toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 2 декабрдаги ПҚ-413-сон, «Қишлоқ хўжалиги ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳалари кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 4 декабрдаги ПҚ-420-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Қонунчилик ҳужжатларида коррупциявий омилларни бартараф этиш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
чигит савдоси ҳамда техник чигитни вилоятлараро тақсимлаш билан боғлиқ эски тартибларни бекор қилиш;
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва озиқ-овқат хавфсизлиги борасидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш ҳамда қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриш ваколатини бериш;
айрим қонунчилик ҳужжатларидаги ўзаро номувофиқликларни бартараф этиш.
2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 11 апрель,
221-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 апрелдаги 221-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта чигитини етказиб бериш ва ундан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 18 сентябрдаги 199-сон қарорида:
а) 2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
б) 6-банд чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари рўйхатининг «Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказлари» бўлими 4-позицияси «Минтақавий ва тармоқ марказининг номи» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 17 октябрдаги ПФ-5206-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сон қарори)» 2018 йил 15 февралдаги 121-сон қарорига 1-илованинг 6-банди «а» кичик банди чиқариб ташлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарори билан тасдиқланган Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда — Институт) ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича таълим жараёнини такомиллаштиришнинг илмий-методик асосларини, ўқув-методик ҳужжатларини ишлаб чиқишни ташкил этади ҳамда механизмлари ва методларини белгилайди.
Институт томонидан ветеринария хизмати мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишлари тўлов-контракт асосида, ветеринария хизмати тизимига кирувчи ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва ветеринария мутахассисларининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади»;
8-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Малака ошириш марказининг» сўзлари «Институтнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
9-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Малака ошириш маркази» сўзлари «Институт» сўзи билан алмаштирилсин;
10-банднинг биринчи хатбошисидаги «Малака ошириш маркази» сўзлари «Институт» сўзи билан алмаштирилсин;
18-банднинг биринчи хатбошисидаги «Марказнинг» сўзи «Институтнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
25-банддаги «5 йил» сўзи «3 йил» сўзи билан алмаштирилсин;
40 ва 421-бандлардаги «Малака ошириш маркази» сўзлари «Институт» сўзи билан алмаштирилсин;
1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ветеринария хизмати мутахассислари малакасини ошириш тизимининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

Самарқанд ветеринария медицинаси институти

Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, республика таркибий бўлинмалари мутахассисларининг малакасини ошириш

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ветеринария хизмати ҳудудий ташкилотлари мутахассисларининг малакасини ошириш

».

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомда:
еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агросаноатни ривожлантириш агентлиги»;
ўн бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
б) 4-боб ва 1-параграф номидаги «ҳуқуқлари» сўзи «ваколатлари» сўзи билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошисидаги «ҳуқуқларга» сўзи «ваколатларга» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги йигирманчи хатбошиси билан тўлдирилсин:
«озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини бузиш ҳолатлари содир этилганда, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш»;
йигирманчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вазирлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин»;
йигирманчи хатбошиси йигирма биринчи хатбошиси деб ҳисоблансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта хом ашёси етиштирувчиларини молиявий кўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 13 сентябрдаги 574-сон қарорининг 2-бандида:
а) биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» сўзлари «Ўзбекистон фермерлари кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2024 йилда барча ҳудудларда пахта териш машиналари томонидан терилган ҳар бир тонна пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш хизмати баҳосининг 20 фоизини, бироқ 250 минг сўмдан ошмаган қисмини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон фермерлари кенгаши, «Ўзагроинспекция» ва Солиқ қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда тижорат банклари ва пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан тасдиқланган ҳисоб-китобларга асосан 2025 йилнинг 1 июлигача Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2025 й., 09/25/221/0335-сон)