1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида
(қонун номи Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 6 октябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2016 йил 12 октябрда маъқулланган
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистан Республикасининг 2026 йил 23 июлдаги ЎРҚ-1159-сонли «Ижтимоий иш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.01.00 Умумий қоидалар]
Ушбу Қонуннинг мақсади кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар (бундан буён матнда ижтимоий хизматлар деб юритилади) соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
(1-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
2-модда. Ижтимоий хизматлар тўғрисидаги қонунчилик
Ижтимоий хизматлар тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сонли «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг 1- иловаси.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий хизматлар тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-моддаЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Ижтимоий хизматларнинг асосий принциплари
Ижтимоий хизматларнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
қонунийлик;
инсон ҳуқуқларига риоя этиш;
инсонпарварлик;
эркин фойдаланиш;
профилактик йўналтирилганлик;
аниқ йўналтирилганлик ва индивидуал ёндашув;
ихтиёрийлик.
4-модда. Ижтимоий хизматлар соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Ижтимоий хизматлар соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;
ижтимоий хизматларга муҳтож шахсларни аниқлаш ва ҳисобга олиш ҳамда уларга ушбу хизматлар кўрсатилишини ташкил этиш;
ижтимоий хизматлар олувчиларнинг оила ва жамият билан алоқаларини сақлаш, уларнинг қулай муҳитда бўлиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш;
ижтимоий хизматлар стандартларига риоя этилишини таъминлаш;
ижтимоий шерикликни ривожлантириш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси.
5-модда. Ижтимоий хизматлар
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.01.00 Умумий қоидалар]
Ижтимоий хизматлар шахснинг турмуши сифатини оширишга, унга жамият ҳаётида иштирок этишнинг бошқа фуқаролар билан тенг бўлган имкониятларини яратишга ва (ёки) ўзининг асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган хизматларга муҳтож шахсга ёрдам кўрсатиш бўйича ҳуқуқий, иқтисодий, психологик, таълимга оид, тиббий, реабилитация чора-тадбирлари ва бошқа чора-тадбирлар мажмуидир.
6-модда. Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.05.00 Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб тан олиш. Муомала лаёқатини чеклаш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.05.00.00 Ногиронликни, вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизликни белгилаш (шунингдек, 14.01.10.00га қаранг);
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
Қонунчиликда белгиланган тартибда ижтимоий хизматларга муҳтож деб топилган шахслар, шу жумладан:
(6-модданинг биринчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 96-моддасининг иккинчи қисми.
ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар;
(6-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар;
ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидир.
2-боб. Ижтимоий хизматлар соҳасидаги органлар ва ташкилотлар
7-модда. Ижтимоий хизматлар соҳасидаги органлар ва ташкилотлар тизими
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг);
3.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари;
4.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
Ижтимоий хизматлар соҳасидаги органлар ва ташкилотлар тизимига қуйидагилар киради:
давлат бошқаруви органлари;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;
нодавлат нотижорат ташкилотлари;
ижтимоий хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сонли «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг 1-иловаси.
8-модда. Давлат бошқаруви органларининг ижтимоий хизматлар соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
Давлат бошқаруви органлари ўз ваколатлари доирасида:
ижтимоий хизматлар соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади;
ижтимоий хизматлар соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқади ва уларни амалга оширишда иштирок этади;
ижтимоий хизматлар стандартларини ишлаб чиқади;
ижтимоий хизматлар мониторинги юритилишини таъминлайди;
ижтимоий хизматларга муҳтож шахсларни аниқлайди ва уларнинг ҳисобини юритади, уларга тегишли ижтимоий хизматлар кўрсатади;
аҳолини ижтимоий хизматлар ва бундай хизматлар кўрсатиш шартлари тўғрисида хабардор қилади;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиёжлари таҳлилини ўтказади;
ижтимоий хизматлар соҳасидаги органлар ва ташкилотларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича чоралар кўради;
ижтимоий хизматлар соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказилишини, мутахассислар тайёрланиши, қайта тайёрланиши ва уларнинг малакаси оширилишини ташкил этади;
ижтимоий хизматлар соҳасидаги ўзига қарашли ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
ижтимоий хизматлар соҳасидаги бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Давлат бошқаруви органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(8-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
9-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ижтимоий хизматлар соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари]
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида:
ижтимоий хизматлар соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади;
ижтимоий хизматлар соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этади;
ижтимоий хизматлар соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;
ижтимоий хизматлар мониторинги юритилишини таъминлайди;
ижтимоий хизматларга муҳтож шахсларни аниқлайди ва уларнинг ҳисобини юритади, уларга тегишли ижтимоий хизматлар кўрсатади;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиёжлари таҳлилини ўтказади;
ижтимоий хизматлар соҳасидаги давлат бошқарувининг ҳудудий органлари фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
ижтимоий хизматлар соҳасидаги бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(9-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
10-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ижтимоий хизматлар соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг);
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.18.00.00 Жамоатчилик назорати]
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз ваколатлари доирасида:
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирларни амалга оширади, ушбу мақсадлар учун марказлаштирилган ҳолда ажратиладиган давлат маблағларидан қонунчиликда белгиланган тартибда мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди;
(10-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
бошқа органлар ва ташкилотлар билан биргаликда ижтимоий хизматларга муҳтож шахсларни аниқлайди;
ижтимоий хизматларга муҳтож шахсларнинг ҳисобини юритади;
бошқа органлар ва ташкилотларни, ҳомийларни, бошқа шахсларни ва ресурсларни ижтимоий хизматлар кўрсатишга жалб қилишга доир чора-тадбирларни амалга оширади;
ижтимоий хизматларга муҳтож шахслар қабулини амалга оширади, уларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятларини кўриб чиқади, тегишли ахборотни ва зарур маълумотномаларни тақдим этади;
фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш комиссияси фаолиятини таъминлайди;
ижтимоий хизматлар соҳасидаги тегишли органлар ва ташкилотларнинг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
ижтимоий хизматлар соҳасидаги бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунининг 2-боби.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(10-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
11-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий хизматлар соҳасидаги иштироки
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.18.00.00 Жамоатчилик назорати]
Нодавлат нотижорат ташкилотлари:
ижтимоий хизматлар соҳасидаги давлат дастурлари ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиши;
ижтимоий хизматларга муҳтож шахсларни аниқлаши ва уларнинг ҳисобини юритиши;
ижтимоий хизматлар кўрсатиши ёки ижтимоий хизматлар кўрсатилишига кўмаклашиши;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш юзасидан тадқиқотлар ўтказиши;
ижтимоий хизматлар соҳасидаги тегишли органлар ва ташкилотларнинг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириши;
ижтимоий хизматлар соҳасидаги давлат ижтимоий буюртмаларини, субсидияларини, грантларини олиши;
давлат харидлари, корпоратив харидлар ва бошқа харидлар бўйича тендерларда (танловларда) ва биржа савдоларида иштирок этиши, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда ижтимоий хизматлар кўрсатиш учун давлат томонидан молиялаштиришнинг бошқа шаклларини олиши;
(11-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ижтимоий хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари билан ижтимоий хизматлар кўрсатиш, ижтимоий хизматлар соҳасида бошқа ишларни бажариш ёки лойиҳаларни амалга ошириш учун шартномалар тузиши мумкин.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари қонунчиликка мувофиқ бошқа чора-тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
(11-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
12-модда. Ижтимоий хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг иштироки
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
Ижтимоий хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари:
ижтимоий хизматлар соҳасидаги давлат дастурлари ва лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиши;
ижтимоий хизматларга муҳтож шахсларни аниқлаши ва уларнинг ҳисобини юритиши;
ижтимоий хизматлар кўрсатиши, шу жумладан интернат, тиббий-ижтимоий ва таълим-тарбия муассасаларини ташкил этиш йўли билан ижтимоий хизматлар кўрсатиши, шунингдек ижтимоий хизматлар кўрсатилишига кўмаклашиши;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш юзасидан тадқиқотлар ўтказиши;
давлат харидлари, корпоратив харидлар ва бошқа харидлар бўйича тендерларда (танловларда) ва биржа савдоларида иштирок этиши;
ижтимоий хизматлар кўрсатиш, ижтимоий хизматлар соҳасида бошқа ишларни бажариш ёки лойиҳаларни амалга ошириш учун шартномалар тузиши мумкин.
Ижтимоий хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари қонунчиликка мувофиқ бошқа чора-тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
(12-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-боб. Ижтимоий хизматлар кўрсатиш шакллари ва турлари
13-модда. Ижтимоий хизматлар кўрсатиш шакллари
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.02.00 Давлат муассасаларида (интернатлар ва қариялар ҳамда ногиронлар уйлари) ижтимоий хизмат кўрсатиш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.03.00 Уйда ижтимоий хизмат кўрсатиш;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.06.00 Ижтимоий хизмат кўрсатишнинг бошқа турлари ва шакллари]
Ижтимоий хизматлар қуйидаги шаклларда кўрсатилади:
ижтимоий кузатув ва маслаҳат бериш хизматлари;
уйда парваришлаш бўйича ижтимоий хизматлар;
кундузи ва (ёки) қисқа муддат бўлиш муассасаларидаги ижтимоий хизматлар;
интернат муассасаларидаги ижтимоий хизматлар.
14-модда. Ижтимоий кузатув ва маслаҳат бериш хизматлари
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.06.00 Ижтимоий хизмат кўрсатишнинг бошқа турлари ва шакллари]
Ижтимоий кузатув ва маслаҳат бериш хизматлари қуйидаги турларни ўз ичига олади:
ижтимоий хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш, ижтимоий хизматлар кўрсатувчи тегишли органлар ва ташкилотларга юбориш;
ишга жойлашишда кўмаклашиш;
ҳомийлик ва васийликни белгилашда, фарзандликка олишда, етим болаларни ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилада тарбиялашга (патронат), болалар интернати муассасаларига қабул қилишда кўмаклашиш;
болалар интернати муассасалари тарбияланувчисини оилага қабул қилишга ота-оналарни ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни тайёрлаш;
уй-жой-маиший жиҳатдан жойлашишда ва моддий ёрдам олишда кўмаклашиш;
протез-ортопедия буюмларини ва реабилитация техник воситаларини олишда кўмаклашиш.
Ижтимоий кузатув ва маслаҳат бериш хизматлари қонунчиликка мувофиқ бошқа турларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
(14-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
15-модда. Уйда парваришлаш бўйича ижтимоий хизматлар
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.03.00 Уйда ижтимоий хизмат кўрсатиш]
Уйда парваришлаш бўйича ижтимоий хизматлар қуйидаги турларни ўз ичига олади:
маиший хизмат кўрсатиш, шу жумладан озиқ-овқат маҳсулотларини, гигиена товарларини, дори воситаларини ва тиббий буюмларни харид қилиш ҳамда уйга етказиб бериш;
(15-модданинг биринчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
овқат тайёрлашда, хоналарни йиғиштириш-тозалашда, шахсий гигиена тадбирларини амалга оширишда кўмаклашиш;
зарур тиббий ёрдам кўрсатилишида кўмаклашиш, тиббий кўрсатмаларга кўра протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш.
Уйда парваришлаш бўйича ижтимоий хизматлар қонунчиликка мувофиқ бошқа турларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
(15-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
16-модда. Кундузи ва (ёки) қисқа муддат бўлиш муассасаларидаги ижтимоий хизматлар
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.02.00 Давлат муассасаларида (интернатлар ва қариялар ҳамда ногиронлар уйлари) ижтимоий хизмат кўрсатиш]
Кундузи ва (ёки) қисқа муддат бўлиш муассасаларидаги ижтимоий хизматлар қуйидаги турларни ўз ичига олади:
ижтимоий хизматлар олувчиларга ўзига ўзи хизмат кўрсатиш, мустақил равишда ҳаракатланиш ва мўлжал олиш, муомала қилиш, ўз хулқ-атворини назорат қилиш кўникмаларини, ўқиш ёки меҳнат фаолияти учун зарур бўлган кўникмаларни ўргатиш, шу жумладан реабилитация техник воситаларидан фойдаланишни ўргатиш;
оила аъзоларига ёки бошқа қонуний вакилларига соғлиғининг ҳолатида бузилишлар мавжуд бўлган, ногирон шахсларни парваришлаш, улар билан муомалада бўлиш кўникмаларини ва уй шароитида уларни реабилитация қилиш асосларини ўргатиш;
ота-оналарга ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга болаларни, шу жумладан оилага тарбияга қабул қилинадиган (патронат) етим болаларни ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, фарзандликка олинадиган болаларни парваришлаш ва тарбиялаш кўникмаларини ўргатиш;
ижтимоий хизматларни олувчилар учун психологик ва ижтимоий-педагогик маслаҳатлар бериш.
Кундузи ва (ёки) қисқа муддат бўлиш муассасаларидаги ижтимоий хизматлар қонунчиликка мувофиқ бошқа турларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
(16-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
17-модда. Интернат муассасаларидаги ижтимоий хизматлар
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.02.00 Давлат муассасаларида (интернатлар ва қариялар ҳамда ногиронлар уйлари) ижтимоий хизмат кўрсатиш]
Интернат муассасаларидаги ижтимоий хизматлар қуйидаги турларни ўз ичига олади:
мунтазам равишда парваришлашни таъминлаш, маиший хизмат кўрсатиш, мебели, ашё-анжомлари, кўрпа-ёстиғи бўлган қулай хона бериш, кийим-бош ва пойабзал, бошқа энг зарур буюмлар билан таъминлаш, ёши ва соғлиғининг ҳолатини инобатга олган ҳолда овқатланишни ташкил этиш;
биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, диспансер кўригидан ўтказиш, зарур бўлган ҳолларда стационарда даволаниш учун юбориш, тиббий кўрсатмаларга кўра дори воситалари, протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш;
махсус психологик-педагогик ёрдам кўрсатиш, ҳаётий кўникмаларни ривожлантириш;
қизиқишларни шакллантириш ва ривожлантириш учун бўш вақтни, клуб ва тўгараклар ишини ташкил этиш;
шахсларнинг интернат муассасаларидан чиқиши ва уларнинг мустақил ҳаёт кечириши ёки оилада яшаши учун шароитлар яратиш.
Интернат муассасаларидаги ижтимоий хизматлар қонунчиликка мувофиқ бошқа турларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
(17-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
4-боб. Ижтимоий хизматлар кўрсатиш
18-модда. Ижтимоий хизматлар кўрсатишни ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.01.00 Умумий қоидалар]
Ижтимоий хизматлар кўрсатишни ташкил этиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
ижтимоий хизматларга муҳтож шахсларни аниқлаш;
ижтимоий хизматларга муҳтож шахсларнинг турмуши ҳолатини баҳолаш;
ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш (зарур бўлган ҳолларда);
ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури мониторинги.
19-модда. Ижтимоий хизматларга муҳтож шахсларни аниқлаш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.01.00 Умумий қоидалар]
Ижтимоий хизматларга муҳтож шахсларни аниқлаш:
уйма-уй юриш чоғида;
жисмоний ва юридик шахслар томонидан берилган ахборот асосида;
ижтимоий хизматларга муҳтож шахс мустақил равишда мурожаат этганда амалга оширилади.
20-модда. Ижтимоий хизматларга муҳтож шахсларнинг турмуши ҳолатини баҳолаш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.01.00 Умумий қоидалар]
Ижтимоий хизматларга муҳтож шахсларнинг турмуши ҳолатини баҳолаш ижтимоий хизматлар кўрсатувчи тегишли органлар ва ташкилотлар томонидан ўтказилади.
Ижтимоий хизматларга муҳтож шахснинг турмуши ҳолатини баҳолашдан ўтказиш учун мазкур шахснинг ёки унинг қонуний вакилининг ёзма аризаси асос бўлади.
Ижтимоий хизматларни олувчилар ёки уларнинг қонуний вакиллари ижтимоий хизматларга муҳтожлиги ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш шартлари тўғрисида қарор қабул қилиниши учун аҳамиятга эга бўлган ахборотни тақдим этиши шарт ва улар тақдим этилган ахборотнинг тўғрилиги учун жавобгар бўлади.
Ижтимоий хизматлар кўрсатувчи органлар ва ташкилотлар ижтимоий хизматларга муҳтож шахснинг турмуши ҳолатини баҳолаш натижаларига кўра шахсни ижтимоий хизматларга муҳтож деб топиш тўғрисида ёки ижтимоий хизматлар кўрсатишга доир аризани рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
Шахсни ижтимоий хизматларга муҳтож деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда шахс ижтимоий хизматларни олувчилар рўйхатига киритилади ва унга маслаҳатлар берилади, зарур бўлган ҳолларда, ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури ишлаб чиқилади ёки тегишли ҳужжатлар ижтимоий хизматлар кўрсатувчи бошқа ваколатли органлар ва ташкилотларга юборилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.01.00 Умумий қоидалар]
21-модда. Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш
Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш учун ижтимоий хизматларга муҳтож шахснинг турмуши ҳолатини баҳолаш натижалари асос бўлади.
Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш ижтимоий хизматлар кўрсатувчи органлар ва ташкилотлар мутахассислари томонидан амалга оширилади.
Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури ижтимоий хизматлар шакллари, турлари, уларнинг ҳажми, даврийлигини, бундай хизматлар кўрсатиш шартлари ва муддатларини, шунингдек масъул шахслар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури ижтимоий хизматларни олувчи ёки унинг қонуний вакили иштирокида ишлаб чиқилади.
Ижтимоий хизматларни олувчи ёки унинг қонуний вакили ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурига мувофиқ бериладиган ижтимоий хизматларни олишдан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
Ижтимоий хизматларни олувчи ёки унинг қонуний вакили ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини бажаришдан ёзма равишда тўлиқ ёки қисман воз кечган тақдирда, ижтимоий хизматлар кўрсатувчи органлар ва ташкилотлар ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури ёки унинг бир қисми бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмайди.
Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурида кўрсатилган ахборот махфийдир ва у ижтимоий хизматларни олувчининг ёки унинг қонуний вакилининг ёзма розилигисиз тарқатилиши мумкин эмас.
22-модда. Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури мониторинги
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.01.00 Умумий қоидалар]
Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури мониторинги ижтимоий хизматлар самарадорлигини аниқлаш, якка тартибдаги дастурни қайта кўриб чиқиш ёки уни тугатиш мақсадида амалга оширилади.
Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини қайта кўриб чиқиш ижтимоий хизматлар олувчининг турмуши ҳолати ўзгариши муносабати билан амалга оширилади.
Ижтимоий хизматларни олувчилар ёки уларнинг қонуний вакиллари ижтимоий хизматлар кўрсатишга эҳтиёж туғдирадиган турмуш ҳолатидаги ўзгаришлар тўғрисида ижтимоий хизматлар кўрсатувчи органлар ва ташкилотларни ўз вақтида хабардор қилиши шарт.
Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури тугатилиши учун қуйидагилар асос бўлади:
ижтимоий хизматларни олувчининг турмуши ҳолатини енгиб ўтганлиги;
ижтимоий хизматларни олувчининг бундай хизматларни олишни рад этганлиги;
ижтимоий хизматларни олувчининг бошқа яшаш жойига кўчиб ўтганлиги;
ижтимоий хизматларни олувчининг вафот этганлиги;
нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланганлиги;
ижтимоий хизматларни олувчининг қамоққа олинганлиги;
ижтимоий хизматларни олувчининг оилавий ҳолати ўзгарганлиги оқибатида унинг турмуши ҳолати яхшиланганлиги;
ижтимоий хизматларни олувчининг яшаш жойида узоқ муддат бўлмаганлиги.
5-боб. Ижтимоий хизматлар соҳасидаги мониторинг, баҳолаш, давлат ва жамоатчилик назорати
23-модда. Ижтимоий хизматлар мониторинги ва уларни баҳолаш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.01.00 Умумий қоидалар]
Ижтимоий хизматлар мониторинги давлат бошқаруви органлари томонидан тасдиқланган ҳамда ижтимоий хизматлар кўрсатувчи бошқа органлар ва ташкилотлар фаолияти самарадорлигини тавсифловчи кўрсаткичлар асосида ахборот йиғишнинг доимий ва тизимли жараёнидан иборатдир.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг)]
Ижтимоий хизматлар мониторинги натижасида олинган очиқ маълумотлар Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилади.
Ижтимоий хизматларни баҳолаш ижтимоий хизматлар тўғрисидаги қонунчиликнинг ижросини, кўрсатилаётган ижтимоий хизматларнинг сифати, самарадорлиги ва бехатарлигини ижтимоий хизматларнинг стандартлари асосида таҳлил қилишдан иборатдир.
Ижтимоий хизматлар мониторингини ва уларни баҳолашни давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек қонунчиликка мувофиқ бошқа давлат органлари амалга оширади.
(23-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлариЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
24-модда. Ижтимоий хизматлар соҳасидаги давлат назорати
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.01.00 Умумий қоидалар]
Ижтимоий хизматлар соҳасидаги давлат назорати қонунчиликда белгиланган тартибда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек бошқа давлат органлари томонидан амалга оширилади.
(24-модданинг матниЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
25-модда. Ижтимоий хизматлар соҳасидаги жамоатчилик назорати
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.18.00.00 Жамоатчилик назорати]
Ижтимоий хизматлар соҳасидаги жамоатчилик назоратини нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қонунчиликка мувофиқ амалга ошириши мумкин.
(25-модданинг биринчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси.
Давлат органлари ва ташкилотлари жамоатчилик назорати ўтказилишига кўмаклашиши шарт.
Жамоатчилик назорати натижалари ижтимоий хизматлар соҳасидаги тегишли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўриб чиқилиши шарт.
6-боб. Якунловчи қоидалар
26-модда. Ижтимоий хизматларни молиялаштириш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.01.00 Умумий масалалар]
Ижтимоий хизматларни молиялаштириш манбалари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;
қонунчиликда белгиланган тартибда ижтимоий хизматлар амалга оширилишида олинадиган даромадлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
(26-модданинг матниЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
27-модда. Низоларни ҳал этиш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.11.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта соҳасида низоларни ҳал қилиш тартиби]
Ижтимоий хизматлар соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(27-модданинг матниЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
28-модда. Ижтимоий хизматлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.12.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Ижтимоий хизматлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(28-моддаЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
29-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(29-модданинг номиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
30-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2016 йил 27 декабрдаги 255 (6690)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 26 декабрь,
ЎРҚ-415-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 52-сон, 596-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)