1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.13.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
буйруғи
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 28 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3020-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 1 июндаги 308-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3020, 2018 йил 1 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.06.2018-y., 10/18/3020/1332-сон) билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ойдан кейин кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 26 май,
16-мҳ-сон
Келишилди:
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси кенгаши раиси К. ИШАНХОДЖАЕВ
2025 йил 26 май
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 26 майдаги 16-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«Мазкур Низом тегишли адлия органларида рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотлари, уларнинг алоҳида бўлинмалари, бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари, диний ташкилотларнинг (бундан буён матнда нодавлат нотижорат ташкилотлари деб юритилади) ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари (бундан буён матнда тадбир деб юритилади) ҳақида хабардор қилиш тартибини белгилайди.».
«1. Нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан конференция, семинар, тренинг, йиғилиш, акция, давра суҳбати, учрашув, симпозиум ва бошқа шаклларда шахсларни Ўзбекистон Республикаси ёки хорижий давлат ҳудудида тўпланишини ташкил қилиш, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилоти вакилларининг хорижий давлатларга нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ ташрифлари уюштирилиши нодавлат нотижорат ташкилоти тадбири ҳисобланади.».
«3. Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни тарғиб қилувчи, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига, аҳолининг соғлигига, ижтимоий ахлоққа тажовуз қилувчи тадбирлар ўтказилишини режалаштириш ва ўтказиш тақиқланади.».
«5. Тегишли адлия органларида давлат рўйхатидан ўтган ёки ҳисобга қўйилган икки ёки ундан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорликда тадбир ўтказишни режалаштирганда, мазкур тадбир ҳақида улардан бирининг тегишли адлия органини хабардор қилиши етарли ҳисобланади, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг хорижий давлатларга нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ ташрифлари уюштирилганда, мазкур тадбир ҳақида уларнинг ҳар бири тегишли адлия органини хабардор қилиши лозим.».
биринчи хатбошидаги «ёзма ёки электрон шаклда» деган сўзлар «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси (бундан буён матнда Платформа деб юритилади) орқали» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«тадбир Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари иштирокида ёки хорижий давлат ҳудудида ўтказилиши режалаштирилганда (бундан ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган тадбир мустасно) — тадбир ўтказилишидан камида 20 кун олдин;»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«нодавлат нотижорат ташкилоти вакилларининг хорижий давлатларга нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ ташрифлари уюштирилиши режалаштирилганда — ташриф ўтказилишидан камида 7 кун олдин.».
«7. Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбир ҳақида тегишли адлия органини хабардор қилиши мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ўтказилиши режалаштирилаётган тадбир ҳақидаги ёки мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги Нодавлат нотижорат ташкилоти вакилларининг хорижий давлатларга нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ ташрифлари уюштирилиши ҳақидаги хабарномани расмийлаштирган ҳолда тегишли адлия органига юбориш орқали амалга оширилади.
8. Хабарномани берувчи ваколатли шахс ундаги маълумотларнинг тўғрилиги, шунингдек хабарноманинг ўз вақтида юборилиши учун масъул ҳисобланади.».
«нодавлат нотижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги алоҳида бўлинмалари томонидан ажратилган давлат гранти ва давлат ижтимоий буюртмаси доирасида тадбирларни ўтказиш режалаштирилганда;»;
олтинчи хатбошидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» деган сўзлар «Спорт вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. Қуйидаги мазмундаги 91-банд билан тўлдирилсин:
«91. Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг хорижий давлатларга нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ қуйидаги ташрифлари уюштирилиши режалаштирган ҳолларда ташриф ўтказилишидан камида 1 кун олдин тегишли адлия органига Платформа орқали мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги хабарноманинг 1 — 7-бандларида назарда тутилган маълумотлар кўрсатилган хат юборади:
нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари асосида ташкил этилиши назарда тутилган ташрифлари уюштирилиши режалаштирилганда;
Олимпия ўйинлари ва бошқа халқаро спорт мусобақалари доирасида ташрифлари уюштирилиши режалаштирилганда.».
«10. Адлия органига юборилган тегишли хабарномада кўрсатилган маълумотлар уни юборган нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ўзгартирилиши мумкин. Бунда нодавлат нотижорат ташкилоти тадбир ўтказилишидан камида 3 иш куни олдин (хорижий давлатларга нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ ташрифлар бўйича эса — камида 1 иш куни олдин) тегишли хабарноманинг ўзгарган бандларини (кичик бандларини) қайта тўлдиради ва тегишли адлия органига юборади.».
10. 11-банддаги «адлия органини қўшимча равишда хабардор» деган сўзлар «хабарномани бекор» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 12-банддаги «Хабарномада» деган сўз «тегишли хабарномада» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. 13-банддаги «Хабарномани» деган сўз «тегишли хабарномани» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13. 14-банддаги «Хабарномани» ва «Хабарномада» деган сўзлар тегишли равишда «тегишли хабарномани» ва «хабарномада» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«15. Адлия органлари мазкур Низомнинг 6-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган тадбирлар бўйича тегишли хабарноманинг ўрганиш натижалари юзасидан нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан тадбирларни ўтказилишини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.».
15. Илованинг илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА».
16. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги 2-илова билан тўлдирилсин.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга ИЛОВА
«Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг хорижий давлатларга нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ ташрифлари уюштирилиши ҳақида
Ташрифда иштирок этиши режалаштирилган нодавлат нотижорат ташкилоти вакилларининг сони
5.
Ташрифда иштирок этувчи нодавлат нотижорат ташкилоти вакиллари ҳақидаги маълумот (Адлия вазирлиги томонидан аккредитациядан ўтган чет эл фуқароси бўйича ушбу банднинг «б» — «д» кичик бандлари тўлдирилмайди)