига эга бўлган «Оила ҳамкори» платформаси ишга туширилишини таъминласин;
уч ой муддатда ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахслар учун масофадан туриб Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали мурожаат қилиш имкониятини яратсин;
б) икки ой муддатда:
истисно тариқасида, уйда ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатилаётган Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестридаги шахсларни мурожаат талаб этмаган ҳамда шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси ҳамда яшаш шароитларини баҳолашдан ўтказмаган ҳолда, мазкур хизматлардан фойдаланиш харажатларини ваучер асосида қоплаш тизимига ўтказилишини таъминласин;
Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида ижтимоий хизматларни кўрсатувчи ходимларда профессионал иш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этсин;
в) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 июлдан бошлаб Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестридаги шахсларга уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати учун бюджетдан ажратиладиган субсидияларни бир сатрда режалаштирилишини таъминласин;
г) 2025 йил 1 октябрга қадар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан кўрсатиладиган Дастур доирасидаги ижтимоий хизматларни босқичма-босқич тадбиркорлик субъектлари ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар орқали кўрсатилишини йўлга қўйиш чораларини кўрсин.
5. Агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 18 июнь,
376-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 376-сон қарорига
1-ИЛОВА
«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларга «Фаол ҳаётга қадам» дастури (кейинги ўринларда — Дастур) доирасида белгиланган ижтимоий хизматлардан (кейинги ўринларда — ижтимоий хизматлар) фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази) томонидан ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахсларнинг қуйидаги ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиёжлари баҳоланади ва «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) ваучер шакллантирилади:
уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати;
уй шароитида қараб туриш хизмати;
тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати;
кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати;
шахсий ёрдамчи хизмати.
Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
3. «Инсон» маркази томонидан бериладиган ваучер билан ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатлари мазкур Низомга 2а — 2д-иловаларга мувофиқ субсидия шаклида қоплаб берилади.
Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатлари ваучерда белгиланган хизмат кўрсатиш ҳажми (соати)дан келиб чиқиб қоплаб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ижтимоий хизматлар «Инсон» марказлари ва (ёки) тизим ташкилотлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан кўрсатилади.
5. Кўрсатилган ижтимоий хизматлар ҳақидаги маълумотлар ҳамда ушбу хизматлардан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари хизмат кўрсатилган кунда хизмат кўрсатувчи томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Юқумли ёки руҳий касаллик билан касалланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Мурожаат қилиш ва мурожаатни кўриб чиқиш тартиби
7. Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс ёки унинг вакили «Инсон» марказига ўзи келган ҳолда ёки ўзи яшайдиган ҳудудда фаолият юритувчи «Инсон» марказининг ижтимоий ходимига ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали мурожаат қилади.
Бунда мурожаат қилган шахс ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахсда юқумли касаллик билан касалланиш ҳолатларининг мавжуд эмаслиги тўғрисида оилавий поликлиникадан берилган маълумотномани тақдим этиши ёки тегишли ахборот порталига бириктириши лозим.
8. «Инсон» марказининг оператори ёки ижтимоий ходими мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ ижтимоий хизматлардан фойдаланиш учун мурожаатни қабул қилиш бўйича сўровномани «Ижтимоий ҳимоя» АТда расмийлаштириш орқали мурожаатни қабул қилади.
9. Мурожаат қилган шахс расмийлаштирилган сўровномадаги маълумотларнинг тўғрилигини текширади ҳамда ўзи томонидан маълум қилинган мобил телефон рақамига СМС-хабар орқали юбориладиган махсус кодни маълум қилиш, Face-ID ёхуд имзони идентификация қилишнинг тегишли воситалари (электрон рақамли имзо, дактилоскопия, ягона идентификация тизимидаги логин ва пароль, мобил-ID ва бошқалар) ёхуд имзо қўйиш йўли билан уни тасдиқлайди.
Ижтимоий хизматдан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
10. Тасдиқланган сўровнома «Ижтимоий ҳимоя» АТда реал вақт режимида тегишли ҳудуддаги «Инсон» маркази директорига масъул ходимни (кейинги ўринларда — «Инсон» марказининг масъул ходими) бириктириш учун юборилади.
11. «Инсон» марказининг масъул ходими «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали келиб тушган сўровномани етти иш кунидан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқади.
12. «Инсон» марказининг масъул ходими томонидан сўровномани кўриб чиқишда «Ижтимоий ҳимоя» АТда ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахснинг:
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестри (кейинги ўринларда — Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар реестри) ёки Камбағал оилалар реестрига киритилганлиги ҳолати ёхуд «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни олувчи шахс (оила) эканлиги ўрганилади;
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарори билан тасдиқланган Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда Бартел ва Лаутон шкалаларини расмийлаштириш орқали ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси баҳоланади;
мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ сўровномани расмийлаштириш орқали оиласи ёки ўзини ижтимоий хизматларга эҳтиёжи аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс мазкур Низомга 2а — 2д-иловаларга мувофиқ паспортларнинг «Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи» позициясида белгиланган мезонларга мос бўлмаганда ваучер бериш рад этилади.
3-боб. Ижтимоий хизматдан фойдаланувчига ваучер бериш тартиби
14. Сўровномани кўриб чиқиш натижалари мазкур Низомга 2а — 2д-иловаларда тегишли ижтимоий хизматлар учун белгиланган мезонларга мос бўлган тақдирда, ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс учун тақдим этилиши мумкин бўлган ижтимоий хизматлар турлари, хизмат кўрсатиш муддатлари, вақти ва даврийлиги «Ижтимоий ҳимоя» АТда автоматик тарзда шаклланади.
Бунда «Инсон» марказининг масъул ходими томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТда шаклланган ижтимоий хизматлар ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахсга таклиф қилинади.
15. Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс ўз хоҳишига кўра, унга таклиф этилган ижтимоий хизматлардан бирини танлайди.
16. Агентликнинг тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқарма) ҳамда ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс ўртасида танланган ижтимоий хизматдан фойдаланиш харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаб бериш бўйича ваучер беришни назарда тутувчи тузиладиган шартнома лойиҳаси «Ижтимоий ҳимоя» АТда автоматик тарзда шаклланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Инсон» марказининг масъул ходими шартнома лойиҳасини имзолаш учун томонларга тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Имзоланган шартнома «Ижтимоий ҳимоя» АТда электрон шаклда тузилган ҳолларда, ундаги тегишли маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасига юборилади.
18. Шартнома маълумотлари асосида «Ижтимоий ҳимоя» АТда тегишли ижтимоий хизматдан 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда фойдаланиш ҳуқуқи билан ваучер шаклланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. «Ижтимоий ҳимоя» АТда ваучер шакллантирилганлиги ҳақида шу куннинг ўзида ижтимоий хизматдан фойдаланувчининг мобил телефон рақамига ҳамда ЯИДХПдаги шахсий кабинетига СМС-хабар юборилади ёки ижтимоий хизматдан фойдаланувчи бир иш кунидан кўп бўлмаган муддатда «Инсон» марказининг ижтимоий ходими томонидан хабардор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи ваучер берилганлиги ҳақида мобил телефон рақамига СМС-хабар келиб тушган ёки «Инсон» марказининг ижтимоий ходими томонидан хабардор қилинган вақтдан бошлаб ўн иш куни ичида ўз хоҳишига кўра «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида хизмат кўрсатувчини танлаши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хизматдан фойдаланувчи мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муддат ичида «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали хизмат кўрсатувчини танламаган тақдирда, унга берилган ваучер бекор қилинади ва бу ҳақида хизматдан фойдаланувчига хабар берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Ижтимоий хизматларни кўрсатувчига қўйиладиган талаблар
21. Ижтимоий хизматларни кўрсатиш билан шуғулланиш истагидаги «Инсон» марказлари, Агентликнинг тизим ташкилотлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар ихтиёрий равишда электрон офертани тасдиқлаш орқали «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан ўтади.
22. Агентлик томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида Ижтимоий хизматлар кўрсатувчиларнинг ягона реестри (кейинги ўринларда — Ягона реестр) юритилади.
23. Ижтимоий хизматларни кўрсатиш билан шуғулланиш истагидаги «Инсон» марказлари, Агентликнинг тизим ташкилотлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги маълумотларни киритиш орқали сўровнома тўлдирилади:
юридик шахслар учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ҳамда телефон рақами;
якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун паспорт ёки ID-карта серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ҳамда телефон рақами;
тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахснинг юридик манзили, ҳисобварағи, банк реквизитлари;
тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахснинг ижтимоий хизматларни кўрсатиш ҳудуди;
кўрсатилиши режалаштирилаётган ижтимоий хизмат турлари ва қамрови билан боғлиқ маълумотлар;
ижтимоий хизматларни кўрсатишга мўлжалланган бино ва иншоотнинг мавжудлиги ҳамда унинг мулк ҳуқуқи ёки бошқа ҳуқуқ асосида унга тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжудлиги (хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойига борган ҳолда хизмат кўрсатиладиган ҳолларда талаб этилмайди);
ижтимоий хизматлар хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойидан ташқарида кўрсатилган ҳолларда, ижтимоий хизматларни кўрсатишга мўлжалланган бино ва иншоотнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи хулосалар;
ижтимоий хизматларни кўрсатишда ёки уларни кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ва тадбирларни амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари талаб этиладиган ҳолларда тегишли ҳужжатнинг мавжудлиги.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги Ягона низом.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. «Инсон» марказлари, Агентликнинг тизим ташкилотлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг сўровномаси тегишлилиги бўйича ҳудудий бошқармада камида уч кишидан иборат таркибда тузиладиган ўрганиш гуруҳи (кейинги ўринларда — ўрганиш гуруҳи) томонидан сўровнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ минимал талабларга мувофиқлиги ўрганиб чиқилади.
Бунда ўрганиш натижаси бўйича ўрганиш гуруҳи томонидан ижтимоий хизматларни кўрсатувчининг ижтимоий хизматни (хизматларни) кўрсатишга тайёр ёки тайёр эмаслиги тўғрисида хулоса расмийлаштирилади ва электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда келишилади ҳамда ҳудудий бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади.
25. Ўрганиш гуруҳи томонидан ижтимоий хизматларни кўрсатиш билан шуғулланиш истагидаги «Инсон» марказлари, Агентликнинг тизим ташкилотлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар ижтимоий хизматни (хизматларни) кўрсатишга тайёрлиги тўғрисида хулоса билан бирга «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан ўтиш учун сўровнома тасдиқланади.
Ўрганиш натижаси бўйича ўрганиш гуруҳи томонидан ижтимоий хизматларни кўрсатиш билан шуғулланиш истагидаги «Инсон» марказлари, Агентликнинг тизим ташкилотлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар ижтимоий хизматни (хизматларни) кўрсатишга тайёр эмаслиги тўғрисида хулоса расмийлаштирилганда, унинг «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан ўтиш учун юборилган сўровномасини тасдиқлаш рад этилади ва бу ҳақида ижтимоий хизматларни кўрсатиш билан шуғулланиш истагидаги субъектга хабар берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Ижтимоий хизматларнинг самарадорлигини баҳолаш
26. Ижтимоий хизматларнинг самарадорлиги Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, унинг ҳудудий марказлари ҳамда марказ мавжуд бўлмаган ҳудудларда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан тегишли ҳудуддаги «Инсон» маркази билан биргаликда ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) тузган ҳолда хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган вақтдан бошлаб ҳар олти ойда бир маротаба баҳолаб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Ишчи гуруҳ томонидан амалга ошириладиган ишлар маълумотнома ёки бошқа турдаги ҳужжатлар билан расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Ишчи гуруҳнинг тузилиши ҳамда хизмат самарадорлигини баҳолаш ўз вақтида, тўғри ва ҳаққоний ташкил қилиниши учун масъул ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Ижтимоий хизматларнинг самарадорлигини баҳолаш мазкур Низомга 2а — 2д-иловаларга мувофиқ мезонлар асосида Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ва таҳлил қилиш орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Кўрсатилаётган ижтимоий хизматлардан фойдаланувчи шахснинг қониқиш даражаси қуйидаги тартиблардан бирига мувофиқ бир ойда камида бир маротаба ушбу шахс томонидан мазкур Низомга 2а — 2д-иловаларга мувофиқ баҳолаб борилади:
«Ижтимоий ҳимоя» АТдаги хизматдан фойдаланувчининг шахсий кабинетида тақдим этиладиган сўровнома асосида;
«Инсон» маркази томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахсга СМС-хабарнома юбориш орқали.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-боб. Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатларининг бир қисмини ваучер асосида қоплаб бериш
31. Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш юзасидан ваучернинг фойдаланилган қисми бўйича субсидия уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан ва қолган ижтимоий хизматлар учун Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Бунда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимлари орқали Дастур доирасида ижтимоий хизматлардан фойдаланиш бўйича ваучернинг фойдаланилган қисми миқдорида тўловларни амалга ошириш ва ҳисобини юритиш Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиялар учун Агентликнинг ҳудудий бошқармаларидаги шахсий ғазна ҳисобварақларида, Жамғармадан ажратиладиган субсидиялар Жамғармада алоҳида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида юритилади.
32. Кўрсатилган ижтимоий хизматлар ҳақидаги маълумотлар ҳамда ушбу хизматлардан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритиш орқали ушбу маълумотлар асосида автоматик тарзда электрон давомат табели шаклланади ва электрон давомат табели асосида ажратиладиган субсидиянинг ойлик миқдори автоматик ҳисоб-китоб қилинади.
Бунда давомат мобил илова ёки махсус қурилмалар ёрдамида жисмоний шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Ахборот модулининг мобил иловасидан ёки махсус қурилмалардан Интернет жаҳон ахборот тармоғисиз (оффлайн режимда) фойдаланилган ҳолларда, ижтимоий хизматлар давомати бўйича қайд этилган маълумотлар «Инсон» марказлари томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечикмасдан Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган ҳолда (онлайн режимда) оффлайн режимда киритилган маълумотларни ахборот модулига узатилишини (янгиланишини) таъминлайди.
34. Ахборот модулига маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаганда, шу жумладан, узатилишини (янгиланишини) таъминламаганда ижтимоий хизмат кўрсатувчиларга субсидия ҳисобланмайди ва тўланмайди.
35. «Ижтимоий ҳимоя» АТда шаклланган электрон давомат табелига асосан ваучер асосида субсидия шаклидаги тўловлар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар шакллантирилади ва махсус ғазна ҳисобварақларидан икки иш куни ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимлари орқали хизмат кўрсатувчининг тижорат банкидаги ҳисобварағига, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ёки Агентликнинг тизим ташкилотларининг эса бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳамда тижорат банкидаги ҳисобварағига автоматик равишда ўтказилади.
36. «Ижтимоий ҳимоя» АТда хизмат кўрсатувчининг тижорат банкидаги ҳисобварағига ёки бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилган тўловлар ҳақидаги маълумотлар шакллантириб борилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
37. Ижтимоий хизматларни кўрсатувчи «Инсон» марказлари, Агентликнинг тизим ташкилотлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар, шунингдек ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан ижтимоий хизматдан фойдаланувчиларнинг шахсига доир маълумотлардан хабардор бўлиб қолган шахслар, шу жумладан, меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ҳам ушбу маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши шарт.
38. Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ижтимоий хизматларни кўрсатувчилар томонидан ушбу Низом талабларига риоя қилиниши устидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
39. Ижтимоий хизмат кўрсатувчилар ахборот модулига киритилган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги бўйича жавобгар ҳисобланади.
40. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги Қонунининг 28-моддаси.
«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс ёки унинг вакили

«Инсон» марказига ўзи келган ҳолда ёки ўзи яшайдиган ҳудудда фаолият юритувчи «Инсон» марказининг ижтимоий ходимига ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ва «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) орқали мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

«Инсон» марказининг оператори ёки ижтимоий ходими

1. Мурожаатни қабул қилиш бўйича сўровномани «Ижтимоий ҳимоя» АТда расмийлаштириш орқали мурожаатни қабул қилади.

1. Мурожаат қилинган вақтда

2. Тасдиқланган сўровномани «Инсон» маркази директорига масъул ходимни бириктириш учун юборади.

2. Реал вақт режимида

3-босқич

«Инсон» марказининг масъул ходими

«Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали келиб тушган сўровномани кўриб чиқиб, ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахснинг:

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестри (кейинги ўринларда — Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар реестри) ёки Камбағал оилалар реестрига киритилганлиги ҳолати ёхуд «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни олувчи шахс (оила) эканлиги ўрганилади;

ўзгалар парваришига муҳтожлик даражасини баҳолайди;

оиласи ёки ўзини ижтимоий хизматларга эҳтиёжини ўрганади.

7 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

4-босқич

«Ижтимоий ҳимоя» АТ

Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс учун тақдим этилиши мумкин бўлган ижтимоий хизматлар турлари, хизмат кўрсатиш муддатлари, вақти ва даврийлиги шаклланади.

Автоматик тарзда

5-босқич

«Инсон» марказининг масъул ходими

«Ижтимоий ҳимоя» АТда шаклланган ижтимоий хизматларни ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахсга таклиф қилади.

Шу вақтнинг ўзида

6-босқич

Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс

Ижтимоий хизматлардан бирини танлайди.

Таклиф этилган вақтда

7-босқич

«Ижтимоий ҳимоя» АТ

Танланган ижтимоий хизмат нархининг тегишли қисмини давлат томонидан қоплаб бериш бўйича ваучер тақдим этилишини назарда тутувчи шартнома лойиҳасини шакллантиради.

Автоматик тарзда

8-босқич

«Инсон» марказининг масъул ходими

Шартнома лойиҳасини имзолаш учун томонларга тақдим этади.

«Ижтимоий ҳимоя» АТда шартнома шаклланган вақтнинг ўзида

9-босқич

«Ижтимоий ҳимоя» АТ

Ижтимоий хизмат нархини тўлиқ ёки қисман қоплаб беришни назарда тутувчи ваучер шакллантиради.

Автоматик тарзда

10-босқич

«Ижтимоий ҳимоя» АТ ёки «Инсон» марказининг ижтимоий ходими

Ижтимоий хизматдан фойдаланувчининг мобиль телефон рақамига ҳамда ЯИДХПдаги кабинетига СМС-хабар юборилади ёки ижтимоий хизматдан фойдаланувчи «Инсон» марказининг ижтимоий ходими томонидан хабардор қилинади.

Автоматик тарзда ёки 1 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

11-босқич

Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи

«Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали хизмат кўрсатувчини танлайди.

10 иш куни ичида

Кейинги таҳрирга қаранг.
«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
2а-ИЛОВА
Уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати
ПАСПОРТИ

1.

Ижтимоий хизмат номи

Уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати.

2.

Ижтимоий хизмат таркиби

Маиший юмушларда кўмаклашиш (овқат тайёрлаш, супуриш-йиғиштириш, кийим-кечакларни ювиш, зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситаларини уйга етказиб бериш);

гигиена тадбирларини амалга ошириш;

тиббиёт ва спорт муассасаларига ҳамроҳлик хизматини кўрсатиш;

тьюторлик (шахсни ўз-ўзига хизмат қилишга ўргатиш, гаджетлардан мустақил фойдаланишга, шу жумладан, электрон китоблар ва сўнгги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари билан танишиш, онлайн давлат хизматларидан фойдаланиш ва бошқаларга ўргатиш).

3.

Ижтимоий хизмат кўрсатувчи

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг тизим ташкилотлари;

якка тартибдаги тадбиркорлар;

юридик шахслар;

ўзини ўзи банд қилган шахслар.

4.

Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 116 баллгача бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги шахс.

5.

Ижтимоий хизматни кўрсатиш ҳажми

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси:

0 баллдан 53 баллгача бўлган шахсга ҳафтада 4 марта 3 соатдан;

54 баллдан 62 баллгача бўлган шахсга ҳафтада 3 марта 2 соатдан;

63 баллдан 87 баллгача бўлган шахсга ҳафтада 2 марта 2,5 соатдан;

88 баллдан 116 баллгача бўлган шахсга ҳафтада 1 марта 2 соатдан.

6.

Ижтимоий хизматдан фойдаланиш учун бериладиган ваучер қиймати

Ижтимоий хизмат:

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва Агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 фоизи*;

якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 фоизи;

ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи.

Бунда якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ва ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан ижтимоий хизмат кўрсатилганда қуйидагича кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари учун ваучер қийматига 1,3 нисбатда;

Тошкент шаҳри учун ваучер қийматига 1,5 нисбатда.

7.

Ижтимоий хизматдан фойдаланиш ва ваучерни шакллантириш учун асос

Шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 116 баллгача баҳоланганлиги.

8.

Ижтимоий хизматни кўрсатиш шакли

Хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойида.

9.

Ваучер қийматини хизмат кўрсатувчига тўлаб бериш шартлари

«Ижтимоий ҳимоя» АТга қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги:

кўрсатилган ижтимоий хизмат ҳақидаги маълумотлар;

ижтимоий хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари.

10.

Ижтимоий хизматнинг самарадорлигини баҳолаш мезонлари

а) Ижтимоий хизматдан фойдаланувчининг хизматдан қониқиш даражаси 5 баллик тизимда баҳоланади:

3 — 5 балл бўлганда — самарали;

1 ва 2 балл бўлганда — самарасиз;

б) ижтимоий хизмат кўрсатилган ёки кўрсатилиши белгиланган хизмат юзасидан Агентлик ва унинг тизим ташкилотларига ижтимоий хизматдан фойдаланувчидан:

шикояти келиб тушмаганлиги — самарали;

асосли шикоят келиб тушганлиги — самарасиз;

в) танлов асосида кўрилганда хизматдан фойдаланувчи хонадонининг ҳолати:

тоза бўлганда — самарали;

тозаланмаган бўлганда — самарасиз.

11.

Изоҳ

Хизмат кўрсатувчи хизматдан фойдаланувчига хизмат кўрсатилишини ташкил этиш учун режа-график асосида тегишли ходимни бириктиради.

* «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва Агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва Агентликнинг тизим ташкилотларининг бюджетдан ташқари алоҳида очилган ғазна ҳисобварақларига ўтказиб берилади. Бунда:
ижтимоий ходим ассистентларига 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизигача иш ҳақи ва ижтимоий солиқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи миқдорида йўл ҳақи учун компенсация, махсус хўжалик сумкаси, махсус кийим-бош (ёзги, қишки) ва хўжалик қўлқоплари билан таъминлаш бўйича компенсация харажатлари учун тўлаб берилади.
Уйда ижтимоий-маиший хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходим ассистентларининг асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) Агентлик томонидан баҳоланади ва баҳолаш натижаларига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи ҳисобидан қуйидагича тўловлар амалга оширилади:
фаолият самарадорлиги «аъло» деб топилганда — 100 фоиз;
фаолият самарадорлиги «яхши» деб топилганда — 90 фоиз;
фаолият самарадорлиги «қониқарли» деб топилганда — 80 фоиз;
фаолият самарадорлиги «қониқарсиз» деб топилганда — 70 фоиз.
Иқтисод қилинган маблағлар ижтимоий ходим ассистентларини моддий рағбатлантириш ва мукофотлаш учун сарфланади.
Ижтимоий ходим ассистентларига Бартел ва Лаутон шкаласи бўйича 54 — 62 балл тўплаган ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга бир ойда кўпи билан 3 марта ҳамроҳлик хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида қўшимча компенсация тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
2б-ИЛОВА
Уй шароитида қараб туриш хизмати
ПАСПОРТИ

1.

Ижтимоий хизмат номи

Уй шароитида қараб туриш хизмати.

2.

Ижтимоий хизмат таркиби

Шахсга қараб туриш (йиқилиш ва жароҳатланишларнинг олдини олиш);

шахсни парваришлаш (овқатлантириш, гигиеник тадбирларни амалга ошириш);

шахс билан мулоқот қилиш;

тьюторлик (шахсни ўз-ўзига хизмат қилишга ўргатиш, гаджетлардан мустақил фойдаланишга, шу жумладан, электрон китоблар ва сўнгги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари билан танишиш, онлайн давлат хизматларидан фойдаланиш ва бошқаларга ўргатиш).

3.

Ижтимоий хизмат кўрсатувчи

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг тизим ташкилотлари;

якка тартибдаги тадбиркорлар;

юридик шахслар;

ўзини ўзи банд қилган шахслар.

4.

Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи

Ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 53 баллгача бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги қуйидаги мезонлардан бирига жавоб берадиган шахс (оила):

Камбағал оилалар реестрига киритилган шахс (оила);

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни олувчи шахс (оила).

5.

Ижтимоий хизматни кўрсатиш ҳажми

Ҳафтада 5 иш куни давомида кунига 3 соатгача, бироқ 1 йилдан кўп бўлмаган даврда.

6.

Ижтимоий хизматдан фойдаланиш учун бериладиган ваучер қиймати

Ижтимоий хизмат:

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва Агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 фоизи*;

якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 фоизи;

ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи, бирга яшайдиган оила аъзосига уй шароитида қараб туриш хизматининг 1 соати учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи.

Бунда якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ёки ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан ижтимоий хизмат кўрсатилганда қуйидагича кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади**:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари учун ваучер қийматига 1,3 нисбатда;

Тошкент шаҳри учун ваучер қийматига 1,5 нисбатда.

7.

Ижтимоий хизматдан фойдаланиш ва ваучерни шакллантириш учун асос

Шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 53 баллгача баҳоланганлиги;

оила ёки шахснинг ижтимоий хизматларга эҳтиёжи мавжудлиги;

Камбағал оилалар реестрига киритилганлиги ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни олувчи шахс (оила) эканлиги;

оилада меҳнатга лаёқатли шахс уч ой ичида банд бўлиш ёки таълим олиш мажбуриятини олганлиги***.

8.

Ижтимоий хизматни кўрсатиш шакли

Хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойида.

9.

Ваучер қийматини хизмат кўрсатувчига тўлаб бериш шартлари

«Ижтимоий ҳимоя» АТга қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги:

кўрсатилган ижтимоий хизмат ҳақидаги маълумотлар;

ижтимоий хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари;

амалга оширилган тадбирлар ва шахс ҳақидаги маълумотни хизмат кўрсатувчи томонидан ҳар куни «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасига киритиб бориш.

10.

Ижтимоий хизматнинг самарадорлигини баҳолаш мезонлари

а) Ижтимоий хизматдан фойдаланувчининг хизматдан қониқиш даражаси 5 баллик тизимда баҳоланади:

3 — 5 балл бўлганда — самарали;

1 ва 2 балл бўлганда — самарасиз;

б) ижтимоий хизмат кўрсатилган ёки кўрсатилиши белгиланган хизмат юзасидан Агентлик ва унинг тизим ташкилотларига ижтимоий хизматдан фойдаланувчидан:

шикояти келиб тушмаганлиги — самарали;

асосли шикоят келиб тушганлиги — самарасиз;

в) хизматдан фойдаланувчининг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси бўйича 6 ойлик кўрсаткичи Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича (балли):

қайта баҳолашдан аввалги кўрсаткичига нисбатан камаймаганда ёки ошганда — самарали;

қайта баҳолашдан аввалги кўрсаткичига нисбатан камайганда — самарасиз.

11.

Изоҳ

Хизмат кўрсатувчи хизматдан фойдаланувчига хизмат кўрсатилишини ташкил этиш учун режа-график асосида тегишли ходимни бириктиради.

* «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва Агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун Агентликнинг ҳудудий бошқармаларининг ва Агентликнинг тизим ташкилотларининг бюджетдан ташқари алоҳида очилган ғазна ҳисобварақларига ўтказиб берилади. Бунда:
ижтимоий ходим ассистентларига 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизигача иш ҳақи ва ижтимоий солиқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи миқдорида йўл ҳақи учун компенсация, махсус хўжалик сумкаси, махсус кийим-бош (ёзги, қишки) ва хўжалик қўлқоплари билан таъминлаш бўйича компенсация харажатлари учун тўлаб берилади.
Уйда ижтимоий-маиший хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходим ассистентларининг асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) Агентлик томонидан баҳоланади ва баҳолаш натижаларига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи ҳисобидан қуйидагича тўловлар амалга оширилади:
фаолият самарадорлиги «аъло» деб топилганда — 100 фоиз;
фаолият самарадорлиги «яхши» деб топилганда — 90 фоиз;
фаолият самарадорлиги «қониқарли» деб топилганда — 80 фоиз;
фаолият самарадорлиги «қониқарсиз» деб топилганда — 70 фоиз.
Иқтисод қилинган маблағлар ижтимоий ходим ассистентларини моддий рағбатлантириш ва мукофотлаш учун сарфланади.
** Ижтимоий хизматдан фойдаланувчига бирга яшайдиган оила аъзоси бўлган ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан уй шароитида қараб туриш хизмати кўрсатилганда ваучер қийматига кўпайтирувчи коэффициент қўлланилмайди.
*** Ўзини ўзи банд қилганлиги ёки уч ой ичида ишга жойлашганлиги солиқ органларининг ахборот тизимлари орқали текширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
2в-ИЛОВА
Тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати
ПАСПОРТИ

1.

Ижтимоий хизмат номи

Тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати.

2.

Ижтимоий хизмат таркиби

Шахсларнинг йўқотилган функционал имкониятлари ва ҳаракат фаоллигини қайта тиклаш;

жисмоний фаоллик йўқотилиши билан ривожланиш хавфи юқори бўлган асоратли касалланиш ҳолатларини олдини олиш ва оила аъзоларини парвариш кўникмаларига ўргатиш.

Шифокор томонидан қўшимча реабилитация тадбирлари белгиланиши мумкин.

3.

Ижтимоий хизмат кўрсатувчи

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази*;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг тизим ташкилотлари*;

якка тартибдаги тадбиркорлар;

юридик шахслар.

4.

Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган ҳамда ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги шахс;

Камбағал оилалар реестрига киритилган ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни олувчи шахс (оила) бўлган ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги жароҳатланиш ва бош мия қон айланиши бузилиши (инсульт) ташхиси қўйилган шахс.

5.

Ижтимоий хизматни кўрсатиш ҳажми

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган:

ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 53 баллгача бўлган шахсга ҳафтада 3 марта 2 соатдан;

ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 54 баллдан 62 баллгача бўлган шахсга ҳафтада 2 марта 2 соатдан;

Камбағал оилалар реестрига киритилган ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни олувчи шахс (оила) бўлган ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача бўлган жароҳатланиш ва бош мия қон айланиши бузилиши (инсульт) ташхиси қўйилган шахсга ҳафтада 3 мартагача 1 соатдан, бироқ 1 та шахс учун бир марта 6 ойдан кўп бўлмаган даврда.

6.

Ижтимоий хизматдан фойдаланиш учун бериладиган ваучер қиймати

Ижтимоий хизмат:

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва Агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи;

якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 11 фоизи.

Бунда якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан ижтимоий хизмат кўрсатилганда қуйидагича кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари учун ваучер қийматига 1,3 нисбатда;

Тошкент шаҳри учун ваучер қийматига 1,5 нисбатда.

7.

Ижтимоий хизматдан фойдаланиш ва ваучерни шакллантириш учун асос

Шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача баҳоланганлиги;

оиланинг ижтимоий хизматларга эҳтиёжи мавжудлиги;

жароҳатланиш ва бош мия қон айланиши бузилиши (инсульт) ташхиси тўғрисидаги оилавий шифокорнинг хулосаси.

8.

Ижтимоий хизматни кўрсатиш шакли

Хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойида ёки кундузги қатнов асосида ташкил этилган бинода.

9.

Ваучер қийматини хизмат кўрсатувчига тўлаб бериш шартлари

«Ижтимоий ҳимоя» АТга қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги:

кўрсатилган ижтимоий хизмат ҳақидаги маълумотлар;

ижтимоий хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари.

10.

Ижтимоий хизматнинг самарадорлигини баҳолаш мезонлари

а) Ижтимоий хизматдан фойдаланувчининг хизматдан қониқиш даражаси 5 баллик тизимда баҳоланади:

3 — 5 балл бўлганда — самарали;

1 ва 2 балл бўлганда — самарасиз;

б) ижтимоий хизмат кўрсатилган ёки кўрсатилиши белгиланган хизмат юзасидан Агентлик ва унинг тизим ташкилотларига ижтимоий хизматдан фойдаланувчидан:

шикояти келиб тушмаганлиги — самарали;

асосли шикоят келиб тушганлиги — самарасиз;

в) хизматдан фойдаланувчининг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси бўйича 6 ойлик кўрсаткичи Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича (балли):

қайта баҳолашдан аввалги кўрсаткичига нисбатан камаймаганда ёки ошганда — самарали;

қайта баҳолашдан аввалги кўрсаткичига нисбатан камайганда — самарасиз;

г) ижтимоий хизмат кўрсатилиши бўйича индивидуал реабилитация режасининг мавжудлиги ва кўрсатилган хизматнинг индивидуал реабилитация режасига мувофиқлиги:

реабилитация режаси мавжуд ва кўрсатилган хизмат индивидуал реабилитация режасига мувофиқ бўлганда — самарали;

реабилитация режаси мавжуд бўлмаганда ёки кўрсатилган хизмат индивидуал реабилитация режасига мувофиқ бўлмаганда — самарасиз.

11.

Изоҳ

Ижтимоий хизмат кўрсатувчининг шифокори томонидан хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойига борган ҳолда ёки ижтимоий хизмат кундузги қатнов асосида ташкил этилган бинода уни тиббий кўрикдан ўтказилади ва реабилитация тадбирларига эҳтиёжлари асосида индивидуал реабилитация режаси тузилади.

Кўрсатилган тиббий ижтимоий реабилитация хизматларининг самарадорлиги ҳар олти ойда Агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан баҳолаб борилади.

Ижтимоий хизматдан фойдаланувчига уйда тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати кўрсатилишини ташкил этиш учун хизмат кўрсатувчи томонидан режа-график асосида тегишли ходим бириктирилади.

* Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказлари фаолияти йўлга қўйилмаган вилоятларда тиббий-ижтимоий реабилитация хизматлари «Инсон» ижтимоий хизматлари марказлари томонидан кўрсатилиши мумкин.
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва Агентликнинг тизим ташкилотларида кўрсатилган хизматлар учун меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорлари Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва Агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан мустақил белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
2г-ИЛОВА
Кундузги қатнов асосида қараб туриш хизматини кўрсатиш
ПАСПОРТИ

1.

Ижтимоий хизмат номи

Кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати.

2.

Ижтимоий хизмат таркиби

а) Шахсга қараб туриш (йиқилиш ва жароҳатланишларнинг олдини олиш);

шахсни парваришлаш (овқатлантириш, гигиеник тадбирларни амалга ошириш);

шахс билан мулоқот қилиш;

шахсни ўз-ўзига хизмат қилишга ўргатиш;

тьюторлик (гаджетлардан мустақил фойдаланишга, шу жумладан, электрон китоблар ва сўнгги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари билан танишиш, онлайн давлат хизматларидан фойдаланиш ва бошқаларга ўргатиш);

б) 1 маҳал иссиқ овқат ва 2 маҳал енгил овқат билан таъминлаш;

в) 10 кмгача бўлган масофа доирасида хизматдан фойдаланувчини олиб бориш ва олиб келишда транспорт хизматини кўрсатиш.

3.

Ижтимоий хизмат кўрсатувчи

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг тизим ташкилотлари;

якка тартибдаги тадбиркорлар;

юридик шахслар.

4.

Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи

Ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги Камбағал оилалар реестрига киритилган ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни олувчи шахс (оила).

5.

Ижтимоий хизматни кўрсатиш ҳажми

Ҳафтада 5 иш куни давомида кунига 8 соатгача, бироқ 1 йилдан кўп бўлмаган даврда.

6.

Ижтимоий хизматдан фойдаланиш учун бериладиган ваучер қиймати

Ижтимоий хизмат:

Агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан кўрсатилганда — 1 кун учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи;

якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан кўрсатилганда — 1 кун учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 24 фоизи.

Бунда якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан ижтимоий хизмат кўрсатилганда қуйидагича кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари учун ваучер қийматига 1,3 нисбатда;

Тошкент шаҳри учун ваучер қийматига 1,5 нисбатда.

7.

Ижтимоий хизматдан фойдаланиш ва ваучерни шакллантириш учун асос

Шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача баҳоланганлиги;

оиланинг ижтимоий хизматларга эҳтиёжи мавжудлиги;

Камбағал оилалар реестрига киритилганлиги ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни олувчи шахс (оила) эканлиги;

оилада меҳнатга лаёқатли шахс уч ой ичида банд бўлиши ёки таълим олиш мажбуриятини олганлиги*.

8.

Ижтимоий хизматни кўрсатиш шакли

Оила типидаги хонадонда — 7 нафаргача шахсларга;

Марказ типида алоҳида бинода — камида 7 нафар шахсларга.

9.

Ваучер қийматини хизмат кўрсатувчига тўлаб бериш шартлари

«Ижтимоий ҳимоя» АТга қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги:

кўрсатилган ижтимоий хизмат ҳақидаги маълумотлар;

ижтимоий хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари;

амалга оширилган тадбирлар ва шахс ҳақидаги маълумотни хизмат кўрсатувчи томонидан ҳар куни «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг Оила ҳамкори платформасига киритиб бориш.

10.

Ижтимоий хизматнинг самарадорлигини баҳолаш мезонлари

а) Ижтимоий хизматдан фойдаланувчининг хизматдан қониқиш даражаси 5 баллик тизимда баҳоланади:

3 — 5 балл бўлганда — самарали;

1 ва 2 балл бўлганда — самарасиз;

б) ижтимоий хизмат кўрсатилган ёки кўрсатилиши белгиланган хизмат юзасидан Агентлик ва унинг тизим ташкилотларига ижтимоий хизматдан фойдаланувчидан:

шикояти келиб тушмаганлиги — самарали;

асосли шикоят келиб тушганлиги — самарасиз;

в) хизматдан фойдаланувчининг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси бўйича 6 ойлик кўрсаткичи Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича (балли):

қайта баҳолашдан аввалги кўрсаткичига нисбатан камаймаганда ёки ошганда — самарали;

қайта баҳолашдан аввалги кўрсаткичига нисбатан камайганда — самарасиз.

11.

Изоҳ

Ижтимоий хизмат кўрсатилишини ташкил этишда ҳар 7 нафар хизматдан фойдаланувчига қараб туриш учун камида 1 нафар ходим бириктирилиши тавсия этилади.

Хизмат марказ типида ташкил этилганда камида 1 нафар ҳамшира фаолияти йўлга қўйилади.

Кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати марказ типида ташкил этилган ҳолларда уйда тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати доирасида кўрсатиладиган тадбирлар ҳам ушбу муассасада кўрсатилиши мумкин.

* Ўзини ўзи банд қилганлиги ёки уч ой ичида ишга жойлашганлиги солиқ органларининг ахборот тизимлари орқали текширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
2д-ИЛОВА
Шахсий ёрдамчи хизмати
ПАСПОРТИ

1.

Ижтимоий хизмат номи

Шахсий ёрдамчи хизмати.

2.

Ижтимоий хизмат таркиби

Меҳнат қилиш ёки таълим олиш жойларига бориш ва келишда ҳамроҳлик қилиш;

зарур маълумотларни топишда, сурдотаржимон бириктиришда, Брайл алифбосини ўрганишини ташкил қилишда кўмаклашиш;

ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашиш;

хизматлардан ва тегишли имтиёзлардан фойдаланишда ёрдам кўрсатиш;

мустақил ҳаракатланиши учун яшаш жойи, иш ўрнини ва таълим олиш жойини мослаштиришни ташкил этиш.

3.

Ижтимоий хизмат кўрсатувчи

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг тизим ташкилотлари;

якка тартибдаги тадбиркорлар;

юридик шахслар;

ўзини ўзи банд қилган шахслар.

4.

Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи

18 ёшдан 55 ёшгача аёллар ёки 60 ёшгача эркаклар бўлган:

кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги биринчи маротаба белгиланган шахслар ногиронлик белгиланган вақтдан бошлаб 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда мурожаат қилганда;

биринчи марта аравачадан фойдаланиш белгиланган шахс, биринчи марта аравачадан фойдаланиш белгиланган вақтдан бошлаб 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда мурожаат қилганда.

5.

Ижтимоий хизматни кўрсатиш ҳажми

Ҳафтада 5 иш куни давомида кунига 3 соатгача, бироқ 2 ҳафтадан кўп бўлмаган даврда.

6.

Ижтимоий хизматдан фойдаланиш учун бериладиган ваучер қиймати

Ижтимоий хизмат:

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, Агентликнинг тизим ташкилотлари, якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 фоизи;

ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи.

Бунда якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ва ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан ижтимоий хизмат кўрсатилганда қуйидагича кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари учун ваучер қийматига 1,3 нисбатда;

Тошкент шаҳри учун ваучер қийматига 1,5 нисбатда.

7.

Ижтимоий хизматдан фойдаланиш ва ваучерни шакллантириш учун асос

Кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги биринчи маротаба белгиланганлиги;

биринчи марта аравачадан фойдаланиш белгиланганлиги;

ижтимоий шартнома билан хизматдан фойдаланувчи меҳнат қилиш ёки таълим олиш мажбуриятини олганлиги*.

8.

Ижтимоий хизматни кўрсатиш шакли

Хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойида.

9.

Ваучер қийматини хизмат кўрсатувчига тўлаб бериш шартлари

«Ижтимоий ҳимоя» АТга қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги:

кўрсатилган ижтимоий хизмат ҳақидаги маълумотлар;

ижтимоий хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари;

амалга оширилган тадбирлар ва шахс ҳақидаги маълумотни хизмат кўрсатувчи томонидан ҳар куни «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасига киритиб бориш.

10.

Ижтимоий хизматнинг самарадорлигини баҳолаш мезонлари

а) Ижтимоий хизматдан фойдаланувчининг хизматдан қониқиш даражаси 5 баллик тизимда баҳоланади:

3 — 5 балл бўлганда — самарали;

1 ва 2 балл бўлганда — самарасиз;

б) ижтимоий хизмат кўрсатилган ёки кўрсатилиши белгиланган хизмат юзасидан Агентлик ва унинг тизим ташкилотларига ижтимоий хизматдан фойдаланувчидан:

шикояти келиб тушмаганлиги — самарали;

асосли шикоят келиб тушганлиги — самарасиз.

* Ўзини ўзи банд қилганлиги ёки ишга жойлашганлиги солиқ органларининг ахборот тизимлари орқали текширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш учун мурожаатни қабул қилиш бўйича
СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар

1.

Ф.И.О.*

2.

Туғилган жойи ва санаси*

3.

Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами*

4.

ЖШШИР

5.

Доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи манзили

6.

Рўйхатда турган манзили*

7.

Телефон рақами

8.

Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса)

II. Ижтимоий хизмат кўрсатиш талаб этиладиган шахс тўғрисида маълумотлар

9.

Ф.И.О.*

10.

Туғилган жойи ва санаси*

11.

Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами*

12.

ЖШШИР

13.

Доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи манзили

14.

Телефон рақами

15.

Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса)

16.

Ногиронлик гуруҳи*

17.

Сўралаётган ижтимоий хизмат тури

18.

Ижтимоий хизматдан фойдаланиш мақсади (шахсий ёрдамчи хизмати бўйича мурожаат қилинганда кўрсатилади).

* Ушбу маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали автоматик равишда тўлдирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс оиласининг ижтимоий хизматга эҳтиёжини аниқлаш бўйича
СЎРОВНОМА

Т/р

Оиланинг хизмат олишдан мақсади

Саволлар

Ўрганишда аниқланган ҳолат

Камбағалликдан чиқиш

Оилада ишлаш истаги бўлган меҳнатга лаёқатли шахснинг мавжудлиги

□ мавжуд

□ мавжуд эмас

Оилада таълим олиш истаги бўлган меҳнатга лаёқатли шахснинг мавжудлиги

□ мавжуд

□ мавжуд эмас

Оиладаги ишлаш истаги бўлган меҳнатга лаёқатли шахснинг доимий парвариш билан бандлиги

□ мавжуд

□ мавжуд эмас

Оиладаги таълим олиш истаги бўлган меҳнатга лаёқатли шахснинг доимий парвариш билан бандлиги

□ мавжуд

□ мавжуд эмас

Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш

Оилада таълим олиш истагида бўлган ногиронлиги бўлган шахснинг мавжудлиги

□ мавжуд

□ мавжуд эмас

Оилада меҳнат қилиш истагида бўлган ногиронлиги бўлган шахснинг мавжудлиги

□ мавжуд

□ мавжуд эмас

Ногиронликнинг олдини олиш

Оилада сўнги бир ой ичида жароҳатланиш натижасида ўзгалар парваришига муҳтожлиги юзага келган шахснинг мавжудлиги

□ мавжуд

□ мавжуд эмас

Оилада сўнги бир ой ичида жарроҳлик амалиёти ўтказилиши натижасида ўзгалар парваришига муҳтожлиги юзага келган шахснинг мавжудлиги

□ мавжуд

□ мавжуд эмас

Оилада сўнги бир ой ичида бош мия қон айланишининг бузилиши натижасида ўзгалар парваришига муҳтожлиги юзага келган шахснинг мавжудлиги

□ мавжуд

□ мавжуд эмас

Кейинги таҳрирга қаранг.
«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ижтимоий хизматларни ташкил этиш ва кўрсатиш учун қўйиладиган минимал талаблар
1. Уй шароитида қараб туриш хизмати, уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати ҳамда шахсий ёрдамчи хизматини ташкил этиш ва кўрсатиш учун қўйиладиган минимал талаблар
Хизмат кўрсатишда иштирок этувчи ходимларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида қисқа муддатли ўқув курсини ўтганлиги.
2. Тиббий-ижтимоий реабилитация хизматини ташкил этиш ва кўрсатиш учун қўйиладиган минимал талаблар
1. Кундузги қатнов асосида ёки хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойида хизмат кўрсатишда шифокор ва ҳамшира фаолияти йўлга қўйилганлиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Хизмат кўрсатишда иштирок этувчи ходимларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида қисқа муддатли ўқув курсини ўтганлиги.
3. Хизматдан фойдаланувчилар учун 10 км гача бўлган масофа доирасида транспорт хизматининг мавжудлиги.
4. Хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган портатив жиҳозларнинг мавжудлиги.
5. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз кириши ва чиқиши, шунингдек ҳаракатланиши учун шароитлар, бунда, кириш қисмидаги зиналарда 1:12,5 нисбатдаги пандус ва тутқичлар, камида 0,90 метр кенгликдаги (кесаки-остоналарсиз) эшиклар, ҳожатхоналарда махсус жиҳоз ва тутқичлар мавжудлиги.
6. Ёнғин хавфсизлиги талаблари ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига риоя этилиши.
7. Иситиш ва совитиш тизимининг мавжуд ва соз ҳолатда бўлиши.
8. Хоналар табиий ва (ёки) сунъий ёритиш воситалари орқали зарур ёруғлик билан таъминланганлиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Кундузги қатнов асосида қараб туриш хизматини ташкил этиш ва кўрсатиш учун қўйиладиган минимал талаблар
1. Хизмат кўрсатиш жойи марказ типида алоҳида бинода ёки кўп қаватли бинонинг 1-қаватида бўлиши, оила типида эса, хонадонда ташкил этилиши.
2. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз кириши ва чиқиши, шунингдек ҳаракатланиши учун шароитлар, бунда, кириш қисмидаги зиналарда 1:12,5 нисбатдаги пандус ва тутқичлар, камида 0,90 метр кенгликдаги (кесаки-остоналарсиз) эшиклар, ҳожатхоналарда махсус жиҳоз ва тутқичлар мавжудлиги.
3. Ёнғин хавфсизлиги талаблари ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига риоя этилиши.
4. Иситиш ва совитиш тизимининг мавжуд ва соз ҳолатда бўлиши.
5. Гуруҳли машғулотлар ва даволовчи жисмоний тарбия хонаси, овқат тайёрлаш ва овқатланиш хонаси, эркаклар ва аёллар учун алоҳида дам олиш хоналари ҳамда ҳожатхона ва ювиниш хонасининг мавжудлиги.
6. Компьютер тўплами ва бошқа техник жиҳозлар (принтер, сканер, видеода қайд этиш воситалари), интернет алоқа тизими ҳамда интерактив панелнинг (монитор) мавжудлиги.
7. Иш вақти, ижтимоий хизматлар турлари, машғулотларнинг кунлик шуғулланиш графиги, ижтимоий хизматлар нархлари ва иш тартиби тўғрисида ахборотлар кўрсатилган пешлавҳа ёки электрон ахборот берувчи воситаларнинг мавжудлиги.
8. Хоналар табиий ва (ёки) сунъий ёритиш воситалари орқали зарур ёруғлик билан таъминланганлиги.
9. Ижтимоий хизматдан фойдаланувчиларнинг сиғимидан келиб чиққан ҳолда етарли майдон, ҳар бир хона учун мебель (каравот, стол ва стул, шкаф, диван ва бошқалар) ва техника жиҳозлари (телевизор, музлаткич, микротўлқинли печ ва бошқалар), идиш-товоқларнинг мавжудлиги.
10. Гуруҳли машғулотлар ва даволовчи жисмоний тарбияни ташкил этиш ва ўтказиш учун етарли анжомларнинг (спорт, ақлий ва меҳнат машғулотлари учун) мавжудлиги.
11. Хизматдан фойдаланувчилар учун 10 кмгача бўлган масофа доирасида транспорт хизматининг мавжудлиги.
12. Хизмат кўрсатишда иштирок этувчи ходимларнинг тиббий маълумотга эга бўлиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида қисқа муддатли ўқув курсини ўтганлиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 376-сон қарорига
2-ИЛОВА

НАМУНА

Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi

Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazi

qisqa muddatli oʻquv kursini tugatganlik haqida

SERTIFIKAT

KP t/r 000000

_________________________________________________________

(Tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

20____ yil _______________________dan

20____ yil ________________________gacha

_________________________________________________________

(oʻquv kurslari olib borilgan muassasa nomi)

jami ______________________ soatli

_________________________________________________________

(oʻquv kursining nomi)

boʻyicha oʻquv kursini muvaffaqiyatli tugatdi.

Muhr oʻrni

Direktor

_______________

__________________

(imzo)

(familiyasi, ismi, otasining ismi)

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази қисқа муддатли ўқув курсини тугатганлик ҳақида сертификат тавсифи
Қисқа муддатли ўқув курсларини тугатганлик ҳақидаги Сертификат офсет усулида А4 форматдаги оқ қоғозда бешта бўёқдан: қора ранг — матн учун, яшил, кўк, қизил ранг — расмлар тасвири учун, оч кул ранг — фон учун фойдаланиб босилади.
Варақнинг чап томонида четидан 10 мм қолдирилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвири билан 32 мм кенгликдаги ҳошия жойлаштирилади. Ҳошиянинг юқори қисмида 30 мм диаметрли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири, пастки қисмида — 35 мм ҳажмдаги иккита туташ тўртбурчакдан ташкил топган саккизбурчакли юлдуз жойлашади, юлдуз марказида муҳр учун диаметри 25 мм бўлган оқ доира бор.
Варақнинг ўнг томонида четидан 30 мм қолдирилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказининг расмий логотипи жойлаштирилади.
Варақнинг қолган қисмининг юқорисида давлат тилида лотин графикасида қуйидаги сўзлар босилади:
Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazi qisqa muddatli oʻquv kursini tugatganlik haqida
SERTIFIKAT
Сертификат икки лотин ҳарфи «KP» ва олти сондан иборат тартиб рақамига эга. Матн оч кул ранг фонда гулдор нақш билан босилади.
Сертификат олти карра ҳимояланган бўлиб, қуйидагилардан фойдаланилган:
босишнинг икки — офсет ва юқори усули;
нур орқали нусха кўчиришни мураккаблаштириш учун ёрқин ранглар;
гулдор нақш;
турли рангли нақшлар тўрларидан фойдаланиш йўли билан ҳар хил ранглар ҳосил қилиш;
махсус қоғоз:
алмашиб турадиган сонлардан тартиб рақами.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2025 й., 09/25/376/0521-сон; 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон; 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)