1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.99.00 Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)]
ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УЛАРНИНГ ЕР МАЙДОНЛАРИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШДА ҚОНУНЧИЛИККА РИОЯ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли «Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ва «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш ва уларнинг ер майдонларини оптималлаштиришда қонунчиликка сўзсиз риоя этилишини таъминлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.06 Ер участкаларининг ижара ҳуқуқи;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
1. Қайд этилсинки, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, фермер хўжаликлари давлат мулки бўлган ер майдонларини ижара шартномасини тузиш йўли билан узоқ муддатли ижарага бериш асосида, фермер томонидан шартномада назарда тутилган тегишли мажбуриятлар қабул қилинган ҳолда ташкил этилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
2. Белгилаб қўйилсинки, фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш ва уларнинг ер майдонларини оптималлаштиришга доир барча масалалар маҳаллий ҳокимият органлари ёки бошқа ваколатли органлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга қатъий мувофиқ равишда тақдим этиладиган даъволар асосида суд орқали ҳал қилинади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.05 Контрактация (шунингдек, 09.14.17.01га қаранг);
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
5.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.06 Ер участкаларининг ижара ҳуқуқи]
3. Белгилансинки, фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш ва уларнинг ер майдонларини оптималлаштиришга доир даъво аризаларини қўзғатиш ва уларни судга ошириш учун фермер томонидан ўз зиммасига олинган шартнома мажбуриятларининг бажарилишини чуқур таҳлил этишда қуйидаги ҳолатларнинг аниқланиши асос бўлади:
ер майдонларини ижарага олиш шартномаси шартларини қўпол равишда бузиш, яъни, энг аввало, фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалик экин майдонларидан мақсадга мувофиқ фойдаланмаслик;
фермер хўжаликлари билан тайёрлов ташкилотлари ўртасида, аввало, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномаларининг шартларини мунтазам (уч йил мобайнида) бажармаслик;
хўжалик фаолиятини самарасиз ва паст рентабелли юритиш, фермер хўжалигини банкрот деб топиш, жумладан, моддий-техник ресурслар, ишлар ва хизматларни етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларни мунтазам равишда амалга оширмаслик.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июлдаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2023 й., 06/23/109/0469-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.04.00 Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти]
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш ва уларнинг ер майдонларини оптималлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш ва уларнинг ер майдонларини оптималлаштириш масалаларини ҳал этишда амалдаги қонун ҳужжатларига ва мазкур Фармоннинг қоидаларига қатъий амал қилсинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
6. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш ва уларнинг ер майдонларини оптималлаштиришда қонунчиликка қатъий риоя қилиниши устидан тизимли назорат ўрнатсин ҳамда мансабдор шахслар томонидан суиистеъмол қилиш ва қонунчиликни бузиш ҳолатларининг олдини олиш ва бунга йўл қўймаслик бўйича зарур чораларни кўрсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 18 апрель,
ПФ-4301-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 163-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2023 й., 06/23/109/0469-сон)