Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Солиқ қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2004 йил 16 августдаги 101-сон «Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 1401, 2004 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 398-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 6 апрелдаги 28-сон «Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 1401-1, 2010 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 18-19-сон, 144-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 14 июлдаги 65-сон «Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 1401-2, 2015 йил 21 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 29-сон, 387-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 10 июлдаги 98-сон «Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 1401-3, 2017 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 29-сон, 715-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 27 февралдаги 21-сон «Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 1401-4, 2019 йил 6 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 10/19/1401-4/2716-сон).