1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сонли «Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Божхона ишини ташкил қилишни яхшилаш, ягона божхона сиёсатини ўтказиш, республика божхона органларининг тезкорлигини ҳамда улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, мамлакат иқтисодий хавфсизлигини мустаҳкамлашда уларнинг ролини кучайтириш, шунингдек, божхона иши соҳасидаги халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ]
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармасининг негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ташкил қилиниб, у бевосита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсундирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ишлаб турган божхона хизматлари негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармалари тузилсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси.
(2-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.06.2020 й., 06/20/6005/0728-сон)
(3-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.06.2020 й., 06/20/6005/0728-сон)
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ]
4. Шу нарса белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан ўз ваколати доирасида амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қабул қилинган қарорлар мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча жисмоний ва юридик шахсларнинг ижро этишлари учун мажбурийдир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси.
(5-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.06.2020 й., 06/20/6005/0728-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги 374-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори.
7. «Ўзбекистон Республикаси Бош давлат солиқ бошқармасини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ўзгартириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 18 январдаги Фармонининг иккинчи банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, шунингдек, мазкур Фармоннинг кириш қисмидаги «ва божхона» сўзлари олиб ташлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 8 июль,
ПФ-1815-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 7-сон, 182-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2017 й., 06/17/5269/0340-сон; 06.06.2020 й., 06/20/6005/0728-сон)