toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланиш, соҳага замонавий бошқарув тизимини жорий этиш, маҳаллаларнинг ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда юқори даромадли ва экспортбоп маҳсулотлар етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида:
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг:
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашини Ўзбекистон фермерлари кенгаши этиб қайта номлаш;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларини ривожлантириш билан боғлиқ вазифа ва функцияларни юклаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига аҳоли томорқаси ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:
аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликларидаги ер майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказиш ва уларда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисобини юритиш ҳамда «Online mahalla» платформасида аниқ ва батафсил маълумотлар базасини шакллантириш;
туман ва маҳаллаларнинг ихтисослашув бўйича салоҳият ва имкониятларидан келиб чиқиб, томорқаларда юқори даромадли маҳсулотлар етиштиришни яшил ва инновацион ёндашувлар асосида ташкил этиш орқали аҳолининг юқори даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш ва уларни камбағалликдан чиқариш;
маҳаллаларда ҳар бир аҳоли томорқасидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, жумладан, ерни тайёрлаш, уруғ, кўчат ва дарахтлар экиш, иссиқхоналар қуриш бўйича ишларни ташкил этиш ва юзага келаётган муаммо ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича вазифалар ва чора-тадбирларнинг ижроси устидан қатъий назорат қилиш тизимини йўлга қўйиш;
сув таъминоти оғир бўлган маҳаллаларда суғориш тизимини яхшилаш ҳамда етакчи экспортчи тадбиркорларни жалб қилиш орқали аҳоли томорқаларида бир хил тур ва стандартдаги экспортбоп маҳсулотлар етиштиришни таъминлаш;
томорқалар ва узоқ муддатга ижарага берилган экин ер майдонларидан фойдаланишда аҳоли ва етакчи тадбиркорларнинг кўп йиллик тажрибаси ва кўникмалари ҳамда ҳудуднинг табиий ва иқлим шароитидан келиб чиқиб, ташқи ва ички бозорларда харидоргир маҳсулотлар етиштириш бўйича ихтисослашувни чуқурлаштириш;
етакчи экспортчи тадбиркорлар салоҳиятидан томорқаларда юқори даромадли ва экспортбоп маҳсулотларни етиштириш билан бирга аҳолининг тадбиркорлик кўникмасини шакллантириш ва банк мижозига айланишига кўмаклашиш мақсадларида ҳам фойдаланиш амалиётини кенгайтириш;
аҳоли томорқаларида энерготежамкор, яшил ёндашувлар асосидаги иссиқхоналар қуриш, кичик интенсив боғлар барпо этиш ва инновацион суғориш технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш.
3. Аҳоли томорқалари ва узоқ муддатли ижарага берилган ер майдонларида юқори даромадли маҳсулотлар етиштириш бўйича ихтисослашувни чуқурлаштириш орқали ҳудудларнинг янги «ўсиш нуқталари»ни яратиш ҳамда томорқани аҳолининг барқарор даромад манбаига айлантириш мақсадида Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича кенгаш (кейинги ўринларда — Кенгаш) тузилсин ва унинг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
энг кўп экспорт қилинадиган маҳсулотлар, хусусан, узум, шафтоли, гилос, хурмо, ўрик, майиз ва бошқа маҳсулотлар билан бирга экспорт салоҳияти юқори бўлган резаворлар, олма, нок, лимон ва бошқа мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришни ва экспортини ривожлантириш;
Янгийўл, Олтиариқ, Қува, Асака, Ангор, Денов, Қўшработ ва бошқа экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган туманларда экспорт ривожланишининг аҳоли томорқалари ва ижара ер майдонларидан чуқур ихтисослашув асосида самарали фойдаланишга ижобий таъсирини инобатга олиб, алоҳида компания ташкил этиш орқали ушбу тажрибани босқичма-босқич республиканинг қолган туманлари ва маҳаллаларига татбиқ этиш;
тегишли ҳудудда аҳоли томорқалари ва узоқ муддатли ижарага берилган ер майдонларининг босқичма-босқич 75 фоизида бир хил турдаги ва стандартдаги маҳсулотлар етиштириш бўйича ихтисослашувга эришишни таъминлаш;
ҳар бир танлаб олинган йўналишда дастлабки босқичда 100 та маҳалладаги аҳоли томорқалари ва узоқ муддатли ижарага берилган ер майдонларида ихтисослашувни чуқурлаштириш, кейинчалик уларнинг сонини 500 тага олиб чиқиш;
фаолияти ташқи бозорларда барқарор талабга эга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг миллий брендларини яратиш ва сифатини ошириш орқали экспорт ҳажми ва географиясини кенгайтиришга қаратилган масъулияти чекланган жамият шаклидаги ихтисослашган компанияларни ташкил этиш;
аҳоли томорқаларида ва ижарага берилган ер майдонларида иссиқхоналар ташкил этиш, эски боғларни янгилаш, яшил ва инновацион технологиялардан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш бўйича амалдаги механизмларни такомиллаштириш ва янгиларини жорий этиш;
туман ва маҳаллаларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, ҳудудларда кичик ва ўрта ҳажмдаги логистика марказларини ташкил этиш учун тадбиркорларга қулай шартларда кредит ва лизинг ажратиш ва бошқа турдаги молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш.
5. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси негизида Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузурида Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмасдан Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.
6. Белгилансинки:
а) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг:
қолдиқ маблағларидан 300 миллиард сўм қисми, тижорат банкларига мақсадли дастурларни молиялаштириш учун жойлаштирилган ресурслардан қайтадиган ресурслар ҳисобидан 1 триллион сўм миқдоридаги маблағ ва уларга ҳисобланадиган фоиз тўловлари, шунингдек, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси олдидаги қарздорликларни қоплаш мажбуриятлари Жамғармага ўтказилади;
бошқа актив ва мажбуриятлари тўлиқ ҳажмда Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилади;
б) 2025 йил Давлат бюджети параметрларида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш учун кўзда тутилган маблағларнинг 50 миллиард сўм қисми Жамғармага ўтказилади.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистон фермерлари кенгаши билан биргаликда икки ҳафта муддатда мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган молиявий ресурслар тақсимотини амалга оширсин.
7. Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш тартиблари жорий этилсин:
ҳар йили 500 та маҳаллада биттадан аҳоли томорқасида амалга оширилган энг намунали ва инновацион лойиҳа учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ошмаган миқдорда грантлар ажратилади;
уста деҳқонлар томонидан қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ҳар бир курс учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади;
муайян маҳалладаги 50 фоиз хонадонларнинг томорқасида экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиб берган уста деҳқонларга 100 миллион сўмгача субсидия ажратилади;
томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи субъектларга тижорат банклари орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уларни қайта ишлаш, қуритиш, сақлаш ва қадоқлаш лойиҳалари учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан 5 фоиз банк маржаси) кредитлар ажратилади;
аҳоли томорқалари ва ижара ерларида ихчам музлаткичли омборхоналар, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш ускуналари, тайёр ҳолдаги иссиқхоналар 24 ойлик имтиёзли давр билан 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилади.
Белгилансинки, Кенгашга Жамғарма ва бошқа жалб қилинган маблағлардан фойдаланишда соддалаштирилган тартибда ҳамда тезкор қарор қабул қилинишини таъминлаш мақсадида Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири билан келишган ҳолда мазкур бандда назарда тутилган молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари ва инструментларининг шартларини қайта кўриб чиқиш ва ўзгартиришга рухсат берилади.
Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи низомни тасдиқласин:
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби;
Жамғарма маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан бериладиган молиявий қўллаб-қувватлаш турлари ва уларни бериш тартиби.
8. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ўтказиб бериладиган маблағлар;
Давлат бюджетидан трансфертлар;
Жамғармага юклатилган вазифаларни бажариш учун жалб қилинадиган халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва бошқа донорларнинг кредитлари (қарзлари) ва грантлари;
Жамғарманинг даромадлари, шу жумладан, вақтинча бўш турган маблағларини депозит ҳисоб рақамларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
9. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра аҳоли томорқаси ва деҳқон хўжаликларига ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳудуднинг иқлим шароитини инобатга олган ҳолда ҳар чоракда ўтказиладиган мониторинг натижасида экин тўлиқ экилмаган ёки қаровсиз қолдирганлик ҳолати аниқланганда тажриба тариқасида (форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно):
а) томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига давлат дастурлари доирасидаги имтиёзли кредитлар берилмайди;
б) Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун назарда тутилган имтиёзлар тўхтатилади;
в) «Online mahalla» электрон платформаси маълумотлари асосида экин экилмаганлиги аниқланган йил учун ер солиғи ставкаси уч карра миқдорида ҳисобланади. Бунда:
берилаётган имтиёзларни вақтинчалик тўхтатиш, қайта тиклаш ва оширилган солиқ ставкаларини қўллаш «маҳалла еттилиги» хулосасига асосан амалга оширилади ва тегишли маълумотлар «Online mahalla» электрон платформасига киритиб борилади;
томорқа ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилган, яъни экин экиладиган майдонларига экин экилган тақдирда, «маҳалла еттилиги» кафиллиги билан барча имтиёзлар ва амалдаги солиқ ставкалари тиклаб берилади.
10. Белгилансинки:
аҳоли томорқаларидан юқори даромад олишни рағбатлантириш мақсадида 2026 йилдан бошлаб тажриба тариқасида Наманган вилоятида деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларида етиштирилган маҳсулотлардан олинган даромад миқдори 1 сотих учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан юқори бўлганда фуқаролар ва (ёки) деҳқон хўжаликларининг экин билан банд бўлган ер участкалари учун тўланган ер солиғининг 90 фоизи тегишли йил якуни билан қайтариб берилади;
мазкур тартиб ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилган ер участкаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Солиқ қўмитаси билан биргаликда:
уч ой муддатда етиштирилган маҳсулот ҳажми ва «Uzex Agro» платформасидаги ўртача нархдан келиб чиқиб, фуқаролар ва (ёки) деҳқон хўжаликларининг 1 сотих ер майдонидан олган даромадини аниқлаш имконини берувчи механизмни ишлаб чиқсин;
мазкур банднинг иккинчи хатбошисидаги тажрибанинг натижаларини ҳисобга олган ҳолда ушбу тартибни республиканинг бошқа ҳудудларига жорий этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
11. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 мартдан бошлаб экспорт қилиш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жисмоний шахслардан харид қилган корхоналар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар электрон шаклда солиқ органлари маълумотлар базасида акс эттирилиши солиқ солиш мақсадларида кирим ҳужжатларига тенглаштирилади.
Солиқ қўмитаси 2025 йил 1 мартга қадар экспорт қилиш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жисмоний шахслардан харид қилган корхоналар томонидан кирим ҳужжатларини электрон шаклда расмийлаштириш имкониятини яратсин.
12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ихтисослашувни чуқурлаштириш, республиканинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ривожланган туманларида томорқа ва ижара ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ижобий тажрибани босқичма-босқич бошқа туманларга татбиқ этиш орқали ҳудудларда янги «ўсиш нуқталари»ни яратиш мақсадида «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти таъсисчилигида «Uzagrostar xolding» компаниясини ташкил этиш;
«Uzagrostar xolding» компаниясининг кузатув кенгаши таркибига Кенгаш аъзоларини киритиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Вазирлар Маҳкамаси 10 кун муддатда «Uzagrostar xolding» компанияси фаолиятини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин.
13. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Жамғарма маблағлари ҳисобидан «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамиятида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг улушини ошириш ҳисобига «Uzagrostar xolding» компанияси устав капиталини шакллантириш учун 2025 йил 25 февралга қадар 300 миллиард сўм маблағни «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамиятига ажратсин.
14. Кенгаш (С. Аннакличев) 2025 йил 1 майдан бошлаб алоҳида маҳсулот турларини етиштиришга ихтисослашган томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларининг нуфузини ошириш, маҳсулот брендини яратиш ва қайта ишловчи ва экспорт қилувчи корхоналарга кўмаклашишга қаратилган намунали аҳоли томорқаси, намунали маҳалла, намунали иссиқхоналар рейтингини тузиш ҳамда ҳар йили оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш амалиётини йўлга қўйсин.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги намунали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг ижобий тажрибасини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
17. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
18. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров белгилансин.
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 14 февраль,
ПФ-22-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича
КЕНГАШ ТАРКИБИ

1.

С.С. Аннакличев

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ бошқаруви раиси, Кенгаш раиси

2.

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари

3.

Н.Ю. Абдуллаев

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги директори в.б.

4.

М.Ю. Жураев

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари

5.

Ж.Т. Абдузухуров

қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари в.б.

6.

А.А. Камалов

Марказий банк раиси ўринбосари

7.

А.Э. Файзибаев

Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

8.

И.К. Эргашев

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори

10.

А.К. Мирсоатов

«Ўзмиллийбанк» АЖ бошқаруви раиси

11.

А. А. Акбаржонов

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раиси

12.

Ч.С. Мирзаев

«Туронбанк» АТБ бошқаруви раиси

13.

К.А. Туляганов

«Асакабанк» АЖ бошқаруви раиси

14.

Р. У. Маматкулов

 «Агробанк» АТБ бошқаруви раиси

15.

О. А. Бутаев

«Микрокредитбанк» АТБ бошқаруви раиси

16.

Ш.Х. Атабаев

АТ «Халқ банки» бошқаруви раиси

17.

К.Н. Ирисбекова

АТ «Алоқабанк» бошқаруви раиси

18.

Лавозими бўйича

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ бошқаруви раисининг ўринбосари, Кенгаш котиби

Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 январдаги «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3709-сон Фармонида:
«б», «в» ва «г» кичик бандлардаги тегишли келишикдаги «кимошди савдоси» сўзлари тегишли келишикдаги «электрон онлайн аукцион савдоси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» кичик банддаги «ва субарендага топшириш» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5742-сон Фармонининг 1-банди бешинчи хатбошиси, 2-илованинг 1, 3, 5 — 11, 13 — 15, 17 — 33, 35, 37 — 46, 48, 50 — 59, 61 — 65, 67, 69 — 71, 73, 75 — 77-позициялари ҳамда 4-илова чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини тартибга солиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6033-сон Фармони 5-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан янги узум плантацияларини яратиш учун қуйидаги мақсадларда субсидиялар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда ажратилиши белгилансин».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-76-сон Фармонига 5-илованинг 39-позицияси «Чора-тадбирлар номи» устуни 3-банддаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигида» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлигида» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-90-сон Фармонига 8-илованинг 6-позицияси «Амалга ошириш муддати» устунидаги «2023-2024 йиллар» сўзлари «2023 — 2026 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январдаги «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-15-сон Фармони 2-бандининг «д» кичик бандида:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«10 фоизи — 2025 йилнинг 1 мартидан бошлаб республика бюджетига мақсадли равишда аҳоли томорқаларида ва деҳқон хўжалиги ер майдонларида маҳсулот етиштириш бўйича ихтисослашувни чуқурлаштириш тадбирларига йўналтирилади. Бунда, республика бюджетига йўналтирилган маблағлар «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамиятига давлат улушини ошириш учун йўналтирилади ва мақсадли равишда «Uzagrostar xolding» компанияси ва унинг муассислигидаги ихтисослашган компаниялар фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш учун сарфланади»;
тўртинчи — еттинчи хатбошилар тегишинча бешинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги «Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-36-сон Фармонининг 4-банди «в» кичик бандининг тўртинчи хатбошисидаги «Виночиликни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3318-сон қарорида:
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ўзбекистон фермерлари кенгашининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
фермер, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги кооперативларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини, шу жумладан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тайёрлов, таъминот ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан муносабатларда, назорат қилувчи органлар томонидан текширишлар ўтказиш жараёнида ҳамда судларда ишларни кўриб чиқишда ҳимоя қилиш;
фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш ишларида, шу жумладан, агротехник тадбирларни амалга оширишда ҳамда шартномалар тузишда, маҳсулотларни ташқи бозорларга экспорт қилишда ҳар томонлама кўмаклашиш;
қишлоқ хўжалигида шартнома интизомини мустаҳкамлаш, фермер хўжаликлари раҳбарларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, аграр соҳада меҳнат муносабатларини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда самарали фаолият юритаётган фермер хўжаликларини рағбатлантириш, фаолиятида камчиликларга йўл қўяётган ер эгаларига нисбатан жамоатчилик йўли билан таъсир чораларини кўриш;
соҳада замонавий ресурстежовчи илғор агротехнологияларни, муқобил энергия воситаларини, шунингдек, инновация ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга кўмаклашиш;
кўп тармоқли фермер хўжаликлари, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштирувчиларнинг фаолиятини ривожлантиришга ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш ҳамда улар учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратишда бевосита иштирок этиш;
кооперация асосида ишлайдиган кластерлар ва экспорт қилувчи ташкилотларни маҳсулот етиштирувчиларга (фермер хўжаликлари ва деҳқон хўжаликлари) бириктириш;
маҳсулот етиштирувчиларнинг билим ва кўникмаларини ошириш учун ўқув семинарларини ташкил этиш;
хорижий давлатлар фитосанитария талабларидан келиб чиқиб, август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинларининг экспортбоп навларини етиштириш ва экспорт қилиш борасидаги ишларни ташкиллаштириш;
чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа соҳаларга ихтисослашган фермер хўжаликларини ривожлантириш юзасидан амалий чоралар кўриш, мазкур йўналишларда фаолият юритаётган намунавий фермер хўжаликларининг тажрибаларини кенг оммалаштириш;
қишлоқ хўжалигида ҳуқуқий, иқтисодий, молиявий, агротехник ҳамда бошқа масалалар бўйича консалтинг хизматини, шунингдек, маҳсулотни ишлаб чиқариш, харид қилиш, қайта ишлаш, сотиш, таъминот ва хизмат кўрсатиш бўйича фермер хўжаликларининг бошқа ташкилотлар билан кооперациясининг турли шаклларини ташкил этиш ва кенгайтириш, бу соҳада илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш;
қишлоқ жойларда аҳолининг деҳқончилик маданиятини юксалтириш, уларнинг экин майдонларидан самарали фойдаланиш, шахсий манфаатдорлиги ва масъулиятини ошириш юзасидан кенг қамровли тарғибот ишларини олиб бориш;
қишлоқ хўжалигида фермер, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги кооперативлари иштирокидаги шартномавий мажбуриятларнинг ижросини мониторинг қилиш ва жамоатчилик назоратини юритиш»;
б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон фермерлари кенгашининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон фермерлари кенгаши ижро аппарати бошқарувининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар (Қувасой шаҳар) фермерлари кенгашлари ижро аппаратлари бошқарувининг намунавий тузилмалари тегишлича 3 ва 4-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
Ўзбекистон фермерлари кенгашининг Раёсати Ўзбекистон фермерлари кенгаши ижро аппарати тузилмаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар (шаҳар) фермерлари кенгашлари ижро аппаратлари тузилмасига белгиланган бошқарув ходимлари умумий сони доирасида ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга эканлиги маълумот учун қабул қилинсин»;
биринчи, иккинчи ва бешинчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги «фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари» сўзлари тегишли келишикдаги «фермер хўжаликлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фермер, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги кооперативларининг манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги кооперативларидан давлат божи ундирилмайди»;
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«фермер, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги кооперативларининг манфаатларини кўзлаб суд муҳокамасининг исталган босқичида иштирок этиш, шунингдек, даъво аризалари билан бир қаторда апелляция, кассация, тафтиш тартибида шикоятлар, аризалар тақдим этиш»;
г) 4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги ҳамда 10-банддаги тегишли келишикдаги «фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари» сўзлари тегишли келишикдаги «фермер хўжаликлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон фермерлари кенгашининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон фермерлари кенгаши конференцияси

Ўзбекистон фермерлари кенгашининг раёсати

27 нафар

Ўзбекистон фермерлари кенгашининг ижро аппарати бошқаруви

26 нафар

Тафтиш комиссияси

Ўзбекистон фермерлари ҳудудий кенгашлари конференцияси

Ўзбекистон фермерлари ҳудудий кенгашининг раёсати

19 — 23 нафар

Ўзбекистон фермерлари ҳудудий кенгашларининг ижро аппарати бошқаруви

9 нафар

Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

25 нафар

Тафтиш комиссияси

Ўзбекистон фермерлари туман кенгашлари конференцияси

Ўзбекистон фермерлари туман (шаҳар) кенгашининг раёсати

13 — 17 нафар

Ўзбекистон фермерлари туман кенгашларининг ижро аппарати бошқаруви

4 нафар

Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари

162 та

Тафтиш комиссияси

»;

е) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон фермерлари кенгаши ижро аппарати бошқарувининг
ТУЗИЛМАСИ

Қишлоқ хўжалигининг муҳим йўналишлари бўйича кенгаш раисининг маслаҳатчилари **

Ўзбекистон фермерлар кенгаши раиси

Ёрдамчи

1

Агротехнологиялар ва фермер хўжаликларини ривожлантириш масалалари бўйича раиснинг биринчи ўринбосари

Инновациялар ва тежамкор технологияларни ривожлантириш масалалари бўйича раис ўринбосари

Юридик масалалар бўйича раис ўринбосари

Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижрочи директори *

Фермер хўжаликларини ривожлантириш ва кўп тармоқли фаолиятни қўллаб-қувватлаш бўлими

3

Инновациялар, тежамкор технологияларни ривожлантириш ва илм-фан, фермер хўжалиги раҳбарларининг малакасини ошириш бўлими

2

Юридик хизматлар кўрсатиш ва фермер хўжаликларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими

3

Матбуот котиби-Жамоатчилик билан алоқалар ва АКТни ривожлантириш бўлими

1

Фермер хўжаликлари инфратузилмаси ва хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўлими

2

Қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини расмийлаштиришни мувофиқлаштириш ва ижро интизоми сектори

1

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва фаолиятни баҳолаш йиғма ахборот-таҳлил бўлими

2

Фермер хўжаликлари етиштирган маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларга сотишга кўмаклашиш сектори

1

Фермер хўжаликларининг дала четлари ва боғ қатор ораларига мақбул экинлар экилишига кўмаклашиш сектори

1

Девонхона ва мурожаатлар билан ишлаш сектори

1

Офис менежери ва ходимлар билан ишлаш бўлими

2

Бухгалтерия ҳамда фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказларини мувофиқлаштириш бўлими

2

Ўзбекистон фермерлари кенгаши ижро аппарати бошқаруви ходимларининг чекланган сони — 26 нафар.
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.
* Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижрочи директори лавозимига мувофиқ Кенгаш раисининг ўринбосари ҳисобланади.
** Ўзбекистон фермерлари кенгаши раёсати қарори билан қишлоқ хўжалигининг муҳим йўналишлари бўйича Кенгаш раисининг маслаҳатчилари жалб қилиниши мумкин»;
ж) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермерлари кенгаши ижро аппарати бошқарувининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ҳудудий кенгаш раиси

Ҳудудий кенгаш раисининг ўринбосари

1

Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ҳудудий вакили *

Фермер хўжаликларини ривожлантириш ва кўп тармоқли фаолиятни қўллаб-қувватлаш бўлими

1-2

Юридик хизматлар кўрсатиш, фермер хўжаликларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва фермерлар мурожаатлари билан ишлаш бўлими

1-2

Бухгалтерия ҳамда фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари ишини мувофиқлаштириш бўлими

1-2

Девонхона, ижро интизоми ва ходимлар билан ишлаш бўлими

1

Ҳудудий кенгашлар ижро аппарати ходимларининг умумий чекланган сони — 9 нафар
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.
Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ҳудудий вакили лавозимига кўра Ҳудудий кенгаш раиси ўринбосари ҳисобланади»;
з) 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Туман (шаҳар) фермерлар кенгаши ижро аппарати бошқарувининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Раис

Раис ўринбосари — Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази директори

Фермер хўжаликларини ривожлантириш ва кўп тармоқли фаолиятни қўллаб-қувватлаш бўлими

1

Юридик хизматлар кўрсатиш, фермер хўжаликларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва фермерлар мурожаатлари билан ишлаш бўлими

1

Бухгалтерия

1

Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази

Туман (шаҳар) кенгашлари ижро аппарати бошқаруви ходимларининг умумий чекланган сони — 4 нафар
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади».
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3680-сон қарорида:
а) 2-банддан «(кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади)» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Белгилансинки:
барча фермер хўжаликларининг Ўзбекистон фермерлари кенгашига (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) аъзолиги мажбурий, бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари учун эса ихтиёрий ҳисобланади;
фермерлар кенгашлари қишлоқ хўжалигида шартнома мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан мониторинг ҳамда жамоат назоратини амалга оширади»;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари томонидан етиштириладиган пахта хомашёси бўйича биржада эълон қилинадиган бошланғич нархидан ҳамда доннинг шаклланган ўртача нархидан 0,6 фоиз миқдорида»;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
г) 5, 7 ва 10-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
д) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Кенгашнинг юридик шахс мақомига эга бўлган Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин»;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — бешинчи хатбошилар тегишинча иккинчи — тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
«б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) Жамғарма маблағлари қуйидагилар учун сарфланади:
фермер хўжаликлари ва улар билан ҳамкорликда ишлайдиган деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, куркачилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш, агротуризм лойиҳалари, сув чиқариш учун тежамкор насос агрегатлари харид қилиш, қишлоқ хўжалиги мақсадларида қуёш панелларини ўрнатиш, артезиан қудуқларини қазиш, ёмғирлатиб суғориш тизимини ўрнатиш ва дала дўконларини қуриш учун — 1 йилгача имтиёзли давр билан 4 йил муддатга кредитлар ажратиш учун ресурсларни тижорат банкларига жойлаштириш. Бунда кредитлар йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан 4 фоизи банк маржаси) берилади;
фермер хўжаликлари ва улар билан ҳамкорликда ишлайдиган деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига боғдорчилик (кўчатчилик), узумчилик (ток сўриси) ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва транспорти ҳамда асбоб-ускуналарини харид қилиш, уларни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар (жумладан, ёзги тўрли иссиқхоналар) қуриш, кўчма музлаткичларни ўрнатиш, агрологистика марказларини ташкил этиш, «in-vitro» ва бошқа лабораториялар, совутиш омборхоналарини ташкил этиш учун — 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача кредитлар ажратиш учун ресурсларни тижорат банкларига жойлаштириш. Бунда кредитлар йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан 4 фоизи банк маржаси) берилади;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш, халқаро сертификатлар олиш, «ўсимликлар клиникаси» фаолияти ҳамда қишлоқ хўжалигининг бошқа йўналишлари учун айланма маблағларга талабгорларга 6 ой имтиёзли давр билан 18 ой муддатга кредитлар ажратиш учун ресурсларни тижорат банкларига жойлаштириш. Бунда кредитлар йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасида (шундан 4 фоизи банк маржаси) берилади;
Жаҳон банки ва бошқа халқаро молия институтларининг кредитлари ва қарзларига хизмат кўрсатиш;
халқаро молия институтларидан олинган грант маблағлари ва Жамғарманинг ўз маблағлари ҳисобидан фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига грантлар ажратиш. Бунда Жамғарма маблағлари ҳисобидан грант ажратиш йўналишлари ва тартиби Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан белгиланади;
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига қонунчиликда белгиланган тартибда мева-сабзавотларни қайта ишлаш (қуритиш) корхоналари, совитиш омборхоналари, чорвачилик комплекслари, ишлаб чиқариш бино-иншоотлари, иссиқхона мажмуалари қуриб бериш, интенсив боғлар ва токзорлар барпо этиш, қишлоқ хўжалигида занжирли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, якуний маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган, жумладан, омухта ем тайёрлаш, сутни қайта ишлаш, томат паста ишлаб чиқариш, минерал ўғитлар тайёрлаш, ўсимликларга кимёвий ишлов бериш, қадоқлаш ва саралаш ускуналари билан таъминлаш бўйича лизинг фаолиятини амалга ошириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналарни харид қилиш ва ўрнатишга 36 ойгача имтиёзли давр билан 84 ой муддатга йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар бериш. Бунда кредит суммасининг 60 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида ўрнатиладиган қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналар олинади, 40 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида уларнинг қайтмаслик хатарини суғурта қилиш бўйича суғурта полиси олинади;
мева-сабзавотларни қайта ишлаш (қуритиш) корхоналари, совитиш омборхоналари, чорвачилик комплекслари, иссиқхона мажмуалари қурилишига, интенсив боғлар ва токзорлар барпо этилишига, қишлоқ хўжалигида занжирли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, якуний маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган, жумладан, омухта ем тайёрлаш, сутни қайта ишлаш, томат паста ишлаб чиқариш, минерал ўғитлар тайёрлаш, ўсимликларга кимёвий ишлов бериш, қадоқлаш ва саралаш ускуналарини келтиришга ва мазкур объектларни сотиш учун савдо майдонлари ташкил этишга. Бунда мазкур хатбошида назарда тутилаётган фаолият Жамғарма таъсисчилигида ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилиши мумкин, шунингдек мазкур объектлар фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига Жамғармадан белгиланган тартибда ажратиладиган кредитлар эвазига ва лизинг тўловлари асосида мазкур объектларнинг ўзини гаровга қўйиш ҳуқуқи билан Жамғарма томонидан баланс қийматида сотилади. Уларни қуриш, харид қилиш ва сотиш тартиби Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади;
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида лойиҳаларни белгиланган тартибда молиялаштиришга;
Жамғармани сақлаб туриш ва фаолиятини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;
устав капиталида Жамғарма улуши шакллантирилган масъулияти чекланган жамиятлар фаолиятида иштирок этиш ва уларга қўшимча маблағ ажратиш;
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарини ривожлантиришга, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган инновацион ва бошқа лойиҳаларни амалга оширишга инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ бошқа йўналишлар;
Жамғарма томонидан фермер хўжаликлари раҳбарлари ва аъзоларининг ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативлари ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш учун ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидиялар ажратиш. Бунда ўқув марказлари фаолиятини молиялаштириш тартиби Жамғарманинг Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади;
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарида қишлоқ хўжалиги борасида инновацион йўналишларни оммалаштириш мақсадида маҳаллий ва халқаро семинар ва кўргазмалар ташкил этиш ҳамда хорижда ўтказиладиган бу каби тадбирларда фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари, Кенгаш ва Жамғарма ходимларини иштирокини таъминлаш»;
«в» кичик банддаги «ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари» сўзлари «ҳудудий фермерлар кенгашлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«г» кичик бандда «Жамғарма даромадлари» сўзларидан кейин «(пул маблағлари ёки бошқа активлар кўринишида)» сўзлари билан тўлдирилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги «Илғор фермер», «Меҳнаткаш деҳқон» ва «Намунали томорқачи» кўкрак нишонларини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3803-сон қарорида:
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Белгилаб қўйилсинки:
«Илғор фермер» кўкрак нишони билан мукофотлаш Ўзбекистон фермерлари кенгашининг қарори асосида;
«Меҳнаткаш деҳқон» ва «Намунали томорқачи» кўкрак нишонлари билан мукофотлаш Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг қарори асосида амалга оширилади»;
б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Қуйидагилар:
«Илғор фермер» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаларини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон фермерлари кенгашининг маблағлари ҳисобидан;
«Меҳнаткаш деҳқон» ва «Намунали томорқачи» кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномаларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан қопланиши тўғрисидаги таклифи маъқуллансин».
в) 1-илованинг 2 — 9-бандларида «фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари» сўзлари «фермерлари» сўзи билан алмаштирилсин;
2-банддаги «туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» сўзлари «туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳар йилнинг 1 ноябрь санасига қадар туман ҳокимлиги билан келишган ҳолда кўкрак нишонига тавсия этилаётган номзодларнинг фаолиятига оид барча тегишли ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда вилоятлар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаларига тақдим этади»;
4-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда вилоятлар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда вилоятлар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари кўкрак нишони билан тақдирлашга тавсия этилган номзодлар бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда ҳар йилнинг 15 ноябрь санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига тақдим этади»;
6-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги ҳамда 8-банддаги тегишли келишикдаги «Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» сўзлари тегишли келишикдаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банддаги «Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси» сўзлари «камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 2 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «Kambag'allikni qisqartirish», учинчи сатрда «va bandlik vazirligining» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган»;
ўн иккинчи хатбошидаги «Kengash raisi» сўзлари «Vazir» сўзи билан алмаштирилсин;
2-банддаги «туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» сўзлари «туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳар йилнинг 1 ноябрь санасига қадар туман ҳокимлиги билан келишган ҳолда кўкрак нишонига тавсия этилаётган номзодларнинг фаолиятига оид барча тегишли ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда вилоятлар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаларига тақдим этади»;
4-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда вилоятлар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда вилоятлар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари кўкрак нишони билан тақдирлашга тавсия этилган номзодлар бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда ҳар йилнинг 15 ноябрь санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига тақдим этади;
6-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги ҳамда 8-банддаги тегишли келишикдаги «Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» сўзлари тегишли келишикдаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банддаги «Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси» сўзлари «камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 2 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «Kambag'allikni qisqartirish», учинчи сатрда «va bandlik vazirligining» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган»;
ўн иккинчи хатбошидаги «Kengash raisi» сўзлари «Vazir» сўзи билан алмаштирилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги «Фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3824-сон қарорида:
биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари» сўзлари «фермерлари» сўзи билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари» сўзлари «фермерлар» сўзи билан алмаштирилсин;
3-банд, 4-банднинг тўртинчи хатбошиси ҳамда 1 ва 2-иловаларнинг номланишида «фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари» сўзлари «фермерлари» сўзи билан алмаштирилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 августдаги «Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4421-сон қарорига 4-иловада:
1-банддаги «Ш.М. Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари» сўзлари «Ж.А. Ходжаев Бош вазир ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
19-банддаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
33-банддаги «Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти» сўзлари «Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 февралдаги «Лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4610-сон қарорида:
5-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги ҳамда «б» кичик банднингиккинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банднинг биринчи хатбошисидаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги «Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4767-сон қарори 7-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 1 январь ва 1 июлга қадар сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларида қазиладиган қудуқларнинг манзилли дастурини шакллантиради ва тасдиқлайди;
лойиҳа ташаббускорларига белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатга асосан ажратиладиган субсидиялар 2026 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан, 2026 йил 1 январдан бошлаб Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади».
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги «Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4795-сон қарорига 3-иловада:
5, 7-позициялари «Методик ёрдам кўрсатувчи олий таълим муассасаси» устунидаги «Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали» сўзлари «Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
9, 10, 101-позициялари «Методик ёрдам кўрсатувчи олий таълим муассасаси» устунидаги «Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти» сўзлари «Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 февралдаги «Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4973-сон қарорида:
а) 1-банднинг еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
б) 7-банд ҳамда 1 — 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
г) 11-банднинг «а» кичик бандида:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — олтинчи хатбошилар тегишинча иккинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4975-сон қарорида:
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишинча учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июлдаги «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2021 йил 18 майдаги «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида»ги махсус резолюциясини амалга ошириш чоралари тўғрисида»ги ПҚ-5202-сон қарорига 1-илованинг 7-позицияси чиқариб ташласин.
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 декабрдаги «Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-54-сон қарорида:
а) 1-банднинг биринчи хатбошисидаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 10-банднинг биринчи хатбошисидаги «туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» сўзлари «туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-55-сон қарори 2-банди ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилари ҳамда 5-банднинг тўртинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 декабрдаги «Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотларни тадқиқ қилиш, стратегик режалаштириш ҳамда бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-58-сон қарорида:
3-банднинг биринчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Инновацион ривожланиш вазирлиги» сўзлари «Инновацион ривожланиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июндаги «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-273-сон қарорига 2-илованинг 13-позицияси чиқариб ташлансин.
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июлдаги «Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига илғор технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-321-сон қарорига иловада:
а) 1-позиция «Бажариш муддати» устунининг бешинчи қаторидаги «2023 йил март» сўзлари «2025 йил якунига қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 7-позиция «Бажариш муддати» устунининг тўртинчи қаторидаги «2023 йил ноябрь» сўзлари «2025 йил якунига қадар» сўзлари билан, бешинчи қаторидаги «2023 йил декабрь» сўзлари «2025 йил якунига қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 декабрдаги «Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалигини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-435-сон қарорида:
а) 4-банд ва 2-илованинг 11-позицияси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 12-бандда:
биринчи хатбошидаги «А. Воитов» сўзлари «И. Абдурахмонов» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» кичик банддаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги (Х. Каримов)» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (Н. Абдуллаев)» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 4-иловада:
1-банддаги «А. Воитов» сўзлари «И. Абдурахмонов» сўзлари билан алмаштирилсин;
16-банддаги «Х. Каримов — Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги директори» сўзлари «Н. Абдуллаев — Агросаноатни ривожлантириш агентлиги директори в.б.» сўзлари билан алмаштирилсин.
25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 январдаги «Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-22-сон қарорида:
18-бандда:
«а» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) 2025 йил якунига қадар:
Институтнинг бино ва иншоотлари қурилиши, шунингдек, Институтнинг моддий-техник воситалар билан жиҳозланишини;
халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан Институт учун ўқув аудиториялари жиҳозлари харид қилиниши, бинолар комплекси ҳудудида ошхона ва ёрдамчи хоналар ташкил этилишини таъминласин»;
«в» кичик банд қуйида таҳрирда баён этилсин:
«в) 2025 йил якунига қадар етакчи лойиҳа ва пудратчи ташкилотларни жалб этган ҳолда Институтнинг янги ўқув кампуси халқаро стандартлар асосида қурилишини таъминласин».
26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 апрелдаги «2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-113-сон қарорига 4-иловада:
а) 36-позиция чиқариб ташлансин;
б) 37-позиция «Ижро муддати» устунидаги «2023-2024 йиллар давомида» сўзлари «2023 — 2026 йиллар давомида» сўзлари билан алмаштирилсин.
27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 июлдаги «Аграр соҳада илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш орқали сифат ва самарадорликни оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-216-сон қарорига 1-иловада:
а) 4-позиция «Бажариш муддати» устунининг бешинчи қаторидаги «2023-2024 йиллар» сўзлари «2023 — 2025 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 21-позиция «Бажариш муддати» устунидаги «2024/2025 ўқув йилидан бошлаб» сўзлари «2024-2025 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 33-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

33.

Тошкент давлат аграр университетининг спорт комплекси ва талабалар турар жойлари билан таъминланиш даражасини ошириш.

Тошкент давлат аграр университетининг спорт комплекси, 7 ва 12-талабалар турар жойини капитал таъмирлаш мақсадида 2025-2026 йилги инвестиция дастурига киритиш чораларини кўриш.

2025-2026 йиллар

Давлат бюджети маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Ш. Кудбиев),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

».

28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 августдаги «2023 — 2026 йилларда узумчилик ва виночилик соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-260-сон қарорида:
а) 7-бандда:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 11-банднинг бешинчи хатбошисидаги «қишлоқ хўжалиги вазири Виночиликни ривожлантириш жамғармаси маблағларини тасарруф қилиш ҳуқуқига эга» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари тақсимланади» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 16-банднинг биринчи хатбошисидаги «Виночиликни ривожлантириш жамғармасини» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасини» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-илованинг 8-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

8.

Боғдорчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг узум кўчатчилиги тажриба хўжалигини ташкил этиш.

1. Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан Қизилтепа туманидан тажриба хўжалиги учун 200 га ер майдонини танлаш ва ажратиш.

2023 йил сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Навоий вилояти ҳокимлиги,

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги,

Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти

2. Тажриба участкасини ташкил этиш харажатларини ҳисоб-китоб қилиш.

2023 йил октябрь

3. Лойиҳани молиялаштириш.

2023 йил давомида

4. Тажриба хўжалигини ташкил этиб, Франция ва бошқа давлатларнинг техник узум навлари кўчатларини олиб келиш ва тажрибаларни ўтказиш чораларини кўриш.

2024 — 2026 йиллар

».

29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 декабрдаги «Қашқадарё вилоятини 2024-2025 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-389-сон қарорига 5-илованинг 14-бандидаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 мартдаги «Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-115-сон қарорида:
а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (М. Жўраев) экспортбоп ва сердаромад экинлар экиш учун намунавий ўқув-тажриба майдонларини Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ташкил этсин ва мазкур намунавий майдонларда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг, томорқа ер эгаларининг билим ва кўникмаларини ошириш чораларини кўрсин».
б) 6, 9 ва 11-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Фермер хўжаликлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, Кенгашнинг бу соҳадаги ваколатларини кенгайтириш ва фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Кенгашга фермер хўжаликлари ҳамда Кенгаш ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли лойиҳаларни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали Вазирлар Маҳкамасига киритиш, кўриб чиқиш ва ахборот бериш ҳуқуқи берилсин».
31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 июндаги «Иқлим ўзгаришига нисбатан барқарор агроэкотизимни яратиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавфларга мослашувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-233-сон қарорига 1-илованинг 6-позицияси «Ижро муддати» устунидаги «2024 йил декабрь» ва «2025 йил октябрь» сўзлари тегишлича «2025 йил декабрь» ва «2026 йил октябрь» сўзлари билан алмаштирилсин.
32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 сентябрдаги «Чанг бўронларига қарши курашиш ва атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-338-сон қарорига 1-илованинг 18-позицияси «Амалга ошириш механизми» устуни 3-бандидаги ҳамда «Масъул ижрочилар» устунидаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-344-сон қарорига 2-илованинг 24 ва 25-позицияларида:
«Молиялаштириш манбаи» устунидаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Масъуллар» устунидаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А. Хаитов)» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов)» сўзлари билан алмаштирилсин.
34. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги «Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-465-сон қарорига 8-илованинг 1-позицияси «Ижро муддати» устунидаги «Бир ой муддатда» сўзлари «Уч ой муддатда» сўзлари билан алмаштирилсин.
35. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги «2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-12-сон қарорида:
а) 2-банднинг «б» кичик бандида «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А. Хаитов)» сўзлари «Ўзбекистон фермерлари кенгаши (А. Хаитов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-иловада:
27-позиция «Масъул ижрочилар» устунидаги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
47-позиция «Масъул ижрочилар» устунидаги «Фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
36. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 433-сон қарорида:
а) номланишдаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси васийлик кенгашининг таркиби 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Жамғарманинг ижро этувчи аппарати, жумладан, марказий аппарати ва ҳудудий вакиллари штат бирликлари сони Жамғарма васийлик кенгаши томонидан белгиланади. Бунда Жамғарма иш ҳажмидан келиб чиқиб, Васийлик кенгашига Жамғармага қўшимча штат бирликлари жалб этиш, Ўзбекистон фермерлари кенгашига зарурат бўлганда Жамғарманинг ижро этувчи аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Белгилаб қўйилсинки:
«Томорқа хизмати» МЧЖларнинг устав фондларида Жамғарма маблағлари ҳисобига шакллантирилган улуш номидан Ўзбекистон фермерлари кенгаши, ҳудудий фермерлар кенгашлари иштирокчи бўлиши мумкин;
ҳудудий фермерлар кенгашлари раислари «Томорқа хизмати» МЧЖ устав фондидаги улушларнинг самарали бошқарилиши учун шахсан масъул ҳисобланади;
Жамғарма ижрочи этувчи директори лавозимига кўра Ўзбекистон фермерлари кенгаши раисининг ўринбосари ҳисобланади, Жамғарманинг ҳудудий вакиллари ҳудудий фермерлар кенгашлари раислари ўринбосарлари ҳисобланади. Бунда Жамғарма ижрочи директорига Кенгаш фаолиятида иштирокидан келиб чиқиб, Кенгаш маблағлари ҳисобидан қўшимча рағбатлантириш тўловлари амалга оширилиши мумкин.
Жамғарма томонидан фермер хўжаликларига ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига қонунчиликда белгиланган тартибда мева-сабзавотларни қайта ишлаш (қуритиш) корхоналари, совитиш омборхоналари, чорвачилик комплекслари, ишлаб чиқариш бино-иншоотлари, иссиқхона мажмуалари қуриб бериш, тайёр интенсив боғлар ва токзорлар барпо этиш, қишлоқ хўжалигида занжирли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, якуний маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган, жумладан, омухта ем тайёрлаш, сутни қайта ишлаш, томат паста ишлаб чиқариш, минерал ўғитлар тайёрлаш, ўсимликларга кимёвий ишлов бериш, қадоқлаш ва саралаш ускуналари билан таъминлаш бўйича лизинг фаолиятини амалга ошириш тартиби Жамғарма васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3680-сон қарорига мувофиқ маблағларни тижорат банкларига жойлаштириш ҳисобидан олинадиган даромадларнинг 30 фоизгача миқдордаги Жамғарма даромадлари Кенгашни моддий-техник ҳамда молиявий жиҳатдан таъминлаш, шунингдек, унинг ходимларини моддий рағбатлантириш учун йўналтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Мазкур банднинг ўн биринчи хатбошисидаги мақсадлар учун Жамғарманинг «Томорқа хизмати» МЧЖ устав капиталидаги улушларини номинал (баланс) қийматида Ўзбекистон фермерлари кенгашига ҳамда ҳудудий фермерлар кенгашларига беришга розилик берилсин»;
в) 1-иловада:
номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини кўллаб-қувватлаш жамғармаси васийлик кенгашининг таркиби»;
иккинчи ва бешинчи хатбошиларидаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» сўзлари «Ўзбекистон фермерлари кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошидаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг» сўзлари «Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи аппарати тузилмаси

Жамғарма васийлик кенгаши

Жамғарма ижро этувчи директори

Фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш бўлими*

3

Фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларига ресурс ажратиш бўлими**

2

Бухгалтерия бўлими ***

2

Юристконсульт ***

1

Жамғарманинг ҳудудий вакиллари

16

Жамғарманинг ижро этувчи аппарати, жумладан, марказий аппарати ва ҳудудий вакиллари штат бирликлари миқдори Жамғарма васийлик кенгаши томонидан белгиланади. Бунда Жамғарма иш ҳажмидан келиб чиқиб, Васийлик кенгашига Жамғармага қўшимча штат бирликлари жалб этиш ҳуқуқи берилган.
* Бўлим бошлиғи бир вақтнинг ўзида Жамғарма ижро этувчи директори ўринбосари ҳисобланади, Кенгаш раиси билан келишган ҳолда ўринбосар вазифасини бажариш бошқа бўлимлар бошлиқларига юклатилиши мумкин.
** Лизинг фаолиятини амалга ошириш учун Жамғарма улуши иштирокида масъулияти чекланган жамият шаклида юридик шахс ташкил этилиши мумкин;
*** Юридик хизмат ва бухгалтерия хизмати аутсорсинг асосида ташкил этилиши мумкин»;
д) 3-иловада:
номланишидаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Низом Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) вазифалари ва фаолияти йўналишларини, бошқариш тартибини, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон фермерлари кенгашига (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) ҳисобот беради»;
4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4. Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади»;
5-бандда:
иккинчи ва учинчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги «фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари» сўзлари тегишли келишикдаги «фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарини Жамғарма маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташишга мўлжалланган транспорт воситалари, асбоб-ускуналар ёки улар жойлашган бино-иншоотлар билан бирга, шунингдек, тайёр интенсив боғ ва токзорлар ҳамда иссиқхоналар билан таъминлаш бўйича лизинг фаолиятини амалга ошириш»;
7-бандда:
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жамғарма томонидан тижорат банкларига ресурс ажратиш, лизинг хизматларини кўрсатиш ҳамда Жамғарманинг бошқа асосий фаолият йўналишларига маблағлар ажратишнинг ҳар йилги прогноз параметрларини белгилайди. Бунда Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларга ташаббускорларнинг талабидан келиб чиққан ҳолда ҳар йилги параметрлардан келиб чиқиб қўшимча маблағлар ажратилиши мумкин»;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Жамғарма иштирокчи ҳисобланган масъулияти чекланган жамиятлар устав капиталидаги улушларини ва уларнинг йирик битимлари доирасидаги активларини тасарруфидан чиқариш тартибини белгилайди, одатдаги хўжалик фаолияти жараёнида тузиладиган битимлар бундан мустасно»;
тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишинча ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
9-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мазкур бандда назарда тутилаётган мажбурият ва ваколатлар Жамғарма ижро этувчи директори ўринбосари зиммасига юклатилиши мумкин»;
13-банднинг учинчи хатбошисидаги «3 бараваргача» сўзлари «5 бараваргача» сўзлари билан алмаштирилсин»;
14-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Жамғармада иш юритиш жараёнини рақамлаштириш мақсадида Жамғарма васийлик кенгаши билан келишган ҳолда унинг фаолиятидаги барча ҳисоб-китобларни ва ҳужжатлаштириш жараёнини қамраб олувчи ҳамда «oilakredit.uz» ягона электрон платформасига интеграция қилинадиган ахборот дастури яратилади»;
15-бандда:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — олтинчи хатбошилар тегишинча иккинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Жамғарма маблағлари қуйидагилар учун сарфланади:
фермер хўжаликлари ва улар билан ҳамкорликда ишлайдиган деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, куркачилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш, агротуризм лойиҳалари, сув чиқариш учун тежамкор насос агрегатлари харид қилиш, қишлоқ хўжалиги мақсадларида қуёш панелларини ўрнатиш, артезиан қудуқларини қазиш, ёмғирлатиб суғориш тизимини ўрнатиш ва дала дўконларини қуриш учун — 1 йилгача имтиёзли давр билан 4 йил муддатга кредитлар ажратиш учун ресурсларни тижорат банкларига жойлаштириш. Бунда кредитлар йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан 4 фоизи банк маржаси) берилади;
фермер хўжаликлари ва улар билан ҳамкорликда ишлайдиган деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига боғдорчилик (кўчатчилик), узумчилик (ток сўриси) ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва транспорти ҳамда асбоб-ускуналарини харид қилиш, уларни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар (жумладан, ёзги тўрли иссиқхоналар) қуриш, кўчма музлаткичларни ўрнатиш, агрологистика марказларини ташкил этиш, «in-vitro» ва бошқа лабораториялар, совутиш омборхоналарини ташкил этиш учун — 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача кредитлар ажратиш учун ресурсларни тижорат банкларига жойлаштириш. Бунда кредитлар йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан 4 фоизи банк маржаси) берилади;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш, халқаро сертификатлар олиш, «ўсимликлар клиникаси» фаолияти ҳамда қишлоқ хўжалигининг бошқа йўналишлари учун айланма маблағларга талабгорларга 6 ой имтиёзли давр билан 18 ой муддатга кредитлар ажратиш учун ресурсларни тижорат банкларига жойлаштириш. Бунда кредитлар йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасида (шундан 4 фоизи банк маржаси) берилади;
Жаҳон банки ва бошқа халқаро молия институтларининг кредитлари ва қарзларига хизмат кўрсатиш;
халқаро молия институтларидан олинган грант маблағлари ва Жамғарманинг ўз маблағлари ҳисобидан фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига грантлар ажратиш. Бунда Жамғарма маблағлари ҳисобидан грант ажратиш йўналишлари ва тартиби Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан белгиланади;
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига қонунчиликда белгиланган тартибда мева-сабзавотларни қайта ишлаш (қуритиш) корхоналари, совитиш омборхоналари, чорвачилик комплекслари, ишлаб чиқариш бино-иншоотлари, иссиқхона мажмуалари қуриб бериш, интенсив боғлар ва токзорлар барпо этиш, қишлоқ хўжалигида занжирли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, якуний маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган, жумладан, омухта ем тайёрлаш, сутни қайта ишлаш, томат паста ишлаб чиқариш, минерал ўғитлар тайёрлаш, ўсимликларга кимёвий ишлов бериш, қадоқлаш ва саралаш ускуналари билан таъминлаш бўйича лизинг фаолиятини амалга ошириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналарни харид қилиш ва ўрнатишга 36 ойгача имтиёзли давр билан 84 ой муддатга йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар бериш. Бунда, кредит суммасининг 60 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида ўрнатиладиган қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналар олинади, 40 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида уларнинг қайтмаслик хатарини суғурта қилиш бўйича суғурта полиси олинади;
мева-сабзавотларни қайта ишлаш (қуритиш) корхоналари, совитиш омборхоналари, чорвачилик комплекслари, иссиқхона мажмуалари қурилишига, интенсив боғлар ва токзорлар барпо этилишига, қишлоқ хўжалигида занжирли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, якуний маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган, жумладан, омухта ем тайёрлаш, сутни қайта ишлаш, томат паста ишлаб чиқариш, минерал ўғитлар тайёрлаш, ўсимликларга кимёвий ишлов бериш, қадоқлаш ва саралаш ускуналарини келтиришга ва мазкур объектларни сотиш учун савдо майдонлари ташкил этишга. Бунда мазкур хатбошида назарда тутилаётган фаолият Жамғарма таъсисчилигида ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилиши мумкин, шунингдек мазкур объектлар фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига Жамғармадан белгиланган тартибда ажратиладиган кредитлар эвазига ва лизинг тўловлари асосида мазкур объектларнинг ўзини гаровга қўйиш ҳуқуқи асосида Жамғарма томонидан баланс қийматида сотилади. Уларни қуриш, харид қилиш ва сотиш тартиби Жамғарма васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади;
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида лойиҳаларни белгиланган тартибда молиялаштириш;
Жамғармани сақлаб туриш ва фаолиятини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;
устав капиталида Жамғарма улуши шакллантирилган масъулияти чекланган жамиятлар фаолиятида иштирок этиш ва уларга қўшимча маблағ ажратиш;
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарини ривожлантириш, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган инновацион ва бошқа лойиҳаларни амалга оширишга инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ бошқа йўналишлар;
Жамғарма томонидан фермер хўжаликлари раҳбарлари ва аъзоларининг ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативлари ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш учун ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидиялар ажратиш. Бунда ўқув марказлари фаолиятини молиялаштириш тартиби Жамғарманинг васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади;
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарида қишлоқ хўжалиги борасида инновацион йўналишларни оммалаштириш мақсадида маҳаллий ва халқаро семинар ва кўргазмалар ташкил этиш ҳамда хорижда ўтказиладиган бу каби тадбирларда фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари, Кенгаш ва Жамғарма ходимларини иштирокини таъминлаш;
Кенгашни сақлаш ва моддий-техник таъминлаш ҳамда маблағларни тижорат банкларига жойлаштириш ҳисобига олинадиган Жамғарма даромадларнинг 30 фоизи миқдордаги маблағлар (пул маблағлари ёки бошқа активлар кўринишида) унинг ходимларини моддий рағбатлантириш»;
18-банд қуйидаги мазмундаги учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Жамғарманинг «Томорқа хизмати» МЧЖлар устав фондини шакллантириш учун йўналтирилган маблағлари мазкур банднинг биринчи хатбошида келтирилган манбалар ҳисобидан шакллантирилган бўлиб, Жамғарманинг ўз активлари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги «Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-22-сон Фармони 6-бандида белгиланган маблағлар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказиб берилгандан сўнг Жамғарманинг балансида мавжуд барча активлар, жумладан пул маблағлари Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг даромадидан шаклланган ўз активлари ҳисобланади;
Жамғарма фаолияти ва маблағлари давлат ташқи аудити ва молиявий назорати органлари назорат объекти ҳисобланмайди»;
19-бандининг иккинчи — бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
21-бандда:
биринчи хатбошидаги «фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари» сўзлари «фермерлар кенгашлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Талабгорларга кредитлар оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларидан ташқари бошқа қишлоқ хўжалиги йўналишлари асосида ҳам ажратилиши мумкин»;
22-бандда «фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари» сўзлари «фермерлар кенгашлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
23-банднинг биринчи хатбошисидаги «томорқа ер эгалари» сўзлари «фермерлар билан ҳамкорликда ишлайдиган деҳқон хўжаликлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-бандда:
биринчи хатбошидаги «фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига» сўзлари «фермер хўжаликларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари, «Томорқа хизмати» масъулияти чекланган жамиятлари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари ҳамда бошқа ташаббускорларга» сўзлари «фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига» сўзлари билан алмаштирилсин;
25-бандда:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
37. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги «Фарғона вилоятида томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-амалий салоҳиятни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 846-сон қарорида:
а) 5-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари» сўзлари «Ўзбекистон фермерлари кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-бандда:
учинчи хатбошидаги «2018 — 2020 йилларда» сўзлари «2018 — 2025 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Томорқа ер участкаларини ривожлантириш илмий-амалий маркази» МЧЖнинг устав капиталидаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси улуши номинал (баланс) қийматида Жамғарма маблағларини тижорат банкларига жойлаштириш ҳисобидан олинадиган даромадларнинг Кенгашга йўналтириладиган 30 фоиз қисми ҳисобидан Кенгашга расмийлаштириб берилади».
38. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 972-сон қарори билан тасдиқланган Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 3-банддаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» сўзлари «Ўзбекистон фермерлари кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-банддаги «туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари» сўзлари «туман фермерлари кенгашлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-иловадаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига» сўзлари «Ўзбекистон фермерлар кенгашига» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 2-иловада:
2-босқичда:
«Субъектлар» устунидаги «Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» сўзлари «Туман фермерлари кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Тадбирлар» устунининг 4-бандида «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига» сўзлари «Ўзбекистон фермерлари кенгашига» сўзлари билан алмаштирилсин;
3 ва 4-босқичлар «Субъектлар» устунида «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» сўзлари тегишинча «Ўзбекистон фермерлари кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин.
39. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги «Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 52-сон қарорида:
а) 1-банд ва 4-банд «в» кичик бандининг тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
б) илованинг 3-бандидаги, 4-бандидаги, 5-банди тўртинчи хатбошисидаги, 7-банди учинчи хатбошиси, 11-бандининг иккинчи хатбошиси, 14-бандининг учинчи хатбошисидаги, 17-бандидаги, 269-банди иккинчи хатбошисида тегишли келишикдаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) Низомнинг 1-иловасида:
2-босқич ва 4-босқич «Тадбирлар» устунидаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига» сўзлари «Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-босқич, 5-босқич, 7-босқич, 8 ва 9-босқич «Субъектлар» устунида «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари «Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
40. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 3-банднинг бешинчи хатбошисида «, қувурлар, шунингдек, бошқариш станцияси билан жиҳозланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 10-банднинг иккинчи хатбошисида «фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» сўзлари «фермерлари кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 101-бандда:
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш)» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Кенгашнинг» сўзи «Вазирликнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
г) 102-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 204-банднинг учинчи хатбошисидаги «Кенгашга» сўзи «Вазирликка» сўзига билан алмаштирилсин;
д) 103-банд биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «Кенгаш» сўзи «Вазирлик» сўзи билан алмаштирилсин;
е) 202-банд ва 203-банддаги «туман кенгашлари» сўзлари «камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 205-бандда:
биринчи хатбошидаги «Кенгаш» сўзи «Вазирлик» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошида «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 206-банддаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
и) 208-бандда:
биринчи хатбошидаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Кенгаш» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Вазирлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда, талабгорларнинг бурғиланган вертикал суғориш қудуқлари бўйича «Агросубсидия» ахборот тизими орқали киритилган ҳужжатлари асосида 20 миллиард сўмгача бўлган қисми 2025 йил 1 мартга қадар Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги ҳисоб варағида кўзда тутилган бюджет маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади. Бунда 2025 йил 1 мартдан бошлаб «Агросубсидия» ахборот тизимидаги туман, вилоят ва республика босқичидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш ва субсидияларни тўлаш Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади».
к) 2-иловада:
1-босқич ва 6-босқич «Субъектлар» устунидаги «Туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-босқич ва 7-босқич «Тадбирлар» устунидаги тегишли келишикдаги «Туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» сўзлари тегишли келишикдаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-босқич, 4-босқич ва 9-босқич «Субъектлар» устунидаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-босқич, 8-босқич ва 10-босқич «Тадбирлар» устунидаги тегишли келишикдаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» сўзлари тегишли келишикдаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
7-босқич «Субъектлар» ҳамда 6-босқич «Тадбирлар» устунларидаги тегишли келишикдаги «ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» сўзлари тегишли келишикдаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳудудий бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-босқич ва 10-босқич «Тадбирлар» устуни ва 11-босқич «Субъектлар» устунидаги тегишли келишикдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
л) 3-илованинг 2-бандидаги «Туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги туман бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;
м) 4-илованинг иккинчи хатбошисидаги «Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вилоят бошқармаси бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;
41. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 декабрдаги «Тошкент вилоятида томорқачиликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 798-сон қарорида:
а) 1-банднинг «а» кичик бандидаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банддаги, 3-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 6-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» сўзлари «Ўзбекистон фермерлари кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан» сўзлари «Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 5-банддаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2021 — 2023 йилларда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан» сўзлари «Ўзбекистон фермерлари кенгашининг 2021 — 2025 йилларда Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 6-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Томорқачиликни ривожлантириш Миллий маркази томорқа хизмати» МЧЖнинг устав капиталидаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси улуши номинал (баланс) қийматида Жамғарма маблағларини тижорат банкларига жойлаштириш ҳисобидан олинадиган даромадларнинг Кенгашга йўналтириладиган 30 фоиз қисми ҳисобидан Кенгашга расмийлаштириб берилади».
42. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги «Томорқа хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш тизимини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги 81-сон қарорида:
а) 1-банддаги, 2-банднинг олтинчи хатбошисидаги ва 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иловада:
3-банддаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
8, 9, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17 ва 18-бандлардаги, 20-банднинг биринчи ва бешинчи хатбошиларидаги, 21-банд биринчи ва иккинчи хатбошилардаги, 22 , 23, 24, 25, 31, 32, 33-бандлардаги тегишли келишикдаги «туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» сўзлари тегишли келишикдаги «камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-иловада:
1, 2, 6-босқичлар «Амалга ошириш механизми» устуни ва 2, 5-босқичлар «Ижрочилар» устунидаги тегишли келишикдаги «туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига» сўзлари тегишли келишикдаги «камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-босқич «Ижрочилар» устунидаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғарма» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-иловада:
1-банддаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банддаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи директори ўринбосари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси директори ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин;
3, 4, 5, 6-иловаларнинг номланишида тегишли келишикдаги «туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» сўзлари тегишли келишикдаги «туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
43. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 373-сон қарори билан тасдиқланган оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 5-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида» сўзлари «Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 15-бандда «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини» сўзлари «Камбағалчиликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 17-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини» сўзлари «Фермер хўжаликларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 20-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредитлар ҳудудий фермерлар кенгашлари тавсияномасига кўра ажратилади»;
д) 23-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини» сўзлари «Фермер хўжаликларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 306-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«306. Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
Фермер хўжаликлари билан ҳамкорликда ишлайдиган деҳқон хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланиш йўналишида деҳқон хўжаликларига 3 миллион сўмгача микрокредитлар берилади ҳамда ушбу микрокредитлар ягона электрон платформа орқали ажратилади;
битта контурда жойлашган камида учта деҳқон хўжалигига қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш мақсадида оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида битта катта ҳажмдаги вертикал суғориш қудуғини бурғилаш ва ишга тушириш учун тижорат банкларидан кредит олишга рухсат берилади».
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 11 мартдаги «Қишлоқ хўжалигида ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштиришга оид туб чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-1734-сон Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 18 апрелдаги «Фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш ва уларнинг ер майдонларини оптималлаштиришда қонунчиликка риоя этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4301-сон Фармони.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июлдаги «Тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ПФ-109-сон Фармонига илованинг 1-банди.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 майдаги «2005 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-76-сон қарори.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги «2017 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2974-сон қарори.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги «2017 йилда бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни жойлаштириш, экиш учун талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3027-сон қарори.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги «Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3574-сон қарорининг 6 ва 7-бандлари.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3671-сон қарорининг 4-банди ва 1 — 6-иловалари.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 ноябрдаги «Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4020-сон қарорининг 7-банди.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 октябрдаги «Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5269-сон қарори.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 ноябрдаги «Тошкент шаҳрида суғориладиган ерлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришда бошқарув тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-17-сон қарорининг 8-банди ҳамда 1, , 2, , 3, , 4 ва 5-иловалари.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)