1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.03.00 Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этиш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек бизнесни ривожлантириш йўлида бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 30 март,
269-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 269-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржа ва ярмарка савдосининг самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарорининг рус тилидаги матнида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 1999 й., 4-сон, 19-модда):
«15. Все экспортные контракты, заключенные на бирже, подлежат соответствующей регистрации на бирже или в ее филиале (специализированной торговой площадке) с указанием эквивалента в долларах США по курсу Центрального банка Республики Узбекистан на день заключения контракта. Указанные контракты являются основанием для заполнения грузовых таможенных деклараций»;
18-банддаги «заверенные в Государственном таможенном комитете Республики Узбекистан или его территориальных управлениях» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 11-банднинг биринчи хатбошидан «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан ёки унинг ҳудудий органлари томонидан рўйхатдан ўтказилган» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августда 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2005 й., 8-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомда:
(3-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарорига асосан 2020 йил 16 августдан чиқарилади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 09/20/283/0587-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 305-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ. 2011 й., 45-46-сон, 478-модда) билан тасдиқланган «Бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисида Вақтинчалик низом 11-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/672/1437-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 31 июлдаги 605-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ. 2018 й., 7-сон, 198-модда) 1-илова 2-иловасининг 2-позицияси чиқариб ташлансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Интеграциялашган тариф» интерактив хизматини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 октябрдаги 829-сон қарорига 2-илованинг 2-позицияси чиқариб ташлансин.